Каналда сиз долзарб мавзулар, янгиликлар ва қизиқарли мулоҳазаларни кузатишингиз мумкин Муаллиф 👉 Мирсаид Хайдаров Facebook 👉 https://www.facebook.com/mirsaidakbarovich Twitter 👉 https://twitter.com/mufasa_mh Боғланиш 👉 @Mufasaga_murojaat_bot
Комил Джалилов: ўзбек китобхони ютқазди
…Шахсий кузатишларим бўйича, энг катта адолатсизлик бир йил давомида “йўқдан бор” қилган – ўзбек тилида аналоги йўқ энг сара илмий ва илмий-оммабоп китобларнинг танланиши, аслийдан таржима ва таҳрир қилиниши ҳамда нашрга тайёрланишига эришган лойиҳа менежери Хуршид Йўлдошевга нисбатан бўлди. Унга нисбатан асоссиз иддаолар илгари сурилди, гап-сўзлар кўпайтирилди ва бу воқеалар охири унинг лойиҳадан кетиши билан якунланди.
“1000 китоб” атрофидаги гаплардан ким қандай мақсад кўзлаган эди, билмайман, лекин бир нарса аниқ: лойиҳа ютқазди, ўзбек китобхони ютқазди. Хуршид Йўлдошев билан бирга лойиҳага келган айрим экспертлар, таржимонлар, лойиҳа офиси ходимлари, билишимча, лойиҳани тарк этишди ёки тарк этиш ниятида. Мен ўзим ҳам бўлиб ўтган воқеалардан кейин лойиҳада фаолиятимни давом эттиролмайман деган хулосага келдим.
Яна бир нарса. Назаримда, бир оиланинг икки вакили давлат (солиқ тўловчилар) ҳисобига молиялаштириладиган бир лойиҳада иштирок этиши потенциал манфаатлар тўқнашувига замин яратади, дисбаланс яратади ва воқеа-ҳодисаларга объектив, рационал баҳо беришга тўсқинлик қилади. Айниқса, оила вакил(лар)и республика даражасидаги давлат органи амалдори бўлса…
Манба
PS. Давлат раҳбарини қарори билан ушбу лойиҳага 20 млрд сўм ажратилган. Барча хайрли ишларни, ташаббусларни бошига етган непотизм ва коррупция бу ерда ҳам аралашган, ғалаба қозонган. Кимдир тиқилиб ўлмагунча бу ҳолатлар анча вақт давом этаверади.
Ҳар йили шу пайтларда ҳокимлар қишки таътилни ўтказиш учун иссиқ ўлкаларга учиб кетишарди. Бу йил вазият бошқачароқ. Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг фаолиятидан хулоса қилиб айтаяпман.
Ҳоким бу йил таътилга чиқмади, ҳар куни ишда. Нари борса, бошқа вилоятдан келган меҳмон ҳокимларни дам олиш куни Амирсойга олиб бориб, «ўйнатиб» келди.
Ҳокимлар ҳақида турли фикрлар айтамиз, лекин уларнинг фаолиятига ичкаридан назар ташласангиз, қанчалик машаққатли меҳнат ётганига гувоҳ бўласиз. Халқни рози қилиш учун ҳозирги замонда анча тер тўкиш зарур. Буни қанчалик уддалаётганларини эса халқнинг ўзи баҳолайди.
Халқ хизматида фидойилик кўрсатаётган давлат хизматчиларини эса шунчаки «ҳорманглар» дея қўллаб-қувватлаб туриш кифоя деб ўйлайман.
@mufasa_mh
Ҳукуматга қарашли «левый»каналлар эрта тонгдан Гулнора Каримовани манзил колонияга ўтказилгани ҳақида хабарлар тарқатяпти. Ҳозирча бу бўйича расмий ахборот берилгани йўқ.
