#Jaholatga_qarshi ma‘rifat
Muzrabot tumani "Do‘stmuhammad bobo" jome masjidi imom noibi Akbar domla Shukurov va mutasaddi tashkilotlar hamkorligida aholi, ayniqsa yoshlar orasida diniy aqidaparastlik, ekstremizm va terrorizmning zararli oqibatlari to‘g‘risida profilaktika ishlarini olib borish, vatanparvarlik ruhida tarbiyalash maqsadida Muzrabot tuman Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi xizmati bo'limi hodimlari orasida “Jaholatga qarshi maʼrifat” shiori ostida targ‘ibot tadbiri tashkil etildi.
/channel/muminuzm
Har bir holatning o'z zikri bor!
©Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahulloh
@Muminuzm
САФАР ДУОСИ
🚉🛫
Киши сафар қилишга отланар экан, унинг ушбу сафардан бир қанча орзу-умидлари бўлади. Бундай лаҳзаларда қалбга таскин берувчи бирдан-бир нарса мусофирнинг ҳар бир ҳолати мулоҳазасини қилиб айтилган мураббий Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг покиза дуоларидир.
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам:
“Кимки сафарни ирода қилиб уйидан чиқса ва чиқаётган пайтида: “Бисмиллаҳи ваътасомту биллаҳи таваккалту алаллоҳи ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ” деса, ўша чиқишлигида яхшилик билан ризқланиб, ўша чиқишлигининг ёмонлиги ундан дафъ қилинади”, дедилар”.
Дуонинг маъноси:
“Аллоҳнинг номи билан сафар қилишни бошлайман. Аллоҳнинг ёрдамига боғландим, Аллоҳга таваккул қилдим ва тоатга қувват ҳам, гуноҳдан сақланишга бўлган қувват ҳам ёлғиз Аллоҳдандир”
📲 Яқинларингизга хам улашинг!!!
/channel/muminuzm - диний маърифий канал
#Мутолаа_вақти
✒️Нуқта.
Кечаси телефонимни чуқуллаб- соатни "бир" қилибман, энди ўринга ётсам, ичимда бир нарса "тур таҳажжудни ўқи!" деб буйруқ берди...
Пича жойимда ётдим, уйқу йўқ... Ичимдаги "ҳа, ўзингга бемалол бўлиб қолдингми, ётибсан?!" деди.
"Йўғей, сўрайдиган нарсаларим бор, бозордаги анави дўконни олишга пул керак, ғойибидан етказса қани!" деб ўрнимдан қўзғалдим...
Икки ракаатни шу дўконни ўйлаб ўқидим, "ремонтини ундоқ қилишим керак, эшигини алмаштириш керак, ойнаванд қилсам, қанча кетаркан?! Тилларанг манекен ҳар бири икки юз эллик туради, иккитаси у томонга, иккитаси бу томонга қараса, ёки биттаси чала ярим ўтирганидан бўлса...
Олсам, минг кўкидан кетаркан...
Оббо, нимамни сотсам экан?! "
Кейинги- уч ракаатни "нимамни сотишим кераклиги" ҳақида ўйлаб ўқий бошладим: "тилла тангаларим- икки юз йигирма бешдан кетса... билакузугим етти юздан иккита... қайси биридан кечай экан-а?!"
Саловот ўқидим ва ана энди сўраш нуқтам келди, энди кафтимни очганимда болам ғингшиди, пичирлаб, чала-чулпа фотиҳа қилиб, боламнинг бошига чопдим.
Ҳар тугул, елкасига қоқишим билан ухлади, ўзимнинг эса уйқум келмади, энди "болани дўконимда қандай олиб ўтиришим" ни ўйлай бошладим...
"Зарари тегмайди, катта бўлиб қолди!"
