muhabbatasiri | Unsorted

Telegram-канал muhabbatasiri - Muhabbat Asiri guruhi

-

Subscribe to a channel

Muhabbat Asiri guruhi

@MuhabbatAsiri

Читать полностью…

Muhabbat Asiri guruhi

Бутун дунёдаги, шу жумладан Ўзбекистондаги барча мусулмон аҳлини Рамазон ҳайити билан муборакбод этаман.

Қалбингиздаги эзгу ниятларингиз ижобат бўлишига тилакдошман.

Читать полностью…

Muhabbat Asiri guruhi

#hadis #ramazon

Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бирингизни эсноқ тутса, қўлини оғзига қўйсин. Чунки, шайтон ичига кириб кетади», дедилар».

Эсноқни қайтаришга уринмаслик шайтонга йўл очиб бериш ила баробар иш. Шунинг учун Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам эсноқни қайтаришга ўзига хос тавсия қилмоқдалар.

Албатта, эснаган одам оғзини борича очиб, овоз чиқариб эснагандан кўра, эсноқ келганда иложи борича оғзини юмиб, қўли билан уни тўсгани ўзи учун ҳам, унинг атрофидагилар учун ҳам яхши ва гўзалдир.

Умуман олганда эсноқ яхшилик аломати эмас. Ундай нарсани иложи борича юзага чиқармасликка ҳаракат қилиш лозим. Ислом одоби шуни тақозо қилади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Ижтимоий одоблар” китобидан.

Читать полностью…

Muhabbat Asiri guruhi

Ромазон сабоқлари...

Бир хафта аввал қизларимиз Буюк Британиядаги мактабларига қайтдилар. Ики хафталик карантин талаблари доирасида, уларни атрофдан чегаралаб, алоҳида бир хонага жойлаштирдилар. Эрталаб ва кечки пайт эшик тагида қўйиб кетиладиган таомни олиб, қизларимиз саҳар ва ифторлик учун тановул қилябтилар экан.

Биринчи кунлари қизларимиз «Қорнимиз тўймябти, егулик нарсамиз деярли йўқ...» дея хафа бўлиб ёздилар. Хозир эса ифторлик учун берилган ўша бир бўлак нон ёки мандарин учун самимий қувониб, таом суратларини хурсанд бўлиб жунатиб турибтилар.

Биз, яъни ота-оналари эса, қизларимизни қийналаётганларини йироқдан кузатиб турар эканмиз, уларни фақат дуо ва насихатларимиз билан қўллаб туришдан бошқа чорамиз йўқ. Зеро хорижга жўнатиш максадларимиздан бири ҳам айнан мусофирчилик сабоқларини бериш эди.

Бугунги оилавий суҳбатимиз чоғида ҳам, фарзандларимизга қарата ишонтириб айтдикки, айнан шундай қийин шароитда тутилган рўзанинг савоби улуғроқ бўлади, Иншааллох. Ромазон ойининг хикматларидан бири ҳам айнан шу. Бу ойда бойлар камбағалларга янада кўпроқ яқинлашадилар, уларни ҳолатларини кўпроқ хис этадилар ва, хаёт давомидаги тўқчилик пайтларида Яратганга бўлган шукрона руҳи ила, атрофдаги ночорларни доим ёдда тутиш кераклигини тушуниб оладилар.

Эътиборлиси шуки, қизларимиз бор-йўғи 5 кунгина оч қолганликлари сабабли кучлари камайиб, сувсираган гул каби бўлиб қолдилар. Ваҳолангки, атрофимизда шундай инсон ва оилалар борки, улар мана шундай оч холатда йиллар ва хатто бутун умр давомида сабр қилиб яшайдилар, бир бурда нон билан рўзалар ҳам тутадилар...

Мусофир бўлмаганингча мусулмон бўлмайсан деганлари шу бўлса керак...
Фарзандларимизга ёшлик чоғидаёк мана шундай ҳаёт дарсларини тақдим этиб, тафаккур қилишга имкон берган Зотга ҳамдлар бўлсин!

