Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига келиб, Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди.
🔗/channel/muminuzm– диний-маърифий канал!
⚡️ Шавкат Мирзиёев: Биз Фаластин халқи билан бирдам эканимизни қатъий билдирамиз
— Исроил армияси ва Хамас ҳаракати ўртасида давом этаётган қуролли тўқнашувлар гуманитар инқирозни чуқурлаштирмоқда, тинч, бегуноҳ аҳоли орасида кўп сонли қурбонларга олиб келмоқда.
Болалар ва аёллар ҳалок бўлмоқда, одамлар бошпанасидан айрилмоқда, ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлмоқда.
Биз Фаластин ва Исроил томонидан қурбон бўлган барча инсонларнинг оилаларига чин дилдан таъзия ва ҳамдардлик изҳор этамиз.
Мен Ғазо сектори аҳолисига баҳоли қудрат ёрдам кўрсатиш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқ агентлигига 1 миллион 500 минг доллар ажратиш ҳақида қарор қабул қилдим.
Биз Фаластин халқи билан бирдам эканимизни қатъий билдирамиз ва унинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси ва Хавфсизлик Кенгашининг илгари қабул қилинган резолюцияларига мувофиқ ўз мустақил давлатини барпо этишга бўлган ҳуқуқини қўллаб-қувватлаймиз.
Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar
Кўп Қуръон ўқиганнинг ҳисоби осонлашади
Кечаси бедор бўлиб намоз ўқишнинг, Қуръон тиловат қилишнинг гашти бўлакча, фазилати улуғ. Одамлар айни ширин уйқудалик пайтида ибодат қилган инсон юксак мақомга эришади. Тунда ибодатда қоим бўлиб, Каломуллоҳни ўқийдиган бандалар ҳақида Қуръонда шундай дейилган: «Аҳли Китоб орасида сажда қилган ҳолларида тунлари Аллоҳнинг оятларини тиловат қиладиган тўғри (йўлдаги) жамоат ҳам бор. (Ўша зотлар) Аллоҳга, охират кунига имон келтирадилар, яхши амалга буюриб, исён-гуноҳдан қайтарадилар, яхшиликлар қилишга шошиладилар. Ана ўшалар солиҳ бандалардир»
(Оли Имрон 113-114-оятлар).
Ибн Касир оят тафсирида шундай деган: «Улар тунни ибодат билан ўтказадилар, таҳажжуд намозини ўқийдилар, Қуръон тиловат қиладилар».
Ибн Бурайда отасидан ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Қуръон қиёмат куни силласи қуриган киши суратида келиб: «Сени тунлари бедор қилган, кундузлари чанқатган менман», дейди».
- Қуръон охират куни соҳибига унинг дунёдаги ҳорғин суратида кўринади. Қори тунлари ширин уйқусидан кечиб Қуръон ўқийди, Аллоҳ йўлида чарчайди. Банда дунёда Аллоҳ йўлида хизмат қилган, Қуръон ўқиган бўлса, Қуръон охиратда банданинг юқори мартабаларга кўтарилишига ҳисса қўшади.
Ривоят қилинишича, қиёмат куни банда қабрдан чиққанидан Қуръон уни ҳолдан тойган киши қиёфасида кутиб олиб:
- Мени танидингми? - дейди.
Банда айтади:
- Сени танимайман.
- Мени танимайсанми?
- Ҳа.
- Сени иссиқ кунларда чанқатган, тунлари бедор қилган дўстинг Қуръонман. Ҳар бир савдогар тижорати орқасидан фойда кўради. Сен ҳам бугун тижоратинг ортидан манфаат оласан.
Шунда қорининг ўнг қўлига мулк, чап қўлига мангулик берилади. Бошига виқор тожи кийдирилади. Қуръон ўқиган инсоннинг ота-онасига иккита либос кийдирилади. Унга дунё аҳли тенг келолмайди. Шу пайт (иккиси):
- Бу либос бизга нима учун кийдирилди?! - деб (ажабланиб) сўрашади.
- Фарзандингиз Қуръон ўргангани учун, - дейилади.
Кейин (Қуръон соҳибига):
- Ўқи, жаннат поғонаси ва хоналари томон кўтарил, - дейилади.
У - тез ўқиса ҳам, секин ўқиса ҳам - юқорилаб бораверади.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтади: «Ким тунда «Бақара» сурасини ўқиса, кўп ва хўп қилибди».
Иброҳим Нахаий: «Кечаси озроқ бўлса ҳам Қуръон тиловат қилинглар!» деб тайинларди.
Авзоий: «Ким тунлари бедор бўлиб, кўп Қуръон ўқиса, қиёмат куни ҳисоб бериши осон кечади», деган.
