mufasa_mh | Unsorted

Telegram-канал mufasa_mh - Mufasa

10317

Каналда сиз долзарб мавзулар, янгиликлар ва қизиқарли мулоҳазаларни кузатишингиз мумкин Муаллиф 👉 Мирсаид Хайдаров Facebook 👉 https://www.facebook.com/mirsaidakbarovich Twitter 👉 https://twitter.com/mufasa_mh Боғланиш 👉 @Mufasaga_murojaat_bot

Subscribe to a channel

Mufasa

“Менинг маҳаллам” – янги фильм премьераси

Маҳалла – бир-бирига ёрдамчи қўл узатадиган қўшнилар, қувонч ва ташвишни бирга ўтказадиган инсонлар маскани. Бу – меҳр, эътибор ва ҳамжиҳатлик ўчоғи.

Бугун Миллий кино санъати саройида шу фазилатларни ўз ичига олган “Менинг маҳаллам” фильмининг тақдимоти бўлиб ўтди

Фильмда Дилором Каримова, Фарҳод Абдуллаев, Шоҳрух Ҳамдамов, Лола Элтоева, Толиб Мўминов ва Мўмин Иброҳимов каби таниқли актёр ва актрисалар иштирок этган.

Фильм Кинематография агентлиги буюртмасига биноан, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ва Республика маънавият-маърифат маркази ҳамкорлигида “Ўзбекфильм” давлат унитар корхонаси томонидан яратилган.

Фильмлар орқали ҳаёт ҳақиқатини кўрсатиш жамиятда ижобий ўзгаришларга туртки беради.

Читать полностью…

Mufasa

Чирчиқ дарёсидан ноқонуний қум-шағал қазиб олган корхона раҳбари узил-кесил 6 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Қолаверса, ундан жами 552 млн сўм моддий зарар ундирилиши белгиланди.

Читать полностью…

Mufasa

Президент матбуот хизматини собиқ ходими Хикматилла Убайдуллаев ўзининг баъзи хотиралари билан ўртоқлашди:

Илк марта АҚШга расмий ташриф. Оқ уй дарвозаси ёнида Шавкат Миромоновични кутиб олишга Дональд Трампнинг ўзи чиқди.

Трампнинг қаттиқ қўл сиқиб кўришиш одати кўпчиликка маълум. Вазиятни узоқроқдан кузатиб турибман: қани нима бўлар экан, ким-кимнинг қўлини сиқиб ёнига тортар экан, деган ўй-ҳаяжон билан қараб турибман.

Фахрий қоровул машина эшигини очди, Президентимиз машинадан тушдилар. Трамп давлатимиз раҳбари билан кўришиш учун қўл узатди. Шунда Президентимиз Трампдан устун келдилар ва уни ўзлари томонга тортилар. Трамп кулиб уларни Оқ уйга таклиф қилди.

Бу воқеа ўзбек ва хорижий ОАВларда анча шоу-шувларга сабаб булди.

Бу – лидерликнинг далолати эди.

Читать полностью…

Mufasa

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш бўйича қонунчиликка ўзгартишлар киритиш ташаббуси билан чиқмоқда

Читать полностью…

Mufasa

«Ҳали ҳужжат йўқ, биз йўқ бўлмасин деб турибмиз» — Азиз Абдуҳакимов

Эковазир А.Абдуҳакимов Sea Breeze лойиҳаси ҳақида «ҳали лойиҳа расмий тарзда келгани йўқ» деяпти. Шунингдек, лойиҳа келса, албатта жамоатчилик муҳокамасига қўйилишини ва уни кечаси беркитиб, қўл қўйиб чиқариб юборадиган одам йўқлигини маълум қилди.

Читать полностью…

Mufasa

Жиззахдаги Айдаркўл соҳилида 220 миллиард сўмлик туризм кластери қурилади.

29 гектар майдонда капсула шаклидаги меҳмонхоналар, санаторий, хостел ва пляж жойлаштирилиши режалаштирилган.

