mufasa_mh | Unsorted

Telegram-канал mufasa_mh - Mufasa

10317

Каналда сиз долзарб мавзулар, янгиликлар ва қизиқарли мулоҳазаларни кузатишингиз мумкин Муаллиф 👉 Мирсаид Хайдаров Facebook 👉 https://www.facebook.com/mirsaidakbarovich Twitter 👉 https://twitter.com/mufasa_mh Боғланиш 👉 @Mufasaga_murojaat_bot

Subscribe to a channel

Mufasa

Эр-хотин ўзбек чопонини инстаграмда «реклама» қиляпти

Криштиану Роналдунинг рафиқаси Жоржина Родригес инсатграмда жойлаган навбатдаги пост мавзуси ўзбек чопони бўлди.

Суратга илова қилинган ёзувда «Қўл меҳнати, муҳаббат ила Ўзбекистондан 🇺🇿❤», — деб ёзилган.

Қозоғистон нашрлари эса Жоржина Родригесни Қозоғистон билан Ўзбекистонни адаштириб юборганликда «айбламоқда». Жоржина Родригес ушбу суратга аввал «Қозоғистондан» деб ёзиб, кейинчалик ўзгартирган экан.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Маддоҳ — 2020 🏆

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов Ёшлар форумида 10 дақиқа ва 21 секунд давомида 81 маротаба «муҳтарам президент» деб давлат раҳбарига мурожаат қилган. У бу иборани ўртача ҳар 7,6 сонияда такрорлабди 🤦‍♂️

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

​​Маддоҳ—2020 🥇🏆 🚗:

ЗИЁКОР МИРЗИЁЕВГА
Ҳурматли Шавкат Миромонович! Сизнинг тезкор давру замон билан ҳамнафас илдам қўяётган қадамингиз дунё аҳлини лол қолдирмоқда...


Жаҳон аҳли дуо йўллар зиёкор Мирзиёевга,
Бу олам тинчлигин ўйловчи бедор Мирзиёевга.

Мусаффо юртни осмони, ярашгай боғу бўстони,
Адолат барча фармони, халоскор Мирзиёевга.

Ҳақиқат ҳақ бўлиб чиқди, эзилган халқ бўлиб чиқди,
Муаммолар тўлиб чиқди, умидвор Мирзиёевга.

Бериб шавкатли шонимни, менинг дину имонимни, (WTF 🤔)
Олар ҳар лаҳза ёнимни, ишонч бор Мирзиёевга.

Бухорий пандларин дунё шивирлаб дилга этгай жо,
Ҳаёт бўлмайди беғавғо, миришкор Мирзиёевга.

Китоб ҳикматларим кони, дегай миллатни султони,
Ёнар тинчликни посбони, Худо ёр Мирзиёевга.

Кезиб Ахтамқули бирлан, бу тупроқнинг қули бирлан,
Улус жону дили бирлан мададкор Мирзиёевга.


Ахтамқули ижоди

P.S. Ҳар ким қандай ижод қилиши, бу — ўзининг танлови. Иймон банда томонидан берилмайди, сабабчи бўлиши мумкин, холос. ИМҲО

Читать полностью…

Mufasa

Оғир йиллар ҳақида қисқача...

2018 йил биз учун осон бўлмайди;

2019 йил учун белгилаб олган режа ва дастурларимизни амалга ошириш, албатта осон бўлмайди;

2020 йил барчамиз учун алоҳида синов ва масъулият йили бўлади;

2021 йил ҳам иқтисодиёт учун осон бўлмайди.

Барчага 2022 йил осон ва муваффақиятли йил бўлишини тилаб қоламан!

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

⚡⚡⚡РАСМАН

Узавтосаноат хабарига кўра, UzAuto Motors ишлаб чиқаришда барча зарур модернизация жараёнларини амалга ошириш мақсадида 2021 йил январ ойида Асака заводи фаолятини вақтинча тўхтатади.

Шунингдек, республиканинг барча ҳудудларидаги Шевроле дилерлик тармоғи янги стандартларга ўтказилади. Янги стандартларга жавоб бермайдиган дилерларнинг дилерлик шартномалари бекор қилинади


P.S. Ишқилиб, фаолиятини қайта тиклагандан сўнг нархлар ошиб кетмасин-да (ҳар доимгидек)🤦‍♂

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Ва ниҳоят... машҳур хонанда Ж.У. қамоққа олинди

Самарқандда вояга етмаган қизнинг номусига теккани гумон қилинаётган хонанда Жасур Умиров қамоққа олинди.

