Музработ тумани вақти билан
25-aпрел 2021-йил учун
🌅 | Саҳарлик вақти: 4:23
🌃 | Ифторлик вақти: 19:31
- - - - - - - - - - - - - - - - -
/channel/muminuzm
Фитр садақаси
Фитр садақаси (садақаи фитр) Рамазондан фитрга (оғиз очиқлигига) чиқиш муносабати билан берилгани учун ҳам шундай ном олган. Садақаи фитр иккинчи ҳижрий санада жорий қилинган. Бошқа садақалар молдан қилинса, бу садақа киши бошидан қилинади. «Фитр садақаси» ва «фитр закоти» ҳамда «садақа» ва «закот» сўзлари бир-бирининг ўрнига ишлатилаверади. Ҳанафий мазҳабида садақаи фитр вожиб ҳисобланади.
Фитр садақасининг шариатга киритилишига қуйидаги оят ва ҳадислар далилдир:
Аллоҳ таоло:
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фитр закотини рўзадор учун беҳуда гап-сўз ва ҳаракатлардан покланиш ҳамда мискинлар учун таомланиш бўлиши учун фарз қилдилар. Ким уни намоздан олдин адо қилса, у мақбул закот бўлур. Ким уни намоздан кейин адо қилса, садақалардан бири бўлур».
Абу Довуд, Ибн Можа ва Ҳоким ривоят қилишган ва Ҳоким саҳиҳ деган.
Ушбу ривоятдаги «намоз»дан мурод ийд намозидир. Садақаи фитрни ийд намозидан олдин бериш лозим эканини шу ҳадисдан билиб оламиз.
Ушбу садақа нима учун шариатимизда жорий қилинганининг сабаби, ҳикмати ушбу ривоятдан очиқ-ойдин кўриниб турибди. Садақаи фитр рўзадор учун беҳуда гап-сўз ва ҳаракатлардан покланиш, мискинлар учун эса таомланиш бўлиши учун жорий қилинган.
Рўзадор одам Рамазон ойида рўза тутар экан, гоҳида оғзидан билиб-билмай турли гап-сўзлар чиқиб кетган бўлиши, шунингдек, баъзи ножоиз амалларни қилиб қўйиб, шу сабабдан кўнгли ғаш бўлиб юриши мумкин. Ана шундай ғашликларни ювиб юбориш учун садақаи фитр жорий қилинган.
Садақаи фитр буғдой ва ундан олинадиган нарсалардан ҳамда майиздан ярим соъ берилади. Хурмо ёки арпадан бир соъ берилади. Буғдойдан икки мун берса ҳам бўлади.
Бу ҳукмлар қуйидаги ривоятлардан олинган:
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фитр закотини хурмодан бир соъ, арпадан бир соъ миқдорида мусулмонлардан қулга ҳам, ҳурга ҳам, эрга ҳам, аёлга ҳам, кичикка ҳам, каттага ҳам фарз қилдилар. Уни одамлар намозга чиқишидан олдин адо этишга амр қилдилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насоий ривоят қилишган.
Бир соъ қанча бўлади? Аслида соъ идиш бўлиб, ғалла ва шунга ўхшаган нарсалар шу идиш билан ўлчанган. Кейин оғирлик ўлчовлари чиққанда унга солиштирилган. Имом Шофеъий ва Ҳижоз фақиҳлари наздида бир соъ 2751 грамм, Абу Ҳанифа ва Ироқ фақиҳлари эътиборида эса 3800 граммга тенг.
Фитр садақасини хурмо ва арпадан бир соъдан беришга ҳамма мазҳаб ва уламолар иттифоқ қилишган.
Абу Саъид розияллоҳу анҳу аввал садақаи фитр таомдан бир соъ бўлишини айтиб туриб, кейин унинг турларини – хурмо, арпа, майиз ва қурут, деб батафсил айтганлар.
Ўша вақтда Ҳижозда буғдой кам истеъмол қилинган, деярли бўлмаган. Шунинг учун у ерда кенг тарқалган тўрт хил таомнинг зикри келган. Кейинчалик буғдой ўсадиган жойлар ҳам мусулмон юртларга айланганидан кейин у Ҳижоз диёрида ҳам тарқалган. Буғдойнинг қиймати устун бўлгани, унга талаб кучли экани учун унинг ярим соъи бошқа егуликларнинг бир соъига тенг қилинган.
