muhammad_al_muqit | Unsorted

Telegram-канал muhammad_al_muqit - Toif TV

-

Shaxsiy sahifa✍🏻

Subscribe to a channel

Toif TV

026- 𝐌𝐚𝐡𝐦𝐮𝐝 𝐇𝐚𝐥𝐢𝐥 𝐀𝐥-𝐗𝐮𝐬𝐚𝐫𝐢
------------------------
1- Qalon A'n Nafee 114
2- Qalon A'n Nafee 604
3- Qalon A'n Nafee / Muallm
.....................
4- Warsh A'n Nafee 114
5- Warsh A'n Nafee 604
6- Warsh A'n Nafee 114 / Mp4
.....................
7- Addori A'n Abu Amr
.....................
8- Hafs A'n Assem 114
9- Hafs A'n Assem 604
10- Hafs A'n Assem 30
11- Hafs A'n Assem 604 / Mp4
12- Hafs A'n Assem 30 / Mp4
.....................
13- Hafs A'n Assem / Murattal
14- Hafs A'n Assem / Murattal 604
.....................
15- Mujawad / 114
16- Mujawad / 114 / Mp4
.....................
17- Egypt Radio / 1961
.....................
18- Muallim 114
19- Muallim 604
.....................

Читать полностью…

Toif TV

#Кун_ояти
#Гўзал_қироат

ٱللَّهُ نُورُ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضِ ۚ مَثَلُ نُورِهِۦ كَمِشْكَوٰةٍ فِيهَا مِصْبَاحٌ ۖ ٱلْمِصْبَاحُ فِى زُجَاجَةٍ ۖ ٱلزُّجَاجَةُ كَأَنَّهَا كَوْكَبٌ دُرِّىٌّ يُوقَدُ مِن شَجَرَةٍ مُّبَٰرَكَةٍ زَيْتُونَةٍ لَّا شَرْقِيَّةٍ وَلَا غَرْبِيَّةٍ يَكَادُ زَيْتُهَا يُضِىٓءُ وَلَوْ لَمْ تَمْسَسْهُ نَارٌ ۚ نُّورٌ عَلَىٰ نُورٍ ۗ يَهْدِى ٱللَّهُ لِنُورِهِۦ مَن يَشَآءُ ۚ وَيَضْرِبُ ٱللَّهُ ٱلْأَمْثَٰلَ لِلنَّاسِ ۗ وَٱللَّهُ بِكُلِّ شَىْءٍ عَلِيمٌ

Аллоҳ осмонлар ва ернинг нуридир. Унинг нурининг мисоли худди бир токча, унинг ичига чироқ қўйилган, чироқ эса, шиша ичида, шиша эса, гўё дурдан бўлган бир юлдуз бўлиб, шарқий ҳам, ғарбий ҳам бўлмаган муборак зайтун дарахтидан ёқилур. Унинг мойи ўзига олов тегмаса ҳам, ёритиб юборай дейдир. (Бу) нур устига нурдир. Аллоҳ хоҳлаган одамни Ўз нурига ҳидоят қилур. Аллоҳ одамларга мисолларни келтирур. Аллоҳ ҳар бир нарсани ўта билгувчидир.

Нур сураси 35-оят

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Читать полностью…

Toif TV

Гўзал қироат
BALAD SURASI-
VAZIRA NURMUHAMMAD
___
17. Сўнгра иймон келтирганлар ва бир-бирини сабрга, меҳр-шафқатга чақирганлар бўлса.

18. Ана ўшалар ўнг томон эгаларидир.

Тафаккур қилгувчиларга оятларда аломатлар бордур!
🍃🍂

Читать полностью…

Toif TV

#Гўзал_қироат🍃

Читать полностью…

Toif TV

🎤 Мухаммад Қосим қори домла

🎧 Туркий мавлуди шариф

حكايت😥😥

📚📚📚📚📚📚📚

@muhammad_al_muqit

Читать полностью…

Toif TV

#Oshiq_qalblar_uchun

Читать полностью…

Toif TV

@muhammad_al_muqit🌨❄️

Читать полностью…

Toif TV

@muhammad_al_muqit❄️

Читать полностью…

Toif TV

#Тафаккур

- Дўстим, Қуръондан қаерга етдинг?
- Қуръондан қаерга етишинг эмас, балки Қуръон сенинг қалбингнинг қаерига етиши муҳимдир, дўстим.

