ИСЛОМДА МУЧАЛЛАРНИНГ ҲУКМИ
❓CАВОЛ: Исломда йилларни мучаллари орқали ҳисоблаш гуноҳми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йилларни мучаллари билан ҳисоблашни гуноҳ эмас. Чунки одамлар дунё ишларида шариатга хилоф бўлмаган ўринларда ўз ихтиёрларига қўйилган. Йилларни ҳисоблашнинг турлари кўп, мучал билан ҳисоблаш ҳам шулардан бири. Лекин мучаллар билан фол очилса ёки башорат қилинса, бу катта гуноҳга айланади. Тавфиқ Аллоҳдан.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
/channel/muminuzm
#Tamaddun_Madaniyat_Maʼrifat
Imom Termiziy Xalqaro ilmiy-tadqiqot markazidagi "Yangi O'zbekistonda diniy-ma'rifiy sohada amalga oshirilayotgan islohotlar va bunyodkorlik ishlari" mavzusida ziyolilar forumidan fotolavhalar.
@Muminuzm
Аллоҳим, кўзларимизни уйқудан очганинг каби,
Қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!
Дунёни тонг нури ила ёритганинг каби,
Ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар қил!
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ🦋
🌼ВА БАРАКАТУҲ🕌
Бугун 4 декабрь,
Чоршанба
Аллоҳнинг берган неъматлари биздан узилиб қолмасин!
Барчамизга янги кун барокатли, файзли, фойдали ўтсин!
📲 Яқинларингизга хам улашинг!!!
/channel/muminuzm - диний маърифий канал
#Мутолаа_вақти
✒️КУРКУВ...
( жуда хам ибратли.)
Давоми...
Таҳмина кўпчилик сингари намозни қариганда ўқимоқчи, рўмолни ҳам ўшанда ўрамоқчи эди. Бироқ... Улгурмади...
У кийимларига қараб, қанчалар латта-путтага кўнгил қўйганини тушунди. Содиқнинг эса кийимлари одми, содда эди. Баъзи кўйлакларига бир неча йил бўлган бўлса-да ҳали янгидек турарди.
Таҳмина ташқарига чиқиб, айвонда тумонат эркак йиғилганини кўрди, аммо улар қандай килиб тез пайдо бўлиб қолганига тушунмасди.
Эркаклар рўпарасида анбар турарди.
- Иним, Аллоҳ сизга ва оилангизга сабр берсин. Банда дунёга келар экан, унинг кетмоқлиги тайин... Сиз завжаи ҳалолингиздан розимисиз?
Таҳмина эрининг юзларига илтижоли термулди. Эри аста гапирди.
- Розиман.
Таҳмина Содиқнинг сўзидан хурсанд бўлди. Унинг қулоқларига аёлларнинг пичир-пичири чалинди.
- Розиман деди.
- Ҳа, лекин юзларидан бундайга ўхшамайди-ку. Ишқилиб Содиқжон бу сўзларни чин юракдан айтган бўлсин. Йўқса, Таҳмина у дунёда жуда қийналади.
- Қийин бўлади, шўрликка.
Таҳминанинг кўз олди қоронғулашиб, куни худди тундек тус олди.
Жаноза намозидан кейин барча эркаклар анбарни кўтариб, қабристон томон юриша бошлади.
Олдинда Содиқ ўғли Шавкатни кўтариб ўйчан бир ҳолатда юриб борарди.
Негадир қабристонга яқинлашганлари сайин Таҳминанинг қўрқуви ошар, буни тўхташини чин дилдан хоҳларди.
Қабристон эшигидан кириб боришлари билан Таҳмина турли хил овозлар, чинқириқлар, ох-вохларни эшитар, бу кўнглига баттар ғулғула соларди.
Ана, ота-онасининг қабри.
Таҳмина ёнма-ён бўлган қабрларга термулди.
Бирдан қаердандир онасининг овозини эшитди. Ҳа, аниқ эшитди.
"Эҳ, қизим, сени бундай ҳолатда олдимизга келишингни кутмагандик". Таҳмина тинмай "Ойи, ойи" дер, аммо онаси буни эшитмагандай гапида давом этди.
