Ижтимоий тармоқларда Сергели туманида рўй берган фавқулодда ҳодиса туфайли аҳоли уйларига етказилган зарарнинг давлат ҳисобидан қоплаб берилаётгани турли баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.
Чиндан ҳам, фуқаролик ва жиноят қонунчилиги бўйича хусусий тадбиркорнинг ноқонуний ҳаракатлари оқибатида бошқа шахсларга етказилган зарарни давлат эмас, балки айбли ҳаракат содир қилган тадбиркорнинг ўзи қоплаб бериши керак.
Лекин нега бундай қилиняпти, деган савол туғилиши табиий.
Гап шундаки, процессуал қонунчиликка кўра, содир бўлган ёнғин оқибатида етказилган зарар бўйича айбдорларни аниқлаш ва уларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш ҳамда зарар қоплаш бўйича тергов ҳаракатлари ва суд жараёни кўп вақт талаб этади.
Бугунги кунда мазкур ҳолат бўйича Ички ишлар вазирлиги томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ана шу жиҳатларни инобатга олиб, ёнғин оқибатида хонадонларига талофат етган фуқароларни совуқ тушмасдан тезроқ уйларига киритиш бўйича ҳукумат олдига қатъий топшириқ қўйганлар ва унинг ижросини шахсан ўзлари доимий назорат қилиб турибдилар.
Бундан ташқари, Конституциямизнинг 23-моддасида давлат ўз фуқароларини ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни кафолатлаши белгиланган.
Шу боис, тергов ва суд жараёнлари якунига етгунига қадар таъмирлашга керак бўладиган маблағлар захира жамғармасидан ишлатиб турилибди.
Шуни алоҳида қайд этмоқчиман, тергов ва суд ишлари якунига етгач, таъмирлаш учун захирадан ишлатилган пуллар тийин-тийинигача айбдорлардан суд орқали ундириб олинади.
Тошкент кинофестивалида олий мукофот — «ТУРКСОЙ»нинг фахрий Олтин кўкрак нишони топширилади
Тошкент халқаро кинофестивали доирасида эртага, яьни 30 сентябрь куни «Ўзбекфильм» киноконцернида Туркий тилли давлатлар кинонамоёндалари иштирокида «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади.
Унда Турксой Халқаро ташкилотига аъзо мамлакатларнинг энг яхши киноижодкорлари тақдирланиши режалаштирилган.
Тадбир давомида бир қатор кино юлдузлари олий мукофот — «ТУРКСОЙ»нинг фахрий Олтин кўкрак нишони билан тақдирланиши кутилмоқда.
@mufasa_mh
#Ибрат
Сергелидаги фожиадан кейин бир кун ўтди – одамларда кечаги саросима йўқолди, халқ давлатнинг эътибори ва Президентнинг тезкор реакциясини ҳис қилди.
Бу пайтда аҳолига елка тутаётган қутқарувчилар, ҳокимлик вакиллари ҳамда волонтёр ёшларга раҳмат.
Шундай яхши инсонларни тарбиялаган устоз ва мураббийларга раҳмат.
Одилжон Тожиев
Абдулла акам айни пайтда Сергели тумани аҳолиси билан учрашиб, мулоқот қиляпти
@mufasa_mh
Сергелида рўй берган фавқулодда ҳодиса оқибатида шикастланган аҳоли тураржой биноларини таъмирлаш учун маблағлар бюджетдан ажратилиши ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари томонидан танқид қилинмоқда.
Бир томондан улар ҳақ. Чиндан ҳам, нима учун қайсидир МЧЖнинг аҳолига етказган зарарини ўша МЧЖ эмас бюджет маблағларидан қоплаш керак?!
Лекин масаланинг иккинчи томони бор. Шуни ҳам ҳисобга олиш керак. Ҳар бир ўзини ҳурмат қилган нормал давлат шундай “қора кун”лар учун алоҳида “касса” қилиб қўяди. Қолаверса, яп-янги конституциямизда давлат ўз халқига ғамхўрлик қилиши белгилаб қўйилган. Пожар қилгани учун ҳам, фарқи йўқ у чақнашдан чиқадими ёки қисқа туташувдами, штраф тўлайди. Дважди хожи Хушнудга ўхшаб юристмасман. Но шунақа норма борлигини биламан.
