Турар жойлар олдидаги боғлар, болалар ва спорт майдончалари, бошқа ижтимоий объектлар жойлашган ерлар халқники бўлиши керак
Маълумки, сўнгги етти йилда мамлакатимизда ер муносабатларига оид туб ислоҳотлар амалга оширилди, ер майдонларини ноқонуний бериш ёки сотиш йўналишида коррупцияга қарши курашиш мақсадида бир қатор қонунлар қабул қилинди, ерларни ким ошди ёки аукцион савдолари орқали шаффоф олиш тизими яратилди.
Шунга қарамасдан, кўп қаватли уйлар ва бошқа турар жойлар олдидаги ёки орасидаги болалар ўйин ва спорт майдончалари, кўллар, боғлар ва дарахтзорларни, яъни умумий фойдаланишдаги ижтимоий объектларни ёки ерларни турли объектлар (кўп қаватли уй, ресторан, меҳмонхона, савдо мажмуаси ва ҳоказо) қуриш учун бериб юбориш, аҳолининг розилигисиз ҳокимият захирасига олиб, кейинчалик ким ошди ёки аукцион орқали сотиш ҳолатлари ҳам учраб турибди.
Мисол учун, пойтахтимизнинг Яккасарой тумани “Юнус Ражабий” маҳалласидаги футбол майдони ва яшил ҳудуд ўрнида 5 қаватли бино қурилиши режалаштирилган.
Ваҳоланки, аҳоли бир ярим йилдан бери бунга ўз норозилиги билдириб келмоқда ёки аҳолининг қаршилигига қарамасдан Мирзо Улуғбек тумани “Баҳор” маҳалласида жойлашган футбол майдони ўрнида ҳам кўп қаватли бино қурилиши мўлжалланган.
Давлат харидларини, айниқса, тўғридан-тўғри шартномалар орқали амалга ошириладиган давлат буюртмалари ва тендерларни беркитишга астойидил ҳаракат қилишмоқда. Аввалига мана бу xarid.uz портали ишга тушган эди. Бу фойдаланиш ва маълумотларни излаб топиш учун жуда қулай платформага айланганди. Бироқ кўп ўтмай xarid.uzex.uz портал ишга тушди. Бу фойдаланиш учун сал мушкулроқ бўлса-да, фильтр тизими ишламаса ҳам бир амаллаб шубҳали шартномаларни топиб кенг жамоатчиликка эълон қилиб бораётган эдик. Кейин бу порталдан қурилиш-пудрат ишлари билан боғлиқ тўғридан-тўғри шартномалар жойланмай қўйилди.
Шу каби харидларни xarid.mf.uz порталда топиш имкони пайдо бўлаётган эди. Фойдаланиш учун жуда қийин. На фильтр тизими ишлайди, на илова қилинган файлларни юклаб бўлади. Мавҳум ёзувлар билан харидни бир-иккита деталлари очиқланган, холос. Аммо бу портал ҳам мана бир неча кундан бери умуман ишламяпти. Ангор ҳокими Аёллар дафтаридан машина олгани ҳақида хабар эълон қилинган буён "техник ишлар олиб бориляпти". Энг қизиғи, юқорида санаб ўтилган барча платформалар — ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИ БЎЙИЧА МАХСУС АХБОРОТ ПОРТАЛИ деб номланади.
Тендерлар билан ҳам хууди шундай аҳвол. Аввалига мана бу xarid.uz портали яратилиб, кейин тендер ва танловлар etender.uzex.uz тизимида эълон қилиниши йўлга қўйилди. Бунда ҳам кўп функциялари ишламасада, бир амаллаб фойдаланса бўларди. Аммо бу ерда қурилиш-пудрат ишлари билан боғлиқ тендер ва танловлар йўқолиб қолди. Энди бу каби харидларни tender.mc.uz'дан топиш мумкин. Лекин бу платформа шу қадар жумбоқларга бой-ки, масалан, ғолиб бўлган қурилиш ташкилоти қайси мезон ва қай тартибда ғолибликни қўлга киритгани мавҳум.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги масъулларига савол: кимдан нимани беркитишга ҳаракат қиляпсизлар? Нима учун маълумот олишни бу қадар мураккаблаштириб юборяпсизлар? Давлат раҳбарини "ислоҳотларимиз йўлидан ҳеч қачон ортга қайтмаймиз" деган гаплари у қулоқдан кириб, бу қулоқдан чиқиб кетяптими? Биздан-ку бир амаллаб беркитасизлар, гапирганимиздан толк йўқ. Лекин қарз берган хорижий институтларга қандай ҳисобот берасизлар?
