Каналда сиз долзарб мавзулар, янгиликлар ва қизиқарли мулоҳазаларни кузатишингиз мумкин Муаллиф 👉 Мирсаид Хайдаров Facebook 👉 https://www.facebook.com/mirsaidakbarovich Twitter 👉 https://twitter.com/mufasa_mh Боғланиш 👉 @Mufasaga_murojaat_bot
Дональд Трамп Украинага берилган ёрдам шунчаки «совға» эмаслигини айтиб, энди унинг эвазига нимадир олиш вақти келганини билдирди. Гап фақат пул ҳақида эмас – у табиий бойликларни ҳам назарда тутяпти.
«Бизга нодир ер металлари, нефть, қўлимизга тушадиган ҳамма нарса керак», — деди у.
Трампнинг гапига қараганда, АҚШ Украинага пулни «просто так» тарқатган, энди эса ўз ҳақини ундирмоқчи. Европа эса ёрдамни қарзга берган.
Мениимча, Украина ҳозир ўзини «ўйнашга ишониб, эрсиз қолгандек» ҳис қиляпти.
Андижон ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов: муҳтожларни ҳар бирини эътиборда тутиш керак, қўлингиздан келса ёрдам беринг, қўлингиздан келмаса менга айтинг!
Бир қатор катта раҳбарлар жиддий огоҳлантирилибди ва баъзилари эгаллаб турган вазифасидан озод этилибди.
Жарима баллари 12 баллдан ошса ҳайдовчи транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади
Президент имзолаган қонун билан йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича ҳисобланадиган жарима баллари белгиланган миқдордан ошганлиги учун маъмурий жазо қўлланилиши белгиланди. Бунда:
➖Белгиланган ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги учун транспорт воситасининг ҳайдовчисига нисбатан мазкур ҳуқуқбузарликларда назарда тутилган асосий жазо билан бирга жарима баллари ҳисобланади. Бунда содир этилган ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун ҳисобланадиган жарима балининг энг юқори миқдори 2 баллдан ошмаслиги керак.
➖Жарима баллари белгиланган ҳуқуқбузарликлардан бири биринчи марта содир этилган кундан эътиборан бир йил давомида ҳисоблаб борилади. Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар учун ҳисобланган жарима баллари бир йил ўтгач транспорт воситасининг ҳайдовчисидан автоматлаштирилган тарзда ечилади.
➖Ҳисобланган жарима баллари бир йил давомида 12 баллдан ошган ҳолларда, охирги содир этилган ҳуқуқбузарлик учун белгиланган тартибда қўшимча жазо тариқасида ҳайдовчи транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади. Бундай ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддати 6 ойдан кам бўлмаслиги белгиланди.
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев бугун «снос» масаласи бўйича аҳолининг таклиф ва мурожаатларини эшитиш учун Паркентга борди.
Йиллар давомида селхона бўлиб ётган Паркентсой бўйида 77 та кўп қаватли уйлар ва пойтахт билан боғлайдиган тезюрар поезд йўли қурилиши режалаштирилган. Бу ўзгаришлардан аксарият аҳоли хурсанд бўлишига қарамай, бир-икки ваҳимачиларни таъсирида айрим одамлар саросимага тушиб қолишган.
Бир томондан, уларнинг хавотирини ҳам тушунса бўлади, чунки олдинги даврларда ҳокимлар ўзбошимчалик билан «снос»лар қилиб одамларни анчагина қўрқитиб қўйишганди. Ҳозир ундай замон эмас, пулини келишса, давлатга беради — бўлмасам йўқ.
Баъзида йўлларда яккамохов бўлиб, бузилмай қолиб кетган уйларга кўзимиз тушади. Ўша уйлар эгалари бошида рози бўлишмаган, йўл уйни айланиб ўтган. Энди эса харидор йўқ.
Бу ерда ҳам шундай ҳолат: ҳеч ким уйидан қувиб солинмаган, бирорта хонадон бузилганича йўқ. Ер ва мол-мулклар баҳоланиб, фақат хонадон эгалари тўлиқ рози бўлганидан кейингина бузиш-қуриш ишлари бошланади.
