mufasa_mh | Unsorted

Telegram-канал mufasa_mh - Mufasa

10317

Каналда сиз долзарб мавзулар, янгиликлар ва қизиқарли мулоҳазаларни кузатишингиз мумкин Муаллиф 👉 Мирсаид Хайдаров Facebook 👉 https://www.facebook.com/mirsaidakbarovich Twitter 👉 https://twitter.com/mufasa_mh Боғланиш 👉 @Mufasaga_murojaat_bot

Subscribe to a channel

Mufasa

Фарғона йўли кўчаси. Светофор ишламаяпти. Чорраҳани фуқаролар тартибга солаяпти. Кеча ЙПХ ходимлари туни билан шу кўчада рейд қилишган, балки чарчашгандир. Улар ҳам одам.

Читать полностью…

Mufasa

«Уй танлама, қўшни танла; йўл танлама, йўлдош танла»АҚШ элчиси Jonathan Henick

Читать полностью…

Mufasa

Андижон вилояти Хўжаобод туманида ИИБ профилактика инспекторининг ўлимида гумонланаётган шахс ушланди.

Гумонланувчи Хўжаободдаги қабристонни маккапоясида яшириниб ётган. Қўлга олиш пайтида у ўзининг қоринига пичоқ билан жароҳат етказган. Биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага олиб борилган.

Читать полностью…

Mufasa

Президентимиз Хонкенди шаҳридаги Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида Афғонистон бош вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари в.б. Мулла Абдул Ғани Бародарни қабул қилди.

Читать полностью…

Mufasa

Бугун Судьялар олий кенгашининг йиғилишида Бош прокурорнинг Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Янгиариқ туман суди тергов судьяси М.С.ни Жиноят кодексининг 168- ва 28,211-моддалари тегишли қисмлари билан жиноий жавобгарликка тортишга оид тақдимномаси муҳокама қилинган.

Якунда Кенгаш хулосаси билан М.С.ни жиноий жавобгарликка тортишга розилик берилди ва унинг судьялик ваколати тўхтатилди.

Тергов сири ва айбсизлик презумпцияси талабларидан келиб чиқиб, бошқа тафсилотлар ошкор қилинмас экан.

Читать полностью…

Mufasa

Янги қарор таълим сифатини яхшилашга хизмат қилади
 
Гуруч курмаксиз бўлмаганидек, тадбиркорлик фаолияти ниқоби остида фақат даромадни ўйлайдиган нодавлат ОТМлар ҳам учраб туради.

Шу боис, Ҳукуматнинг янги қарорига мувофиқ, нодавлат таълим муассасаларининг лицензиялаш, аккредитация ва назорат тизимлари қайта кўриб чиқилмоқда.

2025 йил 1 июлдан бошлаб янги ташкил этиладиган таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш икки босқичда бўлади. Биринчиси – лицензиялаш асосида ташкил қилиш, ундан кейин иккинчи босқичда — таълим дастурларини махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш. Шундан сўнггина таълим жараёнини бошлаши мумкин.

Махсус давлат аккредитацияси Президент Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги томонидан амалга оширилади. Махсус давлат аккредитациясидан ўтмаган таълим дастурлари бўйича қабулни амалга оширишга йўл қўйилмайди.

Шунингдек, энди бундай муассасалар моддий-техник базаси, илмий ва таълим йўналишлари ва бошқалар бўйича аниқ талабларга жавоб бериши шарт.

Охирги йилларда давлат томонидан нодавлат таълим муассасаларига кенг имкониятлар берилмоқда. Бу эса 2019 йилда бор-йўғи 5 та бўлган нодавлат ОТМ сонининг 2025 йилга келиб 71 тага етишига замин яратди. Шундай экан, берилган имконият ва билдирилган ишончни суиистеъмол қилмаслик керак.

