#Ҳуқуқий_саводхонлик
📖 "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонуннинг
25-моддаси.
🌐 @Muminuzm
#muftiy_minbari
ШАРЪИЙ МАСЪУЛИЯТ СИЗНИНГ ЗИММАНГИЗДА
Қиз фарзанди борлар нолиманг
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐 /channel/muminuzm - диний маърифий канал
#Намоз_вақтлари
Музработ тумани учун
31.01.2024 или
Чоршанба ҳолатида
🕋Бомдод 06:50
🕋Пешин 13:00
🕋Аср 16:25
🕋Шом 18:10
🕋Хуфтон 19:40
🏞 Тонг вақти: 06:22
🌅 Қуёш чиқиши: 07:38
🌃 Қуёш ботиши: 17:52
Сахарлик(оғиз ёпиш) 05:58
Ифторлик (оғиз очиш) 18:02
🔗Яқинларингизга хам улашинг!!!
/channel/muminuzm - диний маърифий канал
Ота-онаси ва яқинлари ҳақига истиғфор айтиш хосияти...
🍂
Маълумки, вафот этган банданинг савобли ишлари тўхтайди. Лекин солиҳ фарзандлар айтган истиғфор фойдаси ота-онага тегиб туради. Зеро, фарзанд инсон ҳаёти самараси, қалб қўри ила эккан, авайлаб парвариш қилган ниҳолидир. Фарзанд ота-онадан кейин унинг чироғини ёқиб туради: эзгу ишларини давом эттиради, ҳақига дуо қилади, истиғфор айтади. Бу билан марҳум ота-она руҳи шод бўлади, жаннатдаги мартабаси юқорилайди.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Бир кишининг жаннатдаги мартабаси кўтарилади. Шунда у: “Бунинг боиси нима?” деб сўрайди. Унга: “Фарзандинг айтган истиғфор сабабидан (шундай мақомга эришдинг)”, дейилади” (Ибн Можа, Аҳмад, Табароний ривоят қилган. Ҳадис санади ҳасан).
Бизда бирон одам вафот этса, эл-юртга ош бериш урф бўлган. Аслида 7, 20, 40 демасдан, муҳтож кишиларни чақириб таом берилса, муносиб одамларга хайр-эҳсон қилинса, яхши албатта.
Аммо, эҳсондан ташқари ўтганлар ҳақига истиғфор айтилса, беш вақт намоздан кейин дуо қилинса, фойдаси кўпроқ бўлади. Чунки, элга ёзилган дастурхон атрофида марҳум бир-икки марта эсланади. Намозлардан кейин ота-онаси, мўмин-мусулмон аждодлари ҳақига дуо қилса, истиғфор айтса, унинг савоби тўхтовсиз бориб туради.
Шундай фарзандлар бор: ота-онаси ўтиб кетганидан кейин маъракаларини дабдаба билан ўтказиб, “Уларнинг руҳини шод қилиб қўйдим”, деб калта ўйлайди. Йўқ, маъракани чиройли ўтказиш билан иш битмайди. Зеро, ота-она фарзанд қилаётган ибодатдан, дуодан, айтаётган истиғфордан манфаат кўради. Намозлардан кейин: “Ё Аллоҳ, ота-онамни раҳматингга ол, гуноҳларини кечир, қабр азобидан сақла!” деб дуо қилинг. Шунда ота-онангиз руҳи шод бўлади, қабри нурга тўлади.
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам маййит дафн этилганидан кейин қабр бошида туриб: “Биродарингиз ҳақига истиғфор айтинг, унга сабот тиланг! Чунки у ҳозир сўроқ қилинмоқда”, дедилар” (Абу Довуд, Баззор ривоят қилган. Ривоят санади ҳасан).
Уламолар таъкидлашича, маййит дафн этилганидан кейин унинг ҳақига истиғфор айтиб туриш мандубдир.
Бу ҳадисдан уч хил хулоса чиқади:
1. Маййитга тириклар дуоси фойда беради.
2. Банда қабрда савол-жавоб қилинади.
3. Маййит кўмилгани заҳоти сўроқ қилина бошлайди.
Демак, жанозада қатнашган одам маййит ҳақига истиғфор айтади, қабр азобидан, дўзах ўтидан сақлашини сўраб Аллоҳга дуо қилади.
