#muftiy_minbari
🌙 ТАҚВОДОР ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐@Muminuzm
🕌АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВАРАХМАТУЛЛОХУ ВА
БАРАКАТУХ!!!🌺🕋
Бугун 27 июл,Хижрий 1446, 21-мухаррам ойи
ШАНБА ТОНГИ ХАЙРЛИ БУЛСИН!!!💐Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!
🕊Кун давомида сизларни яҳши кайфият тарк этмасин.
/channel/muminuzm
#Ҳадис
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қўшнига озор бериш яхшиликларни худди қуёш музни эритиб юборгандек эритиб юборади», дедилар.
Имом Табароний ривояти.
/channel/muminuzm
Одамларнинг ёмони узрларни қабул қилмайдиган, хатоларни беркитмайдиган, қоқилишларни кечирмайдиганларидир.
Изоҳ. Узрни қабул қилиш – раҳмоний, қабул қилмаслик – шайтоний феълдир. Оллоҳ таоло марҳамати кенг, ўта мағфиратли Зот эканини Ўзининг Каломида такрор-такрор эслатган: «(Эй Муҳаммад алайҳиссалом), Менинг (турли гуноҳ маъсиятлар қилиш билан) ўз жонларига жиноят қилган бандаларимга айтинг: «Оллоҳнинг раҳмат – марҳаматидан ноумид бўлмангиз! Албатта Оллоҳ (ўзи хоҳлаган бандаларининг) барча гуноҳларини мағфират қилур. Албатта Унинг Ўзигина Мағфиратли Меҳрибондир» (Зумар, 53-оят). «Огоҳ бўлингизким, У Кудратли ва бениҳоя Мағфиратли Зотдир» (Зумар, 5-оят).
Кечириш, хатоларни беркитиш – яхшилик, узрни қабул қилмаслик, бировнинг айбини очиш – ёмонликдир. «Яхшилик билан ёмонлик баробар бўлмас» (Фуссилат, 34-оят) – дейилади Қуръони каримда. Шунинг учун ҳам кечириш адоватнинг олдини олса, узрни қабул қилмаслик адоват уруғини сочади. Оллоҳ таоло кечиримли инсон қалбини яхшиликлар сари очади, душманлар дўстга айланиб, уни қучаётганини кўрасиз. Тилозор, дилозор бағритошдан эса ҳамма қочади, унинг йўлдан озиб, шайтоннинг васвасасига учаётганини кўрасиз. Кечирим сўраётган инсон қаноти лат еган қушга ўхшайди. У малҳам истаб, остонангизга бош урди. Унинг узрини қабул қилмаслик жароҳатига малҳам бўлиш ўрнига қанотини синдириш билан баробардир.
“Унвонул баён”дан.
/channel/muminuzm
🌷АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВАРАХМАТУЛЛОХУ ВА
БАРАКАТУХ!!!🌺🕌
ПАЙШАНБА ТОНГИ ХАЙРЛИ БУЛСИН!!!🌺💐
Бугун 25 июл, Хижрий 1446-й 19-мухаррам oйи
Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!
/channel/muminuzm
#Намоз_вақтлари
Музработ тумани учун
📆22.07.2024 йил,
Душанба ҳолатида
🕰Бомдод 04:40
🕰 Пешин 13:00
🕰 Аср 18:10
🕰 Шом 20:05
🕰 Хуфтон 21:35
🏞 Тонг вақти: 04:03
☀️ Қуёш чиқиши: 05:27
🌥Қуёш ботиши: 19:49
🔗 Яқинларингизга хам улашинг!!!
/channel/muminuzm - диний маърифий канай
✍️ “Кимнинг одоби бўлмаса, унинг илми йўқдир. Кимнинг сабри йўқ бўлса, унинг дини йўқдир. Кимнинг тақвоси бўлмаса, унда Аллоҳга яқинлик йўқдир”.
