mufasa_mh | Unsorted

Telegram-канал mufasa_mh - Mufasa

10317

Каналда сиз долзарб мавзулар, янгиликлар ва қизиқарли мулоҳазаларни кузатишингиз мумкин Муаллиф 👉 Мирсаид Хайдаров Facebook 👉 https://www.facebook.com/mirsaidakbarovich Twitter 👉 https://twitter.com/mufasa_mh Боғланиш 👉 @Mufasaga_murojaat_bot

Subscribe to a channel

Mufasa

Ҳўроз Ҳиндистонда ҳам, Ўзбекистонда ҳам, барча жойда бир хил қичқиради: Ўзбек элитаси ҳам тахминан шундай шаклланган 😁

Читать полностью…

Mufasa

Бир ҳудудда жойлашган масжид ва мактаб экан. Бири охират учун хизмат қилса, бири шу жамиятнинг келажаги учун хизмат қилади.

Наманган вилояти Чортоқ тумани Бештол МФЙ

Читать полностью…

Mufasa

Иш фаолиятида йўл қўйган хато-камчиликлари, берилган огоҳлантиришлардан тегишли хулоса чиқармагани учун лавозимидан озод этилган собиқ Уй-жой коммунал хўжалик вазири — Музаффар Солиев Нурафшон шаҳрига ҳокии этиб тайинланди.

Янги ҳоким: «Мен мана шу вилоят фарзанди, Ўзбекистон Республикаси фуқароси сифатида жонажон юртимиз шаҳарсозлиги мўъжизаси бўлиши кутилаётган шаҳар қурилишига ҳисса қўшишимдан бахтиёрман. Шу йўлда бор қуч-қувватим, салоҳиятимни ишга соламан», — дея ишни қасам ичишдан бошлади.

Агар қачондир ҳар йили бериладиган ваъдалар мўжиза рўй бериб амалга ошиб, ҳокимлар халқ томонидан сайланиш тизимига ўтилиб қолса, масалан «улкан» бунёдкорлик ишлари кетаётган Нурафшон шаҳри аҳолиси ҳоким лавозимига собиқ силовикни эмас, балки қурувчилик соҳасидан чиққан кадрни сайлаши мумкин. Ҳар ҳолда янги шаҳар қуриляпти, бирор агрессор Нурафшон шаҳрини оккупация қилишга тайёргарлик кўрмаяпти, шекилли?

Читать полностью…

Mufasa

​​Жаримага тортилиш навбати Достон Эргашевга ҳам етиб келди

Тез фурсатда юз минглаб мухлисларга эга бўлиб бораётган Достон Эргашевни «Мана энди сўранг қанча пул керак?» деган хитобини эшитиб, «мана энди қанча жарима керак» деб жаримага тортиб юборишибди.

Интеллектуал мулк агентлиги матбуот хизмати (Дилфуза Исмоилова)га кўра, Хонанда Ўктам Алиев томонидан Достон Эргашев «Ўйламадим» номли қўшиғини муаллифнинг розилигисиз асар яхлитлигини ўзгартирган ҳолда ижро этиб, уни ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойлаштиргани ҳақида Интеллектуал мулк агентлигига мурожаат қилинган. Шундан сўнг aгентлик мурожаатни ўрганиб, мазкур ҳолат юзасидан Маъмурий судга баённома киритган.

Натижада суд Д.Эргашевга нисбатан МЖтКнинг 177¹-моддасида тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топиб, унга нисбатан жарима жазоси тайинланган.

P.S. Ҳозирда Достон Эргашев ижросидаги мазкур қўшиқ Youtube' тармоғидан ва хонанданинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларидан олиб ташлангани айтилмоқда.

Читать полностью…

Mufasa

​​Бош вазир ўринбосарининг депутат жияни бош вазирнинг маслаҳатчиси — Энергетика вазирининг истеъфосини талаб қилиб чиқди.

Здесь типа демократия, на самом деле...