«Мудд» ҳам оғирлик ўлчови бўлиб, тўрт мудд бир соъ бўлади. Бу гапни халифа Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳу Шомдан Ҳижозга ҳаж ёки умра қилиб келганда эслатган экан. Шунда одамлар унинг гапини олиб, буғдойдан ярим соъ миқдорида садақаи фитр беришга ўтишган экан. Аммо Абу Саъид розияллоҳу анҳунинг бунга кўнгиллари бўлмай, бир соъ беришда давом этишни маъқул кўрган эканлар.
Ҳасан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ибн Аббос Рамазоннинг охирида Басранинг минбарида хутба қилиб: «Рўзанинг садақасини чиқаринглар», деди. Одамлар ҳеч нарса билмагандек тураверишди. Шунда у: «Бу ерда Мадина аҳлидан ким бор? Туринглар, биродарларингизга ўргатинглар, улар билишмас экан! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу садақани хурмо ва арпадан бир соъдан, буғдойдан ярим соъдан ҳар бир ҳуру қулга, эру аёлга, кичигу каттага фарз қилганлар», деди. Алий келганда нархнинг арзонлигини кўриб, «Аллоҳ сизларга (ризқни) кенг қилиб қўйибди. Ҳар нарсадан бир соъ (садақа) қилсангиз, яхши бўларди», деди».
Абу Довуд ва Насоий ривоят қилишган.
Аввало қарз олишгача бориб қолмаслик чорасини кўриш керак. Мабодо қарз олишга эҳтиёж тушганда ҳам, яхши ният билан «Аллоҳ таолонинг ёрдамида албатта қарзимни узаман», деган ниятни қилиб, уни амалга ошириш учун ғайрат қилиш лозим. Ана ўшанда Аллоҳ таоло Ўзи ёрдамчи бўлади, ишлар яхшиликка бурилади. Яхши ният ёр бўлади. Аммо киши ишни ёмон ният билан бошласа, ёмон нияти ўзининг бошига етади. Қарзини узмай ўтиб кетганидан кейин ҳам қутула олмайди. У дунёда Аллоҳ таолонинг Ўзи унинг жазосини беради.Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
@muminuzm
(Қарз ва унга боғлиқ масалалар) китобидан
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!
Бугун шанба
24 апрель, 2021
12 Рамазон, 1442
Аллоҳ таоло муборак Рамазон ойининг шукуҳли кунларини барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!
@muminuzm
Болалар зарарли стрессдан қандай ҳимоя қилинади?
Билиб қўйган яхши
Боланинг эҳтиёжлари қондирилмаса, унда зарарли стресс ривожланиши мумкин.
Янги туғилган чақалоқдаги очлик унинг ҳаётига таҳдид солади. У нимадир ноқулай эканлигини ҳис қилади ва буни йиғи билан ифодалайди. Агар ён-атрофда йиғининг сабабини ва уни қандай тинчлантиришни тушунадиган катталар бўлса, унда мамнуният ҳисси чақалоқнинг хотирасида сақланиб қолади. Стресс гармонлари даражаси пасаяди ва цикл қайта бошланади.
Агар бола эҳтиёжи қониқтирилмаса, унинг организми узоқ вақт стресс гармонини ишлаб чиқаради ва бу соғлиқ учун хавфлидир. Бундай вақтларда аста-секин бола асабий бўлиб боради, тез чарчайди, вазн йўқотади, мияда синапсларнинг пайдо бўлиши камаяди. Бола бундай шароитда яшаса, мия ярим кортексининг турли қисмлари ўртасида боғланишни таъминлайдиган нервларни ривожланиш жараёни бузилади. Токсик (заҳарли) муҳит болалар учун жуда хавфлидир. Бу стрессга тўла муҳитдир.
Биласизми, болаларда қандайдир радар бор бўлиб, улар билан ота-оналар ўртасидаги келишмовчиликлар, оилада кескин ҳолатлар, жамиятдаги зўравонликлар пайдо бўлганида улар буни ҳис этадилар. Буларнинг барчаси боланинг ўсишига салбий таъсир қилади.
