muminuzm | Unsorted

Telegram-канал muminuzm - Mo’min.uz

-

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилояти, Музработ тумани "Дўстмуҳаммад бобо”жомеъ масжиди расмий канали Каналга уланиш: https://t.me/MuminUzM

Subscribe to a channel

Mo’min.uz

❓Соҳиби узр маҳсига масҳ тортиши мумкинми?

🎙Ғуломиддин домла Холбоев


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари
@Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

ИНТЕРНЕТ ОДОБЛАРИ
@Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

#ҳикмат
Беш нарсанинг қадри беш нарса билан билинади
:

1.Саломатлик фаровон ҳаёт билан;
2.Сафар яхши суҳбат билан;
3.Гўзаллик ҳусни хулқ билан;
4.Уйқу хотиржамлик билан;
5.Тун Aллоҳнинг зикри билан.

Aли ибн Aбу Толиб розияллоҳу анҳу
🔗 /channel/muminuzm📝– диний-маърифий канал!

Читать полностью…

Mo’min.uz

СУҲБАТДОШГА НИСБАТАН ОДОБЛАР
@Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

Таҳоратсиз ҳолда телефондан Қуръон ўқиса бўладими?

🎙Муҳаммад Айюб домла ҲОМИДОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси,
@Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

Ё  Аллохим!
Қуръонни қалбимнинг бахори қилгин”  деб дуо қилар экансиз,Мусхафингизни очинг, ўқинг ва Аллохнинг Каломини тафаккур қилинг.Қуръон ўқиш учун вақт ажратинг.Ҳар куни шу тартибга риоя қилинг.Шундагина Каломуллох  қалбингиз бахори бўлади.Қуръон токчада турса  ёки баъзи хонадонлардаги каби зийнат учунгина олинса,асло киши қалбининг бахори бўлмайди”.

©Шайх Абдураззоқ Бадр
📲 Яқинларингизга  хам улашинг!!!
/channel/muminuzm - диний маърифий канал

Читать полностью…

Mo’min.uz

Пайшанба куни рўзасини тутишликка харакат килинг!

Музработ тумани
2024 йил 26-декабр,пайшанба
Ҳижрий: 1446 йил 25-жумадус сони

Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 06:07

Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 17:31

@Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

#ҳикмат
Одамларни ўртасини қандай фарқлайман ва уларнинг ниятлари менга нисбатан яхши ёки ёмонлигини қандай ажратаман?

Атрофингдаги шахсларнинг асл ҳақиқатини Аллоҳдан ўзгаси билмас. Шунинг учун сен доимо: “Аллоҳим, менга яхшиликни хоҳлаганга йўллаб қўйгин! Менга ёмонликни хоҳлаганни мендан буриб қўйгин!”, дея дуо қил.

📲 Яқинларингизга  хам улашинг!!!
/channel/muminuzm - диний маърифий канал

Читать полностью…

Mo’min.uz

Тадқиқот

🔖 Аллоҳни зикр қилиш ила қалблар ором олур
...

   Мусулмон мутахассисларнинг бир неча ўрганишлари, тадқиқотларидан, шунингдек, америкалик олимлар олиб борган изланишларидан маълум бўлишича, Аллоҳ таоло ҳақида фикр юритиш, тафаккур инсоннинг руҳий изтиробларини, оғриқ-аламларини енгиллатар экан.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Аллоҳ таолога иймон келтирган, шифо беришга фақат Аллоҳ таоло қодир эканига эътиқод қилган одамлар динни инкор қилувчи даҳрийларга қараганда кўпроқ ва тезроқ шифо топар экан.

Тадқиқотларнинг натижасига кўра, Аллоҳ таоло ҳақида тафаккур қилиш асносида мияда содир бўладиган электромагнит тўлқинларда ўзгариш юзага келади. Шунинг учун шифокорлар беморларга кўпроқ зикр қилиб, дуога машғул бўлишни тавсия қилишади. Бу нарса беморнинг шифо топишида, хусусан, сурункали касалларда катта ёрдам беради.