©️Абдулҳодий Юсуф

Читать полностью…

Toif TV

#Ошиқ_қалблар_Учун

MANGA SAN KERAKSAN

Ishqing oldi mandan mani,
Manga san keraksan,san!
Jismim yonur kecha-kunduz,
Manga san keraksan,san!

Na borliqqa sevinarman,
Na yo’qliqqa quvonarman,
Ishqing ila ovunarman,
Manga san keraksan,san!

Ishqing oshiqni o’ldirur,
Ishq dengizida qoldirur,
Tajallo ila to’ldirur,
Manga san keraksan,san!

Qayg’ularing ulug’ pesham,
Majnun bo’lib tog’lar osham,
Sansan umrlik andisham,
Manga san keraksan,san!

So’fiylara suhbat kerak,
Oqillara oxrat* kerak,
Majnunlara Layli kerak,
Manga san keraksan,san!

Agar mani o’ldirsalar<
Kulim ko’kka sovursalar,
Tuprog’im sani chaqirar,
Manga san keraksan,san!

Miskin Yunus manim otim,
Kunu kundan ortar ohim,
Ikki jahonda murodim,
Manga san keraksan,san!

🍁
*oxrat – oxirat ma’nosida

Xurshid Davron tarjimasi

Emro_Yunus

Читать полностью…

Toif TV

#Ошиқ_қалблар_учун

Эй гул, нафис бўйларингни недан олмишсан?!
Кўкка бўй чўзибсан-у, не-га термулмишсан?!
Шунча гўзаллигинг билан сўлмишсан, тўкилмишсан?!
Гулсану бир Гулнинг соғинчида интизорликдан рангинг оқармиш,
бу ишқларга ўзни арзитмасдан юзинг қизармиш?!
Бир Нурлардан сенга жилва етмиш, севинмасмисан?!
Мушк анбарларидан сенга бир бўй етмиш, севинмасмисан?!
Озурдалик ила сенга диллар ҳавасманд, ул ошуфта қалбларга ҳам бу Ишқ заррасидан етказмасмисан?!
Мадинамда очилган Ул Анбариафшонимнинг заррае бўйларига бизим кўнгилларни ҳам етказмасмисан?!
Заррае нурлари,бўйлари шунчалар даво экан,Ул Гулимнинг висоллари қандоқ бўларкан....?!!!
Бу қақроқ қалблар қандоқ чидаркан...?!!!

bintu Ismoil дан

Читать полностью…

Toif TV

"Kimnidur yaxshi koʻrsangiz, oʻziga aytib qoʻying"🌚

Dunyo matolari ichida uni topish uchun yugurib-yelishga arzigulik faqat soliha ayoldir.

Solihlarga Solihalar nasib qilgin zotan Oʻzingning kalomingda zikir qilganingdek "Yaxshilarga-yaxshilar..."✨

Читать полностью…

Toif TV

#Ҳофиз_ғазалиётидан
Қарорим, ақлиму ҳушимни буткул —
Олиб қўйди санамки, бағритош ул.

Санамки, бағритош, лекин гўзал ой,
Парилар — олдида хизматга масъул.

Қабо кийган нигорим ҳасратидан
Тушиб ўт, руҳи ёнғинман, тани кул.

Агар қучсам қабо ичра қабодек,
Топардим бахт, бу дилбар наздида қул.

Чириб, бўлганда ҳам сўнгакларим хок —
Унинг ишқини куйлар худди булбул.

Дилу диним, дилу диним совурди —
У ким, бир кун, келиб мамнун, солиб ғул.

Сенинг, Ҳофиз, бутун дардинг давоси —
Лаби гулгун, лаби гулгун, лаби гул.

@Toif_tv 🌙✨ Хайрли тун, муҳаббатликларим!

Читать полностью…

Toif TV

"Мавлая"
ВАЗИРА НУРМУҲАММАД

Жуфтларга ўрнак бўладиган муҳаббат


Ҳазрати Оиша р.а Пайғамбаримиз с.а.в дан сўрадилар:

-"Эй Aллоҳнинг Расули, мени севасизми?"
-"Ха Оиша, севаман!"