Хабарда айтилишича, вояга етмаган Ш.М. адвокати М.Рустамова билан биргаликда вилоят прокуратурасига мурожаат этишиб, Ж.У.га нисбатан бўлган жиноят иши тергов ҳаракатларидан норозиликларини баён этишган.

Мурожаат Самарқанд вилоят прокурори Р.Машарипов томонидан ўрганилиб, ариза муаллифи адвокати М.Рустамова иштирокида ўзи раҳбарлигида вилоят прокуратураси ва ИИБ масъуллари иштирокида 2020 йил 18 декабрь куни қабул қилиниб, жиноят иши вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинганлиги ва тез кунларда қонуний қарор қабул қилиши таъкидланган.

Шундан сўнг, Жиноят кодексининг 118-моддаси 3-қисми «а» банди (ўн саккиз ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш) билан айб эълон қилинган ҳамда суднинг 21.12.2020 йилдаги ажримига асосан эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

Жиноят иши тергови вилоят прокурори Р.Машарипов томонидан алоҳида назоратга олинган.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Фуқароларнинг судга шикоят қилиш ҳуқуқини жиддий равишда бузадиган қонун лойиҳаси Сенат томонидан маъқулланди


Бугун 19.12.2020 йилда Сенатнинг ўнинчи ялпи мажлисида суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик, Маъмурий суд ишларини юритиш, Жиноят-процессуал, Иқтисодий процессуал ҳамда Фуқаролик процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги 5 та қонун лойиҳаси маъқулланди.

Ушбу қонун лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.07.2020 йилдаги “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6034-сонли Фармонига асосан ишлаб чиқилган.

Унга кўра, суднинг қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган қарорларига нисбатан фуқароларнинг кассация тартибида шикоят бериш ҳуқуқи бекор қилинмоқда.

Мисол учун, Эшмат содир этмаган жинояти учун суднинг ҳукмига кўра 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Бироқ у суднинг ҳукмига нисбатан қонундан белгиланган 10 кунлик муддатда апелляция шикояти бера олмади. Ҳукм қонуний кучга кирди. Эшмат қамалди. Энди у суднинг қонуний кучга кирган қарорига нисбатан шикоят бера олмайди. ШУ ЕРДА ҲАММАСИ ТУГАЙДИ.

Чунки, Сенат томонидан маъқулланган мазкур қонунга асосан, фуқароларнинг судга кассация тартибида шикоят қилиш ҳуқуқи бекор қилинмоқда. Бундан кейин бериладиган шикоятларнинг барчаси эса рад қилиниши мумкин. Маззами?

Кассация тартибида шикоят (протест) қилиш ҳуқуқининг бекор қилиниши биринчидан, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясига, иккинчидан, Конституциямизда белгиланган норма талабларига зиддир.

Чунки, Конституциямизнинг 44-моддасида ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Айтганча, Конституциявий суддагилар яхши дам олаяпсизларми?

Ҳурматли Шавкат Миромонович, Олий суд томонидан ишлаб чиқилиб, Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган ва Сенат томонидан маъқулланиб, имзолаш учун Сизга юборилаётган, фуқароларнинг судга шикоят қилиш ҳуқуқини қўпол тарзда бекор қилиш мақсадини кўзлаган мазкур қонунни имзоламанг. УЛАР СИЗНИ АЛДАШМОҚДА.

Фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликларига бефарқ бўлмаганлар, ушбу хабарни барчага тарқатинг, Президентимизгача етиб борсин. Кейин жуда кеч бўлиши мумкин.

@huquqshunosning_kundaligi

Читать полностью…

Mufasa

Tashkent City Park'га кириш учун чипта экан (албатта ҳазил)

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

​​⚡️ Ит ва айиқ дўстлашди

Сибирда 4 ёшли ит ва 10 ойлик айиқ боласи дўст тутинди. Эндигина туғилган пайтида маҳаллий аҳоли томонидан топиб олинган нимжон ва ҳимоясиз айиқчага «Андрейка» деб ном берилди. «Андрейка»ни топиб олганлар уни меҳр билан парваришлади. Айиқ билан дўстлашган итнинг номи «Ромми». Кичкина «Андрейка» ўзини-ўзи ҳимоя қила олгунга қадар яна ёввойи табиат қўйнига қўйиб юборилади. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Янги Ўзбекистон» нашри хабар беряпти 🤦‍♂️

Хайрият, айни пайтда жуда ҳам «Андрейка» ва «Ромми»дан хавотир олаётган эдим. Агар Вазирлар Маҳкамасини солиқ тўловчилар ҳисобидан кун кўрадиган паразит нашри бу ҳақида хабар бермаса, бундай долзарб мавзуни қаердан ҳам билар эдик.

