Турли ҳудудлардан свет йўқлиги ҳақида мурожаат ва хабарлар келяпти. Свет ўчди деб дод-вой қилгандан толк йўқ, ток ҳам келмайди. Билишимча, бундай ҳолат фақат бизда эмас, қўшни мамлакатлар ҳамда бошқа иссиқ ўлкаларда ҳам кузатиляпти. Мурожаат қилаётганларга эса фақат сабр тилайман, кузгача сабр қилинглар. Кузни ўрталарида депутатларни сайлаймиз, ўшанда свет ҳам ўчмай туради.
@mufasa_mh
«Ўзметкомбинат» АЖ маҳсулотлари Германия сифат стандартлари бўйича сертификат олибди.
Ҳозирда "Ўзметкомбинат" АЖ мамлакатда қурилиш прокатини, жумладан, арматура ишлаб чиқариш бўйича йирик корхона ҳисобланади. 2022 йилда комбинат ГОСТ 34028-2016 бўйича А500 мустаҳкамлик синфидаги 10-32 мм иссиқлик билан мустаҳкамланган арматура ишлаб чиқаришни ўзлаштирган.
Ташқи бозорлардаги техник тўсиқларни бартараф этиш мақсадида комбинат Германиянинг «MFPA Leipzig GmbH» сертификатлаштириш органи билан стандарт DIN 488-1, DIN 488-2, DIN 488-6 бўйича No ÜZV 1.2-23-019 шартнома имзолади.
@mufasa_mh
Зоминимизда шундай жойларимиз бор экан-ку, бизлар Швейцарияларни орзу қилиб юрган эканмиз!
Денгиз сатҳидан 2 400 метр баландликда жойлашган Суффа тепаликларидамиз. Бу ер тарихий жой бўлиш билан бирга Шефни ташабусси билан ҳозирги кунда туристик зонага айнланяпти.
Айни пайтда бу ерда ҳаво ҳарорати +21 даража (!) худди Тошкентда хонадонда кондиционер ёққан билан бир хил.
@mufasa_mh
Твиттерда икки депутат ўртасида даҳанаки жанг кетяпти. Конструктив мухолифат деганлари шу бўлса керак-да…
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, «Миллий тикланиш» демократик партияси фракциясининг раҳбари, депутат — Алишер Қодиров худди «ўзларинг айбдорсанлар, қашоқлар» дегандек твит ёзган.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари, депутат Дониёр Ғаниев эса бунга жавобан «Илми, ҳунари йўқ, дангаса одам камбағал бўлиши мумкин. Лекин бу ҳамма камбағал шундай дегани эмас» дея ўз позициясини билдириб, «ахмоқ одамлар ҳам депутат бўлиши мумкин»лигини эслатган.
@mufasa_mh
Гулистон туманига яп-янги ҳоким тайинланди
Мамадаминов Улмасжон Ярмахамматович Гулистон тумани ҳокими этиб тайинланди.
У.Мамадаминов 1976 йилда Оқолтин туманида туғилган. Мазкур тайинловга қадар вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.
@mufasa_mh
Абдулла акамни матбуот котиби Бекзод Ҳидоятовни маълум қилишича, «Азия Инвест Фаворит» МЧЖ томонидан қурилаётган кўп қаватли уй-жойлардаги хонадонларни фуқароларга сотилиши юзасидан келиб чиққан низоли вазият қатнашчилари билан навбатдаги якуний учрашув жорий йил август ойининг биринчи ўн кунлигида ўтказилади.
@mufasa_mh
Абдулла акам алданиб қолган фуқаролар билан учрашди
Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Иззат кўчасида қурулиши режалаштирилган уйлардан сотиб олиб, алданиб қолиб, Ҳукумат биноси олдида йиғилган фуқаролар билан Бош вазир Абдулла Арипов учрашди
@mufasa_mh
Шефни кортежи пиёдалар ўтишини кутиб турибди. Пешеходга йўл бермайдиган «котта болла»га юбориб қўйинглар
@mufasa_mh
Шефни кортежи светофорнинг яшил чироғини ёнишини кутиб, кейин йўлда давом этди
@mufasa_mh
Франциялик маъмуриятшунос Раббимов Ўзбекистонда «янги масжидлар очилаётгани йўқ» деб ёзибди.
