muhammadloiq | Unsorted

Telegram-канал muhammadloiq - MUHAMMADLOIQ QORI

33176

Muhammadloiq Qorining rasmiy kanali Murojaat uchun: @muhammadloiqqoriadmin FaceBook 👇 https://www.facebook.com/Muhammadloiq/ YouTube 👇 YouTube.com/Muhammadloiqqori Instagram 👇🏻 instagram.com/Muhammadloiq TikTok 👇🏻 https://vm.tiktok.com/muhammadloiqami

Subscribe to a channel

MUHAMMADLOIQ QORI

Каҳф сураси.МP3

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | TikTok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

Қози Жарир ибн Абдулҳамид имом Моликдан бир ҳадис ҳақида сўради. Ўша пайт имом Молик тик турган ҳолда эдилар. Шунда у зот Жарир ибн Абдулҳамидни қамаб қўйишга буюрдилар. Одамлар имом Моликга: «Бу одам қозидир», дедилар. У зот эса: «Қози одобли бўлишга ҳаммадан кўра ҳақлироқдир», дедилар.
Ҳишом ибн Ҳишом ибн ал-Ғозий имом Моликдан ҳадис айтишни сўрадилар. Имом Молик эса шу пайт тик турган эдилар. Шунда имом Молик Ҳишом ибн Ҳишом ибн ал-Ғозийни йигирма қамчи урдилар. Сўнг унга шафқат қилиб, йигирмата ҳадис айтдилар. Шунда Ҳишом: «Қани энди кўпроқ урганингизда, шу сабабли мен ҳам кўп ҳадис эшитиб олар эдим», деди.
Салафи солиҳларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳамда у зотнинг ҳадисларига бўлган муҳаббатлари ва одоблари мана шундай эди. Аллоҳ таоло бизларни ҳам уларнинг муҳаббати ва одоблари билан неъматлантирсин. Омин!

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

Шайх Зайниддин (кўкча) жоме масжидида "Каҳф" сурасини ушбу линк орқали facebook саҳифасида онлайн кузатишингиз мумкин.

https://www.facebook.com/Muhammadloiq/videos/472627827777074/

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

ЖУМА АЙЁМ МУБОРАК!

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

Дунёдаги жаннат.

Ҳазрат Аллома Шиббир Аҳмад Усмоний раҳматуллоҳи алайҳ айтар эдилар:
Эр-хотин бир бўлсалар ва яхши бўлсалар, дунёдаги жаннат шудир.
Яъни, эр-хотин ўртасида бирдамлик ва муҳаббат ҳам бўлса ва иккиси яхши ҳам бўлсалар, агар мана шу икки нарса жам бўлса, бу дунёдаги жаннатдир.
Агар ушбу икки ҳолатдан бири йўқ бўлса ҳам, у ҳолда бу дунёдаги дўзахдир. Чунки, бу суратда дунё роҳатсиз ва лаззатсиз бўлади ва унда гина ва маюслик пайдо бўлади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

СУННАТ МЕЗОНДИР

Ҳаким зотлардан бири айтган экан: «Бандалар Аллоҳ таоло буюрган ишларни адо қилишларида шайтоннинг икки ҳамласига учрашлари бордир: Бири - банданинг шу амалда нуқсонга йўл қўйиши бўлса, иккинчиси - банданинг шу амалда ҳаддан ошириб юборишидир. Шайтон буларнинг қайси бирида ғолиб бўлишига парво қилмайди».
Яъни, қайси бирида бўлса-да, ғолиб бўлиши унинг учун кифоядир.

Банда шайтоннинг мазкур икки ҳамласини даф этиши учун унинг амалларида нуқсон ҳам, ҳаддан ошиш ҳам бўлмаслиги лозим. Бунинг мезони – суннатдир.

«Ҳикматлар чашмаси»дан

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

Шайх Зайниддин (кўкча) жоме масжидида "Каҳф" сурасини ушбу линк орқали facebook саҳифасида онлайн кузатишингиз мумкин.

https://www.facebook.com/Muhammadloiq/videos/391226329360126/

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

ЖУМА АЙЁМ МУБОРАК!

