mufasa_mh | Unsorted

Telegram-канал mufasa_mh - Mufasa

10317

Каналда сиз долзарб мавзулар, янгиликлар ва қизиқарли мулоҳазаларни кузатишингиз мумкин Муаллиф 👉 Мирсаид Хайдаров Facebook 👉 https://www.facebook.com/mirsaidakbarovich Twitter 👉 https://twitter.com/mufasa_mh Боғланиш 👉 @Mufasaga_murojaat_bot

Subscribe to a channel

Mufasa

Президент: Камералар аслида транспорт оқимини бошқариш, тирбандлик ва аварияни камайтиришга хизмат қилиши керак.

Читать полностью…

Mufasa

Камералар фақат жарима ёзиш учун ишламаслиги керак
 
Сўнгги 7 йилда йўл қуриш ва таъмирлашга 61 триллион сўм ажратилган. Бу — жуда катта маблағ! Лекин маблағлар асосан халқаро ва республика йўлларига сарфланди.

Аммо энг аламлиси шундаки, ўлим билан боғлиқ автоҳалокатларнинг 75-80 фоизи ҳам айнан шу йўлларда содир бўляпти…

Аҳоли жамоат транспорти ва тирбандликлардан норози! Деярли ҳар куни катта шаҳарларимизда тирбандлик, кечикишлар.

Аҳолининг яна бир жиддий эътирози — камералар дислокацияси
. Улар фақат жарима ёзиш учун ишлаяпти. Ҳолбуки, бу камералар:
• тирбандликни камайтириш,
• аварияларни олдини олиш,
• транспорт оқимини бошқариш учун хизмат қилиши керак эмасмиди?
 
Йўл ҳаракати фойдаланувчилари хавфсизлиги, қулайлиги ва вақтини тежаш учун жиддий амалий ишларни қилиш пайти келди.

Мутасаддилар бугунги йиғилишдан ўзларига тегишли хулосалар чиқариб олишлари зарур!

Читать полностью…

Mufasa

Президент: “Мақсади битта – қолган ерларни қурилиш қилиш учун тадбиркорларга сотиш! Қани топшириқ назорати? Қани қонуннинг кучи?”

Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида бирорта ҳоким бўш жойларни топиб, яшил ҳудуд, одамлар тоза ҳавога чиқиб ўтирадиган жойлар, спорт майдончалари, фонтанларни кўпайтиришни ўйламаётгани танқид қилинди.

Бор спорт майдончалари ва болалар ўйингоҳлари, уйлар орасидаги яшил ҳудудлар қурилиш учун бериб юборилаётганидан одамлар норози.

Мисол учун, барча кўп қаватли уйларга туташ ҳудудларни бошқарув компанияларига бириктириб бериш бўйича топшириқ берилган. Лекин, Тошкент шаҳри ҳокимининг 5 майдаги қарори билан 9 минг 802 та кўп қаватли уйларнинг фақатгина бино остидаги ерлари кадастр билан бириктирилган.

Бош прокурор ўринбосари С.Самадовга, адлия вазири А.Тошқуловга “Ўзбеккосмос” ва Кадастр агентлиги билан биргаликда қайси ҳудудда “яшил” ҳудуд, спорт майдончаси, болалар ўйингоҳи бошқа мақсадлар учун бериб юборилган бўлса, ҳаммасини аниқлаб, жойига қайтариш топширилди.

Кўп қаватли уйларга туташ ҳудудларни бошқарув компанияларига бериш бўйича ҳокимларнинг қарорларини ўрганиб, қонунга зидларини бекор қилиш вазифаси қўйилди.

Читать полностью…

Mufasa

Биринчи ярим йилликда 2 миллион 600 минг аҳолини банд қилиш, 722 минг одамни камбағалликдан чиқариш режа қилинган.

Лекин маблағ ва шароит бўлса-да, бандлик режаси 15 та туманда тўлиқ бажарилмаган.

