Эковазирлик, ички ишлар ва солиқ органлари ходимлари Хива шаҳрида “мусорчи”ларга қарши рейд ўтказишибди. Ҳуқуқбузар фуқароларга нисбтан 1 млн 125 минг миқдорида жарима белгиланган.
Читать полностью…Жаҳон банкининг «Статистика фаолияти самарадорлиги индекси»да Ўзбекистон 62 ўринга кўтарилди
Жаҳон банки томонидан мамлакатларнинг статистик салоҳиятини ўрганиш ва баҳолаб бориш мақсадида янгиланган услубиёт асосида ишлаб чиқилган «Статистика фаолияти самарадорлиги индекси» (Statistical Performance Indicators — SPI)нинг 2023 йил натижалари эълон қилинди.
Унга кўра, Ўзбекистон мазкур халқаро рейтингда 80,3 балл тўплаб, дунёнинг 217 та мамлакати орасидан 62 ўринни эгаллади. Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари орасида 4 ўринга кўтарилган.
Маълумот учун: 2022 йил натижаларига кўра, Ўзбекистон мазкур халқаро рейтингда 74,1 балл тўплаб 79 ўринни эгаллаган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:
- Эркинжон Оқбутаевич Турдимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди;
- Ҳисоб палатаси раиси лавозимида ишлаб келган Адиз Музафарович Бобоев Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Бизда жуда ёмон бир тенденция пайдо бўляпти. Яъни, жамоатчлик бир фаолни кўтар-кўтар қилади, у эса охир-оқибат зулм хизматчисига, ҳимоячисига айланяпти.
Дейлкик, бир адвокат ёки депутат ўзича ҳақиқат учун курашган, адолатни гапирган кўринади. Ва уни кенг жамоатчилик қўллаб-қувватлайди, аудиторияси ошиб бориб ундан ҳақиқат «статуэтка»си ясашади. У эса бир юмалаб жамият манфаатларига зарар етказувчиларни ҳимоячисига айланади, қолади. Бир-икки эмас, анча-мунча ҳолатларни кузатиб шундай хулосага келяпман.
Бир инсонни ўлдириб жазосиз қолиб ялло қилиб юрганларни, ўзидан кўча ясаб ожизларга зулм қилганларни ҳимоячига айланган айрим «ҳақиқат пешво» адвокатларни кузатиб шу хулосага келяпман. Ёки интернетда эрталабдан кечгача оилавий қадриятлар ҳақида гапирадиган машҳур собиқ депутатни ўзи алимент тўламай ногирон аёлидан қочиб юрибди.
Эскилар «ҳақни, элни назаридан қолма» дея дуо қилишган – бунда ҳикмат кўп. Элни назаридан қолманглар, қолган кунингиз бир тийинга айланасиз. Ҳақ тарафида туринг, ҳақ ва эл назаридан қолмайсиз.
@mufasa_mh
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан халқаро террорчилик ташкилоти сафига қўшилмоқчи бўлган шахс ушланибди.
Аниқланишича, 2007 йилда Тошкент вилоятида туғилган К.И. интернет тармоғида экстремистик ғоялар таъсирига тушиши натижасида 16 нафар яқин танишлари билан ноқонуний «жамоат» бўлиб йиғилиб, келгусида хорижда фаолият олиб бораётган «Ислом давлати» халқаро террорчилик ташкилотлари сафига қўшилишни режалаштирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Авваллари шу каби хабарларга негадир сал ишонқирамай қарардим. Лекин шу кунларда БАА бўлган ҳолат ва унда Ўзбекистон фуқароларининг иштироки ёшларни ҳар хил террористик ташкилотлар сафига қўшилиб қолаётганини кўрсатяпти.
Лоқайдлик ва ишонувчанлик оқибатида, интернет тармоғи орқали ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмаслик учун доимо огоҳ бўлишимиз зарур.
@mufasa_mh
Онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Президент қарорига мувофиқ 30–65 ёшдаги аёллар 2 йилда бир марта бирламчи текширувдан ўтказилади.
Онкологик касаллик аниқланган беморларни ташхислаш ва даволаш харажатлари бюджет ҳисобидан молиялаштирилади.
Давлат раҳбари бутун ижро органларини Янги Тошкентга кўчирилиши ҳақида: «Тасаввур қилинг, катта машиналар келмайди, тирбандлик бўлмайди, одамлар эса бундан фақат манфаат қозонади»
Читать полностью…Шухрат Гайратджанович Халмухамедов Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи лавозимидан озод этилди ва Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири лавозимига тайинланди
@mufasa_mh
Википедия: Баҳодир Низамович Қурбонов
У 1969 йилда Жиззах вилоятида туғилган. 1987—1989 йилларда ҳарбий хизматни ўтаган. 1990 йилда Ўзбекистон ИИВ Олий тергов мактабига, 1992 йилда эса Ўзбекистон ИИВ Олий мактабига ўқишга кирди.