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

АХЛОҚ-ОДОБДА НАМУНА ИНСОН
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бутун инсониятга ҳар соҳада намуна бўлганлари боис қуйида Ул зоти Муборак соллаллоҳу алайҳи васалламнинг буюк хулқлари борасида тўхталмоқни лозим топдик:
- Афв ва марҳаматда ўхшашлари йўқ эди; - Вафоли эдилар;
- Катталарга ҳурматда, кичикларга иззатда эдилар;
- Азият, ғам-ташвишга сабр-бардошли эдилар: - Калтафаҳм одамларга бағрикенг бўлганлар;
- Жуда сабрли эдилар. Ҳақиқий сабр мусибатнинг илк лаҳзасида намоён бўлишини марҳамат қилганлар;
- Нохушликни хуш ахлоқлари ила бартараф этардилар;
- Инсонларга хушмуомала бўлганлар;
- Кимни яхши кўрсалар, муҳаббатларини билдириб қўярдилар;
- Инсонларнинг иймонга келиши учун жуда кўп ғайрат сарфлардилар;
- Шарафли хотима топишни орзу қилганлар;
- Қиёматда умматлари энг кўп пайғамбар бўлишни умид қилганлар;
- Аллоҳдан мўминларнинг гуноҳлари кечирилишини ёлвориб сўрардилар;
- мўминлар бошига бирор-ғам ташвиш тушса, безовта бўлардилар;
- Умматлари борасида энг кўп қўрққанлари уларнинг дунё неъматларига, ўткинчи орзу-ҳавасларига кўнгилларини бой бермоқлари эди;
- Умматларига намуна бўлишни ўз хоҳиш-истакларидан устун тутардилар;
- Энг катта орзулари - умматларига шафоатчи бўлмоқ эди;
- Гуноҳга бепарво бўлишдан қайтарганлар; - Номаҳрамга қарашдан қайтарганлар; - Хунук исмларни ўзгартирганлар; - Ҳар бир ишда ихлосли эдилар;
- Ҳеч кимдан тоқатидан ташқари бирор нима истамаганлар;
- Хушхабар берар, нафратлантирмас, осонлаштирар, қийинлаштирмас эдилар;
- Дўст танлашда эътиборли бўлганлар;
- Емонликни энг чиройли тарзда бартараф этардилар;
- Бадгумонликдан, уч кундан ортиқ аразлашиб юрмоқдан қайтарардилар;
- Кибрланишни, гина-кудуратчилик, мақтовни, мазаҳ қилишни ёқтирмаганлар;
- Севгида ҳам, нафратда ҳам ўртачаликни, меъёрни тавсия этганлар;
- Ҳеч кимдан қасос олишни қасд қилмас эдилар;
- Кўпол муомала қилинганда ҳам хушмуомалалик қилардилар;
- Аллоҳ йўлида учраган қийинчиликларга парво қилмасдилар;
- Илм ўрганувчилар билан бирга ҳамсуҳбат бўлишни ёқтирардилар;
Ургатганларини бошқаларга ҳам етказилишини истар эдилар;

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

Каҳф сураси.МP3

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | TikTok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

ЯХШИЛИКНИ АЛЛОҲ УЧУН ҚИЛИНГ!

Ҳаётингизни янгидан бошланг! Яхшилик улашувчи бўлинг! Яхшилик кўрмасангиз ҳам яхшилик қилаверинг! Сиз яхшиликни одамлардан қайтиши учун эмас, балки, Аллоҳ таоло яхшилик қилувчиларни севгани учун қилинг!

«Яхшилик қилинг! Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади». (Бақара сураси, 195-оят)

«Ҳикматлар чашмаси»дан

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

Кишининг таассубдан озод эканининг аломатларидан бири мухолиф томоннинг қилган яхши ишларини мақтай олишидир. Чунки таассуб кўпинча мухолиф томоннинг қилган яхши ишларига нисбатан кўзни кўр қилиб қўяди.

Юсуф Қарзовий

«Ҳикматлар чашмаси»дан
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

ЖУМА АЙЁМ МУБОРАК!