Айрим одамларимиз ижтимоий тармоқларда блог юритадиган блогерларнинг фикридан баъзида норози бўлиб, уларни нохолисликда ёки қўрқоқликда айблайди. Айрим ҳолатларда «сарой блогери» деб кесатиқ гаплар қилади. Мурожаатларини ёритишни, ёрдам беришини ва муаммосини ҳал қилиб беришини исташади. Бир нарсани тушунишга ҳаракат қилинг: блогерлар юқоридаги бюджет паразити сингари солиқ тўловчиларни ёки бирор фондларни ҳисобидан кун кечирмайди. Обуначилари кўп бўлса рекламадан даромад олиши мумкин, холос. Баъзилар ўйлагандек Сорс амаки пул бериб турмайди. Шу сабабли, сизни ҳисобингиздан яшаётган ТВ, газета-журнал ва сайтларга ҳар қандай талабингизни қўйишга ҳақлисиз ҳамда жоиз.

Ҳа айтганча, блогерларда обуна бўлиш ҳам текин. Бунинг учун @mufasa_mh каналига уланинг. Ҳар ҳолда бу ерда ит ва айиқлар ҳақида ёзилмайди.

Читать полностью…

Mufasa

Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича яна фахрли сўнгги ўнталикдан ўрин олди

Ookla компанияси Speedtest.net сервиси 2020 йил ноябрь ойи натижаларига кўра янги маълумотларни эълон қилди .

Унга кўра, Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича 139 мамлакат орасида шармандали 130-ўринни эгаллаб, Африканинг одамхўрлар бор бўлаган мамлакати Замбиядан бир поғона, Танзаниядан эса беш поғона паст натижани қайд этган.

Ҳаттоки, Марказий Осиё мамлакатлари орасида нисбатан қолоқ ҳисобланадиган қўшни Тожикистондан уч поғона ортда қолган.

Янги давр бошлангандан бери интернет тезлиги 10 баробарга оширилиши бўйича қасам ичиладиган Ўзбекистонда мобил интернет фойдаланувчилари сони 19 миллион кишини ташкил этади.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

​​Ўзбекистон олтин-валюта захиралари кетма-кет тўртинчи ой камайишда давом этмоқда

Ўзбекистон дунё миқёсида нафақат олтин қазиб чиқариш балки, уни сотиш бўйича ҳам етакчи давлатлар қаторида туради. Пандемия инқирозлари даврида Ўзбекистон энг кўп олтин сотаётган давлатлар қаторига кирди. Марказий банк маълумотига кўра, мамлакат олтин захиралари кетма-кет тўртинчи ой камайди.

Жорий йилнинг 1 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг расмий захира активлари 32,9 млрд долларни, халқаро захиралари эса 31,9 млрд долларни ташкил қилмоқда.

Деярли барча активлар олтин (18,4 млрд доллар) ва чет эл валюталари (14 млрд доллар) кўринишида сақланмоқда. Декабрь ойида олтин ҳажми 0,2 млн унцияга кўпайган, лекин умумий қиймат 500 млн долларга арзонлаган. Ҳозирда захирада мавжуд олтиннинг соф ҳажми 10,4 млн унцияга тенг.

Олтин инқироз даврида қимматлайдиган актив бўлиб, вакцина ҳақидаги янгиликлардан сўнг олтин нархи пасайишни бошлаган.

Mufasa: шунча қилганимни к....га тиқдин

@mufasa_mh 

Читать полностью…

Mufasa

​​Аравани қуруқ олиб қочишни ҳам эплаганга чиқарган

Энергетика вазири ўринбосарини Олий Мажлис Сенати кенгашига берган ҳисоботини кўриб, тўғриси, биринчидан ҳушёр (трезвий) эканлигига шубҳа қилдим. Иккинчидан эса қандай етук даражадаги ақл соҳибларини солиқ тўлаб ишлатаётганимизга яна бир марта амин бўлдим.

Вазир ўринбосарининг ҳисоботидан иқтибос:

«Халқаро молия институтлари билан ишлавомиз, тўрисини этишимиз кере, тарифларимиз субсидия қилинган. Жаҳон бозорида газнинг минг куби 150 доллардан сотилвотканда ҳозирги пайтда аҳолига 38 центдан етказиб бервомиз, қўпол қилиб этканда!».