1994—1996 йилларда Жиззах ИИБ тергов бўлимида аввал терговчи, сўнгра катта терговчи бўлиб ишлаган. 1996 йилда Жиззах вилояти ИИБ Коррупция, рэкет ва терроризмга қарши курашиш бўлимининг ноқонуний валюта операсияларига қарши курашиш бўлими тезкор ходими лавозимига ишга ўтган.
1997—1998 йилларда Жиззах вилояти ИИБ Коррупция, рэкет ва терроризмга қарши курашиш бўлими 1-бўлими тезкор ходими лавозимида ишлаган. 1998 йилда Жиззах вилояти ИИБ Коррупция, рэкет ва терроризмга қарши курашиш бўлими 2-бўлими катта терговчиси лавозимига тайинланган.
1999 йилда Жиззах вилояти ИИБ Коррупция, рэкет ва терроризмга қарши курашиш бўлими 3-бўлими катта терговчи, шунингдек, Жиззах вилояти, Жиззах тумани ИИБ Жиноят қидирув бўлими терговчиси лавозимларида ишлаган. Шу йили Жиззах вилояти ИИБ Коррупция, рэкет ва терроризмга қарши курашиш бўлими 3-бўлим бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланган.
2001 йилдан Жиззах вилояти ИИБ Коррупция, рэкет ва терроризмга қарши курашиш бўлими 2-бўлим бошлиғи ўринбосари, бундан ташқари, Жиззах вилояти ИИБ Жиноят қидирув ва терроризмга қарши курашиш бўлими бошлиғи ўринбосари сифатида фаолият юритиб келди.
2002 йилда Жиззах вилояти Жиззах тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланган. 2005 йилда Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига ўтган.
2008 йилда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги патруль хизмати бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. Шу йили Наманган вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланган.
2013 йил 24 декабрдан 2015 йил 27 декабргача Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаган. 2015 йилда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.
2017 йил 14 январда унга генерал-майор унвони берилган. 2018 йил 12 февралдан 2019 йил 11 февралгачаТошкент ҳарбий округи қўмондони лавозимида ишлади.
Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 11 февралдаги фармони билан Ўзбекистон мудофаа вазири этиб тайинланган.
2020 йил 15 августдан Ўзбекистон аралаш яккакурашлар ассоциасияси раиси бўлиб ишламоқда.
2024 йил 23 ноябрь куни ДХХ раиси этиб тайинланди.
Ўзбек конфуцийси сабоқлари: осмондан нима ёғса, ер шуни кўтаради.
Унинг ҳар бир жумласида ҳикмат мужассам. 30 йил ўтиб унинг ҳар бир гапи ҳозирда содир бўлаётган ҳар қандай муҳим ҳодиса ва оддий ҳолатларга тўғри келяпти, мос тушади.
Бўлди, энди ётиб ухланглар! Ҳаммаси яхшиликка, тинчликка хизмат қилсин! Аммо кунте деган сайтда бир тўда нопрофессионал ходимлар ишлашига яна бир бор амин бўлдим.
Бугун пойтахт атрофида «яшил»белбоғ барпо этиш доирасида Бектемирдан Сергелига кетаверишдаги катта трасса бўйида юзлаб дарахтлар экилибди. Кўриб, хурсанд бўлдим. Негаки, бу ерда дом ёки бирорта бозор қурилиши ҳам мумкин эди. Аммо катта боғ яратилмоқда. Президент бошчилигида вазиру сенаторлар дарахтлар экишмоқда. Келажакда бу каби боғлар кислород заводи бўлиб хизмат қилади, албатта.
Читать полностью…Интернетда «Бош вазир нега Бойсунни четлаб ўтди» деган гаплар тарқалди. Шундан сўнг, Бош вазирни Бойсунга бир неча маротаба боргани акс этган видео ва расмлар пайдо бўлди.
Кимлардир ўзини пиар қилмасдан жимгина белгиланган вазифасини бажаряпти, бошқалар эса ҳали бирор натижа кўрсатмай ўзини пиар қилиш билан овора бўлади. Одамлар кўз ўнгида ҳам ўзини пиар қилишни яхши кўрган чиновник худди бир ишги қойиллатаётгандек кўринади.
