muminuzm | Unsorted

Telegram-канал muminuzm - Mo’min.uz

-

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилояти, Музработ тумани "Дўстмуҳаммад бобо”жомеъ масжиди расмий канали Каналга уланиш: https://t.me/MuminUzM

Subscribe to a channel

Mo’min.uz

#muftiy_minbari

📹 МАСЖИДЛАР - ҚАЛБЛАР ОРОМ ТОПАДИГАН ЖОЙДИР
👤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐/channel/muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

ИЛОН ШЎРВА ҲАЛОЛМИ?
ҳалол_ҳаром

253-CАВОЛ: Халқимизда илон шўрва эркак кишига қувват беради, деган гап бор. Айтингчи илон шўрва ҳалолми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Аксарият фиқҳий манбаларимизда турли хил ер усти ва остида яшайдиган ҳашаротлар, судралиб юрувчилар қатори илонни ҳам ейиш ҳаром эканлиги айтилган. Сабаби Аллоҳ таоло пок нарсаларни ҳалол қилган ва инсон табиати жирканадиган нарсаларни ҳаром қилган.
Бу мавзуда Имом Алоуддин Абу Бакр ибн Масъуд Косоний Ҳанафий раҳматуллоҳи алайҳ шундай дейдилар:

وقوله عز شأنه (ويحرم عليهم الخبائث) والضفدع والسرطان والحية ونحوها من الخبائث وروى عن رسول الله صلى الله عليه وسلم سئل عن ضفدع يجعل شحمه في الدواء فنهى عليه الصلاة والسلام عن قتل الضفادع وذلك نهى عن أكله وروى انه لما سئل عنه فقال عليه الصلاة والسلام خبيثة من الخبائث.

яъни: “Аллоҳ таоло: “Уларга жирканч нарсаларни ҳаром қилади”, – дейди. Қурбақа, қисқичбақа, илон ва шунга ўхшаганлар жирканч ҳайвонлардан ҳисобланади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан қурбақанинг ёғини дорига қўшиш ҳақида сўралганда, уни ўлдиришдан қайтардилар. Бу уни ейишдан қайтаришдир. Ривоят қилинишича, у зот алайҳиссолату вассаламдан қурбақа ҳақида сўралганда: “Жирканч ҳайвонлардан бири” – деганлар”.(“Бадоиъус саноеъ” китоби).
“Баҳрур роиқ” номли китобда шундай дейилади:

وَسُئِلَ الْحَسَنُ بْنُ عَلِيٍّ عَنْ أَكْلِ الْحَيَّةِ وَالْقُنْفُذِ ، أَوْ أَكْلِ الدَّوَاءِ الَّذِي فِيهِ الْحَيَّةُ إذَا أَشَارَ الطَّبِيبُ الْحَاذِقُ بِأَنَّهُ يَدْفَعُ الْعِلَّةَ هَلْ يَحِلُّ أَكْلُهُ قَالَ : لَا

яъни: “Ҳасан ибн Али раҳимаҳуллоҳдан: “Моҳир табиб, касалликни даф қилади деса, илон ва типратикан ейиш ёки таркибида илон бўлган дори истеъмол қилиш ҳалол бўладими?” деб сўралди. У киши: “Йўқ, ҳалол бўлмайди”, – деб жавоб бердилар”.
Демак, илон шўрвани ичиш ҳалол эмас. Эркак кишига қувват берадиган дори-дармонларни ҳалол нарсалар ичидан излашимиз керак. Тиббий мавзуда ёзилган китобларни ўқилса, жуда кўплаб табиий ҳалол озиқ-овқатлар тавсия қилинган. Қолаверса, соғлом турмуш тарзи; ибодат натижасида пайдо бўладиган руҳий хотиржамлик, кўзни номаҳрамлардан тийиш, эр-хотин ўртасидаги кучли муҳаббат, спорт билан шуғулланиш, умр давомида жинсий ҳаётни мўътадил ва узлуксиз давом эттириш, тўғри овқатланиш ва дам олиш, маст қилувчи ичимликлар ва тамаки маҳсулотларидан четланиш эркаклик қувватини етарлича оширади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