Ҳасан Басрий
/channel/muminuzm
УММУ КУЛСУМ БИНТИ МУҲАММАД (розияллоҳу анҳо) 15-қисм
🎙 Муфтий Нуриддин домла🌙
БУЮК ОНАЛАРИМИЗ
🌐/channel/muminuzm
#muftiy_minbari
🌙 ҚИЁМАТДАГИ ХУШХАБАР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐/channel/muminuzm
🌹🍃🕊Ассалому алайкум ва
роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Чексиз Аллоҳ қудрати,
Беҳисобдур химмати
Эй МУХАММАД УММАТИ
🌟 ЖУМА айём
муборак!!! 🕋 🕊 🍃
🤲🏻🍃🌹Я Роббим,
Тилларда достон марҳаматингни,раҳматингни,
авфингни ҳаққимизга тилаймиз.🌹🍃
🕋 🕊 Бизга бу жумани жаннатимизга нарвон қил.
Ҳайрга карвон қил.
Жумадан жумагача офиятда,саломат қилиб қўйган Роббимга чексиз шукрлар бўлсин!!! Омин!!!🤲🕋 🕊
/channel/muminuzm
#muftiy_minbari
🌙 ИНТЕРНЕТ ЗИНОГА САБАБ БЎЛМАСИН!
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🔗 Улашинг: /channel/muminuzm
#muftiy_minbari
🌙 МАСЖИДЛАРГА КЕЛИШДА БОШҚАЛАРГА ОЗОР БЕРМАНГ!
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐/channel/muminuzm
Бошқани хақорат қилма!
Абу Тамийма Ҳажийнийдан, у ўз қавмидан бир кишидан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар бир киши сени ўзингда бор нарса ила сўкса, сен уни унда бор нарса ила сўкмагин», дедилар».
Имом Аҳмад ривояти.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки сўкишганнинг гуноҳи улардан аввал бошлагангадир. Модомики, мазлум ошириб юбормаган бўлса», дедилар».
Абу Довуд, Муслим ва Термизий ривоят қилган.
Саъид ибн Мусаяяб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ўтирган эдилар. У зот билан бирга саҳобалари ҳам бор эди. Бир киши Абу Бакр сиддиқ розияллоҳу анҳуни сўкиб, унга озор берди. Абу Бакр бир оз жим турди. Сўнг иккинчи марта озор берди. Абу Бакр яна жим турди. Сўнгра учинчи марта озор берди. Шунда Абу Бакр ўч ола бошлади. Абу Бакр ўзига ўч ола бошлаганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туриб кетдилар. Шунда Абу Бакр:
«Мендан хафа бўлдингизми, эй Аллоҳнинг Расули?!» деди.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: «У сенга айтган нарса учун осмондан фаришта тушиб уни ёлоғнчига чиқариб турган эди. Сен гапирганингда, шайтон келди. Шайтон бор мажлисда мен ўтирмайман», дедилар».
Баъзи уламолар, ёлғон аралаштирмай, ҳаддан оширмай жавоб берса ҳам бўлади, деганлар.
Бошқа баъзилари, сўкаётган одамга, сен кимсан, сен фалончисанда каби сўзларни айтиб қўйса кифоя қилади, деганлар.
Лекин бу қарши чораларни тарк қилиб, сабр айлаб жавобни тарк қилган афзал. Чунки одамларнинг табиати ҳар хил бўлади. Жавоб берилмай турилса, сўкаётган ўзига келиб узр айтиб қолиши ҳам мумкин. Сўкишга жавоб берилса, орада жанжал чиқиб душманликка айланиб кетиши мумкин.
/channel/muminuzm
#Намоз_вақтлари
Музработ тумани учун
📆29.07.2024 йил,
23-Мухаррам ойи,Хижрий 1446
Душанба ҳолатида
⌚️Бомдод 04:45
⌚️ Пешин 13:00
⌚️ Аср 18:05
⌚️ Шом 20:00
⌚️ Хуфтон 21:30
🏞Тоннг вақти: 04:10
☀️Қуёш чиқиши: 05:33
🌥Қуёш ботиши: 19:44
🔗 Яқинларингизга хам улашинг!!!
