Ҳурлар эрингизга қилаётган муомалангизни кузатиб боради!!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: "Аёл эрига бу дунёда озор бермасин. Акс ҳолда ҳур ийнлардан бўлган аёли шундай дейди: "Аллоҳ жазолагур, унга озор берма! У ҳузурингда меҳмон, яқинда сендан ажраб бизга келади".
Имомлар Аҳмад ва Термизийлар ривоятлари.
/channel/muminuzm
🍃🕋Ассалому Алайкум ва
Роҳматуллоҳи ва
Барокатуҳ! 🕌
Бугун 17 сентябрь, Сешанба
...АЛЛОҲИМ...
Қалбларимизга нур...Юзларимизга зиё...Ризқимизга кенглик...Ҳақда сабот… Нафсимизга ризо... ато эт!
Бандаларинг қалбида бизга нисбатан муҳаббат жо айла!
🌸
/channel/muminuzm
ЖАННАТДАГИ ХУРМОЗОР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
(эшитиб кўз ёшингизни тия олмайсиз 😢)
🌐 @Muminuzm
Жаннат қасрлари зикр баробарига қурилади. Агар зикр тўхтаса қурилиш ҳам тўхтайди.
👇👇👇
/channel/muminuzm
ЖАНОЗАДАН КЕЙИН МАЙЙИТНИНГ ЯҚИНЛАРИ ТОБУТНИНГ ОРҚАСИДАН ЧИҚИШИ КЕРАКМИ?
❓1356-CАВОЛ: Жаноза тугагандан кейин маййит олиб кетилади. Шунда унга яқин аёллар тобутнинг орқасидан югуриб, хайрлашиб олиши керакми?
💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда бундай буйруқ йўқ. Ундан ташқари, саволда айтилганидек тобут ортидан югуриш айниқса, аёллар учун жуда хунук манзара ҳисобланади. Жаноза ва ундан кейинги ишларда асли йўқ, гуноҳ бўлган ишлардан тийилиш, унинг ўрнига маййитга манфаат берадиган дуо ва зикрлар билан машғул бўлиш лозим. Уламолар мусибат вақтида сабр қилиш ўрнига дод солиш, юзни тирнаш, ёқани йиртиш каби ишлар ҳаром экани таъкидлашган. “Мавсуъатул фиқҳия ал-Кувайтия” китобида бундай дейилган:
اتَّفَقَ الْفُقَهَاءُ عَلَى أَنَّهُ يَحْرُمُ لَطْمُ الْخُدُودِ وَخَمْشُهَا وَشَقُّ الْجُيُوبِ وَنَحْوُ ذَلِكَ مِنَ الأْفْعَال عِنْدَ الْمُصِيبَةِ ، لِمَا فِي الصَّحِيحِ : لَيْسَ مِنَّا مَنْ ضَرَبَ الْخُدُودَ أَوْ شَقَّ الْجُيُوبَ أَوْ دَعَا بِدَعْوَى الْجَاهِلِيَّةِ
“Фуқаҳолар инсоннинг мусибат етган вақтда юзини тирнаши, уриши ва ёқасини йиртиши каби ишлар ҳаром эканига иттифоқ қилишган. Бунга: “Юзига урган ёки ёқасини йиртган ё жоҳилият даъвосини қилган биздан эмас”, деган саҳиҳ ҳадис далил бўлади (Имом Муслим ривояти)”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
🔗 Улашинг: /channel/muminuzm
#hadis
Аллоҳ албатта кечиради
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимки гуноҳ қилса яхшилаб таҳорат олиб, икки ракат намоз ўқиб, сўнгра истиғфор айтса, Аллоҳ албатта уни кечиради", деганлар (Имом Аҳмад ривояти).
Яқинларингизга улашинг:
/channel/muminuzm
#Намоз_вақтлари
Музработ тумани учун
📆17.08.2024 йил,
13-Сафар ойи,Хижрий 1446
Шанба ҳолатида
🕔 Бомдод 05:05
🕜 Пешин 13:00
🕤 Аср 17:50
🕢 Шом 19:40
🕤 Хуфтон 21:10
🏞Тоннг вақти: 04:32
☀️Қуёш чиқиши: 05:50
🌥Қуёш ботиши: 19:22
🔗 Яқинларингизга хам улашинг!!!
/channel/muminuzm - диний маърифий канай
#tavsiya
АЁЛЛАР ЎҚИСИНЛАР ВА АМАЛ ҚИЛСИНЛАР!!!
1. Эрингизга ёқадиган исм ва сифатлар билан мурожаат қилинг.
2. Эрингиз яхши кўрадиган таомларни ширин килиб пиширинг, у уйини соғинсин.
3. Эрингиз уйдан чиқаётганида уни кузатиб қўйинг, кечқурун ишдан қайтаётганида эса очиқ юз билан кутиб олинг.
4. Эрингизга гўзал кўринишга ҳаракат қилинг.
5. Эрингизга доимо ташаккур айтишни унутманг. Кучи етмайдиган ишларга ундаманг, бошқаларга шикоят қилманг.