Читать полностью…🐻 Шахрам Гиёсов ҳуқуқбузар деб топилди
Айиқ билан машғулот ўтказиб, ҳуқуқбузарликка йўл қўйган боксчи Шахрам Гиёсов базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида жаримага тортилди.
Хитой 2025 йилда ҳеч кимни зериктирмайди: Хитой Халқ Республикасида COVID-19 дан ҳам хавфлироқ бўлиши мумкин бўлган ўлимли вирус тарқалди.
Инсон метапневмовируси (hMPV)нинг асосий белгилари — қалтираш, йўтал, томоқ оғриғи, ҳолсизлик ва бош айланишидир. У айниқса болалар учун катта хавф туғдиради.
Юқтирганлар аллақачон Хитой ва Буюк Британияда аниқланган. Хитой ҳукумати анъанавий равишда касаллик тарқалиш кўламини яширмоқда.
Сеулда Жанубий Корея президентини ҳибсга олишга уриниш
Жанубий Кореянинг лавозимидан четлатилган президенти Юн Сок Ёльнинг қароргоҳига терговчилар ва прокурорлар кириб, уни суд ордери асосида ҳибсга олишга ҳаракат қилишди. Бироқ унинг шахсий хавфсизлик хизмати бунга йўл қўймаяпти.
Yonhap агентлиги хабарига кўра, Юн Сок Ёльнинг хавфсизлик хизмати ҳибс жараёнига тўсқинлик қилмоқда. Президент декабрь ойида ҳарбий ҳолат жорий этишга уринишда айбланиб импичмент қилинган эди. Илгари ҳам унинг хавфсизлик хизмати ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга қароргоҳда қидирув ўтказишга йўл бермаган.
Юннинг адвокатлари шу ҳафта Сеул суди томонидан берилган ҳибсга олиш ордерини ноқонуний деб ҳисоблашини маълум қилган.
«Jasjan»га чора кўрилди
Инстаблогер Жасурбек Шодиев базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида жаримага тортилди.
У бундай ҳуқуқбузарликни аввал ҳам содир этилган экан. Шу сабабли, ички ишлар органлари томонидан ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилиб, қатъий чоралар кўрилиши айтилмоқда.
Президент қарорига кўра, Таҳлилий ва тадқиқот тузилмалар фаолиятини ташкил қилиш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилди.
Мазкур кенгаш зиммасига бир қатор вазифалар белгиланди.
Мувофиқлаштирувчи кенгаш фаолиятини тўғри йўлга қўйиш, умумий мувофиқлаштириш ҳамда идоралараро ҳамкорликни таъминлаш Президентнинг Махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси томонидан амалга оширилади.
2023 йилнинг авгут ойида Сардор Уктамович Умурзаков Президентнинг махсус масалалар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланган эди.
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева фаластинлик болаларга Шавкат Мирзиёевнинг саломини ва энг эзгу тилакларини етказибди
@mufasa_mh
100 нафар фаластинлик ярадор аёллар ва болалар уларнинг ҳамроҳлари билан бирга Ўзбекистонга эвакувация қилди.
Ушбу эвакувация амалиёти икки давлатнинг Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамкорлигида президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилган.
Ўзбекистон ҳукумати уларга мамлакатда бўлиш даврида оиласининг барча эҳтиёжлари, жумладан, меҳмонхоналар, мактаблар, озиқ-овқат ва бошқа нарсалар билан таъминлайди.
💥 Santa Claus Паркига хуш келибсиз!
Орзулар рўёбга чиқадиган сеҳрли дунёга саёҳат қилинг! ❄️
Бу ерда сиз Финляндиядан келган ҳақиқий Санта Клаус билан учрашиш имконига эга бўласиз! 🎅
Ажойиб муҳит ва ҳаяжонли томошалар болалар ва катталарга ҳақиқий байрам шукуҳини улашади! 🚩
Паркда сиз нима қила оласиз?
