Каналда сиз долзарб мавзулар, янгиликлар ва қизиқарли мулоҳазаларни кузатишингиз мумкин Муаллиф 👉 Мирсаид Хайдаров Facebook 👉 https://www.facebook.com/mirsaidakbarovich Twitter 👉 https://twitter.com/mufasa_mh Боғланиш 👉 @Mufasaga_murojaat_bot
Қизалоқларни қутқаришда жонбозлик кўрсатган қаҳрамонлар «Жасорат» медали тақдирланди
Президент матбуот котиби Шерзод Асадовни хабар беришича, шу йил 5 май куни Тошкентдаги Бўрижар каналида икки нафар қизалоқ каналга тушиб кетган. Буни кўрган мард ва жасур ватандошимиз Абдуманноп Самиқов ўзини сувга ташлаб, норасидалар ҳаётини сақлаб қолган. Лекин, афсуски, унинг ўзи қаҳрамонларча ҳалок бўлган.
Давлатимиз раҳбари бу жасорат тарихини юрагига яқин олиб, аввало, марҳумнинг рафиқаси ва фарзандларига ҳамдардлик билдирди.
Бугун ҳурматли Президентимиз марҳум Абдуманноп Самиқовни «Жасорат» медали билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Шунингдек, қизалоқларни қутқаришда жонбозлик кўрсатган «Бўрижар» спорт мажмуаси ишчиси Нурмуҳаммад Мамасалиев ҳам «Жасорат»медали билан тақдирланди.
Вазиятни тўғри баҳолайлик
Ижтимоий тармоқларда БАА аэропортларида ўзбекистонликлар соатлаб текширувдан ўтказилиб, шаҳарга киритилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Давлатимиз томонидан вазиятни тезкор ўрганиш ва назоратга олиш юзасидан зарур чоралар кўрилган.
Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, Ўзбекистоннинг Абу-Даби ва Дубайдаги дипломатик ваколатхоналари БАА идоралари билан фуқароларни тезроқ текширувдан ўтказиш борасида музокара ўтказган. Натижада юртдошларимиз амирликка киришни бошлаган.
БАА томони эса турли халқаро тадбирлар муносабати билан аэропортларда текширув вақтлари чўзилганини билдирган.
Ҳамиша яхши гумонда бўлган маъқул. Ҳар бир давлат ўз ҳудудида тинчлик ва тартиб-интизом бўлишини истайди. Шу боис, БААда яқин келажакда бўлиб ўтган ўзбекистонликлар билан боғлиқ кўнгилсиз ҳодисалар туфайли ҳам кўрилаётган эҳтиёт чораларини тўғри тушунишга ҳаракат қилмоқ фойдали.
Бу нарса мамлакатларимиз, халқларимиз ўртасидаги сиёсий дўстона муносабатларга ҳам даҳл қилиши мумкинлигини инобатга олган ҳолда, турли негатив фикр-хулосаларга берилмай, давлат томонидан кўрилаётган чораларга ишониш, расмий огоҳлантиришларга эътибор қилиш зарур.
Яқинлашиб келаётган футбол баҳсида эса, терма жамоамизга омад тилаймиз. Ўғлонларимиз халқимизни қувонтирадиган натижа билан қайтишади, Худо хоҳласа.
Коррупцияга қарши курашиш учун ажратилган маблағларнинг тақдири нима бўляпти?
Ҳар йили давлат бюджетидан ва халқаро грантлардан коррупцияга қарши курашишда жамоатчилик назоратини кучайтириш, фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш учун йирик маблағлар ажратилади.
Лекин шу маблағлар кимларга, қандай асосда ва қандай натижа учун берилаётгани ҳақида жамоатчилик учун очиқ маълумотлар жуда кам. Деярли йўқ.
Шу бўйича анчагина тер тўкиб қидирдим. Битта ҳолат чиқди, аммо унда ҳам ажратилган маблағларни мақсадли сарфланишига оид маълумотлар мавҳум.