Йўқчиликда сабр ила, борига қувониб, тўқчилик пайтларида эса атрофни унутмаган ҳолда, чин юракдан ҳайр ва эхсонда бўлишликни Ўзи хаммамизга насиб айласин!

Читать полностью…

Muhabbat Asiri guruhi

#hadis #ramazon

Ислом динида инсон саломатлиги энг катта неъматлардан ҳисобланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биз умматларига саломатлик неъматни доимо Аллоҳ таолонинг Ўзидан сўраб туришга буюрганлар.

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг "Аллоҳдан яқийнни ва мустаҳкам соғликни сўранглар. Зеро, одамларга яқийн ва мустаҳкам соғликдан кўра яхшироқ нарса берилмаган", деганларини эшитдим».

Имом Термизий ривоят қилган.

"Яқийн" мустаҳкам иймондир. Демак, бандага Аллоҳ томонидан берилган неъматлар ичида энг биринчи ўринда мустаҳкам иймон турса, ундан кейин эса, соғлик турар экан.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг «Мукаммал саодат йўли» китобидан.

Читать полностью…

Muhabbat Asiri guruhi

#ҳадис #рамазон

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
«Аллоҳ таоло деди: «Одам боласининг ҳамма амали ўзи учун, фақат рўза Мен учундир ва унинг мукофотини Ўзим берурман».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Рўзанинг бу каби фазлга эга бўлишининг иккита маъноси бор: биринчиси - рўза ички амал ҳисобланади. Иккинчиси - рўза тутиш Аллоҳ таолонинг душмани — шайтонга қаҳр қилиш демакдир. Маълумки, шаҳвоний нафс ейиш ва ичиш билан қувватланади. Шаҳвоний нафси кучли бўлган одамга шайтон ўз амрини ўтказиши осон бўлади. Рўза тутган одамга эса шайтон яқинлаша олмайди. Рўзанинг бундан бошқа ҳам фойдалари кўп бўлиб, уларни санаб, адоғига етиб бўлмайди.

Читать полностью…

Muhabbat Asiri guruhi

Рамазон муборак, азизлар!

"Рамазон ойининг аввали- раҳмат, ўртаси- мағфират, охири- дўзах азобидан озод бўлишдир."

Муборак ой олдидан хонадонингизга тинчлик, осойишталик, аҳиллик, фаровонлик тилайман. Тутадиган рўзаларимизни Аллоҳ қабул қилсин.

Читать полностью…

Muhabbat Asiri guruhi

Барчаси учун катта рахмат. Борингизга минг бор шукур.

Читать полностью…

Muhabbat Asiri guruhi

Ҳайит намози вақтлари маълум қилинди

Читать полностью…

Muhabbat Asiri guruhi

#hadis #ramazon

Омир ибн Саъд ибн Абу Ваққосдан, у эса отасидан ривоят қилади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Албатта, Аллоҳ ёқимлидир, ёқимлиликни севади, покизадир, покизаликни севади, карамлидир, карамлиликни севади, ўта саҳийдир, ўта саҳийликни севади".

Имом Термизий, Баззор ва Абу Яъло ривоят қилганлар.

Одамларнинг бир-бирлари билан бўладиган ижтимоий муносабатларида ушбу ҳадиси шарифда зикр қилинган, Аллоҳ таолонинг Ўзида бўлган ва бунинг бандаларида ҳам бўлишини севадиган сифатлар инсоният учун жуда ҳам аҳамиятлидир. Ушбу сифатларни ўзида мужассам қилган кишилар инсонлар жамиятидаги энг яхшилари бўлишади. Бунинг юзага чиқиши учун эса, Ислом жорий қилган ижтимоий одоблар йўлга қўйилиши лозим.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг «Ижтимоий одоблар» китобидан.

Читать полностью…

Muhabbat Asiri guruhi

......................................

Читать полностью…

Muhabbat Asiri guruhi

#hadis #ramazon

Абдуллаҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳ таоло ва Унинг фаришталари саҳарлик қилувчиларга раҳмат тилаб, дуо қиладилар", деганлар».