Булар – Муборак, Бўстон, Вобкент, Марҳамат, Фарғона, Зангиота, Дўстлик, Чортоқ, Қораўзак, Уйчи, Хонобод, Янгибозор, Паркент, Арнасой ва Учкўприк туманлари.

Ушбу туман ҳокимлари уч ойда режага чиқмаса, барчаси ишдан олинади.

Аҳолини камбағалликдан чиқариш бўйича Учқудуқ, Ангрен ва Карманада ишлар сустлиги айтилди.

Читать полностью…

Mufasa

Тизимдаги камчиликлар ҳисобга олиниб, Халқ қабулхоналарининг барча ходимлари бугундан бошлаб ишдан бўшатилади ва масалани ҳал қила оладиган фидойи кадрлар билан тўлдирилади.

Эндиликда Халқ қабулхоналарига вилоят ва туман ҳокимининг ўзи раҳбарлик қилиши белгиланди. Ҳокимлар ҳар куни ишини шу ерда аҳоли дарди ва ташвишини эшитишдан бошлайди.

Ҳокимлар бир нарсани тушуниб олсин, бугун туғилган муаммони кейинги кунга ўтказишга йўл қўйилмайди. Мурожаатни бошқа идорага юбормасдан шу ернинг ўзида ҳал қилади”, - деди Президент.

Бунинг учун туман ҳокимининг ваколатлари кенгайтирилади. Масалаларни ҳал қилиш учун қўшимча ресурс ҳам берилади.

Читать полностью…

Mufasa

Ҳисоб палатасига бир ой ичида Тошкент шаҳрида ўзини оқлаган “Халқ назорати” электрон порталини бутун республикада ишга тушириш топширилди.

Ушбу портал орқали аҳоли қурилиш, ободонлаштириш ва инфратузилма муаммоларини суратга олиб ва аниқ манзилини кўрсатган ҳолда мобил илова орқали юборади.

Масаланинг ечими ҳам фотосурат билан тасдиқланади. Уларнинг қанчалик тез ва сифатли ҳал этилишига қараб, ҳокимлар фаолияти кунлик баҳолаб борилади.

Бу тизим мурожаатларнинг ягона платформаси бўлади ва унга барча вазирлик, идора, ҳокимликлар уланади.

Читать полностью…

Mufasa

Ўтган ҳафта Тошкентдаги форумга келган инвесторлар билан 30,5 миллиард долларлик савдо ва инвестиция шартномалари имзоланган.

Бу йилги дастур доирасида яна 26,5 миллиард доллар инвестиция бўлиши, 1 сентябргача 3,3 миллиард долларлик 35 та йирик лойиҳа ишга тушади.

Халқаро молия ташкилотлари маблағи ҳисобидан қурилаётган йўл, сув, электр бўйича 3-5 йиллаб чўзилаётган лойиҳалар бор.

Логистика марказлари қуриш учун 2019 йилда Осиё тараққиёт банкидан олинган 197 миллион доллар бўйича қайта-қайта тендер ўтказилган, ҳали бошланмаган ишга 200 минг доллар қарз фоизи тўланган.

Читать полностью…

Mufasa

Икки ой олдин Энергия самарадорлик агентлиги ташкил қилиниб, бюджетдан 100 миллиард сўм берилган.

Энергетика вазирлиги ва агентликка вазирлик, ҳокимлик ва давлат корхоналарининг ойлик истеъмоли 500 киловатт соатдан юқори бўлган ходимлари рўйхатини шакллантиради.

Ушбу ходимларга энергия самарадор технологияларга ўтиш учун “яшил таъмир” кредити ёки субсидия олишга кўмаклашилади.

Керак бўлса, бюджетдан ташқари жамғармасидан ссуда берилиши мумкин.

Бунинг ҳисобидан йил якунигача истеъмоли юқори бўлган камида 100 минг хонадон энергия самарадор тизимга ўтади.