Мулоқотдаги энг муҳим гап ҳам шу бўлди: «Рози қилмасдан туриб, ҳеч кимнинг уйи бузилмайди». Бу Давлат раҳбарининг ҳокимлар олдига қўйган қатъий талаби ва сиёсати экани тушунтирилди.
14 феврал куни кимлардир севишганлар байрамини, яна кимлардир Бобурнинг туғилган кунини нишонлаётган пайтда Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов Самарқанд вилоятида энергетика соҳасидаги коррупция ҳолатлари бўйича танқидий йиғилиш ўтказибди.
Йиғилишда ҳудудгаз ва электр тармоқларини 7 нафар ходими намойишкорона қўлга олиниб, залдан олиб чиқиб кетилган.
Бу шоу коррупцияга қарши курашишда қанчалик эффект беради - билмадим-у, лекин менга эски Ўзбекистон аломатларини эслатиб юборди. Бир пайтлар банкир, солиқчи ва бошқаларни йиғилишдан қўлига кишан солиб, опчиқиб кетиш амалиёти бўларди. Ҳай майли, бир гап бўлар — шунгаям сиқиламизми 😁
BA Holding компанияси асосчисининг қизи, Зулфия мукофоти совриндори Ширин Абдуллаевани вафот этгани айтилмоқда.
Ширин Абдуллаева 2005 йил 14 декабрда туғилган бўлиб, Пекиндаги Синхуа университети талабаси эди.
2023 йилда санъат йўналиши бўйича Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланган.
Охирати обод бўлсин, истеъдодли қиз эди.
Олимпия қўмитасининг ҳудудий бўлимлари ташкил этилади.
Миллий Олимпия қўмитасига Президент раҳбар бўлганидек, ҳудудий бўлимларга вилоят ҳокимлари бошчилик қилади.
Спортчиларни келгуси Олимпиадага тайёрлаш учун зарур шароит ва инфратузилмага 300 миллиард сўм ажратилиши белгиланди.
#Қоялар_ва_соялар
Бундан икки-уч сана муқаддам ўзини неожадид ҳисобловчи тўда бўлар эди. Улар “Ё ватан, ё шарофатли ўлим!” деган пафосли сарлавҳа билан мақола эълон қилгани, "Аё, халойиқ, бизга босим бўлмоқда", деб мурожаатнома тарқатгани аниқ эсимда. Ҳолбуки, биз – матбуот котиблари уларнинг таъмагир ва муттаҳам кишилар эканини билардик. Улар очиқчасига бизнинг устимиздан куларди, ёздиқларида илмоқли гаплар билан айнан маткотибларнинг ғашига тегишни севарди. Мен бу гапларим билан ўзбек журналистикасини шарманда қилган "Компроматузб" жамоасини назарда тутаяпман.
Бугун жадидлик даъвосида юрган гўрсўхталарнинг жуда кўпчилиги ҳам ўша – бурунги қаллоблардан ортиқ эмас. Ҳар иккаласи битта тўда аслида. Уларнинг хос белгилари: тилда адолат, дилда адоват; луқма даражасида қалами бор, таҳлилга тоби йўқ; фақат ўзига маълум индикаторлар билан жамиятга, даврга баҳо бермоқчи бўлади ва буни одатда умумхалқ фикри сифатида дастаклайди; тўдасига аъзо бўлмаган соғлом фикрли журналист ва блогерларни тинимсиз айблайди; давлат бошқаруви, ижро тизимининг кун тартиби ҳақида етарлича тасаввури бўлмаган ёшларни атрофига тўплаб, уларнинг бугуни ва келажагини барбод қилади.
Сувни тинимсиз лойқалатиш, медиа маконда бетартиб хаос пайдо бўлганига "тепа"ни ўбдон инонтириш ва ўз раҳнамоларини иқтидорга келтириш сингари ўйинлар бор бу тўпнинг ичида. Ким билиб, ким билмай шу маслакка хизмат қилаяпти.
