ФОТИМА ОНАМИЗНИНГ ВАФОТЛАРИ (26-қисм)
🎙 Муфтий Нуриддин домла🌙
БУЮК ОНАЛАРИМИЗ
🌐/channel/muminuzm
ДОНОЛАР БИСОТИДАН ҲИКМАТЛАР
1. Ишонч кучингга куч қўшади.
2. Ўзига ишонганни енгиб бўлмайди.
3. Нафрат жой олган кўнгилда муҳаббатга ўрин қолмайди.
4. Яхшини ёмондан ажратолмаган одам ҳар қадамда панд ейди.
5. Ҳаракат кишини мақсадга яқинлаштиради.
6. Дард мардни енголмайди.
7. Вақтни ўзингга бўйсундирмоқчимисан, бир дақиқани ҳам беҳуда ўтказма.
8. Дақиқа ҳам умрнинг бир зарраси.
9. Ўч олишга кетган вақт энг бемаъни вақтдир.
10. Кўнглида ёмонлиги бўлмаган киши ёмонни ўзига яқин тутмайди.
11. Ҳавас билан ҳасаднинг ораси бир қадам.
12. Иккилангандан таваккал қилган яхши.
13. Яхшининг қадрига етмаганнинг куни ёмонга қолади.
14. Меҳнатнинг роҳати бўлмаса ҳам самараси бўлади.
15. Қўлидан иш келадиган киши кўчада қолмайди.
16. Кишининг қайсарлиги ўзига қимматга тушади.
17. Бир сўз билан қолган кўнгилни минг сўз билан олиб бўлмайди.
18. Мардлик тилда эмас, дилда бўлади.
19. Бировни аҳмоқ қилган аслида ўзининг аҳмоқлигини кўрсатган бўлади.
20. Бировни айблаш ўзини оқлашдир.
/channel/muminuzm
#иқтибос #бемазҳаблик_иллати
"Бемазҳабликни ўзига йўл тутиб, мазҳаблар орасида тентираб юрган инсон одамларнинг энг ёмонроғи ва пасткашроғидир".
©️Шайх Муҳаммад Зоҳид Кавсарий раҳимаҳуллоҳ
📚 "Бемазҳаблик динсизлик сари кўприкдир" рисоласидан.
/channel/muminuzm
🕊🌹Ассалому алaйкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ🌹
Душанба тонги хайрли
бўлсин!
🌿🕊🌹🕊🌷🕊🌹🌺🕊☘️
Саҳар тонгдан дуо қилинг ...
Аллоҳ тонгингизни мунаввар этсин...
Чин юракдан ибодат қилинг...
Аллоҳ умрингизни мазмунли этсин...
🌿🕊🌺🕊💐🕊☘️🕊🌺🕊🌷
Калимангиз чин дилдан айтинг
Мехрибон роббим бўлсин мададкор...
Иймонингиз мукаммал бўлсин...
Кунларингиз ўтсин бахтиёр...
🌹🕊🌺🕊🪷🕊🌿🕊🌺🕊💐
Дуоларингиз дунё ва охиратингиз учун қалқон бўлсин!
@Muminuzm
Гуноҳларимизга каффорот бўлувчи рўзага шошилинг!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси, Аллоҳдан умид қиламанки, бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар.
(Имом Муслим ривояти)
Муҳаррам ойининг 9-10-кунлари (июль ойининг 15-16-кунлари) рўза тутиш мустаҳаб саналади!
/channel/muminuzm
БЕМОРНИ ДОМЛАГА ЎҚИТИШ ДИНИМИЗДА БОРМИ?