Қизиқиб гугллаб келдим, биринчи хабарда чиққан статистика: охирги беш йилда юртимизда 385 та масжид ва 633 та таҳоратхона тўла қайта қурилди, 487 та масжид ва 517 та таҳоратхона таъмирдан чиқарилган.
Ўтган йилнинг ўзида янги масжидларнинг 13 таси давлат рўйхатидан ўтказилиб, намозхонлар хизматига топширилган.
Шунингдек, 50 та масжид қайта қурилиб, 38 таси тўла таъмирланган.
Айни пайтда 267 та масжидда қурилиш ишлари давом этмоқда экан. 2023 йил охиригача 49 та масжидни фойдаланишга топшириш, 161 та жомени қайта қуриш ва 23 тасини эса тўлиқ таъмирлаш режа қилинган.
Шу йилнинг март ойида Тошкентда 13 минг ўринли (!) янги жоме масжиди очилган. Аслида сўнгги йилларда очилган масжидларни билиш учун статистикага қараш ҳам лозим эмас, шаҳар айланиб масжидларга кириш керак, жаноб Раббимов!
Асосан эски маъмуриятни ёмонлаб «тирикчилик» қиладиган маъмуриятшунос Раббимовни охирги пайтлар позицияси ўзгараётгандек. Балким, «ҳолидан хабар олиб, кам-кўстига қараб туриш» ишлари кечиккан ёки «каттароқ илтимоси» инобатга олинмаётган бўлиши мумкин. Валлоҳу аълам.
@mufasa_mh
Давлат раҳбари Умра ибодатини бажараётгани ҳақида хабарлар тарқаляпти 🕋
Ҳозирча бу ҳақда расмий хабар берилгани йўқ
@mufasa_mh
Бугун Абдулла акам Бокуда Озарбайжон Репсубликаси Президенти Илҳом Алиев билан учрашди.
Учрашувда Абдулла акам салом-аликдан кейин Илҳом Алиевга Шефни самимий эзгу тилакларини етказди.
@mufasa_mh
Ўзбекистонда судланувчиларни сони ошган — бу ёмонми?
Франциялик маъмуриятшунос Раббимов Олий Суднинг статистик маълумотларни келтириб, «Бу просто даҳшат, қўрқинчли статистика! Ёки ҳокимиятда кимлардир бу маъмуриятни зимдан, оммавий норозиликлар орқали йиқитиб, супуриб-сидириб ташламоқчимикин?» дея шайтонлаб ваҳимага тушяпти.
Менимча, жаноб Раббимов ушбу статистикада оғир ва ўта оғир турдаги баъзи жиноятларни содир этиш ҳам ошганлигига эътибор қаратмаган.
Хусусан, қасддан одам ўлдириш билан боғлиқ жиноятлар 2019 йилда 376 тани ташкил этган бўлса, 2022 йилга келиб 422 тага етган. 2021 йилда эса 440 тани ташкил этган. Номусга тегиш билан боғлиқ жиноятлар сони ҳам ошган. Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш бўйича жиноятлар тўрт йилда 2 баробардан кўпроққа ошган.
Хўш, одам ўлдирса ёки номусга тегса нима қилиш керак? Ўзбекитсонда статистика ошиб кетади, кейин Франция фуқаролари норози бўлиб дод-вой қилади деб жиноятчиларни суд қилмасдан бошини силаб қўйворсинми? Ё чойхонага обориб самосуд қилишсинми, ё ишни судгача опчиқмасдан ёпди-ёпди қилгани яхшими?
Судланганлар сони ошди дегани, бу — ҳаммани ёппасига обориб қамаб ташлади дегани эмас. Балки, жиноятлар жазосиз қолмаётганидан далолат.
@mufasa_mh
Нарзулло Обломурадов Тошкент молия институтининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор лавозимига тайинланибди.
Яқинда Н.Обломурадов табиат ресурслари вазирининг ўринбосари лавозимидан кетганди.
Буларга иш ҳам топилаверади-я
@mufasa_mh
Салом, Зомин!
