muminuzm | Unsorted

Telegram-канал muminuzm - Mo’min.uz

-

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилояти, Музработ тумани "Дўстмуҳаммад бобо”жомеъ масжиди расмий канали Каналга уланиш: https://t.me/MuminUzM

Subscribe to a channel

Mo’min.uz

▶️ Ким биродарининг айбини беркитса...
📀Муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари
📲@Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

❌РЎЗАДОР ТАОМ ҲАҚИДА ЎЙЛАСА РЎЗАСИ БУЗИЛАДИМИ?

Ёрқин домла Жумабоев,


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси.

📲@Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

27.03.2024
Музработ тумани вақти билан
🌙ИФТОРЛИК ВАҚТИ
⌚️19:00

Ифторлик дуоси:
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъала ризқика афтарту, фағфирли я ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.

📲/channel/muminuzm - диний маърифий канал

Читать полностью…

Mo’min.uz

•Кимки (одамлардан сир тутиб) яширин ҳолда ёмонлик қилса, яширин ҳолда тавба қилсин. Кимки ошкора ёмонлик қилса, бас ошкора тавба қилсин. Чунки Аллоҳ таоло кечиради, айбламайди. Одамлар сени айблашади, кечиришмайди.

©Маймун ибн Меҳрон рохимахуллох.
📲/channel/muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

"Do‘stmuhammad bobo" jome masjidida taroveh namozidan fotolavhalar

Читать полностью…

Mo’min.uz

#Намоз_вактлари
Музработ тумани учун
27.03.2024 йил
Чоршанба ҳолатида


🕰Бомдод                          05:45
🕰Пешин                            13:00
🕰Аср                                   17:20
🕰Шом                               19:05
🕰Хуфтон                          20:45


🏞 Тонг вақти:          05:14
🌅 Қуёш чиқиши:      06:27
🌃 Қуёш ботиши:  18:49

🔗Яқинларингизга  хам улашинг!!!
/channel/muminuzm - диний маърифий канал

Читать полностью…

Mo’min.uz

📲@Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

#Саҳарлик_вақти
14 - МАРТ ПАЙШАНБА
🕓 САҲАРЛИК: 05:20

@Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

Muzrabot tumani uchun Iftorlik vaqti
⏰18:42
📆13-MART

IFTORLIK (OG'IZ OCHISH) DUOSI
Allohumma laka sumtu va bika amantu va 'alayka tavakkaltu va 'ala rizqika aftartu, fag'firli ya g'offaruma qoddamtu va ma axxortu.

Ma'nosi: Ey Alloh, ushbu ro'zamni Sen uchun tutdim va Senga iymon keltirdim va Senga tavakkal qildim va bergan rizqing bilan iftor qildim. Ey gunohlarni afv qiluvchi Zot, mening avvalgi va keyingi gunohlarimni mag'firat qilgil.
📲@Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

Ибрат:
Одамлардан келган озорга сабр қилиб, уни эсдан чиқарган, зарра қадар яхшиликни эса қадрлаб, уни доимо ёдида сақлаб юрувчи кишилар қандай ҳам ажойиб инсонлардир
.
📲/channel/muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

ҲОМИЛАДОР ЁКИ ЭМИЗИКЛИ АЁЛНИНГ РЎЗА ТУТИШИ

❓164-CАВОЛ:
Рамазон ойида рўза тутишни ният қилгандим, аммо эмизикли болам бор. Бундай ҳолда рўза тутсам бўладими?


💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Ҳомиладор ёки эмизикли аёл рўза тутганда боласига ёки ўзининг жонига зарар етишидан қўрқса, рўза тутмайди ва кейинчалик рўзанинг қазосини тутиб беради. Бу ҳақида мўътабар манбаларимизда қуйидагича дейилган: 

الْحَامِلُ وَالْمُرْضِعُ إذَا خَافَتَا عَلَى أَنْفُسِهِمَا أَوْ ، وَلَدِهِمَا أَفْطَرَتَا وَقَضَتَا ، وَلَا كَفَّارَةَ عَلَيْهِمَا كَذَا فِي الْخُلَاصَةِ

“Ҳомиладор ва эмизикли аёл ўз жонига ёки боласига зарар етишидан қўрқса, рўзани очади ва (имкон бўлганда) қазосини тутади. Уларга рўзани очгани учун каффарот лозим бўлмайди. Зеро, “Хулоса”да шундай дейилгандир” (манба: “Фатавои ҳиндия”).
Бошқа бир манбаъда шундай дейилади:

(وَلِلْحَامِلِ وَالْمُرْضِعِ إذَا خَافَتَا عَلَى الْوَلَدِ أَوْ النَّفْسِ ) أَيْ لَهُمَا الْفِطْرُ دَفْعًا لِلْحَرَجِ وَلِقَوْلِهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ { إنَّ اللَّهَ وَضَعَ عَنْ الْمُسَافِرِ الصَّوْمَ وَشَطْرَ الصَّلَاةِ وَعَنْ الْحَامِلِ وَالْمُرْضِعِ الصَّوْمَ } قَيَّدَ بِالْخَوْفِ بِمَعْنَى غَلَبَةِ الظَّنِّ بِتَجْرِبَةٍ أَوْ إخْبَارِ طَبِيبٍ حَاذِقٍ مُسْلِمٍ كَمَا فِي الْفَتَاوَى الظَّهِيرِيَّةِ عَلَى مَا قَدَّمْنَاهُ ؛ لِأَنَّهَا لَوْ لَمْ تَخَفْ لَا يُرَخَّصُ لَهَا الْفِطْر

яъни: “Ҳомиладор ва эмизикли аёл боласи ёки ўзига зарар етишидан қўрқса, рўзани очиши жоиз бўлади. Бу рухсат қийинчиликни кетказиш учундир. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, Аллоҳ мусофирдан рўзанинг (ҳаммасини) ва намознинг ярмини, ҳомиладор ва эмизикли аёлдан рўзанинг (ҳаммасини) кўтарган”, деганлар (Имом Насаий Анас ибн Моликдан ривоят қилган). Ҳомиладор ёки эмизикли аёлнинг рўзани очиши зарардан қўрқишга боғлаб қўйилди. Бу қўрқув ё тажрибалар натижасида пайдо бўлган ғолиб гумон билан ёки мусулмон, моҳир табибнинг хабар бериши билан юзага келади. Фатавои Зоҳирияда шундай келган. Агар ҳомиладор ёки эмизикли аёл боласи ё ўзининг жонига зарар етишидан қўрқмаса, рўзани очишига рухсат берилмайди” (манба: “Баҳрур-роиқ”).

Демак, ҳомиладор ёки эмизикли аёл рўза тутса боласига ёки ўзининг жонига зарар етишини тажриба орқали билса, ёки буни тажрибали, билимдон мусулмон (дин-диёнатли) тиббиёт ходими хабар берса, рўза тутмайди. Имкон топганда қолдирилган кунларни ҳар бир кунига бир кундан қазосини тутиб беради.

Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, ҳомиладор ва эмизикли аёллар рўза тутмаганлари учун фидя бермайдилар. Чунки улар келажакда рўзанинг қазосини тутишга қодир ҳисобланадилар.

Ҳомиладор ва эмизикли аёллар боласи ёки жонига зарар етмайдиган бўлса, рўза тутишлари шартдир. Уларга юқоридаги рухсатлар тегишли ҳисобланмайди. Айниқса болалари таом ейишга ўрганган эмизикли аёллар бу борада тақво билан иш тутишлари лозим бўлади. Валлоҳу аълам
.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати
📲/channel/muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

Музработ вакти билан
Саҳарлик_вақти
3 - РАМАЗОН / 13 - МАРТ
ЧОРШАНБА
🕓 САҲАРЛИК: 05:22

/channel/muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

12.03.2024
Музработ тумани вақти билан


ИФТОРЛИК ВАҚТИ
🕗18:41

Ифторлик дуоси:
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъала ризқика афтарту, фағфирли я ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.

🔗Яқинларингизга  хам улашинг!!!
/channel/muminuzm - диний маърифий канал

Читать полностью…

Mo’min.uz

РЎЗАДОРНИНГ МИЛКИ ҚОНАБ, ҚОН ИЧИГА КЕТСА РЎЗАСИ БЎЗИЛАДИМИ?
❓174-CАВОЛ:
Рўзадор киши тиш олдириши ёки милки қонаши натижасида ичига қон ютса, рўзаси бузиладими
?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ичга қон ютиш масаласининг бироз тафсилоти бор. Тиш олдирганда ёки милк қонаганда туфук қондан кўп бўлса, ютганда ҳам таъми билинмаса, рўзани бузмайди. Агар қон туфукдан кўп бўлса, рўза бузилади. Агар туфук ва қон баробар бўлса, эҳтиётан, рўза бузилади. Бу ҳақида Ҳанафий мазҳабининг мўътабар манбаларидан бири бўлган “Раддул Мухтор” китобида шундай дейилади:

