muminuzm | Unsorted

Telegram-канал muminuzm - Mo’min.uz

-

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилояти, Музработ тумани "Дўстмуҳаммад бобо”жомеъ масжиди расмий канали Каналга уланиш: https://t.me/MuminUzM

Subscribe to a channel

Mo’min.uz

ЗАГСДА ИМЗО ҚЎЙСА ТАЛОҚ ТУШАДИМИ

@Savollar_kanal 12085-савол

Ассалому алайкум! Ушбу https://savollar.islom.uz/s/7844 савол бўйича. Агар золим эр (ҳиёнаткор) ажрашишга рози бўлмаса, талоқ сўзини айтмаса яъни хотини (пок аёл) билан, бундай ҳолатда юқоридаги линкда берилган савол бўйича ЗАГСга имзо қўйсалар ҳам талоқ тушаверадими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! ЗАГСда имзо қўяётганда «барибир сенга талоқ бермайман» деса имзо билан талоқ тушмайди. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

/channel/MuminUzM

Читать полностью…

Mo’min.uz

#Мутолаа_вакти
​✒️ҚОРОНҒИ КЕЧАЛАРДА ЯШАГАН ҚИЗИМ

Давоми...
.Қолган уч фарзандимга етарли эътибор бера олмадим, чунки мен учун Наргизадан муҳимроқ ҳеч бир зот йўқ эди дунёда. Яхшики, ака-опалари вазиятни тўғри тушунишди, бу худбинлигимни ҳеч юзимга солишмади. Ота-она ўз йўлига, инсонга дўст-ёронлар, қариндош-уруғ, жамоа керак экан. Қизим эса қоронғи уйда ёлғиз яшар, акасию опалари кўчада ўйнаб-кулиб юришганида, у тўрт девор ичида банди эди. Худди тўдадан қувилган қўзи сингари. Кечалари эса эр-хотин галма-галдан унга қоровулчилик қилардик. Чунки Наргиза қуёшнинг нурлари сўниши билан кўчама-кўча изғирди. Уззукун уйда зерикардида шўрлик. Бола бўлса, уни боғлаб қўйиб бўлармиди. Аввалига бундай ҳаёт тарзига кўника олмай, роса исён қилди. Мактабга бораман, ўртоқларим билан ўйнайман, деб куннинг қизиғида эшикка тирмашарди. Аммо бора-бора тунги ҳаёт унга маъқул кела бошлади.
Наргиза ўн етти ёшларда эди, чамаси. Ўзи ҳам жуда чиройли, оппоқ, қош-кўзлари қундуздек қиз бўлди. Лекин фақат тунлари кўчага чиққани учун уни кўпчилик танимасди. Ярим кечаси тўйдан қайтаётган маст-аласт эса паридек тентираб юрган гўзални фариштага, баъзан эса йўлдан оздирувчи иблисга ҳам ўхшатиб, турли афсоналар тўқишар, оғиздан-оғизга ўтиб, бу ҳикоялар бизгача етиб келарди: қишлоқда бир пари пайдо бўлганмиш, тураржойи қабристон эмиш, кимки унга дуч келса, бўридек овоз чиқариб, ўзига чорлармиш. Бу гаплар Наргизанинг қулоғига етиб бормаслиги учун қанчалик уринмайлик, ойни этак билан ёпиб бўлмас экан. Лекин қизимга бу афсонасифат ҳикоялар ёқар, уларнинг бош қаҳрамони ўзи эканидан хурсанд эди. Наргизам йигирмага тўлганида отасини кўпга қўшдик. Бу айрилиқ ҳаммадан ҳам унга ёмон таъсир қилди. Энди тунлари тентираб юрмас, фақат отасининг қабри тепасида тонг оттирарди. Акаси уни неча марта қабристондан топиб келди. Қишлоқдаги гап-сўзлар ҳам ваҳимали тус ола бошлади. Қизим бетоб, қуёшга чиқа олмайди. Ундан қўрқиш эмас, балки ачиниш керак, деб тушунтиришга ҳарқанча уринмай, бу ҳақиқатга ҳеч кимнинг ишонгиси келмас, одамлар сирли ва қўрқинчли тўқималарга осонгина ишонишарди. Бора-бора мен ҳам Наргиза каби гап-сўзларга эътибор бермай қўйдим. Опалари уйли-жойли бўлиб кетишди, акасини ҳам уйлантирдик. Наргизанинг турмушга чиқиши ҳақида эса гап ҳам бўлиши мумкин эмасди. Қизим иккимиз тақдирга тан бериб, бир-биримизга суяниб қолдик, шу кўйи умримизнинг охиригача яшаб ўтишга қарор қилгандик. Мендан кейин болам шўрлик хор бўлмасмикан? деган шубҳаларимга ўғлим ва катта қизларим нуқул инкор жавобини беришар, аммо барибир кўнглим нотинч эди. Ўша машъум кунни ҳеч унутмайман. Қизим қорни қаттиқ оғриётганидан шикоят қилди. Тез ёрдам чақириб, шифохонага элтдик. Шифокорлар кўричак деган ташхисни қўйиб, операцияга тайёрлана бошлашди. Қизимнинг терисини кесиш мумкин эмас, кейин яраси битмайди деган гапларимга ҳам, касаллик тарихида аниқ-тиниқ ёзиб қўйилган ташхисга ҳам эътибор бермай, ҳозир операция қилмасак ўлиб қолади дея олиб кириб кетишди. Кесиб кўришса, кўричак эмас экан. Балки дард бошқа жойдадир, дея ичакларини ҳам ағдар-тўнтар қилиб, ҳеч нима топа олишмагач, тикиб қўяқолишибди. Шундан кейин ўтган бир йил давомида Наргизанинг ҳар бир куни чексиз азоблар ичида кечди. Яраси битмагани устига уқувсиз жарроҳ тиғидан зарарланган ичаклардан қон кета бошлади. Ўғлим билан уни Тошентга олиб келдик. Бу ердаги шифокорлар операция шошқалоқлик билан, ҳеч бир асоссиз қилингани, красная волчанка ташхиси билан оғриган беморларда қорин оғриғи бўлиб туриши, буни дори-дармон билан даволаш кераклигини айтишди.
Энди бошимни қайси деворга уришни ҳам билмасдим. Ўғлим туман шифохонасидаги ўша шошқалоқ шифокорни тилка-пора қилишга отланган еридан аранг тўхтатиб қолдим. Туну кун боламнинг дардига шифо сўраб Яратганга илтижо қилдим. Аммо шўрлик қизим кўз олдимда сўлиб борарди. Очиқ ярадан тинмай қон сизар, бечора ҳолсизланиб, ранги оқариб кетганди. Кўргани келган қариндошлар, таниш-билишларнинг ҳали тузалиб кетасан деган оддийгина...​​ таскинларига жон-жаҳди билан ишонар, уларнинг қўлларини ўпиб, миннатдорчилик билдирарди. Мен ҳали ўлмайман, узоқ яшайман.