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. У унга зулм ҳам қилмайди ва ташлаб ҳам қўймайди. Ким ўз биродарининг ҳожатини чиқарса, Аллоҳ унинг ҳожатини чиқаради. Ким бир мусулмоннинг ғамдан фориғ қилса, Аллоҳ ундан қиёмат кунининг ғамларидан бир ғамни фориғ қилади. Ким мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ қиёмат куни унинг айбини беркитади», дедилар». Тўртовлари ривоят қилган.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда кишиларга зулм қилишни ҳаромлигини баён қилиш билан бирга бир қанча қилиниши лозим ишларни ва уларга бериладиган укофотларни ҳам зикр қилинган.
1- Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. У унга зулм ҳам қилмайди ва ташлаб ҳам қўймайди.
Мусулмонга зулм қилиш ҳаромдир. Мусулмон одам бошқа бир мусулмонга зулм қилса ўз биродарига зулм қилган бўлади. Зеро мусулмон мусулмонга нафақат зулм қилмаслиги, балки уни ёрдамсиз ташлаб қўймаслиги ҳам лозим. У баъзи бир сабабларга кўра зулмга учраганда ҳам биродари ундан зулмни кўтаришга ҳаракат қилмоғи керак.
2- Ким ўз биродарининг ҳожатини чиқарса, Аллоҳ унинг ҳожатини чиқаради.
Мусулмон шахс зулм бўлмаган чоғида ҳам бировларнинг ҳожатини чиқаришга ҳаракат қилади. Чунки унинг эътиқоди бўйича бировларнинг ҳожатини чиқарган одамнинг ҳожатини Аллоҳ таолонинг Ўзи чиқаради.
3- Ким бир мусулмонни ғамдан фориғ қилса, Аллоҳ ундан қиёмат кунининг ғамларидан бир ғамни фориғ қилади.
Мусулмон одам ўзининг мусулмон биродаридан турли ғамларни аритиш учун иложи борича ҳаракат қилади. Чунки унинг эътиқоди бўйича бировларнинг ғамини аритган одамнинг ғамини Аллоҳ таолонинг Ўзи аритади.
4- Ким мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ қиёмат куни унинг айбини беркитади.
Мусулмон одам ўзининг мусулмон биродарининг турли айбмларни беркитиш учун иложи борича ҳаракат қилади. Чунки унинг эътиқоди бўйича бировларнинг айбини беркитган одамнинг айбини Аллоҳ таолонинг Ўзи беркитади.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Зулмдан қўрқинглар! Чунки зулм қиёмат кунининг зулматларидир. Ўта бахилликдан қўрқинглар! Чукни ўта бахиллик сиздан олдингиларни ҳалок қилган. У уларни қонларини тўкишга ва ҳаром қилинган нарсаларини ҳалол санашга олиб борган», дедилар». Муслим ривоят қилган.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда иккита катта ёмонликдан четда бўлишга чақирилмоқда. Уларнинг биринчиси зулмдир. Зулмнинг оқибати эса қиёмат куни зулматлари ичида сарсон-саргардан бўлиб қолиш билан тугайди.
Мазкур икки ёмон нарсанинг иккинчиси ўта бахилликдир. Бу ҳам ёмон оқибатга олиб борадиган нарсадир. Ўта бахилликнинг ёмон оқибати у дунёдан олдин бу дунёнинг ўзидаёқ намоён бўлиши тажрибадан ўтган. Ўта бахиллик биздан олдинги ўтган қавмларни ҳалок қилган. У уларни қонларини тўкишга ва ҳаром қилинган нарсаларини ҳалол санашга олиб борган. Улар ўзларининг ўта бахилликлари жазосига бир-бирларининг қонларини тўкканлар. Улар ўзларининг ўта бахилликлари жазосига бир-бирларининг ўзаро ҳаром бўлган нарсаларини ҳалол санашгача бориб етганлар.
Шунинг учун ҳам зулм қилишдан, ҳам ўта бахил бўлишдан ҳазар қилиш лозим.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

Каҳф сураси.МP3

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | TikTok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

ЖУМА АЙЁМ МУБОРАК!