/channel/muminuzm - диний маърифий канал

Читать полностью…

Mo’min.uz

📖 "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонуннинг
16-моддаси
.
/channel/muminuzm - диний маърифий канал

Читать полностью…

Mo’min.uz

19.01.2024-й.
Музработ тумани "Дўстмухаммад бобо" жоме масжиди жума намозидан фотолавхалар
@Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

❗️Ноқонуний диний таълим фаолияти билан шуғулланиш амалдаги қонунчиликка кўра тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.
@Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

📖 "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонуннинг
1-моддаси.
@Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

#Намоз_вақтлари
Музработ тумани учун
17.01.2024 йил
Чоршанба ҳолатида

🕌 Бомдод                            07:00
🕌  Пешин                           13:00
🕌 Аср                                    16:10
🕌 Шом                                17:55
🕌 Хуфтон                            19:25


🏞 Тонг вақти:          06:32
🌅 Қуёш чиқиши:    07:44
🌃 Қуёш ботиши:      17:36

Сахарлик(оғиз ёпиш) 06:08
Ифторлик (оғиз очиш) 17:48


🔗Дўстларингизга   хам улашинг!!!
/channel/muminuzm - диний маърифий канал

Читать полностью…

Mo’min.uz

#Насиҳат
❗️Ким ота- онасини дуо қилмаса....
"Айнул илм" китобида бир хадис келтирилган: «Бир йигит сўради; "Ё Расулуллоҳ, ҳеч ишим юришмаяпти.Нима қилсам ҳам омад мендан қочган" У зот; "Ота -онанг ҳаққига дуо қиляпсанми?"деб сўрадилар.Ҳалиги йигит жавобан; " Йўқ Расулуллоҳ дуо қилмайман", деди.Жанобимиз; "Билгинки, ким ота- онасини дуо қилмаса Аллох ўша бандани фақирликка мубтало қилади" дедилар».
«Ихлос- амаллар зийнати» китобидан
/channel/muminuzm - диний маърифий канал

Читать полностью…

Mo’min.uz

Бу кўзлар соҳибини дўзах ўти куйдирмайди😢

Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларидан барча ватан ҳимоячиларига самимий туҳфа.

14 январь - Ватан ҳимоячилари куни!!!
/channel/muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

БОСГАН ҚАДАМИНГИЗ ИБОДАТ БЎЛСИН

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
@Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

-Суҳбат ва мажлисларда бировга қўнғироқ қилиш, бировларнинг қўнғироқларини қабул қилиш одобдан эмас.

Зарурат бўлган тақдирда, суҳбатдагилардан узр сўраган ҳолда, имкони бўлса, ташқарига чиқиб гаплашиш керак. Ташқарига чиқишда ҳам мажлисдошлардан рухсат сўраш лозим. Аммо аралаш суҳбат ўринларида, бемалол жойларда бўлса, бошқа гап.

📚Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ. "Ижтимоий одoблар" китобидан
@Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