Биздаги урфга кўра, маййит дафн этилганидан сўнг яқинлари қолиб, Ёсин билан Таборак сурасини ўқишади. Аслида асосий эътибор дуога, истиғфорга қаратилса, мақсадга мувофиқ бўлади.
Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Касал ёки маййит ҳузурида яхши (гапларни) гапиринг! Чунки фаришталар сиз айтаётган (ҳар бир гап)га “омин” деб туради”, дедилар. Абу Салама вафот этганида Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига бориб: “Эй Расулуллоҳ! Абу Салама вафот этди!..” дедим. Шунда у зот: “Ё Аллоҳ! Унинг гуноҳларини кечир, ортидан менга чиройли ўринбосар қолдир! – деб айт”, дедилар. Мен ўша дуони ўқигандим, Аллоҳ менга Абу Саламадан ҳам яхшироғини – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни насиб этди” (Муслим, Термизий, Насоий ривоят қилган).
Абу Салама розияллоҳу анҳу оламдан ўтганида Пайғамбар алайҳиссалом Умму Саламага кўп истиржо айтишни, маййит ҳақига дуо қилишни ўргатганлар. Умму Салама онамиз айтилган ишни бажардилар. Натижада Аллоҳ таоло у зотга Абу Саламадан ҳам яхшироқ жуфтни – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни ўринбосар қилиб берди.
Беморни кўргани борганда унинг кўнглини кўтарадиган гаплар айтилади, “Кўринишингиз анча яхши. Аллоҳ хоҳласа, ҳали соғайиб кетасиз”, деб чиройли сўзлар билан хушнуд этилади. Шунингдек, жаноза ҳозир бўлганида, “Эй Парвардигор, унинг гуноҳларини кечир, савол-жавобини енгил қил, қабр азобидан асра!” деб маййит ҳақига дуо қилинади. Қолаверса, марҳум ҳақида фақат яхши гаплар айтилади. Чунки биз айтаётган ҳар бир гапга фаришталар “Омин!” деб туради.
Манбалар асосида Акбар домла Шукуров тайёрлади.
🔗 Улашинг:/channel/muminuzm
МАҲРИНИ БЕРМАЙ ОЛАМДАН ЎТСА
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Эр аёлининг маҳрини бермай оламдан ўтган бўлса, фарзанди отасининг ўрнига берса бўладими? Агар бўладигон бўлса онасига нима деб беради?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Маҳр ҳам эрнинг зиммасидаги адо қилиниши зарур бўлган ҳақлардан биридир. Адо қилинмаган маҳрнинг насия қисмининг адо қилиш муддати эр-хотинлардан бирларининг ўлими ёки ўртага талоқ тушиб ажрашилганда етиб келган бўлади. Шунинг учун эр маҳрни бермасдан вафот этиб кетган бўлса ва марҳумнинг уй-жойи, машинаси, чорва ҳайвонлари, пул ва бошқа нарсалардан иборат мол-дунёлари бўлса, ўшаларни меросхўрларга беришдан олдин барча қарзлари, жумладан хотиннинг маҳри ҳам узилиши шарт. Агар ҳеч нарса қолдирмаган бўлса ёки қолдирган моли етарли бўлмаса, у ҳолда ўғли ёки бошқа меросхўрлар истаса, отамизнинг маҳрлари учун, деб адо қилиб қўйишлари мумкин. Адо қилмасалар, қиёматга қолади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
🔗 Улашинг:/channel/muminuzm
🌷АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВАРАХМАТУЛЛОХУ ВА
БАРАКАТУХ!!!🌺🕌
ШАНБА ТОНГИ ХАЙРЛИ БУЛСИН!!!🌺💐
Бугун 27 январь
Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!
🌹💐Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!
👇👇👇
/channel/muminuzm - диний маърифий канал
Ўзингизни Аллоҳ олдидаги ҳолатингизни билишни хохлайсизми?
✅ Агар Аллоҳ сизга зикр қилишни осон қилиб қўйган бўлса - Билингки У сизни эслашни хохлаябди.
✅ Агар Аллоҳ сизга Қуъон ўқишни осонлаштирган бўлса - Билингки У сиз билан гаплашишни хохламоқда.
✅ Агар Аллоҳ сизга қандайдир турдаги ибодатни қилишни осонлаштирган бўлса - Билгинки У сизни ўзига яқинлаштирмоқчи.
✅ Агар Аллоҳ сизни дуо қилишлик билан банд қилаётган бўлса - Билингки сўраган нарсангизни сизга бермоқчи.