(أَوْ خَرَجَ الدَّمُ مِنْ بَيْنِ أَسْنَانِهِ وَدَخَلَ حَلْقَهُ ) يَعْنِي وَلَمْ يَصِلْ إلَى جَوْفِهِ أَمَّا إذَا وَصَلَ فَإِنْ غَلَبَ الدَّمُ أَوْ تَسَاوَيَا فَسَدَ وَإِلَّا لَا ، إلَّا إذَا وَجَدَ طَعْمَهُ

Яъни: “Тишлари орасидан қон чиқиб, томоғига етсаю ичкарига кетмаса, рўза очилмайди. Агар ичкарига кетган бўлса, қони тупукдан кўпроқ ёки баробар бўлса рўза бузилади. Тупукдан оз бўлса, рўза очилмайди. Агар қон туфукдан кам бўлса ҳам ютинганда унинг таъмини сезса, рўза очилади” (“Раддул Муҳтор”). Валлоҳу аълам
.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати
🌐/channel/muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

#ro'za
Muzrabot tumani uchun

12.03.2024-yil
⌚️Saharlik vaqti: 05:23


@Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

28.03.2024
Музработ тумани вақти билан
🌙ИФТОРЛИК ВАҚТИ
🕰19:01

Ифторлик дуоси:
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъала ризқика афтарту, фағфирли я ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.
📲/channel/muminuzm - диний маърифий канал

Читать полностью…

Mo’min.uz

#ҳикмат

- Гапирганда одобга риоя қилиш ақлнинг мевасидир.
- Очкўзда ҳаё йўқдир.
- Ўзгалардан ибратлана олган киши бахтлидир.
- Ҳикмат мўминнинг йўқотган нарсасидир.
- Ҳақикий ёмонлик ёмон айбларни ўзида мужассам қилувчидир.
- Кишининг ростгўйлиги унинг нажотидир.

«Унваанул байан» китобидан
📲/channel/muminuzm - диний маърифий канал

Читать полностью…

Mo’min.uz

Рамазон ижобат ойи

🤲 Рамазон ойи кун давомида эҳтиёжинг тушадиган 3 та муҳим дуо

▪️1-дуо
Аллоҳумма аъинний ъалаа зикрика, ва шукрика ва ҳусни ъибаадатика
.

Дуонинг натижаси шулки, сенга ибодатларнинг барча турлари Аллоҳнинг изни ила енгиллаштириб қўйилади.

Маъноси: Аллоҳим, Сени зикр қилишимда, Сенга шукр айтишимда ва гўзал ибодат қилишимда ёрдам бер.

▪️2-дуо
Аллоҳумма иннака ъафуввун туҳиббул ъафва фаъфу ъанний.

Дуонинг натижаси шулки, Роббимиз сенинг бўйнингни Аллоҳнинг изни ила дўзахдан озод қилади.

Маъноси: Аллоҳим, Сен афв қилувчисан (кечирувчисан), афв этишни яхши кўрасан.

▪️3-дуо
Роббана! Аатинаа фид-дуня ҳасанатан ва фил аахироти ҳасанатан ва қинаа ъазабан наар
.

Дуонинг натижаси шулки, сенга дунё ва охиратдаги барча яхшиликлар жамлаб берилади.

Маъноси: Роббимиз! Бизга бу дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшилик бергин ва бизни дўзах азобидан сақлагин.
🌐/channel/muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

"Do‘stmuhammad bobo" jome masjidida taroveh namozidan fotolavhalar

Читать полностью…

Mo’min.uz

26.03.2024
Музработ тумани вақти билан
🌙ИФТОРЛИК ВАҚТИ
⏰18:58

Ифторлик дуоси:
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъала ризқика афтарту, фағфирли я ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту
.
📲/channel/muminuzm - диний маърифий канал

Читать полностью…

Mo’min.uz

"Кимки Аллоҳ таолога ва қиёмат кунига ишонса, туҳмат пайдо бўладиган ўринларга тушиб ўзини фитнага солмасин"