   Шунингдек, тадқиқотчилар Аллоҳни зикр қилган инсон организмида муайян гормонлар ажралиб чиқиб, юрак фаолиятига ҳамда умуман одамнинг руҳий ҳолатига ижобий таъсир қилишини ҳам таъкидлашган.
Ўзини зикр қилишни буюрган ва Ўзининг зикрини қалбга роҳат ва хотиржамлик этиб қўйган Зот барча айбу нуқсонлардан покдир!

🔖«Улар иймон келтирган ва қалблари Аллоҳни зикр қилиш ила ором оладиган зотлардир. Огоҳ бўлингизким, Аллоҳни зикр қилиш ила қалблар ором олур», Раъд сураси, 28 оят.
📲 Яқинларингизга  хам улашинг!!!
/channel/muminuzm - диний маърифий канал

Читать полностью…

Mo’min.uz

Душанба куни рўзасини тутишни унутманг!

Музработ тумани
2024 йил 23-декабр,душанба
Ҳижрий: 1446 йил 22-жумадус сони

Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 06:05

Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 17:29

@Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

Qur‘onni tajvid bilаn o‘rganish uchun tavsiya qilingan qorilar
🎙
Ustoz Shayx Alijon qori
@Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

#Шеърият
ДУО ҚИЛСА

Юришмаса баъзан ишларим,
Сўниб борса дил хохишларим,
Эзар бўлса эх, нолишларим,
Дуо қилса онам етади.
Ғам андуҳим олис кетади.

Гоҳ қийналар бу тандаги жон,
Гўё оқмас вужудимда қон,
Тополсам излаб тинч макон,
Дуо қилса онам етади.
Ғам андуҳим олис кетади.

Ҳеч дўстларим оқибати йўқ,
Хасадгўйни гоҳо гапи ўқ,
Бўлмасада қалб уйим ҳеч тўқ,
Дуо қилса онам етади.
Ғам андуҳим олис кетади.

Мол давлатим бўлмасин майли,
Кўп букулдим ишонч туфайли,
Керак эмас Ширину-Лайли.
Дуо қилса онам етади,
Ғам андуҳим олис кетади.

✅Каналга обуна бўлинг!
   👇👇👇
/channel/muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

#Намоз_вақтлари
Музработ тумани учун
📆20.12.2024 йил,
19-Жумадус соний ойи,Хижрий 1446
Жума  ҳолатида

🕰  Бомдод        06:55
🕰  Пешин          13:00
🕰  Аср                15:50
🕰  Шом              17:35
🕰  Хуфтон          19:10


🏞 Тонг вақти:  06:26
☀️ Қуёш чиқиши:  07:42
🌥 Қуёш ботиши:  17:17

📲 Яқинларингизга  хам улашинг!!!
/channel/muminuzm - диний маърифий канал

Читать полностью…

Mo’min.uz

🌹Ассалому алайкум ва
     роҳматуллоҳи ва  
            барокатуҳ

🤲Аллоҳим!
Тилларда достон марҳаматингни, раҳматингни,
авфингни ҳаққимизга тилаймиз.

🕋 🤲Бизга бу жумани жаннатимизга нарвон қил.
Ҳайрга карвон қил.
Жумадан жумагача офиятда,саломат қилиб қўйган Роббимга чексиз шукрлар бўлсин!!! Омин!!!🤲

📲 Яқинларингизга  хам улашинг!!!
/channel/muminuzm - диний маърифий канал

Читать полностью…

Mo’min.uz

ҲАСАДЧИЛАРДАН ЧЎЧИМАНГ

Ким ҳасадчи кимсадан хавфсираса, ушбу дуоларни ўқисин:
1️⃣. Зикр, дуолар билан бирга икки "қул аъузу"ни ўқисин.
"Ҳамда ҳасадчининг ҳасади ёвузлигидан паноҳ сўрайман" (Фалақ сураси, 5-оят).