Шу нуқтада лоп этиб, боя Қуръонни энди очиб, "Ясийн" ни ўқий деганимда шу болам ёнимга келиб, қўлимдан ушлаб, ошхонага судрагани ёдимга тушди: ўзи ёниб турган газга сковородкани қўйиб, қорнини силаб, "оч" лигини билдирганди. Қўлимда- телефоним билан амаллаб, туҳум қовуриб бергандим. Қара-я, қанақа ақлли бола!...
Бирдан ичимдаги буйруқчи ғимирлаб қолди "Энди тур, Ясийнни ўқи, ярим кечаси ўқилган ясийнни кетидан гуноҳларингни кечиришини сўрасанг яҳши бўлади!"
Гуноҳлар...
Улар унчалик кўп бўлмаса керак?! Ўғримасман, бузуқмасман, ота-онамга оқ бўлган эмасман, бировнинг ҳаққини ейиш тугул, мушугини "пишт" деган эмасман...
Кўрпага яхшироқ ўрандим...
Оёғимни- нимадир турткандек бўлди.
Уч марта "оят ал-курсий" ни ўқиб, атрофимга дам солдим.
"Шиф" десам, юзимга қайтадан ҳаво урилса денг...
Ҳудди кимдир маниям ўрнимдан тургазиш учун "шиф" деяётгандек...
Қаттиқроқ ўрандим. Уйқу келди...
Шу куни- уйқумда вафот топдим...
Тепадан туриб, ўз жасадимни кузатяпман...
Эшик олдига учиб бораман, яна жасадим устига қайтаман...
Тонг ёришиб, бомдодга азон айтилаётганда- дераза ёнига учиб бордим. Ғира ширада- ҳар ҳил нурлар, ҳар ҳил деразалардан осмонга шимилиб боряпти. Ҳайратдан- деразадан ҳам сизиб, ўша нур тарқалаётган деразалар ёнига учиб бордим...
Ичкарида- бир кампир намоз ўқиётган экан...
Жудаям тушкунликка тушиб қолдим. Уйга қайтиб яна ўз жасадим тепасига келдим.
Қўлим етадиган жойда қорайиб телефоним турибди. Экранида будильник ҳар беш минутда ёниб ўчяпти. Уч қадам нарида порлаб Қуръоним турибди, ҳозир унга қараб йиғлаяпман, нариги хонада эса мунғайиб- жойнамозим турибди.
Ҳаммаси тугадими?!
Ўйлаб бесаранжом бўляпман.
Орқага қайтиб яна нурлар кўкка ўрлаётган баландликка кучим борича учишга харакат қилдим.
"Ҳаммасини тагига етишим керак, сабабини билишим керак!!!"
Қизиғи, ёнимда ўзим билан тенг учиб бораётган нурни- сал баландроққа кўтарилгач сеза бошладим. Чунки у сал олдинроққа ўтиб олди: худди йўл бошлаётгандек...
У бошлаган йўлдан тепага қараб учиб боравердик.
Катта муаллақ осилиб турган ёруғлик олдига етиб бордик. Ҳалиги нур ўша нарсага тегингач, ўзимнинг "саҳифа" м очилаётганини сездим.
Тасаввуримда- улкан телефон планшети очилгандек бўлди: унда менга ҳар куни ҳар ҳил вақтда жуда кўп "қўнғироқ" лар бўлган экан...
Энг яқини- кечаги кунга қарадим.
Тепадан "мен билан боғланиш" учун бўлган жуда кўп қўнғироқларга жавоб бермабман, Кечаси ўқиган- оҳирги таҳажжуд намозимни ўзимга қўйиб беришди: "дўкон, манекенлар, тилла тангаларим" ҳақида алжирабман...
(Давоми бор...)
📲 Яқинларингизга хам улашинг!!!
