muminuzm | Unsorted

Telegram-канал muminuzm - Mo’min.uz

-

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилояти, Музработ тумани "Дўстмуҳаммад бобо”жомеъ масжиди расмий канали Каналга уланиш: https://t.me/MuminUzM

Subscribe to a channel

Mo’min.uz

#muftiy_minbari

РАСУЛУЛЛОҲДА ГЎЗАЛ ЎРНАК БОР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар
🌙 СИЙРАТ

🌐 /channel/muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

#Қурилиш
Музработ тумани "Дўстмухаммад бобо" жоме масжиди минора қурилиши ишлари қизғин давом этмоқда...
@Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

🕌🌙АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК
БЎЛСИН!🕌
🌙
🤲🏻🍃Аллохим,
Ризқ-насиба кутаётганлар бор...
Уларни муродига етказ, Аллоҳим...
Шифо, тинчлик омонлик ва ризқ сўраганларни хушхабаринг билан сийла, Аллохим...
🌷🤲🏻Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар бор, уларнинг гуноҳларини авф эт.

🤲🏻АЛЛОҲИМ, жума кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин!
АМИЙН!🤲🏻
@Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

Саҳар чоғини ғанимат билинг!

Муъоз ибн Анас Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бомдод намозини ўқиб бўлганидан кейин намоз ўқиган жойида то чошгоҳ намозини ўқигунича ўтирса. Фақат яхшиликдан бошқа(нарса)ни гапирмаган бўлса, унинг хатолари, агар денгиз кўпигидан кўп бўлса ҳам, мағфират қилинур», дедилар». Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

Термизийнинг лафзида:
«Ким бомдодни жамоат билан ўқиса, сўнгра қуёш чиққунча Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, кейин икки ракъат намоз ўқиса, унинг учун ҳаж ва умранинг ажридек бўлур. Тўлиқ, тўлиқ, тўлиқ», дейилган.

Ушбу ривоятда васф қилинаётган намоз салотуш-шуруқ (ишроқ намози) ҳам дейилади. «Шуруқ» ёки «ишроқ» сўзи қуёш чиқишини билдиради. Саҳар чоғи ниҳоятда фазилатли чоғ экани ҳақида кўплаб ҳадислар бор. Жумладан, ушбу ҳадиси шарифда ҳам бомдод намози билан қуёш чиққунча бўлган вақтни Аллоҳ таолонинг зикри ила ўтказишга тарғиб қилинмоқда. Ишроқ намози чошгоҳнинг энг аввалги вақтидаги намоздир. Саҳар чоғи Аллоҳ таолонинг ибодати, зикри билан машғул бўлиш ўта фазилатли ишдир.
/channel/muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

#Қуръонга_муҳаббат

Муҳаммад ибн Қосим шундай дедилар: «Отажон, менга насиҳат қилинг!» дедим. Отам шундай дедилар: «Аллоҳнинг Китобини маҳкам тут, ундаги насибангни унутмай, ҳар куни бир жуз ўқигин. Буни ўзингга вазифа қилиб ол!».

Изоҳ: Бир жуз Мадинада чоп қилинган мусҳафда 10 варақ бўлади.
@Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

#Жаҳолатга_қарши_маърифат #Сурхондарё

🌆 Сурхондарё вилоятида тарғибот тадбирлари давом этмоқда

📆 Бугун Дин ишлари бўйича қўмитанинг Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Термиз муҳандислик-технология институти Энергетика ва кончилик иши факультети талабалари иштирокида "Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди.

❗️ Тадбирда бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, халқимиз учун яратилаётган шароит ва имкониятлар, хусусида фикрлар билдирилди.

🌐 Шунингдек, интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган мафкуравий хатарлар ва уларни олдини олиш масалалари, юртимизда ёшларга берилаётган имкониятлар тўғрисида тўхталиб ўтилди.

🎥 Ушбу тадбир якунида “Меҳр-1” доирасида олиб келинган аёл тақдирига асосланган “Аёл қисмати” номли ҳужжатли фильм намойиш этилди.
/channel/muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