#дам_солиш
❓1322-CАВОЛ: Халқ орасида касал бўлган инсонни мулла ёки эшонга ўқитиш деган тушунча бор. Шу тушунча шариатга қанчалик тўғри келади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Бу иш шариатимизга мувофиқ келади. Фақат дам солувчи киши мулла ёки эшон бўлишидан ташқари, Қуръони каримни тўғри ўқийдиган киши, ё беморнинг яқинлари, ёки беморнинг ўзи ҳам бўлиши дуруст. Дам солиш асосан Қуръони карим суралари ва оятлари, ҳадиси шарифда келган дуолар билан бўлади.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом ичида ширк сўзлари бўлмаган дам солиш дурустлигини баён қилганлар. Яна ҳадиси шарифларда турли газанда ҳайвон ва ҳашаротлар чаққанда, жинниликда, кўз текканда, иситмада ва шу каби касалликларда Қуръон ўқиб даволашга кўрсатмалар берганлар. Жумладан: Қайс ибн Талқ отасидан ривоят қилади:
كُنْت عِنْدَ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَلَدَغَنِي عَقْرَبٌ ، فَجَعَلَ يَمْسَحُهَا وَيُرْقِيهِ
“Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ёнларида эдим. Мени чаён чақиб олди. У киши (чаён чаққан жойни) силаб, дам солдилар” (Имом Таҳовий ривоятлари).
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
لَدَغَتْ رَجُلًا مِنَّا عَقْرَبٌ ، عِنْدَ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ رَجُلٌ : يَا رَسُولَ اللَّهِ ، أَرْقِيهِ فَقَالَ مَنْ اسْتَطَاعَ مِنْكُمْ أَنْ يَنْفَعَ أَخَاهُ فَلْيَفْعَلْ
"Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ёнида биримизни чаён чақиб олди. Бир киши: “Эй, Аллоҳнинг Расули, дам солайми?” деди. У зот айтдилар: “Ичингизда ким биродарига фойда келтира олса, шундай қилсин!” (Имом Таҳовий ривоятлари).
Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг бу сўзларидан беморга фойда берадиган ҳар қандай дам солиш дурустлиги тушунилади.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом бемор бўлганларида Жаброил алайҳиссалом қуйидаги сўзлар билан дам солганлар:
بِسْمِ اللَّهِ أَرْقِيك مِنْ كُلِّ شَيْءٍ يُؤْذِيك مِنْ شَرِّ كُلِّ ذِي نَفْسٍ وَنَفَسٍ ، وَعَيْنٍ ، اللَّهُ يَشْفِيك ، بِسْمِ اللَّهِ أَرْقِيك
яъни: “Сенга озор берувчи ҳар бир нарсадан, ҳар бир жонли, нафас олувчи ва ёмон кўздан Аллоҳнинг номи билан руқя қиламан (дам соламан). Аллоҳ сенга шифо беради. Аллоҳнинг номи билан дам соламан” (Имом Таҳовий ривоятлари). (“Шарҳи Маонил осор” китоби).
Дам солиш учта шарт билан дуруст бўлади:
1. Қуръони карим ёки Аллоҳ таолонинг исми сифатлари билан бўлиши;
2. Араб тилида бўлиши ёки бошқа тилда бўлса ҳам, маъноси тушунарли бўлиши;
3. Дам солишнинг ўзи билан эмас, Аллоҳ таолонинг изни ва қудрати билан шифо топишига эътиқод қилиши (“Ал-мавсуъатул фиқҳийя ал-Кувайтия”).
Дам солиш ҳам даволанишнинг бир тури бўлиб, у бошқа даволаниш турлари: анъанавий тиббиёт ва замонавий тиббиётдан фойдаланишни ман қилмайди. Балки Қуръон оятлари мўминларнинг ҳам руҳига, ҳам жасадига шифо бўлганидан даволанишнинг бошқа турларига ёрдамчи бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
🔗 Улашинг: /channel/muminuzm
#ҳикмат
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муозга шундай дедилар:
«Сукут сақласанг, саломат бўласан. Гапирсанг, гапинг ё фойдангга, ё
зарарингга бўлади».
«Унваанул байан» китобидан.
⏰Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
/channel/muminuzm
#Намоз_вақтлари
Музработ тумани учун
📆12.07.2024 йил,
Жума ҳолатида
⏱Бомдод 04:30
⏱ Пешин 13:00
⏱ Аср 18:15
⏱ Шом 20:15
⏱ Хуфтон 21:40
🏞 Тонг вақти: 03:54
☀️ Қуёш чиқиши: 05:21
🌥Қуёш ботиши: 19:54
🔗 Яқинларингизга хам улашинг!!!
/channel/muminuzm - диний маърифий канай
#muftiy_minbari
🌙 АЛЛОҲ УЧУН ЙИҒЛАГАНМИСИЗ?