/channel/muminuzm - диний маърифий канал
#Ҳадис
Aбу Молик Ҳорис ибн Осим ал-Aшъарий розияллоҳу анҳудан: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: Таҳорат-покизалик иймоннинг ярмидир. «Aлҳамдулиллаҳ» мезонни тўлдиради. «Субҳаналлоҳ валҳамдулиллаҳ» осмонлару ер оралиғини тўлдиришади – ёки тўлдиради. Намоз нурдир. Садақа- закот (иймоннинг саҳиҳлигига) далил-бурҳондир. Сабр зиёдир! Қуръон сизнинг фойдангизга ёхуд зарарингизга ишлайдиган ҳужжатдир. Ҳамма тонг саҳардан ҳаракат қилиб ўзини (Aллоҳга ёки шайтонга) сотади. Пировардида нафсини (дунё хорлиги-ю Охират азобидан) халос қилади ёки (гуноҳ-маъсиятларга ботиб,) уни ҳалок этади.
Имом Муслим ривояти.
🔗/channel/muminuzm📝– диний-маърифий канал!
#Зикрлар
Шайх Муҳаммад Фаркусий ҳафизаҳуллоҳ: “Масжидда бомдод намозидан сўнг ўтириш шарт ҳисобланмайди. Лекин, кимки намозни ўқиса, қайтишда Аллоҳни зикр қилиб борса, уйига бориб қуёш чиққунча ўтирса, унга комил умранинг ажри бўлур”, деди.
“Мажолису собаҳия” асаридан.
📲 Яқинларингизга хам улашинг!!!
/channel/muminuzm - диний маърифий канал
#Зикрлар
Уларнинг баъзилари тонгги ва кечки зикрлар мусулмон кишини фақатгина касалликлар, турли ҳодисалар, сеҳр каби ҳиссий ишларда муҳофаза қилади деб ўйлашади. Бу тўғри эмас.
Чунки улар Аллоҳнинг изни билан ундан кўпроқ ишлар, мулҳидлик, ширк, турли шубҳалар каби бизнинг кунларимизда кенг тарқалган кабилардан ҳам муҳофаза қилади.
Албатта, ушбуларга риоя қилувчи киши ҳис этади. Эй мусулмон, вирдларингни ўз вақтида адо этгин. Бу ила дунёинг ва охиратингни муҳофаза этган бўласан.
Аҳмад ибн Муҳаммад Адийб.
📲 Яқинларингизга хам улашинг!!!
/channel/muminuzm - диний маърифий канал
"Ё пирим", "Фалончининг арвоҳи қўлласин" дейиш
©️ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
@Muminuzm
Ўта қийматли ўтириш нима?
Уламолар айтишади: “Фарз намозлардан сўнг (ўрнидан туриб кетмасдан жойнамоз устида) ўтириш Аллоҳ азза ва жалланинг бандага раҳмати тушадиган энг улуғ вақтлардандир. Туришга шошилма...
Аллоҳга истиғфор айт...
Аллоҳга тасбеҳ айт..
Аллоҳга ҳамд айт...
Таҳлил ва такбир айт...
Намознинг зикрларини ўқи...
Оятал курсийни ўқи...
Унутмагинки, сен шу ҳолда Раҳмоннинг зиёфатидасан...
Ибн Баттол раҳимаҳуллоҳ айтади: “Кимнинг гуноҳи кўп бўлиб, ҳеч бир машаққатсиз Аллоҳ уларни ўчириб юборишини истаса, намоздан сўнг жойнамозида қолишни лозим тутсин. Сўнг (ўтирган ҳолида) дуоларни кўпайтирсин, бас, ана шунда малоикалар унинг ҳаққига истиғфор айтурлар. Ана шу ҳеч бир баҳоси бўлмаган қимматли ўтиришдир.
📲 Яқинларингизга хам улашинг!!!
/channel/muminuzm - диний маърифий канал
#Намоз_вақтлари
Музработ тумани учун
📆03.01.2025 йил,
03-Ражаб ойи,Хижрий 1446
Жума ҳолатида
🕕 Бомдод 06:55
🕜 Пешин 13:00
🕣 Аср 16:00
🕞 Шом 17:45
🕣 Хуфтон 19:20
🏞 Тонг вақти: 06:30
☀️ Қуёш чиқиши: 07:47
🌥 Қуёш ботиши: 17:26
📲 Яқинларингизга хам улашинг!!!