(Давоми бор....)
/channel/MuminUzM

Читать полностью…

Mo’min.uz

Музработ тумани учун
18.11.2022 йил ҳолатида
23-Рабиус соний, 1444-хижрий

⌚️Бомдод 06:30
⌚️Пешин 13:00
⌚️Аср 15:35
⌚️Шом 17:35
⌚️Хуфтон 19:15

🏞 Тонг вақти: 05:57
🌅 Қуёш чиқиши: 07:15
🌃 Қуёш ботиши: 17:18

🔗Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг
👇👇👇
Telegram @Muminuzm
Youtube: https://www.youtube.com/channel/UC3wyV2UzRwdeaAkZzKNoymw

Читать полностью…

Mo’min.uz

🕊🕋🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🕊🕋🌹

🌸🕌Айтмоқ  истаб  сизга  гапларим.
Тентирайман  паришон  халак.
Икки  дунё  орасин  очган.
Азиз дўстим  ЖУМА МУБОРАК...

🕊🕋Пок қалб ила жайнамоз олинг.
Шайдо бўлсин мингларча  малак...
Кўзларингиз иймонга бойдир.
Азиз дўстим ЖУМА  МУБОРАК. .....

🌸📿Сочларига  оқ тушган Онам.
Отам  учун  сўрайман  тилак..
Акам ~  укам Опа ~ сингиллар .
Азиз дўстим  ЖУМА  МУБОРАК. ....

🕊🌹Мусофирлар тақдири баъзан ..
Осмон  узра  ёймоқда фалак.
Мусофирлар  якинларим
Азиз дўстим ЖУМА МУБОРАК....
/channel/MuminUzM

Читать полностью…

Mo’min.uz

Аёлларнинг жаноза ўқиши

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Читать полностью…

Mo’min.uz

#Шеърият
ЭШИК ОЧАДИГАНИМ

Ёш оила янги уй сотиб олишди,
Эр – хотин хурсанд эдилар бундан.
Ҳар куни меҳмонлар кутиб толишди,
Бир қарорга келди иккиси тунда.

Эртага ҳеч кимни киритмай уйга,
Ўзимиз қоламиз, хўпми дадаси.
Чиқмасдан ҳаттоки шу кўча куйга,
Дам оламиз, жонга тегди ҳамммси.

Эшик қўнғироғи чалинди бирдан,
Бориб мўралади эр-хотин аста.
Яна меҳмонжонлар келиб чиндан,
Аёл қовоғини солди бир пастда.

Эр деди: бу ахир ота – онамку,
Атайлаб келишган бизни кўргани.
Аёл деди: кеча келишгандик-ку,
Хўп дея берган ваъдангиз қани?

Ота-ю онаси кетди эркакнинг,
Ҳеч ким йўқ экан, деб қўя қолишди.
Эри ўйланарди, унга ҳам қийин,
Ота онаси ҳам кетиб бўлишди.