Мажмуа йилига 200 минг нафар хорижий ва 1 миллион нафар маҳаллий сайёҳни қабул қилади.

Эковазир Азиз Абдуҳакимовнинг айтишича, қурилаётган туризм кластери Анталия ва Дубайдаги дам олиш зоналаридан қолишмайдиган бўлади.

Читать полностью…

Mufasa

«Ишончнома» бўйича янги талаб жорий этилиши мумкин

Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, эндиликда ишончномада автомототранспорт воситасини чет элга олиб чиқиш ҳуқуқи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақидаги ёзув алоҳида кўрсатилиши шарт бўлади.

Читать полностью…

Mufasa

Ишсизлик муаммоси юзасидан миграцияни «коттакон»ига депутатлик сўрови юборилди

Қонунчилик палатаси депутати Сайёра Жумаева Фарғона вилоятида аҳоли билан учрашувлар чоғида ишсизлик масаласи кўтарилган.

Фуқаролар айримлар томонидан «15 миллион сўм берсанг, хорижга ишга жойлаштираман» деган ҳолатлардан шикоят қилган.

Шунингдек, минг кишилик ўқув марказларида атиги 70 киши қатнашётгани, қолган ўринлар эса бўм-бўш эканилиги айтилган.

Шуларни ҳисобга олиб, депутат Сайёра Жумаева бу муаммолар юзасидан Миграция агентлиги раҳбариятига депутатлик сўрови юборган.

Бу каби ҳолатлар аҳоли кайфиятни пасайтириб юбориши мумкин. Ишсизлик барибир бор, энди хорижга чиқиш учун ҳам «ставка» қўйилаётгани нимаси?

Читать полностью…

Mufasa

Эковазирлик Мурад Назаровни таклифи бўйича баёнот берди:

«Ўз чиқишида жаноб Назаров ҳар қандай йўл билан дарахт кесиш бўйича турли «усуллар» қўлланилаётганини тилга олди. Шу муносабат билан, Вазирлик унинг дарахт кесишда қўллаётган ёндашувларини атрофлича текшириш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тўлиқ тафтиш ўтказилиши зарур, деб ҳисоблайди. Ушбу ўрганиш натижалари унинг олдинги фаолияти юзасидан тегишли хулосалар чиқариш имконини беради».

PS.
Менимча, эркатой ва жиддий «круг»га эга қурувчиларимиз Давлат раҳбари томонидан 2025 йил «Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили» деб эълон қилинганини билишмайди ёки билишни ҳам исташмайди. Афсуски, оддий халқ бу каби девелоперларга бойкот ҳам эълон қилолмайди, чунки булар қурган уйлар шундоғам уларга мўлжалланмаганини яхши билишади.

Читать полностью…

Mufasa

Қарши магистрал каналида жонига қасд қилиш учун ўзини сувга отган фуқарони қутқариб қолган ЙПХ ходими 5 млн сўм пул мукофоти билан тақдирланибди

Читать полностью…

Mufasa

Кўкдаладаги газ заправкада содир бўлган фожиада ҳалок бўлган фуқароларнинг оила аъзоларига 100 миллион сўмдан компенсация тўланиб, турли даражада тан жароҳати олган фуқароларни ҳар бирига эса 50 миллион сўмдан моддий ёрдам кўрсатилаётган экан. Манба: Kun.uz

Читать полностью…

Mufasa

Порани пластик карта орқали олган божхоначи ушланди

Наманган вилояти божхона бошқармаси «Учқўрғон» пости инспектори Тошкент аэропортида 57 дона iPhone 16 Pro Max’ни IMEI бўйича расмийлаштириш учун фуқародан 5700 доллар, шунингдек, аввалги ҳолат учун қўшимча 400 доллар талаб қилган.

У 900 долларни (11,3 млн сўм) ўзи ва қариндошига тегишли карталар орқали олган. 16 июль куни эса 1000 долларни (12,5 млн сўм) яна қариндошининг картасига ўтказиб олган вақтда ушланган.