@mufasa_mh
Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан январь-февраль ҳолати бўйича деярли 82 млн долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилиб, прогноз 101,3 фоизга бажарилган.
Маҳсулотлар кесимида таҳлил қилинганда 7,3 минг тонна мис маҳсулотлари, 4,6 минг тонна рух метали, 132 тонна молибден маҳсулотлари ва бошқа турдаги маҳсулотлар хорижлик истеъмолчиларга юборилди.
Комбинат маҳсулотлари 20 дан ортиқ давлатларга экспорт қилинмоқда. 2023 йилда мис маҳсулотлари экспортида янги бозорлар – АҚШ, Мексика ва Финляндия каби давлатлар ўзлаштирилган.
@mufasa_mh
Чирчиқ шаҳар ҳокими Даврон Ҳидоятов бошқа ишга ўтаётгани сабабли эгаллаб турган лавозимдан озод этилди.
PS. Даврон Ҳидоятов Тошкент вилояти ҳокими лавозимидан урилиб, Чирчиқ шаҳрига ҳоким бўлган эди. Энди Чирчиқ ҳокими лавозимидан қаерга кетаётгани номаълум. Шаҳар ҳокимлигидан ҳам пастга тушиб, бирор ҳоким ёрдамчиси ёки маҳалла раиси бўлар… Балки кўтарилиб министр бўлиб кетар, ҳозирча аниқ эмас.
@mufasa_nh
Айни пайтда Катта халқа йўли - «Қўйлиқ катта бозори» чорраҳасидаги вазият.
Ушбу манзара худди давлат «тугаб», фуқаролар ўзини ўзи бошқаришга ўтгандек таассурот уйғотади (Худони ўзи асрасин 🤲). Негаки, свет ўчганлиги сабабли светофор ишламяпти. «ГАИ» зоти йўқ. Бир фуқаро қўлдан келганча тартибга солишга ҳаракат қиляпти (минг раҳмат).
«ГАИ» нега йўқ? Қани десангиз, улар бор. Сал нарироқда водийдан келадиган машиналардаги йўловчиларни чўнтагидан титадиган постда, панада туришибди. Ёмғир тиниб, свет келиб кўчалар ёришиб қолса, кўриниб қолишар…
@mufasa_mh
Сурхондарё вилояти ҳокими: «Биздан космонавтлар қачон чиқади?»
Ҳокимни гапларида жон бор.
@mufasa_mh
Эковазирлик иқлим бўйича кун тартибига ёшларни жалб қилиш стратегиясини тақдим этди
Вазирликнинг ёшларга оид стратегияси учта устувор йўналишни ўз ичига олган:
экологик тадбирлар тақвими ва иқлим ҳамда экология соҳасидаги таълимни рағбатлантириш;
75 кишидан иборат Ёшлар кенгашини ташкил этиш, республиканинг барча ҳудудларидан 14 нафар экология элчисини тайинлаш ва «Кичик қаҳрамонлар» болалар эко-ҳаракатининг экоқўмиталарини ташкил этиш;
вазирлик ҳамкорлар билан биргаликда жорий йилда «EduCo» фестивали, «Clean Games», «Plogging», эко-мукофот ва бошқа тадбирлар ўтказиш.
«Ёшлар билан ишлаш» стратегиясида назарда тутилган лойиҳаларни амалга ошириш доирасида Эковазир Азиз Абдухакимов ва Ўзбекистон Волонтёрлар Ассоциацияси раҳбари Ширин Абидова ўртасида Меморандум имзоланди.
@mufasa_mh
Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан Абдулла Арипов бошчилигидаги Ҳукумат делегацияси «Асосгузори сулҳу ваҳдати миллий – Пешвои миллат» бўлган Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан учрашув ўтказди.
@mufasa_mh
Комилжон Муллажанов Сирдарё вилоятининг Сайхунобод тумани ҳокими лавозимига тайинланибди.
У бунган қадар «Микрокредитбанк»акциядорлик-тижорат банки Сирдарё вилояти минтақавий филиали бошлиғи сифатида фаолият юритиб келган экан.
PS. Фамиляси ва охирги иш жойига қараганда «Муллажоновлар династияси»дан шекилли.
@mufasa_mh
🖐“Besh tashabbus olimpiadasi”da ishtirok etish uchun ro’yxatdan o’t!
www.5tashabbus.uz ✔️
🖐Зарегистрируйся для участия в “Олимпиаде Пяти инициатив”!