Бу яхши қарор бўлибди, у таълим сифатига ижобий таъсир қилиши аниқ. Умид қиламиз, энди ҳақиқий билим масканлари орасидаги айрим «курмаклар» тозаланади.

Читать полностью…

Mufasa

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Боку шаҳрида янги «Ўзбекистон» боғига тамал тоши қўйишди.

Шунингдек, Бокуда Ўзбекистон элчихонасини янги биноси очилди.

Читать полностью…

Mufasa

Айни пайтда пойтахтнинг Фарғона йўла кўчасида даҳашатли «пробка» кузатиляпти. Бу Яшнабод туманидаги Оҳангарон шоҳ кўчасида ҳаракат тўхтатилгани билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Оҳангарон шоҳ кўчасида аввалига 1 июлгача, кейинроқ эса 4 июлгача транпорт воситалари ҳаракати тўхтатилиши маълум қилинди.

1 июндан автомобиль йўлларида таъмирлаш ишлари соат 07:00 дан 21:00 гача йўл қўйилмайди, дейилганди.

Суратдаги (Фарғона йўли кўчаси – кўприк олдида) «Стоп» белгиси эса бошқарилувчи светофорга алмаштирилиши белгиланганига бир ярим ой бўлди.

Менимча, айрим мутасаддиларга Президент топшириғи ва Ҳукумат қарорини ўзи етарли эмас, БМТ хавфсизлик кенгаши резолюцияси керак.

Читать полностью…

Mufasa

Фотима Саиповага Чирчиқ шаҳар «Янги Ўзбекистон» массивидаги кўп қаватли уйдан барча қулайлик ва жиҳозлар билан таъминланган хонадон топширилди

Читать полностью…

Mufasa

Ўзбекистоннинг маҳалла модели БМТ анжуманида халқаро эътирофга эришди

БМТ бош қароргоҳида халқаро анжуман бўлиб ўтди. Унда (UNDP, ECOSOC, UNFPA, БМТ Ёшлар бошқармаси ҳамда бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари қатнашди.

Анжуманда халқаро экспертлар Ўзбекистондаги маҳалла институтини демократик бошқарувнинг самарали намунаси сифатида баҳолади. Маҳалла институти жамиятда ижтимоий бирдамликни мустаҳкамлаш, қашшоқликни камайтириш, аҳоли муаммоларини жойида ҳал этиш каби вазифаларни самарали бажармоқда. Бу тажриба бошқа мамлакатлар учун ҳам қўлланма сифатида тавсия қилинмоқда.

Расмий маълумотларга кўра, 2024 йил давомида 700 мингга яқин киши қашшоқлик ҳолатидан чиқди. Шунингдек, 5392 киши маҳаллалар орқали иш билан таъминланди.

Читать полностью…

Mufasa

30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан ўтказилган учрашувда Президент параспортчи қизга уй совға қилди

Давлат раҳбари велоспорт бўйича Паралимпия терма жамоаси аъзоси Фотима Саиповани шахсан табриклаб, уни уй билан таъминлаш бўйича Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевга топшириқ берди.

Читать полностью…

Mufasa

Ҳар бир бола учун қайғуриш — фақат ота-онанинг бурчи эмас!
 
«Бир болага етти маҳалла ота-она»
деган гап бугун ҳар қачонгидан ҳам долзарб. Маҳалламизда нотўғри йўлга кирган бола учун фақат унинг ота-онаси эмас, балки маҳаллада яшайдиган ҳар бир инсон жавобгар эканлигини англаш вақти келди.
 
Сабаби, ёшлар билан бўлиб ўтган бугунги учрашувда Президентимиз маҳаллаларимизда 167 минг нафар уюшмаган ёшлар, тарбияси оғир ва ҳуқуқбузарлик қилган 17 минг ўқувчи борлигини таъкидлади.
 