Читать полностью…

Mufasa

​​Бечора Насафий ҳам маъмурий жавобгарликка тортилибди

Бундан бир ой олдин Муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамияти “Насафий” номи билан ижод қилаётган қўшиқчи Акмалов Азизиддин, Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев ижросидаги “Қора кўзли санамжон” номли қўшиқни ва шеърини муаллифнинг розилигисиз асар яхлитлигини бузган ҳолда ижро этиб, уни интернет тармоқларига жойлаштирган ҳолда моддий манфаат кўриб келгани ҳақида Интеллектуал мулк агентлигига мурожаат қилган.

Интеллектуал мулк агентлиги матбуот хизмати (Дилфуза Исмоилова)га кўра, натижада суд Насафийни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177¹–моддаси 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари яъни 669.000 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Читать полностью…

Mufasa

Ҳисор давлат қўриқхонасида ўрнатилган фотоқопқонга Ўзбекистон ва жаҳон «Қизил китоб»га киритилган яна бир қор қоплони тасвири муҳрланди.

Бундан аввал қор қоплони Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи ҳудудига ўрнатилган фотоқопқонга икки бор тушиб қолган эди.

Йўқ бўлиб кетиш арафасида турган, локал тарқалган тур – Илвирс, қор қоплони Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи қизил рўйхатига киритилган.

Қор қоплони тоғларнинг ўрта ва юқори (денгиз сатҳидан 2500–4500 м баландликда) қисмида яшайди. Ҳавза айирғичлари ҳамда қояли тош-сочма қияликларни афзал кўради.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Хўрланган президент!

Twitter АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трампнинг расмий аккаунтини буткул блоклаб, ўчириб ташлади.

Учинчи дунё мамлакатларида эса аксинча, президент ижтимоий тармоқларни блоклаши мумкин. Масалан Туркманистонда 😁 Трампни ўзи аҳмоқда сайлов пайтида ижтимоий тармоқларни блоклаб ташламасмиди, шуни ҳам ўргатиш керак-ми 🤦‍♂️

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Серқуёш ўлканинг айрим аҳолиси газ-свет йўқлигидан совуқда қалтираб ухлаб ётганида, Трампнинг тарафдорлари АҚШ Сенатининг мажлислар залига биносига бостириб кириб, парламент ишини тўхтатиб қўйди.
2021-йил ҳам ёмон бошланмаяпти, атак 😂

Читать полностью…

Mufasa

Тўрақўрғонда ароқ ичиб 5 киши ўлди

Наманган вилояти Тўрақурғон туманида қалбаки «Градусник» ароғини ичиб 13 нафар одам daryo_kirill">захарланган.

Захарланганлардан 5 нафари гўрда, 6 нафари уйда ва 2 нафари реанимацияда оғир аҳволда...

Туман тиббиёт бирлашмаси зудлик билан аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб борган, прокуратура эса ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши очган ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб бориляпти.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Даҳшат

Зоминлик ота бешикда ётган икки ойлик қизалоғини уриб ўлдирибди

Одамларга нима бўляпти?

Читать полностью…

Mufasa

Президент қарори:

2021 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 747 300 сўм, базавий ҳисоблаш миқдори – 245 000 сўм этиб белгиланди.

Бундан ташқари, 2021 йил 1 февралдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ҳамда стипендиялар миқдори 1,1 баробарга оширилади.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Кун фотоси

Бўлажак амалдор...
Айтишларича, Президентнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини блокнотга муҳрлаётган йигит шоир экан.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Отдан тушса ҳам эгардан тушмайдиган амалдор 🤬

Ҳоким лавозимга тайинланганига бор-йўғи бир ой бўлган Айбек Тажетдинов хизматда фойдаланиш учун 349 млн.сўмга EQUINOX (Mosaic Black Metallic) автомобилини харид қиляпти.

Aввал Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган вақти А.Тажетдинов ҳашаматга ўрганиб қолган, шекилли, Чимбой тумани ҳокими лавозимига тайинланиши билан чет элда ишлаб чиқариладиган «миллий» EQUINOX автомобилини харид қилиш бўйича 21 декабр куни шартнома имзолабди. Шартномага кўра, 10 кун ичида, 31 декабр куни EQUINOX эгасига етказиб берилади (янги йилга ҳокимчага совға).

