OILAVIY KELISHMOVCHILIKLAR.SABAB VA YECHIM.
Ming afsuslar bo’lsinki,hozirgi kunda o’zlarini hurmatini bilmaydigan
“zamonaviy” ayollar o’z havaslari tufayli erlari imkoniyatidan tashqari
moddiyatni o’rtiqcha talab qiladilar.Bugungi kunda ayollar to’y hashamlar,
mehmondorchiliklar, dugonalarning “gap” o’ynashlari, tug’ilgan kun,
bazmlarini kiyim ko’rgazmasiga aylantirishdi.Ularnin bu harhashalarini
erlari ko’taradi.Yo’qsa so’zligini o’tkazish,boshqaruvni qo’lga olish uchun
hiylalari qirq tuyaga yuk bo’luvchi ayollar darrov janjal boshlab uyni boshga
ko’tarishadi.Erlar esa bu holatda uylaridan sovushlariga olib boradi.
Natijada,“Uy zindon,ko’cha handon”deb yashay boshlaydilar.Bu holatlar
zaifalarni o’z onalari,opasingillari,dugonalarining“tekin maslahatlar”iga
quloq solishlari oqibatida yuzaga keladi.
Ayollarimiz,“Nechta qo’y oldiz?”-deb so’ragan paytda:“Bitta qo’zi”
javobga qo’shnilariga eshittirib,“O’nta qo’y nima bo’ladi?(dushmanlarim
kuyib o’lsin)”–deb aytgan Oyposhshalarga aylanib qolishyapti.Ularningbu
hoy-u havaslarini erkaklar ko’taradi. Erkaklardan talab qilinayotgan
narsalarga ularning imkoniyatlari yetmagach qarz ko’tarishga majbur
bo’lishadi.U qarzni uzguncha kishining sog’lig’i,asabiketadi.Ba’zilar infarkt,
insult kabi og’irkasalliklarni orttirib ham olishmoqda.Ba’zi qayin“onalar”
kelinlarini boylik manbai deb qarashadi.Kelinlarining sarpolari yevropa
stilida,eng so’ngi modada bo’lishi shart bo’lib qoldi.Aks holda to’yga bir
kun qoladimi,to’y kuni bo’ladimi,chillali kelin bo’ladimiuyigaolibqo’yishadi.
Yok ieng kamida kelinini ko’zini ochirmaydi.Arzimagan ishni eplay
olishmasa ham,o’g’illariga chaqib,janjal chiqarishadi.Kelinlar ham
birovning farzandi,O’n sakkiz,yigirma yil boshqa bir muhitda tarbiya olgan
qizni,butunlay boshqa bir begona muhitga kirishib ketish,ularning birdey
ko’nglini olish oson emasligini qaynonalarimiz unutib qo’yishadi.Yoki ayrim
kelinlar qaynonalarining ozgina tanbehini ko’taraolmay erlariga gij-gijlashadi.
Ona va farzandini,aka-ukalar o’rtasini buzilishiga sabab bo’lishadi.Ularga
oilaning ahamiyati yo’q.
Ba’zi o’z erkini o’z qo’liga olishni istagidagi ayollarimiz esa,hamma
narsasi
to’kin bo’lsa-da,yetishmovchilikni bahona qilib,chet ellarda ishlaydigan
dugonalariga havas qilib,ming bir bahona,vajkarson bilan,erlari rozi
bo’ladimi,yo’qmi qo’shilib ketadi.O’z erklari o’z qo’llariga o’tgach,ular erni
hurmat ham qilmaydilar.Ko’chaga chiqib ketayotgan,begona erkaklar
ko’zini o’ynatib,muomula qiladigan xotinlar erlariga kerak bo’lmay qoladilar.
Ayollar esa chet ellarda o’z or-nomuslarini,umrlarini,farzandlari ulg’ayishi,
tarbiyasidan bexabar holda“oilani kamini qoplash”niqobida ko’ngil hushlik
qilib yuradilar.Eng kamida ayollarga xos ibo hayolarini yo’qotib kelishadi.