#Мутолаа_вақти
ЯХШИЛИК ЗАНЖИРИ

Абдураҳим чўл йўлидан кетиб борарди. Тўсатдан кўзи йўл четидаги машинага тушди. Унда бир қария аёл ўтирар, атрофга чорасиз алангларди. Йигит машина ёнига келиб, эски уловини тўхтатди. Аёл қўрқиб кетди, чунки шунча вақтдан буён ҳеч ким унга эътибор бермаган, ёрдам қўлини чўзмаган эди. Бу одам бирор ёмонликни кўзламаганмикан?
– Менинг исмим Абдураҳим,– деб ўзини таништирди йигит.– Сизга ёрдам бераман, онахон. Унгача менинг машинамда ўтириб туринг, озроқ исиниб оласиз.
Йигит машинанинг у ёқ-бу ёғини текширган бўлди. Йўқ, унақа ваҳимали нарсанинг ўзи йўқ экан. Ғилдирак тешилибди, холос. Бироқ қария аёл буни қандай тўғрилашни билмай анча азоб чеккан кўринади. Абдураҳим чўккалаб, машина остига қаради. Қулай жой топиб, кўтармани қўйди. Сўнг қўлларини куҳ-куҳлаб иситгач, ишга киришди. Ғилдиракни алмаштириб бўлгач, юзига табассум инди. Муаммо ҳал бўлганини кўрган аёл:
– Сизга неча пул беришим керак? – деб сўради, сўнг шоша-пиша қўшиб қўйди. – Тортинмай айтаверинг, қанчалигининг аҳамияти йўқ. Абдураҳим шундай жавоб берди:
– Хижолат бўлманг, ҳеч нарсанинг кераги йўқ. Мен бир ёрдамга муҳтож одамга кўмаклашдим, холос. Менинг ўзимга шу пайтгача қанча одам ёрдам қўлини чўзган – биргина Худога аён. Агар миннатдорчилик билдиришни жудаям хоҳлаётган бўлсангиз, ёрдамга муҳтож бирор одамга дуч келсангиз, унга ёрдам беринг ва мени эсланг.
Аёл қайта-қайта раҳмат айтди ва машинасига ўтирди. Бир неча чақирим юргач, бир ресторанга кўзи тушди. Йўл олдидан бироз исиниб, тамадди қилиб олиш ниятида ресторанга . Унга хизмат қилган жувон жуда истарали экан. Кун бўйи оёқда тик турган бўлса-да, табассум билан муомала қилди. Иши ҳам, ҳомиладорлиги ҳам, кундалик ташвишлар ҳам ундаги мулойимликни йўқота олмагани шундоқ кўриниб турарди. Аёл овқатланиб бўлгач, ҳақини ортиғи билан тўлади. Қайтим олиб келингунича эса ресторанни тарк этди. Унинг кетиб қолганини кўрган жувон ҳайрон қолди. Шу пайт кўзи стол устидаги қоғозга тушди. Унда ёзилганларни ўқиган жувоннинг кўзлари ёшланди:
“Ҳайрон ҳам, хижолат ҳам бўлманг. Мен шунчаки, йўлусти кирган эдим. Бугун менга бир инсон самимий ёрдам қилди ва мен ҳам сизга беғараз ёрдам қўлини чўздим. Агар чиндан ҳам менга миннатдорчилик билдирмоқчи бўлсангиз, ушбу оқибат риштасини узиб қўйманг. Вақти келиб бирор муҳтож кишига кўмак беринг”.
Жувон хатни ўқиб бўлгач, сочиқ остида бир даста пул турганини кўрди. Юраги тўлқинланиб, ҳайрат-ҳаяжонга тушди. Бу нотаниш аёл у ва эри анчадан буён пулга зориқиб юрганини қандай сезди экан-а? Жувон уйига келгач, эрига мамнунлигидан ял-ял ёниб боқди ва ички бир ишонч билан деди:
– Ҳаммаси яхши бўлади! Сиз яхши одамсиз, Абдураҳим ака!
/channel/muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

#Қурилиш
Музработ туманидаги "Дўстмухаммад бобо" жоме масжидида қурилиши бошланган миноранинг сўнгги ғиштлари қўйилди.
@Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

#Намоз_вақтлари
Музработ тумани учун
06.11.2023 йил
Душанба ҳолатида

🕌 Бомдод 06:15
🕌 Пешин       13:00
🕌 Аср        16:05
🕌 Шом          17:45
🕌 Хуфтон 19:25