Инспектор қамоққа олинган. Тергов давом этмоқда.

Читать полностью…

Mufasa

Ўтган ой Ўзбекистон Технологик металлар комбинати томонидан 8 млрд сўмлик танлов ўтказилибди.

Тасодифни қаранг, танловда битта манзилда фаолияти юритувчи иккита корхона иштирок этган ва улардан бири ғолиб бўлган. Бу танловдаги ҳолатлар ОАВ ва ижтимоий тармоқларда муҳокама бўлишига қарамай бекор бўлмабди. Бекор бўлмаса ҳам керак.

Читать полностью…

Mufasa

Депутат «свет» муаммоси бўйича вазирга сўров юборди

Олий Мажлис депутати Зокиржон Зоҳидов Энергетика вазири Мирзамаҳмудовга депутатлик сўрови йўллаган. Сабаби — Риштон ва Сўх туманларида аҳоли электр таъминотидан норози.

Депутат Риштон ва Сўх туманидаги сайловчилар билан учрашувлар ўтказган. Унда маҳаллий аҳоли электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар ҳали ҳам бартараф этилмаганини айтиб, норозилик билдирган. Хусусан, Риштон туманидаги «Т.Аҳмедов», «Жаҳонобод» ва «Чўнғара» маҳаллаларида бошланган ишлар охирига етказилмаган.

Зоҳидов вазирликдан аниқ ва асосли жавоб сўраган. Энергетика вазирлиги эса расмий жавобида ишларнинг бажарилганини маълум қилган. Вазирликка кўра, Риштон туманидаги «Т.Аҳмедов», «Чўнғара» ва «Жаҳонобод» маҳаллаларида электр тармоқлари янгиланган, трансформаторлар ўрнатилган, ишлар якунланган.

Сўх туманида эса 49 та трансформатор ва 112 километрдан ортиқ электр тармоқлари қурилган. Янги келиб тушган мурожаатлар асосида қўшимча равишда 33 та объектда яна трансформаторлар ўрнатиш ва 41 километр электр тармоғи қуриш ишлари 2025 йил учун режалаштирилган.

Қисқаси, вазирлик «асосий ишлар битди, қолгани режада» деган. Аммо аҳоли эса «свет муаммоси ҳамон бор», деяпти.

Читать полностью…

Mufasa

«Парковкалар қироли» нима учун офертани давлат тилида тақдим этмаган?

Кўпчиликни хабари бор, илгари аксарият кар-соқовлар учун тирикчилик манбаи бўлган йўл бўйидаги парковкалар расман пулли бўлди. Энди кўнгилдан чиқариб эмас, белгиланган тарифлар бўйича тўланади. Тўланмаса, жарима. Ҳозирда «стоянкачи» кар-соқов фуқароларни тақдири нима бўлди, улар бошқа иш билан таъминланадими — бундан бехабарман.

Ўзи бу «парковка иши» бошиданоқ анча «саргузашт»лар билан бошланди: пойтахдаги 86 та участка ёппасига аукционга қўйилди. Биринчи аукционда ғолиб бўлган компания билан шартнома тузилмади. Сабаби мавҳум.

Кейин такрорий савдоларда ўтказилди, илк аукционда таклиф қилинган (120 млрд сўм) нархнинг яримига тенг (62,9 млрд сўм) таклиф билан «Streetpark Systems» МЧЖ ғолиб бўлди.

Қизиғи шундаки, «Streetpark Systems» МЧЖ айнан илк аукцион эълон қилинган куни — 2024 йил 13 ноябрда ташкил этилган. Унинг портфолиосида ҳозиргача «парковка иши»дан бошқа нарса йўқ.

«Парковка саргузаштлари» шу билан тугамади. «Тошкент Инвест компанияси» АЖ ягона автотураргоҳ ахборот тизими (платформа)ни яратиш ва техник қўллаб-қувватлаш учун танлов ўтказди ва қарийб 7,6 млрд сўмлик таклиф билан яна «Streetpark Systems» МЧЖ ғолиб деб топилди.

