Эрталаб бошланган оммавий сайёр қабул ҳозиргача давом этяпти — 10 соат!
Зойир тоғам обед ҳам қилгани йўқ, орада танаффус ҳам бўлмади. 300 дан зиёд фуқароларни қабул қилди.
@mufasa_mh
Инагамов Аловитдин Ҳуснитдинович — Тошкент вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
@mufasa_mh
Генерал-майор Назармухамедов Даврон Абитович Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари — Маънавий - маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Д. Назармухамедов Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат қилган.
@mufasa_mh
АГМК етти ойда 413,2 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилибди.
@mufasa_mh
Иқтисодиёт ва молия вазирининг собиқ ўринбосари Рустамов Эркин Эркамович Зангиота тумани ҳокими этиб тайинланди
@mufasa_mh
Давронжон Адилов қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг ўринбосари - «Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси» директори лавозимига тайинланди.
Шу муносабат билан у қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
@mufasa_mh
Республика Инкассация хизмати ДУКнинг Навоий вилояти бошқармаси томонидан 522 млн 900 минг сўмга KIA Sorento Comfort автомобили харид қилиняпти.
Бундан аввал Республика Инкассация хизмати ҳам худди шундай KIA Sorento Comfort автомобилини сотиб олгани ҳақида хабар берилганди.
@revizor_uzb
«Олмалиқ КМК» АЖда «Ёшлик-1 конини ўзлаштириш» инвестиция лойиҳаси асосида 3-мис бойитиш фабрикасини қуриш ишлари олиб бориляпти.
2023 йилнинг 1 август куни 3-мис бойитиш фабрикасининг қурилиш майдонининг аҳоли яшаш ҳудудига яқин жойлашган қисмида портлатиш ишлари олиб борилган.
Портлатиш ишлари ҳудудда яшовчи аҳоли ҳамда шаҳар ҳокимияти билан олдиндан келишилган ҳолда амалга оширилган.
Портлатиш ишлари бошланишидан аввал, «Олмалиқ КМК» АЖ ва шаҳар ҳокимлиги томонидан портлатиш ишлари хавфли таъсир доирасида яшовчи аҳолининг хавфсиз ҳудудга чиқарилиши ташкиллаштирилган.
Портлатиш ишлари жараёнида тоғ жинслари бўлакларининг ён атрофга отилишининг олди олинган. Портлатиш натижасида ҳозирги вақтда олдини олиш имкони мавжуд бўлмаган чанг кўтарилиш ҳолати юзага келган.
Аҳоли яшаш ҳудудини портлатиш натижасида тушган чангдан тозалаш ишларида «Олмалиқ КМК» АЖ томонидан аҳолига ёрдам берилган.
«Олмалиқ КМК» АЖ матбуот хизмати
Тошкент вилояти ёшлари #obod_yurt челленжи ўтказиб, Чинозда мусорга тўлиб ётган Маданият истироҳат боғини тозалаб обод қилишибди.
Яхши ташаббус, респект!
@mufasa_mh
Қойил, Абдулла акам йиғилган 1000 га яқин одамларнинг ҳар бирини саволига алоҳида жавоб беряпти. Айни бир масалани одамлар қайта-қайта савол қилиб беряпти, Абдулла акам эса эринмай жавоб беряпти. Асосий мақсад одамларни рози қилиш.
@mufasa_mh
Айни пайтда Давлат раҳбарининг топшириғи ва ташабуссига биноан Абдулла акам «Панорамма»да «Азия Инвест Фаворит» МЧЖдан жабр кўрган фуқаролар билан мулоқот ўтказяпти.
Абдулла акам тўғри айтяпти, одамларимиз шартномалар имзолашда унинг мазмунига қарамайди. Бу эса аксарият ҳолларда фирибгарлик қурбонига айланишига замин яратади. Фирибгарлик Ўзбекистонда энг кўп содир этиладиган жиноят ҳисобланади.
@mufasa_mh
Аврия хизмати келди, бартараф этилди. Бригадага раҳмат! Ҳақиқатдан ҳам Мирзо Улуғбек туманида биттагина бригада ишлар экан, назаримда, катта туман учун кўпроқ бўлиши керак.