Қачонки бола зўравонлик доимо мавжуд бўлган муҳитда ва ёки аксинча у эътиборсиз бўлган муҳитда улғайса, бунинг барчаси боланинг ўсиши ва ривожланишига ҳалокатли таъсир қилади. Ривожланиши таҳдид остида қолган бола бу жуда оғир шароитларда яшовчи бола демакдир. Бу болада стресс даражаси жуда юқори бўлади.
Кўп ҳолатда биз – жамият аъзолари бу борада ота-оналарга ёрдам бермаймиз. Биз ота-оналарни қўллаб-қувватламаймиз, уларга фарзандининг эҳтиёжини қондира оладиган шароит яратмаймиз. Афсуски бундай ҳолатлар ҳалокатли муҳитни пайдо бўлишига олиб келади.
Агар сиз болаларнинг ривожланиши учун керакли ёрдамни кўрсатишга қодир бўлсангиз, демак, келажакда сиз жамиятнинг соғлом аъзосини тайёрлайсиз. Бу эса ўз-ўзидан жамиятдаги зўравонлик даражасини камайишига, турли муаммоларни оз бўлса-да, бартараф этилишига сабаб бўлади. Шунингдек, невротик касалликларни ҳам олди олинади.
Ушбу даврда болани зарурий парвариш ва ғамхўрлик билан таъминлаш соғлом жамият қуриш учун ҳисса бўлади.
Бу бутун инсониятни ҳимоя қилишнинг бир усули.Манба: UNICEF.org
@muminuzm
РЎЗАНИ БУЗАДИГАН АМАЛЛАРГА ОИД САВОЛ-ЖАВОБЛАР
Савол: сигарет, нос чекиш билан рўза очиладими?
Жавоб: сигарет чекиш, тамаки ва носга ўхшаш
воситаларни истеъмол қилиш билан рўза очилади.
Савол: рўзадор одам тиш пастаси билан тишини
тозаласа бўладими?
Жавоб: рўзадор ҳолатда тиш пастасини ишлатиш
макруҳ. Лекин томоғидан ичкарига ўтиб кетмаса, рўза очилмайди.
Бирор нарсани оғзига солиб, татиб кўриш макруҳ,
лекин бунда рўза очилмайди (лекин татиб кўрган
нарсасини ютиб юборса рўза очилади).
Савол: укол (инъекция) қилиш билан рўза
бузиладими?
Жавоб: уламолар мушаклар орасига, ёнбошга укол қилиш билан рўза бузилмаслигига иттифоқ қилишган.
Тери орасидан ичкарига ёғ каби нарсаларнинг кириши рўзани очмайди.Одатий йўллардан бошқа жойлар орқали терининг
орасига нарса кириши, масалан, илон чақиб олиши(томирдан чақса ҳам), совуқ сувда ғусл қилиш натижасида бадан орасидан ичкарига сув ўтиши рўзани очмаслигига барча уламолар иттифоқ қилишган.
Савол: тиш олдирса рўза очиладими?
Жавоб: рўзанинг очилиш-очилмаслиги томоқдан
бирор нарса ўтиш-ўтмаслигига боғлиқ. Тиш
олдираётганда томоқдан бирор нарса ўтиб кетмаса,рўза очилмайди.
Савол: ғарғара қилиш билан рўза очиладими?
Жавоб: рўзадор кишининг ғарғара қилиши макруҳ.Ичкарига сув кетиб қолса, рўза очилади.
Савол: эсдан чиқариб еб-ичган одам эсига тушгач таомланиб қўйса, рўзаси очиладими?
Жавоб:1) эсдан чиқариб еб-ичиш билан рўза очилмайди.
2) Эсдан чиқариб еб-ичгандан кейин «Рўзам очилди»
деб ўйлаб таомланиб қўйса, қазо лозим бўлади,
каффорат вожиб бўлмайди.
3) Эсдан чиқариб еб-ичиб қўйса рўза очилмаслигини
билатуриб таом еб қўйса қазо ҳам, каффорат ҳам
вожиб бўлади. Қайт қилишнинг ҳукми ҳам шундай,қайт қилгач, «энди рўзам очилди» деб ўйлаб, таом еб юборса, қазо лозим бўлади, каффорат эмас. Лекин бу иш рўзани очмаслигини билатуриб таомланиб юборса,каффорат ҳам вожиб бўлади.
Савол: ғийбат қилса, ёлғон гапирса рўза очилади деб ўйлаган киши ғийбат қилиб қўйиб, қасддан таом еса каффорат лозим бўладими?