Буларнинг шовқинига учиб, эйфорияга берилаётган ёшлар диққатига: булар асло ўзбек журналистикасининг устозлари, қоялари, улуғлари эмас. Устозларимиз, улуғларимиз бошқалар, уларни таниб олинг ва бу талотўп ичинда қутқу кўланкалари, иғво чечаклари сари эмас, асл устозлар сари интилинг. Миллатимизнинг маънавий устунларига эргашинг. Яна бир гап. Булар танқид деб номлаётган хом-хатала битиклар конструктив танқид эмаслигини тушуниш учун 80-90-йиллар ўзбек матбуотини, ҳаёт ҳақиқати билан тўйинган ҳақиқий таҳлилни, танқидий чиқишларни ўқинг.
Сўзим якунида яна бир фикрни айтмоқчиман. Бугунги ўзбек журналистикаси миллат олдида недир қарздор бўлса, янги даврнинг маданий, иқтисодий, ижтимоий қиёфасига тўлақонли чизгилар йўқлиги учун, қутқуларга альтернатив фикрлар тахчиллиги учун қарздор. Майдонни сўзи ҳам, ўзи ҳам ночор-у нопок кимсаларга бўшатиб бергани учун қарздор. Турли "сўзбўрон"лардан ҳамма безор бўлди.
Беҳзод Қобулов
Германияда ҳаво ифлосланиши рекорд даражага етди
Германия сўнгги йиллардаги энг ёмон ҳаво ифлосланишига дуч келгани айтилмоқда.
Айрим ҳудудларда ҳаводаги майда чанг зарраларининг концентрацияси 100 микрограмм/м³дан ошиб кетган, бу эса белгиланган меъёрдан икки баробар кўп.
Ифлосланишнинг асосий манбаи – Польшадаги кўмир ёқадиган электр станциялари ва шахсий печлар экан.
Юқори ифлосланиш даражалари яқин кунларда ҳам сақланиб қоларкан.
PS. Муаммолар фақат Ўзбекистондами 😁
Sinopsis’чилар бу сафар эколог депутат Моҳира Хўжаевани бир кунлик фаолиятини ёритишибди.
Моҳира Мирзааҳмадовнани депутат бўлмасидан танирдим, жонкуяр, халқ дардини ўйлайдиган одам.
Видеони маза қилиб кўрдим. Опани доим автобусда юриши, одамларни дардини ростакам эшитиши, ҳар бирини блокнотига ёзиб бориши, муаммони охиригача ҳал қилишга ҳаракат қилишидан ҳақиқий халқ вакили шунақа бўлсинда деворасан киши.
Сизларам кўринглар, айрим оёғи ердан узилган каттаконларгаям анча дарс бўладиган нарсалар бор.
@mufasa_mh
Илон Маск «Озодлик радиоси» ва «Америка овози»ни ёпишга чақирди
Илон Маск ўзининг X (собиқ Twitter) саҳифасида «Озодлик радиоси» ва «Америка овози» ни ёпишни таклиф қилди:
«Ҳа, уларни ёпинг. Европа энди озод (боғловчи бюрократияни ҳисобга олмаганда). Уларни энди ҳеч ким тинглаётгани йўқ. Бу шунчаки ўзи билан гаплашаётган ақлдан озган радикал сўлчилар бўлиб, улар америкаликларнинг солиқларидан йилига 1 миллиард долларни сарф қилмоқда», — деб ёзган Маск.
Яқинда Трамп USAID’ни фирибгарлик ва коррупцияда айблаб, уни ёпишга чақирганди.
Бу фикрлар жамоатчилик ва сиёсий доираларда турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Америка ўзгаряпти, азизлар!
Шоҳ ва шоир, Андижон фарзанди Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди куни олдидан.
Андижонда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг таваллуд кунини нишонлаш учун катта тайёргарлик кўрилаётган экан. Ёшлар ҳам, катталар ҳам унинг ғазалларини ўқиб, ғояларини ўрганишга астойидил киришибди.