Ярим соат ўтиб орадан яна,
Эшик қўнғироғи чалинди бот бот.
Аёлнинг юзида ажиб тантана,
Эшикни очишга шайланди ҳайҳот.

Эр деди: очмаймиз дегансан, жоним,
Бу нимаси, наҳот ваъдани бузсанг!?
Аёл дер, келибди жону жахоним,
Ваъдамни бузгум, бошламанг сиз жанг.

Улар ота – онам, келдику атай.
Қизиман қайтариб юборолмайман.
Кечиринг, бугунча ўзим айланай,
Аччиқ гапингизга розиман, шайман.

Йиллар ўтиб улар уч ўғил кўрди,
Негадур севинмас эди у қадар.
Давлат топиб жуда бадавлат бўлди,
Ўша бойликка ҳам қилмасди назар.

Яна фарзанд кўрди, тўртинчиси қиз.
Эри суюнарди оламга сиғмай.
Дер эди тинмасдан ёруғ бўлди юз,
Аёли турарди уни тушунмай.

Секин савол берди, отаси унга:
Ўғлим, билмагандим қизни суйишинг.
Ош улашдинг ҳатто маҳалла куйга,
Бошинга қўнгандек катта бахт қушинг.

Нега суюнмайин, отажон ахир,
Шу қизни қанчалар кутгандим ўзим.
Салгина бўларкан ўғил тошбағир,
Ғалати туюлар, лекин чин сўзим.

Жудаям бахтлиман, бугундан бошлаб,
Кулмай қўйган эдим, ҳамма бўғилди.
Энди яшамайман юрагим ғашлаб,
Эшик очадиган қизим туғилди.
/channel/MuminUzM

Читать полностью…

Mo’min.uz

#Jarayon
Bugun Muzrabot tumani bosh imom-hatibi Boboxon domla Qosimov va "Do'stmuhammad bobo" jome masjidi hodimlari birgalikda tumandagi "Nazari" jome masjidining qurilish jarayonlari bilan yaqindan tanishdilar.

Mo'min.uz matbuot hizmati
/channel/MuminUzM

Читать полностью…

Mo’min.uz

Ошхонадан закот бeриш

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Читать полностью…

Mo’min.uz

Azon duosini ko’pchilik xato o’qiydi.
Shayx Alijon qori

Читать полностью…

Mo’min.uz

45. Шом намозидан кейин қироат мумкинми?
@Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

#Dolzarb (juma ma'ruzasidan)

⚡️YOʻL HARAKATI QOIDALARIGA AMAL QILISHLIK SHARʼAN VOJIB
❗️

Muzrabot tumani "Doʻstmuhammad bobo" jome masjidi imom noibi

🎤 Akbar domla Shukurov

📲 Yaqinlaringizga ham ulashing! ✅

Telegram: /channel/MuminUzM
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UC3wyV2UzRwdeaAkZzKNoymw

Читать полностью…

Mo’min.uz

Жаноза намозидан олдин ва кейин дуо қилиш мумкинми?
Исоқжон домла
/channel/MuminUzM

Читать полностью…

Mo’min.uz

#МАҚОЛА

Одам алайҳиссаломга ҳасад қилган шайтон қисмати.

Бандаларини ёмон ахлорқлардан қайтариб яхши хулқлар ила зийнатланишга амр қилган Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсин.

Муқаддас ислом таълимотига кўра ҳасад иллати илк марта Иблисда намоён бўлган. У Одам алайҳиссаломга ҳасад қилди. Бунга Аллоҳ таоло Одамни халифалик учун танлагани ва фаришталарни унга сажда қилишга буюргани сабаб бўлган. Шунда илк бор Иблисда ҳасад ўти аланга олди Одамга сажда қилишдан бош тортди ва оқибатда абадий лаънатга учради.Иблис хасад ва кибр-манманлиги туфайли жаннатдан қувилди.Бу ҳақда Аллоҳ таоло ўзининг каломи Қуръони каримда етарлича ва батафсил маълумотлар мавжуд.
Аллоҳ таолонинг фаришталарни Одам алайҳиссаломга сажда қилишга буюришдан яна бир мақсад,..........
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
БАТАФСИЛ_ЎҚИНГ


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилояти вакили ўринбосари А.Фатуллаев

Читать полностью…

Mo’min.uz

🕋🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲУ ВА БАРОКАТУҲ🕌
Бугун 14-ноябр, Душанба!🦋🍂

     Муборак Душанба кунининг     
       фазилатларини биласизми
?!

🌙Оламларга раҳмат этиб юборилган Пайғамбаримиз (а.с.) душанба куни дунёга келганлар. Бу ҳақда: “У кун (душанба) мен туғилган ва пайғамбар қилиб юборилган кундир”, деганлар.

🕋 Пайғамбаримиз (а.с.): “Қуръони карим менга душанба куни нозил қилинди”, деганлар .