App Store’да «PROMOBILITY» МЧЖ томонидан тақдим этилган «Poytaxt Parking» иловасида оммавий шартнома (оферта)ларни топиш имконсиз.

poytaxtparking.uz сайтида эса мобил иловадан фойдаланиш ва автотураргоҳларга хизмат кўрсатишга оид оммавий шартномалар жойлаштирилган. Унда «Тошкент Инвест компанияси»га қарашли «PROMOBILITY» МЧЖ автотураргоҳлар оператори, «Streetpark Systems» МЧЖ эса техник оператори эканлиги кўрсатилган.

Бироқ бу оммавий шартнома (оферта)ларнинг давлат тилидаги варианти йўқ, тақдим этилмаган.

«Меню»лари давлат тилида бўлмаган ошхоналарга рейд ўтказишни хуш кўрадиган Рақобат қўмитаси бу ҳолатга чора кўрадими-йўқми, буни билмайман. Парковка монополисти яратилишига жим тургани майли, ҳеч бўлмаса оферталар давлат тилида бўлмаганига жим турмас.

Читать полностью…

Mufasa

Талъат Шухратович Валиев Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг жамоат хавфсизлиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, Администрация фармойиши билан Баходир Бахтиярович Махмудов Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларни амалга оширилишини таъминлаш ва халқаро гуманитар ҳамкорлик шўъбаси мудири лавозимидан, Шовқиддин Абдувалиевич Каршиев Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати Давлат чегараси хавфсизлиги ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилишни таъминлаш шўъбаси бош консультанти лавозимидан озод этилди.

Читать полностью…

Mufasa

Айни пайтда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев тадбиркорлар билан норасмий форматда мулоқот ўтказяпти.

Асосий мақсад — ислоҳотлар штабини шакллантириш, илғор тадбиркорларнинг фикр ва таклифларини эшитиш, улар билан маслаҳатлашиш.

Аввал ёпиқ ва расмий бўлиб келган G2B мулоқотлари энди аниқ мақсадли, очиқ ва амалий ечимларга қаратилган форматга ўтаётгани - жамият ва давлат ўртасидаги ишонч ошаётганидан далолат.

Читать полностью…

Mufasa

Чорвоқ сув омбори яқинида ўрмон ёнғини чиқди.

Ёнғинни ўчириш ишларига вертолётлар, шунингдек, шимча куч ва воситалар жалб қилиняпти.

Маълуотларга кўра, ёнгин 3,-3,5 гектар ер майдонини эгалаган.

Читать полностью…

Mufasa

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 68 ёшга тўлди!

Олиб бораётган ислоҳотларингиз бардавом бўлсин! Биринчи хоним билан доимо бахтли ва соғ-саломат бўлинг!

Читать полностью…

Mufasa

Навоийда ярим килограммга яқин сунъий тошларни қимматбаҳо тош сифатида 1,3 миллион долларга сотишга уринган шахслар қўлга олинди.

Ҳар бир граммини 3 минг доллардан сотишга келишишган. Сунъий тошларни асли нархи 12 млн сўм экан.

Читать полностью…

Mufasa

🇺🇿 ДХХ раиси Баходир Қурбонов бошчилигидаги делегация Қобулда Афғонистон Разведка хизмати раиси Абдул Ҳақ Восиқ, Мудофаа вазири Мулло Муҳаммад Ёқуб ва Ички ишлар вазири Сирожиддин Ҳаққоний билан учрашди.

Музокараларда минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, чегара хавфсизлиги, наркотрафикка қарши кураш ва терроризмга қарши ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилган.

Читать полностью…

Mufasa

Ва ниҳоят, бир манзилда фаолият юритувчи икки корхона иштирок этган ушбу танлов шунча муҳокамалардан сўнг бекор қилинди.

Қизиғи шундаки, худди шундай ҳолат Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг танловида ҳам кузатилган, лекин танлов бекор қилинмади— аксинча, ғолиб корхона билан шартнома тузилди. Бир хил ҳолатга икки хил ёндашув.