/channel/muminuzm - диний маърифий канай
Тақдирга иймон – мўмин учун нажот
🍃
Уламолар “Тақдирга иймон келтириш 4 устунда барпо бўлади. Банда тақдирга шу 4 устуни билан бирга иймон келтирмагунича комил мўмин бўлмайди”, деб таъкидлаганлар.
🍃
Тақдирнинг 4 устуни қуйидагилар:
1. Аллоҳ таоло ҳар бир нарсани Ўзининг азалий илми билан билишига иймон келтириш;
2. Аллоҳ таоло тақдирларни битиб қўйганига иймон келтириш;
3. Барча иш Аллоҳ таолонинг хоҳиши ва иродаси билан бўлишига иймон келтириш;
4. Барча нарсанинг яратувчиси ёлғиз Аллоҳ таоло эканига иймон келтириш.
🍃
Дарҳақиқат, тақдирга иймон – мўмин учун нажот.
🌺
Тақдирга иймон – Аллоҳ таолога нисбатан гўзал одоб.
🌺
Тақдирга иймон – қалбга малҳам, барча касалликлар шифосидир.
🌺
Тақдирга иймон – мўмин учун роҳат.
🌺
Тақдирга иймон – барча муваффақиятлар калити.
🌺
Тақдирга иймон – синовлардан чиройли ўтиш гарови.
🌺
Тақдирга иймон – Аллоҳ таоло ҳақида яхши гумон.
🌺
Тақдирга иймон – бамисоли ҳаёт.
🌺
Тақдирга иймон – зулматларда зиё тарқатувчи нур.
🌺
Тақдирга иймон – юзлаб психологдан афзал йўл кўрсатувчи.
🌺
Тақдирга иймон – барча ношаръий ишлардан тўсувчи.
🍃
Аллоҳ таоло барчамизни тақдирга иймон келтирадиган,
Ўзига нисбатан чиройли гумонда бўладиган ва Ўзининг маҳбуб бандаларидан қилсин!
🍃
“Солиҳ ва солиҳалардан насиҳатлар” китобидан
/channel/muminuzm
#Шеърият
ҲАР ИШДА БИР ҲИКМАТ БОР
Тўлиб ичга дардларинг,
Дунё бўлса сенга тор.
Синдирмагин сабрингни,
Ҳар ишда бир, ҳикмат бор.
Кулиб хандон отсанг ҳам,
Хаста бўлиб ётсанг ҳам,
Алам заҳрин тотсанг ҳам,
Ҳар ишда бир, ҳикмат бор.
Сўниб орзу тилагинг,
Келмай қолса яшагинг, Теккизмагин курагинг,
Ҳар ишда бир, ҳикмат бор.
Ишларинг кетиб ортга,
Дўстлар айланса ёдга, Берилмагин фарёдга,
Ҳар ишда бир, ҳикмат бор.
Йиғласанг кулиб тургин,
Тўхтамай юриб тургин,
Сабр қил кутиб тургин,
Ҳар ишда бир, ҳикмат бор.
👇👇👇
/channel/muminuzm
ЗАЙНАБ ОНАМИЗНИНГ ВАФОТИ (14-қисм)
🎙 Муфтий Нуриддин домла🌙
БУЮК ОНАЛАРИМИЗ
🌐@Muminuzm
#muftiy_minbari
🌙 БАРЧАНИ ЙИҒЛАТГАН ҚИССА
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
@Muminuzm
#дуо
Аллоҳим ҳаммамизга хайрли тун ҳадя қилгин...
🤲🏻
Ўзингдан бошқага муҳтож этма, Қалбимизни ва қабримизни мунаввар қил. Барча ёмонликлардан паноҳ бергувчи ёлғиз Ўзингсан. Илоҳи, ўзимга ўзимни топшириб қўйма ҳаётимни фақат яхшиликларни зиёда қилишликка сарф қилишимни ва ўлимнинг барча ёмонликларидан роҳат бўлишини насиб қил, Амийн.