🎁 Янги йил совғалари ва Лапландия сувенирларини харид қилиш;
☃️Санта билан суҳбатлашиш ва эсдаликка суратга тушиш;
🎡Сеҳрли аттракционлардан баҳраманд бўлиш.
Ташриф буюринг ва Лапландиянинг ажойиб муҳитини ҳис этинг! 🏠
Кириш чипта нархи: 125 000 сўм
Батафсил маълумот учун:
📞 Телефон: +998 504 000 777
📱 Telegram: @park_santaclaus
Орзуларга қадам ташланг ва мўъжизаларга шоҳид бўлинг! 🎄
(Реклама)
Пойтахтдан ташқарига чиқиб, давлат банкларининг ҳудудий филиалларини аҳволига, у ердаги ходимларга яратил(ма)ган шароитларни кўриб, ачиниб кетасан.
Молхонага ўхшайди десанг – одамлар ўтиради, одамлар келадиган жой. Лекин пойтахтда ўтириб, ташқи қарз ҳисобидан кун кўрадиган давлат банклари ўзларига қулай шароит яратиб олган. Пулни қаерга сарфлашни билмай қолганиданми, ҳар хил тадбирларга ҳомийлик қилиб юришади.
Масалан, АТ «Халқ банки» реклама маълумотларини 40 та муаллифлик асарларнинг қоғоз, аудио ва электрон шаклларига жойлаштириш мақсадида умумий қиймати 4 млрд сўмлик шартнома тузибди.
Аслида, шу каби банкларга реклама ҳам керак эмас. Нимани, нимасини реклама қилади? Кредит сўраб борсанг – йўқ!
Камига бу банкнинг МИБдан 400 млн сўм қарзи ҳам бор экан. Кетида иштони йўқ, аммо исми Шоҳжаҳон, деб шуни айтишади-да.
Бундан икки йилча аввал Тошкент вилоятидаги таниш тадбиркорни жойига «ташриф» бўлиши айтилди. Аввалига ПА раҳбари (Умурзаков), кейин Бош вазир келди. Халқ банки раҳбариятига ушбу тадбиркорга кредит ажратиш бўйича топшириқ бериб кетишди. Банк эса шу масалани бир йилча чўзди, барибир бермади. Вилоят ҳокими тадбиркорлар билан ҳар учрашганда шу масалани кўтарарди – «раҳбаринг Бош вазирга ваъда берган-ку», деб. Сумма ҳам катта эмас эди, шу рекламага ажратилган пулчалик эмас. Гапирсанг, гап кўп.
@mufasa_mh
Оқтауда қулаган самолёт қуш билан тўқнашган бўлиши мумкин.
«Казаэронавигация» маълумотига кўра, ҳаво кемаси қуш билан тўқнашув ва бошқарув тизимидаги носозлик сабабли фавқулодда «сигнад» беришга улгурган.
Янгиланган маълумотларга кўра, бортда 105 йўловчи ва беш нафар экипаж аъзоси бўлган. Шундан 60 нафари Россия фуқароси бўлиши мумкин.
PS. Қуш билан тўқнашган версияга ўзим унчалик ишонмяпман. Дронга урилган бўлиши мумкин деган тахминдаман.
@mufasa_mh
25-декабр, чоршанба куни барча ҳудудларда навбатдаги «Автомобилсиз кун» акцияси ўтказилади.
Эковазир А.Абдуҳакимов барчани фаол иштирок этишга чақиряпти.
PS. Энерговазирлик ҳам экологияга катта ҳисса қўшишни ният қилганми, бира тўла «Автомобилсиз ой» акциясини ўтказяпти, ишқилиб.