«Қуръон — қалблар шифоси» китоби асосида
/channel/muminuzm
#Намоз_вақтлари
Музработ тумани учун
26.10.2023 йил
Пайшанба ҳолатида
⏳ Бомдод 06:15
⏳ Пешин 13:00
⌛️ Аср 16:15
⏳ Шом 18:00
⌛️ Хуфтон 19:40
🏞 Тонг вақти: 05:38
🌅 Қуёш чиқиши: 06:50
🌃 Қуёш ботиши: 17:42
🔗Яқинларингизга хам улашинг!!!
/channel/muminuzm - диний маърифий канал
#Мутолаа_вақти
Онаизор
Сут солинган коса онанинг қўлидан тушиб кетиб, синди. Ўғил бор овози билан онасига бақирди ва ғазаб билан хонани тарк этди. Она кичик бир мактуб битди. Ўғил кўчадан қайтганда она одатдагидек курсида ўтирганча ухлар, мактуб эса кўксида турган эди. Ўғил аста мактубни қўлига олиб ўқий бошлади:
«Ўғлим, меҳрибоним, кўзимнинг қувончи! Афсуски, мен қариб қолдим. Қўлларим қалтираб, овқат кийимимга тўкилиб кетяпти. Энди олдингидек тетик, чиройли, хушбўй эмасман. Сендан илтимос, мени маломат қилмагин. Либос ва поябзалимни ўзим кия олмаяпман. Илтимос, менга ёрдамлашгин. Оёқларим ҳам юришга қийналяпти. Таҳорат қилиш учун ҳаммомга бораётганимда, қўлларимдан ушлаб олгин. Сен юришга ҳаракат қилган пайтларингда, йиқилиб кетмаслигинг учун қўлларингдан неча марта ушлаб олганимни бир эсла. Хотирам заифлашиб қолганидан ва секин гапираётганимдан малолланма. Сен билан гаплашганимда мени хурсанд қиладиган биргина нарса сенинг ёнингда эканимдир. Болалигингда кулгуларинг билан мени хурсанд қилардинг. Бугун ҳам табассумингни мендан дариғ тутма. Мен ўлимини кутиб яшаётган қарияман. Сени туққанимда ёнингда эдим. Вафот этар чоғимда сен ҳам ёнимда бўлгин».
Яратган Эгам бизни ота-онамизнинг хизматларида қоим қилиб, дуоларини олишга муваффақ этсин.🤲
/channel/muminuzm
#таҳоратга_оид_масалалар
3. Мавзу: Таҳоратга оид масалалар
00:54 - Тирноғида лак бўлган аёл кишининг таҳорати;
02:25 - Қўлида жароҳати бор киши таҳоратда қандай йўл тутиши;
07:05 - Таҳоратдан кейин тирноқ ёки соч олиш;
08:45 - Таҳоратда аъзоларни кетма-кет ювиш.
Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси
🔗 Улашинг: @Muminuzm
Гўшти ҳалолми?
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, пингвин, жирафа ва шу каби бошқа ёввойи ҳайвонларнинг гўштини истъемол қилса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Барча озиқ тишли йиртқич ҳайвонлар ва чангали тирноқли қушлар ҳалол бўлмайди.
Бу ҳукм қуйидаги ҳадиси шарифдан олинган:
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам барча озиқ тишли йиртқичлардан ва тирноқли қушлардан қайтардилар».
Муслим ва Абу Довуд ривоят қилишган.
Озиқ тишли йиртқичларга шер, йўлбарс, қоплон, бўри, чиябўри, тулки, фил, маймун, айиқ каби ҳайвонлар киришини уламоларимиз ўз китобларида зикр этганлар.
Тирноқли йиртқич қушларга эса бургут, лочин, қирғий, тасқара каби гўшт ейдиган қушлар киради ва уларнинг барчаси ҳаром ҳисобланади.
Йиртқич қуш ва ҳайвонлар турли ҳаром-хариш нарсаларни, хусусан, ўлимтикларни ва шунга ўхшаш зарарли нарсаларни ейди. Шунинг учун ўзлари ҳам ўша нарсаларга ўхшаб ифлос ва зарарли бўладилар. Одамларни мазкур зарарлардан ҳимоя қилиш мақсадида йиртқич ҳайвонларнинг гўштлари ҳаром қилинган.
Энг асосийси, йиртқич ҳайвоннинг гўштини еган одамга ўша ҳайвоннинг йиртқичлик сифати ўтиб қолиши турган гап. Шунинг учун йиртқич ҳайвонларнинг гўшти ҳаром қилинган.
Ҳашаротлар, хонаки эшаклар, хачирлар, чиябўри ва қўшоёқ ҳалол бўлмайди.
Ер юзидаги чаён, илон, сичқон, чумоли, суварак, ўргимчак, ари каби ҳашаротларни ейиш ҳаромдир. Буларнинг барчаси ифлос нарсалардир. Ифлос нарсаларни шариат ҳаром қилган.