Агар Аллоҳ сизни дунё ишлари билан банд қилган бўлса - Билингки Аллоҳ ўзидан сизни узоқлаштирибди.
Агар Аллоҳ сизни инсонлар билан банд қилиб қўйган бўлса - Билингки Аллоҳ сизни хорлабди.
/channel/muminuzm
#Намоз_вақтлари
Музработ тумани учун
26.01.2024 йил
Жума ҳолатида
⌚️Бомдод 06:50
⌚️Пешин 13:00
⌚️Аср 16:20
⌚️Шом 18:05
⌚️Хуфтон 19:35
🏞 Тонг вақти: 06:26
🌅 Қуёш чиқиши: 07:40
🌃 Қуёш ботиши: 17:47
Сахарлик(оғиз ёпиш) 06:02
Ифторлик (оғиз очиш) 17:57
🔗Яқинларингизга хам улашинг!!!
/channel/muminuzm - диний маърифий канал
«Кўп нафл рўза тута олмайдиган ва нафл намозларни ўқий олмайдиган киши Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга кўп-кўп салавот айтиши лозим. Чунки сизнинг умр бўйи қилган ибодатингиз билан Аллоҳ таоло сизнинг ҳаққингизга бир марта айтган салавоти солиштирилса, сизнинг умр бўйи қилган ибодатингиздан кўра Аллоҳ таоло сизнинг ҳаққингизга айтган биргина салавоти оғир келади.
Шайх ибн Атоуллоҳ
Сакандарий
🕋📿Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Саййид-ул айём (кунлар саййиди), Ҳажжул масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш ЖУМА АЙЁМИ МУБОРАК БЎЛСИН!
🌸🌹🌱🌷☘️🌺🌿💐🍀🌹🍃
🤲🏻Аллоҳ таоло бугунги ЖУМА кунини тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини насиб қилсин!
👇👇👇
/channel/muminuzm - диний маърифий канал
Ҳайвонларни уриштиришнинг ҳукми?
Қарздорга имкон беришнинг савоби?
Устоз Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
🔗 Улашинг: @Muminuzm
Агар суннатларга амал қилсак, бидъатлар ўз ўзидан йўқ бўлиб бораверади. У суннатлардан:
– Муаззин азон айтганида у каби қайтариб туриш.
–Тунги таҳажжуд намозини енгилгина икки ракат ўқишдан бошлаш.
– Ичимликни пуфламасдан ичиш.
– Чап қўлда овқатланмаслик.
– Сувни бирданига ичмасдан, учга бўлиб ичиш.
– Таҳорат билан ухлаш.
– Аллоҳ йўлида зиёрат қилиш.
– Ухлаш олдидан тўшакни қоқиш.
– Уй ишларида аҳли-аёлига кўмаклашиш.
– Ёш болаларга ҳам салом бериш.
– Эркак кишилар оқ кийим кийиши.
– Учрашганда қўл бериб сўрашиш.
– Ўнг томонга қараб ухлаш.
– Беморларни зиёрат қилиш.
–Акса уриб то алҳамдулиллаҳ деб айтмагунча ярҳамукаллоҳ демаслик.
– Калтакесакни ўлдириш.
–Йўлдан озор берувчи нарсаларни олиб ташлаш ҳам суннат.
–Рамазон ҳайитига чиқишдан олдин хурмодан тоқ еб чиқиш.
Бундан бошқа суннатлар ҳам жуда кўпдир...
/channel/muminuzm
📖 "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонуннинг
5-моддаси.
➖ Виждон эркинлигини таъминлашнинг асосий устуворликлари нималардан иборат?
🌐 @Muminuzm
Эй нафиса аёл!
Эрингизга қиладиган мулойим муомалангиз, ширин тилингиз, доимий очиқ чеҳрангиз, меҳрингиз, аёлларга хос ўзгача ҳаракатларингиз, севгингизни очиқ изҳор этишингиз орқали унинг ҳаётига ўз тамғангизни босган бўласиз шу ондаёқ қалбини забт этиб оласиз. Ҳа, аёл кишининг меҳри, аёллиги, юмшоқлиги гўзал қуролдир. Туз сувда эриб кетганидек, бундай гаплардан кейин эрнинг бошини ҳам айлантириб олиш осон бўлади.
