mufasa_mh | Unsorted

Telegram-канал mufasa_mh - Mufasa

10317

Каналда сиз долзарб мавзулар, янгиликлар ва қизиқарли мулоҳазаларни кузатишингиз мумкин Муаллиф 👉 Мирсаид Хайдаров Facebook 👉 https://www.facebook.com/mirsaidakbarovich Twitter 👉 https://twitter.com/mufasa_mh Боғланиш 👉 @Mufasaga_murojaat_bot

Subscribe to a channel

Mufasa

Исроил армияси Сурия пойтахтига ҳаводан ҳужумлар уюштирмоқда.

Маълумотларга кўра, Дамашқдаги Мудофаа вазирлиги штаби биносини бутунлай яксон қилинган.

Читать полностью…

Mufasa

Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш юзасидан ўзгаришлар қабул қилинди

Аввал муҳокамаларга сабаб бўлган масала — экин экилмаган ерлар учун оширилган солиқ қўллаш тартиби аниқлаштирилди.

Бундан буён агар фермернинг ер майдонида фақат муайян қисмида экин экмаслик ҳолати кузатилса, оширилган солиқ фақат айнан шу қисмига нисбатан қўлланилади.

Масалан, агар фермерда 50 гектар ер бўлиб, фақат 5 гектари экинсиз қолган бўлса, оширилган солиқ айнан шу 5 гектар учун қўлланилади. Қолган қисмига эса одатий ставка сақланади.

Бундан ташқари, «дала чети» тушунчаси аниқлаштирилди.
Энди канал, суғориш, коллектор-дренаж тизимлари атрофидаги ерлардан фойдаланилмаган тақдирдагина оширилган солиқ белгиланади. Ҳар қандай чекка ер автоматик равишда «дала чети»ҳисобланмайди.

Экин экиш муддати ҳам узайтирилди.
Аввал 1 апрелгача экин экиш талаб қилинган бўлса, эндиликда бу муддат 1 майгача узайтирилди. Бу барча ҳудудларда агротехник шароитларни инобатга олган ҳолда белгиланди.

Шунингдек, масъулият масаласида аниқлик киритилди:

— Агар ер эгаси ўзи экин экмаса — фақат оширилган солиқ тўлайди, маъмурий жазо йўқ.

— Агар ижарачи экин экмаса — маъмурий жавобгарлик фақат ижарачининг ўзига юкланади.

— Янги ижарачи қилган ҳаракатлар учун ер эгаси жавоб бермайди.

Читать полностью…

Mufasa

Президент Администрациясининг қуйидаги раҳбар ходимларининг лавозимлари ўзгаришсиз қолдирилди:

Хайриддин Мадриддинович Султонов – Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси – Спичрайтери;

Шухрат Мадаминович Ғаниев
– Ўзбекистон Республикаси Президентининг аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси;

Турсинхан Айдарович Худайбергенов – Ўзбекистон Республикаси Президентининг Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси;

Виктор Владимирович Махмудов
– Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби;

Алишербек Азизович Пайгамов – Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ташқи алоқалар департаменти раҳбари;

Улугбек Учкунович Курбанов – Ўзбекистон Республикаси Президенти Протоколи раҳбари.

Читать полностью…

Mufasa

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан:

Алишер Бахадирович Самадов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаментининг раҳбари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди;

Дониёр Бахтиёрович Кадиров Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги бўйича департаментининг раҳбари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;

Гаянэ Олеговна Умерова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Креатив иқтисодиёт ва туризм бўйича департаментининг раҳбари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаментининг раҳбари ўринбосари лавозимидан озод этилди;

Шерзод Икромович Асадов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Коммуникациялар департаментининг раҳбари – Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот котиби лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот котиби лавозимидан озод этилди;

Нодиржон Абдуқундузович Абдурахимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Йиғилиш ва ҳудудларга ташрифлар учун таҳлилий контент тайёрлаш департаментининг раҳбари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Режалаштириш ва ахборот таъминоти департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилди;

Бобур Ботирович Ходжаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молиявий технологиялар, рақамлаштириш ва сунъий интеллект бўйича департаментининг раҳбари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди;

Зилемхан Ҳайдаров Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молия-хўжалик департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилди;

Элла Анатольевна Джахангирова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Тадбирларни ташкиллаштириш департаментининг раҳбари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти протоколининг раҳбари ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Читать полностью…

Mufasa

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан:

Хилола Уктамовна Умарова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимидан озод этилди;

Тамила Анваровна Алиева Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг тиббиётни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди;

Тимур Нурйигитович Бутунбаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг сув таъминоти тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди;

Нодира Жалаловна Хакимова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг суд тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди;

Шерзод Фарход ўғли Озодзода Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг тадбиркорлик лойиҳалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси иқтисодиёт ва тадбиркорлик соҳасида муҳим ташаббусларни ишлаб чиқиш бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилди;

Дилноза Мурадовна Зиямухамедова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари котибияти мудири лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси котибияти мудири лавозимидан озод этилди.