Масъулиятни ҳис қилиш

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

@Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

#Мутолаа_вакти
✒️СИНГИЛНИНГ КАРЗИ
Давоми...
- Рахмат, мушкулимизни осон килдиз! Ака, рахмат сизга!
- Арзимайди, деди Шермат жавобан. Санамнинг хам чехраси очилди. Бу гал хуш-хандон хайрлашди кайнисинглиси билан.
Ханифа кетгач Шермат нимадир ёдига тушгандай тикилди хотинига.
​​- Нимага карз сураганди Ханифа?
Санам елкасини кисиб, лабини бурди:
- Билмасам, керак булиб колди, деди, холос. Шермат:
- Хмм, тушунарли, дедида столда турган телефонини олиб, синглисини ракамини тера бошлади. Иккинчи гудокданок Ханифадан жавоб келди:
- Алло, ханифа, сурамапман, узи нима ташвиш билан карз сурагандинг?
- Э-э, куяверинг, ака. Хозир хаммаси изига тушди. Агар иложи булса онамни бир куриб кетинг келиб, анча бупди келмаганингизга. Сизни согинибди.
- Узи яхшими?
- Ха, яхши.
- Майли, эртага якшанба, келинойингни олиб бир утиб келаман... Шермат онасиникига келиб. бироз сухбатлашиб утиргач, хайрлашув пайтида волидаси уни узундан узок дуо килди. Гап орасида онасининг айтган гапи Шерматни хайрон колдирди.
- Болам, барака топ! Ханифа уйингга борганида шунча пулни йук демай берибсан. Кам булма! Ханифа хаммасини дори-дармонга ишлатди мана, сизларнинг харакатларинг билан отдайманда, болам! Илоё, давлатинг бунданам зиёда булсин!... Шермат онасининг уйидан чикдию, кушни ховлига-синглисининг уйига кирди.
Ханифа уни хурсанд кутиб олди. Куёви: Бир асрда бир марта келибсиз, шундай куйиб юбормайман! дея товук суйди. Ханифа ошнинг харакатига тушди.
Шермат кулай фурсат топиб, ошхонага Ханифанинг олдига борди.
- Нима сабабини айтмадинг? деди синглисига тикилиб.
- Ниманинг сабабини?
- Онамнинг ахволи ёмонлашгани учун пул сўраган экансан. Ахир мен хам шу онанинг боласиманку. Билишга хакким бор эди! Нимага айтмадинг бир огиз?!
- Кечиринг, ака, паст овозда сузланди Ханифа. Шунчаки... Эшитиб сизнинг яна нафасингиз кисиб колмасин, дегандим. Сизга асабийлашиш мумкиин эмаску ахир. Шунга... Кечиринг мени!
Шерматнинг кузида ёш айлана бошлади. Базур узини тийиб турарди у. Агар бир киприк кокса, бас, кузидан шовуллаб ёш окиб кетиши аник эди. Синглисини секин багрига босди. Куз ёшини унга курсатмасликнинг бошка иложи хам йук эди.

👇👇👇
/channel/MuminUzM

Читать полностью…

Mo’min.uz

🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ ИСЛОМ ОЛАМИ РОБИТАСИ РАҲБАРИЯТИ БИЛАН УЧРАШДИЛАР

✅ Шу йил 20 ноябрь куни Ислом олами робитаси Бош котиби таклифига биноан ушбу нуфузли ташкилотнинг Макка шаҳридаги қароргоҳига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ташриф буюрдилар.
Бош котиб маслаҳатчиси Абдулазиз Сарҳан жаноблари билан Муфтий ҳазратлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Мулоқот аввалида Муфтий ҳазратлари мамлакатимизда сўнгги йилларда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган янгиланишлар ҳақида сўзлаб бердилар.

🔹 Муфтий ҳазратлари икки мамлакат ўртасидаги алоқалар тараққий этаётгани, шу йил 17-18 август кунлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Подшоҳ Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд таклифига биноан Саудия Арабистонига ташрифи ҳамкорлик алоқалари ривожланишига хизмат қилаётганини алоҳида қайд этдилар...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

Mo’min.uz

Ahli ilm bo‘lmagan odam ulamoning qifoyasida yurishi makruh

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf jome masjidi imom noibi, Qurʼoni Karim xodimi Hasanxon Yahyo Abdulmajid

@Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

#Мутолаа_вакти
✒️СИНГИЛНИНГ КАРЗИ.