Читать полностью…

Mufasa

🇺🇿 Солиқ инспекциясини зами қўлга тушди

Қамашилик муқаддам судланган шахс – банкрот деб топилган заводга қўйилган тақиқни танишлари орқали бекор қилдириш эвазига завод раҳбаридан 4000 доллар сўрайди.

Тезкор тадбирда ўртакаш-фуқаро завод раҳбаридан аванс сифатида 3000 доллар олган вақтида ушланган.

Тадбир давом эттирилиб, ушбу ишга алоқадор бўлган Қамаши туман солиқ инспекцияси бошлиғининг ўринбосари 3000 доллар олган вақтида қўлга тушган.

PS. Тадбир яна давом эттирилиб, охиригача оборилса – шунқа пуллар қўмитани 3-этажигача етиб борса керак-а?

Читать полностью…

Mufasa

«Moody’s» халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги бўйича прогнозини «барқарор»дан «ижобий»га ўзгартирдиСаида Мирзиёева.

Прогнознинг «ижобий»га ўзгариши — мамлакатдаги иқтисодий барқарорлик, ислоҳотларда ўсиш ва халқаро ишончнинг кучайганидан далолат беради.

Бу, шунингдек, давлатнинг молиявий мажбурият(қарзлар)ни ўз вақтида бажариш қобилияти яхшиланганини ҳам кўрсатади.

Ушбу ўзгариш хорижий инвесторлар учун Ўзбекистондаги иқтисодий муҳитга нисбатан ишончли сигнал сифатида қабул қилиниши мумкин.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Сурхондарё ҳудудий филиали ишлаб чиқариш зарурияти туфайли «Ўзбекистон ишлаб чиқарилган» деган афсона яратилган «EQUINOX»дан битта дона сотиб олибди.

Кимдир Equinox Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмаслигини фақат импорт қилинишини электр тармоқларини катталарига айтиб қўйсин!) Ва ишлаб чиқаришда бу мошинани қандай роли бор?

«Сизлар нима қилсанглар ҳам тўғри келаверади-я» деган гап хеч қачон тренддан тушмаса керак-а?

Читать полностью…

Mufasa

Футболчиларимизни А.Арипов бошлигидаги ҳукумат аъзолари аэропортда тантанали кутиб олишди.

Сал туриб уларга BYD машиналарини топшириш маросими бўлиб ўтади.

Читать полностью…

Mufasa

🇺🇿 Қадрли фарзандларим!

Аввало, сиз, азизларни Осиёнинг энг кучли жамоалари иштирок этган саралаш ўйинларида чинакам жасорат ва матонат намунасини кўрсатиб, том маънода улкан ғалабага эришганингиз – Ватанимиз тарихида биринчи марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритганингиз билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Ҳеч шубҳасиз, миллий спортимиз солномасига олтин ҳарфлар билан битиладиган бундай ёрқин натижа юртимиздаги миллионлаб футбол мухлислари, бутун халқимизнинг неча йиллик орзуси эди, десак, тўғри бўлади. Сизлар профессионал билим ва малакангиз, тажриба ва маҳоратингиз, энг муҳими, юксак иродангиз ва ғалабага бўлган ишончингиз билан ана шундай орзуни реал ҳақиқатга айлантирганингиз ҳар қандай таҳсин ва тасаннога муносибдир.

Мана шу мунаввар оқшомда – қутлуғ зафар айёмида кўпмиллатли бутун Ўзбекистон халқи сизлар билан ҳақли равишда фахрланмоқда, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

Саралаш ўйинлари нақадар кучли рақобат остида, кескин ва шиддатли курашларда ўтгани, терма жамоамизга нисбатан турли босимлар бўлганига қарамасдан, сизлар зарур очколарни жамғариб, азму шижоатли Янги Ўзбекистон ёшлари қандай юксак марраларни эгаллашга қодир эканини яна бир бор амалда исботладингиз.