🥀Душанбада бандалар кечирилади. Пайғамбаримиз (а.с.) марҳамат қилганлар: «Жаннат эшиклари душанба ва пайшанба кунлари очилади.
🍃
✅Душанба – амаллар тақдим қилинадиган кун. Пайғамба­римиз (а.с.): “Амаллар ҳар душанба ва пайшанба Аллоҳга кўрсатилади”, деганлар.
✅Душанба рўза кунидир.

(Имом Муслим, Имом Термизий).

🤲🏻Шундай экан, ушбу улуғ кунда эзгу амал дафтаримиз қилиш яхшиликларга тўлсин!
⬇️⬇️⬇️
/channel/MuminUzM

Читать полностью…

Mo’min.uz

Qabr egasining gunohlaridan keyingi mayyitga zarar bormi?

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf jome masjidi imom noibi, Qurʼoni Karim xodimi Hasanxon Yahyo Abdulmajid
@Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

Birovning haqqi qiyomatda eng avval so'raladigan narsalardan biri
«Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf» jome' masjidi imom noibi Hasanxon Yahyo Abdulmajid
@Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

ҲАРОМ ГЎШTЛАРДАН ДОРИ СИФАТИДА ФОЙДАЛАНИШ

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
@Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

ИЧКИЛИККА ҚАРШИ ДУО БОРМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Ичишга қарши дуо борми? Эрим учун ўқимоқчиман.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Махсус дуо йўқ. Лекин қалбдан чиқариб, инсофу тавфиқ сўраб дуо қилаверинг. Турли йўллар ва усуллар билан насиҳат қилишда давом этинг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
/channel/MuminUzM

Читать полностью…

Mo’min.uz

#Мутолаа_вакти
​✒️ҚОРОНҒИ КЕЧАЛАРДА ЯШАГАН ҚИЗИМ.


Юзимга сачраган совуқ томчилардан сесканиб ўзимга келдим. Зах ерда чилпарчин бўлиб ётардим, бошим негадир қаттиқ оғрирди. Тепамда эса қўшнимиз Маъруфахон ва катта қизим Санобар туришарди. Секин-аста ўзимга келиб, нима бўлганини эслай бошладим. Ҳа, мен яна ҳушимни йўқотибман-да. Наргизамни тупроққа топширганимдан кейин шунақа бўлиб қолганман. Шу он йигирма тўққиз ёшида завол кетган нуридийдам кўз олдимдан яна лип этиб ўтди. Фарзанд доғини душманингга ҳам кўрсатмасин экан. Ота-онамни, эримни ерга берганимда ҳам куйганман, бироқ боламнинг дардида ёниб кетдим. Ҳамон ёнаяпман… энди умримнинг охиригача ўчмасам керак. Тезроқ ёниб битақолсайдим… Тўққиз яшар қизалоғим май ойининг иссиқ кунида мактабидан бетоб қайтди. Қарасам, иситмаси баланд, қорним оғрияпти, дейди. Дарров қорнига иссиқ қилдим, иситма туширадиган дорилардан бердим. Аммо иситмаси тушмади. Эрим иккимиз болани туман марказидаги касалхонага олиб бордик. Қабул бўлимида қизимни кўрикдан ўтказган шифокор унинг қўл-оёқлари шишганини қайд этди. Нафас олиши ҳам оғир эди. Зудлик билан даволашни бошлаб юборишди. Қизим касалхонага тушганига бир ҳафта бўлди, аммо аҳволи ҳеч яхшиланай демасди. Шифокорлар аввалига буйраги касал, дейишди. Кейин юрак ва ўпкада қандайдир дард яширин, дея уларни текширишга ўтишди. Орада артрит деган ташхис қўйиб, бўғинларини ҳам даволай бошлашди. Отаси сигиримизни сотиб, керакли дориларни келтириб берди. Бироқ қани улар кор қилса. Охири қизимизни Тошкентга олиб кетамиз, деб туриб олдик. Аммо бош шифокор бизни хонасига чақириб, аҳвол чатоқлигини, болани бу аҳволда шаҳарга олиб бориш у ёқда турсин, ҳатто жойидан қимирлатиш ҳам хавфли эканлигини айтди. Раҳматлик эрим тутган жойидан кесадиган одам эди. Олиб бориб бўлмаса, ўша катта дўхтирларнинг ўзи шу ерга келади, деганча чиқиб кетди. Эртасига эса ёши олтмишлардан ошган, сочлари оппоқ, кўзойнакли бир кишини бошлаб келди. Уни кўриб, шифохонадагилар типирчилаб қолишди. Маълум бўлишича, катта шифокор, профессор экан. Бош шифокоримизга ҳам институтда дарс берган экан. Профессор қизимни яхшилаб кўрикдан ўтказди. Қонидан намуна олдириб, вилоят марказий шифохонасига юборди. Кечқурун таҳлил натижаларини олгач, эр-хотин иккимизни сўроққа тутди:
– Охирги пайтда боланинг хатти-ҳаракати, умумий аҳволида бирон ўзгариш сезмадингизми?
– Йўқ, ҳар доимгидек эди шекилли. Фақат қишдан чиққанимиздан кейин негадир ўйчан, жиззаки, тез толиқадиган бўлиб қолувди. Илик узилди палла-да, ўтиб кетар деб ўйлагандим, дедим.
– Тахминларим, афсуски, тасдиқланди. Қизингиз ғоятда кам учрайдиган дардга чалинган. Тиббиётда буни красная волчанка деймиз. Бу аутоиммун хасталиклар туркумига кирувчи юқумли вирусли касаллик. Бардам бўлинглар. Эр-хотин шифокор бекорга бардамлик тиламаётганини яхши англар эдик.
– Биз тушунадиган тилда гапиринг, дўхтир. Қизим ўладими? хўжайиним очиқчасига сўради.
– Шундай хавф ҳам бор, аммо бу аниқ ўлади, дегани эмас. Агар дори-дармон қилиб, тўғри турмуш тарзи олиб борилса, узоқ яшаши мумкин. Бироқ дарддан бутунлай фориғ бўлиб кетмайди. Ҳозирги асосий вазифа, касаллик асоратларининг олдини олиш. Чунки вирус боланинг бошқа аъзолари юраги, буйраги ва бўғимларини шикастлаши мумкин. Бундан ташқари, қизингиз офтобга, иссиққа, қуёш нурига нисбатан жуда таъсирчан бўлиб қолади. Қуёш унинг душмани. Ёруғликка чиқса, иситмаси кўтарилиши, танасини қип-қизил ёки қорамтир доғлар босиши мумкин. Яхшиси, кундузи ухлаб, кечалари ташқарига чиқсин....
– Вой шўрим! Энди нима қиламан? Қиз бола нарса бойқушга ўхшаб тунлари изғийдими?
– Бекорга волчанка, яъни бўрининг урғочиси, дейилмаганда. Ҳа, яна бир нарса: дард тери таркибини ўзгартириб юборади. Қизингиз бирор жойини кесиб ёки тирнаб олишидан эҳтиёт бўлинг. Чунки бу хасталикда яралар битмайди, терининг шикакстланган жойи тикланмайди. Эр-хотин профессорнинг олдидан бир аҳволда чиқдик. Шу кундан бошлаб ҳаётимиз тубдан ўзгарди... Шу кундан бошлаб ҳаётимиз тубдан ўзгарди. Қизимни тушиб кетса синадиган нозик биллурдек ардоқлабяшай бошладик.
Давоми бор...
/channel/MuminUzM