@mufasa_mh
Ушбу постга нисбатан айримлар анонимликни сақлаш мақсадида ўз фикрларини «личка»да бўлишишди. Маълум бўлишича, 9 та вилоятнинг ҳокимлари айни пайтда «касабқўм»га қарашли «Севарсой» санаториясида дам олишмоқда. Тўғри, нархи Боржоми санаторийларидан ҳам қиммат бўлган «Севарсой»да ҳокимлар ва «касабқўм»нинг олигарх раҳбарияти дам олмаса, оддий меҳнаткаш ишчиларнинг қурби етмайди-да. Ҳай майли, бу алоҳида мавзу.
Таътилга чиқмасдан ўз фаолиятини давом эттираётган ҳокимлар орасида Зойир Мирзаевдан ташқари Шуҳрат Абдурахмонов ҳам бор. Ўша куни Амирсойда баллон учаётган ҳокимлар таркибида ҳам бўлмаган экан. Ишончли манбани гапларига ишонадиган бўлсак. Умуман олганда, шу икки ҳоким бошқа ҳудудлар раҳбарларига ишни қандай ташкил қилиш бўйича ҳеч бўлмаганда уч ойда бир марта мастер-класс ўтса, фойдали бўларди.
Оддий мисол, нега Андижонда метан-кризис вақтида бирорта киракаш йиртиқ кроссовкани кўтариб, бутун жаҳонга дод-вой қилиб чиқмади? Чунки вилоят ҳокими аввалроқ шу ҳолатларни ҳисобга олиб, киракашлар учун алоҳида метан заправкалар фаолиятини йўлга қўйганди. Метан газ истеъмоли ҳажми бир неча баробар кам бўлган пойтахтда эса бундай ҳолат юз берди. Тошкент ҳокимлиги ҳам «андижон тажрибаси»ни қўллаганида эди, халқаро даражада шарманда бўлишимизни олди олинармиди.
Албатта, дам олиш барчанинг конституциявий ҳуқуқидир. Бунинг учун ҳеч кимни маломат қилиб бўлмайди. Шунчаки, ҳокимларни «ғийбат» қилмасак, бошқа кимни ҳам қиламиз?)
@mufasa_mh
Бош маънавиятчи Отабек Ҳасанов «барчага ваъда қилган анимацион фильмнинг премьераси тайёр бўлди» деяпти.
Томоша қилиб, фикр-мулоҳазалар билдириш «жоиз». Бу келажакда янада долзарб мавзуларда анимацион фильмлар яратилишида муҳим ўрин тутади.
Фильмни албатта кўринг: https://youtu.be/Fbb9ORcLHpI
Санэпидқўмита: Метапневмовирус янги касаллик эмас. Ортиқча хавотирга ўрин йўқ
Санэпидқўмита маълумотига кўра, метапневмовирус аввалдан маълум инфекция бўлиб, биринчи марта 2001 йилда аниқланган. Бу инфекция одатда бурун оқиши, йўтал ва иситма белгилари билан, худди ўткир респиратор вирусли инфекциялар шаклида пайдо бўлади. Баъзи ҳолларда бронхиолит ва пневмонияни келтириб чиқаради.
Мазкур вирус билан касалланиш ҳолатлари дунёнинг барча минтақаларида ҳар йили қайд этилади. Метапневмовируснинг куз-қиш даврида янада фаоллашуви кузатилади.
Ўзбекистонда ҳам айни вақтда ўткир респиратор инфекцияларнинг мавсумий кўтарилиши кузатилмоқда. Лаборатория текширувларнинг 39,9 фоизида грипп вируси, 32,2 фоизида риновирус, 30,6 фоизида респиратор-синцитиал вирус ва 1,2 фоизида метапневмовирус аниқланган.
Маҳалла еттилигини кафиллиги сабаб Дўстовнинг жазо муддати камайтирилган
«Дўстов иши» бўйича бўлиб ўтган апелляция судида ҳуқуқбузар Ғ.Дустов ўз айбини тан олиб пушаймонлигини билдирган.