Сизларнинг ана шундай ғоят масъулиятли турнирдаги муносиб иштирокингиз кейинги йилларда мамлакатимизда спортга, жумладан, унинг энг оммавий тури бўлган футболга берилаётган улкан эътиборнинг яна бир буюк амалий натижаси сифатида ҳам биз учун ғоят қадрлидир.

Аминман, бу тарихий ютуқ халқимизни эзгу мақсадлар йўлида янада бирлаштиради, минг-минглаб ёшларимиз учун илҳом манбаига, ибрат тимсолига айланади, Янги Ўзбекистоннинг халқаро обрў-эътиборини янада оширишга хизмат қилади.

Сизлар футбол майдонларидаги мана шундай шонли ютуқдан янги куч ва руҳ олиб, келгуси йили АҚШ, Мексика ва Канада давлатларида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё қитъасининг биринчи ва ягона вакили бўлишдек юксак шарафни чуқур ҳис этган ҳолда, янада катта жонбозлик кўрсатасизлар, деб ишонаман.

Мана шу шукуҳли айёмда сизларни доимо қўллаб-қувватлаб келаётган меҳрибон ва талабчан устоз-мураббийларингиз, миллий терма жамоамизнинг барча аъзоларини, сизларга бахт ва омад тилаб, кечаю кундуз дуода бўлиб келган ота-оналарингиз, ака-ука, опа-сингил ва барча яқинларингизни ўз номимдан, бутун халқимиз номидан қизғин табриклаб, уларга самимий миннатдорлигимни билдираман.

Сизлар муқаддас Қурбон ҳайити кунларида халқимизга байрам совғаси сифатида олиб келаётган ушбу унутилмас тарихий ғалаба барчамизга муборак бўлсин!

Зафарли одимларингиз бардавом бўлсин, азиз фарзандларим!
 
Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти

Читать полностью…

Mufasa

Ички ишлар мансабдори ниқобидаги адвокат ва унинг шериги қўлга олинди:

ДХХ Call-маркази ўз самарасини беряпти. Ушбу марказга келиб тушган мурожаат асосида тадбир ўтказилди.

Илгари фирибгарлик учун судланган шахс ўзининг шериги — Тошкент шаҳридаги адвокатлик бюросида фаолият юритувчи адвокатни «Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш департаментида юқори лавозимда ишлайдиган таниш» сифатида кўрсатиб, маҳкумга енгиллик қилишга ваъда беради.

Улар 2024 йилда суд ҳукми билан 8 йил 7 ойга қамалган, ҳозирда Бухоро вилоятидаги 1-сонли ЖИЭМда жазо ўтаётган маҳкумни Тошкент вилоятидаги 7-сонли муассасага кўчиришни «ташкил қилиш» эвазига аризачидан 5 минг АҚШ доллар олишганда қўлга тушишган.

Ҳозирда иккаласи ҳам қамоқда, ўзлари суд ва «ГУИН»дан таниш қидириб ўтиришгандир.

Читать полностью…

Mufasa

📆 5 июнь — Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни

Бу сана 1972 йилда БМТ томонидан жорий этилган бўлиб, табиатни асрашнинг аҳамиятини эсга солади ва барчани аниқ ҳаракатларга ундайди.

Ўзбекистонда 2025 йил «Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва яшил иқтисодиёт йили» деб эълон қилинди. Чиқиндиларни қайта ишлаш, дарахт экиш, экологик таълим ва Орол тубини кўкаламзорлаштириш ишлари жадал кетмоқда.

Бундан ташқари, Ўзбекистон халқаро ташкилотлар билан иқлим, энергия ва табиатни муҳофаза қилиш бўйича лойиҳалар олиб бормоқда.

Табиатни асраш — барчамизга тааллуқли. Биргаликда ҳаракат қилсак, соғлом муҳит ва барқарор келажакка эришамиз.