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

Ҳадисларни ривоят қилишдаги салафи солиҳларнинг одоблари

Амр ибн Маймундан ривоят қилинади: «Мен Абдуллоҳ ибн Масъуддан бир йил таҳсил олган бўлсам, бирор марта таҳоратсиз ҳолда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар, деганларини эшитмадим. Лекин бир сафар таҳоратсиз ҳолда тилларидан беихтиёр, Расулуллоҳ бундай дедилар, деган сўз чиқиб кетди. Шу сабабли у зот қаттиқ ғамга ботганлари, ҳатто у зотнинг пешоналаридан тер оқаётганини кўрдим, деди.
Мадина қозиси Иброҳим ибн Абдуллоҳ ибн Форим ал-Ансорий: «Молик ибн Анас Абу Ҳозимнинг олдидан ўтиб кетаётганларида, Абу Ҳозим ҳадис айтаётган эди. Шунда Абу Ҳозим Молик ибн Анасга мажлисда ўтиришга рухсат берди. Молик ибн Анас: «Мен у ерда ўтириш учун жой топа олмадим ва ўзимга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини тик турган ҳолда эшитишни кариҳ санадим», дедилар.Молик ибн Анас: «Бир киши Саид ибн Мусаййибнинг олдига келди ва у зотдан бир ҳадис ҳақида сўради. Шу пайт Ибн Мусаййиб ётган эдилар. Тезда ўринларидан туриб, ўтириб олдилар ва ҳадисни айта бошладилар. Шунда халиги киши Ибн Мусаййибга: «Бундай қилишингизнинг сабаби нима?», деб сўради. Шунда у зот, мен сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини ётган ҳолда айтишни ўзимга кариҳ кўрдим, дедилар.
Муҳаммад ибн Сирийндан ривоят қилинади. У зот кулаётган пайтларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари зикр қилинадиган бўлса, дарҳол тавозеъ қилиб хушуъ билан эшитардилар.
Абу Мусъаб: «Молик ибн Анас Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини улуғлаб, доим таҳоратлик ҳолатда айтар эдилар», деди. Молик ибн Анас мана шу ҳолатни Жаъфар ибн Муҳаммаддан ҳикоя қилганлар.
Мусъаб ибн Абдуллоҳ: «Молик Ибн Анас Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бирор ҳадисларини айтадиган бўлсалар, таҳорат олар, ўзларига эътибор берар ва кийимларини киярдилар ва шундан сўнг эса ҳадис айтар эдилар», деди.
Матроф: «Агар инсонлар Моликнинг ҳузурига келсалар, у зотнинг жориялари чиқиб, уларга: «Ҳазрат сизлардан ҳадис учун келдингизми ёки масала сўрашгами», деб сўрамоқдалар», деб айтарди. Агар улар масала учун келганларини айтсалар, у зот уларнинг олдиларига чиқардилар. Агарда ҳадис учун келганларини айтсалар, у зот ғусл қиладиган хоналарига кириб, ғусл қилардилар, ўзларига хушбўйлик суртардилар, янги кийимларини киярдилар, кейин яшил рангли устки кийимларини ва саллаларини киярдилар.
Бошларига эса ридоларини қўярдилар. Кейин эса у зотга минбар келтирилар ва у зот ўша минбарга чиқиб хушуъ билан ўтирардилар. У зот то Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини айтишдан фориғ бўлмагунларига қадар у зотдан хушбўйлик иси таралиб турарди. Молик ибн Анас ўша минбарга фақат ҳадис айтадиган бўлсаларгина чиқардилар», деди.
Ибн Абу Увайс: «Имом Моликдан нима учун юқорида зикр қилинган ҳолатни қилишларини сўрашди. Шунда у зот: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини улуғлашни севаман. Қачон мустаҳкам таҳоратли бўлсамгина ҳадис айтаман», деб жавоб бердилар», деди.
Молик ибн Анас йўлда кетаётиб ёки тик турган ҳолда ёки бўлмаса шошилиб турган ҳолда ҳадис айтишни яхши кўрмас эдилар.
Зирора ибн Мурра: «У зот таҳоратсиз ҳадис айтишни кариҳ санардилар», деди.
Аъмаш раҳматуллоҳи алайҳ ҳадис айтаётганларида таҳоратсиз бўлсалар, таяммум қилиб олар эдилар.
Қатода раҳматуллоҳи алайҳ таҳоратсиз ҳолда ҳадис айтмас эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини доим таҳоратли ҳолда ўқир эдилар.
Абдуллоҳ ибн Муборак айтадилар: «Мен Молик ибн Анаснинг ҳузурларида эдим. У зот бизларга ҳадис айтаётган эдилар. Шу пайт у зотни чаён ўн олти марта чақди. У зотнинг ранглари ўзгариб, юзлари сарғайди, лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини айтишдан тўхтамадилар. Мажлис тугагач, инсонлар у зотнинг ҳузурларидан тарқалиб кетдилар. Мен эса у зотга: «Эй Абу Абдуллоҳ бугун мен сизда бир ажиб ҳолатга гувоҳ бўлдим», дедим. У зот: «Тўғри айтасан, чаён мени ўн олти марта чақди. Мен бунинг барчасига сабр қилдим. Сабр қилишимнинг сабаби, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини улуғлаш эди» дедилар».