-"Meни қанчалик севасиз? "Пайғамбаримиз с.а.в жавоб бердилар:

-"Илк кунги каби, илк кўрганим каби севаман"...

Бу жавобдан Ҳазрати Оиша р.а онамиз жуда хурсанд бўлиб кетдилар...
Ҳазрати Оиша р.а айтадилар:" Пайғамбаримиз билан бирга ўтирган эдик, бирдан шовқин овозларини эшитиб. Улар қарадилар, бир хабаший томоша кўрсатаётган эди, oдамлар атрофини ўраб олгандилар.

Meнга: " Oиша кел, қара" дедилар. Oёғимни қўллари орасига қўйдим ва томоша қилишни бошладим. Бироздан сўнг, "Tўймадингми Оиша?" дедилар... Meн хам менга бўлган хурматларини кўришучун "йўқ" деявердим.. Чарчаганларидан оёқларини қимирлатаётганларини хам билдирмасдилар".

(Бухорий ривояти).

АЛЛОҲУММА СОЛЛИ АЪЛАА САЙЙИДИНА МУҲАММАД

@Muhammad_Al_Muqit💞🌹

Читать полностью…

Toif TV

#СИЙРАТ
#МАВЛУДИ_БАРЗАНЖИЙ

24.Йигирма биринчи байт. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари

Читать полностью…

Toif TV

💠 قُل هُوَالرَّحمنُ ...
29. Айт: «У Роҳмандур, биз Унга иймон келтирдик ва Унга таваккал қилдик. Бас, сизлар тезда ким очиқ-ойдин хатода эканини билурсизлар».

30. Айт: «Айтинглар-чи, агар сувларингиз ерга сингиб кетса, сизларга ким осонгина топиладиган сувни келтирур?»
#МУЛК
🌙✨

Читать полностью…

Toif TV

#Кун_ояти
#Гўзал_қироат

وَٱلضُّحَىٰ

Чошгоҳ билан қасам.

وَٱلَّيْلِ إِذَا سَجَىٰ

Сукунатга чўмган тун билан қасам.

مَا وَدَّعَكَ رَبُّكَ وَمَا قَلَىٰ

Роббинг сени тарк қилмади ва ғазаб ҳам қилмади.

وَلَلْءَاخِرَةُ خَيْرٌ لَّكَ مِنَ ٱلْأُولَىٰ

Ва, албатта, охират сен учун бу дунёдан яхшидир.

وَلَسَوْفَ يُعْطِيكَ رَبُّكَ فَتَرْضَىٰٓ

Ва тезда Роббинг сенга ато қиладир ва сен рози бўлурсан.

أَلَمْ يَجِدْكَ يَتِيمًا فَـَٔاوَىٰ

У сени етим топиб, жойлаб қўймадими?

وَوَجَدَكَ ضَآلًّا فَهَدَىٰ

Ва У сени ҳайрон топиб, ҳидоятга бошламадими?

وَوَجَدَكَ عَآئِلًا فَأَغْنَىٰ

Ва У сени камбағал топиб, бой қилмадими?

فَأَمَّا ٱلْيَتِيمَ فَلَا تَقْهَرْ

Аммо етимга қаҳр қилма.

وَأَمَّا ٱلسَّآئِلَ فَلَا تَنْهَرْ

Ва, аммо, «соил»га зажр қилма.

وَأَمَّا بِنِعْمَةِ رَبِّكَ فَحَدِّثْ

Ва, аммо, Роббингнинг берган неъмати ҳақида сўзла.

Зуҳо сураси 1-11оятлар
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Читать полностью…

Toif TV

Гўзал қироат
Вазира Нурмуҳаммад

* * *
АЛЛОҲ ЗИКРИНИНГ ЛАЗЗАТИ

Аллоҳ зикрининг хушбўйлиги қалбимга келганида, бирор тил йўқки бу лаззатни баён қилолса. Зеро Аллоҳни зикр этишнинг лаззати ғайри маҳдуд-чексиз ва ғайри фоний - туганмас, бизнинг тилимиз, сўзимиз эса маҳдуд ва фонийдир. Шундай экан, ғайри маҳдуд, ғайри фоний лаззатни бизнинг маҳдуд ва фоний сўзларимиз қандай ифода эта олсин! Мен лаззатни тарк этинг демаяпман. Аксинча, лаззат олиш учун Аллоҳнинг зикрига шошилинг! Лаззатни топиш учун кел, доимий лаззат.. покиза лаззат.. мислсиз лаззат.. ғайри фоний, ғайри маҳдуд лаззат!!!