Хусусан, Парламент комиссиясининг 2024 йил 13 июндаги қарорига мувофиқ Коррупцияга қарши курашиш агентлиги буюртмасини бажарувчи сифатида Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари «Эзгулик» жамияти (Абдураҳмон Ташанов) танланган ва унга 400 млн сўм давлат ижтимоий буюртмаси ажратилган. Бу маблағ ёшларнинг коррупцияга қарши билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида сарфланиши керак эди.
Бироқ, қизиғи шундаки, мазкур танлов ҳақида Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди сайтида ҳеч қандай маълумот йўқ. Умуман олганда, бошқа лойиҳалар бўйича ҳам шундай. Очиқ маълумотларда, жамоат Фонди маблағларини бошқариш бўйича комиссия ва фонд томонидан амалга оширилган ишлар бўйича маълумотлар 2022-2023 йиллар тегишли, холос.
Энди саволлар туғилади: Танлов ўзи очиқ ўтганми, унда кимлар иштирок этган? «Эзгулик» жамияти қандай мезонлар асосида танлаб олинган? Бу каби саволларга жавоб топишнинг танлов жараёни шаффоф бўлганми — бунга ҳеч қандай аниқлик йўқ.
Хўп, бир амаллаб танлов ўтказишиб, ғолибни аниқлашибди. Лекин 400 млн сўмлик лойиҳани натижалари қаерда?
«Эзгулик» жамиятининг сайтида шу йилнинг апрель ойида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликдаги лойиҳа доирасида Нукусда семинар ўтказилгани ҳақида хабар бор. Бундан бошқа маълумотни тополмадим. Facebook саҳифасида эса коррупцияга қарши курашиш соҳасида семинар ўтказилганига оид бир-икки хабарлар жойлаштирилган — тамом! Шу билан чекланади.
Давлат ижтимоий буюртмаси маблағи қандай сарфлангани, натижалари қандай бўлгани ҳақида ҳеч қандай ҳисоботлар мавжуд эмас. Шунда йилда бир-иккита «для галочка» тадбир ўтказиб қўйиш учун шунча маблағ берилган бўляптими?
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги сайтида эса «Эзгулик» жамиятига 400 млн сўм ажратилгани, ҳозирда ўқиш учун номзодларнинг ҳужжатлари тўпланаётгани, ҳужжатлар асосида иштирокчилар рўйхати шаклланганидан сўнг ўқитиш ишлари ташкил этилиши қайд этилган.
Даҳшат-ку! Агентликка ишонадиган бўлсак, маблағ ажратилганига бир йил тўлишига қарамай, ҳозиргача ҳеч қандай амалий иш қилинмаган.
Ҳа айтганча, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари «Эзгулик» жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов — Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзоси ҳисобланади.
Бу мавзу яна давом этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги Қарори
2025 йилда муборак Қурбон ҳайитининг биринчи куни 6 июнь – жума кунига тўғри келиши тўғрисида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилиниб, мамлакатимизда 6 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланади.
Аҳолининг Қурбон ҳайити байрамини муносиб ўтказиши учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида 2025 йил 7 июнь (шанба) куни олти кунлик иш ҳафтаси тартиби бўйича ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.
Божхоначилар фуқарони жинсий аъзосидан хазина топишибди
Тошкент вилоятидаги «Навоий» божхона постида фуқаронинг ички жинсий аъзоларидан умумий нархи 1,1 млрд сўм бўлган 1 кгдан ортиқ тилла тақинчоқлар чиқибди.
🏦 Asakabank коррупцияга қарши курашишда яна бир бор халқаро стандартларга мослигини тасдиқлади!
Asakabank коррупцияга қарши курашиш борасида ўзини нафақат гапда, балки амалда ҳам намоён қилаётган кам сонли банклардан бири.