Читать полностью…

Mo’min.uz

Oyat-hadisdan gapirsa, haq boʻlavermaydi

«Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf» jome' masjidi imom noibi Hasanxon Yahyo Abdulmajid
@Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

Eng afzal amal qaysi

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf jome masjidi imom noibi, Qurʼoni Karim xodimi Hasanxon Yahyo Abdulmajid
/channel/MuminUzM

Читать полностью…

Mo’min.uz

👶 Фарзандингиз ёлғон гапиряптими? (Муҳим мавзу!!!)

ЕЧИМИ: Унга хотиржамлик инъом этинг. Бола агар  қўрқмаса, босим ва таҳдид остида бўлмаса у ёлғон гапирмайди. Унга осойишта ва тинчликни хис эттиринг.

👶 Фарзандингиз қайсарми?

ЕЧИМИ: У ўжарлик қилиб турганда, сиз унга хилоф иш қилманг. Чунки у сизнинг акс иш қилаётганингизни кўрса, қайсарлигини оширади!
Унга муҳаббатингизни бериб, бағрингизга олинг.

👶 Фарзандингиз сер ҳаракатми?

ЕЧИМИ: Уни ҳаракатли фаолиятлар билан машғул этинг. Шоколад танаввул этишини камайтиринг. Чунки шоколад унинг энергиясини ошириб юборади. Унга бирон-бир ёшига мос масъулятликни топшириб қўйинг.

👶 Фарзандингизнинг озиқланиши заифми?

ЕЧИМИ: Уни асло бунга мажбур этманг. Балки, уни ўйнаётганида овқатлантиринг ёки ака-укалари билан рақобат уюштириб, озиқлантиришга ҳаракат қилинг. Таомларини рангли мевалар билан безаб беринг.

👶 Фарзандингиз кичик укаларини ураяптими?

ЕЧИМИ: Уни кичик укалари билан солиштирманг. Уларга берадиган меҳр-муҳаббатингизни адолатли этинг. Бири қолиб бошқасига эҳтимом кўрсатаётганингизни уларга зинҳор билдирманг.

👶 Фарзандингиз электрон ўйинларига ўчми?

ЕЧИМИ: Ўйин вақтларини секин асталик билан камайтириб боринг. Тўсатдан уни ўйинлардан маҳрум этманг. Акс холда ўйинга бўлган эҳтироси илгарига нисбатан янада кучлироқ бўлиб, зўрайиб кетади.