"Турмушга чиқишингдан олдин сенга эрингнинг айтганини бажар, буюрган ишларини гап қайтармай қил демабмидим. Сен эса бундай қилмадинг ва оқибатда бугун эр ризолигисиз қолдинг.
Агар эрингнинг сўзларига итоат этганингда сен энг тақводор, энг сабрли ва жаннати аёл бўлардинг. Мана бу инсонлар нега қичқираётганини биласанми? Уларнинг кўпи азоб чекканидан ох тортса, баъзилари сендай бенамозни қўшни бўлаётганидан нола қилишаяпти.
Сени Аллоҳ кечирсин, лекин кечирармикан?"
Онасининг сирли овози тиниши билан у анбар ичида пайдо бўлди.
Бу вақтда гўрковлар лаҳадни ҳам ковлаб очишди.
Таҳмина ўзи кўмиладиган жойга назар ташлаб, ҳайратдан донг қотди. Унинг қабридан илонлар бош кўтарар, тагидан эса олов ёниб турарди.
Эркаклар бу ҳолатни кўрмагандай анбарни қабрга яқинлаштиришди.
Таҳмина эрининг бир қарашда маъно уқиб бўлмас юзларига сўнгги бор термулди ва кўзларига энди ёш келди.
У Тангрига ёлвора бошлади.
"Ё Роббим! Мен гунохкор бандангни авф эт, менга яна бир имкон бер.
Энг яхши аёл, тақводор инсон бўлишимга, эримнинг розилигини олишимга рухсат бер. Мени ҳаёти дунёга қайтар".
Энди кеч.
Таҳминани ўз укаси ичкарига қўйди ва биринчи тупроқни ташлади. Таҳмина қичқирди, ёлворди, кечирим сўради, аммо ҳеч ким уни тингламасди.
У ҳозир барчасини бошидан бошлашни истар, Содиқнинг ёнида бўлишни, ўғлини суйиб, эркалашни хоҳларди.
Ҳар тупроқ ташланганда қабр ичи қизиб, торайиб борарди.
Охирги тупроқ ташланганда қабр шу даражада қизиб кетдики, бунга у чидай олмай қолди ва бор кучини йиғиб бақирди...
Таҳмина қўрқиб кўзларини очди.
У жиққа терга ботган, оғир-оғир нафас оларди.
Атрофни кўздан кечириб, ёнида ўғли Шавкат пишшиллаганча ухлаб ётганини кўрди-ю, буларнинг бари тушида бўлганини тушуниб етди.
Юраги қувончдан хапқирганча, ўғлини қучди.
Юзларидан ўпиб, эркалади.
Сўнг ўрнидан туриб, дераза ёнига борди.
Кўчага қараб, бомдод вақти бўлиб қолганини сезди.
Таҳмина ошхонага кириб илк бор эрининг таҳорати учун сув ҳозирлашга киришди. Содиқ ётоқхонадан чиқиб, хотинини бемаҳалда ошхонада қуймаланиб юрганини кўриб, бир ажабланган бўлса, унга меҳр билан қараганини сезиб хайрати чандон ошди.
- Тинчликми, саҳарлаб туриб олибсан?
(Давоми бор...)
/channel/muminuzm - диний маърифий канал
#Намоз_вақтлари
Музработ тумани учун
📆15.11.2024 йил,
13-Жумадул аввал ойи,Хижрий 1446
Жума ҳолатида
🕋 Бомдод 06:30
🕋 Пешин 13:00
🕋 Аср 16:00
🕋 Шом 17:40
🕋 Хуфтон 19:15
🏞 Тонг вақти: 05:57
☀️ Қуёш чиқиши: 07:12
🌥 Қуёш ботиши: 17:22
📲 Яқинларингизга хам улашинг!!!
