Каналда сиз долзарб мавзулар, янгиликлар ва қизиқарли мулоҳазаларни кузатишингиз мумкин Муаллиф 👉 Мирсаид Хайдаров Facebook 👉 https://www.facebook.com/mirsaidakbarovich Twitter 👉 https://twitter.com/mufasa_mh Боғланиш 👉 @Mufasaga_murojaat_bot
Ўзбек бизнеси энди Мўғулистонда ҳам ривожланяпти
Президентимиз Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Мўғулистонда бўлиб турибди. У ерда Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух билан учрашувлар ўтказди.
Бу Президентимизнинг Мўғулистонга қилган илк расмий ташрифи бўлди ва шу орқали икки мамлакат муносабатлари янги босқичга чиқаётганини кўриш мумкин.
Шу ўринда Президентимиз Мўғулистон халқини Халқ инқилоби куни билан ҳам табриклади, бу ҳам самимият ва дўстликнинг бир ифодасидир.
Охирги пайтларда Ўзбекистон билан Мўғулистон ўртасидаги алоқалар анча жонланди. Савдо ўсяпти, қўшма корхоналар очиляпти, тиббиёт, таълим, қишлоқ хўжалиги, электрон тижорат каби соҳаларда ҳамкорлик бошланган.
Кеча Улан-Баторда ўтган бизнес-форум эса бунга яққол мисол.
Шу форум доирасида Ўзбекистон маҳсулотлари учун махсус шоурумли савдо уйи ҳам очилди, тадбиркорларимиз учун яна бир янги бозор, янги имконият, янги шериклар кенгайди.
Музокараларда иқтисодий ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, айниқса, талаб юқори маҳсулотлар айланмасини ошириш ҳақида келишиб олинди.
Икки мамлакат ўртасида муносабатлар жиддий ривожланяпти, энг муҳими, икки халқ учун фойдаси тегадиган, амалда натижа берадиган ишлар бошланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан:
– Саидлазиз Саидасилович Саидкаримов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Назорат инспекцияси бошлиғи лавозимидан;
– Уткиржон Ғайратович Кодиров бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳудудлар билан ҳамкорлик қилиш ва таҳлилий материалларни тайёрлаш департаментининг раҳбари лавозимидан;
– Жахонгир Жовахирлаевич Ибрагимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Режалаштириш ва ахборот таъминоти департаменти раҳбари ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Президент фармони билан Президент Администрацияси тузилмасига ўзгартиришлар киритилди.
Президент Администрацияси раҳбари лавозими ташкил қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Саида Шавкатовна Мирзиёева Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари лавозимига тайинланди.
🔵 Ўзбекистон хавфли саноат чиқиндиларини бошқаришда янги босқичга ўтмоқда.
Эковазирлик Suez International ва VIIC компаниялари билан умумий қиймати 78 млн доллар бўлган стратегик битимни имзолади.
SUEZ International — 160 йиллик тарихга эга бўлса, Vision International Investment — 96 миллиард долларлик активни бошқарадиган гигант компания ҳисобланади.
Имзоланган ҳужжат орқали хавфли саноат чиқиндиларини бошқариш 3 босқичда амалга оширилади.
«Eco Expo Central Asia 2025» — минтақада илк «яшил» технологиялар кўргазмаси
«Eco Expo Central Asia 2025» минтақадаги биринчи халқаро экологик кўргазма сифатида 30 дан ортиқ давлатни бир жойга жамлади.
Бу ерда иқлим барқарорлиги, ресурсларни тежаш, тоза технологиялар ва сунъий интеллект асосидаги «яшил» ечимлар намойиш этилди.
Кўргазмадаги энг таъсирли павильонлардан бири — Давлат экологик экспертизасига тегишли бўлди. У ерда саноатдаги асосий экологик талаблар, тозалаш ускуналари ва «яшил белбоғ» макетлари намойиш этилди.
Павильон иккига бўлинган: экологик назоратсиз муҳит ва барқарор келажак. Уларни ажратиб турувчи ярим яшил, ярим қуруқ дарахт — ўзгариш рамзи сифатида намоён қилинган.
Айнан шу креатив ёндашуви учун Давлат экологик экспертизаси 1-ўринга сазовор бўлибди.