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐 @Muminuzm
Молик ибн Динор айтади:
«Бадан касал бўлса, унга на таом, на ичимлик, на уйқу ва на дам олиш наф беради. Шунингдек, қалбга ҳам дунё муҳаббати ўрнашиб олса, унга ваъз насиҳат таъсир қилмайди».
📚 «Ҳилятул авлиё» 2/363.
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/muminuzm
❗Аёлнинг бирламчи вазифаси.
Эркакларга фитратига мос вазифаларни юклаган Аллоҳ таоло аёллар учун ҳам ўзига хос масъулиятларни белгилаб қўйган.
Мазкур масъулиятларни ўз ўрнида адо этган аёл чинакам мўмина,солиҳа,орифа мақомларига эга бўлади.Ҳар бир муслима,аввало солиҳа аёл бўлишни мақсад қилиб,шунга кўра ҳаракатларини бўлгилаши лозим.Солиҳалик – ҳаётни гўзаллаштирадиган сифат.Яқинад бир аёл билан сухбатлашиб қолдим.У ҳаёт ташвишлари билан ўралашиб, “солиҳа аёл бўлиш” йўлини тарк этибди.Кўпинча аёллар амал қилиши лозим бўлган низом билан эмас,биринчи ўринга чиқиб қолган туйғулари билан ҳаракат қилади.
Аммо бизнинг аёлларимизда такрорланадиган хатолардан бири шуки,келин бўлганларидан сўнг солиха хотин,солиҳа она бўлишни гўёки унутиб қўйишади.Аёлларга Аллоҳ амр этган буйруқлар бир четда қолиб кетади...
Аёл нега барча фазилатларни четлаб,ўз олдига қўйилган юксак ухровий мақсадларга эришишда хотинлик,оналик шарафидан фойдалана олмаяпти?
Чунки у бахтни фақат яхши еб-ичиш,кийиниш,тўй-ҳашам каби орзу-ҳавасларда кўрмоқда.Бир қанотли қуш уча олмаганидек,саодатнифақат моддиятда кўрадиганлар солиҳа аёлликни камолига етказа олмайди.Лекин ибодатларини ўз вақтида адо этувчи аёл,оила,одоб-ахлоқ,фарзандлар тарбиясига ҳам динимиз буюрганидек ёндашиб,уддалай олса,олий мақсадга эришади,албатта.Зеро, дунё матохининг ҳаммаси бир синов,бизни асл мақсадимиздан чалғитади.
“Мўминалар” журналидан
/channel/muminuzm
#muftiy_minbari
🌙 ИНСОНЛАР НЕГА БИР-БИРЛАРИГА ИШОНМАЙ ҚЎЙДИЛАР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐 /channel/muminuzm
#Brifing #Haj_2024
🕋 “Haj – 2024” mavsumiga tayyorgarlik koʻrish va uni tartibli oʻtkazish yuzasidan BRIFING
📊 Joriy yilda ham Oʻzbekiston fuqarolari uchun umumiy haj kvotasi 15 000 nafar etib belgilandi.
✈️ Yurtimiz ziyoratchilari shu yilning 23-maydan 7-iyun kuniga qadar respublikaning 10 ta hududiy xalqaro aeroporti: Toshkent, Namangan, Fargʻona, Qarshi, Termiz, Samarqand, Buxoro, Navoiy, Urganch, Nukus shaharlari orqali hojilarni Madina shahriga yuborish hamda 22-iyundan 12-iyulga qadar Jidda shahridan Oʻzbekistonga olib kelish ishlari amalga oshiriladi.
🏢 Maʼlumot uchun, ziyoratchilarimiz Madina shahrida “Masjidi Nabaviy”dan 100 metr uzoqlikda joylashgan 5 yulduzli “Zam-zam Pullman” mehmonxonasida, Makka shahrida esa “Abraj al-Dana”, “Al-Ayam Elite”, “Dali Hotel”, “Najma Al-Saad”, “Open Hotel”, “Shueae Nozha Hotel”, “Ayed Al-Saha” mehmonxonalarida istiqomat qiladilar.
#Мутолаа_вақти
✒️Шунақаси ҳам бўлади...
Она кўнгли.