📚Юсуф Хаттор Муҳаммаднинг
"Оила – саодат маскани" китобидан.
/channel/muminuzm
#ТЕРМИЗИЙЛАР_АВЛОДИМИЗ
🔰Бугун Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказида Ангор, Музробот, Қизириқ, Термиз туманлари ва Термиз шаҳар имом-хатиб ҳамда имом ноиблари учун Термизий алломаларнинг ибратли ҳаёти ва илмий меросиини ўрганиш бўйича "Термизийлар авлодимиз” шиори остида семинар тадбири ўтказилди.
❇️Семинарда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази катта илмий ходими Жўрабек Чўтматов томонидан "Муҳаммад Ҳаким Термизийнинг мусулмон дунёси тамаддунига қўшган ҳиссаси”, “Термизий алломалар меросида ёт ғояларга қарши раддиялар”, “Термизий алломаларнинг ислом илмлари ривожида тутган ўрни” каби мавзуларда маъуразалар қилинди.
✅Шунингдек, алломалар меросини ўрганиш бўйича юртимиз, хусусан вилоятимизда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тўхталиб ўтилди.
/channel/muminuzm
Бизда одамлар фақат намоз, рўза каби зоҳирий ибодатларни адо этишни тақво деб ўйлашади. Намозни кўп ўқийдиган, кўп дуо қиладиган, кўп рўза тутадиган ёки кўп садақа берадиган киши кун бўйи ғийбат қилиш билан овора бўлса ҳам, "Бу одам жуда тақволи, обид киши экан", дейишади.
Лекин кўринишда ибодатни кам қиладиган, аммо ғийбат ва шу каби гуноҳлардан ўзини эҳтиёт қиладиган кишини эса тақволи санашмайди, чунки одамларнинг назарида ғийбатнинг ҳеч аҳамияти қолмади.
Ҳадис. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Ғийбат қилиш мусулмон ҳолатдаги ўттизта зинодан оғирроқдир".
"Ғийбат ўзи нима" китобидан.
🔗 Улашинг:/channel/muminuzm
#Фиқҳни_ўрганамиз
Намоз ўғриси бўлишдан эҳтиёт бўл!
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамларнинг ичида ўғирлик жиҳатидан энг ёмонлари намозидан ўғирлик қиладиганларидир», деганларида, саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг расули, намозидан қандай қилиб ўғирлик қилади?» деб сўрашди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «(Ўша ўғри) рукусини ҳам, саждасини ҳам тўлиқ қилмайди», дедилар.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сажда ва рукусида орқасини (белини) тик қилмаган кишини намози намоз эмас», дедилар.
Ибн Можа ривояти.
Шарҳ:"Сажда ва рукусида орқасини (белини) тик қилмаган кишини”, яъни, намозида руку ва саждада белини текис қилмаган киши тоқати етганича белини текис тутишга уриниши лозим.Чунки руку, саждада белни текис тутмаслик намозни нуқсонли қилади. “Намозидан ўғирлик қиладиган”дан мурод, руку ва саждани текис қилиб, шошилиб кетмасдан хотиржам туриш лозимлигига ишора.
🔗 Улашинг:/channel/muminuzm
🌹Ассаламу Алайкум ва Роҳматуллоҳи ва Барокатуҳ!
...АЛЛОҲИМ...
🌹 Қалбларимизга нур...
☘️Юзларимизга зиё...
🌹Ризқимизга кенглик...
🌱Ҳақда сабот...
🌹Нафсимизга ризо... ато эт!
🌱Бандаларинг қалбида бизга
🌹нисбатан муҳаббат жо айла!
Чоршанба тонги муборак бўлсин...Бугун 31 январь,
"АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ"
Аллоҳ сизни ўз паноҳида асрасин
Тонгингиз шукрга, кунингиз дуолар ижобатига бой бўлсин, қадрдон... Хонадонингизга Аллоҳнинг баракоти, раҳмати ва файзи ёғилсин!
🌿
Дуоларингиз дунё ва охиратингиз учун қалқон бўлсин!🤲🏻
/channel/muminuzm - диний маърифий канал
#Дуо
🌧 Ёмғир ёғаётганда айтиладиган дуо
▫️Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...ёмғир пайтидаги дуо рад қилинмайди», дедилар (Сунани Абу Довуд).
▫️Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: Агар ёмғир ёғса:
اللَّهُمَّ صَيِّبًا نَافِعًا
дер эдилар» (Бухорий ривояти).