2️⃣. Ишларингизни ҳасадчидан яширинг.
"...Эй ўғилларим! (Мисрга) бир дарвозадан кирманглар, балки турли хил дарвозалардан киринглар!" (Юсуф сураси, 67-оят)

3️⃣. Ундан узоқ юринг.
"Агар менга имон келтирмасаларинг, у ҳолда мендан четланинглар!" (Духон сураси, 21-оят).

4️⃣. Озоридан тийилиши учун унга яхшиликлар қилинг.
"...Сиз (ёмонликни) гўзалроқ (муомала) билан қайтаринг!" (Фуссилат сураси, 34-оят).

📲 Яқинларингизга  хам улашинг!!!
/channel/muminuzm - диний маърифий канал

Читать полностью…

Mo’min.uz

#Ҳадис
Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қай бир хотин бу дунёда эрига озор берса, албатта, унинг “ҳури ийн”дан бўлган хотини «Унга озор берма! Аллоҳ сени ҳалок қилсин! У сенинг олдингда қўноқ бўлиб турибди, холос. Яқинда сени тарк этиб, биз томон жўнайди», дейдилар”, деганлар».

Термизий ривоят қилган ва ҳасан, деган.
/channel/muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

🌙 ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ УЛАМОЛАР КЕНГАШИ МУРОЖААТИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога чексиз ҳамду саноларимиз, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга мукаммал салавоту саломларимиз бўлсин.


🗣Муҳтарам юртдошлар!

Аллоҳга шукрки, гўзал диёримизда ҳар тонгни тинчлик, хотиржамлик билан қарши олмоқдамиз. Ушбу улуғ неъмат сабабли, ҳар соҳада ютуқлар, юксалишлар бўлмоқда, неъматлар кундан-кун зиёда бўлиб бормоқда. Бу юртда инсон азиз, унинг қадри юксак экани, ўзининг ҳаётий ифодасини топиб бормоқда. Айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтожлар, ногиронлиги бўлган инсонлар, камбағал оилаларга доимий ғамхўрлик кўрсатиб келинмоқда.

💬Шубҳасиз, охирги йилларда кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ёрдамга муҳтож фуқаролар билан манзилли ишлаш бўйича қонуний асослар ва халқпарвар тизим яратилди.

Сиз азиз юртдошларимизга мурожаат қилар эканмиз, шуни алоҳида таъкидлашни хоҳлардикки, ижтимоий ҳимоя масаласида Президентимизга камарбаста бўлиш барчамиз интилаётган фаровон келажак, фарзандларимиз бахту саодатини таъминлашнинг энг муҳим шартидир.

Ислом динида муҳтожларга ёрдам бериш, жисмоний имконияти чекланган инсонларга меҳр-мурувват кўрсатиш, мискин ва бечоралар ҳолидан хабар олиш энг савобли амаллардан ҳисобланади. Муборак динимиз хайр-саховатга буюрар экан, уни ўз ўрнига сарфлашга амр этади. Муҳтож инсонлар ҳаққига хиёнат қилиш эса оғир гуноҳ саналади.

Юртимизда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилиши халқимиз қалбидаги эзгу иш бўлди. Агентлик оғир ижтимоий ҳолатга тушган ва тушиш хавфи бўлган аҳоли билан манзилли ишлаётгани, хайру эҳсонларни ўз эгаларига етказаётгани халқимизни мамнун этмоқда, қалбига хурсандчилик улашмоқда. Албатта, мана шундай меҳрга муҳтож инсонларнинг дуоси билан юртимиз янада обод бўлади...

