muminuzm | Unsorted

Telegram-канал muminuzm - Mo’min.uz

-

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилояти, Музработ тумани "Дўстмуҳаммад бобо”жомеъ масжиди расмий канали Каналга уланиш: https://t.me/MuminUzM

Subscribe to a channel

Mo’min.uz

Ғам етиши биланоқ истиғфор айт.
Чунки ғам Яратгувчининг амри ила таъсир қилади. Аллоҳ хоҳласа ғам-ташвиш сенга роҳат-фароғат бўлиши ҳам мумкин.

✍️Жалолиддин Румий

Истиғфор айтиш билан ризқ йўлини гуноҳлар уюмидан тозалаб тур: «Астағфируллоҳ!»ни кўп айт.
🕌
Икрима: «Аллоҳ банданинг амали учун бермаган нарсаларини нияти учун беради, чунки ниятда риё бўлмайди», деган эканлар.
📿
Ташвишингда Аллоҳга яхши гумон қил! Хотиржамлигингда Аллоҳни зикр қил!
Қайғуга ботганингда Аллоҳнинг раҳматига ишон! Ҳар қандай ҳолатда Аллоҳга истиғфор айт!
У Зот Кузатувчи, Ижобат қилувчидир!
🕋
Ҳар кеча тижоратингни тафтиш қилиб олгин.

🕋Сармоянг- фарз ибодатлардир.
🕌Фойданг - нафл ибодатларингдир.
🥀Зиёнинг- гуноҳларингдир.


-- Тасбеҳ айтиш орқали (жаннатдаги мақоминг учун) қаср қуриб, хурмо дарахти экдингми?
– Истиғфор айтишинг орқали гуноҳларинг тўкилдими?
– Сен ғафлатдамисан ёки уйғоқмисан?
–Аллоҳни зикр қилмай ўтказган вақтинг учун ғамгин бўлдингми?
📿
Истиғфорли, хайрли оқшом тилаймиз
….🌙
👉 /channel/muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

#Намоз_вақтлари
Музработ тумани учун
15.02.2024 йил
Пайшанба ҳолатида


🕋Бомдод               06:35
🕋Пешин                 13:00
🕋Аср                     16:40
🕋Шом                      18:25
🕋Хуфтон                 19:55

🏞 Тонг вақти:           06:12
🌅 Қуёш чиқиши:         07:23
🌃 Қуёш ботиши:        18:12
_

Сахарлик(оғиз ёпиш)        05:41
Ифторлик (оғиз очиш)    18:17

🔗Дўстларингизга   хам улашинг!!!
/channel/muminuzm - диний маърифий канал

Читать полностью…

Mo’min.uz

#tafakkur

Юқорига эмас, пастга қаранг

Агар банда Роббисига Унинг ўзидангина тўғри йўл кўрсатишини сўраб юзланса, Аллоҳ унинг асабларини тинчлантириб, азобларини аритадиган йўлга йўллаб қўяди. Қайғуга нуқта қўйишнинг яна бир усули бу – инсон ўзидаги яхши нарсаларини ундан маҳрум бўлган минглаб одамлар билан солиштиришидир.

Диққат билан атрофга назар ташласангиз жонингиз ва молингизда улардан устун бўлган, сиздан кўра анча қийинроқ синовларга учраган инсонларни кўрасиз.

Бу борада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги мазмунда айтган ҳадислари мавжуд: “Ўзингиздан пастдагиларга қаранг, ўзингиздан юқоридагиларга қараманг! Зеро, шу иш (яъни ўзингиздан пастдагиларга қарашингиз) Аллоҳнинг сизга берган неъматини камситмаслигингиз учун яхшироқ (йўлдир)” (Имом Муслим ривояти).