▫️Маъноси: «Аллоҳим! Фойдали ва нафли қилгин».
▫️Бу яхшиликни дўстларингизга ҳам улашинг!
🔗 /channel/muminuzm - диний маърифий канал
☪️AKSIRGANDA BAJARILADIGAN 4 AMAL
🌙 Rasululloh sollallohu alayhi vasallam aytadilar: “Alloh taolo bandasining aksa urishini yaxshi ko‘radi, esnashini yomon ko‘radi”.
/channel/muminuzm - диний маърифий канал
#muftiy_minbari
🗣 ВАФОТ ЭТМАСИНГИЗДАН ОЛДИН УЛГУРИБ ҚОЛИНГ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐 @Muminuzm
#Шеърият
ОНАМ
Аллоҳимга дуо қилар,
Менга бахту омад тилар.
Эркалатиб бошим силар,
Менинг ҳокисорим онам.
Уйим файзи сафолигим,
Беминнатим вафолигим.
Ширин сўзи шифолигим,
Дардларимга дорим онам.
Бошимга иш етар бўлса,
Омадим тарк этар бўлса.
Яқинларим кетар бўлса,
Қолган мададкорим онам.
Дунё келиб қўлларимга,
Чалғисам ўнг сўлларимга.
Кўзин тикиб йўлларимга,
Кутар интизорим онам.
Туришлари менга савлат,
Дуолари олий давлат.
Аллоҳ берган пойи жаннат,
Дунёдаги борим онам.
/channel/muminuzm
#VIDEOROLIK
🔰Surxondaryo viloyatida faoliyat yuritayotgan imom-xatiblar va imom-noiblari uchun Termiziy allomalarning ibratli hayoti va ilmiy merosini o‘rganish bo‘yicha o‘quv seminarlari o‘z ishini boshladi.
✅O‘quv seminarlarida viloyatimizda faoliyat yuritayotgan 130 dan ortiq imom-xatiblar va imom-noiblarning ishtirok etishi rejalashtirilgan.
/channel/muminuzm - диний маърифий канал
ОТАМ КEЛДИ УЙИМГА
Кўнглим юксалди тоғдек,
Уйим яшнади боғдек,
Зимистонга чироғдек,
Отам келди уйимга.
Омонмисан қизим деб,
Матонатим, юзим деб,
Ортда қолар изим деб,
Отам келди уйимга.
Икки қўлида бозорлик
Шундоқ келса, озордек,
Меҳрибоним, хуш кўрдик,
Отам келди уйимга.
Бош қўяйин пойига
КАЪБА деб турган жойига,
Тўйиб олай нурли чиройига,
Отам келди уйимга.
Лек кўзим очган ҳамон,
Афсус, бу тушим экан.
Армонимдир бу ИНСОН,
Бир орзу хушим экан.
Мен яхшиман, ОТАЖОН,
Жаннатда кулиб юринг..
Лек тушимда бўлса ҳам
Уйимга келиб туринг.
Эҳ, Отаси омонлар,
Сиз энг бахтли инсонлар,
Тўлиб, тошиб дия олар
«ОТАМ КEЛДИ УЙИМГА!»
/channel/muminuzm
МУҚИМ ВА МУСОФИР
– Муқим қандай кишидир?
– Ўз шаҳрида турувчи, мусофир бўлмаган кишилардир.
– Мусофир қандай кишидир?
– Ўрта юриш ила уч кунда етарлик масофадаги бирор шаҳар ёки қишлоққа боришни ният қилиб йўлга чиққан кишидир.
– Йўлга чиққач, қайси ердан мусофирлик бошланади?
– Ўзи турадиган шаҳар ёки қишлоқнинг иморатли жойларидан узоқ бўлгандан сўнг бошланади.
– Ўша киши қайси замонгача мусофир саналади?
– Токи ўз шаҳрига қайтиб киргунга қадар. Ёки бошқа ерда ўн беш кунгача туришни ният қилганлар ҳам мусофир саналади.
– Ўрта юриш қандай юришдир?
– Қўриқ ерда бўлганда пиёда ва туяда юришга ўхшаш юришдир. Дарёда бўлганда кеманинг ўрта шамол билан юришидир.
– Мусофир саналиши учун энг камида неча чақиримлик ерга боришни ният қилган бўлиши керак?