Эрталаб ишга шошиб тургандим. Эндигина остона хатлаб, ташқарига чиқсам, ичкаридан онамнинг овози эшитилди.
- Козимжон, кетяпсанми?
- Ҳа, ая, нима гап?
- Анави телевизорни бир кўриб бергин. Ўзим тўғрилай олмаяпман.
- Ая, ҳозир ишга кеч қоляпман. Ҳали келсам, кўриб бераман, - дедим баланд овозда.
- Болам, атиги беш дақиқа вақтинг кетади. Антеннасига бир нима бўлган шекилли, ғалати кўрсатяпти. Шуни тузатиб берсанг, зерикмай ўтирардим-да, - деди онам деразадан бошини чиқариб.
- Илтимос, мени ишдан қолдирманг. Ишдан қайтгач, кўриб бераман дедим-ку. Шуни ҳам тушунмайсизми? - дея шошиб машинага ўтирдим.
- Ҳой, бола, бугун телевизорда бир дугонамни кўрсатишар экан. Ҳалиги Рисолат фермер бор-ку, ўшани.
- Кўрсатса, сизга нима? - дедим машинадан тушиб.
- Ахир у яқин дугонам. Телевизорда биринчи марта чиқиши. Кўрмасам, бўлмайди-да!
- Кўрганингиз билан нима ўзгаради? - дея уйга кириб, қўлимга пультни олдим. У қилдим, бу қилдим, телевизордаги хира тасвир сира ўзгармади. Бундан жиғибийроним чиқиб, пультни отиб юбордим.
- Кўрдингизми, бу тезда тузалмайди. Ҳали келиб, ҳамма ёғини кўриб чиқаман. Бекордан-бекорга вақтимни олганингиз қоляпти.
Шундай деб апил-тапил туфлимни кийдим-да, йиғламсираб турган онамга "хайр" ҳам демасдан машинани ўт олдирдим.
Кўчага чиққач, тезликни ошириб боравердим. Бир пайт машина ўз-ўзидан секинлай бошлади. Қарасам, гази тугаяпти. Ёқилғи қуйиш шохобчасигача ҳали анча масофа бор. Шу боис йўловчи машиналардан бирини тўхтатиб, "Спарк"имни шатакка олдирдим. Афсуски, мен кўзлаган шохобча ишламаётган экан. Хунобим ошиб, машинани қулфладим-да, такси тўхтатишга уриндим. Бўш такси келгунигача яна ўн беш дақиқача вақтни йўқотдим. Шуни ҳисобга олган ҳолда таксичидан иложи борича тезроқ юришни илтимос қилдим. Қўшимча пул беришимни эшитган ҳайдовчи тезликни чунонам оширдики, нав-батдаги бурилишда машинани эплай олмай қолди. Кўчанинг бизга яқин томонидан шошиб келаётган йўловчи йўлимизга чиқиб қолгани боис ҳайдовчи кескин тормоз босди. Шу заҳоти бошим ойнага текканини ҳис қилдим-у, кўз олдим қоронғулашиб кетди. Бир пайт кўзимни очсам, атрофимда тумонат одам, биттаси мени елпиш билан банд, яна бири билагимни ушлаб, ўзича томир уришимни текширяпти. Яхшиямки, йўловчига ҳам, ҳайдовчига ҳам жиддий шикаст етмабди.
Сал ўзимга келгач, ўрнимдан туриб, ҳаммага раҳмат айт-дим-да, йўл четига ўтдим. Шу онда онамнинг маъюс қиёфаси кўз олдимга келди. Ишхонамга қўнғироқ қилиб, йўлда ушланиб қолганимни айтдим ва бошқа таксига ўтириб, уйга қайтдим.
Етиб бориб қарасам, онам бечора остонада хомуш ўтирибди. Мени кўрди-ю, дарров енглари билан ёшга тўлган кўзларини артди. Бунчалик тез қайтишимни кутмагани учун "Тинчликми, болам, нима бўлди, машинанг қани?" дея ўрнидан турди.
- Ҳеч гап йўқ, шунчаки телевизорни тузатиб берай, деб ортимга қайтдим. Машинамнинг гази тугаган экан, учта кўча нарида турибди. Ҳалироқ олиб келаман.