🕊
«Эй, ушбу юракнинг яратувчиси! Мол-дунё ҳам, бола-чақа ҳам нафъ бермай, фақат Аллоҳга саломат қалб билан келган киши нажот топадиган кунга қадар, иймон билан тўлдир бу юракни.
Аллоҳим, ҳаётимни Ўзингга омонат қилдим. Уни аччиғи мени бахтсиз этадиган, ширини лағв(беҳуда)га берилтириб юборадиган қилиб қўймагин»
🕊
Хайрли тун!
/channel/muminuzm
Тавсия
📕 Даъватчилар имоми, мавлоно шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳдан умумий ижоза:
Бошига ташвиш тушган, фарзанд узоқда, ғоибда бўлган ёки эҳтиёжини адо этишга йўл қидираётган кишилар учун туннинг охирги учдан бир қисмида “Шарҳ” сурасини 314 марта ўқиш тавсия этилади.
Баён қилинади, (ушбу сурада) машаққат икки енгиллик ўртасида келган. Шу сабаб ҳам, қийинчилик икки осончиликка ғолиб келолмайди. Шундай экан, “Шарҳ” сурасини ўқиш орқали ҳожатингиз раво бўлишига қатъий ишончда бўлинг.
Изоҳ: Ҳасан розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Албатта, қийинчилик билан осончилик бордир”, ояти нозил бўлганда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Хурсанд бўлинглар, сизларга енгиллик келди. Битта машаққат икки енгилликни зинҳор енга олмайди”, дедилар”. (Ибн Жарир, Ибн Мардавайҳ ва Абд ибн Ҳумайд ривояти)
/channel/muminuzm
Хатми Қуръоннинг фойдалари ва ундан кўзланган мақсадлар
Исломда қайси амал буюрилган, тарғиб қилинган бўлса, унинг инсон учун қатор манфаатлари бор бўлиб, у аниқ мақсад сари қаратилган бўлади. Жумладан, Қуръонни хатм қилишда ҳам жуда кўп фойда ва мақсадлар бор. Биз улардан асосийларини эслаб ўтамиз.
– Хатми Қуръон қилиб туриш энг афзал амаллардандир.
Зурора ибн Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Қайси амал афзал?» дея сўрашди. У зот: «Тушиши билан яна жўнайдиган», дедилар. «Тушиши билан яна жўнайдиган нима дегани?» дейишди. «У Қуръон соҳиби бўлиб, Қуръоннинг аввалидан охиригача, охиридан аввалига қараб ўқийди, тушиши билан яна бошдан жўнаб кетади», дедилар».
Термизий ва Ҳоким ривоят қилишган.
Яъни Қуръонни бир четдан ўқиб келиб, якунлаб, яна бошидан хатм бошлаш энг афзал амаллардан экан.
– Хатми Қуръон қилган кишига фаришталар салавот айтадилар.
Абдадан ривоят қилинади:
«Агар киши Қуръонни кундузи хатм қилса, фаришталар кечгача унинг ҳаққига салавот айтадилар. Агар у ундан (Қуръондан) тунда фориғ бўлса, фаришталар тонг отгунча унинг ҳаққига салавот айтадилар».
Доримий ривоят қилган.
Абда ибн Абу Лубоба раҳматуллоҳи алайҳ куфалик буюк тобеъинлардан ҳисобланади.
«Салавот» луғатда дуо, эзгу тилак, ибодат деган маъноларни англатади. Салавот Аллоҳдан бўлса, раҳмату илтифот, ёрлақаш, фаришталардан бўлса, истиғфор, тилак, банда тарафидан бўлса, хайрли дуо ва яхшилик сўраш маъноларини билдиради.
– Қуръон хатм қилинганда Аллоҳнинг раҳмати нозил бўлади.
Мужоҳиддан ривоят қилинади:
«Хатми Қуръон чоғида раҳмат нозил бўлади».