Ов мавсуми якунланди
Эковазирлик томонидан маълум қилинишича, Ўзбекистонда ов мавсуми 28 февраль куни якунланган, бу тақиқ 15 августгача давом этади. Билмай қолибмиз, хабаримиз йўқ эди деб юрманглар. Жазо бор. Инспекторларга ҳам беш-олти сўм берамиз деб ҳаракат қилманглар, бунгаям жазо бор.
Ов мавсуми даврида ҳам ноқонуний ов билан боғлиқ бўлган 1000 дан ортиқ ҳолат аниқланибди. Ҳуқуқбузарларга эса қарийб 3 миллиард сўмга яқин жарима қўлланилган.
Эковазирлик фуқаролардан чеклов вақтида табиатни муҳофаза қилиш қонунчилик талабаларига риоя этишни, шу билан бирга, қуш ови бўйича берилган рухсатномаларни ов муддати якунланганидан сўнг 10 кун муддатда Ўзбекистон Овчи ва балиқчилар спорт бирлашмаси ва унинг бўлинмаларига қонунда белгиланган тартибда топширишларини сўрамоқда.
@mufasa_mh
Мазкур хабардан кейин «қандай қилиб жамоатчилик экология назоратчиси бўлиш мумкин?» деган савол билан ботга кўплаб мурожаатлар келди.
Эковазирлик томонидан ишлаб чиқилган инфографикада эко-назоратчи бўлиш учун нималар қилиш кераклиги батафсил келтирилибди.
@mufasa_mh
Анқарадаги 300 000 китоб фондига эга Миллат кутубхонасини марказида.
Ушбу суратларни фейсбукдаги саҳифасига жойлаштирган фойдаланувчи бу ҳолатни «ҳақли равишда қалбимга ғурур бағишлади» дея изоҳлаган.
@mufasa_mh
«Узбум» ҳам Абдулазиз Камиловни ўғлига ўтган
Тошкент шаҳридаги қоғоз ва қоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган «Тошкет қоғози» (собиқ «Узбум») МЧЖнинг 99,99 фоиз улушига Камилов Данияр Абдулазизович ягона таъсисчиси саналадиган «DELTA GLOBAL DYNAMICS» МЧЖ эгалик қилади. 0,01 фоизи ҳам Д.Камиловга тегишли.
Умумий ер майдони 12 гектардан зиёд, бино ва иншоотлар майдони 4,5 гектар бўлган «Тошкент қоғози» МЧЖ 22,2 миллиард сўм бошланғич нарх билан савдога қўйилган эди.
Д.Камиловга тегишли компаниялар бугунги кунда «заправка»лар таримоғи, нефть база ва этил спиртини ишлаб чиқарувчи кимё заводига эгалик қилиши анчагина шов-шувларга сабаб бўляпти. Ҳозирча сотган ҳам, олган ҳам жим.
@mufasa_mh
Муроджон Абдураҳимов Чирчиқ шаҳар ҳокими этиб тайинланди.
Муроджон Абдураҳимов 1986 йилда Чирчиқ шаҳрида туғилган.
Тайинловга қадар Кабминда ишлаб келаётган эди.
Собиқ ҳоким Даврон Ҳидоятовни тақдири ҳали ҳанузга қадар номаълум.
@mufasa_mh
Ноқулай об-ҳаво шароити пайтида свет ўчиб қолиши ҳолати фақат бизда эмас экан.
Мана, айни пайтда Олма-отанинг бир нечта туманларида свет ўчиб қолиб, ҳамма жой зулматга бурканиб қолибди. Бунга намчил қор ва кучли шамол сабаб бўлди, дейишмоқда. Мутасаддилар қўл қовуштириб ўтирмасдан, носозликни бартараф қилишга ҳаракат қилишаётган экан. Ну бизни энергетиклар ҳам шунақа ҳолатда жонини бериб ҳаракат қилишади, буни эътироф этмасликни иложиси йўқ.
Лекин уларда бундай ҳолатларда бизда учрамайдиган бир яхши одат бор экан. Яъни, уларнинг электросети сайт ва махсус телефон рақамини эълон қилиб, мурожаатчиларга авария нима туфайли юз берди, қачон ёнади, каби саволларга тезкорлик билан жавоб беришаётган экан. Бизнинг «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ўрганса арзиркан.
@mufasa_mh
Қонунчилик палатаси депутати Шерзод Абдухалилович Раҳимов Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари этиб тайинланди.
Ш.Раҳимов энди вилоятнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалари комплексига раҳбарлик қилади.