Бугун Асакабанк ISO 37001:2016 стандарти бўйича халқаро қайта текширувдан ўтиб, яна бир бор коррупцияга қарши бошқарув тизимида эътироф этилди.
Биласизми? Asakabank бу сертификатни давлат банклари орасида биринчи бўлиб олган! Энди эса яна муваффақиятли қайта сертификат олди — демак, “бир марта қилиб, қўйдим” эмас, доимий тарзда шаффофлик устида ишлаётган банк!
ISO 37001 нима дегани?
▪️ “Таниш-билишга”га йўл йўқ;
▪️ Барча жараёнлар очиқ ва назоратда;
▪️ Ходимдан бошлаб раҳбаргача – ҳалоллик асосий принцип!
📣 Оддий қилиб айтганда, Asakabank "ишончни суистеъмол қилмасдан, фақат қонун доирасида ишлаймиз” демоқда ва буни халқаро даражада исботлаб келмоқда.
Кимга ишониш керак, деб ўйлаяпсизми? Халқаро тан олинган банкка ишонинг!
Бугун Президент матбуот котиби Шерзод ака Асадов Ўзбекистон делегациясининг Москвага ташрифи доирасида РФ Президент матбуот котиби Дмитрий Песков билан учрашибди.
Ахборот соҳасидаги ҳамкорлик ва соҳа учун мутахассислар тайёрлашнинг долзарб масалалари ва истиқболлари муҳокама қилинган.
Учрашувда икки давлат раҳбарларининг матбуот хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, профессионал тажриба ва стратегик коммуникацияларга доир ёндашувлар алмашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
Ёшлар овози парламентда
28 май куни Ёшлар парламентининг янги чақириқдаги илк мажлиси бўлиб ўтди. Ушбу парламент таркибига 150 нафар ёшлар очиқ сайловлар ва сиёсий партиялар тавсияси асосида танлаб олинибди.
Ёшлар парламенти ёшларни қонун ижодкорлиги жараёнига жалб этиш, уларнинг фуқаролик фаоллигини ошириш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган.
Президент таъкидлаганидек, бу лойиҳа ёшлар учун ҳақиқий «сиёсий етакчилик мактаби»ҳисобланади. Бунга мисол сифатида, сўнгги сайловларда ёшлар парламенти аъзоларидан 2 нафари Қонунчилик палатасига, 250 нафари эса маҳаллий Кенгашларга депутат этиб сайланганини келтириш мумкин.
Янги чақириқнинг асосий вазифалари:
• Ёшлар манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларнинг овозини парламентда янгратиш;
• Қонунлар муҳокамасида фаол иштирок этиш;
• «Яшил иқтисодиёт» ва атроф-муҳит муҳофазасига доир ташаббуслар билан чиқиш.
Эндиликда Ёшлар парламенти фақат ташкилий тузилма эмас — амалий таъсир кучига эга бўлган, ёшларнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи кучга айланиши керак.
Бугун Бош вазир Арипов билан учрашган Яшил иқлим жамғармаси ижрочи директори Мафальда Дуарте Шавкат Мирзиёевнинг ислоҳотларини юқори баҳолади. У «Ўзбекистон – 2030» стратегияси бошқа давлатларга ҳам ибрат бўлишини айтган.
Шунингдек, учрашувда Яшил иқлим жамғармасининг минтақавий офиси Ўзбекистонда очиш, Оролбўйида ҳаётни яхшилаш, ерларни тикаш, дарахтлар экиш ва «Green» университети билан биргаликда ўқув дастурларини ишлаб чиқиш каби масалалар муҳокама қилинган.
etender.uzex.uz электрон тизими маълумотларига кўра, Шавкат Умурзоқов ҳукмронлиги даврида Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан бирорта ҳам электрон тендер ва танловлар ўтказилмаяпти (ёки эълон қилинмаяпти).