/channel/muminuzm - диний маърифий канал
Жума фазилатли кун
🔖Авс ибн Авс Сақофий ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким жума куни ювиниб, ғусл қилса, сўнгра эрта чиқиб, (масжидга) барвақт борса, улов минмай, пиёда борса, имомга яқинроқ ўтириб, қулоқ солса ва лағв қилмаса, унинг ҳар бир қадамига бир йил рўза тутиб, тунлари қоим бўлганнинг ажри берилади", дедилар.
Абу Довуд ва Ибн Можалар ривояти.
/channel/muminuzm
#рўза
Rajab oyini Rasululloh sollallohu alayhi vasallam qanday o‘tkazganlar?
– Rasululloh sollallohu alayhi vasallam rajab oyida ro‘za tutganlar. Usmon ibn Hakimdan rivoyat qilinadi: “Sa’id ibn Jubayrdan rajab oyida turganimizda rajab ro‘zasi haqida so‘radim. U: “Ibn Abbosning: “Rasululloh sollallohu alayhi vasallam ro‘za tutar edilar, hatto og‘izlarini ochmasalar kerak, der edik. Og‘izlari ochiq bo‘lardi, hatto ro‘za tutmasalar kerak, der edik”, deyayotganini eshitganman”, dedi”.
Saharlik (og'iz yopish) vaqti:
06:11
Iftorlik(og'iz ochish) vaqti:
17:34
🔗/channel/muminuzm📝– диний-маърифий канал!
Кимнинг кимлиги тилидан билинади.
Имом Нававий айтадилар: “Икки улуғ зот бир жойда бўлиб қолдилар. Бири иккинчисига деди:
– Одамларда қанча айб ва камчилик санадингиз?
– Бир инсонда саккиз минг айб санадим. Аммо инсонда бир хислат бор экан. Агар ўша хислатини ишлатса барча айбларини ёпади, – деди.
– У қандай хислат экан?
– Тилни тийишдир, – деди.
Тил инсонни саломат қилади. Инсон гапирса, унинг нодон ёки ақлли, илмлими ёки авомми, яхшими ёки ёмонми, сахийми ёки бахилми хуллас ҳамма нарсасини билиб олса бўлади.
Ҳазрати Умар айтадилар: “Кимнинг гапи кўп бўлса, хатоси ҳам кўп бўлади”. Тилни тийиш ҳамма айбларни беркитади.
Умар ибн Абдулазиз айтадилар: “Биз салафларни кўрдик, улар ибодатни рўзада ёки намозда кўрмас эдилар. Улар асли ибодатни одамларнинг шанидан тилни тийишда деб билардилар. Кундузи рўзадор, тунда қойим бўлиб чиққан одам агар тилини тиймаса қиёмат куни муфлис бўлади”.
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
Яқинларингизга хам улашинг!!!
/channel/muminuzm - диний маърифий канал
РАЖАБ - ҲАЁ ОЙИДИР
🔭 Фалакий ҳисобга кўра, ҳижрий 1446 йил Ражаб ойининг 1-куни 2025 йил 1 январь чоршанба кунига тўғри келмоқда.
Рўза тутишнинг нияти:
Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (Қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
Пайғамбаримиз алайҳиссалом Ражаб ойи кирганида мазкур дуони қилар эдилар: “Аллоҳумма барик лана фи ражабин ва шаъбона ва баллиғна Рамазона “ “Эй Аллоҳ, бизлар учун Ражаб ва Шаъбон ойларини баракали қилгин ва бизни Рамазон ойига (омонликда) етказгин!”
Яқинларингизга хам улашинг!!!
/channel/muminuzm - диний маърифий канал
#Мутолаа_вақти
✒️Нуқта
(Давоми...)
....Қандайдир шабодда ёки енгил ҳаво елдими, экрандаги таҳажжуд қум барханларига самум теккандек ғижимланиб учди-кетди...