Ариповшунос сифатида шуни айта оламанки, ҳукумат раҳбари ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кам кўриниш бергани учун айримлар уни ҳеч қаерга чиқмай фақат кабинетда ўтиради, деб ўйлайди. Аммо у пиарни ёмон кўради, ҳар борган жойида чойнак бераёган расмини пиар қиладиган звезда ҳоким ва вазирлардан фарқли равишда ўзини ўзи кўз-кўз қилмайди.
Яқинда Давлат раҳбари А.Арипов номзодини Бош вазирликка тақдим этганда унинг бир қатор фазилатларини санаб, камтарлигини ҳам алоҳида эътироф этган эди. Агар у пиар қилишни хоҳлаганида Бойсунга бир самолёт журналистлар билан борган бўларди, менимча.
Аслида лавозимга сайловлар йўли билан эмас, балки тайинлов орқали келган амалдорлар ўзларини пиар қилишларига, бунга бюджетдан пул сарфлашлариги ҳожат йўқ, деб ўйлайман.
@mufasa_mh
Энергетика вазирлиги "иссиқхоналарга табиий газ етказиб бериш бўйича ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмас" деяпти. Иссиқхона эгалари белгиланган тўловларни амалга ошириб, табиий газдан фойдаланишлари мумкин экан. Буни қаранг-а?
Бектемир туманида пулини олдиндан тўлаб қўйиб, лимитдан ҳам чиқмай ишлаб келган корхоналарини гази нима учун олий даражадаги ташриф арафасида ҳаво ҳарорати пасайиши деган баҳона билан узиб қўйилди? Шу кунларда Бектемир туманида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари ҳажмидан маҳаллий аҳоли "ташриф кутилаётгани"ни айтмоқда.
Энергосаботажниклар эса бу "ташриф" арафасида ишлаб чиқариш корхоналарини газ тармоғидан узиб қўйишган.
Баҳонани қаранг, ҳаво ҳарорати пасайиб кетибди. Бу энергошармандалар учун йил ўн икки ой ноқулай об-ҳаво бўлади-я?
🇺🇳БМТ Бош котиби ўринбосари Ўзбекистон павильонига ташриф буюрди
Ўзбекистон делегациясининг таклифига биноан БМТ Бош котиби ўринбосари, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Атроф-муҳит бўйича дастури (UNEP) Ижрочи директори Inger Andersen Боку шаҳрида COP29’да тақдим этилган Ўзбекистон Миллий павильонига ташриф буюрди.
@mufasa_mh
Марҳум блогер Фарҳод Манноповнинг иши бўйича айбдорларга суд ҳукми ўқилибди.
«Star Med Centr» хусусий клиникасида отоларинголог ва анестезиолог-реаниматолог вазифасида ишлаган шахслар касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармасликда айбли деб топилиб(Жиноят кодексининг 116-моддаси 3-қисми), ҳар бирига 2 йил тиббиёт соҳасида отоларинголог ва анестезиолог-реаниматолог вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Мдааа…
«Қизил китоб»га киритилган Бухоро буғилар ўлдирилган
Эковазирлик тасарруфидаги Қуйи Амударё давлат биосфера резерватида 3 бош Бухоро буғуси овланганлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси "Қизил китоби"га киритилган Бухоро буғулари ўлдирилиши натижасида ҳайвонот дунёсига жами 3 млрд 375 млн сўмлик моддий зарар етказилган.
Ҳолат юзасидан фуқаро М.К. жиноятни содир этганликда гумон қилиниб, қўлга олинган.
Ҳозирда Беруний тумани ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Саида Мирзиёева: Президент аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилишга доир давлат дастурини маъқуллади.
Дастур миллий ва халқаро экспертлар жамоаси томонидан бир йилга яқин вақт давомидаги муҳокамалардан сўнг қабул қилинди.
Ушбу ҳужжатга халқаро клиник амалиётлар асос қилиб олинган. 30 ёшдан бошлаб аёллар ҳар 10 йилда инсон папилломаси вирусига тест топшириши, 45 ёшдан 65 ёшгача эса ҳар 2 йилда маммографиядан ўтиши керак бўлади. Ҳар бир аёл электрон рўйхатга киритилади ва ҳар қандай хавфли ўзгаришлар аниқланганда тизимда «йўқолиб қолмайди». Дастур аниқ ҳаракатлар ва даволаш протоколларини ўз ичига олган. Албатта, бу жуда катта қадам ва ушбу ўзгаришлар жараёни шахсан ўз назоратим остида бўлади.
Эковазирлик томонидан Хоразм вилояти Хива шаҳрида жойлайшган деҳқон бозорда рейд ўтказлибди.
Рейд давомида белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш ва ноқонуний чиқиндихона ташкил этиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланган.