167 минг уюшмаган ёш, 17 минг ҳуқуқбузар ўқувчи — бу рақамлар ортида қанча ҳаётлар, орзулар ва йўқотилган йўллар турибди. Президентимиз айтганидек, ҳар бир болага қайғуриш — бу фақат назорат қилиш дегани эмас. Бу — эътибор бериш, эшитиш, елкадош бўлиш ва ҳақиқий ёрдам кўрсатишдир.
 
Бугун маҳалладаги ёшлар етакчиси, раис, фаоллар, устозлар ва кўнгиллилар бирлашсагина, ёшларимизнинг ҳаёти ўзгариши мумкин. Ҳар бир ёшга берилган ишонч эса, келажакка қўйилган пойдевордир.

Читать полностью…

Mufasa

Ички ишлар вазири, генерал-майор А.Ташпулатов раҳбарлигида ўтказилган сайёр қабул саҳарда ҳам давом этгани айтилмоқда.

Читать полностью…

Mufasa

Маҳаллий Кенгашлар фаолияти 2030 йилгача ривожлантирилади

Президент фармони билан маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси тасдиқланди.

Янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқ, маҳаллий Кенгаш раиси ва ҳоким лавозимлари алоҳида этиб белгиланди. Шу муносабат билан «Кучли Кенгаш, ҳисобдор ва ташаббускор ҳоким» тамойили жорий этилади.

Қабул қилинган концепцияга асосан:

• фуқаролар маҳаллий бошқарув жараёнларида фаол иштирок этади;
• ижро органлари Кенгашлар олдида ҳисобот беради;
• ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши аниқ вазифа ва ваколатларга эга бўлади;
• маҳаллий органлар халқаро алоқаларда ҳам иштирок этади.

Ушбу чоралар маҳаллий ҳокимият органларининг самарадорлигини ошириш ҳамда аҳоли билан давлат ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган.

Читать полностью…

Mufasa

Бугун Халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш куни. Бу кунни «нишонлаш учун» 2 тонна 135 кг 188 гр гиёҳвандлик воситалари ёқиш йўли билан йўқ қилинибди.

Буни эшитиб қанчадан қанча бангилар дув-дув кўз ёши тўкса керак. Кимга азм, кимга байрам шуни айтишади-да.

Читать полностью…

Mufasa

«Қонунлар битта тугма билан қабул қилинмайди»

Кўпчилик орасида «депутатлар қўлини кўтарса, қонун қабул қилинади» деган тушунча бор. Аслида эса, ҳар бир қонун — таҳрирланаётган, муҳокама қилинган ва таклифлар асосида шаклланадиган ҳужжатдир.

Айни вақтда муҳокамага сабаб бўлаётган — дала ҳудудларидан унумли фойдаланишга доир қонун лойиҳаси фақат биринчи ўқишда кўрилди. Бу — концептуал маъқуллаш, холос. Унда фракциялар эътироз билдирган, 22 депутат қарши овоз берган.

Олдинда — иккинчи ва учинчи ўқиш, жамоатчилик фикрини тинглаш ва ўзгартишлар киритиш босқичлари турибди. Яъни, бу қонун қабул қилингани йўқ, муҳокама жараёни бошлангани холос.

Читать полностью…

Mufasa

Мирзиёев: «Тинчлик ва тараққиёт – иқтисодий ҳамкорлик билан ўлчанади»

Шавкат Мирзиёев Хонкенди шаҳридаги Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитида сўзга чиқиб, минтақавий барқарорлик ва тараққиётнинг асосий омили – иқтисодий ҳамкорлик эканлигини алоҳида таъкидлади.

Президент Афғонистоннинг иштирокини олқишлар экан, уни минтақада тинчлик ва ривожланишга ҳисса қўша оладиган давлат сифатида қайд этди. Жанубий Осиё ва Яқин Шарқдаги беқарор вазиятлар эса умумий хавф туғдираётганини таъкидлади.