Ана ундан кейин яна бир жавобсиз қўнғироқ бўлибди: бу- ўша ўқимай, кўрпага бурканиб жим ётаверганим "ясийн" ўқишга бўлган чорлов эди...
Кетидан уч марта ўқиган "оят ал-курсий"им оҳирги амалим бўлиб остига чизиб қўйилибди...
Энди тушкунликка туша бошладим...
Ҳаммаси тугадими?!
Наҳотки, менга бошқа имкон берилмайди, наҳотки энди кеч!?
Гуноҳларимни қандай юваман?!
Шу нуқтада гуноҳларим қанчалиги ҳақида ўйлаган кечаги ҳолатимдан уялдим. Нур фикримни ўқидими, яна йўл бошлади: бу сафар пастлиққа қараб шўнғий бошладик...
Қайердадир-бошқа пастга тушиб бўлмаслигини англаган ҳолда тўхтадик...
Қорайган ҳарсангтошдек юза, кўп жойларига балчиқ, лой ёпишган...
Ҳарсангга бояги нурнинг эпкини тегиши билан ёришди: унда ҳали унга, ҳали бунга лой отаётган ўзимнинг холатим кўрина бошлади, уялиб кетдим...
Яна кўп ўзим" арзимас" деб билган гуноҳларимнинг бўй-бастини кўриб, жуда абгор бўлдим...
Нега уларни- анави осиб қўйилган болғачада "истиғфор" айтиб майдаламадим, тавба намозлар ўқиб парчаламадим, савобли амаллар қилиб гардини ювмадим, нега уларни жуда "кичкина- кўз илғамас" деб ўйлаб адашдим...
Ўтириб йиғлай бошладим. Ҳолимга ачиниб, шу қоронғу зулматда кўз ёш тўкавердим.
Ягона фонусдек порлаётган нур ҳам ачиниб, сал нарида шумшайиб тураверди. Негадир унинг туришидан онам раҳматлини эслагандек бўлдим.
-Онаммисиз?!- деб қичқирдим...
-Онамсиз-а!
Нур бош чайқагандек бўлиб, нарироқ учди...
Атрофга аланглаб узоқларда милтираётган яна икки нурни кўргандек бўлдим. Бир бирига суяниб турган нурлар жудаям олисда эди!
Йиғлайвердим, йиғлайвердим...
"Тавба қилдим, Аллоҳим тавба қилдим, ўзинг кечир, ўзинг кечиргин!" деб ўкиравердим...
Ёнимда "қарс" этиб бир тош ёрилди. Гарди шувиллаб ҳавога учди. Осмондан- ёмғир томчилай бошлади, юзларим, қўлларим, кўксим ҳўл бўлди!
-Ана ўзига келди! Ана киприги қимирлади!"
-Вой қўлини қимирлатди, тирик... Тирик худога шукр, қўрқитдинг- а, ёмон қўрқитдинг...
-Аяяяяяя!
Демак "тирик" ман.
Тирикман экан...
Кўзларимни очдим...
Тепамда- қўлида суви чакиллаб турган коса билан жуфтимни, йиғлаб қовоқлари шишган болаларимни, қалпоғи қийшайиб турган оқ халатли аёлни кўриб "тирик" эканлигимни англадим...
Демак яна имкон берилибди, ўша катта баҳайбат қояларни парчалашим учун, яхши амаллар қилишим учун, у ёқдан бўладиган "қўнғироқлар" га жавоб беришим учун яна вақт қўшиб берилибди...
Аллоҳим... Ўзингга шукр! Ўзингга мингдан-минг шукроналар бўлсин...
📲 Яқинларингизга хам улашинг!!!
/channel/muminuzm - диний маърифий канал
⚡️RASMIY XABARNOMA
🔰 O‘zbekiston Respublikasi Oliy sudi tomonidan internet jahon tarmog‘idagi diniy ekstremistik, terroristik va aqidaparastlik g‘oyalari bilan yo‘g‘rilgan deb topilgan hamda Respublika hududiga olib kirish, tayyorlash, saqlash, tarqatish va namoyish etilishi taqiqlangan manba va kontentlar (materiallar) ro'yxati
📆 2025-yil 8-yanvar holatiga ko‘ra
❗️Hurmatli fuqarolar!