- Вой, болам, бошинг ғурра бўлибди-ку, йиқилиб тушдингми? - онам ёнимга келиб, иссиқ қўлини пешонамга босди.
Қўл тафти юрагимни ҳам иситиб юборгандек туюлди. Онамнинг кўксига бош қўйиб, томдаги антеннага ишора қилдим:
- Ойижон, эрталаб қарамаган эканмиз. Ахир антенна қийшайиб қолибди-ку. Ҳозир томга чиқаман-да, тезда тўғрилаб тушаман.
- Майли, ҳожати йўқ. Телевизор кўрмасам ҳеч нима қилмайди. Сен ишингга кетавер.
- Қизиқмисиз, ойи, ишга барибир кеч қолдим, - дея нарвонни томга яқин олиб бордим.
- Фақат ўзингга эҳтиёт бўл. Эрталаб хўп деганингда, ҳозир ишхонангда хотиржам ўтирган бўлардинг! - деди онам кўзлари порлаб.
"Гапингиз тўғри" дейишга тилим ожизлик қилди.
/channel/muminuzm
✅Рўза тутишни унутманг!
Музработ тумани
2024 йил 16-июль, Сешанба
Ҳижрий: 1446 йил 10-муҳаррам
Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:36
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:05
/channel/muminuzm
#muftiy_minbari
🌙 БИР ЙИЛЛИК БАРАКАГА ЭГА БЎЛИНГ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📆 Ашуро куни 2024 йилнинг 16 июль, сешанба кунига тўғри келади.
🌐 /channel/muminuzm
❗️Эслатма
Музработ тумани
2024 йил 15-июль, душанба
Ҳижрий: 1446 йил 9-муҳаррам
Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:35
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:06
🔗 Яқинларингизга хам улашинг!!!
/channel/muminuzm - диний маърифий канай
🤲 АБИТУРИЕНТЛАР УЧУН ТАВСИЯ ЭТИЛГАН ДУОЛАР ТЎПЛАМИ
💬 Бир неча юз минг абитуриент орзиқиб кутган вақт келди. 14 июлдан тест имтиҳонлари бошланди. Абитуриентларга қуйидаги дуоларни ўқишни тавсия этамиз:
﴿رَبِّ اشْرَحْ لِي صَدْرِي وَيَسِّرْ لِي أَمْرِي وَاحْلُلْ عُقْدَةً مِنْ لِسَانِي يَفْقَهُوا قَوْلِي﴾
﴿رَّبِّ زِدْنِي عِلْمًا﴾
﴿سُبْحَانَكَ لاَ عِلْمَ لَنَا إِلاَّ مَا عَلَّمْتَنَا إِنَّكَ أَنتَ الْعَلِيمُ الْحَكِيمُ﴾
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْتَوْدِعُكَ مَا قَرأتُ وَمَا حَفَظْتُ فردده عَليّ عِنْدَ حَاجَتِي إِلَيهِ
اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا
اللَّهُمَّ لاَ سَهْلاً إِلّاَ مَا جَعَلّتَهٌ سَهْلاً وَأَنّتَ تَجّعَلَ الحَزَنَ إِذَا شِئتَ سَهْلاً
УЧ ЭЛАК ҲАҚИДА РИВОЯТ
Бир киши донишманддан сўради:
-Дўстингиз сиз ҳақингизда нима деганини айтайми?
-Шошма, -деди донишманд, - аввал айтмоқчи бўлган гапингни учта элакдан ўтказ...
-Учта элак?
-Бирор гапни айтишдан олдин, уни учта элакдан ўтказиш лозим. Аввал ҲАҚИҚАТ элагидан. Айтмоқчи бўлган гапинг ҳақиқат эканлигига ишончинг комилми?
-Йўқ, мен уни шунчаки эшитдим, холос.
-Демак, сен унинг рост ёки ёлғонлигини билмайсан. Энди иккинчи – ЯХШИЛИК элагидан ўтказамиз. Сен менга дўстим ҳақида бирор яхши гапни айтмоқчимисан?
-Йўқ, аксинча.
-Демак, -давом этди донишманд, - сен менга ҳақиқатлигини билмай туриб ёмон хабарни етказмоқчисан. Энди учинчи элакдан ўтказамиз – ФОЙДА элаги. Сенинг гапингни эшитишим шартми, у менга фойда келтирадими?