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

Каҳф сураси.МP3

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | TikTok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

МАЗЛУМНИНГ ДУОСИ

Мазлумнинг кўз ёшидан эҳтиёт бўлинг! Чунки унинг дуоси осмонларни ёриб юборади. Сиз эса бало ва офатлар бўрони остида қолиб кетасиз. Аллоҳ асрасин!

“Ҳикматлар чашмаси”дан

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

Яхшилик қилиш учун имкон ёки фурсат кутиб ўтирилмайди. Хоҳиш бўлса, ҳар қадамда яхшилик имкони бор. Бир яхшилик учун ихлосга қараб ўн ҳасанадан етти юзгача берилади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Мўминлар бир-бирларига меҳр-муҳаббат ва ғамхўрлик қилишда бамисоли битта тана кабидирлар. Агар танада бир аъзо оғриса, қолган аъзолар иситма ва бедорлик билан унга шерик бўлади”. (Муттафақун алайҳ).
Мусулмоннинг моли, қони ва обрў-эътибори Аллоҳ наздида улуғ ва ислом шариати ҳимоясидадир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам видолашув ҳажларида улкан жамоат олдида бу нарсани таъкидлаганлар.
 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Бир-бирингизнинг молингиз, қонингиз ва обрўйингиз ҳудди мана шу кунингиз, мана шу шаҳрингиз, мана шу ойингиз ҳурмати каби ҳаромдир”. (Муттафақун аълайҳ)
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: «Бир-бирингизга ҳасад қилманглар, сунъий равишда молнинг нархини оширманглар, ўзаро нафрат-адоват қилманглар, бир-бирларингизга орқа қилманглар. Бирингиз бошқа бировнинг савдоси устидан савдо қилмасин. Эй Аллоҳ таолонинг бандалари, ўзаро биродар бўлинглар. Мусулмон мусулмоннинг биродаридир, у биродарига зулм қилмайди, уни алдамайди ва пастга урмайди. Тақво мана бу ерда деб, уч марта кўкракларига ишора қилдилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам. Кишининг ёмонлигига унинг мусулмон биродарини пастга уриши кифоядир. Мусулмоннинг қони, моли ва обрў-номуси бошқа бир мусулмон учун ҳаромдир.» (Муслим ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: «Мусулмонга зарар етказишга уринган ёки унга нисбатан макр-ҳийла ишлатган кимса малъундир». (Термизий ривояти).
Ислом мукаррам инсонни ҳатто қўрқитиш, ҳавотирга солишни ҳам ман этади. Бир саҳобий биродарининг арқонини олиб қўйиб қўрқитди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Мусулмонни қўрқитмоқ мусулмон учун ҳалол эмас”. (Абу Довуд ривояти).
Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ҳеч бирингиз на ҳазиллашиб ва на жиддий равишда биродарининг битта чўпини олмасин”. (Аҳмад, Абу Довуд ва Термизий ривоятлари).
Бошқа ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Икки киши учинчисига эшиттирмасдан суҳбатлашмасин. Бу уни ҳафа қилади”. (Муттафақун алайҳ).
Яна бир ривоятда: “Бу нарса мўминга озор етказади. Аллоҳ мўминни озорланишини ёмон кўради”, — дейилган.
Динимизда бир мусулмонга озор етмаслик учун шундай кичик ишлардан қайтарилган экан, демак, унинг обрўйини тўкиш, ўзгалар олдида изза қилиш, мол-мулкига тажовуз қилиш ўз-ўзидан ҳаром бўлади. Аллоҳ наздида бир мусулмоннинг обрўйи Каъбатуллоҳнинг ҳурматидан ҳам улуғ туради. Шунинг учун Аллоҳ таоло Ҳужурот сурасида масхара қилинаётган киши ёки аёл масхара қилувчидан яхшироқ эканини баён қилиб шундай дейди:
Эй, мўминлар! (Сизлардан) бирор миллат (бошқа) бир миллатни масхара қилмасин! Эҳтимолки, (масхара қилинган миллат) улардан яхшироқ бўлса. Яна (сизлардан) аёллар ҳам (бошқа) аёлларни (масхара қилмасин)! Эҳтимолки, (масхара қилинган аёллар) улардан яхшироқ бўлса. Ўзларингизни (бир-бирларингизни) мазах қилмангиз ва бир-бирларингизни лақаблар билан атамангиз! Имондан кейин фосиқлик номи нақадар ёмондир! Кимки тавба қилмаса, бас, айнан ўшалар (гуноҳ ишлар билан ўзларига нисбатан)  зулм қилувчилардир. (Хужурот сураси 11- оят)
Ушбу кўрсатмалардан хулоса олган мўминлар ҳадисда кўрсатилганидек, бир-бирига меҳр-муҳаббатли ва ғамхўрликда ака-укалар каби биродар бўлиб яшашлари лозим бўлади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