Ҳолат юзасидан бозор маъмуриятига нисбатан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суд органларига юборилган.
Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг Бош ассамблеяси бўлиб ўтди.
Миллий олимпия қўмитаси раиси лавозимига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номзоди илгари сурилди ва бир овоздан сайланди.
Шунингдек, Бош ассамблея МОҚ раисининг биринчи ўринбосари лавозимига Отабек Умаровни, раис ўринбосари лавозимига Шерзод Ташматовни, қўмита бош котиби лавозимига Ойбек Қосимовни сайлади.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Президент Администрацияси департаменти раҳбари Одил Абдурахманов, спорт вазири Адҳам Икрамов, Бош ассамблея аъзолари, шунингдек, федерация ва ассоциацияларнинг масъуллари ҳам қатнашди.
Давлат хавфсизлик хизмати раиси этиб тайинланган Курбанов Баходир Низамовичга навбатдаги махсус генерал-полковник ҳарбий унвони берилди
@mufasa_mh
Эковазирлик Навоий ва Бухорода саксовулхўрлар ва браконьерларга қарши рейд ўтказди
Читать полностью…ДХХ: Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимини Баҳодир Қурбонов эгаллади. Абдусалом Азизов Хавфсизлик кенгашига тайинланди.
Абдусалом Азизов 2019 йил февраль ойидан бошлаб ДХХ раҳбари лавозимида ишлаб келган.
ДХХнинг раиси лавозимига Мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов тайинланди. Янги раҳбарни тайинланиши маросимида Абдусалом Азизовнинг давлат хавфсизлиги тизимининг ривожига қўшган ҳиссаси алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, янги тайинланган ДХХ раиси Баҳодир Қурбонов генерал-лейтенант Азизовнинг хавфсизлик тизимининг янгиланиши ва янги кадрларни тарбиялашдаги меҳнатини алоҳида қайд этди.
Абдусалом Азизов унга қайси лавозимда ишлаш буюрилмасин, халқ ва президентга содиқ қолиб ишлашга тайёрлигини билдирди.
Қайт этиш лозим, Абдусалом Азизов Ўзбекистон ДХХ тизимини шаффофлик ва очиқлик томон тубдан ислоҳ қилишда шахсан иштирок этди.
Мудофаа вазири лавозимида ишлаган генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов президент фармони билан Ўзбекистон ДХХ раиси этиб тайинланган.
Генерал-лейтенант Абдусалом Азизов президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилган.
@mufasa_mh
Бугун Чиноз тумани ҳудуддан ўтувчи М-39 магистраль йўли бўйида «BMB HOLDING» ташаббуси билан қиймати 18 миллиард сўм бўлган «BMB Village» мажмуасининг биринчи босқичи ишга туширилди.
Бу мажмуа Заъфарон миллий таомлари ресторани, ҳостел, ҳаммом, автотураргоҳ, автоювиш шаҳобчасини ўз ичига олади.
Шунингдек, лойиҳанинг иккинчи босқичида 200 та автомашинага мўлжалланган автотураргоҳ, катта юк машиналари ва енгил машиналарни ювиш, уларга комплекс равишда кенг кўламли техник хизмат кўрсатиш объектлари ишга тушади. Ва энг асосийси, 100 дан зиёд янги иш ўринлари пайдо бўлади.
@mufasa_mh
Ҳукумат таркиби:
Ачилбай Жуманиязович Раматов – Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари;
Джамшид Анварович Кучкаров – Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири;
Жамшид Абдухакимович Ходжаев – Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари;
Зулайхо Бахриддиновна Махкамова – Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси;
Лазиз Шавкатович Кудратов – Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири;
Ботир Эркинович Захидов – Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири;
Иброхим Юлчиевич Абдураҳмонов – Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири;
Шавкат Рахимович Хамраев – Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири;
Шерзод Саиджанович Хидоятов – Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири;
Илхам Рустамович Махкамов – Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири;
Жўрабек Турсунпулатович Мирзамаҳмудов – Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири;
Бобир Фархадович Исламов – Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазири;
Шерзод Хотамович Шерматов – Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири;
Азиз Абдукахарович Абдухакимов – Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири;
Асилбек Анварович Худаяров – Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири;
Хилола Уктамовна Умарова – Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири;
Конгратбай Авезимбетович Шарипов – Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири;
Адхам Ильхамович Икрамов – Ўзбекистон Республикаси спорт вазири;
Озодбек Ахмадович Назарбеков – Ўзбекистон Республикаси маданият вазири;
Акбар Джурабаевич Ташкулов – Ўзбекистон Республикаси адлия вазири;
Бахтиёр Одилович Саидов – Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири;
Абдулла Хамидуллаевич Кулдашев – Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири;
Пўлат Раззақович Бобожонов – Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири;
Баходир Низамович Курбанов – Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири
@mufasa_mh
Эковазирлик Тошкент туманидаги иссиқхоналарни огоҳлантирибди. Ҳудуддаги 38 та иссиқхонадан ҳозирда 29 таси иш фаолияти юритаеётганлиги аниқланган. Қолганлари фаолиятини тўхтатган.