Шунингдек, унга нисбатан ЖИБ Бектемир туман суди томонидан чиқарилган қарор ўзгартирилиб, соғлиғи ҳамда маҳалла еттилигининг унга енгиллик беришни сўраб кафиллик билдирилганлиги инобатга олинган ҳолда унга тайинланган 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси 8 сутка маъмурий қамоқ жазосига келтирилган.
Адвокатларнинг апелляция шикоятлари қисман қаноатлантирилган.
Экология вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги директори Бакиров Низомиддин Жалилович лавозимдан озод этилиб, унинг ўрнига Муҳитдинов Эркин Мадорбекович агентлик директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланибди.
Шу Муҳитдинов жуда омадли йигит чиқди-да. Бир қарасанг Оҳангаронда ҳоким, бир қарасанг вилоят ҳокимига биринчи ўринбосар… Бир йил давомида билмадим, нечта лавозимда ўтирди? Ҳай майли, омадини бераверсин!)
UPD. Таҳрирланди: директор вазифасини бажарувчи
Аслида менга «тешик кроссовка»ни ўзи ҳам, унинг оилавий «проблема»лари ҳам қизиқ эмас. «Служебный» кабинет ва машинада ястаниб юрган, ҳукуматни доляга ўтқазиб қўйган айрим «блогер»лар каби хайп қилиб, очко йиғишим мумкин эди. Аммо мен учун бу Ватаннинг тинчлиги ва хавфсизлиги барча нарсадан устун.
Бундан роппа роса уч йил аввал Қозоғистонда суюлтирилган газ нархининг ошиши сабабли норозиликлар бошланганди. Норозилик ҳаракатлари аввалида аҳоли ўзларининг иқтисодий муаммоларини ҳал қилишни, ижтимоий адолат ва газ нархларини пасайтиришни талаб қилган бўлса, тез орада бу ҳаракатлар зўравонлик ва тартибсизликларга уланиб кетди.
Бунда, айрим манфаатдор гуруҳлар ва ташқи кучлар вазиятни чигаллаштириш учун вазиятга аралашиб, ёки уни кучайтириш учун воситалар яратди. Халқнинг аслидаги талаблари аҳамиятсиз бўлиб қолиб, норозилик ҳаракатлари элита алмашинуви ва ресурсларни қайта тақсимлашнинг воситасига айланди.
Қозоғистондаги воқеалар шунга яққол мисолдирки, ташқи кучлар ва ички манфаатдор гуруҳлар ижтимоий норозилик ҳолатларини ўз сиёсий ёки иқтисодий манфаатлари йўлида фойдаланиши мумкин.
Бу каби вазиятларда халқнинг ҳақиқий талаблари ва эҳтиёжлари иккинчи даражали бўлиб қолади, чунки асосий мақсад жамиятдаги тартибсизликни кучайтириш, давлат бошқарувини заифлаштириш ёки элита алмашинувига замин яратиш бўлади.
Бирор жамиятда аҳоли ўртасида иқтисодий адолатсизлик, ижтимоий фарқлар ёки маъмурий муаммолар юзага келса, бу каби норозиликлар юз бериши табиий. Лекин бундай вазиятларда ташқи кучлар ёки манфаатдор гуруҳлар вазиятдан унумли фойдаланиб, ўз мақсадларига эришиш учун турли провокациялар, ахборот хуружлари ва бошқа воситаларни қўллайди. Улар учун асосий мақсад – ички мувозанатни бузиш ва вазиятни бошқариш орқали ўз мақсадларини амалга оширишдир.
Ҳозирги воқеаларни синчковлик билан кузатсангиз, шу мавзуда барча платформаларда фаол провокация билан шуғулланаётганларнинг аксарияти яқин орада океан ортига махсус таклиф билан бориб келган, ғарб элчихоналаридаги базмларда шаталоқ отган, дипломатлари билан «ачом-ачом» қилиб суратга тушганлар эканлигини кўрасиз. Ишонмасангиз, текшириб кўринг.