Хонаки эшакнинг ҳаромлигига далил:
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбар куни хонаки эшакларнинг гўштидан қайтардилар ва йилқининг гўштига изн бердилар».
Беш асл китобда ривоят қилинган.
Уламолар жумҳури: «Чиябўри ҳаромдир. Шариатимизда ҳар бир йиртқич ҳайвоннинг ҳаромлигига заррача шубҳа йўқ. Шунингдек, чиябўрининг йиртқич эканлигига ҳам заррача шубҳа йўқ», дейдилар.
Ўлимтикларни ейдиган қарға ҳам ҳалол бўлмайди.
Бунга қуйидаги ҳадиси шариф далил:
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бешта ҳайвон борки, уларнинг барчаси фосиқдир. (Ҳожи) уларни ҳарамда ҳам ўлдираверади: қарға, калхат, чаён, сичқон ва қопағон ит», дедилар».
Бешовлари ривоят қилишган.
Ўзи ўлиб қолмаган балиқдан бошқа барча сув ҳайвонлари ҳаромдир.
«Ўзи ўлиб қолмаган балиқ» деганда сувда қорни осмонга қараб ўлиб ётган балиқ кўзда тутилган.
Ҳанафий мазҳаби уламолари сув ҳайвонларига тегишли масалада жумҳурга хилоф қилганлар. Улар: «Балиқдан бошқа сув ҳайвонлари ҳалол эмас, чунки сув ҳайвонларини ўзи ўлганидан кейин истеъмол қилинади. Ўлимтик эса ҳаромдир. Балиққа келсак, унинг ўлимтик бўлса ҳам ҳалоллиги ҳадисда келган», деганлар.
Умуман, сув ҳайвонлари ҳалоллиги ҳақида ҳар хил далиллар борлиги учун уламоларимиз кенг ижтиҳод қилганлар. Ўша кенг ижтиҳоднинг бир томонини ҳанафийларнинг ижтиҳоди ташкил этса, иккинчи томонини «Сув ҳайвонларининг ҳаммаси ҳар бир ҳолда, ҳаттоки сув ичида ўлса ҳам ҳалол», деганларнинг ижтиҳоди ташкил этади.(“Кифоя” китобидан).
Ушбу қоидаларга асосан пингвин чангали билан овловчи ҳайвонлар қаторига кирмайди. Шунингдек жирафа ҳам озиқ тишли ҳайвонлар қаторида эмас.
Валлоҳу аълам.
/channel/muminuzm
#Ибрат
ОРҚАГА ТАШЛА
Бир йигит бувасига арзи ҳол қилди:
– Ҳаёт зиддиятларга тўла. Сизнинг эса доим кайфиятингиз чоғ. Хафа бўлганингизни, бировдан ранжиганингизни кўрмайман. Сизга ўхшашга шунча ҳаракат қилсам ҳам, уддасидан чиқолмаяпман.
Оқсоқол бир зум ўйланиб, деди:
– Келишиб олайлик, ҳар сафар кимдандир ё нимадандир норози бўлганингда менга битта тош олиб келасан.
– Қанақа тош?
– Фарқи йўқ. Хоҳишингга қараб кўтариб келавер.
Йигит бувам шунақа қилиб ўзини овутаркан-да, деб ўйлади-ю, унинг гапини икки қилгиси келмади. У ёки бу вазиятдан дили хира тортганда шартни бажарди.
Кунлардан бирида қария набирасини чақириб, хона бурчагида турган оғзи боғлиқ қопга ишора қилди:
– Анавини кўтар-чи.
Йигит қопни елкасига ортмоқлади. Ўзиям оғиргина экан, букчайиб қолди.
– Қаерга олиб бориш керак? – сўради зўрға нафас олиб.
– Ҳеч қаерга, ўзинг билан олиб юрасан. Ўтирсанг ҳам, турсанг ҳам зинҳор елкангдан қўйма.
Йигит қариянинг гапини тушунмай бир муддат каловланиб турди-да, кейин қопни елкасидан ташлаб юборди. Ичини очиб қараса, ўша ўзи йиғиб келган катта-кичик, қинғир-қийшиқ тошлар.
– Шуям ҳазил бўлдими, бува! Бу зилдай матоҳни кўтариб юришнинг кимга кераги бор?! – деди йигит ранжиган оҳангда.
Қария меҳр билан набирасининг елкасини силади.
– Тўғри айтасан, болам, бу юкнинг ҳеч кимга кераги йўқ. Ранж-аламга тўла кўнгилнинг ҳам ана шу қопдан фарқи бўлмайди. Хотирада сақланиб қолган дилхиралик фойдасиз юк мисоли, кишини эзиб ташлайди, қаддини букади, бора-бора қалбини ғуборга тўлдиради. Уни орқага ташлаб яхши қилдинг.