Бугун Тошкент-Зомин йўналишда илк маротаба парвоз амалга оширилди ✈️
@mufasa_mh
Андижонда вилоят ҳокимини йиғилишига бахила кийиб кириш «урф» бўлибди
Гилам янги шекилли
@mufasa_mh
Сирдарё вилояти Оқолтин туманига янги ҳоким тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси девони раҳбари вазифасида ишлаб келаётган Эрназаров Комилжон Юлдашалиевич Оқолтин тумани ҳокими этиб тайинланди.
К.Эрназаров 1984 йил Сирдарё туманида туғилган. Меҳнат фаолиятини вилоят молия бошқармасида етакчи иқтисодчи сифатида бошлаб, турли йиллар давомида бошқарма бошлиғи ўринбосари, собиқ Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда вилоят иқтисодиёт бош бошқармаси бошлиғи вазифаларида фаолият юритган.
@mufasa_mh
Ўзбекистонда энг кўп содир этиладиган жиноят, бу фирибгарлик! Одамлар бир-бирини алдаб пул топишни ўзларига касб қилган, фирибгарлик — бойлик ортиришни энг осон йўлига айланиб қолган. Тезда бойиб кетиб, иномаркада «кар-кар» қилиб юрган айрим «котта болла»ни суриштирсангиз, анча одамларни ухлатган бўлиб чиқяпти. Ёки камида кўчада миллиардлаб қарзи бор. Ўзгаларнинг пулини ўзлаштириш билан кайф-сафо қилиб юрган бўлади.
Бугунги кейс — «мошенник» фирмадан уй сотиб олиш ниятида бўлган ва оқибатда «ухлаган»лар билан мулоқот қилган Бош вазир битта тўғри гапни гапирди, яъни «давлат сизларни қўлингизда судраб олиб бормаган шу уйдан сотиб олинглар» деб. У «тадбиркор»ни ҳозир қамагандан ҳам толк йўқ, қамалса одамлар чинакамига «ухлайди».
Энди улар кўрган зарарни қанчадир миқдори бюджетдан — солиқ тўловчиларни чўнтагидан қопланади. Жуда зиддиятли масала, «ухлаган» одамларга ачинсанг, бу ерда бюджет пуллари… Бюджетга ачинсанг, минглаб қоракўзлар…Жабрланганларга коробкалаб пул тарқатилса керак деб ўйлагандим, ҳар қалай бу даражада бўлмади.
Менимча, бу вазиятда Давлат раҳбарини топшириғига биноан Ҳукумат раҳбари фақатгина инсонийлик принципига таяниб иш кўрди. «Ана, судга бориб мурожаат қилинглар, жисмоний ва юридик шахсларнинг шартномавий муносабатларига биз аралаша олмаймиз» деганида, давлат 100 фоиз прав бўларди.
Жамиятимизда фирибгарлик энг кўп содир этилаётган ва энг урчиган жиноят бўлишига қарамай, Жиноят кодексида ушбу жиноят учун фақат биттагина модда ажратилган, холос. Уни нафақат ҳуқуқий жиҳатдан ҳал қилишга ҳаракат қилиш, балки руҳий тарбия орқали ҳам бартараф этиш керакдир. Зиёли қатлам, имомлар ва жамиятдаги бошқа нуфузли шахслар фирибгарлик, ёлғон ҳамда ўзгани мулкини ботил йўл билан қўлга киритиш энг оғир жиноят эканлигини кўпроқ тарғиб қилиши керакдир.
@mufasa_mh
Абдулла акамдан дуони бири 🤲:
«ҳаммамизнинг бахтимизга ҳурматли президентимиз доимо омон бўлсинлар… ҳамма уйли бўламан деб, яхши ният қилганлар уйли бўлсин!»
«Азия Инвест Фаворит» МЧЖ томонидан қурилаётган кўп қаватли уй-жойлардаги хонадонларни фуқароларга сотилиши юзасидан келиб чиққан низоли вазият қатнашчиларини Шефни топшириқлари билан Абдулла акам Тожикистонга кетишдан олдин қабул қилдилар.
PS. Адулла акамни дуолари ижобат бўлиб, шулар қатори манам уйли бўлай, илоҳим!)
