mufasa_mh | Unsorted

Telegram-канал mufasa_mh - Mufasa

6204

Муаллиф «Сарой блогери» ҳисобланмайди

Subscribe to a channel

Mufasa

🎙 Бугун “Parlament FM” подкастининг яна бир сони жонли эфирга узатилади экан.

🗣 Бу сонда Қонунчилик палатаси депутати Фарҳод Зайниев, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги масъул ходими Исмоил Абидов иштирок этиши кутиляпти.

🔻 Мавзу: шаҳарсозликка оид қонунчилик талабларини бузганлик учун жиноий ва маъмурий жавобгарликни кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси мазмун-моҳияти.


🔴 Соат 11:00 да, бу ерда!

Читать полностью…

Mufasa

Айни пайтда Олмалиқ кон-металлургия комбинатига АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Жонатан Хеник бошчилигидаги делегация ташриф буюрибди. 3-мис бойитиш фабрикасини қурилиш ишларини билан танишиб юрганмиш.

Делегация таркибида FLSmidth компаниясининг масъуллари ҳам бор экан.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

▶️ Ялпи мажлисда депутатлик корпуси ҳам футболчиларимизни қўлга киритган ғалабаси билан табриклабди.

🟢 Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов Ўзбекистон футбол тарихида биринчи марта бундай ютуқ қўлга киритилганини алоҳида эътироф этди.

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг

Читать полностью…

Mufasa

Ҳукумат илма-тешик бўлиб кетган бюджет дефицитини 2024 йил 1 июлдан бошлаб “кэшбек”ни отмен қилиб ёпмоқчи шекилли. Баҳона эса зўр: яширин иқтисодиётга қарши курашиш. яширин Амалдорларнинг ҳаражатларини камайтириш нияти йўқ. Ҳатто, бош вазир котибияти раҳбарини машинасининг олди ойнаси (лобовой) ҳам бюджет пулидан тонировка қилинади. Даже шопирини ҳам биров таниб қолиши керак эмасда буларни.

Кэшбек бекор бўлса яна тадбиркорлар чек урмайди, пулни банкка топширмайди. Пул банк орқали айланмаганидан кейин солиқдан ҳам қочади. Ундан кўра, ўзимизни расходларимиз кўпайиб кетди, фуқароларга 1 фоиз кэшбек беришни ҳам қизғаняпмиз деб айтиб қўя қолса олам гулистон.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Бугун 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун «расман иш куни» шекилли.

Бирин-кетин мурожаатлар келяпти. Айни пайтда 400 га яқин давлат хизматчиси ZOOM’га кўз тикиб, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев йиғилиш бошлашини кутиб ўтиришибди экан. Миграция масаласида йиғилиш бўлади. Мана шу вазирлик меҳнат муносабатларини тартибга солади. Менимча, бу давлат хизматчилари тезроқ мигрант сифатида суриши учун мотивация бўлса керак. «Онангни қози сўкса, додингни кимга айтасан?» деган мақолни ишлатворадиган жойи.

Ҳуқуқий сиёсатини амалга оширувчи Адлиянинг Тошкент вилояти бошқармасида ҳам бугун йиғилиш бор. Оталиққа олинган ёшлар билан қилинган ишлар муҳокамаси бўлиб ўтяпти. Адлия тизими оталиққа олинган ёшлар билан ишлаш бўйича «Хоразм тажрибаси» билан анча машҳур бўлган.

***
Давлатдан энг кўп норозилар – айнан давлат хизматида ишлайдиганлар орасида. Негаки, тонг саҳардан ярим тунгача меҳнат, дам олиш кунлари йўқ. Исталган вақтда раҳбарларни кайфиятига қараб исталган масаладаги йиғилиш. Ишчанлик кайфият тушиб кетган, зомбига ўхшаб юради кўпчилиги. Шу сабаб фуқаролар билан мулоқотда агрессив бўлиб қолишган. Ишхоналарда жамовий руҳ, жипслик йўқ. Яқинда ҳокимият ходимларини кайфиятини кўтарамиз деб Якксаройда байрам қилишганди, кайфият ўрнига кайфи кўтарилиб кетган ҳокимиятни юристи ўлди.