Германия Ўзбекистондаги «яшил» шаҳарларни қўллаб-қувватлайди
«Eco Expo Central Asia 2025»кўргазмаси доирасида Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакили доктор Михайл Виммер янги минтақавий лойиҳа ҳақида маълум қилди.
Унга кўра, Фарғона водийсидаги аҳоли зич шаҳарларда барқарор шаҳарсозлик, транспорт тизими, яшил ҳудудлар ва сув ресурсларини бошқариш каби масалаларга эътибор қаратилади. Германия бу соҳаларда маслаҳат ва техник кўмак кўрсатмоқда.
Германия бу йўналишда 100 млн евро ажратган, «Яшил иқлим жамғармаси» билан ҳамкорликда яна 100 млн евро жалб этилган.
#EcoExpo2025 #EcoExpoUzbekistan
Президент Қашқадарёни коррупциядан ҳоли ҳудуд
қилиш бўйича топшириқлар берди
Қашқадарёда бўлиб ўтган йиғилишда 34 тасоғлиқни сақлаш муассасасида пуллик хизматларрақамлашгани ҳисобига тушум 15 миллиард сўмга ошгани айтилди.
Бу – очиқлик ва шаффофлик йўлида қилинган қадамнинг меваси!
Эндиликда таълим, бандлик, қурилиш соҳаларида ҳам ушбу тажриба жорий этилади.
Айниқса, Қарши шаҳри, Косон ва Қарши туманида коррупцияга қарши курашиш бўйича янги тизимли ишлар бошланади. Мақсад – вилоятни коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантириш!
Деҳқон бозорларида ҳам ўзгаришларкутилмоқда. Нарx-навони барқарор ушлаб туриш учун барча бозор фаолияти тўлиқ рақамлаштирилади.
Бу нафақат нархларни тизимлаштириш, балки тадбиркорлик муҳитини яхшилашга ҳам хизмат қилади.
Сўнгги 8 йилда ажратилган 1,7 триллион сўм эвазига Қашқадарё вилоятида марказлашган ичимлик суви таъминоти қамрови 32 фоиздан 61 фоизга етказилган. Лекин бу ҳали ҳам республикадаги энг паст кўрсаткич ҳисобланади.
Қарши шаҳрида ичимлик суви билан қамров даражаси 97 фоизни ташкил этади, аммо шаҳарга сув олиб келувчи 110 километрли магистрал қувурнинг ярмидан кўпроғи эскирган.
Шу боис, Давлат раҳбари қанчалик қийин бўлмасин, Ҳисорак сув омборидан Қарши шаҳригача янги ичимлик суви тармоғини қуриш зарурлигини таъкидлади.
Шунингдек, ҳозирнинг ўзида вилоятдаги 20 минг оилада уй-жойга эҳтиёж бор.
Шу муносабат билан жорий йилда 7 минг 700 та хонадон қурилишини якунлаш, аҳоли зич бўлган Шаҳрисабз ва Қарши шаҳри, Китоб, Косон, Чироқчи, Яккабоғда яна 5 минг хонадонли уйлар қуришни бошлаш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ҳудудий бошқарма раҳбарларига «BYD» русумли хизмат автомашиналари берилди.
Машиналар калитлари Самарқанд шаҳрида ўтказилган тадбирда Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева томонидан топширилди.
Тармоқда беватан итлар учун пул йиғиш бошланибди. Абдураҳмон Ташанов судда ахли илмларга яна ютқазиб қўйди. Адвокат Раззок Алтиев судда ғалаба қозонсам, ундирилган пулни бошпанасиз итларга бераман деганди.
Ташанов бу маънавий зарарни «жарима» деб талқин қилиб, ўзидан жабрдийда ясаяпти. Унинг атрофидаги айримлар эса тиланчилик билан Ташановга пул йиғиб беряпти.
Сўз эркинлиги ҳақиқатни гапиришга ҳуқуқ беради, лекин кимнидир обрўсизлантиришга эмас.
Ўзини ҳуқуқ фаоли деб кўрсатадиганлар, аввало, бошқаларни ҳам ҳуқуқларини ҳурмат қилиши лозим. Ҳеч бўлмаса, ўз қонун олдидаги бурчини билиб олишсин.