Читать полностью…

Mufasa

Тан олиш керак, ўтган даврда давлат ва халқ ўртасидаги мулоқотни йўлга қўйиш, давлат идоралари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш учун мустаҳкам замин яратилди.

Оммавий ахборот воситалари кўпайиб, мустақил медиалар улуши ортди, матбуот котиблари институти мустаҳкамланди, журналист ва блогерларнинг эркин фаолияти учун кафолатлар кучайтирилди, давлат идораларининг жамоатчилик олдидаги ҳисобдорлиги ошди.  

Шу мақсадда тузилган Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тугатилгани бу борадаги биринчи галдаги ишлар якунланганини англатади.
Бизда коммуникация ишларини ягона стратегия асосида ташкиллаштириш, халқ билан мулоқотни бугунги кун талабларидан келиб чиқиб кенгайтириш, мамлакат тараққиётига алоқадор қарорларни ишлаб чиқишда аҳолини ўйлантираётган масалалар ва жамоатчилик фикрини инобатга олишга эҳтиёж катта. Администрацияда тузилаётган янги Коммуникациялар департаменти бунга хизмат қилишига умид қиламиз.

Администрация таркибида Миллий контент тайёрлаш маркази ташкил этилгани бундай контент яратишга давлат томонидан муҳим аҳамиятга эга масала сифатида қаралаётганини кўрсатади.

Читать полностью…

Mufasa

Президент Администрациясининг янги тузилмаси тасдиқланди

Администрация ва унинг таркибидаги ташкилотларда 284 та штат қисқартирилди, такрорланувчи лавозимлар оптималлаштирилди.

Фармонга асосан, эндиликда Президент Администрацияси фаолиятида 5 та устувор йўналиш белгиланди. Булар — таълим, бизнес, суд-ҳуқуқ тизими, тиббиёт ва сув ресурслари масалаларидир.

Ушбу йўналишларда ислоҳотларни самарали амалга ошириш мақсадида Президент Администрацияси раҳбарига 5 нафар ўринбосар лавозими жорий этилди.

Бундан ташқари, Президентнинг стратегик ривожланиш, ташқи сиёсат бўйича янги маслаҳатчи лавозимлари киритилиб, молиявий технологиялар, рақамлаштириш ва сунъий интеллект, креатив иқтисодиёт ва туризмни ривожлантириш, жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги, тадбирларни ташкиллаштириш, йиғилиш ва ҳудудларга ташрифлар учун таҳлилий контент тайёрлаш бўйича, шунингдек, коммуникация департаментлари ташкил этилди.

Читать полностью…

Mufasa

2025 йил 1 августдан бошлаб чиқинди хизматлари бўйича қарзи мавжуд абонентларнинг электр энергияси учун тўлов имконияти чекланади.

Бу тартиб 2025 йил 7 мартда қабул қилинган 1044-сонли Қонунга асосан жорий этилмоқда. Қонун чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун тўлов интизомини мустаҳкамлашни кўзда тутади.

Унга кўра, чиқинди хизматлари бўйича қарз беш кун ичида тўланиши лозим. Акс ҳолда, абонент электр энергияси учун тўлов қилолмайди. Қарз тўланганидан сўнг чеклов автоматик равишда ечилади.

Агентлик маълумотига кўра, чиқинди хизматларига доир таклиф ва шикоятлар бўйича «1205» рақамига суткалик мурожаат қилиш мумкин.

Читать полностью…

Mufasa

Агаларов: «Мақсад — Чорвоқ сувини ифлослантириш эмас, аксинча уни тозалашдир»

Бугунги кунда Чорвоқда қурилиши режалаштирилаётган «Sea Breeze Uzbekistan» лойиҳаси жамоатчилик муҳокамалари марказида. Айримлар уни табиатга таҳдид сифатида кўряпти. Лекин ҳудуддаги айни пайтдаги реал вазият ҳам жиддий ва инкор қилиб бўлмайди.