Бундан ташқари, шаҳар ҳокими вазифасини бажараётган Шавкат Умурзаковнинг айтишича, қарийб 600 хонадоннинг фасад қисми, дераза-ромларига зарар еткан. Манимча, масалага кўпроқ шу ракурсдан ёндашиш керак. Мана қаранглар, кундан-кунга ҳаво совиб боряпти. Шунча одамни “Бор МЧЖ билан ўзинг келишвол”, деб ташлаб қўйиш ҳам тўғри бўлмайди-да.
Так вот ўртоқ гражданин блогерлар. Раз ёрдам бериш қўлимиздан келмаяптими ҳалал ҳам бермайлик, всё. Бу ишлар тугагандан сўнг, давлат ушбу МЧЖдан ўз ҳақини ундириб олиши лозим, албатта.
@mufasa_mh
Шеф томонидан ўтказилган мажлисда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари Хамидов Сарвар Ибрахимович ишдан бўшатилибди.
@mufasa_mh
Зойир Мирзаев: Қибрай ҳокимиятида ҳеч қандай ойлик олмайдиган «фидоий» инсонлар ишлаган. Лекин шу «фидоий»лар ҳаммадан зўр кийиниб, барча ишни ҳал қилиб юришган.
PS. Гап «решала-братан»лар ҳақида
@mufasa_mh
Абдулла акам «Ханчжоу-2022 XIX» ёзги Осиё ўйинларида иштирок этиш учун кетаётган спортчиларимизни оқ фотиҳа бериб кузатиб юборди.
Ишқилиб, шунга яраша медал-педал кўтариб келишсин-да, морожний еб қайтиб келмасдан.
@mufasa_mh
ФИФА раҳбари Жанни Инфантино Президент Шавкат Мирзиёевга унинг исми туширилган футбол тўпини совға қилди
@mufasa_mh
Гуруч курмаксиз бўлмайди
ОМҚП депутатлари орасида қуйи тизимдан келган қоракўзлар, ҳай деса қўшиб-чатишга ўрганганлариям йўғамас экан.
Сал қолса спикер Нуриддин Исмоиловниям лақиллатмоқчи бўлишди. Сезгир эканланлар, уларнинг бунақа номери Нуриддин акага ўтмади.
Бош прокурорнинг буйруғи билан адлия катта маслаҳатчиси Абдукахор Файзуллоевич Муллажанов (раҳматли Файзулло Муллажоновни ўғли) Тошкент вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
А.Муллажанов тайинловга қадар Сирдарё вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.
@mufasa_mh
Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов:
«Бугун Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг 4-мажлисида маданий-гуманитар йўналишдаги ҳамкорлик бўйича билдирилган муайян таклиф моҳияти нотўғри талқин қилинмоқда.
Давлатлар ўртасидаги ўзаро расмий келишувларга асосан, бир давлат ҳисобидан бошқа давлат ҳудудида мактаб ва шунга ўхшаш ижтимоий обеъктлар қуриш анъанаси жаҳон тажрибасида мавжуд. Бу ўзаро ижтимоий ёрдам сифатида таснифланади.
Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, хорижий мамлакатлар томонидан қуриб бериладиган мактабларнинг таълим дастурлари дастлаб соҳа мутахасиссислари томонидан миллий урф-одат, қадрият ва анъаналаримиз, тарихимиз, амалдаги қонун ҳужжатларимиз, мавжуд таълим стандартларимиз нуқтаи назаридан чуқур ўрганиб чиқилади.
Агар қуриб берилиши таклиф этилгаётган мактаб ва унинг дастури юқорида назарда тутилган талабларга мазмунан мос келса, ушбу таълим муассасасининг фаолият юритиши учун ўрнатилган тартибда лицензия берилади.
Мазкур жиҳатларни инобатга олган ҳолда, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан асосланмаган маълумотларни тарқатмасликларини сўраб қоламиз».
@mufasa_mh
Бугун барча нарсага айбдор бўлган устозим Комил Исмоиловични «айбдорлик» кунлари экан, муборак 39 ёшни қарши олибдилар! 93 ёшни ҳам қарши олиш насиб этсин!
Устозим пиру Комилни беғубор ёшлик пайтларидаги суратини топиб олдим. Масонларни ложасига энди кирган пайтлари шекилли 😈
Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин, жаноб Алламжонов!
@mufasa_mh
Ота – оналарга ва ёшларга ушбу ярим соатлик фильмни кўриш тавсия этилади!
Таълим олишига имкон борича ҳаракат қилиш керак.
Фильм ижодкорлари Ucell, Uzairways ва Турин политехника университетидан кўмак олиб шу асарни яратишибти.