Жавоб: шундай деб ўйлаб, қасддан еб-ичиб юборса,қазо ҳам, каффорат ҳам вожиб бўлади.
Савол: қўли билан шаҳватини қондирса, рўза
очиладими?
Жавоб: бу иш ҳар ҳолатда ҳам гуноҳ ҳисобланади.
Қўли билан шаҳватини қондирса, маънан яқинликҳолати топилиб, суратан топилмагани учун рўза очилади ва қазо лозим бўлиб, каффорат вожиб бўлмайди.
Савол: рўзадор кундузи ухлаб, тушида эҳтилом
бўлиб қолса, рўзаси очиладими?
Жавоб: тушида булғанса ёки қараш туфайли маний тўкилса, рўза очилмайди (қўли билан ушлаши натижасида ёки бирор нарсага ишқаланиш оқибатида маний тўкилса, қазо лозим бўлади).
Савол: рўзадор киши исириқ, буғ ва шунга ўхшаш
нарсаларни ҳидласа рўзаси очиладими?
Жавоб: рўзадорлиги эсида туриб, қасддан тутун
ютса, исириқ ҳидини ютса, доривор ўтларнинг буғини оғиз-бурни билан ичига ютса, рўзаси очилади.
«Мўминнинг қалқони» китобидан/channel/muminuzm Читать полностью…
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِارَّحْمَنِ ارَّحِيمِ
🤝Assalomu alaykum. Xayrli tong qadr baland qadrdonlar! JUMA AYYOMINGIZ MUBORAK!
🌷Duoga qo'l oching, tolmasin bilak,
💐Bugun so'rayvering, har neki tilak.
🌷Fayzi bilan berur, Alloh taborak,
💐Tavba sohibiga JUMA muborak.
🌷Jannat darvozasi ochildi bu kun,
💐Osmondan farishta yog'ildi shu kun.
🌷Sizni panohida asrasin har kun,
💐Juma ayyomingiz muborak bo'lsin!..
📡Kanalga a'zo bo'lish📲 @muminuzm
Музработ тумани вақти билан
23-aпрел 2021-йил учун
🌅 | Саҳарлик вақти: 4:25
🌃 | Ифторлик вақти: 19:29
- - - - - - - - - - - - - - - - -
/channel/muminuzm
📞 Телефондан фойдаланиш одоблари
🎥 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
@muminuzm
🌙🎊🌙 РАМАЗОННИНГ 10-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!✨🕋✨
🌺 ✨Аллоҳдан хонадонингиз аҳиллиги-тинчлиги давомли бўлишини;
🌺 ✨Ўзингиз, ота-онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!
🌺✨ Аллоҳ ҳар бир тонгни саодат ила қарши олишингизни насиб қилсин!
🌺✨ Охиратда тутган рўзангиз сизни Райён дарвозасидан жаннатга олиб кирсин!
/channel/muminuzm
Музработ тумани вақти билан
22-aпрел 2021-йил учун
🌅 | Саҳарлик вақти: 4:27
🌃 | Ифторлик вақти: 19:27
- - - - - - - - - - - - - - - - -
/channel/muminuzm
#кундалик_дуолар
أللهُمَّ إنِّي أسْألُكَ الْهُدَى وَالتُّقَى وَالْعَفَاف وَالْغِنَى
(Аллоҳумма инний асъалукал ҳуда ваттуқо вал афаафа вал ғина)
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам “Аллоҳим! Албатта, мен Сендан ҳидоятни, тақвони, иффатни ва беҳожатликни сўрайман“, дер эдилар“.
@muminuzm
• Мен тикувчиман. Аксарият мижозларим шариатга номувофиқ кийим тиктиришади. Мен нима қилай ?
© Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
📌 Каналга уланиш👇
/channel/muminuzm
Бугун "Дўстмухаммад бобо" жоме масжидига Ўзбекистон Мусулмонлар Идораси раиси ўринбосари Иброхим домла Иномов ва Ўзбекистон Мусулмонлар Идораси Сурхондарё вилояти вакили Алиакбархон домла Сайфиддиновлар ташриф буюрдилар. Ташриф давомида мехмонлар намозхонлар учун яратилган шароитлар билан танишдилар.