– Энг ками тўқсон чақиримлик жойга боришни ният қилиши лозим.
– Ўша ерда турган вақти мусофирликка кирадими ёки муқимликка кирадими?
– Мусофирликка киради.
– Бир ерга мусофир бўлиб бориб етгандан сўнгра ўша ерда ўн беш кун туришни ният қилса, мусофирликдан чиқадими?
– Aлбатта, мусофирликдан чиқади. Гўёки уйига қайтиб келган кишидек муқим ҳукмида бўлади.
– Бир ерга мусофир бўлиб бориб етгандан кейин ўн беш кун туришни ният қилмаса, бир-икки кундан ёки ўн тўрт кундан сўнг бу ердан кетмоқчи бўлса, ўша ерда турган вақти мусофир бўладими ёки муқим бўладими?
– Мусофир бўлади.
– Aввалдан у ерда ўн беш кун туришни ният қилмасдан, бирор иш чиқиб қолгани сабабли ёки бирор хабарга мунтазир бўлганлиги сабабли ўн беш кунга қадар ёки зиёдроқ туриб қолса, муқим бўладими ё мусофир бўладими?
– Ҳамон мусофирлиги сақланади.
– Бир неча кун тургандан сўнгра ўн беш кун туришни ният қилса, мусофирликдан чиқадими?
– Aлбатта чиқади.
– Бир киши борган ерида аввалдан ўн беш кун туришни ният қилиб, муқим ҳукмида бўлса, лекин бир неча кун туриб (ўн беш кун туролмасдан) ўз шаҳрига қайтса ёки бошқа бир сафарга чиқса, муқим бўладими, мусофирми?
– Муқимлиги тамом бўлиб, яна мусофир ҳукмига ўтади.
– Бир ерга бориб етгандан сўнг ўн беш кун туришни ният қилиб, бир кун тургач, ўн беш кун тўлгунча у ердан кетишни ният қилса, муқим бўладими ёки мусофир бўладими?
– Мусофир бўлади.
– Бир кишининг икки шаҳарда ҳовлиси бўлса, у шаҳарларнинг ораси уч кунлик йўл бўлса, бир ҳовлидан иккинчи ҳовлига борганда мусофир бўладими?
– Қайсисига борса ҳам, йўлда мусофир бўлади, аммо ҳовли бор шаҳарга бориб киришлиги билан мусофирлиги тамом бўлиб, муқим бўлади.
"Ибодати исломия"дан.
/channel/muminuzm
Уч хил кўз ёшидан эҳтиёт бўл:
1. Онангнинг кўз ёши.
2. Етимнинг кўз ёши.
3. Мазлумнинг кўз ёши.
▪️Уч нарса қайтиб келмайди:
1. Сўз, оғиздан чиққанида.
2. Камон ўқи, отилганида.
3. Вақт, ўтиб кетганида.
▪️Дунё уч кундир:
1. Кеча, биз уни яшаб бўлдик, қайтиб келмайди.
2. Бугун, яшаяпмиз, бардавом бўлмайди.
3. Эртага, билмаймиз қаерда бўлишимизни.
/channel/muminuzm - диний маърифий канал
#duo
Кечаси ўқиладиган дуо
اللهُمَّ بِكَ أَمْسَيْنَا وَبِكَ أَصْبَحْنَا وَبِكَ نَحْيَا وَبِكَ نَمُوتُ وَإِلَيْكَ الْمَصِير
Аллоҳумма бика амсайнаа ва бика асбаҳна ва бика наҳйаа ва бика намууту ва илайкал масийр.
Аллоҳим, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила вафот этамиз. Ва Сенга қайтажакмиз.
🌐 /channel/muminuzm
ҲАЁТБАХШ ЎГИТЛАР
Оиз Қаранийнинг “Маҳзун бўлма” номли Китобида қуйидаги тавсиялар келтирилган:
1️⃣. Иймон билан яхши ишлар пок ҳаёт сиридир. Бу икковини қўлга киритиш учун ҳаракат қилинг.
2️⃣. Илм-маърифат талабида бўлиб, ҳамиша китоб ўқишни йўлга қўйинг. Чунки китоб мутолааси ғам-ташвишни кетказади.
3️⃣. Одамларга яхшиликнинг ҳамма турини раво кўринг, эзгулик улашишда бардавом бўлинг. Шунда кўнглингиз шод бўлади.