Ҳозирда Чорвоқда ягона канализация тизими мавжуд эмас. Кўплаб дача ва дам олиш масканларидан чиқадиган оқава сулар тўғридан-тўғри сув омборига тушяпти. Бу нафақат экологик, балки санитария ва аҳоли саломатлиги учун ҳам хавфдир. Мавжуд инфратузилма эса ўзини оқламайди: қиммат, лекин сифатсиз. Тозалик, хавфсизлик ва хизмат маданияти талаб даражасида эмас. Ҳаттоки, битта тайинли «медпункт» ҳам йўқ.

Оммавий пляжлар ҳам бир аҳволда. Одамлар асосан дачаларга боришга мажбур. Хавфсиз ва қулай дам олиш учун кенг оммага мўлжалланган шароитлар деярли йўқ. Чорвоқдаги нархлар ҳақида ижтимоий тармоқларда «дачалар пулига чет элда дам олиб келиш мумкин» деган ҳазил-мемлар тарқалгани ҳам бежиз эмас.

Шу шароитда «Sea Breeze Uzbekistan» лойиҳаси ҳудудни тартибга келтириш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш имконияти сифатида таклиф қилиняпти.

Ушбу лойиҳада Чорвоқда умумий канализация коллекторини қуриш, чиқиндиларни марказлашган ҳолда йиғиш, очиқ пляжлар, яшил ҳудудлар, шифохона, савдо ва сервис зоналарини яратиш режалаштирилган. Бу фақатгина элитага мўлжалланган «ёпиқ шаҳарча» эмас, балки экотизимни яхшилашга қаратилган комплекс ёндашув экани айтиляпти.

Албатта, ҳар қандай йирик лойиҳа бошланишида эътирозлар бўлади. Масалан, «Tashkent City» ёки «Magic City» лойиҳалари бошланганда ҳам эътирозлар бўлган. Аммо вақт ўтиши билан бу жойлар нафақат пойтахтликлар, балки қўшни давлатлардан келаётган меҳмонлар учун ҳам севимли масканга айланди.

«Sea Breeze Uzbekistan» лойиҳаси ҳам шаффоф ва экологик стандартларга мувофиқ амалга оширилса, Чорвоқ соҳилидаги муаммоларни ҳал қилиш билан бирга, уни янги туризм марказига айлантириши мумкин.

Бу лойиҳага қарши фикрлар ҳам, тарафдорлар ҳам бор. Лекин муҳокамалар ҳиссиёт эмас, факт ва таҳлил асосида олиб борилса, унда Чорвоқнинг табиий муҳити ҳам асралади, инсонлар учун муносиб, хавфсиз ва қулай дам олиш шароити ҳам яратилади.

Читать полностью…

Mufasa

Шароф Рашидов тумани ҳокими пора билан ушлангани айтилмоқда

2025 йил 8 июл куни ДХХ Жиззах вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Шароф Рашидов тумани ҳокими Маҳмуд Холбўтаев 20 000 доллар пора билан қўлга олинди.

«Левый» ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкор телеграм каналлар орқали тарқатилган маълумотларга кўра, у бош мутахассис Нодир Имомқулов билан тил бириктириб, 8 та кўп қаватли уй қуриш учун рухсатнома олиб бериш баҳонасида фуқародан жами 30 000 доллар талаб қилган. 10 000 доллар аввал Имомқулов томонидан олинган, қолган 20 000 долларни эса ҳоким шахсан қабул қилган.

Пулнинг 10 000 долларини ҳайдовчисига бергани, қолганини эса автомашинага жойлаштираётганда жиноят устида ушланган.

Читать полностью…

Mufasa

Шавкат Мирзиёев: «Ўтган шанба-бозор ўзим рулда юриб келдим. Менам 15-20 минут тирбандликда турдим»

Читать полностью…

Mufasa

«Сурункали қоидабузарлар» дастури ишга тушади

Ўтган йилда ҳайдовчилар 24 миллионта ҳуқуқбузарлик содир этган. Буларнинг 81 фоизи қўпол қоидабузарликка киради. Самарқанд, Қашқадарё, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида бу сурункали тус олган.