/channel/muminuzm - диний маърифий канал
ҲАЖАРУЛ АСВАД РЎПАРАСИДА ҚЎЛ КЎТАРИШ
❓1445-CАВОЛ: Ҳажарул асвад рўпарасида қўл қай шаклда кўтарилади. Одамларда ҳар хилини кўрамиз. Аслида қандай бўлиши керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тавофни бошлашда Ҳажарул асвадни истилом қилиш (ўпиш ё силаш) суннат ҳисобланади. Истилом агар ҳеч кимга ва ўзига ҳам азият бермайдиган бўлса, Ҳажарул асвадни ўпиш билан бўлади. Бунинг имкони бўлмаса, қўли билан ушлайди ва қўлини ўпади. Бунга ҳам имкон бўлмаса, ҳассага ўхшаш бирор нарсани Ҳажарул асвадни теккизиб, ўшани ўпади. Агар унинг ҳам иложи бўлмаса, узоқдан туриб, икки қўлини худди намозга такбир айтиб қўл кўтараётгандек кўтариб, бисмиллаҳ, такбир (Аллоҳу акбар), таҳлил (Ла илаҳа иллаллоҳ), ҳамд (Алҳамдулиллаҳ) ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтади. Баъзи уламолар шундан кейин икки кафтини ўпади дейишган.
“Иршодус сорий” китобида истиломнинг сифати тўлиқ айтилиб, узоқдан туриб, истилом қилишни қуйидагича тушунтирилган:
ويرفع يديه عند التكبير أي مقابلا للحجر حذاء منكبيه أو أذنيه أي كما في الصلاة مستقبلا بباطن كفيه الحجر
“Ҳажарул асвадга юзланиб, Аллоҳу акбар дейиш вақтида икки қўлини елкаси ёки қулоқлари баробарига кўтаради. Намозда кўтаргандек кўтаради. Икки кафтини ҳажарул асвадга қаратади”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
/channel/muminuzm
ҚУЛОҚ ҚОҚҚАНДАН КЕЙИН ҚЎЛЛАР ТУШИРИЛАДИМИ?
❓1444-CАВОЛ: Айримлар намозга қулоқ қоққандан кейин қўлларини боғласа, яна кимлардир қўлларини пастга тушириб кейин боғлайди. Қай бири тўғри?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намозхон такбир айтиб қулоқ қоққандан кейин қўлларини пастга туширмайди, балки такбирни айтгандан кейин дарҳол боғлайди. Фуқаҳоларимизнинг жавоблари мана шундай бўлган. “Камолуд дироя” китобида бундай дейилган:
وفي ((الظّهيريّة)): ولا يرسل يديه بعد الفراغ من التَّحريمة، بل يضع كما فرغ منها عند أبي حنيفة وأبي يوسف رحمهما الله
“Заҳирия”да такбири таҳримадан кейин қўлларини туширмайди, балки такбирдан бўшаши биланоқ қўлларини боғлайди. Бу имом Абу Ҳанифа ва Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳлар наздидадир”.
إذا كبر للافتتاح لا يُفَرِّجُ أصابعه كل التفريج بخلاف حالة الركوع، ولا يُرسل يديه بعد التكبير، بل يأخذهما ويضع يمينه على شماله تحت السُّرَّة،
“Намозга кириш учун такбир айтганда бармоқларини рукудаги каби бутунлай очмайди. Такбирдан кейин қўлларини пастга туширмайди, балки ўнг қўлини чап қўли устига, киндик остига қўяди”. (“Фатовои Сирожия” китоби).
Шуни билиш керакки, бу қайси ҳолат афзаллигини ўргатувчи масаладир. Кимдир қўлларини тушириб, кейин боғлаган бўлса, намози бузилган дейилмайди, балки афзал ишни тарк қилган бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
/channel/muminuzm
🕌АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🌹
🌷СЕШАНБА ТОНГИ ХАЙРЛИ
БЎЛСИН!🍃
БУГУН 12 ноябрь,
Роббимнинг марҳамати ила берилган яна бир янги тонг, янги кун барчамизга муборак бўлсин!
🍃
Илохим ҳар бирингизнинг
Кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни, Юзингиз ТАБАССУМни,
Хонадонингиз БАРАКАни,
Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
Қалбингиз ИЙМОНни,
Танингиз САЛОМАТЛИКни,
Юрагингиз МЕҲРни йўқотмасин!
Кунингиз эзгу амаллар ила мазмунли ва файзли ўтсин!
📲/channel/muminuzm– диний-маърифий канал!
Яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам ёзиб борилади.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Ўз Роббиларидан ривоят қилиб айтадилар: «Албатта, Аллоҳ яхшиликлар ва ёмонликларни ёзиб қўйди. Сўнгра ўшани баён қилди. Ким бир яхшиликни қасд қилса-ю, унга амал қилмаса, Аллоҳ уни Ўз ҳузурида баркамол бир яхшилик қилиб ёзиб қўяди. Агар уни қасд қилиб, амал ҳам қилса, Аллоҳ азза ва жалла уни Ўз ҳузурида ўнтадан етти юз яхшиликкача, ундан ҳам бир неча марта кўп қилиб ёзади. Агар бир ёмонликни қасд қилса-ю, унга амал қилмаса, Аллоҳ уни Ўз ҳузурида бир яхшилик қилиб ёзади. Агар у (ёмонлик)ни қасд қилиб, амал ҳам қилса, Аллоҳ уни бир ёмонлик қилиб ёзади», - дедилар».
📲/channel/muminuzm– диний-маърифий канал!
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إنِّي أَسْأَلُكَ شُكْرَ نِعْمَتِكَ وَحُسْنَ عِبَادَتِكَ
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Албатта, мен Сендан неъматингга шукр қилишни ва ибодатингни гўзал қилишни сўрайман».
Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга қуйидагиларни айтмоқни таълим берар эдилар: «Аллоҳумма инний ас`алука шукро ниъматика ва ҳусна ъибаадатика».
(Термизий ривояти)
/channel/muminuzm
Савоб умид қилишнинг фойдалари:
1.Комил иймон ва гўзал Исломнинг далили.
2.Жаннатга эришиш ва дўзахдан нажот.
3.Икки дунё саодати.
4.Тоатда савоб умид қилиш уни холис Аллох учун бажаришга сабабдир.
5.Савоб умид қилиш риёдан йироқлаштиради,Аллохга иймонни кучайтиради.
6.Савоб умид этиш Расулуллох солаллоху алайхи васалламга эргашишдир.
7.Доимо одамлар сизни яхши кўришларини истайсиз.
8.Савоб умид қилишнинг фойдасини дунёда хам оласиз,охиратга хам заҳира қиласиз.
9.Савоб умид қилсангиз,Раббингиз хузурида даражангиз кўтарилади.
10.Савоб умид қилиш билан неъматлар шукрини адо этасиз.
11.Қийинчиликда савобни умид қилиш махзунликни кетказиб,қувонч ва хотиржамлик олиб келади.
📲/channel/muminuzm– диний-маърифий канал!
#Шеърият
Агар Онанг дуо қилмаса.
Ёниб қуёш, порламас ойинг,
Шовқин солиб оқмасди сойинг,
Тўрда эмас, пойгакда жойинг,
Агар Онанг дуо қилмаса.
Қўлларингдан омад тутмасди,
Қадамингда қувонч кутмасди,
Пешонангга бахтлар битмасди,
Агар Онанг дуо қилмаса.
Бароридан келиб ҳар ишинг,
Баҳор каби гуллаб куз, қишинг,
Ўша сенинг энг азиз кишинг
Агар Онанг дуо қилмаса.
Ёмонликлар бўлмасмиди фош,
Кўзларингда тинмасмиди ёш,
Зулмларга беролмасдинг дош,
Агар Онанг дуо қилмаса.
Маконинг боғ бўлармиди ё,
Юлдузларга қўл етиб гўё,
Кимга вафо қилар бу Дунё,
Агар Онанг дуо қилмаса.
Камтар бўлу, кибрдан кеч воз,
Савоб ишни қанча қилсанг оз,
Умри кунинг ўтармиди соз,
Агар Онанг дуо қилмаса!
Пушмон отин миниб кетардинг,
Олов йўғу, ёниб кетардинг,
Аниқ бир кун синиб кетардинг,
Агар Онанг дуо қилмаса.
Зоҳид Зиё сўзин этгил ёд,
Синовлидир асли бу ҳаёт,
Қандай омон юрардинг ҳайҳот,
Агар Онанг дуо қилмаса!
📲 Яқинларингизга хам улашинг!!!
/channel/muminuzm - диний маърифий канал
Олтинга тенг насиҳатлар
Олдингга ташвишли одам келса, унга қулоқ тут, тингла.
Олдингга бирон узр сўраб келса, кечир.
Бирон муҳтожни қасд қилсанг, унга инфоқ қил.
Чўнтагингда Мусҳаф бўлиши матлуб эмас, балки аҳлоқингда оят(га амал) бўлиши матлубдир.