Яна ўша гап: ҳалқ сайламаган ва халқ олдида ҳисобдор бўлмаган, даромадлари тўғрисида декларация топширмайдиган ҳоким ва бошқа амалдорлар ўзимизда ишлаб чиқарилган арзонроқ машиналарда юрган куни кетига чипқон чиқади. Геморрой бўлади.

Обуначилар орасида Чимбойликлар бўлса, тумандаги ижтимоий аҳамиятга эга бўлган объектлар (шифохона, мактаб, боғча вҳк) суратларини юборинглар, кўрайликчи?

Читать полностью…

Mufasa

Инновацион таклиф:

Вилоятларни «Бош арча»лари ёниб, қулаб кетаётган бўлса, значит мана шунақа арчани ўрнатиш лозим 😁

Зато ҳаражат ҳам кам бўлади, ўчириш ҳам осон ва энг асосийси қулаб тушмайди 😉

Читать полностью…

Mufasa

Ҳокими ишга EQUINOX'да, ўқувчилар эса мактабга эшакда қатнайдиган Чимбой тумани

Чимбой тумани ҳокими лавозимга тайинланганига кўп вақт ўтмасдан EQUINOX (Mosaic Black Metallic) автомобилини харид қилган эди. Мактаб ўқувчилари эса таълим олиш учун узоқ масофадаги мактабга эшакда қатнамоқда экан.

Халқ таълимини гапдон вазирига-ку, умуман гап йўқ!

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Солиқ тўловчилар — халқ ҳисобидан харид қилинган қимматбаҳо машиналарда юрадиган ҳокимият вакиллари йўлни пиёда кесиб ўтаётган солиқ тўловчи — фақирларни босиб кетишни бошлади, шекилли.

Жумладан, Қашқадарё ИИБ матбуот хизмати хабарига кўра, 2 декабрь куни соат 20:00 ларда Дж.Р. бошқарувидаги Косон тумани ҳокимиятига тегишли, «CAPTIVA» , «Ўрта Оброн» МФЙ, Мустақиллик кўчасини пиёда кесиб ўтаётган Дж.Ш.ни машинанинг олд ўнг томон қисми билан уриб юбориб, ЙТҲ содир қилган.

ЙТҲ оқибатида фуқаро Дж.Ш оғир тан шикасти олиб, ҳодиса содир бўлган жойда вафот этган.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Ўғри қариса сўфи бўлар, ғар қариса — отин!

Яқингача дабдабали тўйларда «битта пачка»га хизмат қилиб юриб, бир юмалаб Маданият вазирига айланиб қолган Озодбек Назарбеков дабдабали тўйларни кескин daryo_kirill">танқид қиляпти.

Вазирни гапларига мен ҳам қўшиламан. Ҳа, албатта, дабдабали тўй қилгандан кўра, одамлар топган пулини фарзандларини ўқитишга, илм олишига ва шу каби нарсаларга йўналтирса жамият учун фойдали бўлади.

Бироқ давлат томонидан жамиятнинг ҳар бир аспектига, одамларнинг шахсий ҳаётига, тўй-маросимларига ва ўзига хос кунларига аралашуви, бу — тоталитаризмнинг энг юқори чўққиси! Агар Озодбек Назарбеков вазир сифатида эмас, аввалгидек тўйларда отарчилик қилиб юрганида ушбу дабдабали тўйларни танқид қилганида, унинг бу фикрларига қарши бир оғиз сўз ёзмасдим.

Дарвоқе, бугун 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни «Мендирман Жалолиддин» сериалининг премьераси бўлиши керак. Кутяпмиз Озод ака, Саида опа ва Комил ака!

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Қоракўзлар, хушхабар: Ўзбекистон Афғонистонга электрэнергия етказиб бериш ҳажмини оширди

Ўзбекистон томонидан Афғонистонга етказиб бериладиган электроэнергия қуввати 300 МВтга қайтган. Бу ҳақида 10 январь куни Афғонистоннинг «Da Afghanistan Breshna Sherkat» компанияси маълум қилган.

Ҳозирги кунда Афғонистон импорт қилинадиган электроэнергия қувватини 450 МВтгача ошириш чораларини кўряпти экан.