Axborot texnologiyalar asrida internet,telefonlar hayotimizning
ajralmas qismiga aylangan.Biroq,ming afsuslar bo’lsinki,aynan ana shu
qulayliklar ayrim hollarda to’g’ri foydalanilmagani uchun oilalarda er-xotinlar
o’rtasida tushunmovchiliklar keltirib chiqarib, ajrashishgacha olib
bormoqda.Kelinlar yangi uylaridagi onalari,singillari,ho’jayin lari haqida har
gapni uyga yetkazish,oilaviy muammolarni dugonalari bilan hal qilishlari
yaxshi holatlarni keltirib chiqarmaydi.Internet orqali ko’r-ko’rona tanishish,
ular bilan maxfiy suhbatlar erkaklarda ham,ayollarda ham uchraydi.Ular
o’zlari ko’rmay,shirinsuhbat qurib turadigan“do’stlari”o’z jufti halollaridan
ko’ra“ idealroq”dir.Telefon,internet orqali juda ko’p ajralishlar bo’layotgani
bugungi kunimizda hechkimga sir emas.
Eng og’ir holat esa,bunday ota-onadan tarbiya olayotgan farzandlar
hali balog’at yoshiga yetmasidanoq hirsga beriluvchan bo’lib
ulg’ayishmoqda.Eng achinarlisi,hozir maktab o’quvchilarini ham o’z yaxshi
ko’rgan qizlari,qizlarni gaplashadigan yigitlari bor.O’zi bilan o’zi ovora,ota-onalar esa bunga befarq.
Sayyiba ayollarni,bokira deb uzatib,asli haqiqat
ochilgach qaytarib olib kelayotganlarko’paymoqda.Bu sharmandalik holat
bo’lib otgach esa,qayerda hato qildim deb boshlarini changallashadi.Yo’q
ular xato qilishmagan,xato ham harakat natijasidir.Ular esa,farzandlariga
• Илмсиз, маърифатсиз ҳеч нарсага эришиб бўлмайди
© Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
📌 Каналга уланиш👇
@muminuzm
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!
Бугун сешанба
20 апрель, 2021
8 Рамазон, 1442
Аллоҳ таоло муборак Рамазон ойининг шукуҳли кунларини барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
@muminuzm
Савол - Хатмда намоз ўқилаётган пайтда оятларнинг маъноларини тушунмаганлигимиз учун кўпинча хаёлимиз чалғийди.Инсон бундай шароитда нима қилиш керак?
Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
@muminuzm
#мунозара_одоби
"Кимдир мен билан тортишиб қолса, ундан уч нарсанинг бирини олдим:
– У мендан юқори бўлса, унинг қадрини билдим.
– У мендан паст даражада бўлса, унга жавоб қайтаришдан тийилиб, нафсимга икром кўрсатдим.
– У ўзимдек бўлса, ундан фазилатли бўлиб олдим".
Ахнаф ибн Қайс раҳимаҳуллоҳ
Улашинг:@muminuzm
АССАЛАМУ АЛАЙКУМ..
Биласизми, Энг яхши, энг чиройли ризқ мол - мулк эмас.
Балки...
Хотиржам, қаноатли қалб,
Равшан ақл, соғлом фикр,
Тан сиҳҳатлик,
Онанинг дуоси,
Отанинг меҳри,
Ака - уканинг борлиги,
Фарзанднинг кулгуси,
Дўстнинг эътибори,
Аллоҳ учун яхши кўриб дуо қилувчи инсоннинг борлигидир.
🍃
Аллоҳ бу неъматларни сиздан узоқ қилмасин! Қайси биридир узилган бўлса, ўрнини ундан яхшиси билан тўлдирсин!
🍃
Хайрли тонг қадрлигим...
@muminuzm
Музработ тумани вақти билан
19-aпрел 2021-йил учун
🌅 | Саҳарлик вақти: 4:31
🌃 | Ифторлик вақти: 19:25
- - - - - - - - - - - - - - - - -
/channel/muminuzm
Аллоҳнинг «ал-Ғофур» ва «ал-Афувв» исмлари орасидаги нима фарқ бор?
«Ал-Ғофур» сифати гуноҳларни ўчиришдир.
«Ал-Афувв» сифати эса Қиёмат куни гуноҳларнинг ўзингдан ва фаришталар(нинг дафтарлари)дан худди уларни қилмагандек ўчириб ташланиши, сендан рози бўлиши ҳамда сўрамасанг ҳам беришидир. Шунинг учун дуода: «Аллоҳумма, иннака афуввун, туҳиббул афва, фаъфу ъанний» (Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв қилишни яхши кўрасан. Мени афв эт) дейилади.
Термизий, Насаий ва Ибн Можа ривоятлари
@muminuzm
#Биласизми
«Алҳамдулиллааҳ» ибораси ҳақида нималарни биласиз?