Давлат хизматчилари ҳам одам, уларнинг ҳам олгиси келади дам.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Республиканинг барча ҳудудларида «Тоза ҳаво»ойлигининг биринчи босқичи давом этмоқда, унда 60 мингга яқин автомобиль экологик назоратдан ўтказилган.

Улардан 518 таси (1 фоиздан кам) атмосферага меъёридан ортиқ зарарли моддалар чиқараётганлиги аниқланган.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Ангрендаги телефонсиз мактабга 300 млн сўм пул мукофоти берилди

Мужик сказал - мужик сделал!

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

«Oishi» бренди остида озиқ-овақт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи Филиппиннинг йирик «LIWAYWAY MARKETING GROUP» компанияси Қибрай туманида фаолиятини бошлади.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Яқинда каналимда импорт қилинаётган транспорт воситаларининг сертификатлаштириш тартиби юзасидан бўлаётган муҳокамаларни чуқурроқ ўрганиб кўришни маълум қилгандим.

Ботга келган фикр-мулоҳазалар ва қўшимча маълумотларни ўрганиб чиқдим.

Ойдинлашишича, 1 апрелдан бошлаб божхона омбори божхона режимига жойлаштирилган товарни бошқа шахсга ўтказиш нормаси транспорт воситаларига нисбатан татбиқ этилмаслиги ва фақат мувофиқлик сертификатида кўрсатилган аризачи номига божхона расмийлаштирувини амалга ошириш белгиланганлиги мошинафурушларни эътирозига сабаб бўлган.

Мазкур талаб билан танишиб чиқдим у ерда жисмоний шахларнинг ўз эхтиёжлари учун электромобилларни импорт қилишини чеклаш ҳақида гап йўқ. Жисмоний шахслар номига мувофиклик сертификатини расмийлаштиришлари ва бу асосида божхона расмийлаштирувини ҳам эркин амалга оширишлари мумкин экан. Шартномалар имзолаш, логистик жараёнларни амалга оширишда юридик шахсларнинг кўмагидан фойдаланишлари ҳам тақиқланмаган.

Буни дважди ҳожака «а» сидан «я»сигача тушунтириб берибди. Барака топсин.

Импорт машиналар савдоси билан фақат ишлаб чиқарувчи корхоналарни расмий диллерлари томонидан амалга ошириш тизими қайта тикланган. Соҳага яқин одамлар фақат расмий диллер сотсин деган талабни аслида Хитой компаниялари томонидан билдирилган дейишмоқда. Бу аввало компаниялар имиджини мустаҳкамлаш, ўғирланган ёки банкда залогда бўлган машиналарни савдосига чек қўйиш учун экан. Хитойда кредит эвазига гаровга қўйилган машиналарни ҳам сотиб юборилиб, кейинчалик юртимизда мазкур машиналар интернет тармоғига уланганда Хитойдаги банк томонидан қўйилган таъқиқ хисобига блокланиб қолган ҳолатлар бор экан.

Машина олиб кириш монополия қилинмаган, расмий диллерликни қўлга киритса бўлди. Диллер бўлганлар учун машина сотишда ҳеч қандай муаммолар йўқ. Яқинда ўзбекистонлик тадбиркор Хитойнинг Lixiang компанияси билан музокаралар ўтказиб, диллерликни қўлга киритган. Энди LI9 каби тренддаги машиналарни расмий диллердан олиш мумкин. Бошқа автосалонлар ҳам ҳаракат қилиб, ҳали Ўзбекистонда расмий диллерга эга бўлмаган «Xiaomi», «Zeekr» ва бошқа шу сингари брендларни расмий вакилига айланса бўлади. Шунда оддий мошинафурушликдан расмий компанияга айланади.