Мана шу ҳолатнинг ўзиёқ ташқи кучларнинг ҳозирги ишларда алоқаси борлигини, фаол провокаторлар эса уларнинг топшириқлари асосида ҳаракат қилаётганини кўрсатади. Аслида уларга ҳам тешик кроссовка ёки унинг эгасининг оилавий шароитини қизиғи йўқ.
Шундай экан, биз учун энг асосий сабоқ – тинчлик ва барқарорликни сақлаш учун бирдамликни сақлаш, муаммоларни ҳал қилишда мулоқот йўлини танлашдир. Халқнинг эҳтиёжлари ва талабларига ўз вақтида эътибор қаратиш, жамоатчилик фикрини инобатга олиш орқали бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мумкин. Энг муҳими, ташқи ёки ички ҳар қандай провокацияларга берилмай, давлат ва жамият манфаатларини биринчи ўринга қўйишимиз зарур.
@mufasa_mh
Тарқаламиз, «шоҳ» сохта экан!
Газ заправкада тешик кроссовкасини кўрсатиб, эл назарига тушган «миллий қаҳрамон»нинг оилавий зўравонлиги ҳақида видеолар тарқалмоқда. Аввал бошидан бу мавзу ҳақида фикр билдиришдан тийилиб турувдим. Аммо ҳар қандай типаждан миллат қаҳрамони ясаш осон бўлиб қолди – бу билан мунтазам шуғулланаётган гуруҳ ҳам пайдо бўлган. Шунинг учун кимлардан «қаҳрамон» ясалаётганига эътибор бериб қўйиш зарар қилмайди.
Қахрамонликни яратиш осон, аммо уни асраш ва ҳақиқий маънода асослаш анча қийин.
2025 йил Ўзбекистон халқига қутлуғ ва инсон қадри янада улуғ бўлсин! Ҳукумат халқ олдидаги мажбуриятларини тўлиқ бажарсин! Мамлакат ривожига ҳисса қўшаётган ҳар бир юртдошимизни ишларига барака берсин!
Сарҳадларимиз дахлсизлиги, юртимизни тинч ва осуда ҳаёти давом этсин!
@mufasa_mh
Жанубий Кореянинг Jeju Air авиакомпаниясига тегишли самолёт ҳавода қуш билан тўқнашгани туфайли ҳалокатга учраган бўлиши мумкилиги айтилмоқда.
Шасси тизими ишдан чиққанидан кейин, учувчилар самолётни қўндиришга уринган, аммо бу ҳаракат муваффақиятсиз якунланган — тўсиққа урилган ва ёниб кетган.
Дастлабки маълумотларга кўра, авиаҳалокатдан икки киши омон қолган.
Банкокдан учиб келган Boeing 737 самолёти бортида 175 нафар йўловчи ва 6 нафар экипаж аъзоси бўлган.
Президент Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербург шаҳрида Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида кузатувчи мақомида иштирок этди.
Ўзбекистон ва ЕОИИ давлатлари ўртасидаги савдода тариф ва нотариф чекловларни қўлламаслик масаласини экспертлар даражасида ишлаб чиқиш таклиф этилган.
Сайёҳлик алмашинувларини рағбатлантириш мақсадида давлатимиз раҳбари ЕОИИ давлатлари фуқароларига Ўзбекистонга ички ҳужжатлар билан кириш имконини берувчи тартибни жорий этишга тайёрлигини билдирди.
Ўзбекистон газ ресурслари бой бўлса-да, газ таъминоти тизимида бир қатор муаммолар бор. Қувурларнинг аксарияти эски, бу эса йўқотишларга ва таъминотдаги узилишларга олиб келади. Бу қувурчлар 40-50 йил аввал қурилган бўлиб, замонавий талабларга мос эмас.
Энергетика соҳасида узоқ вақт сармоя етишмагани ҳам вазиятни қийинлаштириб, унинг таъсири ҳалигача сақланиб келмоқда. Бугунги кунда энерготизимни янгилаш ишлари олиб бориляпти, лекин бундай ишлар натижасини тез ҳис қилиш қийин.