Читать полностью…

Mufasa

Исроилнинг ракета ҳужумидан сўнг Эрон давлат телевидениесининг ҳолати

Читать полностью…

Mufasa

Бугунги видеоселекторни кузатиб, яна бир бор шунга ишонч ҳосил қилдимки: кўплаб раҳбарлар масалаларга бефарқ бўлиб, «тепса — тебранмас»га айланиб қолгандек. Токи, масала энг юқори минбардан кўтарилмагунча барини парвойи фалак.

Бунга яққол мисол — жамоат ҳожатхоналари масаласи. Шу масала ҳам энг юқори даражада кўтарилсагина, кейин ғимирлаб қолишади. Ҳожатхоналар қуриб, ёнида расмга тушиб интернетда тарқатишади. Унгача ҳоким-у зам ҳокимларга бу масала қизиқ эмас.

Оддий мисол, бутун бошли Тошкент-Бекобод трассасида атиги битта жамоат ҳожатхонаси лақабли буткача бор, холос. Аммо у ҳам ишламайди. Бўстонлиқ, Паркент каби туристик ҳудудларда ҳам шу аҳвол. Пойтахтнику, гапирган бефойда.

Читать полностью…

Mufasa

Президент йўллардаги камералар фақат қоидабузарликни қайд этиб, жарима ёзиш учун ишлаётганини танқид қилди

Сўнгги етти йилда йўл қуриш ва таъмирлашга берилган 61 триллион сўмнинг асосий қисми халқаро ва республика йўлларига тўғри келади. Лекин ўлим билан боғлиқ автоҳалокатнинг 75-80 фоизи ҳам шу йўлларда бўляпти.

Айниқса, аҳоли жамоат транспорти сифати ва тирбандликлардан мутлақо норози.

Аҳолининг яна бир эътирози – йўллардаги камералар дислокацияси. Улар фақат қоидабузарликни қайд этиб, жарима ёзиш учун ишлаяпти. Бу камералар аслида транспорт оқимини бошқариш, тирбандлик ва аварияни камайтиришга хизмат қилиши керак.

Чорраҳа, чизиқ ва йўл белгиларини тўғрилаш, светофорларни “ақлли” бошқарувга ўтказиш бўйича ишлар сустлиги танқид қилинди.

Пойтахтда транспорт ҳаракатини сунъий интеллект асосида тартибга солиш бўйича тақдимот қилинганига ҳам анча вақт бўлгани, лекин натижа йўқлиги айтилди.

Читать полностью…

Mufasa

Бош вазир бир ойда ўрмон ва яйлов ерларининг қанчасини аҳолига озиқ-овқат, озуқа учун бўлиб беришини ҳисоб-китоб қилади ҳамда ерларни аукционга чиқаради.

Шунингдек, яйлов ва ўрмон ерларини олаётган фермер ва чорвадорларнинг айланма маблағини ҳам ҳал қилиб беради.

Читать полностью…

Mufasa

Президент: «Халқ қабулхоналари тизими ҳам аҳоли дардини эшитиб, масалаларни ҳал қилиш ўрнига мурожаатларни давлат ташкилотларига тақсимловчи “диспетчер”га айланиб қолди»

Ўтган йили виртуал қабулхона ва халқ қабулхоналарига юборилган мурожаатларнинг 55 фоизи ижобий ҳал этилмаган.

Мурожаатлар ҳал бўлмагани учун, ижтимоий тармоқлар орқали чиқишлар кўпайган. Ижтимоий тармоқлардаги энг кўп мурожаатлар ҳуқуқ-тартибот идоралари ва суд, ҳокимликлар, таълим, экология соҳаларига тўғри келади. Мингга яқин мурожаатларда Президентнинг шахсий қабули сўралган.

Айниқса, Тошкент шаҳри ва Бухорода мансабдор шахслар устидан шикоятлар кўпайган.