Охирги марта 2022 йил декабрь ойида (Жаҳонгир Артиқхўжаев бошқарувининг сўнгги даврига тўғри келади) энг яхши таклифни танлаш бўйича танлов ўтказилгани кўриш мумкин. Шундан кейин шу пайтгача бирорта маълумот йўқ. Қизиқ.
Наҳотки, икки йил давомида бирорта ҳам электрон тендер (танлов) ўтказилмаса, унда пойтахт ҳокимлиги давлат харидларини қай тарзда амалга оширяпти? Фақат тўғридан-тўғри шартномалар тузиш орқалими? Ëки тендер ва танловлар ўтказиляпти-ю, жамоатчилик учун ёпиқ ҳолда амалга ошириляптими, очиқ платформаларга жойлаштирилмаяптими?
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, прокуратура, телевидение, маҳалла қахқаравотти – ҳайронман. Давлат харидлари жараёни шаффоф ва рақобатли бўлмаса, жуда кўп саволлар очиқ қолаверади.
Миллий брендларни қўллаб-қувватлаш компанияси ташкил қилинади. Ушбу компания:
- хориждан бренд-менежер, дизайнер, маркетолог, пиар-менежерларни олиб келади;
- халқаро сертификати бор, сифати юқори ва ташқи бозорда рақобатбардош бўлган камида 50 та миллий маҳсулотни танлаб олади;
- уларга сифат белгисини бериб, брендини дунёга танитиш учун катта тарғибот кампаниясини бошлайди.
Ўзбекистоннинг кредит рейтинги прогнози янада яхшиланди
«S&P Global Ratings» халқаро агентлиги томонидан юртимизнинг суверен кредит рейтинги прогнози «барқарор» даражадан «ижобий» даражага яхшиланди. Бу ҳақда Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, мазкур натижа халқаро молия ҳамжамиятининг Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга ва мамлакат тараққиёт йўлига бўлган ишончининг ёрқин ифодасидир.
Саида Шавкатовна суверен кредит рейтингини ошириш бўйича ишчи гуруҳ раҳбари сифатида ҳар қандай натижани нафақат сақлаб қолиш, балки янада яхшилаш зарурлигини чуқур ҳис қилишини билдирган.
✍️ Ёлғон ахборотга чек: Ўзбекистонда янги қонун лойиҳаси
Интернет ахборот эркинлиги учун кенг имкониятлар яратди. Бироқ, сўнгги йилларда виртуал маконда ҳақиқат билан ёлғон, танқид билан туҳмат орасидаги чегаралар йўқолмоқда. Айниқса, шахс ҳақидаги ёлғон хабарлар обрў, руҳий ва моддий ҳолатга катта зарар етказади.
Шу муаммоларни бартараф этиш мақсадида «Онлайн-платформа ва веб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси тайёрланган.
Лойиҳага кўра, агар шахс ҳақида ёлғон ахборот тарқатилса, у платформа ёки веб-сайт эгасига мурожаат қилиб, уни ўчиртиришни талаб қилиши мумкин. Талаб рад этилса, судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
🌍 Халқаро тажрибада қандай?
Европа Иттифоқида GDPR (2018) қонунни фуқароларга «ўз ҳақидаги маълумотларни ўчиртириш» ҳуқуқини беради. DSA (2022) қонуни эса платформаларни ноқонуний ва манипулятив контентни ўчириш ва фойдаланувчи шикоятига тез жавоб беришга мажбур қилади.
Германияда (NetzDG) платформалар 24 соат ичида туҳмат, зўравонлик, ёлғон ёки нафратли контентни олиб ташлаши шарт.
Сингапурда хукумат ёки жабрланувчи далил келтирган ҳолда платформага мурожаат қилади ва платформа ёлғон маълумотни ўчиради.
Ўзбекистонда қабул қилиниши кутилаётган мазкур норма — ахборот эркинлиги ва шахсий ҳуқуқлар ўртасида мувозанатни яратишга қаратилган муҳим ҳуқуқий қадамдир.