4️⃣. Шижоатли бўлинг, журъатсизлик, қўрқоқликни тарк этинг. Ғайратли бўлиш қалбга роҳат бағишлайди.
5️⃣. Қалбингизни ҳасад, гина-кудурат, ахлоқсизлик, ғирромлик каби иллатлардан покланг.
6️⃣. Назар солиш, гапириш, эшитиш, одамларга аралашиш, ейиш-ичишда меъёр бузилишига йўл қўйманг.
7️⃣. Самарали ишлар билан банд бўлинг. Шунда хафаликни унутасиз.
8️⃣. Бугунги кун ҳудудида яшанг, ўтиб кетган ёки энди келадиган кунларни унутинг.
9️⃣. Кўриниши, ризқи, саломатлиги, бойлиги, илми ўзингиздан пастдагиларга қаранг, улардан ибрат олинг.
1️⃣0️⃣. Эътиборингизни қўрқинчли хаёлларга, ёмон фикрларга қаратманг, уларга боғланиб қолманг.
1️⃣1️⃣. Ғазаб қилманг, сабрли бўлинг, ғазабингизни ичингизга ютинг, ҳалим, бағрикенг бўлинг. Чунки инсон умри жуда қисқа.
1️⃣2️⃣. Неъматлар кетишидан, бало-офатлар келишидан асло чўчиманг, балки Аллоҳга таваккал қилинг.
1️⃣3️⃣. Ҳаётингизни соддалаштиринг, дабдабали яшашдан четланинг. Чунки дабдабали ҳаёт руҳ учун азобдир.
1️⃣4️⃣. Сиз ҳақингизда айтилган ёмон сўзлар ҳеч қачон сизга зарар бермайди, балки ўша сўзни айтган кишига зиён етади.
1️⃣5️⃣. Бирон кишидан раҳмат кутманг, яхшиликни Аллоҳ розилиги учун қилинг.
1️⃣6️⃣. Фойдали режалар тузинг, ғамингизни унутиш учун ўша режа билан машғул бўлиб, фикр юритинг.
1️⃣7️⃣. Ҳар қандай ишни ўша заҳоти битиришни ўрганинг, бугунги ишни эртага қўйманг.
1️⃣8️⃣. Ўзингизга муносиб фойдали амални ўрганинг, ўзингиз роҳат оладиган ишни бажаринг.
1️⃣9️⃣. Бировнинг хатосига, миш-мишларга, турли гап-сўзларга эътибор бераверманг.
2️⃣0️⃣. Пиёда юринг, спорт билан шуғулланинг, соғлиғингизга аҳамият беринг, чунки соғ танда соғлом ақл бўлади.
2️⃣1️⃣. Танқидлардан саросимага тушманг, бардам бўлинг. Шуни билинг: танқидлар қийматингизни ўлчайдиган мезондир.
2️⃣2️⃣. Ҳамма нарса Аллоҳнинг тақдири билан бўлади. Шуни асло ёддан чиқарманг.
2️⃣3️⃣. Ёмон тасодифлар рўй бериб қолишига шай туринг. Балки сизда содир бўлаётган нарсалар яхшилик бўлиб чиқар.
2️⃣4️⃣. Мусибатлар кўзга малҳам, қалбга қувватдир.
2️⃣5️⃣. Албатта, қийинчилик билан бирга енгиллик ҳам бор.
2️⃣6️⃣. Жиддий, самара берадиган ишларни ўзингизга вазифа қилиб олинг, бекорчиликдан четланинг.
2️⃣7️⃣. Қасос олишга бўлган уринишингиз, бировларга нисбатан адоватингиз фақат ўзингизга зарар келтиради.
2️⃣8️⃣. Сизга етадиган барча мусибатлар сабаб гуноҳларингиз кечирилади.
📚"Бахтли ҳаёт сари" китобидан.
/channel/muminuzm
УЗРЛИ ҲОЛАТИМДА ИХЛОС СУРАСИНИ АЙТИБ ЮРСАМ БЎЛАДИМИ?
❓CАВОЛ: Ҳайз ҳолатида Ихлос сурасини айтиб юрсам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёл киши ҳайз ҳолатида Қуръон ўқиши мумкин эмас. Ихлос сураси ҳам Қуръони карим сураларидандир. Ёд олган сураларини эшитиши ёки тилига чиқармасдан, қалбидан ўтказиши мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
🔗 Улашинг: /channel/muminuzm