/channel/muminuzm
ИШ ҲАҚИ ТЎҒРИСИДА
14078-савол
Мен сартарошчилик қиламан. Мижозга ҳизмат қилгандан кейин ҳизмат ҳақи неча пул бўлди деб сўрайди. Баъзиларга неча пул бўлганини этамиз. Баъзиларга эса рози бўлиб бераверинг деймиз. Бошқалар бўлса ҳизмат ҳаққимиздан кўра кўпроқ ёки камроқ бериб кетади. Рози бўлиб қоламиз. Савол: Кўп бериб кетганларга ортиқчасини қайтариб бериш керакми ёки рози бўлинг деб олиб қолиш керакми? Бундан бошқа йўл бўлса маслаҳат беринг.
ЖАВОБ:
Ўзи рози бўлса, жоиз. Аммо ҳақиқий баҳони айтсангиз яхши бўлади.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
/channel/muminuzm
Кимки ўз оға-инилари, опа-сингиллари била ота-она ҳаётлигида бўлсин ёки улардан сўнг бўлсин, кунлик, ҳафталик ёки ойда бир марта жамланиб кўришиб учрашиб тураркан, ушбу ибодати учун унга саломлар, мақтовлар бўлсин.
Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади: «Одамлар агар ўзаро қариндош-уруғчилик алоқаларини сақлаб тураркинлар, уларнинг мол-дунёлари зиёда бўлади, уларнинг сонлари, ададлари зиёда бўлади. Энди агар одамлар қариндош-уруғчилик алоқалари(силаи раҳм)ни узар эканлар, уларнинг мол-дунёлари камаяди, уларнинг мол-дунёлари камаяди. Чунки юқоридагиларнинг насибалари кўп бўлиши сабаби, раҳмат, ўзаро меҳрибонликдир. Шунингдек насибалари кам бўлиши ҳам шундан (яъни, ўзаро муносабат, раҳм-шафқатнинг кам бўлганидандир).
@Muminuzm
#Яхшилик
⏺Яхши қўшничилик аломатларидан бири муҳтож бўлганида, унга қарз беришдир. Бу ҳам қўшнининг ҳожатини чиқариш, ҳам унинг ишончини қозонишга хизмат қилади.
⏺Яхши қўшничилик аломатларидан бири бемор бўлса, уни бориб кўришдир.
⏺Яхши қўшничилик аломатларидан яна бири унинг таъзиясида иштирок этишдир.
📚Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ. "Ижтимоий одоблар" китобидан
/channel/muminuzm
#Ташриф
✅ Президент Шавкат Мирзиёев Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеясининг юбилей сессиясида иштирок этиш учун 16 октябрь куни Самарқанд вилоятига келди.
🕌Давлатимиз раҳбари дастлаб Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди. Мажмуа ҳозирги кунда янгидан барпо этилмоқда. Бу ердаги қурилиш-пардозлаш ишлари кўздан кечирилди.
🔸Ташриф чоғида Президентимиз ЮНВТОнинг бош саммити очилишида нутқ сўзлайди. Ташкилот бош котиби Зураб Пололикашвили билан учрашув ўтказиш ҳамда туризм кўргазмаси билан танишиш режалаштирилган.Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz / @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar |
ЯХШИ ОТА-ОНА БЎЛИШ СИРИ
Ота-она бўлиш осон, лекин яхши ота-она бўлиш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Қуйидаги кичик маслаҳатлар яхши ота-она бўлиш сари етаклайди:
✅АСАБИЙЛАШМАНГ.
Сиз қанчалик мулойим ва сокин бўлсангиз, болангиз ҳам шунчалик осуда бўлиб ўсади.
✅АЛДАМАНГ.
«Овқат есанг, бувингникига олиб бораман!» дедингизми, олиб боринг ёки ундай ваъда берманг. Болага берилган ваъданинг устида туриш муҳим. Шунда у сизга ишонади ва талабларингизни осон бажара олади.
✅УРМАНГ.
Болани уришдан ёмони йўқ. Урмай туриб ҳам жазолаш мумкин, урмай туриб ҳам ота-она ўз гапини ўтказиши мумкин. Уриш даражасига бордингизми, демак, айб сизда.
✅ҲАР НАРСАНИ МАН
ҚИЛАВЕРМАНГ.
«У мумкин эмас, бу мумкин эмас», «Уни қилма, буни қилма» каби гапларни эшитаверган бола бора-бора бу гапларга эътиборсиз бўлиб қолади. Ўзингиз учун ажратиб олинг ҳақиқатдан мумкин бўлмаган нарсалар билан сизга шунчаки ноқулайлик келтирувчи нарсаларни. Масалан, машинада йўлга чиқиш ҳақиқатдан ман қилиниши шарт бўлган нарса. Қумда янги кийимда ўйнаши эса бу шунчаки сизга ноқулайлик келтирувчи нарса. Ҳақиқатдан мумкин бўлмаган нарсаларга йўл қўйманг. Сизга ноқулайлик келтирадиган нарсаларга бўлган муносабатингизни ўзгартиринг.