Масалан, қиш келиши билан метан-заправкаларда узун навбатлар пайдо бўлса, одамларни кўзга бу ислоҳотлар кўринмайди — одамлар буни ҳис қилишлари учун амалга оширилаётган барча лойиҳалар тўлиқ ишга тушиши лозим.
Ўзбекистон пахта экспортини камайтириб, газ экспортини кучайтиришга ўтди. Бу оғир қарор бўлган бўлиши мумкин, аммо мамлакатнинг барқарор иқтисодий ривожи учун зарур эди.
Табиий газ экспортидан келадиган даромад ва валюта бюджет учун муҳим бўлгани сабабли, ички истеъмол ўртасида мувозанат сақлаш қийин бўлиб қоляпти. Шунинг учун қиш ойларида газ босими тушиши ёки заправкаларда узун навбатлар юзага келиши одатий ҳолга айланмоқда.
Аҳоли сони ва саноат сектори ўсгани сабабли, газга талаб ошиб бормоқда. Аҳолини газ билан таъминласанг — бизнесни чеклаш керак, заправкаларга газ берсанг — уйлар газ босими тушиб кетади. Шу сабабли, Ўзбекистон 2023 йилда биринчи марта газ импорт қилишга мажбур бўлди. Газ экспорти бўйича халқаро келишувларни эса бузиб бўлмайди, чунки улар давлат мажбуриятлари ҳисобланади.
Айтмоқчи бўлганим, айни вазиятда муаммоларга бирёқлама эмас, ҳар тарафлама — давлатчилик нуқтаи назарида ёндашиш лозим. Уч-тўрт киши келишиб газни «еб қўйди» деган айрим фикрлар чуқурроқ таҳлилга муҳтож. Ҳозирги муаммолар ислоҳотлар жараёнидаги қийинчиликлардир. Биз бу жараёнда энг қўлимиздан келадигани газ ва электр энергиясини тежаш ва ҳеч бўлмаганда ислоҳотларга ҳалақит қилмай туришимиз керак деб ўйлайман.
@mufasa_mh
Бугун эрта тонгда «Uzbekistan Airways» авиакомпаниясига тегишли Москва – Термиз йўналиши бўйича учаётган A-320-251NEO самолёт экипажи кучли туман туфайли Самарқанддаги заҳира аэродромга «эсон-омон» қўнган.
Оқтауда қулаган самолёт кучли туман сабабли Грознийга қўнолмаган ва маршуртни аваал Махачқаълага сўнгра Оқтауга ўзгартиргани айтилмоқда.
Бокудан Грознийга учаётган самолёт Қозоғистонни Оқтау шаҳрида қулаб тушди.
Самолёт бортида 67 нафар йўловчи ва 5 нафар экипаж аъзоси бўлгани айтилмоқда.
Бугун Президент раҳбарлигида бўлиб ўтган йиғилишда Қорақалпоғистоннинг улкан салоҳиятини рўёбга чиқариш, хусусан, инвестицияларни кўпайтириш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли турмуш сифати ҳамда даромадларини оширишга қаратилган чора-тадбирлар кўриб чиқилган.
Мазкур масалалар юзасидан билдирилган таклифлар кўриб чиқилиши натижасида давлат раҳбари лойиҳа офисини ташкил этиш тўғрисида топшириқ берган.
Тузилма учта асосий «ўсиш нуқтаси»: қишлоқ хўжалиги, саноат ва туризмни ривожлантиришга йўналтирилади.
Саида Шавкатовна мазкур вазифалар юзасидан «келгуси йил учун белгиланган вазифалар кўлами жуда кенг бўлиб, биз қўйилган барча мақсадларга эришиш учун бор кучимизни сафарбар этамиз», демоқда.