-Йўқ, ҳожати йўқ.
-Демак, -хулоса қилди донишманд, - сен етказмоқчи бўлган хабарда ҳақиқат ҳам, яхшилик ҳам, фойда ҳам йўқ экан. Унда уни менга айтиб нима қиласан?
/channel/muminuzm
#muftiy_minbari
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ АБИТУРИЕНТЛАР ҲАҚҚИГА ДУО ҚИЛДИЛАР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐 /channel/muminuzm
📖 Қуръон ўқишда давом этганимиз сари, бир-биримизга муҳаббатимиз кучайиб бораверди...
Бир аёл шундай ҳикоя қилади:
«Турмуш қурган илк кунларимиздан бошлаб, эрим билан ҳар куни икки саҳифа Қуръон ўқишга келишиб олдик. Алоҳида вақт ажратиб, бирга Қуръон ўқиб ўтирамиз. Аввал у киши менга бир саҳифани ўқиб берадилар, кейин мен у кишига иккинчи саҳифани ўқиб бераман. Мабодо сафарда бўлиб қолсалар, икки саҳифани иккимиз ҳам ўзимиз ўқир эдик, шунда ўша икки саҳифа икки марта ўқилар эди.
Аллоҳ таоло бизни шу вазифани доимий бажаришга мушарраф айлади. Ҳар сафар Қуръонни ўқиб тугатганимизда охирги саҳифасига бир белги қўямиз. Бу йил тўйимизга ўттиз йил бўлибди. Охирги саҳифадаги белгилар эса 127 та бўлибди. Демак, шу ўтган йиллар давомида Қуръонни 127 марта хатм қилибмиз. Қуръон ўқишда давом этганимиз сари, ҳаётимизга осойишталик, бахт ва нур кириб келаверди, энг асосийси – турмуш ўртоғим билан ўртамиздаги муҳаббат кучайиб бораверди. Аллоҳ у кишини паноҳида асрасин!»
📚 Абдуллоҳ Абдулмуътий Ҳуда Саъид Баҳлулнинг "Қулоғим сенда, қизим! " китобидан.
✅ Обуна бўлишни унутманг!
/channel/muminuzm
✒️Ибратли хикоя.
Бир қашшоқ балиқчи катта балиқ, тутиб, хурсанд бўлиб кетаётса йўлидан зўравон безори чиқиб балиқни унга беришини сўрабди.
Балиқчи бу балиқни сотиб, болаларига ейиш учун харажат қилишини, болаларини очлигини айтибди. Аммо зўравон куч ишлатиб балиқни тортиб олибди.
Балиқчи оч болалари учун қанча ялиниб, ёлвормасин муштумзўр безори пинагини бузмастан балиқни олиб жўнаб кетибди..
Балиқни олиб йўлда кетаётса балиқ типирчилабди ва тўрдан пастга тушиб кетибди.
Дил озор одам балиқни тутиб қайта тўрга жойлаштиришга харчанд уринаётган махал бош бармоғини балиқ жарохатлабди.. Бармоғидан қон оқа бошлапти. Бунга эътибор бермаган золим одам уйига келиб, хеч нарсани ўйламай балиқхурлик қилибди.
Жарохатланган бармоғи туни билан у одамга уйқу бермасдан қаттиқ оғриб чиқибди.. Оғриққа чидамаган одам эртасига табиб хузурига борибди.
Табиб жарохат жиддийлигини яъни гангрена (чириш) касаллиги эканини айтибди. Агар бармоқни кесиб ташламаса касаллик бутун қўлга ўтишини айтибди.
Бармоқни кесиб ташлабди. Оғриқ жарохат тўхтамабди. Табиб қўлни тирсагигача кесиб ташлабди. Оғриқ жарохат барибир тўхтамабди. Бир қўлни елкагача кесиб ташлабди.
Оғриқдан изтиробда қолган одам илмли донишманд ҳузурига борибди. Донишманд воқеани негизигача суриштириб билибди ва дебдилар:
-Сен зудлик билан балиқчини излаб топ. Сенинг дардинг унинг норизолигида. Тез узр сўраб, балиқчини рози қилмасанг дардингга даво тополмаслигинг турган гап..