Кўришга ҳавола бу ерда 👉
https://youtu.be/_d7afDVxfmA
@mufasa_mh
Марказий банк учун жамоатчилик фақат ўзини икки-учта блогерларидан иборат. Шу кетишда қишгача доллар курси 15 минг сўмга чиқса, ана шунда ҳақиқий жамиятни ҳақиқий эътирозларини кўрасизлар! Унгача асосан олтин сотишдан тушган валютани бемалол офшорларга обориб жойлаштириб туринглар!
Марказий банк раиси отахонлар чойхонасидаги чолларга ўхшаб дуогўйлик қилмасдан, ундан кўра йил бошидан бери биржада айнан қайси корхонлар валютани жуда кўп миқдорда сотиб олгани ҳақида гапирсин. Улар қайси товар ёки хизматлар учун валютани харид қилган, ўзи нимани импорт қиляпти? Шуни очиқласин, кўрайлик-чи? Ким экан улар? Кўрасизлар, шуларни асосийси мошинафуруш компаниялар бўлиб чиқади.
@mufasa_mh
Шефнинг бевосита ташаббуси билан жорий йилнинг 29 май санасида «Сувчилар мактаби» ташкил этилган.
Мактабни ташкил этишдан асосий мақсад - сувдан фойдаланувчилар (хусусан деҳқон ва фермерларни) сувдан фойдаланиш маданиятини ошириш ва шу орқали юқори ҳосилдорликка эришиш, инновацион технологияларни қўллаш бўйича билим ва кўникмалар бериш ҳисобланади.
Сув танқислиги бўйича Ўзбекистон жаҳонда 25-ўринда (бу даҳшат!), ҳаттоки, айрим Африка давлатлардан ҳам баттар экан. Шунинг бу каби лойиҳаларни ишга тушириш фойдали деб ўйлайман.
@mufasa_mh
Omonat ochish pulingizni tejash va jamg‘armangizni ko‘paytirishning eng ishonchli usuli.
Xo‘sh qaysi biri foydaliroq: dollardagi omonatlarmi yoki so‘mdagi? Daromadlar farqi bilan tanishing 👇
Ўз халқига меҳрибон давлатлар рейтингида Ўзбекистон биринчи ўринда турса керак деб ўйлаб қоламан. Бирор техноген вазиятда давлатимиз уни тезкорлик билан бартараф этишга киришади ва аҳолига ёрдам кўрсатади.
Билишимча, Шеф Германияда сафарда бўлсалар-да, Сергилида амалга оширилаётган ишлардан хабардор бўлиб турибдилар. Менимча, «қанча пул кетса ҳам, халқимни кўнгли ўксимасин, мен ҳар сония улар билан қалбан биргаман» деганлар, шекилли. Негаки, Абдулла акамга самолётда учиб кетаётган вақтларида ҳам, ярим тун ва тонгда ҳам телефон қилиб вазият ҳақида сўраётган эканлар.
Давлат ходимлари, волонтёр ва тадбиркорлар фожиадан жабр кўрганлар ҳолидан хабар олиб, уларга моддий ва маънавий кўмак бермоқда экан. Мана шунақа пайтда бирлашадиган ва бир-биридан ёрдамини аямайдиган халқимизни қандай яхши кўрмаслик мумкин.
Ушбу видео шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси (Жуковский)да олинган.
@mufasa_mh
Сергелида 220 нафардан ортиқ волонтёр ва ёшлар етакчилари ноҳуш воқеа сабаб жабр кўрган аҳолининг хонадонлари ва ҳудудларни ободонлаштириш, озиқ-овқат билан таъминлаш ва бошқа масалаларда аҳолимиз билан елкама елка туриб ўз бирдамлигини кўрсатишмоқда экан. Респект!
@mufasa_mh
«X-factor» лойиҳасини ўз «гимн»и ҳам яратилибди, қойил!
«Янги Ўзбекистон жаранги» деб номланган ушбу «гимн»ни Лола, Равшан Камилов, Жасмин ва Иброҳим Аҳмедов ижро этган.
Эслатиб ўтаман, «X-factor» шоусининг биринчи қисми 24 сентябрь куни соат 20:00 да FTV телеканалида намойиш этилади.
@mufasa_mh
Айрим аноним телеграм каналлар томонидан Тошкент вилояти ҳокимининг ёрдамчиси Ахроржон Эшбаевни ишдан бўшатилишига сабаб дея, гўёки «у ўтган ҳафтада Луначарскийдаги Art Chinor ресторанида 11 300 долларга 36 нафар улфатига зиёфат берган» деган мазмунда ёлғон хабар тарқатилмоқда.