Атрофимиздаги барча нарсалар кетади ва ғоиб бўлади, фақат (инсонларга кўрсатилган) яхшиликкина қалбларда экилган ҳолда сақланиб қолажак.
Инсонлар қалбига хайр ва поклик (уруғларини) экадиган одамга саломлар бўлсин!
Сени кўрганлар сени тарбия қилган (ота-онанг)ни дуо қиладиган бўлишсин. (яъни, кўп савоб ишлар ва эзгу амал қилгинки, буни кўриб одамлар ота-онангга раҳмат дейишсин).
Қалб поклиги, софдиллик аҳмоқлик эмас, балки Аллоҳ таоло одамлардан ажратиб оладиган фитратдир.
/channel/muminuzm
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: “Аллоҳ кимни фарзанд билан ризқланрирган бўлса, унга чиройли исм қўйсин, тарбиясини чиройли қилсин ва балоғатга (вояга) етса уйлантириб (ёки турмушга узатиб) қўйсин”, дедилар.
Ибн Абу Дунёнинг “Китабул ъиял” асаридан.
/channel/muminuzm - диний маърифий канал
❓Намозда телефон жиринглаб қолса, ўчириб қўйса бўладими?
Абдуғофур домла Ниёзқулов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
/channel/muminuzm - диний маърифий канал
#xabar #anjuman
🗣ЎЗБЕКИСТОН БАҒРИКЕНГЛИКДА БОШҚА ДАВЛАТЛАРГА НАМУНАЛИГИ ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ
✅Бугун, 16 ноябрь куни пойтахтимиздаги “International Hotel Tashkent” меғмонхонасида “Янги Ўзбекистонда диний бағрикенглик” мавзуида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
Учта яхши нарса ва учта ёмон нарса
Бир куни Абдуллоҳ ибн Амр Пайғамбаримиз алайҳиссаломга «Эй Аллоҳнинг Расули, менга учта яхши нарсани ва учта ёмон нарсани айтинг», деди. Набий алайҳиссалом шундай дедилар: «Учта яхши нарса - тўғри сўзловчи тил, Аллоҳдан қўрққан қалб ва солиҳа жуфтдир. Учта ёмон нарса - ёлғонга одатланган тил, Аллоҳ қўрқуви билан титрамайдиган қалб ва ёмон хулқли аёл».
📲/channel/muminuzm– диний-маърифий канал!
#Мутолаа_вақти
✒️КУРКУВ...
( жуда хам ибратли.)
Таҳмина Содиқнинг ишдан келиб, чой ичишга ўтиришини кутиб турди. Эрига овқатини узатгач гап бошлади:
- Содиқ ака, индинга дугоналарим билан "гап"имиз бор.
- Яхши.
- Дадаси, индинга мени ўтиришим бўлади, деяпман.
- Хўп, шунга мен нима қилишим керак?
- Сиз менга янги кўйлакка пул беришингиз, мен эса уни сотиб олишим керак.
- Таҳмина, ўтган ойда ҳам янги кўйлак олгандинку, ўшани кийсанг бўлмайдими?
- Ие, нималар деяпсиз? У ерга ҳамма ўртоқларим янги кўйлакларда борса, мен улар кўрган эски кийимда бораманми?
- Онаси, мениям тушун. Ойлигим ҳали чиқмади. Бунинг устига бошимизда бир талай қарзлар бор.
Таҳмина эрининг гапларини чўрт кесди.
- Мени ишим йўқ. Қаердан бўлса-да пул топиб, янги кўйлак олиб берасиз.
Таҳмина ўрнидан туриб, эрига кўзларини бироз қисиб, зарда аралаш гапирди.
- Камбағалнинг боласи барибир камбағал бўларкан-да?!
У хонадан чиқиб кетди, лекин Таҳминанинг сўнгги гапларидан Содиқнинг кўксида бир нарса "чирт" узилгандек бўлди.
Таҳмина ўғли Шавкатнинг ёнига кириб, ёнига ётди.
Ярим тун... Таҳминанинг бирдан астмаси хуруж қилиб, нафаси қисиб, юраги санчий бошлади. Ёнида ётган Шавкатни пайпаслаб, топа олмас, ўғли негадир жойида йўқ эди.