🏞 Тонг вақти:  05:46
🌅 Қуёш чиқиши: 07:00
🌃 Қуёш ботиши: 17:32


🔗Яқинларингизга хам улашинг!!!
/channel/muminuzm - диний маърифий канал

Читать полностью…

Mo’min.uz

🕊АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! 🌹
🕋ЖУМА айёмингиз муборак яхшилар...🕌

🤲🏻Аллоҳ бизга хайриятлар ёзиб,
қалбларимизни бахтиёр қилсин! Кутаётган хуш ҳабарларимиз билан шодалантирсин! Шифо
изалаётганларимизга, шифо, раҳмат истаётганларга раҳм қилсин!

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Мустафо ҳазратларига бугун кўпдан кўп саловат ва саломлар йўлланг...🌹
Аллоҳ Ҳабибининг шафоати бизларга насиб этсин. Омин🤲🏻
/channel/muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

#Намоз_вақтлари
Музработ тумани учун
21.01.2024 йил
Якшанба ҳолатида

⏳ Бомдод                          06:55
⏳  Пешин                          13:00
⌛️ Аср                                   16:15
⏳ Шом                                18:00
⌛️ Хуфтон                            19:30


🏞 Тонг вақти:          06:29
🌅 Қуёш чиқиши:    07:43
🌃 Қуёш ботиши:       17:4
2


Сахарлик(оғиз ёпиш) 06:06
Ифторлик (оғиз очиш) 17:52


🔗Яқинларингизга   хам улашинг!!!
/channel/muminuzm - диний маърифий канал

Читать полностью…

Mo’min.uz

#Мухим_тавсиялар
➖ Яхши кўрган инсонларингизни жуда маҳкам тутинг!

➖ Уларга яхши кўришингизни айтинг! Хатоларини кечиринг!

➖ Бир куни келиб ё сиз ёки улар риҳлат қиладилар. Қалбда эса, уларга айтилмай қолган гаплар, соғинчлар қолади.

➖ Сиз билан тортишган, ўзларини оқлаган, тушунтирган, эътироф этган, уришишларидан етган жароҳатингиз ичидан тузалмасидан олдин, ташқарисини тикиб қўйманг!

➖ Ҳаёт гина - кудрат, ҳасад, ғазаб сақлаш, ришталарни узишга арзимайдиган даражада қисқа.

➖ Эртага фақат хотираларга айланамиз. Ўлим рухсат сўраб ўтирмайди. Ёмон инсонларга хам табассум қилинг, марҳаматли бўлинг! Чунки улар қалбини фақат Яратган билгувчидир.

© Шайх Алий Тантовий
/channel/muminuzm - диний маърифий канал

Читать полностью…

Mo’min.uz

РИЗҚ ҲАҚИДА

Бир фақир киши бор эди. У онасини, аёлини ва зурриётини боқар эди. У бир бойнинг қўлида хизматкор бўлиб ишлар, ишига холис ва ишини комил суратда адо қиларди. Кунларнинг бирида у ишга келмади. Шунда хўжайини ўзига ўзи:
"У ишга келмай қўймаслиги учун унинг маошини бир динорга зиёда қилишим керак. Аминманки, у маошини кўтарилишини таъма қилиб, ишга келмади. Чунки мени унга муҳтож эканимни билади-да" деди.

Иккинчи кун бўлгач хўжайин унга маошини бераётиб, бир динор зиёда қилди. Хизматкор ҳеч нарса демади ва хўжайиндан сабабини ҳам сўрамади. Бир қанча муддатдан кейин хизматкор яна келмади. Хўжайин жуда қаттиқ ғазабланиб:
"Ўша зиёда қилган бир динорни камайтираман" деди. Камайтирди ҳам, хизматкор ҳеч нарса демади ва маошининг камайгани сабабини ҳам сўрамади. Хўжайин ҳодимни олдинги ишини такрорлагани (маоши кўпайса ҳам, камайса ҳам индамагани)дан ажабланиб, сўради:
-Маошингни зиёда қилдим сабабини сўрамадинг, камайтирдим, ҳеч нарса демадинг?
Хизматкор:
-Биринчи марта келмаганимда Аллоҳ менга бир чақалоқ туҳфа этганди, ўшанда маошимни кўпайтириб, мукофатлагандингиз. Айтдимки: "Бу чақалоғимнинг ризқи, ўзи билан келди”. Иккинчи марта келмаганимда эса, онам вафот этгандилар, маошимни камайтирганингизда дедимки: "Бу онамнинг ризқи, онам кетди, ризқи ҳам”.
/channel/muminuzm - диний маърифий канал