Бобурнинг меросини асраб-авайлаш ва келажакка етказиш барчамизнинг бурчимиз.
Прокуратура ходими «таблетка» билан қўлга тушди
Зангиотада ўтказилган тезкор тадбирда Сирдарё вилояти прокурорининг катта ёрдамчиси бошқарувида бўлган автомашина кўздан кечирилганда 50 дона «Зардекс» кучли таъсир қилувчи дори воситаси борлиги аниқланган.
Мдааа…
ДХХ ва ИИВ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда 35 мингдан ортиқ одамни заҳарлаши мумкин бўлган, қора бозордаги қиймати 1 млрд сўмга тенг бўлган «наркота» ва «таблетка»лар тарқалиши олди олинибди.
Охирги пайтда ДХХ ва ИИВ ҳамкорлигида кўплаб тадбирлар ўтказилаётгани кузатиляпти, бу албатта, яхши амалиёт. Ватан битта, мақсад битта. Жиноятчиликка қарши курашишда, айниқса, наркотик каби балоларни йўқ қилишда, нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни ҳамкорлиги, балки жамоатчилик назоратини ҳам ўрни муҳим.
Бугун Куала-Лумпурда бўлиб ўтган бизнес форумда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Малайзияга ташрифи арафасида ушбу мамлакат тадбиркорлари учун Тошкент вилоятида махсус иқтисодий зона ташкил этилгани айтилди.
@mufasa_mh
Бугун Бош вазир Абдулла Арипов Афғонистон Бош вазирининг ўринбосари вазифасини бажарувчи Мулло Aбдул Ғани Бародар билан икки томонлама музокаралар ўтказибди.
Читать полностью…Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев давлат ҳарбий хавфсизлиги ва мудофаасини мустаҳкамлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Ҳозирги кунда турли минтақавий можароларда сунъий интеллект, робот, ракета, дрон ва уларга қарши воситалар кенг қўлланмоқда. Шундан келиб чиқиб, қўшинларда дронлар ва уларга қарши курашиш, сунъий интеллект билан ишлайдиган кибертузилмалар, роботлашган техникаларни қўллаш ва ҳаво ҳужумидан мудофаа бўйича янги бўлинмалар ташкил этилади.
Нега ўзбек чиновниклари мажлисларда ухлашни ҳуш кўришади?
Аксарият йиғилиш хоналари дим ва иссиқ. Кондиционер ва иситиш тизимлари ҳаводаги кислород миқдорини камайтиради, бу эса уйқуни қўзғатади. Ҳавони намлантиргич қурилмалар йўқ, бу эса ҳавони қуруқ қилиб, инсонда ҳиссий чарчоқни кучайтиради. Мазза қиб мизғиб оладиган атмосфера пайдо бўлади.
Давлат хизматчилари бир кун олдин ухламасдан эртанги мажлисга тайёргарлик кўриб чиқишади. Ўзини линияси бўйича негатив тушиб қолмадими дея жонлари халак бўлади. Тана ва мия кечасм тўлиқ дам олмайди. Натижада мажлис вақтида уйқучанлик кучаяди.
Мажлислар реал баҳс-мунозараларсиз ўтади, асосан йиғилиш раиси узундан узун докладни ўқиб беради, муҳокама ўрнига монотон (бир хил) нутқлар қилинади. Бу эса йиғилиш қатнашчиларининг диққатини пасайтиради ва зерикарли йиғилишда ширин уйқу тайм бошланади.
Айрим давлат хизматчилари нафақат мажлисларда, балки хизмати давомида мудраб юришади. Бунга таътилга чиқмай, дам олиш кунлари ҳам тинмай меҳнат қилаётгани сабаб бўлиши мумкин. Кеч тушди дегунча кимдир йиғилиш, селектор, zoom ўтказишни истаб қолади.
Фарғонада наркотужорларга қарши «тозалаш» тадбири ўтказилибди. Тадбирда муқаддам судланиб, суд томонидан хавфли рецидивист деб топилган шахс «махсус харидор»га 130 млн сўм эвасига 1 кг «опий» сотмоқчи бўлганда ушланган.