У уёқ-буёққа тулғонар, ҳаво етмаганидан қийналарди.
Бир пайт ўнг ёнига қаттиқ ағдарилганидан пастга йиқилиб тушди. Кўзлари тиниб, ахволи оғирлашди.
Охири қўлларини эшик томонга чўзганча хушидан кетди...
Тонгда Содиқ Таҳминанинг исмини айтиб, чақирди.
У кўзини очиб, пастда эканини англади. Ўрнидан туриб, ётоқхона томон ўгирилди. Ўгирилди-ю, кўз олдидаги манзарадан ҳанг-манг бўлиб қолди.
Таҳминанинг жонсиз танаси ўғлининг диванида ётар, кўзлари очиқ эди. Содиқ титраган лаблари ила унинг исмини айтиб, қаттиқ-қаттиқ силтарди.
Аввалига Таҳмина ҳеч нарсани тушунмади, фаҳмламади.
Бироз вақт ўтгач, яъни хонага шифокор кириб келганида ҳаммаси аён бўлди.
- Бандалик экан, ука, бардам бўлинг.
Содиқ шифокорнинг сўзларини эшитиб жим туриб қолди.
Таҳминанинг юзлари аянчли тус олди.
Бир неча соатда уйга қариндошлар йиғилишди. Таҳмина уларнинг барчасини кўрар, эшитар, бироқ биров уни борлигини англамасди.
Таҳмина хонага йиғилган маҳалладош аёлларнинг гапларини тинглай бошлади.
- Ёши нечада эди?
- Энди 27 га кирган экан.
- Вой тавба. Ўзи қанақа аёл бўлган, раҳматли?
- Билмаймиз, у унчалик маҳаллага қўшилмасди.
Аммо қўшни Хуррамхоннинг айтишича, эри билан кунда бўлар-бўлмасга жанжал чиқариб, уришарар экан. Эри ўзи жуда яхши одам, маҳаллага, қўшниларга кўп ёрдами теккан.
- Бечора Содиқжонга қийин бўлдида.
Таҳмина ташқарида Содиқни ҳали нима бўлганини тушуниб етмаган ўғлига тўн ва дўппи кийдираётганини кўриб, уларнинг олдига борди. Шавкатнинг жажжи қўлларидан тутгиси, лўппи юзларидан ўпгиси келар, бироқ, бунинг иложи йўқ эди.
Сўнгра Таҳмина эътиборини эрига қаратди.
Унинг мунг тўла кўзларига назар ташлаб, ўзининг-да йиғлагиси келар, аммо негадир кўзларидан ёш чиқмасди.
У Содиқнинг эгнидаги кўйлагини бироз уриниб қолганини кўриб, ғалати бўлиб кетди. Ҳаётлигида ҳадеб ўзи учун янги кийим олаверибди-ку, эрини сира ўйламабди.
Содиқжон ўғлини кийинтириб бўлиши ҳамоноқ, қотмадан келган, бўйлари узун бир йигит уни чақирди. Таҳмина улардан узоқда бўлса ҳам, нима ҳақида суҳбатлашаётганини эшитиб турарди.
- Содиқ ака, келнойимни қаерга кўмамиз?
Содиқ бироз ўйлангандан сўнг жавоб берди.
- Ўз ота-онасининг ёнига.
Бу гапдан Таҳмина чўчиб тушди. Наҳотки, у бугун ота-онасиниг ёнига дафн этилса.
- Укажон, ўзингиз бу ёғига қарашиб юборасиз, илтимос.
Таҳмина бу гаплардан бехабар қолди, чунки у аллақачон ўз хонасига кириб олганди.
У ним қоронғу хонада атрофни кўздан кечирар, буюмларга қараб чуқур ўйга толарди.
Кийим жавонида атиги бир мартагина кийган, ҳозирда эса эгасиз бўлган кўйлаклар, китоб жавонида фақат чанг артганида тегинадиган, бошқа пайт эътибор бермайдиган Қуръон, стулда эригина фойдаланадиган, ўзи кир ювганда ушлайдиган жойнамоз турарди.
(Давоми бор...)
📲/channel/muminuzm– диний-маърифий канал!
ҲАММАСИ ИРОДА ҚИЛИНГАНИДАЙ БЎЛАДИ...