©️ Шайх Муҳаммад Ғаззолий

🌐 /channel/muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

#muftiy_minbari

"ҲАР КИМКИ ҲАЁТДАН ОЛМАСА ТАЪЛИМ,
УНГА ЎРГАТОЛМАС ҲЕЧ БИР МУАЛЛИМ
"

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐 /channel/muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

#Ал_ақида_ат_Таҳовия_матни

"Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламнинг мўъмин умматларидан катта гуноҳларни қилганлари тавбасиз ўтган бўлсалар ҳам дўзахда абадий қолмайдилар. Аммо имонли вафот этган бўлишлари шарт. Уларнинг ишлари Аллоҳнинг хоҳишига ҳавола. Хоҳласа фазлу карами билан кечиб юборади. Хоҳласа адли билан азоблайди. Сўнг яна уларни ўз раҳмати ва улуғларнинг шафоати билан қутқариб, жаннатга дохил қилади. Бунинг ҳикмати шуки, Аллоҳ таоло ўзини таниб, имон келтирганлар билан инкор этганларни баробар қилиб қўймайди. Зеро, у мўъминларни дўст тутган. Бинобарин, уларни гуноҳларидан пок этиб, охири аҳли жаннат қилур. Илоҳо, қадамларимизни исломда собит этгин!".
"Ақида матнлари" китобидан 
@Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

Кечиримли бўл! Ўзинг хам бир пайтлар хато қилгансан.

Бир куни телефоним жиринглаб қолди, унга жавобан, лаббай десам, ҳорғин овозда бир аёл киши салом бериб, сўнг ўзини таништирди. Биз масжид аъзолари билан ярим йил муқаддам беморларнинг ҳолидан хабар олиш асносида ўша аёлни ҳам зиёрат қилган эдик.

Ўшанда олиб борган совғаларимизни кўриб, буларни менданда аҳволи оғир беморларга улашсангиз хурсанд бўлардим, деган эди.Ошқозон раки касалига учрагани, жарроҳлик амалиёти ўтказилиб, ошқозонининг бир қисми олиб ташланганини айтди. Келин базур гапирарди. Ҳа, танидим, ўзим хонадонинзга бораман, дедим. Бориб не кўз билан кўрайки, олти ой олдин суҳбат қилган келиндан асар ҳам қолмаган экан.

Ҳол-аҳвол сўрадим. Келин, онам ёлғиз ўзи мени ҳеч кимдан кам қилмасдан катта қилиб, турмушга узатди. Турмушим гўзал бўлди, иккита фарзандим бор, ёшим энди ўттиздан ошди. Бу дардга чалинганимдан кейин онамникига келдим, тўрт йилдан бери ёлғиз онамни қармоғидаман. Онамнинг топгани мени дори-дармонимга кетаяпти. Болаларим эса отаси билан. Турмуш ўртоғим бошида хабар олиб турарди, ҳозир 3-4 ойда ҳам бир келмай қўйди. Кўчамиздан ўтса ҳам бир-бор ҳолинг қандай деб сўрамайди. Эримнинг хатоларини кечирганман, унинг ҳаққига доим дуодаман, болаларимга бош бўлсин дейман, деди. Эри ҳақида чиройли сўзлар гапирди. Мени ҳайрон қолдирган нарса, ҳозирги замонамизда ҳам шундай кечиримли, сабрли, оқибатли аёлларнинг борлиги бўлди. Албатта, бир оғиз бўлса ҳам ширин сўз қалбнинг жароҳатига малҳам бўлади. Кишининг кўнглини кўтаради. Кечириш эса ғазаб ва ёманликни ювиб ташлаб, ўрнига муҳаббат ва дўстлик фазилатини солади.