Имом Табароний ва Ибн Ҳиббон ривоят қилган.

Мусулмон киши қорни тўқ бўлса ҳам, таомга эҳтиёжи бўлмаса ҳам саҳарликка туриши, унда бирор ҳурмо ёки бир-икки қултум сув ичиб олса, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг суннатларига эргашган бўлади.

Зеро, Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу пайғамбаримизнинг "Саҳарлик қилинглар, саҳарликда барака бор" деганларини айтган.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг «Мўминнинг қалқони» китобидан.

Читать полностью…

Muhabbat Asiri guruhi

РАМАЗОННИНГ БОШҚА ОЙЛАРДАН ФАРҚИ НИМАДА?

🔸Бу ойда Қуръони карим нозил бўлган;
🔸Бу ойда (шу боис) хатми Қуръон қилинади;
🔸Бу ойда Аллоҳнинг раҳмати ёғилади;
🔸Бу ойда мусулмонлар рўзадор бўладилар;
🔸Бу ойда минг ойдан афзал бўлган қадр кечаси бор;
🔸Рамазон ойи сабр ойи;
🔸Дуолар мустажоб бўладиган ой;
🔸Рўза тутиш сабаб тақво ҳосил қилинади;
🔸Рўза инсонга нафсни тийишни ўргатади;
🔸Рўза туфайли инсон руҳияти покланади;
🔸Рўза туфайли инсон тани покланади;
🔸Рўзадорнинг тили ғийбат, буҳтон,чақимчилик каби гуноҳлардан тийилади;
🔸Рўзадорда риё бўлмайди;
🔸Унинг қулоғи бу ойда гуноҳларни “эшитмайди”;
Унинг кўзлари гуноҳ нарсаларни “кўрмайди”;
🔸Рўзадорнинг қўллари гуноҳ ишларни қилмайди;
🔸Унинг оёқлари гуноҳ жойларга бормайди;
🔸Рўзадор саҳарлик қилиб баракага эришади;
🔸Рўзадорнинг оғзидан келадиган ҳид Аллоҳ таолонинг наздида мушки анбардан ҳам хушбуйроқ бўлади;
🔸Рўза қалбни камтарин, тавозели қилади;
🔸Бу ой тавбалар қабул бўлувчи ой ҳисобланади;
🔸Бу ой мағфират ойидир;
🔸Жаннат эшиклари очиб қўйилган ойдир;
🔸Дўзах эшиклари ёпиб қўйилган ойдир;
🔸Шайтонларга кишан солиб қўйилган ойдир;
🔸Рамазон – бандани Аллоҳга энг яқин қиладиган ой;
🔸Бу ой – саховат ойи;
🔸Бу ойда қилинган яхшиликлар савоби ўн баравардан еттиюз бараваргача кўпайтириб ёзилади;
🔸Рамазон – садақа ва эҳсонлар қилинадиган ой;
🔸Муҳтожларга ёрдам қўли чўзиладиган ой;
🔸Бу ойда закот бериб, ҳақдорлар хурсанд қилинади;
🔸Фитр садақаси берилиб, мискинлар дуоси олинади;
🔸Закот берувчи кишининг моли покланади;
🔸Закот берувчининг молига барака киради;
🔸Бой билан камбағал ўртасидаги гина, адоват йўқолади;
🔸Қариндош-уруғчилик алоқалари мустаҳкамланади;
🔸Рўзанинг мукофотини Аллоҳнинг Ўзи беради, яъни рўзадорга бериладиган савоб ва яхшиликлар миқдорини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди;
🔸Рўзадор Раййон номли эшикдан жаннатга киради.

#РАМАЗОН

Читать полностью…

Muhabbat Asiri guruhi

Рамазон ойи 13 апрелдан бошланади

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахборотига кўра, 2021 йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 13 апрель кунига тўғри келади.

Бу ҳақда Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди. Унга кўра, Рамазон ойи карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда миллий анъана ва қадриятларга мос равишда ўтказилади.

Читать полностью…
Subscribe to a channel