Каҳф сураси.МP3

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | TikTok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

ҲАЛИ ҲАМ КЕЧ ЭМАС

Машҳур қироат имомларидан бири имом Кисоий роҳимаҳуллоҳ 40 ёшигача қўй боқиб юрган. Кунлардан бир куни у қўй боқиб юрганида боласини қуръон мадрасасига юбораётган онани кўриб қолади. Бола "бормайман" деб хархаша қилаётган эди. Онаси унга деди:
- Сен албатта қуръон ҳалқасига бориб таълим олишинг керак. Акс ҳолда мана бу чўпонга ўхшаб қоласан!
Кисоий буни эшитиб: "Ҳали мен инсонларга мисол қилинадиган бўлиб қолдимми?!", дея қўйларини сотиб юборади. Сўнгра илм олишга киришиб луғат ва қироатда имом бўлади. Энди уни инсонлар илмда ва олийҳимматли бўлишда мисол қила бошлашади.
Инсоннинг ўзи учун чиқарган қарорларни - агар улар иймон ва иродадан содир бўлса - кунлар камдан-кам ҳолатда барбод қила олади!

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

УЧ ДУО МУСТАЖОБДИР

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч дуо мустажобдир. Мазлумнинг дуоси, мусофирнинг дуоси ва ота-онанинг фарзандига қилган дуоси», — дедилар».
Шарҳ: Демак, дуони шу уч тоифадан сўраш керак экан, шу уч тоифанинг дуосидан қўрқиш керак экан. Бундан ушбу уч тоифага мансуб шахслар билан бўладиган муомалаларда ўта ҳушёр бўлиш ва уларнинг ранжитмаслик ҳамда уларни хурсанд қилиб дуосини олиш пайидан бўлиш зарурлиги чиқади. Албатта, мазлум – зулмга учраган кишига меҳр кўрсатиш, унга тушган зулмни кўтариш учун ҳаракат қилиш ҳар бир мусулмон учун муҳим ишдир. Ҳеч бўлмаса, унга ҳамдардлик кўрсатиш лозим. Аммо мазлумга ёмонлик қилиб унинг дуои бадига учрашдан сақланмоқ керак. Мусофир ҳам сафари давомида турли қийинчиликларга учраб, Аллоҳга ёлбориб юриб, дуоси қабул бўладиган мақомга эришиб қолиши бор. У ҳам мазлумга ўхшаб ўзгаларнинг меҳрига ва ёрдамига муҳтож. Мусулмон маданияти соҳиби бўлган шахс бундай кишиларга албатта, яхши муомалада бўлади. Унинг оғирини енгил қилиб, дуосини олишга ҳаракат қилади. Мусофирга ёмонлик қилишдан ва унинг дуои бадига қолишдан ўзини олиб қочади. Ота-онанинг ҳурмати, уларнинг хизмати ва дуолари ҳақида кўп ва хўп гапирилган уларни такрорлаб ўтиришнинг ҳожати йўқ.