Нима демоқчиман: танқидчи бўлиш бу – ҳимояланган ҳудуд эмас. Қонунни билмасанг, «фаол» деган ном сени сақлаб қолмайди. Қисқаси, сўзни ўлчаб юрмасанг, ҳақиқат – «маънавий зарар» кўринишида қайтиб келаверади.
Юридик университет домлалари — ахли илмларга эса респект. Судда ўз ҳақлари учун курашиб, псевдо ҳуқуқбонларни жойини кўрсатиб қўйишди.
Таълим соҳасида порахўрлик
Нукусда мактаб ўқитувчиси чимбойлик ҳамкасбидан касбий сертификат синовидан ўтказиб бериш эвазига 1000 доллар пора олган вақтида ушланди. Унга бу топшириқни мактаб зам директори берган.
Зам директор 100 дан ортиқ ўқитувчиларни аттестациядан ўтказиб бериш эвазига ҳар биридан 1000–1500 доллардан пора олиб келган. Бу ҳақида у ўз шахсий блокнотига ёзиб юрган.
Значит, кассир бўлган. Пулларни йиғиб, ўз долясини чиқариб, қолганини обориб берадиган.
Қорақалпоғистон Республикаси таълим вазирлигига қарашли шўъба бош методисти 10 450 долларни ихтиёрий равишда топширибди. Миллий гвардия ходими эса ўқитувчиларни тестга телефон билан киришга қўйиб берган.
CNN: Ўзбекистон — барча билан дўст, барча томондан сармоя излаётган давлат
CNN телеканалининг таниқли журналисти ва халқаро таҳлилчи Ричард Квестнинг таъкидлашича, геосиёсий рақобатлар марказида жойлашган Ўзбекистон бугунги кунда дунё сиёсий саҳнасида тенг ва дўстона муносабатлар ўрнатишга интилаётган, очиқ ва прагматик ташқи сиёсат юритаётган мамлакат сифатида намоён бўлмоқда.
Унинг фикрича, мамлакатнинг ташқи сиёсати — турли томонлар билан барқарор ва манфаатли алоқаларни йўлга қўйишга қаратилган.
Қонун чиқариш — коктейл ясаш эмас!
Ялпи мажлисда шундай қонун лойиҳаси муҳокама қилиндики — ўрмон хўжалиги, миграция, шаҳарсозлик ва мактабгача таълим масалалари битта ҳужжатга аралаштириб ташланган.
Ижодкорлар «бир ўқишда ўтказамиз» дейишди, лекин ҳужжатда на умумий йўналиш, на тизим бор.
Масалан:
– Ўрмон ерлари онлайн сотилади
– Миграция жамғармасидан олиб келиш харажатлари тўланади
– Шаҳарсозликда техник ҳужжатлар талаб этилмайди
– Мактабгача таълим стандартини энди Вазирлар Маҳкамаси эмас, вазирлик тасдиқлайди.
Бу лойиҳага, энг аввало, мухолифат эътироз билдирди: мақсад «камбағалликни қисқартириш» бўлса-да, натижага олиб борувчи аниқ ёндашув, уйғунлик кўринмайди.
Қонун аралашмасдан тузилади. Бир ҳужжатда ўнлаб соҳаларни аралаштириш — на депутатга, на халққа осон. Эртага мингта тушунмовчиликни келтириб чиқаради.
50 млн долларлик тўй?
Тошкентда россиялик юлдузлар иштирокида дабдабали тўй бўлибди. Ургант ва Собчак бошловчилик қилган, Крикоров ва Инстасамка қўшиқ куйлаган.
Тўйнинг бюджети баъзи манбаларда 50 млн доллар, баъзиларида эса 50 млн рубль деб хабар қилиняпти. Тўйга сарфланган маблағ борасида ҳозирча саҳиҳ маълумот мавжуд эмас.
Коррупцияга қарши курашиш бўйича имзоланган Фармонга мувофиқ тўй-ҳашам, маърака ва маросимлардаги исрофгарчиликларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот ишлари кучайтирилиши керак эди.
Аммо шу пайтгача бирорта тайинли ижтимоий роликларга кўзим тушгани йўқ ёки бирорта тарғиботни эшитмадим.
Қонунчиликка маъмурий огоҳлантириш чораси киритилади
ЎзЛиДеП фракцияси йиғилишида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар муҳокама қилинди.