Президентимиз Словенияда таълим олаётган ўзбекистонлик талаба билан суҳбатлашди: "Бу ерда эришилган катта натижаларни халқимизга етказишда сизлар кўприк бўласизлар".
Читать полностью…Суд-экспертиза маркази ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Қашқадарё вилоятида кузатилган ҳолатда муқаддам судланган шахс чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжалик томонидан сув таъминотига ноқонуний уланиб, фойдаланганлиги ҳолати бўйича аниқланган 99 млн. сўмлик зарарни тегишли ташкилот экспертлари орқали йўқ қилиб бериш эвазига, фермер хўжаликнинг иш бошқарувчисидан 1500 АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинган.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, Х.Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза марказининг Қашқадарё вилоят бўлинмаси эксперти ушбу 1500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
PS. Экспертларга ҳам ишонч йўқ. Орада порхўрлариям чиқиб қоляпти.
Президент фармонига мувофиқ пенсия, нафақа, маош ва стипендиялар оширилади
2025 йил 1 июлдан бошлаб пенсиялар, нафақалар ҳамда кам таъминланган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари 10 фоизга оширилади.
Хусусан, ёшга доир энг кам пенсия 918 минг сўм, ногиронлик пенсияси 1 миллион 12 минг сўмни ташкил этади.
2025 йил 1 августдан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилиши эълон қилинган.
Жумладан, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори амалдаги 1 млн 155 минг сўмдан 1 млн 271 минг сўмга оширилади.
Базавий ҳисоблаш миқдори 412 000 сўм этиб белгиланган.
🚗 Автомобилдан чиқинди ташлаганлик учун жавобгарлик кучайтирилади
Мамлакатимизда машинанинг ичида ўтириб чиқинди ташлайдиган ҳайдовчи ва йўловчилар учун жазо кучайтирилади.
Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиёт агентлигининг маълум қилишича, МЖтКга ўзгартиш киритилиб, жарималар кўпайтирилади. Масалан, аввал 1-3 БҲМ бўлса, энди 3-5 БҲМ, такрорланса 10-15 БҲМгача қўлланиши мумкин.
Чунки йўллардаги чиқиндиларнинг 53% ҳайдовчи ва йўловчилар ташлаган. Британияда йилига 200 минг қоп чиқинди йиғилар экан — бутилка, сигарет, фастфуд қадоқлари…
Бизда ҳам шундай манзара: Тошкент шаҳрида 638,8 мингдан ортиқ транспорт воситаси мавжуд, унга қўшимча равишда бир кунда пойтахтга ўртача 150 мингдан 300 мингггача транспорт воситаси кириб келади.
Энди тасаввур қилинг, бир кунда ҳар 10 та автомобилдан биттасидан чиқинди ташланганда ҳам Тошкент кўчалари бир кунда 15 мингдан 30 мингтагача чиқинди билан тўлади.
Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида «Марказий Осиё – Италия» саммитида иштирок этди.
Италия жамоатчилиги Рим ва Флоренцияда ўтказилган кўргазма ва маданий тадбирларга катта қизиқиш билдирган.
Шу муносабат билан келгуси йили Хива шаҳрида минтақа мамлакатлари ва Италия ёшларининг креатив иқтисодиёт ва маданий алмашинув форуми ўтказилади.
🇺🇿 Хоразмда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўлими бошлиғи қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган минерал ўғитлар ва биокомплекслар савдоси билан шуғулланувчи МЧЖга тегишли 27 тонна «Биостимулятор» ўсимликлар озуқасини фермер хўжаликларига қиммат нархда ўтказиб бериш эвазига 10 минг доллар откат олган вақтида қўлга тушди. Унга пора олди деб эмас, фирибгарлик қилди дея жиноий иш қўзғатишган.