Туҳмат қилиш инсонларнинг қалбини яралашдир. Луқмони Ҳаким фарзандларига туҳмат қилишдан сақланиш ҳақида шундай насиҳат қилган эканлар: “ Эй фарзанд, одамларни ҳар хил бўлар-бўлмас туҳмат гаплар билан ранжитма. Болта инсоннинг вужудини яраласа, туҳмат инсоннинг қалбини яралайди”.
Баъзи бировлар фойда кўриш учун туҳмат гапни гапиришади. Биров зарар кўрмаслик учун ёки зарарни кетказиш учун туҳмат гапни гапиради. Шу йўл билан фойда кўрмоқчи ёки балодан қутилмоқчи бўлади. Аслида, туҳматдан фойда кўриш йўқ. Чунки, туҳмат ёлғон сўзлардан иборат бўлиб, ёлғон сўзларда хатар бордир, нажот йўқ. Бу ҳақда Пайғамбаримиз (с.а.в.): “Хатар бўлса ҳам рост сўзланг! Нажот тўғри сўздадир. Ёлғон сўзда нажот кўрсангиз ҳам ёлғон гапирманг! Хатар ёлғон сўздадир”, дейдилар.
Баъзи бир одамлар бошқаларни ўзларига жалб қилиш, ўзларини гапбилармон киши қилиб кўрсатиш учун туҳмат гапларни гапиришади. Бу эса у инсонларда жаҳолатдан дарак беради. Донишмандлар: “Бошқа инсонларга тили билан озор берадиган, туҳмат қилиб яшашдан кўра, бетил бўлиб туғилган яхшидир”, дейишади.
Айрим кишилар душманидан ўч олиш учун туҳмат уюштиради. Турли хил уйдирмаларни тўқиб чиқаради. Душманни енгиш учун туҳматни қурол қилиб ишлатади. Чунки туҳмат орқасида бошқалар учун катта фожиа туради. Арзимаган бир гап одамнинг тақдирини ёмон тарафга ўзгартиради.

Биров туҳмат қилиб гапирса, уни туҳматдан қайтариш ўрнига, унинг гапларини кўтариб чопадиган одамлар ҳам кўплаб топилади. Туҳмат инсоннинг барча савоб ишларини кетказади, туҳмат қилган ҳам туҳматни мақуллаган ёки уни эшитган ҳам туҳмат гуноҳига шерикдир. Туҳмат қилинган одам туҳмат қилинганлигини эшитса, унга сабр қилса, у катта ажрни қўлга киритади.
🌐 /channel/muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

#muftiy_minbari
🌙 ТИНЧЛИКНИ САҚЛАШ БАРЧАНИНГ БУРЧИДИР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐 /channel/muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

#Намоз_вактлари
Музработ тумани учун
14.03.2024 йил
 Пайшанба ҳолатида


⏳Бомдод                        06:00
⏳Пешин                          13:00
⏳Аср                               17:15
⌛️Шом                                18:50
⏳Хуфтон                         20:45
Изох: ( Хуфтон намозининг вақти таровех намози учун кечроқ кўрсатилган)
🔗Яқинларингизга  хам улашинг!!!
/channel/muminuzm - диний маърифий канал

Читать полностью…

Mo’min.uz

❗️Рамазон ойини имкон қадар фойдали, савоб ва мазмунга тўла ўтказиш учун муҳим эслатмалар

✅  Кунларингизни пухта режалаштиринг, вақтни беҳуда сарфламаслигингизга эътибор беринг.
✅  Камроқ ухланг, кўпроқ ибодат қилинг.
✅  Ифторлик қилишни хурмодан бошлашни одат қилинг.
✅  Доимий зикрда бўлинг.
✅  Одатдагидан камроқ овқат ейишга ҳаракат қилинг.
✅  Кўп дуо қилинг, зеро Рамазон ойи – мағфират ойидир.
✅  Дуоларингизда доим ота-онангиз ва васийларингизни эсланг.
✅  Энг севган нарсаларингиздан садақа қилинг.
✅  Кечиримли бўлинг.
✅  Кўпроқ табассум қилинг.
✅  Одатларингизга эътиборли бўлинг: яхшиларида давомли бўлинг, ёмонларидан кечинг.
✅  Аллоҳни эслашда, ниятингиз ва қалбингизни поклашда қатъиятли бўлинг.
✅  Аллоҳга шукр қилинг ва атрофингиздагиларга миннатдорчилик билдиринг.
✅  Қалбингизга қулоқ солинг.
✅  Пайғамбарлар қиссаларидан ибрат олинг.
✅  Қуръонни бутун борлиғингиз билан ўқишда ва ёдлашда илғор бўлинг.
🌐/channel/muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

🌙 РЎЗАГА ДОИР САВОЛ-ЖАВОБЛАР (2-аудио)
🌐@Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

Фаришталар дуо қилишади

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳ таоло ва Унинг фаришталари саҳарлик қилувчиларга раҳмат сўраб дуо қиладилар", деганлар (Имом Табароний, Ибн Ҳиббон ривояти).