Ибн Абу Шайба ривоят қилган.
Мужоҳид ибн Жабр раҳматуллоҳи алайҳ – буюк тобеъин имомлардан, Ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг шогирди.
– Қуръонга боғлиқлик. Мўмин киши ҳамиша Қуръонга ошно бўлиши лозим.
– Қуръонни унутишнинг олдини олиш. Ҳар бир мўмин банда Қуръондан имкон қадар кўпроқ ёд олиши ва ёд олган оятларини эсда сақлаши лозим. Айниқса, Қуръон ҳофизлари ҳамиша Қуръонни такрорлаб туришлари лозиму лобуддир.
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуръонга ҳушёр бўлинг. Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, у қочқоқликда тушовдаги туядан ҳам тездир», дедилар».
Имом Бухорий ривоят қилган.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Менга умматимнинг ажрлари намойиш этилди, ҳатто кишининг масжиддан олиб чиқиб ташлаган гарди(нинг ажри) ҳам. Яна менга умматимнинг гуноҳлари ҳам намойиш этилди. Кишига Қуръондан бир сура ёки оят берилиб, кейин уни унутишдан кўра улканроқ гуноҳни кўрмадим».
Термизий ривоят қилган.
Қуръонни унутишнинг олдини олишнинг энг самарали йўли Қуръонни хатм қилиб туришдир.
– Қуръон тиловатидан баҳрамандлик. У билан дилни тозалаш ва тилни безаш.
– Қуръон маъноларидан бохабарлик, уларни тадаббур қилиш, мазмунини чақиш ва қалбга сингдириш. Қуръонни тушуниб ўқиган киши ҳар гал ўқиганда янги‑янги маънолар кашф этади, олдин тушуниб етмаган ҳақиқатларни англаб боради.
– Қуръонга тилни бурро этиш. Қуръон ўқиб юрган одам билан уни доимий ўқиб юрмайдиган одамнинг тили Қуръон ўқишга бир хил келмайди, албатта. Қуръонни яхши ўқий олиш мўмин киши учун улкан шараф ва юксак фазилатдир.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуръонни моҳирлик билан ўқийдиган киши мукаррам, олийжаноб элчи фаришталар билан биргадир», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.
– Қуръонни доимий такрорлаб туриш тилни равон қилади, кўзни равшан этади, ақлни пешлайди. Ривоят қилинишича, Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: «Қуръон ҳофизининг ақли заифлашмайди, хотираси кетмайди», деган.
– Қуръонни хатм қилиш дуолар мустажоб бўлишига сабаб бўлади.
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажиднинг
«Хатми Қуръонга марҳабо!» китобидан
/channel/muminuzm
❗️Намознинг жисмоний фойдалари
Қиём — тик туриш:
➖ белдаги оғриқларни 25%;
➖ тиззалардаги оғриқларни 52%;
➖ кафтдаги оғриқларни 32%;
➖ оёқ бармоқларидаги оғриқларни 22% камайтиради.
Рукуъ ҳолати:
➖ белдаги оғриқларни 18%;
➖ тиззадаги оғриқларни 63%;
➖ кафтдаги оғриқларни 32%;
➖ оёқ бармоқларидаги оғриқларни 22% камайтиради.
Сажда ҳолати:
➖ белдаги оғриқларни 24%;
➖ оёқ бармоқларидаги оғриқларни 13%;
➖ тиззадаги оғриқларни 53%;
➖ билаклардаги оғриқни 28% камайтиради.
Қаъда ҳолати:
➖ белдаги оғриқларни 37%;
➖ оёқ бармоқларидаги оғриқларни 17% камайтиради.
/channel/muminuzm
#hikmat
Иймон билан яхши ишлар пок ҳаёт сиридир. Бу икковини қўлга киритиш учун ҳаракат қилинг.
Оиз Қаранийнинг “Маҳзун бўлма” номли китобидан
📲/channel/muminuzm
Мўмин Аллоҳдан сабр сўрамайди, балки дунё ва охиратда офият сўрайди.