Qadrli ota-onalar va yoshlar!
📌 Diniy aqidaparastlik, ekstremizm va terrorizm tuzog‘iga tushib qolishdan doimo saqlaning. Ular hayotingiz va orzularingizni barbod qilishiga aslo yo‘l qo‘ymang.
❌ Sud tomonidan taqiqlangan internet manbalardan yiroq bo‘ling.
🌐 @Muminuzm
#Намоз_вақтлари
Музработ тумани учун
📆10.01.2025 йил,
10-Ражаб ойи,Хижрий 1446
Жума ҳолатида
🕋 Бомдод 06:55
🕋 Пешин 13:00
🕋 Аср 16:05
🕋 Шом 17:50
🕋 Хуфтон 19:25
🏞 Тонг вақти: 06:30
☀️ Қуёш чиқиши: 07:46
🌥 Қуёш ботиши: 17:31
📲 Яқинларингизга хам улашинг!!!
/channel/muminuzm - диний маърифий канал
#muftiy_minbari
📹 МЎМИН МЎМИННИНГ БИРОДАРИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🎬shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook
#Жума_суҳбати #мотуридий #таълимот
🗣 Мавзу: МОТУРИДИЙЛИК ТАЪЛИМОТИНИНГ АҲАМИЯТИ
🎙 Соатмурод домла Примов
– Тошкент ислом институти проректори
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
📿 РАЖАБ - ИСТИҒФОР ОЙИ
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу айтадилар: “Ражаб ойида истиғфор айтишни кўпайтиринг. Чунки бу ойнинг ҳар бир соатида дўзахдан озодлик бор” (Дайламий ривояти. Ал-Фирдавс (81/1. 247).
❌РЎЗАДОР ТАОМ ҲАҚИДА ЎЙЛАСА РЎЗАСИ БУЗИЛАДИМИ?
Ёрқин домла Жумабоев,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси.
@Muminuzm
Музработ тумани 2025 йил 06-январь, душанба
Ҳижрий: 1446 йил 6-ражаб
Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 06:12
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 17:36
@Muminuzm
Сарҳисоб
Яшаган умримни қилиб сарҳисоб,
Сўрадим, изладим ўзимдан жавоб.
Қилган амалларим ўйласам шу тоб,
Қанчаси гуноҳу, қанчаси савоб?
Кимга ёрдам қилдим Ҳақнинг йўлида,
Мендан рози бўлди қай бир ўксик жон.
Ўткинчи дунёнинг ўнгу сўлида
Қанчалаб дилларни айладим вайрон.
Кўнгил кўчасида адашдимми ё,
Номусу оримни иснодга белаб.
Ёки мен сабрни дилга қилиб жо,
Юрдимми доимо нафсимни тергаб?
Ўзинг беайбдирсан, яратган Эгам,
Яшарман, қўрқаман Ўзингдан доим.
Ожиз бир бандангман, менга яна ҳам
Инсофу тавфиқ бер ўзинг, Худойим.
"Ҳидоят" журналидан
📲 Яқинларингизга хам улашинг!!!
/channel/muminuzm - диний маърифий канал
🎙Диний китоблар яроқсиз ҳолга келиб қолса, нима қилиш керак?
Абдувоҳид домла Аҳмадалиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси
@Muminuzm
❓Қазоси бор кишининг нафл ўқиши мумкинми?
🎙Абдулатиф домла Турсунов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
@Muminuzm
#ҳикмат
Шайх Абдулқодир Жийлоний муридлари билан уйидан чиқди. Йўлда ерда ухлаб ётган бир кишининг олдидан ўтишди. У мастликдан шу ҳолда эди.
Шайх унинг бошининг тепасида тўхтади.