👶 Фарзандингиз ахлоқсиз ва одобсиз сўзларни талаффуз этаяптими?

ЕЧИМИ: Унга овозингизни кўтариб оввора бўлманг. Балки, юмшоқлик билан тшунтиринг. Ва унга "тилнинг поклиги дилнинг покизалигидан" деб айтинг ва масдарини ҳам келтиришга ҳаракат қилинг.

👶 Фарзандингиз намоз ўқимаяптими?

ЕЧИМИ: Аллоҳга бўлган муҳаббатини оширинг. Жамиики неъматлар шунингдек, ўйинчоқлар ва ширинликларнинг бари Аллоҳдан эканлигига хис этдиринг.

👶 Фарзандингизда бармоғини сўриш ёки тирноғини тишлаш одати борми?

ЕЧИМИ: Демак фарзандингиз осойишталикга муҳтож. Унда бирон-бир таҳдиддан ёки ёмон нарсаларни сезиш эвазига, қўрқиш хисси бор.

👶 Фарзандингизнинг ғазаби тезми?

ЕЧИМИ: Унга ғазаб билан жавоб қайтарманг. Балки, ғазабланганида таҳорат олишни ўргатинг. Сўнгра унга "тинчлан, кейин келишиб оламиз" деб айтинг.

👶 Фарзандингизнинг шахсияти заифми?

ЕЧИМИ: Унга ишонч бахш этинг. Ёшига мос келган бирон-бир нарсага бўлган масъулиятликни топшириб қўйинг. Унга осойишталикни ато этинг. Унга шахсияти заиф эканлигини билдирманг ва уни спорт клубларига аъзо эттиринг. Чунки спорт руҳи ва бадани учун фойдалидир.

👶 Фарзандингиз ўғирлик қилдими?

ЕЧИМИ: Уни "ўғри" деган сўз билан ҳақорат қилманг. Балки, танхоликда унга насиҳат қилинг. Олган нарсасини дарров қайтарсин. Ва уни ўғирлик қилишига сабаб бўлган масдарни аниқлаб, фарзандингизни даволанг. Унинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондиринг.

👶 Фарзандингизда балоғатлик аломатлари билиндими?

ЕЧИМИ: Уни поклик одобига ўргатинг. Ва унинг ўзига бўлган ишончини мустаҳкам этинг. Асло унинг кўринишидан ва овозидан кула кўрманг. Бундан буён ўз ахлоқлари учун ўзи масъул эканлигини билдиринг.

👶 Ўғлингизда аёлларга хос аломатларни пайқадингизми?

ЕЧИМИ: Секин асталик билан қизлар билан бўлган алоқасини четлатиб, уни кўпроқ эркаклар сафига қизиқтиринг. Ҳамда бироз дағалликни ҳам ўргатинг.
Агарда қизларда эркакларга хос ҳаракатларни сезсангиз, бунинг аксини қилинг.

👶 Фарзандингиз қайсарлик қилиб, уйғониши билан йиғлайдими?

ЕЧИМИ: Унинг бошини меҳр билан силанг ва унинг севган лақабларини айтиб эркаланг. Сўнгра «оят ал-курси»ни паст овоз билан ўқинг.

👶 Фарзандингиз ўйинчоқлар дўконида қайсарлигини қила бошладими?

ЕЧИМИ: Уни асабийлашмасдан чалғитинг. Асло унинг талабига, тинчланганида ҳам кўна кўрманг. Йўқса, ушбу одатга кўникиб қолиши ҳеч гап эмас.
👇👇👇
/channel/MuminUzM

Читать полностью…

Mo’min.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун чоршанба
16 ноябрь, 2022
21 Рабиус соний, 1444