Читать полностью…

Mo’min.uz

19.01.2024-й.
Музработ тумани "Дўстмухаммад бобо" жоме масжиди жума намозидан фотолавхалар
@Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

📚УЛУҒЛАРНИНГ СЎЗЛАРИ
- СЎЗЛАРНИНГ УЛУҒЛАРИ!

📝 Одамлар ортингдан эргашишини истасанг, уларнинг ортидан юр!

🖊 Буюк ишлар албатта майда ишлардан бошланади.

📖 Ягона ва энг мудхиш хато аввалги хатоларни тузатмасликдир.

📙 Фалсафанинг фойдаси шундаки, у ҳарқандай одам билан сўзлаша олиш имконини беради.

📗 Ҳар қандай саволга жавоб бериш мумкин, фақат у тўғри берилса бас.

📘 Ҳаёт одамларга сахнадир. Унда рол танлаш кишининг ғоясига боғлиқ.

📓 Тинглаш ва сукут сақлаш сизни донишмандликка етаклайди. Сукут – донишмандликнинг бошланиши.

📒 Булут эътиқодсиз бўлганидан, шамол уни ҳоҳлаган томонига олиб кетади.

📕 Жонзотларни ўлдиришдан сақланинг. Чунки одам ўлдириш жониворларни ўлдиришдан бошланган.

📘 Ўтган кун хақидаги: "Мен уни қандай ўтказдим, нималар қилдиму, нималарга улгура олмадим? деган саволларга жавоб топилмагунча кўзларингиз уйқуга кетмасин.”

☝️ Ақл кириши учун ақл тиши чиқишини кутиб ўтириш шарт эмас.

/channel/muminuzm - диний маърифий канал

Читать полностью…

Mo’min.uz

Гунохдан қандай фориғ бўламиз?

Абу Бакр ибн Ҳафсдан ривоят қилинади: «Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди. У гуноҳ қилган эди. Бас, у зот: «Сенинг онанг борми?» – дедилар. «Йўқ», – деди. «Сенинг холанг борми?» – дедилар. «Ҳа», – деди. «Бор! Унга яхшилик қил!» – дедилар».
Ҳасан Марвазий ривоят қилган.

Шарҳ: Яъни, она йўқ бўлса, ўрнига хола ўтар экан. Демак, ўша холани онаси йўқ пайтида онанинг ўрнида кўриш керак. Борида онадан дуо сўрайдиган бўлса, унинг йўғида холадан сўрайди. Яхшилик қиладиган бўлса, унга яхшилик қилади. Гуноҳга ботиб қолиб, қандай қилсам гуноҳим мағфират қилинади, деган ҳалиги одамга Расулуллоҳ онаси ўрнида қолган холасига яхшилик қилишни буюрганлари шуни кўрсатади.

Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:

1. Гуноҳ қилган одам олимлардан маслаҳат сўраши кераклиги.
2. Гуноҳ қилган одам онасининг дуоси ила мағфират топиши имкони борлиги.
3. Онанинг ўрнини хола босиши.
4. Холага яхшилик қилиш билан ҳам гуноҳ мағфират бўлиши.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ.
/channel/muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

Сафар дуоси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ أَنْتَ الصَّاحِبُ فِي السَّفَرِ وَالْخَلِيفَةُ فِي الأَهْلِ اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ وَعْثَاءِ السَّفَرِ وَكَآبَةِ الْمُنْقَلَبِ وَسُوءِ الْمَنْظَرِ فِي الأَهْلِ وَالْمَالِ اللَّهُمَّ اطْوِ لَنَا الأَرْضَ وَهَوِّنْ عَلَيْنَا السَّفَرَ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Сен сафарда соҳибсан ва аҳлда халифа — ўринбосарсан. Аллоҳим! Сендан сафарнинг машаққатидан, маҳзун бўлиб қайтишдан ҳамда ахд ва молда ёмон манзара бўлишидан паноҳ сўрайман. Аллоҳим! Бизга ерни яқин ва сафарни осон қилгин».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон сафарга отлансалар «Аллоҳумма антас сооҳибу фис сафари вал холийфату фил аҳли, Аллоҳумма инний аъуузу бика мин ваъсаа`ис сафари ва каабатил мунқолаби ва суу`ул манзори фил аҳли вал маали, Аллоҳумматви ланал арзо ва ҳаввин ъалайнас сафар», дер эдилар».
(Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган)
/channel/muminuzm - диний маърифий канал

Читать полностью…

Mo’min.uz

✒️Тонг ҳикматлари
Бир аъробийга айтилди:


“Битмайдиган жароҳат нима?” Аъробий деди: “Олийжаноб инсоннинг пасткаш кимсага ҳожати тушиши ва пасткашнинг унга рад жавобини беришидир”. Унга яна айтилди: “Хорлик нима?” У деди: “Шарафли инсоннинг пасткашнинг эшиги ёнида туриши ва унга киришга изн берилмаслигидир”.
* * *
Беш кишига яқинлашиш саодатга сабаб бўлади. Булар: ота-онасига яхшилик қилувчи ўғил, солиҳа жуфт, вафодор дўст, мўмин қўшни, фақиҳ олим.
* * *
Узоқ ва машаққатли иш кунидан кейин уйга иссиқ нон тўла халта билан қайтиш кишининг фахрланиши учун етарлидир.
* * *
Охири кетиш бўлган дунё учун маҳзун бўлма!
* * *
Шундай шахслар борки, уларнинг кўнглини топишинг учун сени мингта ниқоб кийишга ундайди. Шундай шахслар борки, сендаги барча ниқобларни ечтириб, сени борингча севади.
* * *
Дўстлар сувга ўхшайди. Ҳамма сув ҳам ичишга яроқли эмас.
* * *
“Улуғлик васвасаси (паранойя)” билан оғриган одам атрофидаги ҳаммани хизматкор деб ўйлайди.
* * *
Ким тажриба қудуғидан сув ичмаган бўлса, жаҳолат денгизларида ташналикдан ўлиб кетади.
* * *
Агар инсон ризқидан қочиб шамолга минса, ризқи унга етиб олиш учун чақмоққа минади.
* * *
Сен ҳақингда айтилаётган гапларга эътибор берма! Кимлигингни, қанақалигингни ўзинг биласан. Аллоҳ сенинг аҳволингни, ниятингни билувчироқдир. Қилган ишларингни оқлашга уриниб, қийматингни туширма. Ҳаётда муваффақиятсизликнинг сири – ҳаммани рози қилишга уринишдир.
* * *
Биров сенга ишонган пайтда ҳеч қачон унга хиёнат қилма, уни алдама! Шер ўкириб, наъра тортгани учун ўрмон шоҳига айланмади. Балки у ғурурли. У ҳар қанча оч бўлса ҳам ҳеч қачон бировнинг ўлжасига ташланмайди.
* * *
Ҳамма нарса ўзгарганда ҳам ҳеч қачон ўзгармайдиган ҳақиқий, собит муҳаббат онанинг муҳаббатидир!
Эй Роббим! Ўтаётган ҳар бир дақиқада онам учун беркилмас ризқ ва рад этилмас дуо эшигини очгин!
* * *
Бошқалар сенинг фикрларингни тўла англай олмасликларига аниқ ишонганинг лаҳзаларда сукутдан афзалроқ нарса бўлмайди.
* * *
Киши то онаси вафот этгунича гўдаклигича қолади. Агар онаси вафот этса, ўша заҳоти кексага айланади.
* * *
Ютуққа эришган пайтда жим туришинг – ишонч.
Ғазаб пайтида жим туришинг – қувват.
Иш пайтида жим туришинг – ижод.
Сени масхара қилаётганларида жим туришинг – менсимаслик, эътибор бермаслик.
Насиҳат пайтида жим туришинг – одоб.
Маҳзунлик, мусибат пайтида жим туришинг – сабр.
* * *
Жим туриш доим ҳам розилик аломати бўлавермайди. Гоҳида айтмоқчи бўлган гапимизни тушунтиришга қийналган пайтимизда ҳам жим турамиз.
* * *
Энг кўп оғриқ берадиган нарса – кимдир сенга ошкора зулм қилиб, кейин сендан махфий равишда узр сўрашидир.
* * *
Аллоҳнинг энг катта неъматларидан бири тонгни офиятда кутиб олиб, кунни офиятда кеч қилишингдир. Бу шундай неъматки, уни фақат офиятини йўқотганларгина идрок қиладилар. Офият неъматини бергани учун Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
* * *
Уч нарса сенинг ҳаётга бўлган қарашингни ўзгартирадиБеморлик.Мусофирлик.Яқин кишингни йўқотиш.
* * *
Учта нарсани: оилангни, қалбингни ва қадрингни ҳеч қачон қурбон қилма.
* * *
Аёл каби фазл бўлган неъматни кўрмадим. Гўдаклигида отасини жаннатга киришига сабаб бўлади. Балоғатга етиб, турмушга чиққанда эрининг динининг ярмини тўлдиради. Она бўлганда фарзандлари учун жаннат унинг оёқлари остида бўлади.