«Алҳамдулиллаҳ»:
- Одам алайҳиссалом айтган илк сўздир.
- Қуръондаги биринчи калимадир.
- Энг афзал дуодир.
- Қиёмат кунидаги энг афзал одамлар айтадиган сўздир.
- Жаннатнинг кўчатидир.
- Дунё ва охиратнинг мукаммаллигидир.
- Хурсандчиликда ҳам, хафачиликда ҳам - ҳар бир ҳолатда
айтиладиган жумладир.
Аллоҳим! То рози бўлгунингча Сенга ҳамд бўлсин! Рози бўлганингда ҳам Сенга ҳамд бўлсин! Рози бўлганингдан кейин ҳам Сенга ҳамд бўлсин!
📡Kanalga a'zo bo'lish📲 @muminuzm
Набий алайҳиссалом хурмони ёқтиришларининг етти сабаби
Хурмо, бу Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг яхши кўрган мевасидир. Шу жумладан, хурмонинг фойдали жиҳатлари жуда кўп бўлиб, ушбу мақолада унинг бир қатор афзалликларини санаб ўтамиз.
1. Хурмо суякларни мустаҳкамлайди
Унда марганец, мис ва магний бор. Ушбу моддалар суякларингизни мустаҳкам қилади. Бу элементлар суяк оғриғи ва бошқа касалликларнинг олдини олишга ёрдам беради.
2. Овқат ҳазм қилишда ёрдам беради
Унда ичак учун жуда муҳим бўлган модда мавжуд. Шунингдек, хурмо истеъмол қилиш ич қотишини даволашда ёрдам беради. Хурмо таркибида ич сўрилишига таъсир қилувчи тола мавжуд бўлиб, у иммун тизимингизни тозалашга хизмат қилади.
3. Фалажликнинг олдини олади
Американинг Journal of Clinical Nutrition журнали, ҳар куни 100 мг магний истеъмол қилиш фалаж хуружига учраш эҳтимолини 9 фоизга камайтириши мумкинлиги тўғрисида ҳисобот тақдим этди. Биз, юқорида, хурмо таркибида етарли миқдорда магний борлигини айтган эдик.
4. Юрагингиз учун энг яхши қувват
Техно технологиялар институти, анор шарбатини ичган ҳолда 3 дона хурмо истеъмол қилиш юракни соғломлаштириши ҳақида ҳисобот тақдим этди. Бундан ташқари, ушбу ҳисоботда анор ва хурмо антиоксидлар билан тўйинганлиги билан томирларни 33 фоизга тозалаши айтилган.
5. Қон босимини нормаллаштиради
Унинг таркибидаги магний қон босимини бошқаришда жуда фойдали омил ҳисобланади. Шунингдек, таркибидаги калий, юрагингиз учун жуда фойдали. Иккала элемент ҳам юрагингизни соғломлаштиришга ва яхши ишлашига ёрдам беради ҳамда қон босимини нормаллаштиради.
6. Шишни даволайди
Хурмо магнийга бой ўсимлик бўлиб, у шишган тана қисмларини даволаш хусусиятига эга. Агар кунига битта хурмо истеъмол қилсангиз, бу шишган тана қисмларини камайтиришга ёрдам беради. Бундан ташқари, артрит ва тана бўғимлари оғриғи учун фойдалидир.
7. Сизнинг миянгиз учун энг яхшиси
JAMA интернал журналининг нашр этган тадқиқотига кўра, танада Б гуруҳ витаминлари етарли миқдорда бўлса, тиббиёт нуқтаи назаридан қараганда, инсонда ақлий фаолият аъло даражада ҳамда имтиҳон топширганда юқори натижа кўрсатишини билдиради. Бунинг учун кўпроқ хурмо еб туриш керак бўлади. 📖 Манба: Oliy Mahad
@muminuzm
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Ифторлик вақти азон айтилгандан кейин очиладими ёки тақвимда белгиланган вақтдами?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рўзани тақвимда белгиланган вақтда очиш мумкин. Аммо рўзадор азон эшитиладиган жойда бўлса, азонни эшитиб, кейин оғиз очиши афзалдир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
🔗 Улашинг:@muminuzm
#Рамозоннинг 5-куни. Ҳатми қуръон
"Дўстмухаммад бобо" жоме масжидида таровеҳ намози
МАКРУХ АМАЛЛАРГА ОИД САВОЛ-ЖАВОБЛАР
Савол: рўзани очмайдиган, лекин макруҳ бўлган
амаллар қайсилар?