🌐/channel/muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

#Мутолаа_вақти
Унинг исмини телефонимга "Хадича" деб ёзиб қўйдим, лекин бу ҳақида ўзига индамаган эдим. Бир куни қўл телефонимни олиб ундан фойдаланмоқчи бўлди... Қараса телефонда нотаниш бўлган "Хадича" исми турган экан. Дарров шу заҳоти қони қайнаб, пешонасидан тер доналари чиқиб кетди... Қаттиқ хафа бўлиб мендан Хадичани ким эканлигини сўради. Мен ўзимни иккилангандай тутиб, саволига жавоб бермадим. Яна ҳам хафалиги зиёда бўлиб:
–«Айтинг, жавоб беринг. Мени кўзларимга қараб айтинг...» деди. Ва ниҳоят унга жавоб бердим:
–«Унинг ўзидан сўра...».
У бўлса:
–«Жуда яхши, ўзидан сўрайман...» деди. Телефонга Хадича исми билан ёзилган инсонга қўнғироқ қилиши билан ўзининг қўл телефонини жиринглаган овозини эшитиб қолди. Телефонига қараши билан қўнғироқ қилаётган инсон мен эканлигимни кўриб, хайрон бўлиб жим бўлиб қолди... Ҳеч нарсани англаб етмай телефонига қараб деди:
–«Мени исмим Хадича эмас-ку...!».
Шунда мен:
–«Сифтинг-чи? Меҳринг-чи? Мени тушунишинг-чи? Менга бўлган муҳаббатинг-чи? Мендан хавотир олишларинг-чи? Сен менинг оиламсан. Сен бу дунёдаги бутун мол-у давлатим... Сен менинг номим ва шарафим, айбларимни яширгувчимсан, ИншаАллоҳ Олий Фирдавсдаги рафиқамсан... Сен менинг аёлимсан...»
Қўлларим билан унинг ёноқларидан оқиб тушган кўз ёшларини артар эканман, сўзимда давом этдим:
–«Энди билдинг-ми Хадича ким эканлигини...?»
У шундай жавоб берди:
–«ИншаАллоҳ шундай ҳам бўламан. Юзингизни асло ерга қаратмайман...».

💫Меҳрибон Роббимиз Аллоҳ! Биз Сендан Ўзинг рози бўладиган, икки дунёларимиз учун хайрли бўлган ҳалол ва пок муҳаббатни барча ака-ука, опа-сингилларимизга сўраб қоламиз... Барчаларимизни аҳли-оилаларимизни мустаҳкам қилгин! Фароғат қасри бўлган оила қурганлар ва бу бахтга эришиш арафaсида турганларнинг ўрталарига отамиз Одам алайҳиссалом ва онамиз Момо Ҳавво, Ҳабибимиз Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам ва онамиз Хадичаи Кубро, Али карромаллоҳу важҳаҳу ва Фотимаи Заҳро оналаримизнинг ўрталарига солган оташин меҳр-муҳаббат ва маваддат, ўзаро ҳурмат, меҳр-шафқат, вафо-мурувват, илоҳий бахт-у саодатни солгин! Устиларимиздан Ўзингнинг раҳматинг, мағфиратинг, қут-барокотингни ёғдиргин! Амийн! 🤲🏻

✨...Улар сизга либосдир, сиз уларга либосдирсиз...
(Бақара сураси 187-оят)


/channel/muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

🌙 РЎЗАГА ОИД МАСАЛАЛАР
📲/channel/muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

Рамазон  рўзасини тутишнинг баъзи фойдалари.

1. Рўза тутган кишининг тақводорлиги ошади.
2. Рўза туфайли рўзадор ўз соғлиғини тиклаб олади.
3. Ҳавои нафсни синдириш.
4. Шайтонга қаҳр кўрсатиш.
5. Рўзадорнинг қалби мусаффо бўлади.
6. Гуноҳлар тутган рўзаси сабабли мағфират қилинади.
7. Рўза туфайли фаришталар сифати ила сифатланади.
8. Рўзадор сабр-бардошли киши сифатига эга бўлади.
9. Раҳм-шафқат сифатини шакллантириб, мустаҳкамлайди.          
/channel/muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

11.03.2024
Музработ тумани вакти билан
ИФТОРЛИК ВАКТИ
⏳18:40


Ифторлик дуоси:
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъала ризқика афтарту, фағфирли я ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.

Каналга уланиш учун 👇
@Muminuzm

Читать полностью…
Subscribe to a channel