Читать полностью…

Mufasa

Йиғилишда Президент Администрациясининг Назорат инспекцияси фаолияти танқидий кўриб чиқилди.

Фаолиятидаги камчилик ва муаммоларни ҳисобга олиб, Президент Администрациясининг Назорат инспекциясини бугуннинг ўзида тугатишга қарор қилинди.

Бундан буён ижро интизомига Ҳисоб палатаси масъул бўлади, унинг ваколатлари кенгайтирилади.

Читать полностью…

Mufasa

Суд қарорлари вақтида ижро бўлмаётгани юзасидан мурожаатлар жуда кўп. Ўтган йили МИБга юборилган ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро қилинмаган.

Читать полностью…

Mufasa

Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди:

Ўтган беш ойда мамлакатимизда саноат 6,4 фоизга ўсди, экспорт 18 фоизга, хорижий инвестициялар 46 фоизга ошди. Қиймати 3 миллиард долларлик 2,5 мингдан зиёд янги қувватлар ишга тушди, 2 миллион 400 минг одам даромадли бўлди.

Лекин куни кеча дунёда яна бир можаролар ўчоғи авж олгани нафақат Яқин Шарқ, балки минтақамизга ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. Кескинлашув давом этса, пандемиядан кейин энди-энди тикланаётган савдо алоқалари ва логистика маршрутлари қийинлашади.

Читать полностью…

Mufasa

The Washington Post нашрини маълум қилишича, АҚШ ҳукумати ҳозирда 36 та давлат, жумладан Қирғизистон фуқаролари учун мамлакатга киришни тақиқлаш масаласини кўриб чиқмоқда.

Рўйхатга 25 та Африка давлати, Кариб денгиз ҳавзаси Марказий Осиё ва Океания минтақасидаги бир қатор давлатлар киритилган. ОАВлар Тожикистон ҳам борлгини айтмоқда.

Читать полностью…

Mufasa

Қозоғистондаги АЭС қурилишига оид халқаро консорциумга Россиянинг «Росатом» компанияси бошчилик қиладиган бўлди.

Қозоғистоннинг Атом энергияси агентлиги АЭС қурилиши бўйича танловда иштирок этган тўртта якуний номзод — Хитой, Франция, Жанубий Корея ва Россия компанияларининг таклифларини баҳолашни якунлади.

Натижада энг мақбул таклифни Россиянинг «Росатом» давлат корпорацияси тақдим этган. Ундан сўнг иккинчи ўринни Хитойнинг CNNC, учинчи ўринни эса Франциянинг EDF ва Жанубий Кореянинг KHNP компаниялари бўлишган.

Айни пайтда Қозоғистон ва «Росатом» лойиҳани молиялаштириш шартлари юзасидан музокаралар олиб бормоқда.

Читать полностью…

Mufasa

Эрон Тель-Авивнинг «юраги»га зарба берди

Теҳрон расман Исроилдаги асосий ҳарбий объектларга зарба берганини маълум қилди. Гап Мудофаа ва Миллий хавфсизлик вазирликлари бинолари, шунингдек, ҳарбий базалар ҳақида кетмоқда.

Fox News — Тель-Авив марказидаги «Кирия» ҳукумат мажмуасига ракета урилиши кадрларини намойиш этди. Журналист ҳужум пайтида объектга ракета тушганини тасдиқлаган, шундан сўнг ҳарбийлар уни олиб кетишган.

Исроил томони эса — фақат фуқаролик объектлари жабрланган, деб баёнот беряпти.

Читать полностью…

Mufasa

Президент Шавкат Мирзиёев миллий терма жамоамиз аъзолари билан телефон орқали мулоқот қилиб, уларни футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олганлари — тарихий ғалаба билан самимий табриклади.

Читать полностью…

Mufasa

🇺🇿 Ўзбекистон тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этади — марожни ейишга борадиган бўлдик! Муборак бўлсин! Ҳақиқий ҳайитлик бўлди!