У Қонунчилик палатасининг икки чақириқ (2015-2019, 2020-2024) депутати бўлган. Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) ҳисобланади. Илмли одамларни лавозимга қўйилиши яхши тенденция.
@mufasa_mh
Боёвут тумани «Ижодкор» маҳалласи ҳоким ёрдамчиси
Хатамов Мусурманкул Сирдарё туманига ҳоким бува бўлди.
Шунақа исм ёки фамиля эгаларига ҳайронман. Ҳозир исм ёки фамиляни ўзгартириб олиш қийин иш эмас-ку. Акани ҳам асл исми Мусулмонқул бўлса керак. Яқинлари ҳам шундай деб чақиришади, менимча. Документда эса маъноси ғалати, барибир.
@mufasa_mh
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги "Ўқув таълим-таъминот" давлат муассасаси билан Тошкентда жойлашган "Smart Sales Leader" корхонаси керакли электрон воситаларни етказиб бермасдан, жами 919 млн 360 минг сўм бюджет маблағини ўзлаштирган.
Бундан бир неча ойлар аввал бир тадбиркор мурожаат қилиб, "Бир миллион дастурчи" лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳар ҳокимлигига 4 млрд сўмлик компьютерлар етказиб берганман, аммо пулнинг ярмини (яъни, 2 млрд. сўмдан зиёд) ололмай юрибман деганди. Суднинг ҳал қилув қарори (суратда) ва ижрога қаратилганини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этган эди. Ҳозирда бу тадбиркор шаҳар ҳокимлигидан пулини тўлиқ ундириб олганми-йўқми билмайман.
Бир томонда ҳокимият тадбиркорни ухлатяпти, бир томонда эса бошқа тадбиркор давлат пулини талон-тарож қиляпти.
@mufasa_mh
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари икки ойда $2 млрддан ортиққа камайди
Мамлакат захиралари январь-февраль ойларида жами $2,37 млрдга камайиб, $32,2 млрдни ташкил этди.
Хорижий валюта захиралари январда $1,44 млрдга, февралда эса $381,5 млнга пасайиб, $7,55 млрдни ташкил этган.
Олтин захиралари январь ойида $293,7 млнга ошганига қарамай, февралда $829,1 млнга пасайди.
PS. Олтин майли, нархи ўйнаб туради. Лекин хорижий валюта захиралари камайиши шубҳали. Кимгадир пул зарил бўлиб қолган бўлса, ишлатиб қўйдимикан :-)
@mufasa_mh
Чинозда янги чиққан Нуриддинбой ҳақида: ким у?
Чиноз тумани «Бирлик»маҳалласида истиқомат қилувчи Холиқуловлар оиласи томорқани орқасидан миллиардер бўлиб кетибди. Оила боши Нуриддинбой бугун Чинознинг энг обрўли, ҳурматли одамларидан эмиш.
Хуллас, ҳамма ишни асосан оилавий ташкил қилишади, бегона йўқ. Аммо бу ишни меҳнати қаттиқ. Қўшимча ишчилар ҳам маҳалла ёшлари экан, жами 35 нафар.
Видеода гапираётган Баҳовуддин исмли йигит Чинозда ном таратётган «янги бой ота»нинг ўртанча ўғли экан. Ўзи темир йўл соҳасида ишлайди, оилавий безнес эса қўшимча иш.
@mufasa_mh
Эковазирлик ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи тадбиркорлардан махсус чиқинди пакетларини харид қилиш бўйича тижорат таклифларини қабул қилади.
Харид қилинадиган пакетларга қўйиладиган талаблар:
1. Пакетлар микроорганизмлар иштирокида биопарчаланиш хусусиятига эга бўлиши керак ёки таркибида крахмал бўлган органик чирувчи маҳсулотлардан ишлаб чиқарилган бўлиши керак.
2. Пакетлардан чиқиндиларни саралаб йиғишда фойдаланилади.
3. Пакетларнинг ҳар бири ихчам шаклда йиғилган, тахланган, бир-бирига кетма-кет уланган, ўралган рулон ҳолатида ишлаб чиқарилган бўлиши лозим.
Батафсил 👉 https://eco.gov.uz/yz/site/news?id=4042
@mufasa_mh
Қоидабузарликлар кўчма фоторадар ва мобил комплекслар орқали аниқланиб, тўғридан тўғри маъмурий қарорлар чиқарилиши ВМ 975-сон қарори билан тасдиқланган Низом талабларига зид экан.
Демак, шу пайтгача чиқарилган қарорлар суд томонидан бекор қилиниши лозим.