У шайхга қараб: “Эй Абдулқодир, Аллоҳ қодир эмасми?”, деди.
Шайх табассум қилиб: “Ҳа”, дедилар.
Маст киши яна: “Эй Абдулқодир, Аллоҳ қодир эмасми?”, дея сўради.
Шайх яна: “Ҳа”, дедилар.
Ҳалиги маст яна: “Эй Абдулқодир, Аллоҳ таоло қодир эмасми?”, деган эди,
Абдулқодир Жийлоний титраб, қалтираб кетди ва ерга ҳушсиз йиқилдилар, шогирдлари ҳеч нарсани англолмай қолишди.
Ўзларига келганларида муридлари ҳалиги маст киши ва ўрталарида бўлиб ўтган ҳолатни изоҳлаб беришларини сўрашди.У зот: “Аввалида у, яъни ботинида, мендан Аллоҳ унинг тавбаларини қабул қиладими, дея сўради.
Мен, “ҳа” дедим. Иккинчи саволида у "Аллоҳ мени ҳам сиз каби қиладими", деди. Мен “ҳа, Аллоҳ қодир” дедим. Учинчисида эса, "Аллоҳ сизни ҳам мен каби қила оладими" (яъни, сизни мени ҳолимга тушира оладими) деган эди, Аллоҳнинг макридан ва ёмон хотимадан қўрқиб кетдим ва ерга қуладим”, дедилар.
Аллоҳумма аҳсин ъақибатина фил умуури куллиҳа! (Аллоҳим, барча ишларда оқибатларимизни хайрли қилгин!)
Яқинларингизга хам улашинг!!!
/channel/muminuzm - диний маърифий канал
Rajab oyida necha kun ro'za tutish kerak?
©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh
@Muminuzm
#Насихат
✒️ЎҒЛИМ БЕРГАН “ТАРБИЯ”
Уйланганимдан уч йил ўтиб фарзанд кўрдим. Дарҳол бола тарбиясига оид китоб-рисолалар сотиб олдим, рафиқам билан ўтириб ота-онамиз бизга берган ўгит ва пандларини эслайдиган бўлдик. Бола улғаяркан, унга кундалик одоблар, ахлоқ қоидаларини ўргата бошладик. “Таомни ўнг қўлингда е…”, “Ётиб овқат ема…”, “Ўзингдан каттага салом бер…”, “Ҳожатдан сўнг албатта қўл ювилиши керак…”
Кунларнинг бирида бозордан нон сотиб олиб, уйга пиёдалаб кета бошладик. Ўша куни тушлик қилмагандим, қорним таталаб кетяпти. Уйга боришгача сабрим чидамай елимхалтада турган нонга қўл чўздим: бир бурдаси билан қоринни алдаб кетай… Қўлим нонга тегар-тегмас орқадан огоҳлантириш келди:
– Ада, нон емоқчимисиз? Қўлларингизни ювмагансиз-ку!
Дарров ҳушёр тортдим. Ҳозир нонни ушатиб олишим боламга овқат ейишдан олдин қўл ювиш кераклиги ҳақида берган тарбиямни ювиб кетишини ўйладим.
– Ҳа-я, рост айтасан, ўғлим. Қўлларим ювилмагани ёдимдан кўтарилибди. Эслатганинг учун раҳмат. Нонни уйда, қўлларни ювиб еймиз…
Аёлим билан шу ҳақда эслашиб кулишдик. Шунда онаси бир гапни айтиб қолди: “Сизнинг ҳар бир хатти-ҳаракатингиз ўғлингиз кузатуви остида. У сизга тақлид қилади. Илтимос, эҳтиёт бўлинг…”
Бунақа пайт инглизларнинг машҳур мақоли ёдга тушаверади: “Болаларингизни тарбия қилманг. Улар барибир сизга ўхшашади. Сиз ўзингизни тарбия қилинг”..
Яқинларингизга хам улашинг!!!
/channel/muminuzm - диний маърифий канал