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир кишининг: “Аллоҳим, мен Сендан сабр сўрайман” – деганини эшитиб: “Сен Аллоҳдан мусибат сўраяпсан, унинг ўрнига офият сўра” – деганлар.
Имом Термизий ривоят қилиб, бу ҳадисни ҳасан деган.
Изоҳ: Инсон бошига бирон мусибат тушишидан олдин сабр сўраши сабр қилишни тақозо қиладиган мусибатни сўраши демакдир. Шунинг учун сабр эмас, офият сўраш мақсадга мувофиқ бўлади.
👇👇👇
/channel/muminuzm
🕌 ЖУМА КУНИ ЎҚИЛАДИГАН 8 СУРА
📖 Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: "Бас, намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ва Аллоҳни кўп эсланг, шоядки, ютуққа эришсангиз" (Жума сураси, 10-оят).
📕 Каҳф сураси.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги гуноҳлари кечирилади", дедилар (Абу Бакр ибн Мардуяҳ ривоят қилган).
📕 Духон сураси.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким жума кечаси "Ҳа мим" (Духон сураси)ни қироат қилса, мағфират қилинади", дедилар.
Набий алайҳиссалом: "Ким жума кечаси "Ҳа мим"ни ўқиса, етмиш минг фаришта тонггача унинг ҳаққига истиғфор айтиб чиқади", деганлар.
📕 Ёсин сураси.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ёсин Қуръоннинг қалбидир. Ким уни Аллоҳни ва охират кунини умид қилиб ўқиса, албатта, мағфират қилинади...", деганлар (Имом Абу Довуд, Имом Аҳмад ривояти).
📕 Ҳуд сураси.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳуд сурасини жума куни ўқинглар", деганлар.
📕 Оли Имрон сураси.
Ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу айтадилар: "Кимки кечаси "Оли Имрон" сурасини ўқиса, унга кечани бедор ўтказганлик савоби ёзилади".
Бир асарда: "Ким жума куни Оли Имрон сурасини ўқиса, 70 минг фаришта кечгача истиғфор айтади".
📕 Ихлос, фалақ ва наас сураси.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума намозидан кейин "Қул ҳуваллоҳу аҳад", "Қул аъузу бироббил фалақ" ва "Қул аъузу бироббин наас" сураларини етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло уни кейинги жумагача ёмонликдан сақлайди», дедилар (Ибн Сунний ривояти).
🤲 Жума куни ушбу дуони 4 марта ўқишни ҳам унутманг:
"Аллоҳумма йаа ғоний, йаа ҳамийд, йаа мубдиьу, йаа муъийд, йаа роҳийм, йаа вадууд ағниний ъан ҳаромика ва битоаътика ъан маъсиятика ва бифазлика ъамман сиваак".
Даврон НУРМУҲАММАД
/channel/muminuzm
#кун_эслатмаси
Зикр иймонни кучайтиради ва унинг қалб касалликларига сабаб бўлувчи заифлигини муолажа қилади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Иймонларингизни янгилаб туринглар» дедилар. “Эй Аллоҳнинг расули, иймонларимизни қандай янгилаймиз? деб айтилди. У зот: «Лаа илаҳа илллалоҳ» калимасини айтишни кўпайтиринглар», дедилар.
Ҳасан ҳадис, имом Аҳмад ва Ҳокимлар ривоят қилган.
Доктор Салоҳ Абул Ҳаж.
/channel/muminuzm
#Намоз_вақтлари
Музработ тумани учун
📆17.07.2024 йил,
Чоршанба ҳолатида
⏳Бомдод 04:35
⏳ Пешин 13:00
⏳ Аср 18:10
⏳ Шом 20:10
⏳ Хуфтон 21:40
🏞 Тонг вақти: 03:57
☀️ Қуёш чиқиши: 05:23
🌥Қуёш ботиши: 19:52
🔗 Яқинларингизга хам улашинг!!!
/channel/muminuzm - диний маърифий канай