Майли, кун мавзусидан чалғимайлик. Мактабгача таълим ва мактаб вазирлигининг «хайп»ни ортида бошқа нарса борга ўхшаяпти. Агар ухлаб қолмасам бугун, бўлмасам эртага батафсил ёзаман.
@mufasa_mh
Мен нечун севаман Ўзбекистонни?
Сурхондарёни прокурор-ҳокими йиғилишда мактаб директорини ишдан бўшатди — ваколат борми?
Мактаб директори эса ҳокимдан ишдан ҳайдалиш сабабини сўради — қонуний ҳақ-ҳуқуқи!
Ҳокимининг кўрсатмаси билан мактаб директори қамалди — ваколат борми?
Ҳолатга Мактабгача ва мактаб таълими вазири аралашди ва мактаб директори маъмурий қамоқдан озод бўлди — ваколат борми?
Суд — ижро этувчи ҳокимияти қўлидаги ижрочими?
Ҳа айтганча, газ авария хизмати мурожаатимни қабул қилганига 1 соат-у 15 дақиқа бўлди! Ҳалиям етиб келгани йўқ!
@mufasa_mh
Расман: Адлия катта маслаҳатчиси Эшқувватов Сирожиддин Қоршибаевич Тошкент вилояти прокурори лавозимига тайинланди.
С.Эшқувватов тайинловга қадар Андижон вилояти прокурори лавозимида ишлаган.
Сирожиддин Эшқувватов 1980 йилда Жиззах вилоятида таваллуд топган. 2002 йилда Тошкент давлат юридик институтини ва 2009 йилда Бош прокуратура Олий ўқув курсларини тамомлаган.
@mufasa_mh
Кеча Зангиота туманини «тепса-тебранмас» ҳокими ҳам ишдан олинган. Унга қўшилиб қолган 3 та сектор ҳам «учган».
Бекобод тумани 4 та сектори ҳам лавозимдан олинган дейиляпти. Қизиғи, Бекобод тумани ҳокими ишда ўтирибди экан.
Тошкент вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи Р.Раимов ўз лавозимдан озод этилган.
Шунингдек, бугун Тошкент вилоятига янги прокурор тайинланади.
@mufasa_mh
Айни пайтда Зойир тоғам Ўрта Чирчиқ туманида оммавий сайёр қабул ўтказмоқда
@mufasa_mh
1 миллион 30 минг евро қани?
Бундан бир неча йиллар аввал Самарқанд шаҳридаги «Мароқанд обод» давлат унитар корхонаси мансабдор шахслари 12,4 миллиард сўмга тенг бўлган 1 миллион 30 минг еврони талон-торож қилгани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлган эди.
Ушбу хабарда корхона мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, прокуратура томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда дейилган.
Бу тергов нима бўлди, кимлар айбдор деб топилди — билмадим-у, лекин ўша пайтларда «Мароқанд обод» давлат унитар корхонасига раҳбарлик қилган — Исломбек Боқижонов Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига кўтарилиб кетган экан (кулманглар, нимаси кулгули? Нормал қабул қилишимиз керак😁).
Исломбек Боқижонов Экоқўмита раисини ўринбосари лавозимидан кетгач, ҳозирда «Чиқинди-қироли»га айланиб олибди (қойил, тасанно! просто тил ожиз — Ўзбекистон имкониятлар мамлакати).
@mufasa_mh
«Ўзметкомбинат» АЖ «Citibank NA» Лондон филилали билан кафолат ва гаровсиз 100 миллион АҚШ доллар миқдорида кредит линиясини олиш тўғрисида шартнома имзолабди.
@mufasa_mh
Дважды ҳожи — Худайбердиев Хушнуд Ғайратович Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди
@mufasa_mh
Иқтисодиёт ва молия вазирининг собиқ ўринбосари Султанов Дилшод Шухратович Янгийўл шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди.
Д.Султонов 1980 йили Тошкент шаҳрида туғилган.
PS. Ҳали депутатлар овоз бермасдан аввал тайинланди деб хабар бериб юборманглар, ҳурматли ҳақиқатчилар! Кенгашни ҳурмат қилинглар!
@mufasa_mh
Мирзаев Шуҳрат Шаҳобутдинович — Бекобод туман ҳокими этиб тайинланди
Ш. Мирзаев 1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Банкир.