Қонун лойиҳасида махсус автоматлаштирилган фото ва видео воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилишлари учун жавобгар шахс аниқ тартибда белгиланмоқда.
Шунингдек, ҳуқуқбузарлик биринчи марта содир этилган бўлса, айрим ҳолатларда маъмурий огоҳлантириш чорасини қўллаш имконияти яратилади.
Фракция аъзолари жарималарни ўз вақтида юбормаслик ҳолатларини танқид қилиб, Кодекснинг 36-моддасига бундай муаммоларни бартараф этувчи ўзгартиришлар киритишни маъқуллади.
Лойиҳа концептуал жиҳатдан қўллаб-қувватланди.
Ижтимоий тармоқларда президент маслаҳатчиси Русланбек Давлетов бошқа лавозимга ўтказилгани ва Сардор Умурзоқовнинг лавозими оширилгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди – Президент матбуот котиби Шерзод Асадов
Читать полностью…Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:
– Бекзот Мардонович Мавлонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;
– Азиз Юлдашевич Магрупов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи инвестициялар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси лавозимидан озод этилди.
Самарқанд яна бир бор глобал мулоқот майдонига айланди
Глобал хатарлар, геосиёсий мураккаблик ва технологиялар шиддати ортган бугунги даврда давлат бошқаруви тизимини замон талабларига мослаштириш барқарор тараққиётнинг гаровидир.
Шу жиҳатдан, БМТнинг Давлат хизмати бўйича Форумининг илк бор Марказий Осиёда, цивилизациялар чорраҳаси – Самарқандда ўтказилаётгани катта тарихий аҳамиятга эга.
Президент Шавкат Мирзиёев ўз табригида давлат хизматидаги ислоҳотлар, кадрлар салоҳиятини ошириш ва халқаро ҳамкорликни чуқурлаштириш бугунги глобал муаммолар ечимида ҳал қилувчи ўрин тутаётганини алоҳида таъкидлади.
«2030 йилга қадар 5 йил: Барқарор келажак учун хизмат кўрсатиш жараёнларини жадаллаштириш» мавзусидаги форум – 400 га яқин делегатлар иштирокида самарали ҳамкорлик ва илғор тажрибалар алмашуви учун муҳим халқаро платформага айланди.
Қайд этиш керак, Ўзбекистоннинг сўнгги йиллардаги ютуқлари халқаро эътирофга сазовор бўлмоқда:
✓ 2024 йилда мамлакатимиз илк бор Электрон ҳукумат рейтингида «жуда юқори» тоифага киритилди;
✓ GovTech индексида 37 поғонага кўтарилиб, «А»тоифасига эришди.
Бу эса, Ўзбекистон фақат ўзгалардан ўрганувчи эмас, аксинча, энди ўз тажрибасини бошқаларбилан бўлишиш даражасига етганидан далолат беради.
Замон гир айланиб Юра даврига қайтиб қолсак ҳам кадастр тизимидаги порахўрлик йўқолмаган бўлади. Ўзбек кадастрчилари вулқондан узоқроқ ва астероид тушмайдиган жойларни динозаврларга пуллайди.
Давлат кадастрлар палатасининг Оққўрғон туман филиали кадастр муҳандиси фуқарога ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 9 сотих ер майдонига уй-жой қуриш учун рухсат олиб бераман дея 1200 доллар олганда қўлга тушибди.
Ҳозирда унга фирибгарлик ва пора бериш моддалари билан жиноий иш қўзғатилган. Бу пулларни ўзидан каттароқ лавозимда ишлайдиганга бермоқчи бўлганга ўхшайди.
Битта кадастрчи қўлга тушгани билан бу тизимда порахўрлик тугамайди.
«Фарғона аэропорти» чегара божхона постида хорижга учиб кетаётган фуқаро тана (жинсий) аъзосига 3 дона қуйма олтин бўлакларини яшириб ўтиб кетаётганида қўлга тушибди.
Олтин бўлакларини оғирлиги 250 грамм, нархи тахминан 358 млн сўм экан.
Фарғонада МИБ бошлиғи қўлга тушди
Фарғонадаги туманлардан бирининг Мажбурий ижро бюроси бошлиғи ўз бўйсунувидаги давлат ижрочиси иш юритувида бўлган жавобгарларни хонадондан мажбурий тартибда кўчириш юзасидан ижро ҳаракатларини якунлаб бериш эвазига 2 минг доллар талаб қилади.