Мавлоно Жалолиддин Румий
🍃🍂

Читать полностью…

Toif TV

📹 MENING DINIMDA🌺

@muhammad_al_muqit

Читать полностью…

Toif TV

🎤Muhammad qosim qori domla

@muhammad_al_muqit

Читать полностью…

Toif TV

#ПАНДНОМА
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Дебоча
Ҳамду беҳад Унгаким, Ул меҳрибон
Бир ҳовуч тупроққа иймон берди, жон...

Улки, Одамга уфурди руҳни,
Қўллади тўфонда қолган Нуҳни.

Улки, елга амру фармон этди то,
Етди Од қавмига* ғойибдин жазо.

Улки, хуш лутфини изҳор айлади,
Дўстига гулханни гулзор айлади*.

Ул Худовандким, ўшал вақти саҳар
Айлади Лут хайлини зеру забар.

Бас, ўшал душманни сувга отди Ул,
Қоятошдин тева бунёд этди Ул*.

Чун иноят айлади Қодир Қаюм,
Ки темир Довуд* қўлида бўлди мум.

Ҳам Сулаймон* бўлди дунё сарвари,
Унга қуллуқ айлади деву пари.

Айлади Айуб* танин қуртларга нон,
Ютди Юнусни* наҳанги беомон.

Улки, ул бошларни ерга индирар,
Баъзиларнинг бошига тож қўндирар.

Улки султон, истаса, фармон қилур,
Лаҳзада оламни ҳам вайрон қилур.

Улки султондир, чу султонлик иши,
Ҳай, нечун бу, деб сўролмас бир киши...

Қай бировга ганжу неъмат бахш этиб,
Қай бировга ранжу заҳмат бахш этиб,

Қай бировга неча юз ҳамён берар,
Қай биров нон ҳасратида жон берар...

Қай бирида тахту тожу иззу ноз,
Қай бири йўқсил, яланғоч, белибос.

Қай бири эгнида санжобу самур,
Қай бири тандирда ётгай бир умр.

Қай бири кимхоб тўшакда ётгуси,
Қай бири тупроқ аро муз қотгуси.

Ҳар нечук аълога У барҳам урар,
Кимса бормики у дамда дам урар?..

Қушга бергай кўкка шайдоликни Ул,
Бандасига давлату шоҳликни Ул.

Отасиз фарзандни Ул пайдо этар,
Ёш гўдакни булбули гўё этар*.

Айлагай асрий ўликка жон ато*,
Ҳақдин ўзга ким буни этгай адо?

Санъати лойни салотин айлагай,
Юлдузи ражми шайотин айлагай.

Ундирар жонсиз, қуруқ ердин гиёҳ,
Осмонни бесутун этмиш бино.

Кимсани ўзига анбоз этмагай,
Сўзига оҳангу овоз етмагай...
(давоми бор)

@muhammad_al_muqit

Читать полностью…

Toif TV

Кимнидир гўзаллиги, чиройи учун яхши кўрсанг, бу севги эмас, шаҳватдир.
Кимнидир заковати учун яхши кўрсанг, бу муҳаббат эмас, ҳайратдир.
Кимнидир бойлиги учун яхши кўрсанг, бу ҳам муҳаббат эмас, балки моддапарастликдир.
Кимнидир ўз наздингда яхши бўлгани учун яхши кўрсанг, бу ҳам севги эмас, балки ҳис-туйғуларингдан миннатдорлигингдир.
Аммо яхши кўрган кишингни нима учун яхши кўришингни ўзинг ҳам билмасанг, мана шу ҳақиқий севгидир.

Шариф Абдуллатиф

@muhammad_al_muqit

Читать полностью…

Toif TV

​​Ҳабибим

Номингиз янграса юрак ўйнайди,
Соғинчингиз доим қалбим тирнайди.
Бу кўзлар кўрай деб йиғлаб тўймайди,
Ҳабибим мен сизни жуда соғиндим.