Шунингдек, бугун Янгийўл ва Зангиота туманларига ҳоким тайинланади.
@mufasa_mh
Кеча Бош вазир Абдулла Ариповни «Aziya Invest Favorit» МЧЖ «кидать» қилиб юборган фуқаролар билан учрашувини кузатиб, бир нарсага амин бўлдим. Яъни, Давлат раҳбари инсонийлик принципидан келиб чиққан ҳолда Бош вазирга «қоракўзларим кўчада қолмасин, барчасини муаммоси ҳал қилиб, рози қилинглар» дея топшириқ берган, менимча.
Негаки, аслида бу масала ҳукумат аралашадиган тема эмас, суд тартибида ҳал этилиши керак эди. «Aziya Invest Favorit» МЧЖ раҳбари хашаки мошенник эмас, балки иқтисодий жиноятлар билан 14 марта судланган — профессионал мошенник. Қурган уйларини банкка «залог»га қўйиб, кредит олган. Хонадонлар эса банкка ўтиб кетган, мана шу жойга ҳам давлат фуқаролар манфаатини кўзлаб аралашяпти. Банк балансига ўтиб кетган хонадонлар ўз эгаларига қайтариладиган бўлди, бу бўйича прокуратура органлари тегишли суд инстанцияларга протест киритди.
Аслида бу вазиятда одамлар яшаб турган хонадонлар банкларга ўтиб кетиши қонуний. Чунки хонадон эгалари ануви мошенник билан олди-сотди шартнома қилмаган, унинг компаниясига инвестиция киритиб улушдорга айланган.
Бундан ташқари, бу учига чиққан мошенник одамларни арзон уйга қизиқтириб, Тошкент сув таъминотига тегишли ерни кўрсатиб шу ерга сизларга дом қуриб бераман деб соққани шитирлатиб санаб олган. Қўлида ҳеч қандай ҳужжат бўлмаган, одамлар ҳам берилиб қизиқмаган. Камига ҳаводаги квартираларни бирданига 3-4 та одамга сотган. Бу ҳолатда ҳам қоракўзларимиз мошенникни компаниясига улуш киритиб, унинг шеригига айланишган.
Бу каби ҳолатлар барчани орзусидаги мамлакатларда бўлганида, уларнинг ҳукуматлари «ана, судга бериб ҳал қилиб олинглар» деган бўлар эди, менимча.
@mufasa_mh
Қорақалпоғистонда ўтган йили июль ойидаги оммавий тартибсизликлар бўйича ички ишлар ходимлари жиноий жавобгарликка тортилибди.
Т. А. ва Х. С. ЖКнинг 235-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига 2 йил муддатга ички ишлар органларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланибди.
Ж. М. эса ЖКнинг 117-моддаси 2-қисми ва 238-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилиб, у 1 йил муддатга ички ишлар органларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 3 йил озодликдан маҳрум қилинибди.
PS. Ур-йиқит тўполон пайти у-бу кимни қаттиқроқ туртиб юборишгандир, энди шунга қамаб юбориш шартмиди? Ҳар ҳолда мамлакатни суверенитетини сақлаш учун ҳаракат қилишган-ку!
@mufasa_mh
Абдулла акамнинг матбуот котибини айтишича, Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига мувофиқ қурилишда улушли иштирок этиш тартибида қатнашаётган жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жалб қилинган пул маблағларини мақсадли сарфланишини таъминлаш ҳамда бошқа мақсадларда ўзлаштириб юбориш ҳолатларини олдини олиш, қурилишда улуш киритиш асосида иштирок этувчи шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари кафолатларини янада кучайтириш мақсадида тегишли ҳужжат лойиҳаси тайёрланибди.
Ҳайрият, мошенникларга форточка қолдирмаслик керак!
@mufasa_mh
Мақсад — пулини тўлаб уйсиз қолган фуқароларни масаласини ҳал этиш!
PS. Шунча одамни ухлатиб юборган «Х.Х» бундан аввал худди шундай жиноятлар учун 14 марта судланган экан.