Жавоб:1. Тупукни оғизда тўплаб, сўнг ютиб юбориш;
2. Гапираётган, зикр қилаётган, ўқиётган чоғда
лаблари ҳўл бўлса, ўша ҳўлликни ютиш;
3. Оғзидан оқаётган сўлакни қайтадан ютиб юбориш;
4. Оғизни чайгандан сўнг қолган намликни тупук
билан бирга ютиб юбориш;
5. Шамоллаш туфайли оққан ва оғиз ё бурундан
ташқарига чиққан балғамни нафас олиб, ичкаригатортиш (лекин ичкарига ютгандан ташқарига чиқариб
юборган афзал);
6. Бирор нарсани татиб кўриш (ютиб юборса рўза
очилади);
7. Бирон нарсани узрсиз чайнаш (ютиб юборса рўзаси очилади);
8. Оғиз-бурунни чайиш ва истинжо қилишда
муболаға қилиш, яъни ошириб юбориш;
9. Сувнинг ичида турган ҳолда ел чиқариш;
10. Маний тўкилиб кетиш хавфи бўлмаса,
қучоқлашиш, ўпиш ва ушлаш каби шаҳватни
қўзғатадиган ишлар рўзани очмайди;
11. Эр-хотиннинг кийимсиз ҳолда баданларини бир-бирига теккизиши, лабини тишлаши, сўриши, ўпиши;
12. Заифлашишга олиб борадиган даражада қон
олдириш;
13. Ғийбат ва шу каби амалларни қилиш рўзани
очмайди;
14. Аёлга қараш ёки у ҳақда хаёл суриш оқибатида маний тўкилиши.
Савол: рўзадор ўзининг аёлини қучоқлаб, ўпганда
жинсий аъзосидан бирор нарса чиқса, рўза бузиладими?
Жавоб: бу каби ҳолатларда жинсий аъзодан чиққан сув мазий дейилади ва бу билан рўза очилмайди. Агар шаҳват билан маний отилиб чиқса, рўза очилади.
Рўза очилиб кетишидан қўрқиб туриб ўпиш, ушлаш,қучоқлаш, кийимсиз ҳолда бир-бирларига
баданларини теккизиш макруҳдир.
Рўза очилишининг
хавфи бўлмаса, макруҳ эмас.
«Мўминнинг қалқони» китобидан@muminuzm Читать полностью…
🔉Улуғларга тил теккизган хор булади
🎙 Анвар қори Турсунов
⚠️Dolzarb❗️
📡Kanalga a'zo bo'lish📲 @muminuzm
Аёлларга тавсия: Узрли ҳолатларда, узликсиз ибодат
Мана кутганимиз моҳи Рамазон ҳам кириб келди. Шу кунларда кўплаб муслима опа-сингилларимиз Рамазон рўзасини тутишади. Аммо улар учун бу кунларда дилни хира қилувчи ҳолатлар ҳам бўлиб туради. Шулардан бири ҳайз кунларидир.
Маълумки, ҳар ой аёл киши ўзига хос кунларни бошидан кечиради. Динимизда бундай ҳолларда баъзи ибодатларни қолдириш керак бўлади. Ҳайз ва нифос кунларида мусулмон аёл намоз ўқимайди ва рўза тутмайди. Бироқ, ҳар биримиз ушбу муқаддас ойни ибодат қилишга ва муборак ойдан унумли фойдаланишни ният қиламиз.
Хўш, бунинг учун нима қилишимиз керак?
Ҳайз ёки нифос кунларини ҳам ибодат билан ўтказишнинг кўплаб усуллари бор.
1. Қуръон эшитиш.
“Қуръон тиловат қилганда уни тингланглар ва жим туринглар, шояд раҳматга эришсангиз”. (Аъроф сураси, 204-оят.)
Ушбу оятдан уламоларимиз Қуръони Карим тиловат қилинганда унга жим туриб қулоқ осиш вожиблиги ҳақидаги ҳукмни чиқарганлар. Ҳанафий мазҳаби уламолари эса, намозда имом қироат қилганида, иқтидо қилувчилар жим қулоқ осиши лозим, деб ҳукм чиқарганлар. Умуман, Қуръон Аллоҳнинг каломи, уни ўқиш, тинглаш, ўрганиш ва унга амал қилиш зарурий ишдир. Ҳар бирининг ўзига яраша зарурати ва ҳаловати бор.