P.S. Буни мен ёки Хушнудбек эмас, аслида авточиларни коттакони Рўзиқулов деган жаноб халқимизга оддий тилда (мойкачи ва бошқалар иштирокида 4 миллиардлик цирк кўрсатмай) тушунтириб бериши керак эди. Бор гап шу. Ваҳима қиладиган жойи йўқ, атак.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

#автомобилсиз_кун

Эковазир Азиз Абдуҳакимов вокзалга велосипедда борибди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Машинаси борлар учун янгилик: Агар қоидани бузганингиз ҳақида 48 соат ичида фото/видео келмаса жаримадан озод бўласиз

Депутатлар МЖтКга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга қаратилган қонун лойиҳасини кўриб чиқяпти.

Эндиликда фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги қайд этилган ҳолларда транспорт воситасининг мулкдори тўғрисида маълумот мавжуд бўлмаса, шунингдек махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид маълумотлар жарима солиш тўғрисида қарор чиқаришга ваколатли бўлган мансабдор шахсга 48 соат ичида юборилмаган бўлса ишни кўриб чиқиш тугатиш белгиланмоқда.


@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Икки-уч кундан буён ижтиомий тармоқларда Бош прокуратурадиги 3-4 та каттаконлар ишдан олингани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Шуларни орасида Транспорт прокурори Икром Наримов ҳам бор эди. Аммо Икром Шерматович бугун аэропортга бориб, у ердаги қурилиш ишлари билан танишиб юрибди. Значит брат ҳали ишдан кетмаган.

Тўғри, қайсидир прокурорни ишдан олиниши ёки қамалиб кетиши ҳақидаги хабарлар ўзбекистонликларни бахтли қилиб қўймайди. Лекин шу прокурорларни ишчанлик кайфиятига таъсир қиладими дейман. Масалан, суратда орқа фондаги брат «ишдан кетмаган экан-у, келиб ҳамма жойни текшириб юрибди-ю» дея кимгадир телефон қилаётган бўлиши мумкин. Яна бир ёмон одатларимиздан бири, мансабпараст ва амалпарастлигимиз. Қуда ишдан кетди деган гап чиқса, ўша амалдорнинг қизини ҳайдаворадиганлар ҳам бор. Бечора амалдорларимизга ҳам қийин, баъзида раҳминг келиб кетади 😁

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Банкир юугуриш бўйича икки кун «подряд» чемпионликни қўлга киритди

Кеча БААнинг Шарджа Амирлиги ҳудудида ўтказилган «AL MUDAM DESERT RUN» мусобақасида Асакабанк Ишларни бошқариш департаменти эксперти Алимардон Сабиров 40 ёш ва ундан катталар ўртасида 1-ўринни қўлга киритган эди.

Бугун эса БААнинг Ажман шаҳрида ўтказилган «Ajman Run 2024»мусобақасида 2,5 км масофада барча ёш тоифасида 1-ўринни қўлга киритибди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Ўзбекистон халқи номидан Қозоғистон халқига инсонпарварлик ёрдами юборилди.

15 та катта юк ҳажмли автоуловлардаги инсонпарварлик ёрдамида озиқ-овқат маҳсулотлари, аёллар, болалар ва эркаклар уст-бош кийим-кечаклари, кўрпача, ёпинғич, ёстиқлар, гигиеник воситалар, махсус қурилмали чодирлар, резина қайиқ тўпламлари ва бошқа зарур маҳсулотлар ўрин олган.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди

Кўргазмада Арабистон ва Марказий Осиё ўртасидаги муносабатлар тарихи ҳамда Шаржа Амирлигининг неолит давридан Исломгача бўлган даврига оид 170 дан ортиқ археологик топилмалар ўрин олган.