Жорий йилнинг 3 июнь куни у талаб қилинган пул маблағидан 1200 долларни пора сифатида олган.
Нафси бузуқлик қилиб, қолган 800 долларни олган вақтида қўлга тушиб қолди.
Ҳозир қамоқда.
«Ўзатом» раҳбари:
Жиззахда иккита кичик АЭС ва ҳар бири 1000 МВт қувватга эга бўлган иккита йирик блок жойлаштирилиши мумкин
Видео: спутник
2025 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат хизматчиларининг ўз кўникмаларини доимий ривожлантириб бориши ҳамда улар ўртасида ўзаро мулоқотни кучайтириш бўйича қуйидаги имкониятларни назарда тутувчи «Давлат хизматчиси» мобил иловаси ишга туширилади.
@mufasa_mh
Ўзбекистонда иқлим хатарлари шароитида мигрантлар оилаларидаги аёлларни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси бошланди
«Eco Expo Central Asia 2025» доирасида Халқаро миграция ташкилоти ва Эковазирлик ҳамкорлигида муҳим ташаббус тақдим этилди.
Янги лойиҳа мигрантлар оилаларидаги аёлларни иқлим хатарларига мослашув, барқарор турмуш тарзи, тадбиркорлик ва «яшил» технологиялар орқали қўллаб-қувватлашни мақсад қилади.
Аёлларнинг иқтисодий мустақиллиги ва етакчилик салоҳиятини ошириш устувор вазифа сифатида белгиланди.
Сессия якунида иқлим ўзгариши шароитида аёлларнинг ресурслар ва қарорлар қабул қилиш имкониятларига тенг киришини таъминловчи халқаро ҳамкорликни кучайтиришга чақириқ қилинди.
ECO EXPO CENTRAL ASIA 2025: МИНТАҚАНИНГ ЭКОЛОГИК КЕЛАЖАГИ ЙЎЛИДАГИ ҚАДАМ
Айни пайтда Тошкент шаҳридаги «Central Asian Expo» мажмуасида илк бор «Eco Expo Central Asia 2025» халқаро экологик технологиялар кўргазмаси бўлиб ўтаяпти.
Ушбу тадбир 30 дан ортиқ давлатларни бирлаштириб, минтақада «яшил» трансформация бўйича етакчи платформага айланмоқда.
Иштирокчилар орасида Франция, Германия, Япония, Хитой, Буюк Британия, Саудия Арабистони, Қозоғистон, Туркия, БАА каби давлатлар ва қатор халқаро ташкилотлар — БМТ, Жаҳон банки, ОТБ, ЕИ, FAO, KOICA ва бошқалар бор.
Кўргазма давомида 35 дан ортиқ параллел тадбирлар, стартап танловлари, тематик сессиялар, «яшил қурилиш» ва Оролбўйи барқарор ривожланишига бағишланган муҳокамалар ўтказилади.
Кўргазма Президент ташаббуси билан эълон қилинган «Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва яшил иқтисодиёт йили» доирасида ташкил этилган.
Президент Паркент туманига ташриф давомида «Олтин бел»чўққисидаги дам олиш маскани ва янги лойиҳалар билан танишди.
Ҳозирда бу ерда 188 ўринли 2 та меҳмонхона, капсула шаклидаги уйлар, ресторан ва хўжалик бинолари барпо этилган.
Паркентда туризмни ривожлантириш мақсадида қиймати 1 миллиард 800 миллион доллар бўлган 52 та лойиҳа амалга оширилади. 3 минг 300 та иш ўрни яратилиши ва 1 миллион нафар сайёҳга хизмат кўрсатилиши кўзда тутиляпти.
Павел Дуров: «Ўзбекистонга келувчилар бу ерда ўзларини хавфсиз ҳис қилишади»
Telegram асосчиси, дунёдаги энг нуфузли IT етакчилардан бири Павел Дуров яқинда америкалик машҳур журналист Такер Карлсонга берган интервьюсида Ўзбекистон ҳақида илиқ фикр билдирди.
Унинг айтишича, Ўзбекистонга келган инсонлар бу ерда ўзларини хавфсиз ва осуда ҳис қилишади.