Тошкент вилояти ҳокимининг собиқ ёрдамчиси А.Эшбаев ушбу хабарлар ҳақиқатга умуман тўғри келмаслигини, умри бино бўлиб бу ресторанга ҳатто қадам босмаганлигини ҳамда бундай катта сарф-ҳаражат билан ҳеч қачон «ўтириш» қилмаганлигини маълум қилди.
Шу билан бирга, А.Эшбаев аноним канал муаллифидан ҳақиқатга тўғри келмайдиган ёлғон хабарларни тарқатмаслигини, мазкур ҳолат бўйича бирорта далил исботи бўлса, марҳамат қилиб, жамоатчиликка тақдим этишини сўрайди.
Бундан ташқари, А.Эшбаев юқоридаги ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишини билдирди.
@mufasa_mh
Жаҳонга машҳур шоу — «X-factor» энди Ўзбекистонда!
«UzReport» ахборот агентлигига тегишли «FTV» телеканали Ўзбекистонда биринчи бўлиб Британиянинг «FreemantleMedia» компаниясидан «X-factor» халқаро форматини маҳаллий бозорга мослаштириш учун расмий ҳуқуқларни қўлга киритди.
Энг эътиборлиси, «FTV» телеканали хорижий телеканаллар шоу дастурларини ўғирлаб ёки плагиат қилмасдан, расмий ҳуқуқни қўлга киритган биринчи каналга айланди.
Медиамайдон янги уровенга чиқяпти, бу бўйича «UzReport» ахборот агентлиги раҳбари Равшанхон акага «вапши маладес» дейман.
«X-factor» – дунёнинг элликдан ортиқ мамлакатларида ўтказиладиган энг машҳур вокал талант шоуларидан бири бўлиб, Ўзбекистон эса эллик саккизинчи бўлди. Кўргазма узоқ вақтдан бери жаҳон саҳнасида мустаҳкам ўрин эгаллади ва янги истеъдодларни кашф қилиш ва янги халқаро юлдузларни ишга тушириш учун платформага айланди.
«X-factor» ўзбек шоуси ғолиби 100 миллион сўм пул мукофоти, шунингдек, FTV телеканалидан ахборот кўмаги ва эфирда қўшиқларини айлантириш ҳуқуқига эга бўлади.
«X-factor» шоусининг биринчи қисми 24 сентябрь куни соат 20:00 да FTV телеканалида намойиш этилади.
@mufasa_mh
АҚШнинг Ню-Йорк шаҳрида Шефнинг кортежини ўзбекистонлик ёшлар катта қизиқиш билан кутиб олибди
@mufasa_mh
Шеф Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида (ўзбек тилида!) нутқ сўзлади
@mufasa_mh
Бугун MY5 телеканали «Panorama Fox» билан ҳамкорликда суратга олинган «Piramida» номли янги миллий телесериалининг премьера-намойиши бўлиб ўтди. Сериал тўлиқ форматда 25 сентябрдан бошлаб MY5 телеканалида эфирга узатилади.
Сериал реал воқеаларга асосланган ҳамда бугунги кундаги долзарб масала — фирибгарлик мавзуси асосида олинган. Биласизлар-а, Ўзбекистонда энг кўп содир этиладиган жиноят бу, албатта, фирибгарликдир. Фирибгарлик жамиятимизда шу қадар урчиганки, одамлар бир-бирини алдаб пул топишни касб қилиб олишди. Шу жиҳатдан ушбу сериални кўрган томошабинлар келгусида фирибгарлар тузоғига тушиб қолиб «лох»га айланмасликлари учун хизмат қилади деб ўйлайман.
Бош қаҳрамон ҳаммага маълум ва машҳур, энг йирик молиявий пирамида асосчиси — Аҳмадбой. Ижодкорлар уни Аббосбой деб атаган бўлсалар-да, лекин сюжет айни Аҳмадбой ҳақида эканлигини билиш мумкин.
@mufasa_mh
ППС ходимлари тиланчи аёлни машинага ўтқазиш пайтида туртиб юборгани учун айримлар дод-войлаб ер тепинмоқда. Тўғри, ички ишлар ходими эҳтиросга берилган ва бу учун унга нисбатан тегишли чора кўрилди. Лекин 8 ойлик чақалоқнинг умирини сақлаб қолган ППС ходимлари мен учун қаҳрамон.