- Бир ойлардан кейин кайтариб бераман. Албатта, бераман!
Ханифа акасининг уйидан кетар чогида худди шу гапни кайта-кайта такрорлади. Янгаси у билан хушламайгина, кискагина хайрлашди. Карз сураб келган одамни ким хам яхши курарди? Шундаям Санамга колса, бировга бир тийин бермасди. Айникса, мана шу юмшок супурги кайнисинглисигаку, икки дунёда хам эримаган буларди. Бирок Ханифа ялинчок охангда гапни чузиб утиравергач, охири эрига телефон килди.
- Качон кайтараркан Ханифа? дея суради бирданига эри хам.
- Келаси ойга дияптию.
- Хааа узок чузмас экансиз, деб бервор, деди Шермат. Шундан кейингина санам кайнисинглиси айтган пулни берди. Ҳанифа йиглагудек булиб миннатдорчилик билдирди. Кейин кетди. Окшом эри келгач кариндошларининг хали унга, хали бунга карз сураб келаверишлари жонга текканини айтиб, нолиди Санам. Куявер, келаётган билан биронтасига бир тийин бераётганинг йукку, деди эри янада асабини какшатиб.
- Нима?! бакириб юборганини узи хам сезмай колди Санам. Бугун синглингизга берилган нак икки юз мингим бир тийинми?! Кетди-борди!Энди кайтаради, Худо билади!
- Бас! деди Шермат кескин. Ханифа келаси ой дедими, келаси ой кайтаради. Кейин менга бунака охангда гапирма! Сен... Шермат гапини давомини зурга пичирлаб айтди. Хатто узининг овозини узи хам эшитмади. Асабийлашганда шунака булиб коларди. Астмаси хуруж килиб, нафас олишга кийналарди. Хозир хам худди шу хол такрорланган эди. Санам эрининг мазаси кочганин куриб, типирчилаб колди. Оёги куйган товукдай хал у ёкка, хали бу ёкка югуради. Кошки, бундан бирон маъни чикса! Унгача Шермат кукрагини гижимлаб диванга утириб колди. Унинг кузлари тина бошлаганди. Боши лукиллар, огзини катта очиб, упкасини тулдириб нафас олишга тиришар, бирок хаммага етиб турган шу табиат инъоми булган оддийгина хаво унга етишмасди. Буйинбогини ечиб, бир бурчакка улоктирди кулагини ёкасини кенгрок очишга уриниб, бир неча тугмасини узиб юборди. Игнанинг кузидан утаётган каби жуда ингичка хаво окимигина уни ушлаб тургандек эди. Шу пайт Санам ингаляция киладиган дорини топиб келиб, шоша-пиша эриниг кулига тутказди. Шермат калтирок тутган куйи огзини катта очиб, ингалептни томогига тугрилаб, кетма-кет бир неча бор тугмани босди. Аввал томоги, кейин нафас йуллари ва упкасига кадар муздек.ёкимли хаво ёйилгандек булди. Бир неча сониядан сунг эркин нафас ола бошлади. Шермат анчайин узига келган, бирок бояги хаво етишмаслиги юрагини зуриктиргани учунми, энди чап кукрагини каттик-каттик сикиб куяётганди.
- Дадаси, мени кечиринг! деди бироздан сунг чой дамлаб кирган Санам. Шу дардингиз хеч сизни тинч куймади-кумадида. Бирам куркдим, бирам куркдим-э!
- Ойим калай экан? дея суради Шермат ёкимсиз мавзудан узоклашиш максадида.
- Яхшимикан? Ханифа онаси билан девордармиён кушни. Кунда-кунора онасидан хабар олгани чикиб туради. Шермат хам онасининг ахволини биладиган шу синглиси булгани учун ундан сураб турарди.
- Ха, отдай. Синглингиз айтди, сурига жой килиб беришибди. ётибди экан соягинада...
- Яхши. Куёв тузукмикан?
- Юрган экан пул топишнинг маънисини билмайдиган куёвингиз лаллайииииииб.
- Ханифа шунака дедими?
- Каёкда, синглингиз ула колсаям эрини ёмонламайди! Хо-о, факат кукка кутаргани-кутарган!
- Санам! хотининиг сузини кесди Шермат. Мени яна бир нарса килмокчимисан? Кел, асабимни уйнамайдиган килиб гапира кол! Агар бунинг иложи булмаса, мавзуни узгартирамиз.
- Хуп-хуп, дадажониси мавзуни узгартиргинимиз маъкул экан. Узи ишхонангизда нима гаплар?
Шермат хотининг гапига жавоб бериш урнига пулътни олиб телевизорни ёкди сана овкат сузгани ошхонага чикди юриши секин. Огироёк. Шунинг учун бироз жиззаки ва урушкок булиб коляптимикан, деган уйда Шермат унга босиклик билан муомала килишга харакат килади. Янги ой бошланиши билан Ханифа келди. Шермат уйда эди. ака-сингил роса чакчаклашиб утиришди. Кетар чогида ханифа олган пулини кайтариб берди.
Давоми бор....
/channel/MuminUzM

Читать полностью…

Mo’min.uz

ТАРБИЯ
🍂
🔸Оилавий тарбия ота-оналар учун, аввало, ўзини-ўзи тарбиялаш демакдир.