Читать полностью…

Mufasa

Олмазор туманида водород перекиси ҳавога сизиб чиққан. У заҳарли, газсимон модда сифатида бошқа элементлар билан реакцияга киришиб, ҳаво сифатига жиддий салбий таъсир кўрсатган.

Air.Tashkent датчиклари тунда ҳавонинг ҳолатини ўта хавфли (500 балл) даражасида қайд этган. Тонгга келиб ҳам ҳаво ҳолати нормал даражага қайтмагани айтиляпти.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, перекис водород сизиб чиқиши билан боғлиқ ҳолат бартараф этилган.

Читать полностью…

Mufasa

Отасини кофирга чиқарган қиз террористик ташкилот тарафдори бўлиб чиқди

Тезкор тадбирда 16 нафар аъзодан иборат «жамоат» аниқланган. Тинтув давомида 37 та телефон, 51 та диний китоб, 40 та диск, 4 та флеш-карта, ноутбук ва планшет далил сифатида олинган.

Гуруҳ етакчиси Давлатобод туманида яшаган, Туркияда таълим олган ва отасини ҳам «кофир»га чиқарган. У Telegram орқали 120 нафарли гуруҳ очиб, «Ислом Давлати»атрибутлари ва «жиҳодий» мазмундаги материаллар тарқатган.

Аъзоларга ёшларни «жиҳод» ғоясида тарбиялаш ва давлат ислоҳотларига қарши кайфият уйғотиш топширилган. Аъзолардан бири хусусий университет таъсисчиси экан.

Гуруҳ ташкилотчиси ва 3 нафар фаол аъзосига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинган.

Читать полностью…

Mufasa

Жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида судлар томонидан 204 нафар шахс оқланиб, реабилитация қилинибди.

Читать полностью…

Mufasa

Мамлакатнинг бош қутқарувчиси ва бош маънавиятчиси ўртасида ҳамкорлик Меморандуми имзоланибди.

ФВВнинг ҳар бир ходимини «ғоявий қутқарувчи»га айлантириш бўйича йўл харитаси ҳам тасдиқланибди.

Маънавият контораси «қутқарув сезони» пикка чиққан пайтда фидойи ходимларни ишдан чалғитгандан кўра, охирги пайтларда қозоқ ОАВлари томонидан уюштирилаётган ахборот ҳужумларига қарши бирор тайинли иш қилса бўларди, масалан.

Читать полностью…

Mufasa

Ўзбекистонга 2 йил ичида Мўғулистондан 100 минг бош майда шохли моллар олиб келинади.

Читать полностью…

Mufasa

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида Роғун ГЭСидан электр энергиясини харид қилиш бўйича 20 йиллик шартнома тузилди.

Нарх — 1 кВт/соат учун 3,4 сент (ҚҚС билан), ҳар йили 1% индексация қилинади. Электр асосан пик соатларда етказиб берилади.

Қурилиш тугаллангунга қадар етказиб бериш фақат вегетация мавсумида - 1 апрелдан 30 сентябргача амалга оширилади.

Читать полностью…

Mufasa

Ўзбекистон минтақадаги энг хавфсиз мамлакат

Numbeo сайтида эълон қилинган 2025 йил ярим йиллиги бўйича халқаро жиноятчилик даражаси индексида Ўзбекистон хавфсизлик бўйича икки поғона юқорилаб, 25-ўринни эгаллади.

У Марказий Осиё давлатлари орасида энг хавфсиз мамлакат бўлди. Қозоғистон 73-ўринда, Қирғизистон — 101-ўринда жойлашди.

Читать полностью…

Mufasa

Кўкдала туманидаги «заправка» портлаши оқибатида 4 киши ўлди

Хабарларга кўра, воқеа жойига Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори бошчилигидаги бир гуруҳ тажрибали мутахассислар юборилган.

Читать полностью…
Subscribe to a channel