Иссиқхоналарни аксарияти энергетика тизимида ўрнашиб олган саботажникларни шарофати билан кўмир, ҳашак ва шина ёқишга мажбур бўлишмоқда. Экологик экспертиза хулосалари йўқ, фильтрлар ўрнатилмаган.
Эковазирлик ходислари иссиқхоналар эгаларинм давлати стандарти талабларига жавоб берадиган чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш, акс ҳолда қонуний жавобгарликка тортилишлари айтилган.
Эковазирлик, майли, ишини қиляпти. Лекин ёқилғи таъминоти билан таъминлашга масъул бўлган Энергетика вазирлигичи? Аҳоли ва бизнесдан қисган газни четга қойилмақом қилиб экспорт қилиш билан банд. Уларга олигархлар рози бўлишса бўлгани, қолганлар билан ишлари йўқ.
Депутатлар Абдулла Ариповни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига маъқулладилар. Ўзбек халқи учун хайрли бўлсин!
Абдулла акамни дунёдаги барча бало-қазолар учун «айблаш» мумкиндир. Аммо уни ёлғончликда, давлатга хиёнатга, белафзликда, манманлик ва кибрда асло айблаб бўлмайди.
@mufasa_mh
Уйқим келмай инстаграмда ўтирсам, лентадан ҳозирги кунда трендга чиқаётган, вайн ва мэмларни мавзусига айланган «табиб»ни видеоси чиқиб қолди.
Бу табиб жуда қизиқ персонаж, параномал даволаш усули эса ундан ҳам қизиқ ва ажойиб. Уни танқид қилиб, фош этишда фаол бўлган қўқонлик блогер яқинда қамалибди. Билмадим, унинг қамалишида бу табибнинг қанчалик роли бор, буниси менга қоронғу. Лекин барибир шубҳали.
Аввалига видеони кўриб бутун соғлиқни сақлаш вазирлигини, тез ёрдам хизматини «тўлаган солиқларимга рози эмасман» деб қарғашни бошлаётгандим. Аммо «тез ёрдам» машинасидаги телефон рақам эътиборимни тортди, одатда бундай махсус машиналарда «103» рақами бўларди-ю деб.
Қизиқиб қўнғироқ қилдим: мазкур «тез ёрдам» машинаси «Star Med» клиникасига тегишли бўлиб чиқди. Ие, бу қайси клиника эди, че то номи таниш-ку деб гугл қорини ишга солдим. Эсингизда бўлса, ўтган йили баҳорда Mittivine тахаллуси билан ижод қилган блогер Фарҳод Маннопов бассейнда сузиш чоғида боши ва бурнидан жароҳат олиб, «Star Med» клиникасидаги операциядан сўнг вафот этганди.
Уни операция қилган шифокорда даже малакавий тоифа бўлмаган экан. Кейин бу клиникани фаолияти тўхтатилгани айтилди, жиноят иши очилиб тергов кетяпти дейилди. Ф.Манноповнинг вафоти билан боғлиқ жиноят иши айблов хулосаси билан судга юборилиб, 2 нафар шахсга нисбатан айб эълон қилинди.
Аммо айбдорларни кейинги тақдири нима бўлгани ҳақида ҳеч нарса топа олмадим.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги қанча жон куйдирса ҳам бу клиника лицензиясини бекор қилдиролмаган — дунёдаги энг адолатли суд лицензияни бекор қилиш ҳақидаги қарорни ўзини вақтинча тўхтатиб қўйган.
Суднинг вақтинчаси ҳалиям тугмаган шекилли, мана энди ушбу клиникага қарашли тез ёрдам машиналари Гиппократдан бери шу пайтгача ўтган барча шифокорларни шарманда қилиб, оғир аҳволдаги беморни номи чиққан шарлатан «табиб»ни олдига олиб боряпти.
Ҳа айтганча, клиниканинг тез ёрдам машиналари olx’да ҳам бор экан. Тушунишимча, бу машиналарни худди таксидек чақириб фойдаласангиз бўлади. Масалан, пробкаларда манзилга етиб олиш учун яхши ечим, қулай хизмат.