Умуммиллий бойлигимизни ўзимизга етказиб берилишини қўпол қилиб этмасдан, будто любезно этканизда балки чалғиб кетмаган бўлармидиз, ока?! Чунки бу табиий бойлигимиз ҳич қайси валломатни онасини маҳрига тушмаган. Конституцияга кўра, ер ости бойликлари ва бошқа табиий захиралар умуммиллий бойликдир.

Давайте, ока бир ҳисоб-китоб қилиб кўрамизза:

Сиз жаҳон бозорида 150 USD сотилвокан 1000 м³ газни биззага қўпол қилиб, 0.38 USD етказиб бервомиз дивос. Бизза 0.38 USDʼга 1000 м³ эмас, балки 10 м³ овомизза. 1000 м³ билан 10 м³ни орасида эса худди ман овоткан ойлик билан сиз овоткан ойликчалик фарқ бор.

Бу хабарни ёритган kun.uz эса (ўзи бу йиғилишда ҳамма трезвий бўлган деган яхши гумондаман) сарлавҳада 1,38 цент, мақолада эса «аҳолига бу ҳажмдаги газни ўттиз саккиз доллардан (1 куби 3,8 цент) етказиб беряпмиз» деб вазир ўринбосарини гапини тўғирлашга ҳаракат қилибди.

Че за ху@ня, бл@ть?!

Бундан ташқари қўшни совхозга жаҳон бозоридан арзон нархда табиий газни етказиб бервотканила ҳақида яқинда ёзувдим. Лукойлдан ўзимизни газни жаҳон бозори нархида сотиб олиб, қўшниларга нега арзонроқ сотилвоткани бўйича ҳам мастер-класс ўтиб берсела яхши бўларди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Қўшнинг тинч — сен тинч(ми)

Қишлоқларига табиий газ етиб бормаётган ва шаҳарларида газ босими паст бўлган Серқуёш (негадир сўнгги кунларда қуёш ҳам кўринмай қолди) ўлка ўзининг табиий газини бир қатор мамлакатларга экспорт қилади.

Ўзбек газини импорт қилувчи совхозлардан бири, бу — Тожикистон. Тожикистонга экспорт қилинаётган ўзбек газнинг босими жуда юқори, шекилли, қувурлардан газ сизиб чиқиши оқибатида қишлоқларидаги уйлар портлаб, одамлар ўлиб кетяпти.

Ҳозирги кунда мазкур ҳолатлар бўйича Тожикистон томонидан Музрабод-Душанбе магистраль газ қувурида комплекс текширувлар бошланган.

Йилдан-йилга Тожикистонга ўзбек газининг экспорт салмоғи 3-4 баробарга ошиб бораётгани, узоқ йиллик танаффусдан сўнг қайта тикланган ўзбек газини импорт қилишда, Тожикистон жаҳон бозори нархларидан икки баробар арзонроқ харид қилишига келишилгани ҳамда келишилган нархдан янада арзонроқ харид қилгани ҳақида ёзган эдим.

Бундан ташқари, шу йилнинг октябрь ойидан Тожикистоннинг Сўғд вилоятига 10 йиллик танаффусдан сўнг ўзбек гази етказилиши бошланган, Ўзбекистон 1000 м³ газни Тожикистонга 130 доллардан сотади ва бу импорт қилувчи томонга жуда қулай нарх экан. Чунки ўн йил олдин худди шу миқдордаги ёқилғининг нархи 340-360 долларни ташкил этган.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

«Хидирназар — шоу» ҳақида қисқача...

(карикатура обуначилардан)

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Янги Ўзбекистонда яна битта янги Ўзбекистон қурмоқчи бўлаётган «диктатор» ҳақида

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда «Ҳақиқат ва тараққиёт» социал-демократик партия тузилаёгани ҳақида хабарлар пайдо бўла бошлагач, менда ҳам катта қизиқиш уйғонди. Шу сабабли, ушбу партия ташкилотчилари томонидан эълон қилган манзилга бордим. У ерда эса юқоридаги ҳолат.