«Олтин силсила» китобидан

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

ЖУМА АЙЁМ МУБОРАК!

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

СОЛИҲЛАР БИЛАН БИРГА БЎЛИНГ

Машойихлар солиҳ инсонлар билан ҳамсуҳбат бўлишни кўпайтиришга тарғиб қилишган. Чунки мусулмон киши солиҳ инсонларнинг гап-сўзлари ва ишларидан кўплаб манфаатлар олиши билан бир қаторда уларнинг ҳузурида бўлган пайтида улардан уялгани ва уларни эҳтиром қилгани сабабли имкон қадар камчилик ва қусурларга йўқ қўйишдан ҳам сақланади. Улар билан ҳамсуҳбат бўлиш гуноҳ ва маъситялардан тийилишда кишининг иймонига ёрдамчи бўлади. Ҳикматларда “Солиҳлар билан ҳамсуҳбат бўлиш сени ислоҳ қилади”, деб бежиз айтилмаган. Солиҳлар билан бирга бўлиш шунчалар манфаат берса, энди, доим Аллоҳни ёдда тутган, барча ишларимдан, уларнинг ошкорию, пинҳонидан Аллоҳ таоло бохабар, деб эътиқод қилган ва шу нарсани қалбдан ҳис қилиб турган банда ҳақида нима дейиш мумкин?!

Имом Муслим раҳматуллоҳи алайҳ ривоят қилган ҳадисда эҳсон борасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: (Эҳсон) – “Aллоҳга худди Уни кўриб турганингдек ибодат қилишинг. Aгарчи сен уни кўрмасанг ҳам, албатта, У сени кўриб туради”, деганлар”.

Бандалар ўзларида ушбу малакани ҳосил қилишса, ҳар бир ҳолатидан Аллоҳ таоло бохабар эканини ҳис қилишгани сабабли, гуноҳдан сақланишади ва бирор бир хайрли ишга киришсалар, шу ишида нуқсонга йўл қўймасликка ҳаракат қилишади.

Қудратуллоҳ Сидиқметов

«Ҳикматлар чашмаси»дан

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

Каҳф сураси.МP3

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | TikTok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