6. Камхарж бўлинг, исрофгар бўлманг. Оғир дамларда ҳам эрингизга қарши бош кўтарманг.
7. Эрингизнинг қариндошларига ва яқинларига яхши муомалада бўлинг.
8. Сиздан ҳамиша муаттар ҳид таралсин.
9. Қайнонангизни тажрибали она сифатида кўриб, хурмат қилинг. Эрингизнинг сизга нисбатан меҳри ошсин.
10. Фарзандларингизни одоб~ахлоқли қилиб вояга етказинг, бошқалар ҳам сизни яхши инсон сифатида тилга олсин.
Ана шу оддийгина кўринган амалларга амал қилсангиз, сиз бахт~саодат, тинчлик-хотиржамлик, фаровонликка эришасиз
✅ Яқинларингизга ҳам улашинг
/channel/muminuzm
Яхшилик
Учиб бормоқдадир қиммат лаҳзалар,
Яна битта кун ҳам топмоқда якун.
Ортингга бир муддат ташлагин назар,
Кимгадир яхшилик қилдингми бугун!?
Меҳрга зор бўлиб қанча мурғак кўз,
Таскин кутмоқдадир қайларда ҳануз,
Ҳеч бўлмаса, айтиб битта ширин сўз,
Кимгадир яхшилик қилдингми бугун!?
Оқибат қўрғони кетмасдан нураб,
Дунёни саҳоват-меҳрга ўраб,
Етим, бева, кекса ҳолини сўраб,
Кимгадир яхшилик қилдингми бугун!?
Отаю онангдан олдингми хабар,
Ё жигар ҳолига солдингми назар,
Қилган гуноҳингга айтиб алҳазар,
Кимгадир яхшилик қилдингми бугун!?
Халқингнинг ризқини тунадингми ё,
Поралар кўзингни қилдими шайдо,
Қалбингда эзгулик бўлмасми пайдо,
Кимгадир яхшилик қилдингми бугун!?
Асли эзгуликдан тирикдир инсон,
Эзгулик иймонга куч берар дармон,
Шу саволни бергин ўзингга ҳар он,
Кимгадир яхшилик қилдингми бугун!?
/channel/muminuzm
#tavsiya
Бир аёл Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳига ипак кийим сотмоқчи бўлиб келди. Шунда у киши:
«Бунинг баҳоси қанча?» дедилар.
«Юз», деди.
«Бу юздан кўп туради», дедилар.
Аёл юз-юздан қўшиб, тўрт юзгача етди. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи эса «Бу ундан кўп туради», дейишда давом этдилар. Охири аёл:
«Мени масхара қиляпсанми?» деди.
«Бир кишини олиб кел, нарх қўйиб берсин», дедилар.
Аёл бир кишини олиб келди. У киши кийимни беш юзга баҳолади ва Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи ўша нархга уни сотиб олдилар.
Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи тижоратда ўта ҳалол бўлганлар. Ўзлари фойда кўраётганда қарши тарафнинг ҳам зиён кўришини мутлақо истамаганлар. Билмаган харидордан фойдаланишдан кўра унга маслаҳат беришни афзал билганлар.
/channel/muminuzm
#Дуо
Илмни яхши фаҳмлаш, мол-дунёнинг кўпайиши ва ризқнинг кенгайиши учун шайх Жалолиддин Суютий раҳимаҳуллоҳдан қуйидаги тавсия ривоят қилинади: “Бунинг учун ҳар куни бомдод намозидан кейин уч марта:
“Астағфируллоҳаллазий лаа илааҳа иллаа ҳувал Ҳаййул Қоййуум, бадиийъус самааваати вал арди ва маа байнаҳумаа мин жамииъи журмий ва исроофий ъалаа нафсий ва атуубу илайҳи” дуосини ўқисин” дейилган.
Ушбу тавсия Антокийнинг “Зайлут тазкира” асарида келтирилган.
/channel/muminuzm
#Намоз_вақтлари
Музработ тумани учун
📆13.08.2024 йил,
09-Сафар ойи,Хижрий 1446
Сешанба ҳолатида
🌐 Бомдод 05:00
🌐 Пешин 13:00
🌐 Аср 17:55
🌐 Шом 19:45
🌐 Хуфтон 21:15
🏞Тоннг вақти: 04:28
☀️Қуёш чиқиши: 05:46
🌥Қуёш ботиши: 19:27
🔗 Яқинларингизга хам улашинг!!!
/channel/muminuzm - диний маърифий канай
🌙 ОЛИЙ ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ЯНА БИТТАГА КЎПАЙДИ
🗣Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йилда Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлари ижроси юзасидан Термиз шаҳрида 2020-2021 ўқув йилидан ўрта махсус ислом таълим муассасаси ташкил этилган бўлиб, 2023-2024 ўқув йилида илк битирувчилар мазкур таълим муассасасини тамомлади.
🕌 Ўрта махсус ислом таълим муассасасининг узвий давоми сифатида Имом Термизий номидаги ислом институти Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
🟢Таълим муассасасида ўқиш муддати 4 йил бўлиб, бакалавр даражасидаги олий диний маълумотли ҳадис илмлари, диний фанлар ва араб тили бўйича мутахассислар тайёрланади.