Бундай кунларда мусулмон аёлга Қуръонни қўлида ушлаб ўқиш тақиқланади, лекин уни тинглаш мумкин. Имкон қадар тез-тез Қуръон тинглашга ҳаракат қилинг, бўш вақтни Қуръонга бағишланг!
2. Аллоҳни зикр қилиш.
Албатта, муслимлар ва муслималар, мўминлар ва мўминалар, давомли итоаткор эркаклар ва давомли итоаткор аёллар, садоқатли эркаклар ва садоқатли аёллар, сабрли эркаклар ва сабрли аёллар, хушуъли эркаклар ва хушуъли аёллар, садақа қилувчи эркаклар ва садақа қилувчи аёллар, рўза тутувчи эркаклар ва рўза тутувчи аёллар, фаржларини сақловчи эркаклар ва (фаржларини) сақловчи аёллар, Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркаклар ва (Аллоҳни кўп) зикр қилувчи аёллар – ўшаларга Аллоҳ мағфиратни ва буюк ажрни тайёрлаб қўйгандир. (Аҳзоб сураси, 35 - оят.)
3. Салавот ўқиш.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар:
«Ҳар куни юз марта саловати шариф келтирган киши маҳшар майдонининг чидаб бўлмас иссиғидан қутилади. Ўша даҳшатли кунда арш соясида мен билан бирга бўлади!».
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтиш жуда кўп фазилат ва мукофотларга эга. Чунки саловат Пайғамбаримизга ва Аллоҳ таолога бўлган муҳаббатимизни оширади. Пайғамбаримизга саловат айтиш Аллоҳнинг наздида 10 марта кўтаради, 10 гуноҳни ўчиради ва 10 яхши амал ёзиб қўяди
4. Садақа.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
«У тақводорлар фаровонлик ва танглик кунларида ҳам эҳсон қиладиган, ғазабларини ютадиган, одамларни афв этадиганлардир...” (Оли Имрон сураси, 134-оят).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам энг яхши садақа Рамазонда бериладиган садақадир, дедилар.
5. Яхшилик, раҳм-шафқат.
Одамларга хушмуомала муносабатда бўлиш ҳам ибодат қилиш ва Аллоҳ таолонинг розилиги учун ҳаракат қилишдир. Яқинингизга, ота-онангизга, эрингизга меҳр ва раҳм-шафқат қилинг. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бу сабр ойи, жаннат эса сабр учун мукофотдир, дедилар. Ўтмишдаги шикоятларни кечиринг, эҳтимол кимдир билан бузилган муносабатларни тикланг.
6. Дуо.
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазонда Аллоҳга нидо қилган мусулмонлар дўзахдан халос бўлишини айтди.
7. Тавба.
Ҳадиси шарифга биноан, Рамазон ойининг биринчи 10 куни раҳм-шафқат кунлари, иккинчи 10 куни мағфират кунлари, охирги 10 кун нажот кунлари (Жаҳаннам азобидан ва жазосидан). Гуноҳларингиз учун чин дилдан тавба қилинг ва сизни Аллоҳ таолодан узоқлаштиришга олиб келадиган нарсадан узоқлашинг.
9. Солиҳ амаллар.
Жаннат эшиклари очиқ бўлган Рамазон ойи яхши ишлар қилиш учун энг яхши вақт. Вақтни беҳуда сарфламасликка ва уни яхшиликка бағишлашга интилинг.
🗄Islom.uz сайти
@muminuzm
Кичкина болани елкага кўтариш
Бародан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим, Ҳасан розияллоҳу анҳуни елкаларига кўтариб олиб: «Аллоҳим! Мен буни яхши кўраман, Сен ҳам яхши кўргин», деяётган эканлар».
Шарҳ: Ҳақиқатан ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жуда болажон зот эдилар. Ҳамма болаларни яхши кўриб, эркалар эдилар. Ўз набиралари имом Ҳасанни ҳам жуда яхши кўрардилар. Ушбу ривоятда у зот алайҳиссаломнинг имом Ҳасанни елкаларида кўтарганлари ҳақида сўз бормоқда. Демак, болани елкага кўтариш мумкин экан. Шу билан бирга, Аллоҳ таолодан ўз набиралари имом Ҳасанга муҳаббатини сўраб дуо ҳам қилмоқдалар.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг болажон зот бўлганлари.
2. Болани елкада кўтариш мумкинлиги.
3. Боласини яхши кўришини бошқалар олдида айтиш мумкинлиги.