Тўпловчи ва таржимон: Нозимжон Ҳошимжон.
/channel/muminuzm - диний маърифий канал

Читать полностью…

Mo’min.uz

Тeрроризм. Динни кимдан ўрганиш керак

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
«Ҳикматли дунё»
@Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

#Намоз_вақтлари
Музработ тумани учун
10.11.2023 йил
Жума ҳолатида

⏳ Бомдод 06:20
⌛️ Пешин       13:00
⌛️ Аср        16:00
⏳ Шом          17:40
⌛️ Хуфтон 19:20

🏞 Тонг вақти:  05:50
🌅 Қуёш чиқиши: 07:05
🌃 Қуёш ботиши: 17:26



🔗Яқинларингизга хам улашинг!!!
/channel/muminuzm - диний маърифий канал

Читать полностью…

Mo’min.uz

🕋🕌АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ!
Муборак Жума кунида тўрт нарса ёдингизда бўлсин!📿


🌷- Аллоҳнинг энг суюкли бандаси, Пайғамбар алайҳиссаломга салавот айтишни унутманг:(Аллоҳумма солли ва саллим аъла Саййидина Муҳаммад)🌹

🕌- Шундай сура борки, сизни нурга буркайди. У - Каҳф сураси. Ўқиб қўйишни унутманг! 📖

🤲🏻- Бу кунда бир вақт борки, дуо қилишингиз учун сизга мунтазир. Уни зое қилманг! Ўзингизга қўшиб, мусулмонларнинг ҳаққига ҳам дуо қилишни унутманг!