@mufasa_mh
Шеф бугун Олмазор ва Сергели туманларини «объезд» қилади.
Ислом цивилизацияси марказида амалга оширилаётган ишлар ва саноат корхоналари фаолияти билан танишади.
@mufasa_mh
Зиёратлар қабул бўлсин, жаноб Президент!
Одамлар пойтахтни объезд қилаётган Президентга гапиряпти: «Зиёратлар қабул бўлсин!»
@mufasa_mh
Шефни кортежи қизил чироқда тўхтаб, кейин ҳаракатланди. Атрофда ГАИлар ҳам йўқ! Шеф шаҳар кўчаларини объезд қиляпти.
@mufasa_mh
Шеф айни пайтда шаҳарни объезд қиляпти. Абдулла акам Шефга ҳисобот беряпти, шекилли
@mufasa_mh
Шерзодхон Қудратхўжа vs «Heaven's Garden»
Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжа ва «Heaven's Garden» дам олиш маскани раҳбарияти ўртасида даҳанаки жанг бошланди.
Шерзодхон Қудратхўжа «Heaven's Garden» дам олиш маскани ҳудудидаги «Le Marin» бассейнига унинг ҳамроҳларидан бири қўйилмагани ва бу ҳолат расизм ҳамда шовинизм билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини ўз саҳифасида маълум қилган.
«Heaven's Garden» дам олиш маскани маъмурияти эса Шерзодхон Қудрахўжа ўз жамоаси билан бассейнга кирганлиги, бироқ бир нафар жамоа аъзоси «оилавий» ички кийимда бўлганлиги учун киритилмаганини айтмоқда. Шунингдек, Шерзодхон Қудратхўжа қарздор бўлиб қолганида айбламоқда.
Юқоридаги банк варақасидан кўринади-ки,тўлов амалга оширилган. Шерзодхон Қудратхўжа қарздор бўлиб қолмаган.
UPD. Дам олиш бюджет маблағлари ҳисобидан эмас, балки Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси (собиқ ЎзЭОАВМА) нодавлат нотижорат ташкилоти маблағлари ҳисобидан амалга оширилган. «Heaven's Garden» маъмуриятининг иддаоси асоссиз бўлиб чиқмоқда. Шу билан бирга, дам олувчилар тўғрисидаги айрим ҳолатларни ошкор қилиниши мажмуани репутациясига салбий таъсир кўрсатади. Демак, ушбу масканда дам олувчилар тўғрисдаги ҳар қандай ахборот, улар ушбу жойда дам олиш вақтларини қандай ўтказганликлари ҳақидаги маълумотлар оммага сиздирилиши мумкин экан.
@mufasa_mh
«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ томонидан "Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича ҳисобот тайёрлаш тизимини такомиллаштиришда зарурий ёрдам кўрсатиш ва доимий маслаҳатлар бериб борувчи (эксперт) жисмоний шахсни ёллаш" учун 1 млрд 632 млн сўмлик танлов эълон қилинган.
Ёлланма эксперт учун бир ойлик иш ҳақи миқдори — 68 млн сўм (барча солиқ ва мажбурий тўловлар билан) этиб белгиланган.
Танлов шу йилнинг 14 июнь куни бошланиб, 21 июнь куни тугаган.
Мазкур танловда кимлар иштирок этгани ва ким ғолиб бўлгани ҳақидаги маълумотларни очиқ манбалардан топиш имкони бўлмади. Бу бўйича банк маъсуллари томонидан ахборот берилиши мақсадга мувофиқ.
@revizor_uzb
Абдуқодир Мўминов (Кўзгу)га оид жиноят ишини кўриб чиқиш ЖИБ Миробод туман судида 25 июль куни соат 15:00 да бошланади.
Мазкур жиноят иши бўйича 14 нафар жабрланувчи мавжуд бўлиб, жиноят оқибатида уларга жами 903 421 567,5 сўм миқдорида моддий зарар етказилганлиги аниқланган.
@mufasa_mh
Янги зам ҳоким
Обидов Санжар Омонхўжайевич Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Тайинловга қадар С.Обидов хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги директори лавозимида фаолият юритган.
@mufasa_mh