@mufasa_mh
«Миллий тикланиш» демократик партияси Фарғонадаги «Ёшлар кўли» ўрнида уй-жой бинолари қурилиш билан боғлиқ ҳолатга муносабат билдириб, Фарғона вилояти ҳокимининг қарори қайта кўриб чиқилиши ва бекор қилиниши шарт деб ҳисобламоқда.
Шунингдек, партия мазкур ҳолатга Бош прокуратурадан ҳуқуқий баҳо берилишини сўрамоқда.
@mufasa_mh
Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев Tashkent City Mall савдо-кўнгилочар маркази фаолияти билан танишди.
PS. Ҳали ўзим бориб кўрганим йўқ, лекин «обзор» қилинган контентларни кўрдим. Дўкон ва кафе-ресторанлар тўлиқ очилмабди, ҳозирча. Анча-мунча брендлар жой олган, бу яхши.
@mufasa_mh
«ЎЗМEТКОМБИНАТ» 80 ЁШДА!
Ўзбекистон металлургия комбинати акциядорлик жамияти Марказий Осиёда қора металлургия саноати тўнғичи ва мамлакатимизда навли прокат маҳсулотлари ҳамда пўлат золдирлар ишлаб чиқарувчи йирик корхона ҳисобланади.
Ўзбекистондаги энг кўп солиқ тўловчи корхоналарнинг 10 талигидан жой олган «Ўзметкомбинат» АЖда бугунги кунда 100 турдан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда.
Улар жумласига қора ва рангли металл маҳсулотлари, қурилиш материаллари ва кенг турдаги халқ истеъмол моллари киради.
Комбинатнинг умумий ер майдони 400 гектардан ортиқ бўлиб, корхона 1944 йил 5 март куни Мартен печида биринчи пўлат эритмаси олиниши билан ўз фаолиятини бошлаган. Ушбу сана эса «Ўзметкомбинат» АЖнинг туғилган куни сифатида нишонланадиган кун бўлиб қолган.
@mufasa_mh
«Heaven's Garden» дам олиш маскани асосчиси Абдуҳалилов Абдурасул Абдурашидович савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти бошқармаси раҳбари лавозимига тайинланди.
У Ички ишлар вазирлиги академиясини тамомлаган. Фаолияти давомида ички ишлар идораларида, хусусий тадбиркорлик субъектида масъул вазифаларда ишлаган.
Шунингдек, суратда унинг ёнида ўтирган Файзиева Сайёра Мавляновна эса Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент вилояти Кенгаши раиси лавозимига тайинланди (табриклайман 👏).
@mufasa_mh
Дарахт кесганлик учун жарима миқдори 5 бараварга оширилди
МЖтКнинг 79-моддасига ўзгартириш киритилди. Унга кўра, дарахтлар, буталар, бошқа ўсимликлар ва ниҳоллар қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказган фуқаролар БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача — 8 миллион 500 минг сўмдан 17 миллион сўмгача (шу пайтга қадар БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача), мансабдор шахслар эса БҲМнинг 50 бараваридан 75 бараваригача, яъни 17 миллион сўмдан 25 миллион 500 минг сўмгача (шу пайтга қадар БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача) жаримага тортилади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса, маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроли бўлган ашё ёки маъмурий ҳуқуқбузарликнинг бевосита ашёси мусодара қилиниб, фуқароларга БҲМнинг 50 бараваридан 75 бараваригача, яъни 17 миллион сўмдан 25 миллион 500 минг сўмгача (шу пайтга қадар БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача), мансабдор шахсларга эса БҲМнинг 75 бараваридан 100 бараваригача, яъни 25 миллион 500 минг сўмдан 34 миллион сўмгача (шу пайтга қадар БҲМнинг 20 бараваридан 30 бараваригача) миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
МЖтКнинг 79-моддаси тўртинчи қисм билан тўлдирилди: дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини кесишга, кундаков қилишга, шикастлантиришга ёки ёки йўқ қилишга олиб келадиган лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиққан мансабдорлар БҲМнинг 50 бараваридан 75 бараваригача, яъни 17 миллион сўмдан 25 миллион 500 минг сўмгача жаримага тортилади.
Шу билан бирга, «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонун 49(1) ва 49(2)-модда билан тўлдирилди. Яъни давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини ғайриқонуний равишда кесганлик, йўқ қилганлик учун юридик шахсларга нисбатан БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача (34 миллион сўмдан 102 миллион сўмгача) миқдорда жарима тарзида молиявий санкциялар қўлланилади.
Қонун 2024 йилнинг 1 март санасидан кучга кирди.