🌺- Шундай дўстларингиз борки, сизнинг унга билдирмасдан дуо қилишингизни кутади. Қалбдан қилинган дуоларингизда уларни унутманг!
/channel/muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

#Фаолият
Музработ туманидаги барча диний соха ходимлари томонидан хафта давомида маънавий-маърифий тадбирлар,хашарлар ташкил этилди.
@Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

МАЙИТНИ ЭШИК ЁКИ ДЕРАЗАДАН ОЛИБ ЧИҚИШ

Ассалом алайкум! Мен талалабман яқинда лексия дарсимизда бир мунозарали ҳолат бўлди. Биз Иштихон туманида майитни дераздан чиқарилад, Навои ҳудудларида эшикдан чиқарар экан. Майитни деразадан ёки эшикдан чиқаришда қанақа маъно бор? Деразадан чиқариш бидъат ҳисобланиб қолмайдими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Буни динга мутлақо алоқаси йўқ. Маййит эшикдан олиб чиқилади. Баъзидан эшикдан олиб чиқиш қийин бўлса деразадан ҳам олиб чиқса бўлади. Қаердан олиб чиқилса қулай бўлса, ўша ердан олиб чиқилади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
/channel/muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

ҚИЁМАТ КУНИ ГУНОҲЛАРНИ ЯШИРАДИГАН АМАЛ

Қайси амалларни қилсак, Қиёмат куни гуноҳларимиз яширилади?
— бир мусулмонни шарманда қилмасак;
— биродаримизнинг мусибатидан шодланмасак.
Эҳтимол, Аллоҳ унга раҳм қилиб, сени балога гирифтор қилар.
— гуноҳ қилган кишининг айбини очишга ҳаракат қилмасак. Зеро, тавба эшиклари очиқ. Эҳтимол, Аллоҳ унинг гуноҳларини кечириб, унинг айбини ошкор қилганинг учун сенга гуноҳ ёзар?
— имкон борича бир мусулмонни айбини яширишга уринсак.
Роббим, айбларимизни яширгин!🤲

манба: "Ҳикматлар" китоби.
/channel/muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

ҚИЗИМГА НАСИҲАТ.

➀ Қизим, Аллоҳ сенга муносиб кўрганни севиб, қадрига ет. Аёл кишининг энг катта хатоси – эри билан бошқанинг эрини солиштирмоғидир.

➁ Қизим, шуни билгинки, кимларнидир сенинг эрингга ҳам ҳаваси келади. Эрингнинг бошқаларда йўқ яхши сифатлари ҳам борлигини унутма!

➂ Қизим, саҳобия аёллардан ўрнак ол. Улар "Биз эрларимизга сизлар амирларингга муомала қилганингиздек муомала қиламиз", дер эдилар.

➃ Қизим, рашк бобида ҳаддан ошмагин! Ноўрин рашк – оила бахтига рахна солувчи ва ортиқча рашк талоқнинг калитидир.

➄ Қизим, ақлли аёл эрининг қалбидаги муҳаббатни уйғота олади ва эри нималардан рози бўлиши ва нималардан ғазабланишини яхши билади.

➅ Қизим, эрингни хобхонада ўн йиллик турмуш ўртоғим, деб бил. Ҳаётда эса унга ўн кунлик куёвга муомала қилгандек муносабатда бўл.

➆ Қизим, эринг учун зийнатланишни зинҳор тарк қилмагин! Энг яхши зийнат – сурма ва энг яхши атир сувдир.

➇ Қизим, мана бу ҳадисни доим ёдингда тут: «Қайси аёл эри ундан рози бўлган ҳолда вафот топса, жаннатга киради».
(Термизий ривояти)

Агар одамлар ўзаро муносабатларида бир-бирларига меҳр-шафқат кўрсатсалар, уларга Аллоҳнинг раҳмати тушади. Уларни энг кўп ҳалок қиладиган нарса ҳасаддир. Ҳасад ва меҳр-шафқат бирга жамланмайди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Раҳм қилинглар, шунда раҳм қилинасизлар», дедилар
/channel/muminuzm

Читать полностью…
Subscribe to a channel