@muminuzm
РЎЗАНИНГ МУСТАҲАБЛАРИ
Қуйидаги амаллар рўзанинг мустаҳабларидир:
1. Бирор нарса билан, бир қултум сув билан бўлса ҳам саҳарлик қилиш, саҳарликни кечанинг охиригача суриш.
2. Қуёш ботиши билан шом намозини ўқишдан олдин дарҳол оғизни очиш. Ширин ва ҳўл нарса билан оғиз очиш афзал.
3. Оғизни очишда ривоят қилинган лафзлар билан дуо қилиш.
4. Рўзадорларга ифтор қилиб бериш.
5. Жунублик, ҳайз ва нифосдан қилинадиган ғуслни кечга қўймай, тонг отишидан олдин қилиб олиш.
6. Тил ҳамда аъзоларни ортиқча гап-сўз ва амаллардан тийиш.
7. Рўзани бузмайдиган, аммо ҳузурбахш нарсаларни тарк қилиш.
8. Оила аъзолари ва қариндошларга кенгчилик қилиш. Бева-бечора ва камбағалларга хайр-эҳсонни кўпайтириш.
9. Қуръон қироати, илм суҳбатлари, зикр ва салавотларни кўпайтириш.
@muminuzm
Бу ҳадисда фитр садақаси Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари томонидан буғдойдан ярим соъ қилиб белгилангани айтилмоқда. Ҳанафий мазҳаби шу гапни ҳужжат қилиб олган.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф(Мўминниг қалқони китобидан)
⚠️ #Долзарб #Видеолавҳа #Содиқ_Самарқандийга_раддия
⁉️"Баъзи оятларнинг зоҳири куфр бўлади"ми?!
🎙Ҳасанхон қори Яҳё Абдулмажид ҳафизаҳуллоҳ
“Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” жоме масжиди имом ноиби
Улашинг: @muminuzm
Қарзни инкор қилишнинг ёмонлиги
Ҳожати тушганда ўзини хору зор тутиб, синиқлик кўрсатиб, ялиниб-ёлвориб юрган одамлардан баъзилари иши битиб, ҳожати раво бўлганидан кейин қарзни инкор қилиш даражасигача етиб бормоқдалар. Танишлардан бирининг айтишича, бир одам бошқасидан ялиниб юриб қарз олган. Иши битгач, қарзни қайтармай чўзиб юрган. Қарз берган одамнинг ўзига пул керак бўлиб, қарзни қайтаришини сўраб борган. Аввалига «Кейинроқ келинг», деган жавобни олган. Кейин алдаш давом этган. Охири бориб, «Мен сендан қарз олганим йўқ, яна келсанг, миршабларни чақириб, менга туҳмат қиляпти, деб қаматвораман», дейишга ўтган.
Интернет орқали менга бу борада келадиган саволлардан бирини эътиборингизга тақдим этишга рухсатингизни сўрайман:
«Ассалому алайкум, ҳурматли шайх Ҳазратлар
Менинг саволим қуйидагича: бундан 4 йил олдин мен бир яқин танишимга катта миқдорда пул берганман. Албатта, қарз сифатида. У менга «10 кунда қайтараман», деб айтган эди. «Тилхат ёз», десам, у менга: «Худо бор-ку, 10 кунда бераман», деганди. Мен ҳам Худони тилга олгани учун ишондим. Мана, 4 йил бўлдики, ҳануз қайтармади. Лекин маълум қисмини, озгинасини қайтарган. Бир неча бор уйига бордим. «Қайтараман», деб алдаб келди. Мен ундан қарзни суд орқали қайтариб олмоқчи бўлдим ва ИИБ ходимларига мурожаат қилдим. Уларнинг олдида: «Мен пул олганим йўқ, олган бўлсам, Худо урсин», деб қасам ичди. Менинг эса Худодан бошқа гувоҳим йўқ. Шунинг учун сизга мурожаат қилмоқдаман. Илтимос, менга маслаҳат беринг. Олдиндан катта раҳмат».
Бунга ўхшаш мактублар жуда кўп. Баъзи одамлар бировнинг ҳақини еб кетишдан мутлақо қўрқишмайди. Бир одам ўзининг молидан ўзига ишлатмасдан, муҳтож бўлиб турган кишига бериб, унинг мушкулини осон қилса-ю, муҳтож одамнинг иши битиб, муҳтожлиги кетгач, «Мен сендан қарз олганим йўқ», деб тониб кетса! Бундан ёмон, бундан пасткаш одам борми дунёда?!