@mufasa_mh
Ҳоким ишдан олиб, қаматиб юборса… Кейин уни вазир қамоқдан чиқариб, қайтиб ишига тиклаб қўйса…
Суд нега керак? Ҳоким-у вазирни котибими?
Вазир мактаб директорига давлат ҳимоясидасиз деяпти. Уни ишдан бўшатган ҳоким ва уни қамаган суд ҳам давлатми? Ёки булар бошқа-бошқа давлатларми?
Мактаб директори билан боғлиқ ҳолат Мактагача ва мактаб вазирлиги учун жуда заб иш бўлганга ўхшайди. Нега дейсизми, чунки бу вазирлик яқинда яна иккига бўлиниши мумкин. Мактаб ва мактабгача таълим алоҳида бўлади. Ўз статусини сақлаб қолиш, қаҳрамонлик кўрсатиш учун яхши повод бўлди. Аслида икки вазирлик қўшилиб кўп нарса каша бўлиб кетди, боши охири йўқ. Бўлиниши тўғри бўлади.
Нафақат бу вазирликда, балки қўшиб-чатилган барчасида шу. Йил бошида Ҳукуматда амалга оширилган маъмурий ислоҳотларда фақатгина Кабмин аппаратини қисқариши тўғри бўлганди. Ҳозирда вазирликлар алғов-далғов бўлиб ётибди. Уларнинг қуйи тизимлари эса вопшем бардак.
@mufasa_mh
Ҳудудгазтаъминотнинг газ авария хизмати мурожаатни қабул қилганига роппа-роса ИККИ СОАТ бўлди!
Энди Яратганни ўзига таваккал қилиб, ўзим тузатишга ҳаракат қиламан. Дуо қилиб туринглар!
@mufasa_mh
Уйдаги счетчикда авария сигнали ишга тушиб кетди. Мирзо Улуғбек райгазга қўнғироқ қилдим. Где то 45 минутда зўрға боғландим, ҳолатни тушунтирдим. Улар «биз фақат ДАВЛАТни «OSTEN» счетчики бўлса кўрамиз дейди. Утечка бор-йўқлигига қизиққани ҳам йўқ.
«OSTEN» кимга тегишли эканлигини ақли зукко одамлар билишади.
Ҳудудгазтаъминотнинг 1104 рақамига қўнғироқ қилдим, оператор икки уринишдан сўнг авария хизмати билан боғлаб беришга муваффақ бўлди.
Аврия хизматидагилар қачон етиб келишларини ўзлари билмайди. Чунки мурожаат кўп экан, боз устига Мирзо Улуғбек туманида газ авария хизмати бўйича битта дона бригада бор экан. Бригада битта шопир ва битта слесарь иборат экан.
Газ жумрагинини ўчирдик, лекин барибир газ ҳиди сезиляпти. Деразаларни очиб қўйдик. Энди ишқилиб аврия хизмати етиб келгунча эсон-омон қолайлик деб дуо қилиб ўтирибмиз. Қонун-қоидалар ишлмайдиган, инсон қадри бир чақага ҳам олинмадиган жойларда дуо қилиб ўтиришдан бошқа чора қолмаскан. Яратганни ўзи барчамизни паноҳида сақласин.
Майда маиший муаммо бўлса-да, буни ёзишимдан мақсад: Ўзбекистонда ис газидан заҳарланиши ва ҳаво-газ аралашмаси чақнаши ортидан йилига юзлаб одамлар вафот этади. Пойтахтнинг энг эътиборли туманида эса газ авария хизматида биттагина бригада бор. Биз каби юртларда одамлар ўз ажалидан эмас, монополия сабаб ўлиб кетади.
@mufasa_mh
Ҳозирги кунга қадар Андижон вилояти прокурори лавозимида ишлаб келаётган Сирожиддин Қаршибоевич Эшқувватов — Тошкент вилояти прокурори лавозимига тайинланиши мумкин (хабар расман тасдиқланмаган).
Сирожиддин Эшқувватов шу йилнинг бошида Андижон вилояти проркурори этиб тайинланган эди. Бундан аввал Наманган вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.
@mufasa_mh
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Джамшид Анварович Кучкаров Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири лавозимига тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Шерзод Давлятович Кудбиев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси раиси лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири лавозимидан озод этилди.
@mufasa_mh