Мазкур тадбир доирасида Қувасойда «Монза» текширилганда машина салонида 601 гр гашиш ва 3 гр опий гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланган.
Охирги пайтда гиёҳвандлик воситаларини савдоси ва уни истеъмоли бироз кўпайгандек. Собиқ алкашлар «ҳожака»га айланиб, қуруғидан уришга ўтиб кетишяпти. Диний уламолар, шифокорлар гиёҳвандлик моддаларининг зарар ва оқибатлари ҳақида кўпроқ гапиришлари лозим, деб ўйлайман. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар эса мана шундай тадбирларни тез-тез ўтказиб туриши керак.
Энерговазирликни маълум қилишича, ҳисобот даврида 133 миллион 84,9 минг куб метр табиий газдан ноқонуний фойдаланилган экан. Бу миқдордаги табиий газ 266 минг 170 та хонадоннинг қишки даврдаги бир ойлик меъёрий базасига тенг бўларкан.
Шунингдек, шунча газ билан метан заправкаларни 10 кун давомида узлуксиз ишлатсак бўларди, деяпти. Афсус-афсус… айб ўзимизда экан-да 😁
@mufasa_mh
Давлатимиз раҳбари паралимпия чемпиони Асила Мирзаёрова билан мулоқот қилди
Читать полностью…Божхона қўмитасининг 3 нафар мансабдорига нисбатан ноқонуний диний жамоат ташкил қилганлиги учун жиноят иши қўзғатилибди.
Аниқланишича, Божхона қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари динга мутаассибларча берилиб, 2021 йилдан буён мазкур диний дарсларни ташкил қилиб келган экан.
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашув ўтказди
Суҳбатда тез ўзгараётган воқеликларни инобатга олган ҳолда АҚШнинг янги маъмурияти билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилинган.
Шунингдек, аёллар учун имкониятлар яратиш, таълим соҳасини яхшилаш ҳамда икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилган.
Қойил, анжанликлар Хитойдан келган инвесторларга ҳам Бобурнинг ғазалларини ўргатишибди.
Хитойликлар барча соҳада чаққонлигини кўрсатишса-да, чет тилларини ўрганиш бўйича эринчоқ бўлишса керак, деб ўйлайман. Негаки, мактабларда инглиз тилини ўрганиш мажбурий бўлса-да, Пекиннинг қоқ марказида инглизчада бемалол сўзлаша оладиган одамни топишга қийналасиз. Лекин, мана кўриб турибмизки, Андижонда Бобурнинг ғазалларини ёдлашибди. Респект!
Эковазирлик иссиқхоналарда «рейд» ўтказди
Кеча тунги вақтда эковазирлик ва прокуратура ходимлари томонидан пойтахтга туташ ҳудудлардаги 39 та иссиқхонада экологик назорат тадбирлари олиб борилган.
Ўрганиш давомида айрим иссиқхоналарда иситиш мақсадида атмосфера ҳавосини ифлослантирадиган воситалар, хусусан, резина шиналардан фойдаланилаётгани аниқланган (энергетика вазирлигига битта шапалоқ👋).
Натижада Тошкент туманида 1 та, Қибрайда 5 та, Зангиотада эса 2 та иссиқхонага нисбатан жарима қўлланилган.
Ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши, кунларнинг совиши иссиқлик таъминоти - иситиш жиҳозларига бўлган эҳтиёжимизни оширади. Иситиш манбаларидан нотўғри фойдаланиш оқибатида ис гази билан боғлиқ кўнгилсиз ҳодисалар юзага келиб, инсонлар қурбон бўлиши мумкин.
Бундай хавф-ҳатарларни олдини олиш мақсадида ЎзЛиДеП томонидан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган 10 мингга яқин хонадонга ис газини аниқлайдиган ускуналар бепул тарқатилибди.
Ушбу ускунанинг афзаллиги шундаки, хонадан чиқаётган газни дарров сезади ва огоҳлантирувчи овоз чиқаради, автоматик равишда газни тармоқдан узади.