Расмий тадбирлардан сўнг, «Ипак йўли» халқаро туризм ва маданий мерос университети спорт залида эковазир Абдуҳакимов Шаржа амирлиги Ҳукумати ижрочи раиси Шайх Фаҳим ибн Султон Ол Қосимий билан стол теннисида ўзаро куч синашди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

🌱 Eco Fest

Кеча Тошкент металлургия заводида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамкорлигида «Eco Fest» тадбири бўлиб ўтди.

ТМЗ Марказий Осиёдаги энг йирик совуқ ҳолда ёйилган рух ва полимер қопламали пўлат прокат ишлаб чиқарувчиси бўлиб, ўз соҳасидаги экологик тоза корхоналардан бири ҳисобланади.

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасида корхона ҳудуди ва унга туташ ҳудудда 12 500 туп дарахт ва бута кўчатлари экилди. Жорий йилда яна 1 500 туп кўчат экиш режалаштирилган.

Суратдаги чинор дарахти 4 йил аввал завод очилиши арафасида давлат раҳабри томонидан экилган экан. Анча катта бўлиб қолдибди, Янгиҳаёт туман ҳокими «юқсин-юқсин» дегандек дарахт баргларини қўли билан ушлаб кўрди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Зўравонлик ҳақиқатанам даҳшат нарса, уни қоралаш керак, бошқа гап йўқ! Бу мавзуда қанча бўлса шунча гапириш керак. Энг ожиз эркак аёлига қўл кўтаради деб ҳисоблайман.

Акцентчилар ўтган йили қабул қилинган оилавий зўравонлик тўғрисидаги қонундан кейин нима ўзгарди, нима ўзгармади энди нима қилиш керак деган саволларни экспертлар билан муҳокама қилишибди.

Подкастда оилавий зўравонлик, нега бу борада статистика ортиб бораётгани, аёлларга нисбатан нафрат нутқи мавзуларида ҳам гапирилган.

https://youtu.be/b_UFvBFONb8

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Бугун Ўзбекистондаги илк информацион телеканал - UzReport TV 10 ёшга тўлди.

Давлат раҳбарини телеканал жамоасига йўллаган табригини Шерзод акам етказди.

UzReport TV – бошқа телеканаллардан сифат ва тезкорлик борасида ажралиб туради.

Равшанхон ака, Гулноза опа ва телеканалнинг барча жамоасини ушбу қутлуғ сана билан табриклайман. Халқаро миқёсдаги марраларни ҳам забт этишларини тилаб қоламан.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Қойил! Бугун, дам олиш куни Давлат меҳнат назорати инспекциясига янги бошлиқ тайинланибди. Ушбу курсини Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Юридик бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Абдусамад Абдукаримов эгаллабди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Икки ватандош ўзга юртда мусофир эди. Кунларнинг бирида улар хастахонада учинчи ватандошини учратиб қолдилар, бироз суҳбатлашишди. Бир биридан ҳол-ахвол сўрадилар.

Aлбатта ҳар қандай одам ўзга шаҳарда, ўз ҳамюртини кўриб қолса, таниш ё нотаниш бўлсин, албатта, бегонадек ўтиб кетмайди.

Таниқли одамлар ҳар доим кузатув остида юришади.
Бу кузатувчилар ҳар доим уни кўчада юрганида ҳам, овқат еганида ҳам, дам олганида ҳам кузатаверишади. Улар ким дейсизми? “Одамлар”.

Кўчада кетаётса уни “съёмка” қилиб тармоққа жойлайди. “Мана мен кимни кўриб қолдим” деб мақтанади гўё.

Бу унга мақтов олиб келиши мумкиндир, бироқ, билмайдики бу видео кимнингдир қўлида ғаразли мақсадлар учун ишлайди. Оддий мақтаниш ортидан кимнидир обрўсизлантириш, қийин вазиятда қолдиришингиз мумкин ва бу катта гуноҳдир.

Қилаётган ишларимизда фаросатли бўлайлик, биз учун оддий кўринган нарса кимнингдир ҳаётини барбод қилиши мумкин.