Шундан сўнг, шаҳар ташқарисидаги ҳудудда «коммунист-диктатор» лидер томонидан лекция бошланиб кетди. Унинг бу гапларни ижтимоий тармоқлардаги чиқишларида кўп эшитганман, шунинг учун ўзимни қизиқтирган саволларни бердим. Бироқ минг афсуски, бизга умид бағишлаётган тузилажак янги партиянинг лидери очиқ мулоқотга тайёр эмас экан. Энг қизиғи эса унинг муридлари (электорати) савол берганларни провокатор чиқариб, дўппослаб ташашга шайлангани... Сўз эркинлиги, демократия ва яна бошқа бало-баттарлар билан жар солиб, бизни бир соат вақтдан ошиқ совуқда ушлаб турган одамни «демократия»си ҳайратда қолдирди. Менимча, Шимолий Кореяликларни ҳам демократия ҳақидаги тушунчаси шундай. Мен майли, ҳаттоки, ташкилотчилар томонидан жалб қилинган блогерларни ҳам провокаторга чиқаришди 🤦‍♂️ Қисқа қилиб айтганда ҳафсалам пир бўлди, бирорта саволимга жавоб ололмадим.

Бундан ташқари, янги тузилажак партия шунча одамни овора қилганига яраша (ҳатто нуфузли элчиларни ҳам) ҳеч қандай тайёргарлик кўрмаган ва ҳеч қандай амалий иши йўқ. Ҳатто буларни популист деб ҳам аташ, уларга катта баҳо бўлади.

Хулосани ўзинглар чиқаринглар, азиз қоракўзлар!

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Mufasa таъсир :-)

Қашшоқликни рамзий тимсолига айланиши мумкин бўлган «Калиш ҳайкали» олиб ташланибди.

Ишқилиб, каламушларга кучимиз етмасада, калишларга етиб турибди.

Барибир каламушга ҳайкал ўрнатиш лозим. Бу йил том маънода талон-тарожлар йили бўлди. Барча каламушлар имкон даражасида ўғирлик қилди. Ҳаттоки, архив ҳужжатларини макулатурага пуллаб юборганлар ҳам учради.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Туркманистонда алабайга ҳайкал қўйилганди, Қозоғистонда эса бўрига... Бизда каламушга қўйилса керак деб ўйлагандим, лекин мана калишга ҳайкал қўйишибди.

Балки, қашшоқликнинг рамзий тимсолини ифода этиш учун калишга ҳайкал қўйилгандир?! Атрофини эса таппига бурканган сайилгоҳ қилиш керак, шунда янада ижтимоий ҳаётни ёрқинроқ ифода этади.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

​​Тасодифлар тасодифан бўлмайди!)

Электрон ОАВ вакиллари ва блогерлар веб-саҳифаларига қонунга зид шарҳлар (экстремизм, сўкиниш, наркотик савдосига тарғиб ва бошқа қонунга зид изоҳлар) ёзилганда уларни аниқлаш ва зудлик билан ўчириб юбориш тартиби тасдиқланибди. Қисқаси, сайтлар ва блогерлар энди изоҳлар учун жавобгар бўлади. Кеча Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 сентябрдаги 707-сон қарорига қўшимчалар киритилганмиш (мазкур қарорга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида lex.uz сайти ва бошқа расмий манбаларда эълон қилинмаган).

Буни қарангки, сўз эркинлиги ва демократия индексларида кичик иниларидан бироз юқори поғоналарда юрадиган катта оға — Россияда ҳам кеча худди шу мазмундаги қонун лойиҳаси давлат думаси депутатлари томонидан учинчи ўқишда қабул қилинди. Фақат катта оға юқоридаги жавобгарликни блогерларга юкламаган. Кичик ини (Ўзбекистон) эса блогерларга ҳам юклаган, холос. Устозидан ўтмаган шогирд шогирдму?

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Хўжандга ўзбек табиий гази етиб келди

Кеча, 23 декабрь куни Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида ўзбек табиий газининг ишга туширилиши муносабати билан рамзий маросим ўтказилди. Дастлабки босқичда Хўжанднинг саноат корхоналарига газ етказиб берилади ва 1 м³ газ нархи 2 сомони (тақрибан 1850 сўм)ни ташкил қилади.

Серқуёш Ўзбекистоннинг ўзида эса 2020 йилнинг 1 ноябридан хўжалик юритувчи субъектлар, жумладан, умумий овқатланиш корхоналари (ресторан, кафе) учун табиий газдан фойдаланишга доир чекловлар ўрнатилган. Бундан ташқари, ғишт, оҳак, гипс ва бошқа ижтимоий аҳамиятга эга бўлмаган йирик саноат корхоналарига шу йилнинг 1 ноябридан бошлаб табиий газ етказиб бериш тўхтатилган. Метан газ қуйиш шохобчалари график асосида ишламоқда ва бу эса узундан узун навбатларни келтириб чиқармоқда.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Яқинда Ўзбекистон ҳукумати қўшни Тожикистонда замонавий мактаб қуриб берган эди.