Мирзиёев қуйидаги ташаббусларни илгари сурди:

«Ҳамкорликнинг стратегик мақсадлари – 2035»концепциясини қабул қилиш;

Тошкентда савдо вазирлари учрашувини ўтказиш;

Агросавдода «яшил йўлаклар»тизимини жорий этиш;

«Экоинвест» дастури орқали сармоявий лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш;

Транспорт ва логистикада «Рақамли идора» тизимини жорий этиш;

Самарқандда Миллий авиакомпаниялар форумини ўтказиш.

Шунингдек, экологик таҳдидларга қарши умумий ёндашув ишлаб чиқиш таклиф этилди.

Читать полностью…

Mufasa

Оҳангарон ҳокимлиги ходими қўлга тушди

Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги бўлим бошлиғи 3 хонали уйни фуқаро номига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, 18 500 доллар сўраган.

Шундан 15 000 доллар уй учун, 3 500 доллар эса «суддаги танишлар»га берилишини айтган. Аммо у олдиндан 9 500 доллар олган пайтда қўлга тушган.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинган.

Читать полностью…

Mufasa

15 минг доллар сўраган экан, пора олиш бўйича ишни ҳал қилиб бераман деб. Шундан 2 минг долларини нақд пулда ва 24 млн. сўмни эса пластик карта орқали олган.

Аммо, берган ваъдасининг устидан чиқмай олган пулларини қайтараётган вақтида қўлга тушган.

Читать полностью…

Mufasa

«ANORBANK» кузатув кенгаши аъзоси ва акциядори Қаҳрамонжон Олимов 23 июнь куни Парижда номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилган — Le Monde.

У икки кун давомида Ницца шаҳри яқинидаги уйнинг ертўласида сақланган. Озод қилиниши учун товон пули талаб қилинган ва маълум қисми тўланганидан сўнг қўйиб юборилган.

Уни ўғрилаганлар орасидан аввал Туркияга кўчиб кетган собиқ бизнес ҳамкорини таниб қолган. У Олимовни банкдаги улушни тортиб олганликда айблаб, 10 миллион доллар талаб қилган.

Қизиқ кейс.

Читать полностью…

Mufasa

Қардошлик рамзи: Боку шаҳрида «Ўзбекистон» боғи барпо этилади

Кеча Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида муҳим ва рамзий аҳамиятга эга тадбир — «Ўзбекистон» боғига тамал тоши қўйиш маросими бўлиб ўтди.

Боғ пойтахтнинг замонавий ва нуфузли қисми — «Оқ шаҳар» ҳудудида жойлашади. У 4,5 гектар майдонни қамраб олиб, ўзбек халқининг бой тарихини, қадимий анъаналарини ва юксак маданиятини акс эттирадиган мажмуани ўз ичига олади. Ҳудудда миллий меъморий услубда қуриладиган обидалар, яшил зоналар, сайилгоҳлар, меҳмонхоналар ҳамда маданий-маърифий ва кўнгилочар масканлар барпо этилиши режалаштирилган.

«Ўзбекистон» боғи юртимизнинг тинчликпарвар сиёсати, очиқлик ва маданий бойликларини халқаро миқёсда тарғиб этувчи муҳим рамзга айланиши шубҳасиз.

Читать полностью…

Mufasa

Андижонда пичоқлаб ўлдирилган ички ишлар ходимининг жанозасида вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ҳам қатнашяпти.

Ҳозирда гумонланувчи шахс қидирилмоқда, унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

Читать полностью…

Mufasa

Ер бўйича қонун - жазо эмас, ечим керак

Кеча партиялар фракцияларида кўриб чиқилган қонун лойиҳаларидан бири - дала четлари ва ариқлар бўйидаги ердан фойдаланмаганларга жарима солиш ҳақида бўлди.

Қонун лойиҳасини мақсади - қишлоқ хўжалигида етарли фойдаланилмаётган ерларгаям нарса экиш.

«Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси бу лойиҳани ҳозирги экологик ва агротехник вазиятда муносиб деб топмади. Сув танқислиги, шўрлаш, ерни тайёрмаслиги - партия аввал буни одамларга тушунтириш керак деган фикрда.

ЎзЛиДеПни ўйлови эса, сал бошқачароқ. Улар буни қаттиқроқ назорат, самарадорликни ошириш учун керак дейишяпти. Ким билсин, қайси бири тўғри.

Умуман оганда, охирги пайт ҳар хил фракциялар — ҳар хил позиция билдиряпти. Ўртада қоғозга ўраб, бир-бири билан урушибам қўйишяпти. Айнан шунақа нарсаларни ёритиб турган каналам бор экан.

Хуллас, тепадаги «хангома» батафсил @polemicouz каналида ёритилган

Читать полностью…

Mufasa

Озарбайжонда ўнлаб Россия фуқароси қўлга олинди. Улар гиёҳванд моддаларни транзит йўли билан ташиш ва онлайн фирибгарликда гумон қилинмоқда. Айримлар тан жароҳатлари, калтак излари билан тасвирга тушган. «Какой привет, такой ответ» шекилли.

Аввалроқ Бокуда «Sputnik Озарбайжон» нашри журналистлари ҳам қўлга олинганди.

Читать полностью…

Mufasa

ОКМК халқаро антикоррупция сертификатига эга бўлди

Олмалиқ кон-металлургия комбинати (ОКМК) «Management Certification» агентлиги томонидан коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими бўйича аудитдан муваффақиятли ўтди.

Шу сабабли, ОКМК бошқарув раисига ISO 37001:2016 ва унинг маҳаллий талқини бўйича сертификатлар топширилди.

Читать полностью…

Mufasa

Cуратда тасвирланган фуқаролар «Umid» ва «Orient» номи билан юритилган бир қанча (жами 25 дан ортиқ) МЧЖлар ташкил қилиб, фуқароларга арзон (6–12%) нархда автомашина етказиб бериш тарғиботи билан шуғулланишган.

Олдиндан олинган тўлов (аванс)ларни эса «ухлатишган».

Аниқлашинича, шартномалар бажарилмасдан 843 нафар жабрланувчидан 50,1 млрд сўм ўзлаштирилган.

Ҳозирда 339 та транспорт воситаси хатланган, ишга алоқдор 9 нафар шахс қўлга олинган.

ИИВда махсус штаб ташкил этилган. Зарар кўрганлардан штабга ёки 102 рақамига мурожаат қилиш сўралди — ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Манзил: Тошкент, Тарас Шевченко кўчаси, 62
Тел.: (71) 256-79-39

Читать полностью…

Mufasa

Ўзбекистон – ёшлар ва спорт мамлакати!
 
Бугунги кунда мамлакатимизда ёшлар спортига бўлган эътибор юқори даражага кўтарилди. Бу эса аллақачон ўз меваларини бера бошлаган.
 
Биргина футболдаги ютуқларга қаранг:
 
• U-17 ёшлар терма жамоамиз Саудия Арабистонида ўтган Осиё кубоги финалида икки киши кам ўйнаб ҳаммезбонлар термасини 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, қитъа чемпионларига айланди.

• Миллий терма жамоамиз эса тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўлланма олди! Бу нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё учун тарихий ғалаба бўлди.
 
Бундай зафарлар ортида тинимсиз меҳнат бор, Ватанини севадиган юрак бор, ўз кучига ишонч бор. Ва, албатта, давлат раҳбарининг спортни қўллаб-қувватлашга қаратилган қатъий иродаси бор!
 
Сўнгги тўрт йилда давлат бюджетидан спортга ажратилаётган маблағ 1,5 триллион сўмдан 3 триллион сўмга ошди, мураббийларнинг ўртача маоши 2 баробар кўпайди, 101 та йирик спорт объектлари янгидан қурилди, 67 таси реконструкция қилинди.
 