Уммат деб туну-кун куйиб ёндингиз,
Ланати мушрикга мазах бўлдингиз.
Тошбўрон қилдилар қонга ботдингиз,
Ҳабибим мен сизни жуда соғиндим.

Бир имкон бўлсайди пойингиз ўпсам,
Сиз билан бўлсаму жонимни берсам.
Зайд каби кўксимни мен қалқон қилсам,
Ҳабибим мен сизни жуда соғиндим.

Гўзал юзингизни кўрсайдим бир он,
Кетмасдан бўлсайдим сиз билан ҳар он.
Бир бора кўрмоқлик нахотки армон,
Ҳабибим мен сизни жуда соғиндим.

Дунё матоҳлари керакмас асло,
Ота онам сизга бўлсинлар фидо.
Сизни бир қучайин бўлса ҳам рўъё,
Ҳабибим на қилай жуда соғиндим.

Билолмам яна бор неча жон тугун,
Кимга аза менга байрамдир у кун.
Сизга ва роббимга элтгувчи у тун,
Ҳабибим ул тунни жуда соғиндим.

@Muhammad_Al_Muqit🌹

Читать полностью…

Toif TV

Оятуллох Кори Кахф Сураси

Азизлар Хажжул Масакийн Болган Жума Муборак Болсин !!!

@Muhammad_Al_Muqit

Читать полностью…

Toif TV

#Ошиқ_қалблар_учун

Гўзал нашида...

Маҳорат гўзални кўра билмоқдир.
Севгининг сиррига ета билмоқдир.
Жаҳон, олам ҳар ким билсин ки шуни,
Энг буюк ибодат сева билмоқдир...

Читать полностью…

Toif TV

#Ошиқ_қалблар_учун

Узоқдан севаман сени...

💞Узоқдан севаман сени,
Севаман ифоринг туймасдан.
Қучмай туриб нозик бўйингдан,
Талпинмай дийдорингга,
Шунчаки севаман.

Шундай узоқлардан севаман сени,
Қўлларингни тутмасдан.
Кўзларинг қарига сингиб кетмасдан,
Уч кунлик бўлса-да
Муҳаббат учун...
Шунчаки беҳуда ҳис билан эмас,
Ҳақиқий Ошиқдек севаман!

Шундай узоқлардан севаман сени...
Яноғингга томган ёшингни артмай.
Бепарво кулгунгга қилмайин дахл,
Сен севган қўшиқни ҳиргойи қилмай,
Шундай узоқлардан севаман сени.

Тўхтатмай,
Қийнамай,
Барбод этмасдан.
Ранжитмай,
Йиғлатмай...
Севаман
Шундай узоқлардан севаман.

Сенга демоқ истар ҳар бир сўзимни,
Севаман тилимда такрор шивирлаб.
Сўзларим беғубор оқ қоғоз узра,
Томчи-томчи тўкиб севаман...

Туркчадан Сабоҳат Раҳимова таржимаси

Читать полностью…

Toif TV

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

      Аллоҳнинг муҳаббати дунёнинг муҳаббати билан жамлашмайди. Менинг азиз падари бузрукворим  муфтий Муҳаммад Шафе Усмоний раҳматуллоҳи алайҳ менга  Ҳожи Имдодуллоҳ маккий раҳматуллоҳи алайҳининг устозлари Нурмуҳаммад раҳматуллоҳи алайҳининг  мана бу шеърларини айтиб берган эдилар:

Дилга мол-у дунё мансаб ишқи тўлди,

Ҳаққ васлига етмоқликдан йўл тўсилди.

Ҳукм шуки дунёнинг муҳаббатини қалбдан чиқаринг, бунинг учун дунёни тарк қилиш шарт эмас.  Агар дунё бўлсаю, қалбда унинг муҳаббати бўлмаса, унда хавотирга ўрин йўқ.