Энергетика вазирининг ўринбосари айтганидек, «Уйида чироғи бор одам қурол кўтариб, урушга чиқмайди». Ана шунақа, қоракўзлар: қўшнинг тинч — сен тинч!

UPD. 11 январь куни Афғонистонга электроэнергия етказиб бериш қуввати 400 МВтгача оширилибди.

Читать полностью…

Mufasa

​​Юртимизни иқтисодиёти борган сари гуркираб, кучли иқтисодиётга эга донор давлатлардан бирига айланиб боряпти десам негадир ҳеч ким ишонмайди. Мана АҚШ, Исроил ва Бирлашган Араб Амирликлари томонидан очилган «Иброҳим жамғармаси»га 50 млн доллар маблағ ажратадиган бўлибди.

«Ўзбекистон ажратадиган 50 миллион долларгача бўлган маблағ унинг Иброҳим келишувларига садоқатидан далолат беради ҳамда иқтисодий ҳамкорлик ва алоқаларни яхшилаш кўпчиликнинг муштарак мақсади эканлигини англатади», — дейилади Иброҳим жамғармаси тўғрисида АҚШ-Ўзбекистон қўшма баёнотида.

Тушунишимча, мазкур жамғарма Иброҳим келишувларида берилган ваъдани бажаради ҳамда минтақа аҳолиси (Яқин Шарқ ва Шимолий Африка) ҳаётини яхшилайдиган сезиларли лойиҳаларни амалга оширади (Вааллоҳу аълам).

Читать полностью…

Mufasa

Янги Ўзбекистонда янги қурилаётган уйни бир қисми қулаб тушди

Янги Ўзбекистонда сал ёғингарчилик бўлса янги тўғон ўпирилиб ҳамма жойни сув босади, ер ўпирилиб янги метро туннелида одамлар ҳалок бўлади. Сал шамол бўлса янги намунавий уйларнинг томи учиб, одамлар бошпанасиз қолади. Сув тошқини бўлмаса ҳам янги кўприклар синиб кетади. Энди ер қимирламаса ҳам янги уйлар қулаб тушаяпти...

Янги Ўзбекистондаги фалокатларга табиий офатлар эмас, балки янги КОРРУПЦИЯ тизими сабаб бўляпти.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Мусаффо осмон солиғи — бу йилдан об-ҳаво маълумотини олиш ҳам пулли бўлади(ми)

2021 йилдан гидрометеорология маълумотларини сотиб олиш жараёнига ўтилади, яъни давлат хизматларидан ташқари хусусий секторни шакллантириш назарда тутилмоқда.

ЎзМуда Россия Гидрометеорология университетининг шу йўналишдаги факультети очилади.

Тўрда ўтирган амақилар, тезроқ нафас олиш солиғини ҳам ўйлаб топинглар!) Борган сари мусаффо осмон остида яшаш невыгодно бўлиб кетяпти.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

«Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бош директори Муродбой ўртага ишончли «шотири»ни қўйиб, ёнилғи қуйиш шохобчасини электр тармоғига улаб бериш учун тадбиркордан 20 минг доллар «вымогат» қилган. Кейинчалик бу ставка 15 минг долларга туширилган.

Шундан сўнг тадбиркор Урганч шаҳар халқ депутатлари кенгаши депутатига бориб мурожаат қилган. Депутат эса ҳуқуқ-тартибот идораларини хабардор қилган. Улар махсус тадбирда ўртадаги шотирни ҳамкорлик қилишга кўндиришган. Шотир пулларни Муродбойни кабинетига киритиб, унинг овозини ёзиб «подстава» қилиб берган. Муродбой шотирига «Пулнинг ҳаммасини бердими? Ҳаммасини олдингми? Мана бу тумбочкага қўй» деган.

Айни пайтда Муродбой қамоқда, пуллар тадбиркорни чўнтагида...