Аллоҳ таоло Нисо сурасида марҳамат қилади:
«Эй иймон келтирганлар! Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг» (29-оят).
Бировнинг молини ботил йўл билан ейишга рибо, қимор, порахўрлик, алдамчилик, нархни сунъий равишда кўтариш, ўғрилик, қиморбозлик, товламачилик, қарзни инкор қилиш каби ишлар киради.
Бир-бирининг молини ботил йўл билан ейиш одати бор жамиятлар ўзини ўзи ҳалокатга олиб борганини ва бораётганини ҳамма кўриб-билиб турибди. Умуман, Аллоҳнинг айтганидан чиқиш, Унга маъсият қилиш ҳалокатга элтиши аниқ эканига шубҳа йўқ. Жумладан, ботил йўл билан мол ейиш ҳам катта маъсият сифатида ҳалокатга сабаб бўлади. Шунинг учун бундай жамиятларнинг аъзолари ҳам қарз эгаси тарафида бўлишлари, қарзни инкор қилаётган нобакорга қарши туришлари, қарз эгасига ўзининг ҳалол мулкини қайтариб олишида ёрдамчи бўлишлари лозим.
Шу билан бирга, қарздан тонаётган тараф билиб қўйсинки, охиратдаги ашаддий азобларнинг устига бошқа нарслар ҳам мавжуд.
Муовиянинг мавлоси Қосимдан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Ким адо қилиш нияти билан қарз олса, уни адо қилишга қатъиятли бўлиб туриб, қарзни адо қилмасидан олдин ўлса, албатта, Аллоҳ таоло унинг талабгорини Ўз ҳузуридаги истаган нарса билан рози қилишга қодирдир. Вафот этганни ҳам мағфират қилади.
Ким адо қилмаслик нияти билан қарз олса ва ўша ҳолида, қарзини адо қилмай ўлиб қолса, унга «Сен фалончининг ҳақини сендан тўлиқ олиб бермаслигимизни гумон қилганмидинг?» дейилади. Унинг яхшиликларидан олиниб, қарз эгасининг яхшиликларига зиёда ўлароқ қўшилади. Агар унинг яхшиликлари бўлмаса, қарз эгасининг ёмонликларидан олинади ва қарздорнинг ёмонликларига қўшилади».
Байҳақий ривоят қилган.
Нияти бузуқнинг ҳоли шу бўлса, қарздан тониб ўтиб кетганнинг ҳоли қандай бўлишини ҳар ким ўзи билиб олаверсин.
Инсоннинг ичига шайтон кириб олиши. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
/channel/muminuzm
Музработ тумани вақти билан
24-aпрел 2021-йил учун
🌅 | Саҳарлик вақти: 4:24
🌃 | Ифторлик вақти: 19:30
- - - - - - - - - - - - - - - - -
/channel/muminuzm
📅 2021 йил 23-апрель
📅 1442 йил 11-Рамозон санасига
🗺 Музработ тумани учун намоз вақтлари:
☀️ Қуёш чиқиши - 05:48
🌙 Қуёш ботиши - 19:16
/channel/muminuzm
🟢 ЖОНЛИ: "Новза" жоме масжидидаги таровиҳ намози 22.04.21
Youtube орқали тамоша қилиш
Facebook орқали тамоша қилиш
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🎙Муҳаммадзохид қори Ибодуллаев
Юнус сураси 62-67-оятлар
Муҳаммадзохид қори "Дўстмухаммад бобо" жоме масжидида хатм ўтиб бермоқдалар.
@muminuzm
ТАРОВЕҲ НАМОЗИ
МАВЗУГА ОИД САВОЛ-ЖАВОБЛАР
Савол: хатмга ўтаётган қори икки жойда хатмга ўтиб бериши жоизми?
Жавоб:йигирма ракъат таровеҳ намози суннати
муаккададир. Бир жойда йигирма ракъат таровеҳ
намозини ўқигандан кейин бошқа жойда ўқиган
намози нафл бўлиб қолади. Ортида иқтидо
қилувчиларнинг намози суннати муаккада, қорининг ўқиган намози эса нафл бўлади.