✅ЎРНАК БЎЛИНГ.
Ўзингиз хунук сўзларни ишлата туриб болангизга «Хунук гапирма!» дея олмайсиз. Худди шундай куни билан телевизор ёнида бўлсангиз, бола ҳам дарс қилмай, телевизордан кета олмаганига ҳайрон бўлманг. Ўзгаришни ўзингиздан бошланг.
✅АЙБИНГИЗНИ ТАН ОЛИШНИ БИЛИНГ.
Бирон ишда хато қилиб қўйсангиз, болангиз олдида уни тан олишга одатланинг. Бундан бола хато қилишдан қўрқиб яшамай, хатони қандай қилиб такрорламасликни ўргансин.
✅БОЛАНИ ЭРКА ҚИЛИШДАН ҚЎРҚМАНГ.
Етти ёшгача эрка бўлган бола ҳаётда катта ютуқларга эришади. Фақат эркалиги янги ўйинчоқлар билан эмас, сизнинг меҳрингиз билан қоплансин.
✅КЕЧИРИМ СЎРАШНИ БИЛИНГ.
Сиз ҳам ноҳақ бўлишингиз мумкин. Боладан кечирим сўрашдан қўрқманг. Бундан у меҳрлироқ ва сабрлироқ бўлишни ўрганади.
✅ҚУЧОҚЛАНГ!
Болани кўпроқ қучоқлаб ўпишга одатланинг. Бола бунга руҳан ҳам жисмонан зор бўлади.
✅САБРЛИ БЎЛИНГ.
Болага ота-онанинг жаҳли чиқишининг энг асосий сабаби сабрсизликдир. Боланинг қилиқларига, ишига, ўқишига, юриш-туришига озгина сабр билан ёндашсангиз, у сизни фақат суюнтираётганини ҳис қиласиз.
/channel/muminuzm
#Тарбия
1. Жисмоний тарбия. Боланинг жисми соғлом равишда улғайиб, ривожлани учун зарур бўладиган пухта ишлаб чиқилган, мувозанатланган овқатланиш тартиби каби барча талабларни таъминлаш
2. Сиҳат-саломатлик тарбияси. Болага соғликни сақлашда, асосий санитария-гигиена ишларида лозим бўлган нарсаларни таълим бериш, керакли дори-дармонлар билан таъминлаш, саломатлик профилактикаси учун зарурий услубларни ўргатиш.
3. Ақлий тарбия. Болани маданиятли қилиш ва таълимига эътибор қаратиш ҳамда ундаги яширин иқтидор, қобилиятларини юзага чиқариш ва ривожлантириш учун изланиш.
4. Руҳий, психологик тарбия. Боланинг ҳаётига мос бўлган муҳитни яратиш ва унинг ўзига бўлган ишончини кўтариш, кучайтириш.
5. Ижтимоий тарбия. Боланинг ижтимоий алоқаларини ва ўртоқларини билан алоқа, муносабатларида ўзини қандай тутишини кузатиш ва хатолар вужудга келадиган бўлса, ўз ўрнида тўғрилаш.
/channel/muminuzm
#Намоз_вақтлари
Музработ тумани учун
01.11.2023 йил
Чоршанба ҳолатида
🕋 Бомдод 06:15
🕋 Пешин 13:00
🕋 Аср 16:10
🕋 Шом 17:50
🕋 Хуфтон 19:30
🏞 Тонг вақти: 05:42🔗Дўстларингизга хам улашинг!!!
🌅 Қуёш чиқиши: 06:56
🌃 Қуёш ботиши: 17:35
ЕЛ ЧИҚСА МУСТАҲАБ ҚИЛИНАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Бир киши эрталаб бомдодга таҳорат олиб намоз ўқиса ва пешингача бавл қилмасдан фақат ел чиқарса таҳорат олишдан олдин ҳожатхонага кириб мустаҳаб қилиб чиқадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ел ва уйқу сабабли истинжо (мустаҳаб) қилинмайди. Ел, уйқу ва олд, орқа нажосат йўлларидан бошқа жойлардан чиққан нажосат (қон, йиринг каби)лардан истижо қилиш бидъат (яъни, динда йўқ иш).
Олд ва орқа нажосат йўлидан чиққан нажосатлар: сийдик, нажосат (ва бошқа жисмга эга нарсалар) сабабли истинжо қилиш суннат. ("Мухтасарул виқоя", "Фатҳу бобил иноя") Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
🔗 Улашинг: /channel/muminuzm
Жаҳолатга_қарши_маърифат #Сурхондарё
Сурхондарё вилоятида тарғибот тадбирлари давом этмоқда
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Дин ишлари бўйича қўмитанинг Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси, олий таълим муассасаси профессор ўқитувчилари ва диний соҳа вакилларидан иборат тузилган тарғибот гуруҳи томонидан "Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Тадбирларда бугунги кунда мамлакатимизда диний соҳадаги ислоҳотлар хусусида фикрлар билдирилди ҳамда интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган мафкуравий хатарлар ва уларни олдини олиш масалалари, юртимизда ёшларга берилаётган имкониятлар тўғрисида тўхталиб ўтилди.