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Умрида биринчи маротаба шоколадни татиб кўраётган ИНСОН

Энг ачинарлиси, дунё бўйича шоколад маҳсулотларининг асоси ҳисобланган какао ловиясини қарийб 70 фоизи Африкада етиштирилади. Бу худди йирик табиий газ захираларига эга ва уни экспорти бўйича дунёда етакчи ўринларда бўлган — Серқуёш ўлканинг фуқароси умрида биринчи маротаба ёниб турган зангори оловни томоша қилаётганга ўхшайди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

❄️ Ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетиши муносабати билан автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларига 4 январдан бошлаб кундузги соат 15:00 дан эрталаб 5:00 гача газ етказиб бериш тўхтатилади. Ушбу чекловлар бутун республика бўйича амал қилади. 🥶

Читать полностью…

Mufasa

Туркиянинг Измир шаҳрида 28 ёшли ўзбек аёли 10-қаватдан сакраб ўз жонига қасд қилди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Хурмачанинг чойхонасига хуш келибсиз!

Янги Ўзбекистон менга тобора «Кулол ва Хурмача» фильмидаги Хурмачанинг чойхонасини эслатиб юборяпти.

Ҳар ким хоҳлаганча солиқ, мажбурий тўловлар, йиғимлар ва жарималар ўйлаб топмоқда ва энг асосийси буларни қўллашда энг замонавий технологияларни ҳам жорий қилишади. Мана бу ерда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан «хурмача» таклиф бериляпти:

«2021 йил 1 мартдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслардан жойлаштириш воситасида, улар яшаган ҳар бир кун учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 фоизи миқдорида туристик (меҳмонхона) йиғими жорий қилинади. Бунда, туристик (меҳмонхона) йиғими ички туризмни тарғиб қилиш ва рағбатлантириш, туризм мавсуми паст бўлган даврда жойлаштириш воситаларининг бандлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилади».

Фармон лойиҳаси «Ўзбекистон Республикасида зиёрат туризмини янада ривожлантириш ва зиёратчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» деб номланган бўлсада, негадир маҳаллий туристлардан қандайдир йиғим ундириш кўзланяпти.

Жуда ғалати... Фақат менга «Хурмачани чойхонаси» каби кўриняптими, Янги Ўзбекистон?

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Оҳирги 30 йилда бу мамлакатдан 15 мингга яқин математик ва физиклар, 10 мингдан ошиқ муҳандис, 5 мингдан ортиқ шифокор, 2 нафар прокурор ва битта ЙПХ ҳодими кўчиб кетибди.
Пост-совет ҳудуднинг ҳазиллари ҳам бир хил :).

©Сардор Салим

Читать полностью…

Mufasa

Шавкатгули Аркадаға шуҳрет!

Янги Ўзбекистонда диктатурага барҳам берилди ва ҳар бир ҳудуд ўз якка ҳокими — диктаторига эга бўлди!

Туркманларда Аркадағ ягона бўлса, бизда ҳар бир ҳудудда унинг аналоги пайдо бўляпти ва супер буюк доҳийлар бўй чўзмоқда...

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Марказий Осиё мамлакатлари орасида Ўзбекистон носвой истеъмол қилиш бўйича биринчи ўринда 🥇

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан юқумли бўлмаган касалликларнинг хавф омилларини ўрганилганда қуйидагилар аниқланган: Ўзбекистон аҳолисининг 12 фоизи, эркакларнинг 23,2 фоизи, яъни ҳар тўрттадан биттаси, аёлларнинг 0,2 фоизи носвой истеъмол қилади. Тамаки истеъмолчиларининг 90 эса фоизи носвой истеъмол қилади.

Бу Марказий Осиё мамлакатлари аҳолиси ўртасида носвой истеъмол қилиш кўрсаткичининг энг юқорисидир: Қирғизистонда – 5,2 фоиз, Қозоғистонда – 1,3 фоиз, Туркманистонда – 1,4 фоиз.

Ўзбекистонда тутунсиз тамаки истеъмол қилувчи 1,7 миллион кишининг 860 мингдан ортиғи носвой истеъмол қилиниши туфайли бевақт оламдан ўтар экан.

Шу сабабли, Соғлиқни сақлаш вазирлиги носвой тайёрлаш ва сотишни тақиқлашни таклиф қиляпти.

P.S. Носвой тақиқланса, каннабис (наша)га ўтамизда... Бекорга етиштиришни бошлашмагандир, ахир 😁

Читать полностью…
Subscribe to a channel