Спортчилар ва уларнинг устозларига тақдим этилган совғалар эса шунчаки мукофот эмас, балки бўлажак чемпионлар учун ўрнак ва илҳом манбаидир.
 
Ёшлар учун бундан зўр мотивация! Бу ҳали бошланиши, келажакда бундан-да катта ютуқларга эришамиз.

Читать полностью…

Mufasa

2025 йил 11 июнь куни @revizor_uzb каналида эълон қилинган маълумотга кўра, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги давлат хариди бўйича танлов ўтказган. Эътиборлиси шундаки, танловда қатнашган икки корхона — ғолиб ва заҳира ғолиби — бир манзилда жойлашган экан.

Шунга қарамай, танлов бекор қилинмади. Назорат қилувчи бирорта орган ҳалигача муносабат билдирмаган. Ва энг муҳими — 2025 йил 19 июн куни вазирлик 555,6 миллион сўмлик шартномани имзолашга ҳам улгурибди.

Назорат тизимидаги иккиламчи стандартлар жамоатчилик ишончини емиради. Назорат қилувчи органлар чора кўриш ўрнига сукутни танласа, коррупцияни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитлари бартараф этилмаса, коррупция гуллагандан гуллайверади.

Қонунлар эса қоғозда қолиб кетаверади.

Читать полностью…

Mufasa

Айрим айти компаниялар борки, уларнинг уддабуронлигига қойил қолмай иложи йўқ. Ҳукумат қандайдир қарор чиқариши билан сразу ўша соҳада фойдаланадиган платформа ишлаб чиқади. Ëки ҳукумат бу компаниялар ишлаб чиққан платформага қараб қарор чиқарадими, тушунарсиз. Тендер-пендер ҳам керак эмас. Тўғрида, ортиқча хат-ҳужжат, бош оғриғини нима кераги бор?

Туманлардаги банк филиалларида маҳаллабай ишлаш бўлимлари ташкил этилиб, ҳар бир маҳаллага алоҳида «маҳалла банкири» тайинланиши биланоқ «REALSOFT» банкларга «Маҳалла банкири» ахборот тизимидан фойдаланиш ҳуқуқини пуллашни бошлабди. Қизиқ томони, «online-mahalla.uz», «bank-kredit.uz» ва «soliq.uz» тизимлари орқали интеграция қилинади дейилганди. Мана шу «online-mahalla» платформасини ҳам «REALSOFT» ҳеч қандай тендер ва танловларсиз 8,4 млрд сўмга ясаб берганди.

Читать полностью…

Mufasa

Урганч шаҳар прокуратураси терговчиси қўлга тушди

Урганч шаҳар прокуратураси катта терговчиси
Бош прокуратура Департаментнинг бошқармаси томонидан фуқарога нисбатан қўзғатилиб, ўзининг ҳамкасби томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётган жиноят ишини айблов хулосаси билан судга юборилмасдан, терговда тугатиб бериш эвазига 3000 доллар талаб қилади.

Натижада, катта терговчи 2025 йилнинг 16-28 май оралиғида 1000 доллар, 10 млн. сўм, қиймати 1000 долларга тенг бўлган 1 дона сейф ва 1 млн. 300 минг сўмлик 1 дона иш столи жамланмасини қўлга киритади.

Аммо, фуқаро ўзига нисбатан қўзғатилган жинояти иши дастлабки терговда тугатилмасдан, айблов хулосаси билан судга юборилганлигини билгач, терговчидан муқаддам берилган пул маблағлари ва ашёларни қайтариб беришини талаб қилади.

Шундан сўнг, терговчи 1000 доллар, қиймати 1000 долларга тенг бўлган 1 дона сейф ва 1 млн. 300 минг сўмлик 1 дона иш столи жамланмасини фуқарога қайтариб берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда терговчи қамоқда.

Читать полностью…
Subscribe to a channel