⚡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Mo’min.uz

#muftiy_minbari
📹  УМР САРҲИСОБИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
@Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

#Намоз_вақтлари
Музработ тумани учун
📆27.12.2024 йил,
26-Жумадус соний ойи,Хижрий 1446
Жума  ҳолатида
⌚️  Бомдод        06:55
⌚️  Пешин          13:00
⌚️  Аср                15:55
⌚️  Шом              17:40
⌚️ Хуфтон          19:15


🏞 Тонг вақти:   06:28
☀️ Қуёш чиқиши:  07:45
🌥 Қуёш ботиши:  17:20

📲 Яқинларингизга  хам улашинг!!!
/channel/muminuzm - диний маърифий канал

Читать полностью…

Mo’min.uz

Эртага энг яхши кунингиз бўлсин! ☄️

Булутлар остидан мўралайди ой,
Бу оқшом энг гўзал тунингиз бўлсин!
Кўнглингиз кўшкида очилсин чирой,
Эртага энг яхши кунингиз бўлсин!

Сизни умидлардан қилмасин жудо,
Ғойибдан муждалар айласин садо,
Саодатлар берсин, бахт берсин Худо,
Эртага энг яхши кунингиз бўлсин!

Оройиш тилайман оғринганларга,
Шифо берсин Роббим оғриганларга,
Дийдор насиб этсин соғинганларга,
Эртага энг яхши кунингиз бўлсин!

Яйранг, наво-назму, куйларга боринг,
Сизни азиз билган уйларга боринг,
Кўнгилни чоғ қилиб тўйларга боринг,
Эртага энг яхши кунингиз бўлсин!

Тонг отса муборак Жума бошлангай,
Ибодатлар ила кўзлар ёшлангай,
Масжидлар томонга қадам ташлангай,
Эртага энг яхши кунингиз бўлсин!

Гўзалликни севинг, ҳаётни суйинг,
Шеъримни гўзал бир тилакка йўйинг,
Яқинларга уни жўнатиб қўйинг,
/channel/muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

🎙 Afzal Rafiqov
Qur‘oni Karim ma‘nolarini tarjimasi mp3
⬇️ ⬇️ ⬇️
@Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

#муфтий_минбари
📹 ҲОЖАТБАРОР БЎЛИНГ!
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
@Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
@Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

#дуо
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ҳар куни тонг отганида ва кеч кирганида:

حَسْبِيَ اللهُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ

«Ҳасбийаллоҳу лаа илаҳа илла ҳува ъалайҳи таваккалту ва ҳува роббул ъаршил ъазийм»

(Аллоҳ менга кифоя қилади. Ундан бошқа илоҳ йўқ. Унга таваккал қилдим. У улуғ аршнинг Раббидир),

деб етти марта айтса, унинг дунё ва охиратдаги муҳим ишларида Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилади
», дедилар.
Ибн Сунний ривоятлари.

🔗/channel/muminuzm– диний-маърифий канал!

Читать полностью…

Mo’min.uz

Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
@Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

#muftiy_minbari

📹 ЗИКРЛАР ҲАМ САДАҚАДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
@Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

Ҳамма гуноҳларнинг асоси учтадир

1. Кибр. Иблиснинг бошига тушган кўргиликлар шундан бўлган.

2. Ҳирс. Одам алайҳиссаломни жаннатдан шу чиқарган.

3. Ҳасад. Одам алайҳиссаломнинг бир фарзанди инисини ўлдиришига етаклаган иллат мана шудир.

Ким мана шулардан сақланса, ёмонликнинг ҳаммасидан сақланибди. Куфр кибрдан, гуноҳ ҳирсдан, жабр ва зулм эса ҳасаддандир.

Тафаккур қилинг!
🔗/channel/muminuzm– диний-маърифий канал!

Читать полностью…

Mo’min.uz

Ёмонликларни тарк этиш

🎙Муҳаммад Айюб домла Ҳомидов
Фатво маркази катта устози
@Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

🤲 ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилояти Ангор тумани "Исо Термизий" жоме масжиди имом ноиби  Жамолиддин домла Косимовнинг волидаи муҳтарамалари Маликахон она вафоти муносабати билан у кишининг оила аъзолари ва яқинларига "Дустмухаммад бобо" жоме масжиди барча ходимлари номидан чуқур таъзия изҳор этамиз.

Ҳақ таоло марҳума онахоннинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».
/channel/muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

ХАЛО ОДОБЛАРИ.
@Muminuzm

Читать полностью…
Subscribe to a channel