Шайх Фаридуддин Аттор раҳматуллоҳи

Аллоҳ таоло баъзи бандаларни ўзига юзланиши учун уларга нозик бир қувват бериб қўядики мақсад бандани қалбидан дунё  муҳаббатини чиқариб, ўзининг муҳаббатини солиб қўйиш. Шайх Фаридуддин Аттор раҳматуллоҳи алайҳ ана шундай улуғ зотлардандир. У зотнинг ҳикоясини отам муфтий Муҳаммад Шафеъ Усмоний қуддиса сирруҳудан эшитгандим. Отам айтадилар: Шайх Фаридуддин Аттор Йуноний атир ва дор-дармон  савдоси билан шуғулланар эди, шу сабаб у зот Аттор дейилади. У зотнинг катта бир атир дўкони бўлиб, ишлари жуда кўп  катта тожирлардан эдилар. Бир куни дўконда ўтирганларида у жойга бир дарвешсифат киши кириб келиб  дўконни ҳамма жойига диққат билан разм сола бошлади. Дўкон дори-дармон ва атр шишалари билан тўлиб тошган эди. Дарвеш  идишларни бирин кетин қўлга олиб синчиклаб қарар, бирини қўйиб бирини оларди, бу ҳол узоқ давом этгандан сўнг Шайх фаридуддин Аттор ундан сўради: “Бу ерда нима ишингиз бор? Бирор нарса қидиряпсизми? Дарвеш: “Йўқ, шунчаки идишларни томоша қиляпман. Шайх: Бирор нарса сотиб оласизми? Дарвеш: Йўқ, мен ҳеч нарса олмайман. Шунчаки томоша қиламан”- деди ва кейин жовонда турган шишаларни ҳам кўра бошлади. Шайх: “Биродар! Ахир нимани қидиряпсиз? Нимани бунчалик томоша қиляпсиз? Дарвеш: “Мен аслида сизни ўлимингизни қидиряпман яъни сизни жонингиз қандай чиқаркин шуни қидиряпман. Сиз бу ерга жуда кўп шишаларни жойлаштириб қўйибсиз. Ўлганингизда руҳингиз қай ҳолда чиқади яъни мўмин ҳолдами ёки кофир ва қайси шишага жойлашади шуларни қидиряпман”-деди.  Шайх Фаридуддин Аттор  бу сўзларни эшитиб бир оз ўзларини йўқотиб қўйдилар ва дарвешга юзланиб: “Сиз мени жоним қай ҳолда чиқишини ташвишини қиляпсиз ва ҳолбуки ўз жонингизни қай ҳолда эканлигидан хабаринигз йўқку. Гўё ўзингизни жонингиз омонликдаю шу сабаб мени ташвишимни қиляпсиз”. Дарвеш: “Мендан хавотирланманг мени жоним жуда осон ва енгил чиқади чунки, менда на тижорат на дўкон, ва на бир чақа бор – деди ва дўкондан чиқиб ерга ётди ва калимаи шаҳодатни айтиб жон таслим қилди. Бу воқеадан қаттиқ таъсирланган шайх ўзининг дунё билан андармон бўлиб ўлимни эсдан чиқарганлиги, Аллоҳни ҳузурига боришни ўйламаганлигидан афсусланди. Дарвешни осонлик билан гўзал хотима топганлигини кўриб бу ишлар Аллоҳ таолодан унга келган бир ишора эканлигини англаб етди ва дунёни тарк қилиб охират тадоригига киришди. Шайх Фаридуддин Аттор  Аллоҳнинг  дўстларидан бирига айланди ва юксак мақом топди.   (Давоми бор.)

Муфтий Муҳаммад Тақий Усмонийнинг:“Қалбни дунёга боғламанг” китобидан Абдуғафур Ниёзқулов таржимаси.

@Toif_tv🍃

Читать полностью…

Toif TV

#фард
Улки, санга элдин эрур айбғў,
Элга доғи сендин ўлур айбжў.

Алишер Навоий раҳимаҳуллоҳ
_________
"Кимки сенга одамларнинг айбини айтса,(эсингдан чиқармагинки) у сендан айб топиб, бошқаларга ҳам айтади".

@Toif_tv🍁

Читать полностью…

Toif TV

#СИЙРАТ
#МАВЛУДИ_БАРЗАНЖИЙ

25.Хотима дуоси

Читать полностью…

Toif TV

#СИЙРАТ
#МАВЛУДИ_БАРЗАНЖИЙ

23. Йигирманчи байт. Расулуллоҳнинг хилқатлари баёни

Читать полностью…
Subscribe to a channel