#ҚУРЪОНИ_КАРИМ
1. «Умматимнинг энг шарафлиси ҳомилул қуръон ва кечаси қоим бўлувчиларидир». Тобароний ва Байҳақийлар Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар.
2. «Қуръон бойликдир, ундан сўнг фақирлик йўқ, ундан бошқа бойлик ҳам йўқ». Абу Яъло ва Тобароний Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар.
3. «Қуръон қиёмат куни ўз соҳибини шафоат қилади...». Ибн Абу Шайба Мужоҳиддан ривоят қилади
4. «Қуръон қиёмат куни қабр ёрилганда ўз соҳибига юзи оппоқ киши каби йўлиқиб: «Мени танидингми?» дейди. У: «Йўқ», деб жавоб беради. Қуръон: «Мен кундузлари чанқатган, тунларингни бедор қилган ҳамроҳинг Қуръонман. Ҳар бир тижоратчи ўз тижорати ортидадир. Мен эса бугун сенинг ортингдаман», дейди. Сўнг унга мулк ўнг томонидан, абадийлик чап томонидан берилиб, бошига виқор тожи кийдирилади ва ота-онасига бу дунёнинг бутун қиймати ҳам унга тенг келмайдиган кийим кийдирилади. Улар «Буни нима сабабдан кийдик?» деб ҳайрон бўлганларида, уларга: «Фарзандингиз Қуръонни қўлга киритгани учун», дейилади. Сўнг унга: «Ўқи ва жаннат даражалари ва боғларида кўтарил», дейилади.  У тез ўқийдими, секин ўқийдими, модомики ўқир экан, кўтарилиб бораверади». Имом Аҳмад «Муснад»ларида Бурайдадан ривоят қилган.
5. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:  «Инсонлар ичида Аллоҳнинг хос бандалари бор», дедилар. «Улар кимлар?» деб сўрадилар. У зот: «Қуръон аҳли Аллоҳнинг аҳли ва хос бандаларидир», деб жавоб бердилар». Насаъий, Ибн Можа ва Ҳоким Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар.
6. «Мусулмон қарияни, маъсият билан ҳаддидан ошмаган ҳомилул қуръонни ва одил султонни ҳурмат қилиш Аллоҳни улуғлашдандир». Абу Довуд Абу Мусо Ашъарийдан ривоят қилган.
7. «Осмон эшиклари беш нарса учун очилади: Қуръон қироати, ҳужум қилганларга қарши туриш, ёмғир ёғиши, мазлумнинг дуоси ва азон учун.Беш нарса ибодатдандир: Мусҳафга назар солиш, Каъбага назар солиш, ота-онага назар солиш, замзамга назар солиш – булар хатоларни ўчиради – ва олимнинг юзига назар солиш».Имом Дорақутний Жобир(р.а) ривоят қилган.
8. «Сизларнинг энг яхшиларингиз Қуръонни ўрганиб, уни ўргатганларингиздир». Имом Бухорийнинг «Қуръон фазилатлари» китобидан.
9. Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен: «Эй Аллоҳнинг Расули, менга насиҳат қилинг», дедим. У зот: «Тақво қилгин. Чунки у барча ишларнинг бошидир», дедилар. Мен: «Яна қўшимча қилинг», дедим. У зот: «Қуръон тиловатини лозим тут. Чунки у ерда нур, осмонда сен учун захирадир», дедилар». Ибн Ҳиббон ривояти.
10. «Ким Аллоҳ ва Расули уни яхши кўришини хоҳласа, қарасин, агар Қуръонни яхши кўрса, демак, Аллоҳ ва Расули уни яхши кўради». Тобароний Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.
11.  «Ким фарзандига Қуръонни қараб ўқишни ўргатса, аввалу охир қилган гуноҳлари кечирилади. Ким унга ёдлатса, қиёмат куни Аллоҳ таоло уни тўлин ой суратида юборади ва фарзандига «Ўқи», дейди. Ҳар бир оятни ўқиган сайин, то ёдлаган жойининг охирига етгунича Аллоҳ азза ва жалла отасининг даражасини кўтараверади».Тобароний Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.
12. «Қуръонни ёдлаб, ҳалолни ҳалол, ҳаромни ҳаром деб билса, Аллоҳ уни жаннатга киритади ва оиласидан дўзахга ҳукм қилинган ўнтасини шафоат қилишига имкон беради». Имом Аҳмад ва Имом Термизий Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.
13. «Ким Қуръон ўқиса, у ўз ичида нубувватни ҳосил қилган бўлади (яъни нубувват хислати ва илмини қамраб олган бўлади), фақат унга ваҳий қилинмаган, холос. Қуръон соҳиби ичида Аллоҳнинг каломи бўла туриб, ўзига ўхшаган (соҳиби Қуръон) билан урушмаслиги ва жоҳил билан жоҳиллик қилмаслиги лозим. Балки у гўзал ва комил бўлиб юриши лозим. Чунки унинг ичида ва қалбида Аллоҳ таолонинг каломи бор». Ҳоким Абдуллоҳ ибн Амр (р.а) ривоят қилган.
14. «Соҳиби Қуръонга «Ўқи ва кўтарил, дунёда ўқиганинг каби ўқи! Сенинг манзилинг охирги ўқиган оятинг бўлган жойдир» дейилади». Абу Довуд ва Термизий Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилганлар. Ҳофиз Ибн Ҳажар: «Бу хабар Қуръонни ёдлаган қориларга хос, мусҳафдан ўқийдиганлар учун эмас.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

Мен китоб билан ёлғиз қолишдан завқ олганда, дунёдаги барча завқларни татиб кўрдим.

Шайх Тантовий
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

ЖУМА АЙЁМ МУБОРАК!

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok

Читать полностью…
Subscribe to a channel