Шунингдек, учрашувлар давомида “Жаҳолатга қарши-маърифат” мавзусида маъруза қилиниб, туманда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, Ватанга бўлган меҳр-муҳаббатни ошириш ва аҳолини, айниқса ёшларни диний мутаассиблик, турли ёт ғоялар таҳдидларидан ўзини асраши юзасидан маърузалар қилинди ва “Тинчлик қадри” номли видеофильм намойиш этилди.
/channel/muminuzm
🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
🕋ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ🦋
🌼ВА БАРАКАТУҲУ🕌
Бугун 24 Октябрь,
Сешанба
•🌹• •🌹• •🌹• •🌹• •🌹•
АЛЛОҲ насиб этган яна бир кун муборак бўлсин!
Бугун тонгда ният қилган ҳар бир эзгу тилакларингиз Аллоҳ йўлида ижобат бўлсин...
🤲🏻Эрта тонгда чин дилдан дуо қилсангиз, билингки, уч ҳолатдан бирида бўласиз:
ё дуоингиз ижобат бўлади,
ё сиздан бир ёмонлик арийди,
ё сўраганингиз охиратга захира бўлади! Бинобарин, сўраганингиз албатта берилади!
/channel/muminuzm
ФОЙДАЛИ МАСЛАҲАТ
👉 Фарзандингизга
«деворга чизма» деманг!
«Қоғозга чизгин, девор ё музлаткич ёки доскага илиб қўямиз» денг!
👉 Фарзандингизга
«Хонангни қара, ивирсиб ётибди, тозалаб қўй!» деманг!
«Болам, сен тартиб ва озодаликни яхши кўрасанку, йиғиштир, истасанг биргалашиб қиламиз!» денг!
👉 Фарзандингизга
«Бўлди, ўйинни бас қил! Дарсларингни қил! Ўйиндан кўра муҳимроқ!» деманг!
«Агар дарсларингни тайёрласанг бирга ўйнаймиз ёки сен хоҳлаган иш билан шуғулланамиз!» денг!
👉 Фарзандингизга
«Тур, бор! Тишларингни тозала! Нима доим мен айтишим шартми? Ақлинг етмидими?» деманг!
«Болажоним, сендан жуда хурсандман. Сенга айтмасам ҳам доим тишларингни ювасан!» денг.
👉 Фарзандингизга
«Ҳа деб шоколад евурма, тишларинг қорийиб чириб тушади» деманг!
«Сен тишларингни ўз вақтида тозалаб, соғлиғингга аҳамият берганинг, ақлли, тушунган бола эканлининг учун кунига бир марта ейишингга рухсат бераман!» денг.
👉 Фарзандингизга
«Тур, намозингни ўқи, бенамоз бўлсанг, жаҳаннамга равона бўласан!» деманг!
«Жаннатда ҳам бирга бўлишимиз учун кел, бирга намоз ўқиймиз» денг!
👉 Фарзандингизга
«Сенга нечи марта айтганман, чап томонинг билан ётма-а-а, деб» деманг!
«Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни ўнг томонимиз билан ётишни ўргатганлар» денг!
👉 Сиз айтадиган ҳар бир лафз, иш - ҳаракатингизнинг таъсири фарзандингизда намоён бўлади. Билингки болангиз сиз ва суратингизнинг аксидир!
/channel/muminuzm
#Намоз_вақтлари
Музработ тумани учун
22.10.2023 йил
Якшанба ҳолатида
⌚️ Бомдод 06:10
⌚️ Пешин 13:00
⌚️ Аср 16:15
⌚️ Шом 18:05
⌚️ Хуфтон 19:45🏞 Тонг вақти: 05:34
🔗Яқинларингизга хам улашинг!!!
🌅 Қуёш чиқиши: 06:46
🌃 Қуёш ботиши: 17:47
/channel/muminuzm - диний маърифий канал
Муфтий ҳазратнинг Қоҳира шаҳридаги “Фатво ва учинчи минг йиллик муаммолари” номли халқаро анжумандаги нутқлари
@Muminuzm
🌙 МУФТИЙ ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ НУФУЗЛИ КОНФЕРЕНЦИЯДА МУҲИМ МАСАЛАЛАРНИ ИЛГАРИ СУРДИЛАР
✅ Бугун, 18 октябрь куни Қоҳира шаҳрида бошланган Ислом оламида катта аҳамиятга эга бўлган анжуманда Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ҳозирги кундаги муҳим масалаларни илгари сурдилар.