Усул китобларимизда таъкидланишича,
фарз намозини ўқиётган кишининг
нафл ўқиётганга, соғлом кишинининг узрлига иқтидо қилиши жоиз эмаслигига «кучлининг кучсизга иқтидо қилиши жоиз эмаслиги» сабаб қилиб кўрсатилган.
Савол таровеҳда хатм қилиш қандай амал
ҳисобланади?
Жавоб:саҳиҳ йўл ва кучли қавлга биноан таровеҳда
Қуръони Каримни бир маротаба хатм қилиш суннат
ҳисобланади.
Савол: хуфтоннинг фарзини адо қилмаган кишининг таровеҳ намозига иқтидо қилиши жоизми?
Жавоб:таровеҳнинг вақти хуфтон намозининг
фарзидан кейин киргани учун хуфтон намозидан
олдин адо қилинган таровеҳ намози дуруст бўлмайди.
Шунинг учун хуфтоннинг фарзини ўқимаган қорининг таровеҳда хатмга ўтиши дуруст эмас.
Савол: хатмда Қуръони Каримни тез ўқиш жоизми?
Жавоб: Қуръони Каримни тушунмайдиган даражада тез ўқишдан қайтарилган.
Савол: таровеҳ намозини масжидда ўқиш афзалми ёки уйдами?
Жавоб: Абу Ҳанифа, имом Шофеъий раҳматуллоҳиалайҳлар ва моликийларнинг баъзилари таровеҳ намозини масжидда ўқиш афзал, дейишган.
Умар розияллоҳу анҳу ва ундан кейинги барча саҳобалартаровеҳ намозини масжидда ўқиб келишган.
«Мўминнинг қалқони» китобидан@muminuzm Читать полностью…
Рамозон рўзаси 9-кун.
"Дўстмуҳаммад бобо" жоме масжидида таровех намози карантин қоидаларига риоя этган холда очиқ осмон остида адо этилмоқда.
/channel/muminuzm
#Долзарб
#Сўраган_эдингиз
Карантин пайтида сафда оралиқ масофани сақлаш намозни нуқсонли қиладими?
Устоз Хикматуллох домла Тоштемиров
🔗 Улашинг: @muminuzm
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!
Бугун чоршанба
21 апрель, 2021
9 Рамазон, 1442
Аллоҳ таоло муборак Рамазон ойининг шукуҳли кунларини барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!
@muminuzm
Музработ тумани вақти билан
21-aпрел 2021-йил учун
🌅 | Саҳарлик вақти: 4:29
🌃 | Ифторлик вақти: 19:26
- - - - - - - - - - - - - - - - -
/channel/muminuzm
Рўзадорга мақбул бўлмаган амал
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ёлғон гапиришни ва унга амал қилишни қўймаса, унинг таоми ва шаробини тарк қилишига Аллоҳнинг эҳтиёжи йўқ», дедилар».
Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган.
Шарҳ: Ислом дини ва таълимоти бўйича мусулмон инсон тилини доимо ёмон сўзлардан, беҳуда гаплардан тиймоғи лозим. Рўзадор мусулмон учун эса бу таъкид яна ҳам кучли бўлади. Уламоларимиз «Ушбу ҳадисдаги «ёлғон гапириш»га ғийбатчилик, чақимчилик, иғво ва бўҳтонлар ҳам киради», дейдилар. Шунингдек, «Унга амал қилиш деганда Аллоҳ таолонинг ва Унинг Расулининг норозилигига сабаб бўладиган ҳар бир ишни қилиш тушунилади», дейдилар.
Демак, рўза тутган одам ўзини нафақат таом ва шаробдан, балки номаъқул гап-сўз ва ишлардан ҳам тиймоғи лозим. Зотан, ўзини таом ва шаробдан тийиб туриб, ёлғон, иғво, чақимчилик, ғийбат, бўҳтон сўзларни гапираверишдан, ношаръий ишларни қилаверишдан нима фойда бор? Ёки унинг оч қолишига, чанқашига Аллоҳнинг эҳтиёжи борми?