Аллоҳнинг яратган махлуқотлари ичида кўк кит энг катталаридан биридир. Аллоҳ уни ўзи билган бир ҳикматига кўра яратди. Унинг ризқини ўз зиммасига олди. У бир кунда 3.5 тонна балиқ билан озиқланар экан. Бир кунда битта кит учун 3.5 тонна ризқини бериб қўйган Зот, сизнинг арзимас, кўзга кўринмас ризқингизни унутиб қўяди, деб ўйлайсизми?
Дунёни борича қабул қилинг. Яшаш осонроқ бўлади.
Қўлингиздан келган нарсани ўзгартиринг.
Ўзгартириш қўлингиздан келмайдиганлари учун сабр қилинг.
Неъматларга шукр, ҳаётга теран фикр кераклигини унутманг…
Одамлардан "фаришта"ликни талаб қилманг, унутманг банда фаришта бўла олмайди. Ҳар яхшини бир ёмони ва ҳар ёмонни бир яхшиси бор.
Доим яхши ниятда бўлинг, чунки ниятингизни гапирмасингиздан эшитадиган Зот бор.
✍️ Карим Баҳриев
📲/channel/muminuzm– диний-маърифий канал!
Инсон Қуръон тиловатида икки иш билан синалади:
1. Дангасалик ва (Қуръон тиловатида) мунтазам бўлмаслик;
2. Ёки (Қуръони каримни) тадаббурсиз ўқиш.
Бу ҳолда, Аллоҳ таолодан шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ сўраркан, Аллоҳ ундан ҳимоялайди ва у қироат ва тадаббурда мунтазамликка эришади.
Доктор Абдуссалом Суҳаймий.
Изоҳ: Тадаббур – бирор нарса ҳақида фикр юритмоқ, мулоҳаза қилмоқ деганидир. Қуръони каримни қироат қилишда эса Қуръони каримдаги оятлар борасида фикр юритиб, ақл-идрок қодир бўлган даражада оятлардаги Аллоҳ таолонинг муродини англамоқ ва фаҳмламоқдир.
📲/channel/muminuzm– диний-маърифий канал!
#sammit #prezident #nutq #islom
🗣 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг араб-ислом саммитидаги нутқи
😎 БАТАФСИЛ
📃 БАТАФСИЛ
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Ар-Риёд шаҳрига келди. Подшоҳ Холид номидаги халқаро аэропортда давлатимиз раҳбарини Ар-Риёд вилояти раҳбарияти – шаҳзода Муҳаммад бин Абдураҳмон бин Абдулазиз ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
—
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев прибыл с рабочим визитом в город Эр-Рияд. В международном аэропорту имени Короля Халида главу нашего государства встретили руководство провинции Эр-Рияд в лице принца Мухаммада бин Абдулрахмана бин Абдулазиза и другие официальные лица.
#Mirziyoyev #tashrif #SaudiyaArabistoni
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
#Мутолаа_вақти
✒️Энг оғир Жанозада марҳумнинг қарзини сўрашди...
Бир куни қишлоққа борганимда жаноза устидан чиқиб қолдим. Марҳум таниш эди, бордим. Имом фоний дунёнинг ўткинчилиги ҳақида маъруза қилди, сўнг марҳумнинг бўйнида қарзи бор-йўқлигини сўради. Тобут ёнида раҳматлининг амакиларидан бири турарди. Одатда, бундай пайтларда қарз берганлар индашмайди. Ҳарқалай, воз кечиб юбормаса ҳам, ҳақ талашишнинг мавриди эмаслигини билиб, сукут сақлашади. Лекин имом ҳам шу ерлик бўлгани ва марҳумнинг бўйнида жуда кўп қарзи борлигини ва қайтарилмаган қарзлар учун, марҳум қаттиқ азобланишини инобатга олибми, саволни қайта-қайта бера бошлади.
Қарз бериб турганлардан бири марҳумнинг савлат тўкиб турган бой амакисидан нажот кутиб:
– Марҳум мендан қарздор эди. Бунга гувоҳларим ҳам бор, – деди. Имом талабгорга қаради ва қарзи қанчалигини сўради. Талабгор бор дардини тўкиб солди. У сўзини тугатар-тугатмас унинг ёнига яна бошқа бир талабгор келди. Имом марҳумнинг амакисига қараб мурожаат этар-этмас, талабгорнинг сони ортди. 6 кишига етди.