🌐 Халқаро конференцияда Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари нутқ қилиб, бугунги таҳдидларнинг олдини олиш учун бир қатор долзарб таклифларни илгари сурдилар. Хусусан, ахборот замонидаги ғоявий хуружлар Ислом оламини ташвишга солаётгани, турли ихтилофлар келиб чиқаётгани, мана шундай муаммоларга ечим топишда Фатво идораларининг ўрни ниҳоятда катта экани, тинчлик-осойишталикни таъминлаш ва мусулмон уммати ҳамжиҳатлигига эришишда фатвонинг аҳамияти жуда муҳим эканини Муфтий ҳазратлари изоҳладилар. Шунингдек, ушбу йўналишда юзага келаётган муаммолар етарли илм ва малакага эга бўлмаган шахсларнинг фатво бериши оқибатида келиб чиқаётганини ҳам қўшимча қилдилар.
📃Муфтий ҳазратлари мана шундай муаммоларга ечим топишда Ислом илм-маърифатга асосланган мўътадил дин эканини тарғиб қилиш, уламолар ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва мўмин-мусулмонлар эҳтиёжини таъминлаш кабилар эканини баён этдилар. Бундан ташқари, Интернет ва рақамли ахборот воситалари орқали адашган тоифалар дин ниқоби остида экстремизм, мазҳабсизлик, такфир ва мутаассиб қарашлар тарқатаётгани хавотирли ҳолат эканини алоҳида қайд этдилар.
📊 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Ўзбекистонда сўнгги йилларда диний-маърифий соҳасидаги ижобий ўзгаришлар амалга оширилаётгани, жумладан, жаҳолатга қарши кураш ишлари жадал олиб борилаётгани, Марказий Осиёда ягона бўлган Фатво маркази самарали фаолият олиб бораётгани кабиларга алоҳида урғу қаратдилар.
🔸Мазкур араб тилида қилинган нутқ ва барча учун долзарб аҳамиятга эга бўлган таклифлар анжуман иштирокчилари томонидан юқори баҳоланди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar
#misr #anjuman #muftiy #shayx
#Намоз_вақтлари
Музработ тумани учун
18.10.2023 йил
Чоршанба ҳолатида
⏰ Бомдод 06:05
⏰ Пешин 13:00
⏰ Аср 16:20
⏰ Шом 18:10
⏰ Хуфтон 19:50
🏞 Тонг вақти: 05:30
🌅 Қуёш чиқиши: 06:42
🌃 Қуёш ботиши: 17:52
🔗Яқинларингизга хам улашинг!!!
/channel/muminuzm - диний маърифий канал
#Жаҳолатга_қарши_маърифат
🔰Музработ тумани “Чегарачи”, “Халқ йўли” маҳаллаларида "Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди.
❗️ Тадбирда Музработ тумани "Саййид Хабибуллохон" жоме масжиди ходимлари томонидан бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, халқимиз учун яратилаётган шароит ва имкониятлар, олиб борилаётган ижтимоий – иқтисодий, диний соҳадаги ислоҳотлар хусусида фикрлар билдирилди.
✅ Шунингдек, интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган мафкуравий хатарлар ва уларни олдини олиш масалалари, юртимизда ёшларга берилаётган имкониятлар тўғрисида тўхталиб ўтилди.
@Muminuzm
Замонавий илм-фаннинг тасдиқлашича, қуёш чиқишидан олдин барвақт уйғониш умрни узайтиради, ҳужайралар фаолиятини жонлантиради, инсон ақл-идрокини яхшилайди. Олимларнинг таъкидлашича, кечаси соат 22 дан тонгги 04 гача олти соат ухлаш кундузги 12 соат уйқуга тенг келади.
Субҳаналлоҳ!
🦋🌺АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🕊
СЕШАНБА ТОНГИ
ХАЙРЛИ БЎЛСИН!
Бутун ер юзини изласак ҳам:
ОНА каби чексиз меҳрибон
ОТА каби тенгсиз қадрдон
ИЙМОН каби туганмас давлат
ИСЛОМ каби тенги йўқ қудрат
Тинчлик каби буюк неъмат топа олмаймиз…
🍃
Бошлаган янги кунимиз хайрли, унумли ва барокатли бўлсин!
@Muminuzm
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким эртами-кечми масжид томон борса, Аллоҳ таоло унга ҳар эрта ва кеч юрганида жаннатдан манзил тайёрлайди», дедилар». Икки Шайх ривоят қилишган.
@Muminuzm
#muftiy_minbari
МЎМИНЛАРГА ҲАРОМ БЎЛГАН УЧ АМАЛ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌙 ТИЖОРАТ
🌐 /channel/muminuzm
#Ибрат.