4. Фарзандига Аллоҳ таолонинг муҳаббатини сўраб дуо қилиш мумкинлиги.
5. Имом Ҳасан розияллоҳу анҳунинг мақомлари улуғлиги.
6. Имом Ҳасан розияллоҳу анҳуга муҳаббат қилиш Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуоларига дохил бўлиш экани.«Одоблар хазинаси» китобидан
@muminuzm
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Менинг милким тез-тез қонаб туради. Сўлагимни ютмасликка ҳаракат қиламан. Лекин баъзида ютиб юбораман. Рўзам бузиладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сизнинг ҳолатингизда қон ичкарига кетса рўза бузилади ва қазосини тутиб берасиз. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
🔗 Улашинг: /channel/muminuzm
Музработ тумани вақти билан
20-aпрел 2021-йил учун
🌅 | Саҳарлик вақти: 4:30
🌃 | Ифторлик вақти: 19:25
- - - - - - - - - - - - - - - - -
/channel/muminuzm
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Закот ҳамда Фитр рўзани пластик карта орқали ўтказиб бериш жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, закот, фитр садақаси ва бошқа шу каби садақаларни пластик карталарга ўтказиб бериб, адо қилиш жоиз. Чунки пластикка пул тушганда ҳам муҳтож киши унга тўлиқ эгалик қила олади ва хоҳлаганидек тасарруф қилади. Пластикка пул ўтказиш нақд пул бериш билан баробар. Демак, закот, фитр каби садақаларни муҳтож кишиларнинг пластик картасига тушириб бериш билан ҳам адо қилиш мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
🔗 Улашинг: /channel/muminuzm
Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг сояси бўлмаган дейишади, шу ростми?
Мухаммад Айюб домла Хомидов
📡Kanalga a'zo bo'lish📲 /channel/muminuzm
РОССИЯДА РЎЗА
Ассалому алайкум! Мен Россиянинг северда жойлашган ерларида ишлайман. Бу ерда ёзда офтоб ботмайди, русслар буни белый ночи дейишади. Намоз вақтлари бомдод намозини кечқурунги соат 01:00 атрофида Шом номози 22:00 атрофида бўлади. Савол шундаги рамазон пайти шу шахарчамиздаги масжидда рўза тақвими берилади. У тақвим, номоз вақтларидан жудаям фарк қилади, офтоб ботмагани учун бизга Москвадан муфтия жўнатади дейишади. У тақвимга қараганда сахарлик 05:00 атрофида ифторлик эса 19:00 атрофида бўлади. Шу тақвим бўйича рўза тутсак бўладими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Фатвога амал қилаверасизлар. Валлоҳу аълам! Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг
http://fiqh.uz/maqola/202
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
@muminuzm
🎥 Рўзанинг фазилати.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
/channel/muminuzm
🌙 РАМАЗОННИНГ 6- КУНИ МУБОРАК!!!
🍃🌹АССАЛАМУ АЛАЙКУМ🍃🌹
🤲🏻Аллоҳ ҳар бир мўмин ва мўминани Ўзи фарз қилган Рамазон рўзасини мукаммал тутишга қодир қилсин.
🤲Боши "Раҳмат", ўртаси "Мағфират", охири эса
🤲"Дўзaҳдан озод бўлиш" бўлган муборак Рамазон ойи биз учун хайрларга васила бўлсин!
@muminuzm
Музработ тумани вақти билан
18.04.2021
🌅 | Саҳарлик вақти: 4:32
🌃 | Ифторлик вақти: 19:24
- - - - - - - - - - - - - - - - -
/channel/muminuzm
🎙Қуръон сураларни тумор қилиб осиб юриш хақида.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
@muminuzm
Хайрли тонг!
Шу кунларни насиб қилган "Аллоҳ" таолога ҳамду санолар бўлсин! бу улуғ ойнинг шарофатидан Аллоҳ барчамизнинг дуоларимизни қабул этсин...Амин🤲🏻
@muminuzm
🎤 Муҳаммадфайзуллоҳ қори Каримов
Андижон вилояти
Музработ тумани "Дўстмухаммад бобо" жоме масжидида Хатми Қуръонга ўтяпти
Кахф сураси 1-16-оятлар
@muminuzm
Музработ тумани вақти билан
17.04.2021
🌅 | Саҳарлик вақти: 4:33
🌃 | Ифторлик вақти: 19:23
- - - - - - - - - - - - - - - - -
/channel/muminuzm