Энди эса Ўзбекистоннинг кўмаги билан Қирғизистонда юқумли касалликлар шифохонаси қуриб битказилибди.

Борган сари кучли донор мамлакатга айланиб кетяпмиз, шекилли.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Халқ хизматкорларини кетини асрайлик!

Тошкент вилоятида барча кўча ва хиёбонлар ободонлаштирилган, аҳоли пунктларида сув таъминоти ва канализация бўйича ёки иситиш тизимида ҳеч қандай муаммо қолмаганга ўхшайди. Агар шундай бўлмаганида, қайси юз билан «Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси» 222 млн сўмга TRACKER автомобилини, «Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси» эса 311 млн сўмга MALIBU-2 автомобилини харид қилган? Виждон қийналиши керак-ку (албатта бор бўлса)!

Бундан ташқари, вилоятдаги барча магистрал йўллар жаҳон стандартларига тўлиқ мос келади, шекилли-а? Вилоятдаги ўнқир-чўнқир, чанг-тўзон, ҳаёт учун хавфли бўлган йўллардан эса «TOSHKENT VILOYATI MINTAQAVIY YO'LLARGA BUYURTMACHI XIZMATI» ДУК, албатта, 349 млн сўмлик EQUINOX автомобилида юриши керак. Пойтахт ва уни вилоятининг маркази билан ҳамда икки давлатни боғловчи магистрал йўл (Тошкент-Бекобод) тунда ёритиш чироқлари билан таъминланмаганлиги ва бунинг оқибатида авариялар содир бўлиши, бу — иккинчи даражали масала. Муҳими, кетни ҳузурини ўйлаш лозим.

Бизни чиновникларимиз қашшоқ аҳолидан нисбатан бойроқ қатлам учун мўлжалланган NEXIA-3 каби машиналарда юрган куни геморрой бўлишади.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

​​Фарғона вилояти Санитария-эпидемиология осойишталик маркази 2020 йил 15 декабрь куни тўғридан-тўғри битим тузиш орқали «INTERMED INNOVATION» МЧЖдан қарийиб 11 млрд 700 млн сўмлик тиббиёт ускуналарини харид қилган.

Харид қилинган айрим товарларнинг нархлари бўйича ҳам саволлар талайгина: масалан, 195,6 млн сўмдан 20 дона ИВЛ SV-300 аппарати жами 4 млрд 500 млн.сўмга (ҚҚС билан биргаликда) харид қилинган. Интернет тармоғида мазкур аппарат учун юқоридаги нархдан кўра арзонроқ таклифларни ҳам учратиш мумкин.

«INTERMED INNOVATION» МЧЖнинг 99,30 % улушига «Silverdale Trade L.P.» эгалик қилади. Худди шу ном билан Буюк Британияда рўйхатга олинган Silverdale Trade L.P. компанияси UNITED KINGDOM, EDINBURGH, OFFICE 7, 196 ROSE STREET, EH2 4AT манзилида жойлашган. Ушбу манзилда эса Silverdale Trade L.P. компаниясидан ташқари WEBEX PRODUCTION LP, WINDFIELD TRADING LP, STORWALL CAPITAL LP, VERDO SALES LP, LANGER PROJECTS LP каби юзга яқин компаниялар фаолият юритиши кўрсатилган.

Бир манзилда юзга яқин компаниялар фаолият юртадиган «Business Centre»нинг ташқи кўриниши қуйидаги суратда акс этган.

Читать полностью…

Mufasa

Бу – халқимиз учун, бу жой миллатимиз учун! Лекин бу мусаффо осмон солиғини тўлаганлар учун!