✒️Бир талабанинг ҳикоя қилишича тирикчилик сабабидан хизматга чиқиб турар экан. Одатдагидек харидор кутиб турганларида бир башанг кийинган киши кибру ҳаво билан солланиб келди-да:
– Гул экиш керак, – деб қолди.
Унинг карандачилиги малол келса ҳам, ишсиз қолишдан қўрқиб нархни келишиб олиб, ночор рози бўлишди. Машинага чиқиб унинг ҳовлисига боришди. Гул экиладиган майдон анча бор эди. Бойвачча ишни бошлаш пайтида қўшиб қўйди:
– Ҳақларингни гулни вақтида экиб улгура олсангиз оласиз! Бўлмаса бир сўм ҳам бермайман!
Йигитлар ишга қаттиқ киршди. Иш оғир, ер анча қаттиқ. Иш қуроллари ҳам жуда боп эмас. Унинг устига бу пўрим йигит бир оз дам олишга ҳам қўймай уларнинг тепасида турди. Ўлгудек ишлашиб, ниҳоят шом пайтида зўрға тугатишди. Айниқса уларнинг орасида ёши каттароғи бор эди, ўша киши сиртдан билдирмас ҳам, анча ҳориб қолди. Ниҳоят иш якунланиб, юз-қўлларини ювиб, кийимларини алмаштиришди. Ҳалиги бойвачча уйига кириб кетди. Булар энди пулни олиб чиқар, деб анча кутишди, ҳеч гап йўқ. Охири одобдан бўлмаса ҳам ичкари уйининг эшигига бориб чақиришди. У сўрида ястаниб ётганча телевизор томоша қиларди. Уларга беписандлик билан қараб:
– Эээ...сенлар ҳалиям шу ердамисанлар? Ҳа, айтмоқчи ҳақларингни эртага оласанлар.
– Ўйлаб гапиряпсизми? Эртага яна келамизми?
– Э, бошимни оғритмаларинг! Асабимга текканларинг учун бир сўм ҳам бермайман! Қани, уйни бўшатиб қўйларинг!
Унинг бу гапидан ҳангу-манг бўлиб қолишди. Ўзларича босиқлик билан инсофга чақирмоқчи ҳам бўлишди. Бироқ истеҳзо қилишдан нарига ўтмади. Шунда уларнинг ёши каттаси тасалли бериб, бойваччани Худога солиб ортига қайтишаётган эди, ёшроғи чидай олмай:
– Илоҳим, бизнинг ҳақимиз жанозага буюрсин! – деб юборди. Бу гапни эшитган хотини қўрқиб кетди:
– Оғзингизга қараб гапиринг!
Вақт алламаҳал бўлиб қолгани сабабли автобус, йўналишли таксилар ҳаракати тўхтаган. Чўнтакларида таксига етарли пули йўқ хизматкорлар пиёда кетишга мажбур бўлишди. Анча юришганидан кейин бир енгил машина келиб тўхтади.
- Чиқинглар, акалар. Обориб қўяман.
Бир-бирига қараб қолишди. Ноилож баҳона қилишди:
- Йўқ, раҳмат пиёда кетаверамиз.
- Шу ярим кечада-я? Қаёққа борасизлар ўзи?
Манзилни эшитиб:
- Вой бўўй! Қачон етиб борасизлар. Чиқинглар, мен киракаш эмасман, бекорга обориб қўяман, -деб илтифот қилди.
Улар машинага чиқишгач, нима қилиб юрганларини сўради. Бўлган гапни эшитиб, анча жаҳли чиқди ва тасалли берди. Сўнг давом этди:
– Бугун ҳаётимда энг қувончли кун. Фарзандли бўлдим. Шу туғилган фарзандим учун эҳсоним бор эди. Сизларни Худо етказди, - деб анча пул узатди.
Йўқ дейишганига қулоқ солмай мажбур қўлларига тутқазиб қўйди. Пул анча эди. Ҳатто бугунги келишилган пулдан ҳам ортиқроқ эди. Тақдир тақозосига кўра орадан бир хафта ўтиб ўша кўчага бориб қолишди. Ҳалиги бойваччанинг уйи томон қарагилари ҳам келмас эди. Лекин унинг дарвозаси олди негадир гавжум эди.
– Тўй бўляпти, шекилли, – деди уларнинг бири.
– Э, тўй қаёқда, – деди уларни олиб келаётган ҳайдовчи. – Кеча бу ҳовли эгасининг еттига тўлган ўғли автоҳалокат туфайли оламдан ўтди. Ўшанинг жанозаси...
Эй инсонлар, ҳушёр бўлинглар! Хатти-ҳаракатларимиз яраша бир кунмас бир кун жавоб оламиз.
“Мазлумнинг дуосидан эҳтиёт бўл. Зеро, унинг дуоси билан Аллоҳнинг орасида парда-тўсик йўкдир” (Муттафақун алайҳ)...
/channel/muminuzm