Ижтимоий тармоқларда аҳоли, ҳатто таниқли шахслар ўртасида «жаримани тўлаб қўйдим-ку, хоҳлаганимдек юравераман», дейиш авж олган.

Эндиликда йўлларда ҳайдовчилик маданиятини ошириш, ашаддий ҳуқуқбузарларга қонун кучини кўрсатиш мақсадида янги тизим қилинади.

Бунинг учун «Сурункали қоидабузарлар» дастури ишга туширилади.

Қарама-қарши ҳаракатланиш, чироқнинг қизил рангида ўтиш бир ой ичида 2 марта содир этилса ёки тезлик 5 марта оширилса1 йилгача жаримадан чегирма берилмайди.

Бундай ҳуқуқбузарликлар бир ой ичида 10 тадан кўп бўлса6 ойгача ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилинади.

Шунингдек, тезлик учун жарималарни қайта кўриб чиқиб, меъёрдан 2-3 карра тез юрганларни ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш бўйича қонунчиликка ўзгартириш киритилади.

Читать полностью…

Mufasa

Ҳар тўртинчи аварияда 1 киши ёки кунига ўртача 6 киши вафот этмоқда.

Читать полностью…

Mufasa

«UzTest» да Германиядан олиб келинган 3 дона синов лаборатория жиҳозининг бири таг-туги билан йўқолиб қолган ва миллиардлаб пуллар мақсадсиз сарфланган— УзА.

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг ЎзТест — «Ўзбекистон илмий синов ва сифат назорати маркази» давлат муассасасининг Бухоро вилоят ҳудудий филиалида 150 млн сўмлик «Тормозной стенд»синов ускунаси ҳамда 250 млн сўмлик газ балонларни ўлчаш воситаси ўғирланган.

Шунингдек, «ЎзТест»да 6 млрд сўм маблағ мақсадсиз сарфланиб юборилган.

Читать полностью…

Mufasa

Турмуш ўртоғига тегишли Malibu’нинг 100 дан ортиқ жарималарини қонунга зид равишда яширишга урингани учун Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи подполковник Акмал Аҳмедов эгаллаб турган лавозимидан озод этилибди.

Шунингдек, 40 081 SBA давлат рақамли Malibu’ томонидан содир этилган барча қоидабузарликлар бўйича жарималар тўлиқ ундирилган, дейиляпти.

Ҳолатга тўлиқ ҳуқуқий баҳо бериш учун қўшимча суриштирув ҳаракатлари олиб борилаётган экан.

Читать полностью…

Mufasa

Фуқарони қамоқдан чиқармоқчи бўлган подполковникни ўзи қамоққа тушди

Миробод тумани ИИБ бўлинма бошлиғи, подполковник У.С. 273-модда билан айбланган фуқарони қамоқ эҳтиёт чорасини ўзгартиришни ваъда қилиб, унинг қариндошидан 18 минг доллар олган.

Аммо ваъдасини бажара олмай пулнинг бир қисмини қайтариш пайтида қўлга тушиб қолди.

Ҳозирда қамоқда, тергов кетмоқда. Судни ҳал қилолса бахти, бўлмаса Зангиотага кетади.

Читать полностью…

Mufasa

Андижон вилояти Хонобод шаҳари зам ҳокими спиртли ичимликлар савдоси билан шуғулланувчи МЧЖ раҳбари билан тил бириктириб, 4 гектар ерни аукцион орқали тадбиркор номига расмийлаштириш учун 20 минг доллар пора олган пайтда ушланган.

Андижон туманини собиқ зам ҳокими, шаҳар статистика бўлими раҳбари ва бошқалар 6 гектар ерни аукцион орқали тадбиркорга олиб бериш учун 600 минг доллар талаб қилиб, олдиндан 150 минг доллар олган вақтларида ушланган. Шу ишда Рақобат қўмитасининг собиқ масъули 11 минг доллар олгани ҳам аниқланган.

Тошкент вилояти Оҳангарон тумани пенсия жамғармаси бўлими раҳбари фуқарони ёшга доир пенсияга чиқариб бериш эвазига 1500 доллар пора олганда ушланган.