Ж.Ортиқхўжаев (29.10.2019й):

«Илойим, миллатимизга ушбу яхши жой буюрсин! Халқимиз келиб яйрасин! Фарзандлари билан ўйнаб-кулсин! Бу ҳаммаси халқимиз — Ўзбекистон халқи учун ва азиз, меҳрибон миллатимиз учун!»
Лекин любая бизнес хороша...😉

Tashkent City (17.12.2020й.):

Янги йил кунларида Tashkent City Parkʼга кириш фақат 5 ёшгача болалар учун бепул. 5–12 ёшли болалар ва пенционерлар учун 5 000, 12 ёшдан катталар учун 10 000, енгил автомобилда кириш 20 000 сўм этиб белгиланган.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

​​АКТ вазирлиги ва «Telekom Devices PRO» МЧЖ смартфон ишлаб чиқариш ва уни реализация қилишда давлат рамзларидан тижорий мақсадларда фойдаланаётгани мазмунидаги пост юзасидан АКТ вазирининг ахборот масалалари бўйича маслаҳатчиси ўз муносабатини билдирибди.

Унга кўра, корхона томонидан гравировка асосида Давлат герби тасвири туширилган смартфонлар, вазирлик идоралари буюртмасига кўра чекланган миқдорда чиқарилган бўлиб, давлат герби тасвиридан тижорат мақсадларида фойдаланилмаган деб хабар берилган.

Бироқ, cooperation.uz сайтида «Telekom Devices PRO» МЧЖ томонидан «Ўзбекистон» премиум класс смартфони 3,5 млн сўмдан сотувга қўйилганлигини ва ҳозирда ушбу смартфондан 2000 комплект борлигини кўриш мумкин. Шунингдек, ушбу смартфоннинг характеристикасида смартфон қутисида ва смартфоннинг орқа қисмида давлат рамзи туширилганлиги келтирилган.

Юқоридаги постни ёзишдан аввал АКТ вазирлиги томонидан айнан шу мазмунда муносабат берилиши, яъни тижорий мақсадда сотилаётганлиги инкор этилишини сезгандим. Зеро лавозимга тайинлангандан бери миллионлаб интернет фойдаланувчиларга интернет тезлигини оширишга қасам ичиб келадиган вазир бошчилигидаги вазирликдан бошқа нима кутиш мумкин эди? Шу сабабли, мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳуқуқий хулоса берилишини кутиб қоламан.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

2021 йил 1 мартдан бошлаб назорат қилувчи органларнинг айрим назорат функциялари бекор бўлиши мумкин

Қонун лойиҳасида жуда кўплаб назорат ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг назорат функциялари бекор қилиниши ҳақида гап боради.

Энг эътиборли жиҳати шундаки, йиллар давомида тадбиркорларни соғин сигир сифатида фойдаланиш учун замин яратиб келган Давлат Солиқ қўмитасининг — нақд пул тушумининг банкка ўз вақтида топширилишига риоя этилишини текшириш функцияси ҳам бекор бўлишидир.

Шунингдек, ДСҚнинг Бозорлар, савдо комплекслари ҳудудларида ва уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида бир марталик йиғимлар, ижара ҳақи тўлиқ тушиши ва уларнинг топширилиши ҳисобга олинишига, фискал хотирали назорат-касса машиналаридан, тўловларни пластик карточкалар асосида қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланилишига, шунингдек савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя этилишига оид қисқа муддатли текширувлар ўтказиш функцияси ҳам бекор бўлади.

Бундан ташқари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг белгиланган савдо қоидаларига риоя этилиши, назорат касса машиналари мавжудлиги, пул тушумининг банк кассаларига тўлиқ ва ўз вақтида топширилиши устидан назоратни таъминлаш ҳамда коммунал хизматлар тўлови ва мажбурий бадалларни тўлаш бўйича қарзларни ундириш тўғрисида даъволар билан судга мурожаат қилиш функцияси бекор қилиниши кутилмоқда.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

​​Бугун давлат рамзларидан фойдаланиб товарларини сотаётганлар, эртага давлатни ҳам сотиши мумкин

Навоий шаҳридаги эркин иқтисодий-индустриал зонасида жойлашган «Telekom Devices PRO» МЧЖ томонидан миллий руҳда дастурлаштирилган «Ўзбекистон» смартфонлари ишлаб чиқарилмоқда экан.

УзА берган хабарга кўра , 64 гигабайт хотира қувватига эга ушбу смартфонлар Алоқа вазирлиги топшириғига асосан МЧЖнинг лойиҳани маҳаллийлаштириш ва ташқи иқтисодий фаолият бўйича мутахассиси Зарнигор Жуманова лойиҳаси асосида яратилган бўлиб, миллийлик нуқтаи назаридан ички бозорга мўлжаллаб тайёрланган.

Биринчидан, УзАга маълумот учун: Ўзбекистонда Алоқа вазирлиги давним давно тугатилиб кетган, унинг ўрнида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бор.