Видеода эътибор берган бўлсангиз, тиланчи аёл ходимларга қаршилик кўрсатган ва қўлидаги чақалоқни «лоток»ка ташлаб шантаж қилмоқчи бўлган. Балки чақалоқ ўзиники эмас, аренда бўлгандир? Фейсбукда битта мужик шу аёлни ўрнига ўзингизни опангиз ёки синглингиз бўлса-чи деб ёзибди, аввало эркак киши ўз аҳли оиласини кўчада тиланчилик қилдирадиган даражада «дармоед»га айланиб қолмаслиги керак.
Ички ишлар ходимлари бу аёлни «тиланчилик қилма» ва «йўлда турма» деб камида 10 марта огоҳлантиришган. Ну аёл тиланчиликни тирикчиликка айлантириб олган, ўзи бу соҳа қонунга зид ва ҳуқуқбузарлик ҳисоблансада жуда кўпайиб кетди. Ҳар бир чорраҳани, одамлар гавжум жойни ўз эгалари бор. Агар бегона келиб қолса, сочини юлишади. Ҳатто кафе-ресторанларни ичигача кириб келиб пул сўрайди, бермасангиз типа шантаж қилишади. Айниқса, учрашувга чиққан «парочка»ларни кўриб қолишса, всё — пул ундирмагунча қўйишмайди.
Милициялар ё буларга инсонийлик жиҳатдан индашмайди, ё кимдир булардан доля оладими деб ўйлайман.
@mufasa_mh
Усмонов Бекзод Шавкат ўғли
Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази директори этиб тайинланибди.
Брат давлат мулки объектларидан самарали фойдаланади деган умиддаман.
@mufasa_mh
Cоғлиқни сақлаш вазирлигида жуда қизиқ ишлар бўляптикан: 7 ой аввал порахўр дейилган «чиновник» яна шу давлат муассасасига директор этиб тайинланибди.
Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов шу йил феврал
ойи бошида ўтказган танқидий йиғилишда «Фармацевтика
маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасасининг
махсус рақамли маркировкалашни жорий этиш бўлими
бошлиғи Агзам Нортоевни «фирмалардан бир дори учун
1000 долларгача пул ундириб келади» дея айблаганди.
Амрилло братни икки кун аввалги буйруғи билан Агзам Нортоев «Фармацевтика
маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасасига директор этиб
тайинланди.
Kun.uz’ни мухбири вазирликни масъул ходими билан суҳбатлашганда, вазирнинг 2023 йил феврал ойидаги ижтимоий тармоқда эълон қилинган ахбороти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга берилмай қолиб кетганини, шу сабабдан ҳам Нортоев ва бошқаларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилмай қолган бўлиши мумкин дебди.
Пора олиш — жиноят, жиноят ҳақида хабар бермаслик ҳам жиноят. Агар вазир туҳмат қилган бўлса, унда бу ҳам жиноят. Бу ҳолатга прокуратура органлари ойдинлик киритса яхши бўларди.
@mufasa_mh
Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани «Галаботир» маҳалла аҳолиси «Опен бюджет» эришилган ғалабани нишонлашмоқда. Агар масъуллар пулни талон-тарож қилиб, юборишмаса маҳалла аҳолиси артизан қудуғи орқали тоза ичимлик суви истеъмол қилиш бахтиги муяссар бўлишади.
Тошкент вилоятида тоза ичимлик сув ўтказиш бўйича хориж молиявий ташкилотларидан олинган юз миллонлаб қарзларни шунчаки унутамиз.
Дарвоқе, бу маҳалла олис тоғли ҳудудда эмас, балки пойтахдан бор-йўғи 20 км узоқликда жойлашган. Лекин шу пайтгача маҳалла аҳолиси тоза ичимлик сувидан мосуво бўлишган. Шу сабабли, маҳалла аҳолисининг хурсандчилигини тушунса бўлади.
@mufasa_mh
Марказий банк бизнес вакилларининг валюта операцияларига чекловлар киритган эди. Вот, бугун шу чекловларни бекор қилганмиш. Тутруғи йўқ ўзи буларни. Бу катта эҳтимол билан «жамоатчиликни эътирозлари» сабаб эмас, балки мамлакатга бир цент ҳам олиб кирмай, кунига миллионлаб долларни четга ташайдиган олғирларни талаби бўлиши мумкин.
Ҳар хил ясама импорт контрактлар билан валютани яна «қоплаб» олиб чиқиб кетиш мумкин.
@mufasa_mh