Бу фикр нафақат мамлакатдаги барқарорликни, балки юртимизнинг халқаро имижи қанчалик мустаҳкамланаётганини ҳам кўрсатади.
Такер Карлсон ҳам бу гапни қўллаб-қувватлаб, «Uzbekistan is a place where no one is afraid to go», яъни «Ўзбекистон — одамлар қўрқмай боришадиган, эркин ҳис қилинадиган юрт», деб айтган.
Бу гаплар оддий мақтов эмас, балки халқаро сиёсий жараёнларни чуқур кузатиб борувчи шахсларнинг холис ва асосланган баҳоси.
Чунки бугун дунёда урушлар, зиддиятлар, беқарорлик кучайиб бораётган бир пайтда тинч юртда яшаш инсон учун энг катта неъматга айланди.
Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистоннинг халқаро майдонда хавфсиз, барқарор ва очиқ юрт сифатида эътироф этилиши — катта аҳамиятга эга.
Бугун жуда иссиқ бўлади
Ҳудудларда ҳаво ҳарорати +42 даражагача, чўл ва жанубда эса +45 даражагача чиқади.
Пойтахтда ҳам ҳаво «ёнади» —+41 даража!
Тоққа қочгандан ҳам толк йўқ, у ерда ҳам +35 даража. Қисқаси, барча жойда сауна режими.
Имконият бўлса, Зоминни Суффа платосига сурвориш керак, чунки у ерда ҳозир 18-20 даража экан.
Шавкат Мирзиёев ва Си Цзиньпин музокаралари якунида хушхабар эълон қилинди
Президент Шавкат Мирзиёев ва Хитой Раиси Си Цзиньпин ўртасидаги музокаралар якунида эълон қилинган янгилик сўнгги йилларда мустаҳкамланган дўстлик ва стратегик шерикликнинг мантиқий давоми бўлди.
Эътибор беринг: 2024 йилда икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 14 миллиард долларга етди. Инвестиция лойиҳалари портфели эса 60 миллиард доллардан ошиб кетди.
Ўзбекистонда Хитой электромобиллари ишлаб чиқарилмоқда, технопарклар барпо этилмоқда, «ақлли» қишлоқ хўжалиги ва сунъий интеллект сингари замонавий тармоқларда лойиҳалар амалга оширилмоқда, Олимпия шаҳарчаси қурилмоқда —буларнинг барчаси бугунимиз ва келажагимиз учунхизмат қилади.
Хитой тилини ўрганаётган ўқувчилар, икки томонлама талабалар алмашинуви, математика марказлари ва «Лу Бань устахонаси» таълим тизими— ёшларимиз учун ҳам имкониятлар кенгаймоқда.
Музокаралар якунида эълон қилинган ЖСТга аъзо бўлиши бўйича икки томонлама музокаралар якунлангани тўғрисида баённома имзолангани эса, шубҳасиз, бутун дунё учун муҳим сигнал: Ўзбекистон очиқ, фаол ва глобал иқтисодий майдонда муносиб ўрин эгаллашга тайёр!
🌱 17 июн — Бутунжаҳон чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши кураш куни
Бу сана 1994 йилда БМТ томонидан таъсис этилган бўлиб, ер деградацияси, сув танқислиги ва иқлим ўзгаришига жамоатчилик эътиборини қаратишга қаратилган.
🇺🇿 Ўзбекистонда чўлланиш муаммоси жуда долзарб: мамлакат ҳудудининг 70% қисми, айниқса, Қорақалпоғистон ва Оролбўйи минтақалари хавф остида.
✅ Ўзбекистон 1995 йилдан бери БМТнинг Чўлланишга қарши кураш конвенциясида фаол қатнашмоқда. Орол денгизи тубига саксовул экиш, «яшил белбоғ»лар яратиш, рақамли мониторинг каби ишлар амалга оширилмоқда.
🇺🇳 2024 йилдаги COP16 (Ар-Риёд) анжуманида Самарқанд декларацияси Ўзбекистон ташаббуси билан қабул қилинди ва халқаро қўллаб-қувватловга эришди.
Чўлланиш — барқарор ривожланиш, озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлиқ учун жиддий таҳдид. Унга қарши кураш — барчамизнинг умумий вазифамиз.