Уларнинг айтиши бўйича марҳум ўтган йили ҳамманинг пиёзини баҳолаб, насияга олган ва вагонга ортиб Россияга олиб кетган. Йўлда пиёзларни совуқ урган. То манзилга етиб, бозорга туширгунларича пиёз музлаб, чириб ишлатишга яроқсиз бўлиб қолган, сасиб кетган пиёзларни сотиш тугул, ёнидан пул тўлаб, чиқинди тўкиладиган жойга ортиб бориб ташлашган. Бир ой юриб-юриб зўрға уйига қайтиб келган. Уйга қайтгач эса, пиёз берган деҳқонлар ҳар куни бирма-бир келиб ҳақларини талаб қилаверишган. Уйдаги ҳамма нарса сотиб тугаллансада, қарзнинг ўрни қопланмаган. Орадан бир йил ўтса ҳамки, ўзини ўнглолмаган одам шу бўйи ўзини ўнглолмай, юрак ўйноғи билан оламдан ўтган. Ҳозир биз ўша одамнинг жанозаси устида бўлаётган жанжалнинг гувоҳи бўлиб тургандик.
Имом марҳумнинг амакисидан: – «Қолган қарзларни тўлашни, ўз бўйнингизга оласизми, марҳум гўрида тинч ётсинми», – дея баралла овоз билан сўради. Амаки индамади. Имом яна қайта сўради.
Амаки: – «Бу жуда катта миқдордаги пул, мен масъулиятни бўйнимга олиб , Худо олдида ёлғончи бўлиб қолишни истамайман. Ана марҳумнинг ўғли бор, омон бўлса балки бир кун узилиб кетар» - деди.
Ўртага марҳумнинг ўғли чиқарилди. У чопон кийиб, белини боғлаб олган. 10–12 ёшлардаги болакай эди. Болакай афтидан гап нимадалигини тушуниб турарди.
– Майли, мен отамнинг ҳамма қарзларини бўйнимга оламан, – деди. Одамлар орасида норози оҳангдаги гап-сўзлар эшитилди: «Бу қачон катта бўлади-ю, қачон пул топиб ҳақимизни тўлайди?»
Имом ҳам ўз вазифасини адо этиб бўлганини англаганидан, елкасидан тоғ ағдарилгандай шоша-пиша жаноза ўқишга тушди. Лекин бўлиб ўтган ҳолат жуда аянчли ҳолат эди. Бундай савдо ҳеч кимнинг бошига тушмасин. Ўз ҳаётини бундай якунланишини ҳеч бир бандангга раво кўрма, эй Тангрим!
Жанозадан сўнг тобутни ерга қўяр эканмиз, ҳамма бир сиқим, бир сиқим тупроқ олиб, гўрингда тинч ёт, Аллоҳ мушкулингни енгил қилсин деб, дуо қилиб, лаҳадга ташлади.
Шунда қарз берганлардан бири баланд овозда: «Шу одам бизнинг қарзимизни тўлолмай оламдан ўтди, қарз ўрнига жонини берди, мен берган қарзимдан кечдим, шу одам гўрида тинч ётсин, қиёматда мен учун, ярим танаси куйган ҳолда тирилмасин, танаси бутун бўлиб тирилсин, Аллоҳ йўлига бағишладим» – деди. Унинг бу гапидан руҳланган кекса оқсоқоллар: «Баракалла, балли, умринг узун бўлсин, қани яна ким бор, қарздан кечадиган,» – дея садо берди.
Қарз берганлар бирин-кетин: «Мен ҳам кечдим, мен ҳам кечдим, шунча пулим бор эди, баҳридан ўтдим», дея розилик беришди.
Бутун жамоат худди бошларидан тоғ ағдарилгандай енгил тортди. Гўрга тупроқ ташловчиларнинг кетмон тортишлари жадаллашди.
Изоҳ: Шариат ҳукми бўйича маййитнинг қарзини фарзандлари сағир бўлса, марҳумнинг ака-укалари бўйнига олиши лозим.
📲/channel/muminuzm– диний-маърифий канал!