(c) Sherzodiy

Читать полностью…

Mufasa

Олмалиқ кон-металлургия комбинати – мис-молибден, полиметалл ва олтин таркибли маъданларни қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича Ўзбекистонда ва Марказий Осиёда етакчи саналиб,мис маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги 30 та йирик корхона сафига киради.

Ҳозирда «Ёшлик-1» конини ўзлаштириш ва 3-Мис бойитиш фабрикасини қуриш доирасида йилига 60 млн тонна маъданни қазиб олишга кон тўлиқ тайёрланди.

Бунинг учун 183 млн куб метр бўш тоғ жинслари қазиб олинган. Натижада, ҳозирда кон узунлиги 4,0 км, эни 3,5 км ва чуқурлиги 90 метрга етган. Бошқа фабрикалардан фарқли ўлароқ, коннинг ўзида маъданларни биринчи майдалаш-юклаш қурилмаси барпо этилган.

Айни пайтда 3-Мис бойитиш фабрикасининг ишлаб чиқариш бўлинмалари учун зарур бўлган барча технологик ускуналар қурилиш майдонига олиб келиниб, монтаж ишлари олиб борилмоқда.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Қонунчилик палатасининг навбатдаги подкасти бугун соат 12:00 да OliyMajlisQonunchilikpalatasi?si=Q9Z3BXMpU1eEpZUb">YouTube’ каналида жонли эфирга узатилади.

Унда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашни янада кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси юзасидан депутат Шерзод Тўхташев энг кўп учраётган саволларга жавоб беради. Саволларни коммент кўринишда йўллаш мумкин.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Навоий вилоятида шамол электр станциясини ўрнатиш учун ускуналар келтирилмоқда экан

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

«Дважди ҳожака» импорт қилинаётган транспорт воситаларининг сертификатлаштириш тартиби юзасидан бўлаётган муҳокамаларга ўз муносабатини билдирибди

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

#avtomobilsizkun #деньбезавтомобиля

🚘 эртага Тошкентда навбатдаги «Автомобилсиз кун» акцияси ўтказилади!

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шахноза Холмаҳаматова пиёдалар йўлаклари масаласини кўтарибди. Барака топсин.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Президент Шавкат Мирзиёев 2024 йил 22 апрелдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

«Лола»га қўл узатганларга қарши рейд бошланди

Икки-уч кундан буён қаерга қарасанг – Лола темаси. Кимлардир «кўриб мазза қилдик» деса, кимлардир Лолани лаънатлаяпти. Яна кимлардир эса тоғ ён бағирларида очилган лолаларни узиш билан овора.

Эковазирлик инспекторлари «лоладан қўлингни торт» деб, уларни ушлаб жаримага тортиб ташлаяпти. Шундайлардан бири Оҳангаронни Четсув қишлоғида қўлга тушди. Қизил китобга киритилган икки дона лола узгани учун 1 млн 700 минг сўм жаримага тортилди. Энди ҳуқуқбузар лолага қўл теккизолмай, «кўрмоқ бору, емоқ йўқ» деб фақат клипини кўриб мазза қилади)

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

«kun.uz» сайти Президентдан «дух» олган қиз ҳақида ёлғон тарқатмоқдами?

Kun.uz’ ўзини номаълум манбасига асосланиб, Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи Мерей Омонбоевани Навоий шаҳар ҳокими орқали ер майдони олиб беришни ваъда қилиб, қурувчи тадбиркордан катта миқдорда пул олганликда айблади.

Мерей Омонбоева эса бир соатча аввал фейсбукдаги саҳифасида «Kun.uz сиздан илтимос асоссиз маълумотлар тарқатманг» деб пост қолдирди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Икки мамлакат раҳбарлари одатдагидек рус тилида эмас, ўз она тилларида гаплашмоқдалар. Ўзбек ва тожик – икки тилда сўзлашувчи бир миллат.

@mufasa_mh

Читать полностью…
Subscribe to a channel