Афсуски, ҳаётимизда ушбу ҳақиқатни унутиб қўямиз. Ичимизда рўзани тутиб олиб, кун бўйи беҳуда гап-сўзлар, ишлар билан машғул бўладиганлар жуда кўп. Ҳатто орамизда мусулмонларнинг устидан ғийбат, чақимчилик, бўҳтон қиладиганлар ҳам йўқ эмас. Ҳеч биримиз ёлғон сўз ва унга амал қилиш рўзанинг савобини бутунлай кетказишини мутлақо унутмаслигимиз лозим.«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди
/channel/muminuzm
faqat moddiyatni,dunyoni berish dardiga bo’lishgan.Farzandlar esa
tarbiyani ko’chadan olishgan.Bu holatdagi yoshlar ertaga farzandli bo’lsa u
farzand ertaga jamiyatda kim bo’ladi? O’z hayosini
saqlay bilmagan qizlar qanday iffatli qizlarni tarbiyalaydi. Faqat
ko’ngil hushlikni o’ylagan yigitlar qanday“erkaklar”nitarbiya qiladi?
Insonni ma’naviyatini o’stirishga sabab bo’lishi uchun hizmat
qiladigan ommaviy axborot vositalarida nafaqat kattalar ko’rsatuvlari,balki
beg’ubor kichkintoylar uchun mo’ljallangan multfilmlarda ham behayolikni
targ’ib etuvchi,milliy mentalitetimizga butunlay zid bo’lgan holatlarni
ko’rsatishi bu murg’aklarni ma’naviy olamini qanday tarbiya qiladi?
Hozirdan behayo holatlarni ko’rishni o’rganayotgan kichkintoylar sal katta
bo’lgachularga taqlid qilmaydimi?
Muoz ibn Jabal roziyallohu anhu dan rivoyat qilinadi:"Nabiy sollallohu
alayhi vasallam shunday dedilar:“Qay bir xotin bu dunyoda eriga ozor
bersa,albatta,uning huriiyndan bo'lgan xotini«Alloh halokqilgur(!),unga
ozor berma!U sening oldingda vaqtinchalik mehmon bo'lib turibdi,xolos.
Yaqinda seni tark etib,bizning oldimizga kelajak”,deya xitob qiladi (Imom
Termiziy rivoyat qilgan).
Er oilaning rahbari.Agar ayol erning itoatida bo'lsa,farzandlar ham
otaga itoat qiladiganbo'ladi.Oqibatda oilada do'stlik,ahillik,muhabbat
hukm suradi,oila mustahkamlanadi,qut-barakali bo'ladi.Ayolning eriga
itoatsizligi esa,oilaning buzilishiga va boshqa ko'plab noxushliklarga sabab
bo'ladi.Ushbu haqiqatni musulmon oilaning har bir a`zosi yaxshilab
tushunib olishi kerak.Shu bilan birga,Allohga gunoh bo'ladigan ishlarda
erga ham,undan boshqaga ham itoat qilish yo'qligi umumiy qoida ekanini
ham bilib qo'yish kerak.
Shuningdek,ayol kishi eridan taloq so‘rashi kerakemas.Savbon
roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:“Payg‘ambarsollallohu alayhi va
sallam:«Qay bir ayol uzrli sababsiz eridan taloq qilishni so‘rasa,unga
jannatning hidi ham harom bo‘ladi”-dedilar».Sunan egalari rivoyat qilgan.
Eridan behudaga taloq qilishni so‘ragan ayol jannatga kirish uyoqda tursin,
uning hidini ham hidlayolmaydi.Ayol kishilardan kim bo‘lishidan qat’iy
nazar hechkim boy-badavlat,mansabli,obro‘li erkakni o‘ziniki qilib olish
uchun avvalgi xotinini taloq qildirishga urunmasligi lozim.Rizq-uro‘z,oilaviy
baxt masalalari taqdirga qarab bo‘ladi. Birovning oilasini buzishga
uringandan ko‘ra,ularga baxt-saodat tilab,o‘ziga ham xuddi o‘shandoq,
balki undan ham yaxshiroq oila bo‘lishini tilash,shuning uchun ham halol pok yo‘l bilan harakat qilish kerak.Abu Hurayra roziyallohu anhudan rivoyat
qilinadi:“Payg‘ambar sollallohu alayhi va sallam:«Hech bir ayol o‘z
singlisining tovog‘ini bo‘sh qoldirib,o‘zi nikohlanib olish uchun uning
talog‘ini so‘ramasin.Albatta,unga ham taqdir qilingani bo‘lur”-dedilar».
To‘rtovlari rivoya tqilishgan.
"Дўстмухаммад бобо" жоме масжиди имом ноиби Акбар домла Шукуров
/channel/muminuzm