🔸Агар одамлар болаларингиз ҳақида ёмон гапиришса, бу уларнинг сизни ёмонлашаётганидир.

🔸Таълим-тарбия сўзи ёнма-ён ёзилса-да, ҳар иккаласининг алоҳида-алоҳида маъноси бор.

🔸Болалари бўлатуриб зериккан аёл нафратга лойиқдир.

🔸Мактаблар кўп, бироқ яхши отасиз яхши тарбия бўлмайди.

🔸Фарзандингиз нима деса, ҳаммасига хўп деяверсангиз, уни бахтсиз қилиб қўясиз.

🔸Ўрнак кўрсатиш дўқ-пўписадан кучлироқ таъсир этади.

🔸Болангизни у билан гаплашаётган, бирор нарса ўрганаётган ёки унга бирор иш буюраётганингиздагина тарбиялаябман деб ўйламанг. Сиз уни ҳаётингизнинг ҳар бир сониясида тарбиялаб борасиз. Сўзингиз оҳангидаги зиғирдек ўзгаришни ҳам, фикрингиздаги озгина бурилишни ҳам кўринмас йўллар билан бола сезиб туради, буни ўзингиз пайқамай қоласиз.
🔽🔽🔽
/channel/MuminUzM

Читать полностью…

Mo’min.uz

Ташвишингиз, инсонларнинг муҳаббатини қозониш бўлиб қолишига йўл қўйманг. Инсонларнинг қалблари ўзгарувчандир, бугун жонидан ортиқ кўриб, эртага нафратланиб ҳам қолаверади. Ташвишингиз, қандай қилиб бўлса ҳам, инсонлар Роббиси муҳаббатига сазовор бўлиш бўлсин. Агар У сизни яхши кўрса, инсонлар қалбларини сизга талпинадиган қилиб қўяди.

Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ
/channel/MuminUzM

Читать полностью…

Mo’min.uz

☀️ Aссалому алайкум. Якшанба тонги муборак бўлсин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамду санолар бўлсин🤲

🍂Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
🍂Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

Бугунги дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин
!👇
/channel/MuminUzM

Читать полностью…

Mo’min.uz

Дафн маросимидаги харажатлар хакида.
@Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

#AYOL_QISMATI

Termiz muhandislik-texnologiya institutida talaba-yoshlar o'rtasida radikallashuvning oldini olish maqsadida "Ayol qismati" nomli badiiy film Sanoat texnologiyalari fakulteti talabalariga namoyish etildi.

Ushbu film orqali talaba-yoshlar o'zlari uchun bugungi kunda kerakli bo'lgan xulosalarni olishdi.

👉 @Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

#Намоз_вақтлари
Музработ тумани учун
14.10.2023 йил
Шанба ҳолатида


🕋 Бомдод 06:00
🕋 Пешин       13:00
🕋 Аср        16:25
🕋 Шом          18:15
🕋 Хуфтон 19:55


🏞 Тонг вақти:  05:26
🌅 Қуёш чиқиши: 06:37
🌃 Қуёш ботиши: 17:59


🔗Яқинларингизга хам улашинг!!!
/channel/muminuzm - диний маърифий канал

Читать полностью…

Mo’min.uz

🎙 Afzal Rafiqov

Qur‘oni Karim ma‘nolarini tarjimasi mp3
⬇️ ⬇️ ⬇️
@Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

🌷“Инсон эрта тонгда туриб, юз-қўлини ювиб, Яратганга шукроналар айтиб, ибодатдан сўнг ишга киришса, иши баракали бўлади”- дейишади. Бу ҳамма соҳага тегишли. Илм олишни мисол қилиб келтирадиган бўлсак, тонг саҳарда китоб ўқилса, маълумотлар хотирада яхши сақланади. Чунки уйқу вақтида дам олган мия маълумотларни яхши қабул қилади.

🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ,!🕌
🕊🌹ЧОРШАНБА ТОНГИ 🌺
ХАЙРЛИ БЎЛСИН!