Сирдарёда «Гулистоншаҳаргаз» газ таъминоти бўлими етакчи муҳандиси ва маҳаллабай ишлаш хизмати бошлиғи ўзаро тил бириктириб, фуқаронинг хонадонида табиий газдан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати юзасидан аниқланган 164 млн. сўмлик зарар суммасини 14 млн. сўмгача камайтириб беришган. Ушбу хизмат эвазига 1000 долларни муҳандис қуртдек санаб олаётган вақтда ушланган. Муҳандис ва бўлим бошлиғига фирибгарлик ҳамда пора беришга уруниш моддалари билан жиноий иш очилган. Ҳозир тергов давом этаяпти.
Самарқанддаги кўчага Рим шаҳри номи берилди
Олий даражадаги Ўзбекистон-Италия музокаралари якунида халқаро Конгресс-марказида Самарқанд шаҳридаги кўчага Рим шаҳри номини беришга бағишланган тантанали маросим ўтказилди.
Италия бош вазири Жоржа Мелони расмий ташриф билан Самарқандга келди.
Уни шахсан Давлат раҳбаримизни ўзи кутиб олди.
Абдураҳмон акани аҳволига ачинаман! Бўлиб ўтган суд жараёнларида ҳуқуқбонимизни ҳуқуқий саводхонлиги ҳаминқадар эканлиги сезилиб боряпти. Қуруқ хайп, ваҳима ва дод-вой.
АҚШдаги сайловда Трамп ғалаба қозонганидан буён акани кетмони учмаяпти. Ҳозирда уни ҳолати Абдуллажон фильмидаги раис бувани аҳволидек гўё.
Ҳозир ҳам қаранг, жамоатчиликни асоссиз маълумотлар - эксперт ва суд номи билан чалғитишга уриняпти. Жуда ачинарли. Абдураҳмон ака охирги марта чин дилдан компромат ишидан сўнг хурсанд бўлган бўлса керак? Шундан кейин арини ўлдириб қўйганми, боя айтганимдек, ҳеч кетмони учмаяпти. Ачинарли, сизга ачинаман Ташанов!
PS. ФИБ Шайхонтоҳур туманлараро суди А.Содиқованинн менга нисбатан киритган асоссиз даъвосини рад этди. Сал аввалроқ ФИБ Миробод туманлараро суди UzDiplomat сайти томонидан киритилган асоссиз даъвони рад қилган эди.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти «IN-FIN-STORY INVEST» ва «CREDIT HOUSE» МЧЖ фаолиятидан жабрланган фуқаролардан Махсус тезкор штабга мурожаат қилишларини сўрамоқда.
Тошкент шаҳрида фуқароларга кўп қаватли уйларни шартнома орқали муддатли тўлов асосида сотиш билан шуғулланган МЧЖлар билан боғлиқ жиноят иши доирасида 800 нафар фуқаролар жабрланувчи деб топилган.
Зарарнинг умумий миқдори 209 млрд. сўмдан ортиқ.
Ишга алоқадор 5 нафар шахсга нисбатан айблов эълон қилинган.
Тезкор штаб манзили: Тарас Шевченко кўчаси, 62. Тел.: (71) 231-31-45
Тошкент бош режаси ва эҳтимолий «снос»лар кўрсатилган интерактив харита тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлганидан сўнг очилмай қолибди.
Қурилиш вазирлиги ҳолатни сайтдаги юклама билан изоҳлабди. Муаммо қачон ҳал этилиши ҳам ҳозирча номаълум экан.
UPD. Муаммо бартараф этилибди: https://mc.uz/oz/toshkent-shahar-bosh-rejasi-uz
🇺🇿 Солиқчилар қўлга тушди
ДХХ томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари доирасида солиқ идораларининг айрим мансабдор шахслари моддий манфаатдорлик эвазига «Барқарорлик рейтинги» дастуридаги маълумотларни сохталаштириш орқали 18 та хўжалик юритувчи субъектларга баҳоларни сунъий равишда қўшиш ҳамда хавф даражасини олиб ташлашлари оқибатида жами 82 млрд сўм қўшилган қиймат солиғининг манфий суммаси бюджетдан ноқонуний қайтарилганлиги ҳолати аниқланди.