Араб тили бўйича В2 даражасидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилади.
#Шеърият
Тўлса бир кун бу дунёнинг поймонаси,
Насиб этсин Расулуллоҳ ҳимояси.
Паноҳ сўрар Аллоҳимнинг бир бандаси,
Маҳшар куни «умматим» денг, Расулуллоҳ!
Тўним калта бўлса майли, устим ямоқ,
Намоз учун тоза бўлса, бўлди тупроқ.
Фақат сиздан бир нарсани сўрай муштоқ,
Маҳшар куни «умматим» денг, Расулуллоҳ!
Минг бор шукур бугун шундай файзли куним,
Осойишта ўтди яна битта туним.
Аллоҳ тўкис қилиб қўйган бутун умрим,
Маҳшар куни «умматим» денг, Расулуллоҳ!
Мен қўрқаман қабримдаги тун, зулматдан,
Бир кун борар манзил жойим тор лаҳаддан.
Фақат сизда паноҳ бордир, бу қисматдан,
Маҳшар куни «умматим» денг, Расулуллоҳ!
Жумаларга етказ мени, ё Аллоҳим,
Иншааллоҳ, саловатлар айтсин тилим.
Нурли бўлсин ҳақ қошига борар йўлим,
Маҳшар куни «умматим» денг, Расулуллоҳ!
Умида Умарова
/channel/muminuzm
#ҳикмат
Яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам қайтади.
Инсон ҳаёт йўлидан фақат бир марта ўтади. Умримизнинг ҳар бир они ғанимат. Ўтаётган ҳар бир дақиқа ўз эгасидан маъно-мазмун сўрайди. Энг қиммат бойлик – вақтдан унумли фойдаланиш керак. Инсон умрининг ҳар лаҳзасини мазмун билан тўлдириш, оиласи, меҳрибонлари, халқи учун яхшиликлар қилишга интилиши лозим.
Ёшим саксон бирга кирганда ҳаёт тўғрисида чиқарадиган энг қисқа хулосам шуки, дунёга бир марта келадиган одам эзгулик билан умр кечириши шарт. Негаки, ёмонлик қайтгани каби яхшилик хам кутилмаган жойдан ва кутилмаган одамлардан қайтади.
©️ Пиримқул Қодиров
/channel/muminuzm
#Намоз_вақтлари
Музработ тумани учун
📆15.09.2024 йил,
12-Рабиъул аввал ойи,Хижрий 1446
Якшанба ҳолатида
🕌 Бомдод 05:40
🕌 Пешин 13:00
🕌 Аср 17:15
🕌 Шом 19:00
🕌 Хуфтон 20:30
🏞 Тонг вақти: 05:02
☀️ Қуёш чиқиши: 06:13
🌥 Қуёш ботиши: 18:42
📲 Яқинларингизга хам улашинг!!!
/channel/muminuzm - диний маърифий канай
#musulmon #yurt #obod #vatan
🗣 МУСУЛМОНОБОД ЮРТДАН ҲИЖРАТ ҚИЛИНМАЙДИ!
🎙 Яҳё домла Убайдуллоҳ ўғли
@Muminuzm
#muftiy_minbari
📹 БОЙЛИК КЕЛТИРУВЧИ СУРА
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
@Muminuzm
🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХИ ВА БАРОКАТУХУ.🕌
🌹ЖУМА МУБОРАК АЙЁМИ МУБОРАК БЎЛСИН!
🤲🏻 Аллоҳим, Тонгимизни ғамлардан холи қил...!
Илм билан бизни беҳожат этгин...
Хилм билан безатгин...
Тақво билан мукаррам
айла...
Офият ила гўзал қилгин...!🤲🏻
🍃
Кунимиз ва умримиз давомида қайси амал учун бизни яратган бўлсанг, ўша билан машғул қилиб қўй...!
Аллоҳим...!
Илоҳий иймон бердинг, уни бардавом айла.
Эҳсон бердинг, қоим айла.
Бизни ва яқинларимизни
Жаннату жамолингга мушарраф айла...!
🍃
Аллоҳим, дуоларимизни
қабулу - хусну мақбул айлаб
ижобат айла...!🤲🏻 Омин!🤲🏻
/channel/muminuzm
#muftiy_minbari
📹 ТАФРИҚА - ИЖТИМОИЙ ИЛЛАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
@Muminuzm
#bugunning_muhim_mavzusi №8
📚Мазҳаб Аллоҳ таолонинг ҳикмати ва иноятидир
🎙Ҳабибуллоҳ домла Жўрабоев – Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво маркази мутахассиси
/channel/muminuzm
#muftiy_minbari
📹 ИДДА ЎТИРИШНИНГ ТАРТИБИ ҚАНДАЙ?
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
@Muminuzm
#muftiy_minbari
🌙 СИЗ ФАРЗАНДИНГИЗ УЧУН ОЙНА КАБИДИРСИЗ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
@Muminuzm