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

/channel/MuminUzM

Читать полностью…

Mo’min.uz

#Раддия
#мақола
ЭЪТИҚОДДА АДАШМАЙЛИК

            Азизлар, ушбу мақолага қўл уришимга мен нафақат бир диний имом хатиб, балки ўзбек ҳалқининг оддий бир фарзанди сифатида сўнгги вақтларда ҳалқимиз орасида ҳали дунёқараши тўлиқ шаклланмаган ёшларни бир неча асрдан буён сақланиб келаётган тинчликпарвар динимизга зид бўлган, дунёнинг бир неча нуқталарида оммавий тартибсизликлар, уруш ва бошқа фалокатларга сабаб бўлаётган бузғунчи тоифалар таъсирига тушиб қолаётганлиги сабаб бўлди.
             Бу каби ёшларни бундай тоифалар таъсирига тушиб қолиши натижасида, улар нафақат ўзлари, балки ўзининг яқинлари ва атрофдаги бошқа инсонларни ҳам безовта бўлишига сабаб бўлмоқда.
             Хусусан, минтақамизда тинч ва осуда ҳаётни кўра олмайдиган айрим ташқи кучлар томонидан бир дин ва бир мазҳабда кўп асрлардан буён эътиқод қилиб келаётган ёшларимизни турли бузғунчи секталарга, миссионерлик  гуруҳларга жалб қилиш, баъзи ҳолларда Ислом дини ниқоби остидаги террорчи тоифаларга даъват қилиш ҳолатлари кузатилмоқда.
              Натижада, бу каби ёшлар ўзларининг ота-боболари эътиқод қилиб келган, дунё тан олган, азалдан инсонлар орасида яхшилик ва тинчлик ғояларини тарғиб қилиб келган Ислом динига зид ҳаракатларни содир этмоқдалар.
              Бугунги кунда, аҳоли орасида “Кимнингдир фарзанди бузғунчи тоифаларга қўшилиб, Сурияга кетиб, у ерда жангларда вафот этибди, ота-онаси фарзандининг адашган тоифаларга қўшилиб қолганлигидан маҳаллада, ёру-дўстлари орасида бош кўтара олмай, фарзанд доғида бу дунёни тарк этибди” деган гапларни эшитиб юрагинг эзилади.
                Уларга қараб, “Эй ғофил банда, сенга нима етмаган эди, Аллоҳнинг розилигини олиш учун бошқа тинч одамларни ўлдириш мумкин эмас-ку, Сенинг юртингда дин соҳасида барча шароитлар мавжуд-ку, Сен илм олиб, яхши амалларни қилиб, ота-онанг, ёру дўстларинг, қариндош уруғларинг, энг аввало Она Ватанинг учун фойдали ишлар қилсанг бўлмасмиди?!
               Минг афсус, сен ёш ниҳол вақтингда зараркунанда қуртларнинг таъсирига тушиб, ўзингни ва ота-онангни оғир аҳволга солдинг”.
Ахир Аллоҳ инсонга ҳаёт деб аталмиш улуғ неъматни синов учун бир маротаба беради-ку, Сен, бу синовда нега адашдинг?!,
               Энди қиёмат куни сен ўзинг ўлдирган ўша юртдаги бегуноҳ мусулмон инсонлар, юрти вайронага айланган, етим қолган норасидалар, бева қолган муслималар, фарзанд доғига учраган ота ва оналар, тинчлиги ва ҳаловати бузилган бошқа мўминларнинг олдида, энг асосийси сени яратиб, сенга улуғ неъматларни берган Аллоҳ таоло олдида нима деб жавоб берасан?!.   
               Ваҳоланки, Аллоҳ ўзининг муқаддас китобида, Бас, “... ўз қўлларингиз билан ўзларингизни ҳалокатга ташламангиз!”. (Бақара, 195) деб айтиб қўйганку.
Шунингдек, бир қатор дунёдаги ва юртимиздаги олимлар, диний уламмолар ва олимлар адашган кимсаларни тўғри йўлга даъват қилиб, бир неча китоблар ёзишган, ҳозир ҳам ёзишмоқда.
               Бироқ, экстремистик оқимга кирган кимсаларнинг гумроҳлиги шундаки, улар фақат ўзларига ўхшаган кишиларнинг гапига қулоқ солади. Марифий суҳбатларга келмай, келса ҳам бефарқ муносабатда бўлади. Унга чин дилдан, самимий насиҳат қилиб, тўғри йўлни кўрсатган олимнинг гапига кўнмайдилар.
Шу сабабли, булар ҳақида Қуръони каримда шундай дейилган: “Парвардигорининг оятлари билан насиҳат қилинганидан сўнг, улардан юз ўгирган кимсадан кўра ким ҳам золимроқдир?! Албатта, Биз (ундай) жиноятчилардан (дунё ва охиратда) интиқом олувчидирмиз”. (Сажда, 22).
            Аллоҳ бу каби тоифаларнинг фитнасидан ўзи асрасин, юртимиздаги тинч ва осуда ҳаётни сақланиши, ҳалқимизни фаровон кун кечиришига хизмат қилишга барчамиз масъулмиз. Зеро, Қуръони каримда Аллоҳ “Фитна-қатл этишдан ҳам ёмонроқдир”. (Бақара, 191). деб бежиз айтмаган.

Бобохон домла Қосимов
Музработ тумани бош имом-хатиби

/channel/MuminUzM

Читать полностью…

Mo’min.uz

🍃Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва баракатуҳ
Ибодатларини гўзал бажарган диндошим...

🕊Ҳайрли тонг қалбидаги Аллоҳга бўлган ишқи уйқусидан кучлироқ бўлган мўмин мўминалар

🌱Тонгда қилинган зикр кунингизга файз бағишласин.

Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи...
Аллоҳ ибодатингизни даргоҳида қабул қилсин.

📿Субҳаналлоҳ...
📿Алҳамдулиллаҳ...
📿Лаа илаҳа иллаллоҳ...
📿Аллоҳу Акбар...