Жиноят иши доирасида ёғоч импорти билан шуғулланувчи МЧЖ ҳисобига 5,5 млрд сўм ҚҚСнинг манфий суммаси бюджетдан ноқонуний қайтарилганлиги ҳолати юзасидан Солиқ қўмитасининг 2 нафар ходими, шунингдек, МЧЖ директори ва ҳисобчиси ва 2 нафар норасмий раҳбари қамоққа олинган.
Мазкур шахсларга тегишли бўлган жами 16 та объектда ўтказилган тинтув-тергов ҳаракатлари давомида 79 минг АҚШ доллари, 161 млн сўм, 3 та LI 9 электромобиль, 2 та «Gentra», 1 та «Nexia 3» автомашинаси, 1268 блокда «TEREA» номли электрон сигарет таёқчалари, 27 та электрон калитлар, шунингдек, муҳр, компьютер ва телефон аппаратлари процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
PS. Шу ўринда солиқ органларини айрим ходимлари ўзларини аввалги даврга қайтиб қолгандек тутаётганини айтиб ўтишим керак.
Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан тайёрланган бу сафарги видеоролик барча ота-оналарни ўйлантириши керак бўлган муҳим мавзуда — фарзанд тарбияси ҳақида.
Ҳаётимизда кўп нарсалар ўзгариши мумкин, лекин фарзандимизнинг қандай инсон бўлиб вояга етиши — бу ота-онанинг берган тарбияси.
Замонавий қурилмалар, қулай шароит ва моддий таъминот — буларнинг барчаси яхши, лекин боланинг юрагига йўл топадиган нарса меҳр ва ибратдир.
Тарбия — бу насиҳат эмас, балки амалиёт. Шуни унутмаслигимиз керак.
#yangiruhiyat
Тошкентда Марказий Осиё экология маркази ташкил этилади
Ўзбекистон ва Хитой ўртасида янги келишув: Тошкентда Марказий Осиё экология ва иқлим ўзгариши бўйича илмий марказ очилади. У «Green University» негизида фаолият юритади ва минтақавий экомуаммоларни ўрганиш, кадрлар тайёрлаш, замонавий лабораториялар ташкил этишга хизмат қилади.
Лойиҳалар орасида — галофит ўсимликлар боғлари, 1,4 тонна уруғ етказиб бериш, «Яшил макон»да хитойлик мутахассислар иштирокини кенгайтириш ва рақамли экологик мониторинг тизимини жорий этиш ҳам бор.
Ўзаро англашув меморандуми эковазир Азиз Абдуҳакимов ва профессор Чжан Юанмин томонидан имзоланди.
Ўзбекистон-Словения музокараларидан сўнг салмоқли ҳужжатлар тўплами имзоланди.
Хусусан:
- дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан озод қилиш тўғрисида;
- таълим, фан ва маданият соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисида;
- транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;
- "ақлли" шаҳарларни бошқариш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;
- стандартлаштириш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;
- сув ресурсларини бошқариш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;
- туризм соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битимлар.
Президент Шавкат Мирзиёев Будапешт шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этди.
Ўзбекистон етакчиси Халқаро туркий маданият ташкилоти - ТУРКСОЙ фаолияти ва тузилмасини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда Туркий маданият жамғармаси кенгашининг навбатдаги йиғилишини Ўзбекистонда ўтказишни таклиф этди.
Ўзбекистон Президент туркиялик атоқли олим, биокимёгар, Нобель мукофоти совриндори Азиз Санжарни Алишер Навоий номидаги халқаро мукофотга сазовор бўлгани билан табриклади.