Золим безори одам балиқчини излаб топибди. Унинг оёқларига йиқилиб узр сўрабди, бўлган ходисани айтиб берибди. Балиқчи у одамни кечирибди.
Шунда у одам балиқчидан сўрабди:
-Сендан балиқни тортиб олган куним сен Аллоҳга нима деб йиғлаган эдинг?
Шунда балиқчи дебди:
-Билакларидаги кучи билан менга зўравонлик қилди. Мени кучим етмади, аммо мен бу ишни энг қудратли Аллоҳга топширдим деб, кўзларимда ёшим билан уйга оч болаларим олдига қуруқ қўл билан қайтдим. Аллоҳ ризқимизни ўзи етказди..
Бир қўлидан айрилган одам фарёд қилиб йиғлади, аммо энди кеч эди...
/channel/muminuzm
#muftiy_minbari
🌙 СЎНГГИ НАФАСИНГИЗДА ЛАА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ ДЕЯ ОЛСАНГИЗ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐 /channel/muminuzm
#Намоз_вақтлари
Музработ тумани учун
📆24.05.2024 йил
Жума ҳолатида
⌚️Бомдод 04:30
⌚️Пешин 13:00
⌚️Аср 18:05
⌚️ Шом 20:00
⌚️ Хуфтон 21:30
🏞 Тонг вақти: 03:50
☀️ Қуёш чиқиши: 05:16
🌥Қуёш ботиши: 19:41
🔗 Якинларингизга хам улашинг!!!
/channel/muminuzm - диний маърифий канал
#Тафсир
«НАБА» СУРАСИ фазилати
Бу сура Маккада нозил қилинган бўлиб, қирқ оятдан иборатдир.
Қуръони Карим сўнгги жузъининг илк сураси бўлган бу сура «Наба - Хабар», деб номланган бўлиб, унда ўлгандан кейин қайта тирилиш, Қиёмат ва у Кунда мўминлар етажак мангу бахт-саодат ҳамда кофирлар дучор бўлажак абадий азоб ҳақидаги хабарлар ўз аксини топгандир.
Бу сурада Аллоҳ таолонинг қудрати илоҳийясига далолат қилиб турадиган бир неча ҳужжатлар келтирилиб, шундай қудрат соҳиби бўлган зот учун Қиёмат кунида ўликларга қайта жон ато этиб тирилтириш жуда осон иш эканлиги таъкидланади ва у Кунни «Ҳақ билан ботил ажратиладиган Кун», деб аталади.
Сура ўша кунда кофирлар Аллоҳ таолонинг одил жазосидан қочгани жой топа олмасдан қайтадан тупроққа айланишни орзу қилиб қолишлари тўғрисида хабар бериш билан хотималанади.
***
5-оятига изоҳ. Муҳаммад алайҳис-салом пайғамбар қилиб юборилганларидан сўнг Макка аҳлига қайта тирилиш ҳақ эканлиги ҳақида хабар берганларида, айрим мушриклар бу хабарни инкор қилган бўлишса, айримлари унга гумон билан қарашиб, бир-бирлари билан шу ҳақда талашиб-тортиша бошладилар. Шунда юқоридаги оятлар нозил бўлиб, уларнинг бундай савол-жавоблари нодуруст экани ва эрта бир кун — Қиёмат қойим бўлгач, улар бу хабарнинг ҳақ эканлигини билиб қолишлари, аммо у Кунда уларнинг билишлари ҳам, тавба-тазарру қилишлири ҳам бефойда бўлиб қолиши таъкидланди.
9-оятига изоҳ. Дарҳақиқат, уйқу Аллоҳ таолонинг энг улуғ неъматларидин биридир. Зеро, дунёдаги барча жонзот мубтало бўлган толиқиш, чарчаш деган бир дард борки, бу дарднинг уйқудан бўлак дармони йўқдир. Эҳтимол уйқусизлик дардига йўлиққан кишини бирон дори воситасида ухлатиш мумкиндир, лекин мана шу уйқуни яна бадтар чарчатадиган меҳнат эмас, балки ором-роҳат қилиш Яратгандан ўзганинг қўлидан келмас.
/channel/muminuzm