Читать полностью…

Mufasa

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан:

Эркин Турақулович Юлдашев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Комплаенс хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди;

Азизбек Аллабергенович Урунов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жаҳон савдо ташкилоти бўйича вакили лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакили лавозимидан озод этилди;

Азиз Юлдашевич Магрупов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи инвестициялар бўйича вакили лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи инвестициялар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;

Алишер Саидаббасович Султанов Ўзбекистон Республикаси Президентининг энергетик хавфсизлик бўйича вакили лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг энергетика хавфсизлиги масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;

Одил Қаландарович Абдурахмонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг спорт бўйича вакили лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилди.

Читать полностью…

Mufasa

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан:

Абдулазиз Ҳафизович Камилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили лавозимидан озод этилди;

Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори лавозимидан озод этилди;

Равшан Аюбович Гулямов Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;

Сардор Уктамович Умурзаков Ўзбекистон Республикаси Президентининг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;

Мансурбек Полвонзода Оллоёров Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий ҳимоя бўйича маслаҳатчиси – Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси – Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори лавозимидан озод этилди;

Русланбек Куролтайевич Давлетов Ўзбекистон Республикаси Президентининг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, дин ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.

Читать полностью…

Mufasa

Ҳукумат ижро аппарати ва ижро этувчи органларнинг штат-тузилмалари ҳам қайта кўриб чиқилади ва мақбуллаштирилади

Читать полностью…

Mufasa

АОКА тугатилди

Эндиликда ҳар қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжат ва лойиҳа Президент Администрацияси ҳузуридаги илмий-таҳлилий институтлар тадқиқотлари, олимлар, маҳаллий ва хорижий экспертларнинг тавсиялари асосида ишлаб чиқилади.

Муҳим йўналишлар лойиҳа офислари орқали амалга оширилади. Администрация фаолиятида “комплаенс” тизими йўлга қўйилади. Бу эса шаффофликни таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш ва коррупция ҳолатларининг олдини олишга хизмат қилади.

Айрим йўналишларда Президент вакиллари лавозимлари жорий этилди. Шунингдек, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) фаолияти тугатилиб, унинг асосида Миллий контент ишлаб чиқарувчи марказ ташкил этилмоқда.

Давлат идораларининг жамоатчилик олдидаги ҳисобдорлиги оширилмоқда. Матбуот котиблари институти янада мустаҳкамланади, аҳоли билан коммуникация қилиш ва оммавий ахборот воситалари билан ишлашнинг янги тизими жорий этилмоқда.

Читать полностью…

Mufasa

Автомобиль капотида балиқлар билан контент олган блогерга чора кўрилди

Блогер машинанинг капотига плёнка ёпиштириб, уни сув билан тўлдиргани ва ичига балиқ солгани акс этган видео тарқатган.

Эковазирлик томонидан ҳолат ўрганилиб, блогерга 1 млн 125 минг сўм жарима белгиланди.

Читать полностью…

Mufasa

«Биз масжид қуриш ўрнига, ерларимизни қайтариб олишга тайёрландик»

Боку кўчалари бўйлаб сайр қилар эканманмиз, бир нарса дарров кўзга ташланди: масжидлар сони жуда кам. Бу қизиқ ҳолатга ҳайрон бўлганимизни озарбайжонлик йўлбошчимиз ҳам пайқади, шекилли. Бу ҳақда гап бошлаб қолди:

— «Биз биринчи Қорабоғ урушини ютқаздик. Мамлакатимиз ҳудудининг 20 фоизини йўқотдик. Шундан кейин бутун бир авлод 26 йил давомида шу ерларни қайтариш орзуси билан яшади. Масжид қуришни эмас, армия қуришни мақсад қилдик. Чунки бизга, авваламбор, Ватан керак эди. Собиқ совет даврида ўзбеклар, армянлар армияда хизмат қилди. Озарбайжонликлар эса пул ва таниш-билиш билан ҳарбий хизматга бориш исташмасди. Уруш бошлаганда автомат ушлашни билмайдиганлар кўп эди».

У давом этди:

— «Ҳа, масжидлар оз. Лекин исталган ерда намоз ўқиш мумкин. Мавжуд масжидлар сунний ва шиаларга умумий. Масжид қуриш осон эмас, уни сақлаб туриш ҳаражатлари ҳам катта маблағ талаб қилади. Биз эса ана шу маблағни армиямизга, ҳарбий салоҳиятимизга сарфладик. Бугун армиямиз қудратли. Ўша пайтда уйсиз, етим қолган болалар катта бўлди — ва ватанига танкда қайтиб келди. Ғурур билан».