Бугун, 11 октябрь

📖Ривоятларда келишича,
☀️қуёш чиққунча бўлган вақт оралиғида ризқлар тақсимланади. Ризқ тақсимотида иштирок этмаган банда ундан маҳрум бўлган билан баравар.
Шундай экан, барвақт туришга одатланинг!🌼Кунингиз хайрли ва баракотли бўлсин!
👇👇👇
/channel/muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

#Намоз_вақтлари
Музработ тумани учун
10.10.2023 йил
Сешанба ҳолатида

⌛️ Бомдод 06:00
⏳ Пешин       13:00
⌛️ Аср        16:30
⏳ Шом          18:25
⌛️ Хуфтон 20:05

🏞 Тонг вақти:  05:23
🌅 Қуёш чиқиши: 06:34
🌃 Қуёш ботиши: 18:05

🔗Яқинларингизга хам улашинг
!!!
/channel/muminuzm - диний маърифий канал

Читать полностью…

Mo’min.uz

Шахидликни бузиб талкин килувчиларга раддия

🎙Абрахмат домла Мухаммадиев

Музработ тумани "Саййид Хабибуллохон" жоме масжиди имом ноиби
/channel/MuminUzM

Читать полностью…

Mo’min.uz

🕋🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲУ ВА БАРОКАТУҲ🕌
Бугун 22-ноябрь, Сешанба! 🌧+15
°
🍁
Аллоҳим барчамизга: ~
Бомдод намози ила бошланиб, таҳажжуд намози ила тугайдиган кунларни насиб этсин!!
📿
Бисмиллоҳ ила бошланиб, Алҳамдулиллаҳ ила якунланадиган, дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амалларни насиб этсин!!
🌹
Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги,  тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлишлиги насиб этсин!!
⬇️⬇️⬇️
/channel/MuminUzM

Читать полностью…

Mo’min.uz

Отаси билса болта билан чопади | Келин 6 ойдан сўнг... | Тўйдан олдин никоҳланиш |
Исхоқжон домла
@Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

ЙИҒЛОҚИ БОЛАНИ ОҒЗИГА ТЕПИШ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Бола йиғлоқи, оғзи очиқ бўлса жумадан қайтаётган чолларга болани оғзига тептириш керак, дейилади. Бунга қанақа қараёсизлар?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай гаплар мутлақо нотўғри. Мусулмон одам бундай хурофотлардан сақланиши лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: /channel/MuminUzM

Читать полностью…

Mo’min.uz

🕊Тонгни карши олганларга,
Аллоҳим деб,турганларга.
Саждага бош эгганларга,
Ассалому алайкум...🕌

          Бугун 21 ноябрь, душанба!
       🌿ЯНГИ ТОНГ
МУБОРАК!!! 🍃

Хаётимизнинг яна бир саҳифаси ажойиб лаҳзаларни битмоққа шай...
Эрта тонгда шамолнинг нафасидан, қалбимизга берилган ҳузурдан бахра олган ҳолда тонг оттирдик.🌺

          📿АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ📿
/channel/MuminUzM

Читать полностью…

Mo’min.uz

Latoif. «Bunda ikkita jihat bor»

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf jome masjidi imom noibi, Qurʼoni Karim xodimi Hasanxon Yahyo Abdulmajid
@Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

#Ибрат
Оиласига аталганини бировга берган инсон
@Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

#савол_жавоб_аудио
Ҳомилани тушиб қолмаслиги учун дуо борми?

🔊 жавоб: Исҳоқжон домла Бегматов
@Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

​✒️ҚОРОНҒИ КЕЧАЛАРДА ЯШАГАН ҚИЗИМ
Давоми....
Умримнинг аксар қисми зимистонда кечаётган бўлсада, ҳаётни севаман, дерди нуқул… Наргиза отасининг ёнидан муқим жой олганига ҳам бир йил тўлди. Яратганннинг иродаси, дейману, бироқ пушаймондан қутула олмайман. Агар ўша куни шошқалоқ ва чаласавод шифокорларга қизимни қўшқўллаб топширмай, вилоят шифохонасига олиб борганимда, у ердагилар Тошкентдан шифокор-мутахассис чақиришлари ва қизимнинг терисини беҳудага кесмасликлари мумкин экан. Энди бу дард мени еб битираяпти. Айтсам, кимдир сабоқ олар, айрим шифокорлар ўзларига ишониб топширилган инсон ҳаётига масъулият билан ёндашишар, деган умидда сизга ҳикоя қилиб бердим... Ўзингга алоқадор бўлмаган нарсага суқилма (билмоқчи бўлиб кўндаланг бўлма), душманингдан четлан, дўстларингдан омонатдоринигина ушлаб қол. Чунки одамлар ичида омонатдорига тенг келадигани йўқ. Фожир (фисқу фужур эгаси) билан оғайнигарчилик қилма, тағин фисқу фужуридан ўргатиб қўймасин. Ишларингда Оллоҳдан қўрқадиганлар билан маслаҳат қил.

/channel/MuminUzM

Читать полностью…

Mo’min.uz

Яхшилик ва ёмонлик

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
@Muminuzm

Читать полностью…
Subscribe to a channel