/channel/MuminUzM

Читать полностью…

Mo’min.uz

Музработ тумани учун
14.11.2022 йил ҳолатида
19-Рабиус соний, 1444-хижрий

🕘Бомдод 06:25
🕠Пешин 13:00
🕑Аср 15:40
🕣Шом 17:40
🕞Хуфтон 19:20

🏞 Тонг вақти: 05:54
🌅 Қуёш чиқиши: 07:10
🌃 Қуёш ботиши: 17:21

🔗Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг
👇👇👇
Telegram @Muminuzm
Youtube: https://www.youtube.com/channel/UC3wyV2UzRwdeaAkZzKNoymw

Читать полностью…

Mo’min.uz

🎙 Afzal Rafiqov

Qur‘oni Karim ma‘nolarini tarjimasi mp3

Читать полностью…

Mo’min.uz

​​#зикр_ва_дуо

Унга жаннат вожиб бўлади

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким:

رَضِيتُ بِاللهِ رَبًّا وَبِالإِسْلاَمِ دِينًا وَبِمُحَمَّدٍ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ رَسُولاً

«Розийту биллаҳи роббан ва бил ислами дийнан ва бимуҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама росула», деса, унга жаннат вожиб бўлади», дедилар.

(Маъноси: Аллоҳни раббим деб, Исломни диним деб, Муҳаммад алайҳиссаломни расул деб рози бўлдим.)

Абу Довуд ривоят қилганлар.

Имом Нававийнинг “Ал-Азкор” китобидан
Манба:
islom.uz
/channel/MuminUzM

Читать полностью…

Mo’min.uz

#Шеърият
✒️ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ.
Албатта ўқинг!


Ўлим келиб тўсатдан,
Бир йигит барвақт ўлди.
Гуноҳлари кўп экан,
Қабри оташга тўлди.
Йиллар ўтди орадан,
Йигит қийноқда ётар.

Кўтарилмас азоблар,
Кундан-кун бўлар баттар.
Аммо, бир кун қабрга,
Келди икки фаришта.
Зулмат босган бу қабр,
Бирданига ЁРИШДИ.

Фаришталар дедилар.
Битди қабр азоби
Энди сизга бўлмагай.
АЛЛОҲнинг ҳеч ғазаби,
Бу совғалар сиз учун,
Бўлсин сизга муборак.

Бизларнинг келишимиз,
Сизга ЖАННАТдан дарак!
Йигит деди: Малаклар,
Сизлар шошиб қолибсиз.
Лойиқмасман совғага,
Сиз адашиб келибсиз.

Орзуларим кўп эди,
Ўлиб кетдим армонда.
Лойиқмасман совғага,
Қилманг мени шарманда.
Ётавериб бир жойда,
Кўникдим-ку САБРга.

Олиб бориб беринглар
Уни бошқа бировга.
Фаришталар дедилар:
Биз қилмаймиз ҳеч хато,
Бу совғалар сиз учун,
Сизга қилинган АТО.

Жон олувчи фаришта,
Жонингизни олганди.
Ўша пайт бешикда,
Фарзандингиз қолганди.
Инсонларга фарзандлар,
Берилади омонат.

Омонатга ҳиёнат
Ўртамаса диёнат.
Аёлингиз тарбия,
Қилди ёлғиз болани.
Фарзандингиз ўрганди
Шу бугун БИСМИЛЛОҲни.

Қабрингизни тарк этар
Энди азоб-ғавғолар.
Диёнатли фарзанддан
Келаверар совғалар.
Яхши қолгин эй йигит,
Сўзимиз ростдир ишон.

Фаришталар кетдилар
Қабр бўлди НУРАФШОН.
Охиратни унутдик
Дунёларга берилиб.
САВОБ ишни ор билиб
ГУНОҲ қилдик керилиб.

БИСМИЛЛОҲни ўрганиб
Шунча савоб бўлса гар.
Қанча савоб бўларкан,
ҚУРЪОН ўқисак агар.

ДУО қилинг азизлар,
Фарзандлар ОЛИМ бўлсин,
Улашинг бу мақолани,
Бошқалар ҳам билишсин...

༺🌺༻🌸༺🌺༻
ДУСТЛАРИНГИЗГА ХАМ УЛАШИНГ...
/channel/MuminUzM

Читать полностью…

Mo’min.uz

АССАЛАМУ АЛАЙКУМ..

Биласизми, Энг яхши, энг чиройли ризқ мол - мулк эмас.
Балки...
Хотиржам, қаноатли қалб,
Равшан ақл, соғлом фикр,
Тан сиҳҳатлик,
Онанинг дуоси,
Отанинг меҳри,
Ака - уканинг борлиги,
Фарзанднинг кулгуси,
Дўстнинг эътибори,
Аллоҳ учун яхши кўриб дуо қилувчи инсоннинг борлигидир.
🍃
Аллоҳ бу неъматларни сиздан узоқ қилмасин! Қайси биридир узилган бўлса, ўрнини ундан яхшиси билан тўлдирсин!
🍃
Хайрли тонг aзизлар.
/channel/muminuzm

Читать полностью…
Subscribe to a channel