Ўзимиз ва яқинларимиз ҳаётига ва саломатлигига бефарқ қарамаган ҳолда бундай ноҳуш вазиятлардан огоҳ бўлиш ҳар биримизнинг бурчимиз.
@mufasa_mh
Ижтимоий тармоқларда Президент Администрациясида штат бирликлари камида 50 фоизга, бошқа давлат ташкилотларида ҳам қисқартириш бўлиши ҳақида расман тасдиқланмаган маълумотлар тарқатилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, барча даражалардаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида, шу жумладан Президент Администрациясидан тортиб қуйи ташкилотларгача бўлган барча идораларда штат бирликларини мақбуллаштириб бориш ишлари бу - доимий жараён ҳисобланади.
Бундан кўзланган асосий мақсад – бир-бирини такрорловчи функцияларни қисқартириш, давлат бошқаруви тизими ва давлат хизматчиларининг фаолияти самарадорлигини ошириш, барча идораларда бюджет маблағларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланишни таъминлаш.
Бу жараённинг ҳажми ва кўлами қай даражада бўлиши, мазкур йўналишда тегишли ўрганиш ва таҳлиллар ўтказилганидан кейингина маълум бўлади.
Шу сабабли, оммавий ахборот воситалари, блогерлар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бу мавзуга доир хабарларни тарқатишда фақат расмий манбаларга таянишни сўраймиз.
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов
Кадастр, солиқ, адлия идораларининг базаси банклар ахборот тизимига интеграция қилинади, гаровга қўйилган мулкни нотариусга бориб, тақиқ қўйиш амалиёти бекор бўлади.
Онлайн кредит олиш тартибини соддалаштириш бўйича қарор ишлаб чиқилади.
Бир неча дақиқа олдин Ўзбекистон Президентининг Малайзияга сўнгги 20 йил ичидаги илк расмий ташрифи якунига етди. Дипломатик тажрибам ва матбуот котиби сифатидаги фаолиятимга асосланиб айтишим мумкинки, икки мамлакат раҳбарлари ўртасидаги самимий муносабат ва норасмий мулоқот жуда ёрқин таассурот қолдирди.
Ушбу гўзал ва меҳмондўст мамлакат раҳбарияти Президентимиз билан самимий учрашувлар ўтказиш учун қатъий протокол қоидаларидан чекиниб, юксак ҳурмат ва ишонч намойиш этганига гувоҳ бўлдик.
Хусусан, Президентимизни кутиб олишга Малайзия парламенти спикери чиққани, малайзиялик ҳамкасбларимизнинг айтишича, ушбу мамлакат протокол амалиётида илгари кузатилмаган воқеа бўлди. Бундан ташқари, Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим Президентимиз Шавкат Мирзиёевга бутун кун давомида, барча расмий тадбир ва учрашувларда ҳамроҳлик қилди. Ҳаттоки мулоқотни давом эттириш учун Ўзбекистон Президентига ажратилган қароргоҳга шахсан ташриф буюрди. Кейин улар биргаликда, бир машинада "Petronas" бош қароргоҳига йўл олишди, у ерда компания раҳбарияти билан учрашув ўтказишди.
Ўзбекистон Президенти шарафига уюштирилган расмий қабул маросимида Малайзия санъаткорлари ўзининг бой тарихи ва маданияти билан бир қаторда халқимизнинг куй-қўшиқлари, рақсларидан иборат концерт дастурини намойиш этгани ҳам алоҳида эътибор ифодаси бўлди.
Бундай норасмий ва самимий муносабат икки етакчи ўртасидаги яқин дўстликдан, Ўзбекистон ва Малайзия халқларининг бир бирига бўлган юксак ҳурмати, икки томонлама муносабатларнинг порлоқ истиқболидан далолат беради.
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов
Дунёдаги энг баланд эгизак бинолар (Petronas Twin Towers) Ўзбекистон байроғи рангларига бурканди 🇺🇿
@mufasa_mh