Читать полностью…

Mufasa

Очиқликка интилган маткотибларга қирғин келяпти…ми?

Сўнгги кунларда мамлакатдаги бир қатор муҳим идоралар ўз ахборот хизматлари раҳбарлари билан хайрлашмоқда. Бу тасодифми ёки бизга маълум бўлмаган асосли сабаблар борми, бунисини билмадим.

Яқинда Марказий банк ахборот хизмати раҳбари Акмал Назаров ўз лавозимини тарк этди. Ордан кўп ўтмай, Дилдора Хошимова ҳам солиқ қўмитасидаги ахборот хизмати раҳбарлиги вазифасидан кетиб, «уй бекаси»га айланди. Унинг фаолияти давомида ташкилотнинг ОАВ ва жамоатчилик билан алоқалари сезиларли даражада яхшиланганди. У тезкор муносабатлар, очиқ мулоқот ва тушунмовчиликларни дарҳол ҳал этиш қобилияти билан танилганди.

Бугун эса Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятовнинг ишдан олингани ҳақида хабарлар тарқалди. Унинг хатосини оқлаш ёки лавозимдан олиниш қарорини қораламоқчи эмасман. Хато қилган бўлса бордир — ҳаммаям хато қилади. Айниқса, тўрт томонингда мингта кўз хато қилишингни пойлаб турса, Тошмат аканг ҳам ёрдам беролмайди. Амма бағиям бор: Ҳидоятов тайинланганидан сўнг Ҳукумат фаолиятида очиқлик ва жамоатчилик билан муносабатларда силжиш кузатилганди.

Чунки бир пайтлар Вазирлар Маҳкамаси энг ёпиқ идорага айланган, ҳатто, махус идораларнинг матбуот хизматлари кунда-кунора ўз фаолиятларини ёритиб турган бир пайтда — ҳукумат жамоатчилик учун тақа-тақа ёпиқ эди. Бош вазирнинг хорижий сафари ҳақидаги ахборотни ҳам фақатгина ўша давлатлар матбуот хизмати орқали билиб олардик. Ҳукумат ахборот хизмати бор эди, аммо унинг вазифаси худди ҳукумат фаолиятини максимал даражада ёритмасликдан иборатдек эди, гўё.

Ҳидоятов бу мувозанатни ўзгартириб, жамоатчилик ва ОАВ учун муҳим маълумотларни эълон қилиб борарди. Муҳим воқеа-ҳодисалар юзасидан расмий муносабатлар берилиши йўлга қўйилганди. Энди у кетганидан сўнг ҳукумат яна ёпиқликка қайтади, деб ўйлайман. Хукумат уйида инвентарга айланган шуҳратсиз содиқлар ўралашиб юраверар экан, ёшларга у ерда ўрин йўқ. Истиқболли ва салоҳиятли кадрлар чопилаверади-чопилаверади.

Читать полностью…

Mufasa

Мухолифат ўз ишини бошлади

Олий Мажлиснинг ялпи мажлисида давлат бюджети ижроси юзасидан ҳисобот эшитилди. Ҳисоботда рақамлар ва статистик маълумотлар келтирилган бўлса-да, айрим масалалар бўйича жиддий саволлар туғилди.

Халқ демократик партияси раҳбари Улуғбек Иноятов Камбағалликни қисқартириш, Соғлиқни сақлаш ва Қишлоқ хўжалиги вазирликлари фаолиятини танқид қилди. Унинг таъкидлашича, айрим вазирликлар ажратилган маблағларни самарали ишлатмаган, ҳолатлар кузатилган.

Мухолифат партияси сифатида ХДП ҳукумат фаолиятини назорат қилишда ўз позициясини намоён этишни бошлагани яхши, албатта.

Парламентдаги бундай фаол танқидий ёндашув мамлакатдаги очиқлик ва ҳисобдорликни таъминлашга хизмат қилиши мумкин.

Читать полностью…
Subscribe to a channel