Читать полностью…

Mufasa

Андижон ва Сурхондарёда солиқ бошқармаларининг бош инспекторлари қўлга тушди

Андижонда Солиқ бошқармасининг хизмат кўрсатиш бўлими бош инспектори Олтинкўл туманидаги МЧЖдан солиқ текширувини ўтказмаслик учун 3000 доллар талаб қилган ва аввал 500 доллар олган. У қолган 2500 долларни олган пайтида қўлга олинди.

Сурхондарёда эса Солиқ органлари фаолияти устидан назорат бўлими бош инспектори Жарқўрғон туманидаги МЧЖни текшириш билан қўрқитиб, 2500 доллар олган пайтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Читать полностью…

Mufasa

Бугун «Agalarov Development» компанияси президенти Эмин Агаларов ўзбекистонлик журналист ва экофаоллар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Мазкур мулоқот Озарбайжоннинг Боку шаҳри яқинида, Каспий денгизи соҳилидаги Нардаран ҳудудида қурилаётган «Sea Breeze» мажмуасида ташкил қилинди. Яқинда Шавкат Мирзиёев ушбу мажмуа фаолияти билан танишган эди.

Мулоқот давомида мавзу ўз навбатида Чорвоқ бўйида жойлашадиган «Sea Breeze Uzbekistan» халқаро туризм маркази лойиҳасига бориб тақалди. Эмин Агаларов жамоатчиликни қизиқтирган саволларга жавоб бериб ўтди.

Унга кўра, лойиҳани экологияга, айниқса сув балансини бузилишига таъсири йўқ. Албатта, бу бўйича экологик экспертиза олингандан кейин хулоса қилиш мумкин.

Читать полностью…

Mufasa

Эндиликда қоидабузарлик содир этилган кундан бошлаб бир ойда қарори чиқмаса, ҳайдовчи ҳеч қандай жарима тўламаслиги белгиланди.

Читать полностью…

Mufasa

Пойтахтга кунига 1 миллион одам ташриф буюрса, шундан 275 минг нафари Тошкент вилоятидан келади.

Шу боис пойтахт жамоат транспорти ягона агломерация тизимига ўтиб, Тошкент вилоятининг барча туташ ҳудудларини қамраб олади.

Бунинг учун, Тошкент халқа йўлигача келаётган 20 та автобус йўналиши 15-20 километрга узайтирилади, яна янги 6 та маршрут қўшилади. Бу Тошкент вилояти аҳолиси учун катта қулайлик бўлади.

Читать полностью…

Mufasa

АҚШ президенти Дональд Трампнинг энг ишончли одамларидан бири – Сержио Гор «тоза» Тошкентлик экан.

У 1986 йили Тошкент шаҳрида туғилган.

Читать полностью…

Mufasa

🇺🇿 ДХХ бир нечта мансабдор шахсларни пора билан ушлади

Беруний тумани ҳокимининг ўринбосари 150 гектар ер ажратиб бериш учун 12 минг доллар пора олган пайтида қўлга олинган.

Косонсойдаги фермер хўжалик раҳбари 24 гектар ерни расмийлаштириш учун 240 минг доллар талаб қилиб, олдиндан 50 минг доллар олганда қўлга олинган. Тадбир давом эттирилиб, Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ходими ер майдонини расмийлаштириб бериш эвазига 10 минг доллар пора билан ушланган.

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Андижон вилояти бошқармаси бўлим бошлиғи 6 сотих ердаги ноқонуний қурилиш учун ҳисобланиши керак бўлган зарарни камайтириб хулоса бериш эвазига 1000 доллар пора олганда қўлга тушди.

Читать полностью…

Mufasa

Тошкент вилояти ИИББ «дача»ларга олдиндан тўлов қилишда эҳтиёт бўлишга чақиряпти.

Ҳозирда «машка»лар ҳам сезонга қараб иш тутадиган бўлиб кетаяпти. Интернетда дачаларни брон қилиш учун «Олдиндан тўлов қилинг» мазмунидаги кўплаб эълонлар жойлаштирилмоқда.

Суратлар, видеолар ҳақиқий эълонлардан олинади ва ҳашаматли дачалар жуда арзон нархларда таклиф қилинади. Олдиндан тўлов қилиш айтилади ва пулга ухлатади. Шу билан қарабсизки, дача ҳам, сиз билан ёзишган аккаунт ҳам йўқ.

Читать полностью…
Subscribe to a channel