Иккинчидан, «Ўзбекистон Республикаси Давлат Герби тўғрисида»ги Қонунининг 5¹-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган белгилардан ишлаб чиқарилаётган ёки реализация қилинаётган товарларни (ишларни, хизматларни) ўтказиш учун тижорат мақсадларида фойдаланиш мумкин эмас.

Юқорида қонун билан биргаликда, АКТ вазирига «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида»ги Қонунни ҳам ўқиб чиқишни тавсия қилиб, барча қонунларга тупуриб қўйган бўлса ҳам давлат рамзларини ҳурмат қилишга ва тижорий мақсадда фойдаланмасликка чақириб қоламан.

Бундан ташқари, ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг фикридан жиноят аломати қидириб ўтирган — ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан АКТ вазирлиги ва юқорида номи келтирилган хўжалик юритувчи субъектнинг хатти-ҳаракатида Жиноят кодексининг 215-моддаси аломатлари мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида ҳуқуқий хулоса беришини кутиб қоламан. Шунингдек, Ички ишлар вазирлиги томонидан Давлат рамзлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузилиши ҳолати юзасидан чора кўрилишини сўрайман.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Учинчи ренессанс пойдевори қўйилаётган Ўзбекистонда 54 фоиз ёшлар интернет ишлатиб кўрмаган. Уларнинг аксари – қишлоқ ёшлари ва хотин-қизлар

YUNISEF Ўзбекистоннинг ҳамма ҳудудидан 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган 4,5 мингга яқин ёшлар иштирокида сўровнома ўтказган. Унда қатнашганларнинг 53,9 фоизи «ҳеч қачон» интернетдан фойдаланмаганини билдирган.

Респондентларнинг 25 фоизи эса интернетдан ҳар куни фойдаланишини айтган.

P.S. Қишлоқларда интернет ишласа, фойдаланиб кўради-да. Тем более биринчи ва иккинчи ренессанс пайтида интернет ва свет-газ бўлмаган, шунинг учун учинчи ренессансни ҳам буларсиз бошлаймиз)

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Мактабларни Янги йил арафасида безаш тақиқланди

Ўзбекистон мактабларида янги йил тадбирларини ўқувчилар иштирокида ўтказишга тақиқ жорий этилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 16 ноябрдаги йиғилиш баённомасида «Болажон» ва Ёшлар каналларида телемарафон орқали ҳар йилги «Президент арчаси» тадбирининг ўтказилиши белгилаб қўйилган. Ушбу қарор COVID-19 эпидемияси шароитида ўқувчиларнинг соғлиғини сақлаш учун қабул қилинган.

Қуйидагиларга қатъий тақиқлар белгиланди:

— мактаб ўқувчилари иштирокида Янги йилни нишонлаш билан боғлиқ ҳар қандай тадбирларни режалаштириш;
— Янги йил тадбирлари учун ота-оналардан ноқонуний пул йиғиш;
— мактабларнинг кириш қисми ва синфларини сунъий арча ва электр шамлар билан безаш.

Каналга обуна бўлинг
👉 @mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Коммунист чолларни илк съезди ўхшамади

Янги партия деб жар солаётган катта қоринлилар, сиз авволо партия тарафдорлари(электорати) билан нормалний учрашувни ташкил қилишни ўрганиб олинг. Ундан кейин, ўз электоратингизни бунақа бемаза ва бўлмағир нарсалар билан банд қилишдан сизга не наф? Менга келган маълумотларга қараганда, бу партияни куринмас хукуматдаги шахслар томонидан яратилаётганлигини айтишганди, лек ишонмаган эдим. Шунча одам йўл кира қилиб, хатто вилоятлардан ташриф буюрганлари бор экан, баъзилари билан суҳбатлашсам, улар партияни ташаббускорларини бундай қилган ишларидан қаттиқ ранжиганини, уларга келгусида ўз қараш ва тақдирларини қандай ишониш мумкинлигидан хавотирда эканликларини ҳам айтиб олишди.
Гапни қара карл, шунча одам билан энди йиғилишни қайси манзилда ўтказамиз дейилса, ташкилотчи: Мирзо Улуғбек туманидан кетиб, Бектемир туманига бориб, шу ердаги солиқ идорасини орқасида қандайдир кенглик бор экан шу ерда йиғиламиз эмиш)) кулгим келдику ўзимми босдим. Қайси даврда яшаяпмиз?

@mufasa_mh

Читать полностью…
Subscribe to a channel