Келин сўзини давом эттириб, мен Аллоҳниниг иродаси билан вафот этсам, “йигирма-қирқ-йил” деган маросимларимни қилмасликни онамга тушунтира олмаяпман ёки онамга бу ишларни қилмасликни васият қилсаммикин? Домла, сиз онамга бу маросимлар динимизда йўқ эканлигини, улар бидъат эканлигини тушунтирсангиз, нотўғри гапираётган бўлсам Аллоҳим гуноҳларимни кечирсин, деди. Бу сўзларни эшитиб яна ҳам таажжуб ошди. Волидаи муҳтарама - оналарига тасалли бериб, сабр тиладим ва бу маросимлардан кўра набираларининг таьлим тарбияси, истиқболи учун қилинган ҳар-бир амалида қизининг хурсанд ва шоду-хандон бўлиши, Аллоҳ таоло ҳам рози бўлишни тушунтирдим. Синглимизга чиройли сабр тилаб, бу кечиримлилиги фазилат эканлигини айтиб, ҳаққига дуо қилдим. Азизлар, халқимизда “Беайб Парвордигор” деган ҳикмат бор. Инсон хатодан холи эмас. Одамлар бир-бирларининг хатоларини кечириши уларнинг олийжаноб хулқ эгаси эканидан далолат беради. Кечириш қалбларимизни гина-кудратлардан, хафагарчилик ва озорлардан сақлайди.

Робия ал-Адавийя раҳматуллоҳи алайҳо вафотлари яқинлашгач Ҳасан Басрий ва шогирдларига шундай васият қилган эканлар: “Авф қилишда иккиланманг, ўзингиздан бошқа ҳаммани кечиринг, лекин ўз нафсингизни асло кечирманг. Зеро, у асл душманингиздир! Ҳаммани кечиринг! Зеро, комил инсон бошқаларнинг дўзахда азобланишига сабабчи бўлишига асло рози бўлмайди”.

Кўриниб турибдики, кечиримлиликнинг фазилати катта экан. Катталар бу борада фарзандларимизга ўрнак бўлайлик. Биз бир-биримизни авф этсак, келгуси фарзандларимиз ҳам бир-бирларини кечирадилар. Шу орқали яқинлик бардавом этади.
Интернет сайтларидан олинди.
🔗 Улашинг: /channel/muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

#Намоз_вақтлари
Музработ тумани учун
09.02.2024 йил
Жума ҳолатида


⌚️Бомдод               06:35
⌚️Пешин                 13:00
⌚️Аср                     16:35
⌚️Шом                      18:20
⌚️Хуфтон                 19:50

🏞 Тонг вақти:           06:15
🌅 Қуёш чиқиши:         07:28
🌃 Қуёш ботиши:          18:03


Сахарлик(оғиз ёпиш)        05:47
Ифторлик (оғиз очиш)    18:08

🔗Дўстларингизга   хам улашинг!!!
/channel/muminuzm - диний маърифий канал

Читать полностью…

Mo’min.uz

Ирим ва хурофотларга ишoнманг!

ЁМОН БЎЛМАЙДИ...

🔴Супургини тик қилиб қўйса, қиблага қаратса;

🔺Меҳмон кетгандан кейин орқасидан супурилса;

🔺Қалампир, супурги каби нарсаларни қўлдан қўлга берса;

🔺Олдидан қора мушук кесиб ўтса;

🔺Остонада кўришилса ёки ўтирилса;

🔺Чап қовоқ учса;

🔺Чап кафт қичиса;

🔺Хўроз бемаҳал қичқирса;

🔺Бир кунда икки келин туширган ҳовлига иккала келин бир вақтда, битта дарвозадан кириб борса;

🔺Бойўғли сайраса;

🔺Дуо қилинаётганда дастурхон устида қалампир ёки пичоқ турган бўлса;

🔺Ҳовлига мажнунтол экилса;

🔺Сафар ойида тўй қилинса;

🔺Анжир дарахтининг ўтини ёқилса;

🔺Супрадаги унни кафтининг орқаси билан тўпласа;

🔺Супрани ёзган одамдан бошқаси йиғиштирса;

🔺Шомдан кейин сўраб чиққанга сигир сути берилса;

🔺Биров тишлаган нарсани еса;

🔺Пиёладаги чой тугамасдан, устига чой қуйилса... ҲЕЧ НАРСА БЎЛМАЙДИ!
🔗 Улашинг: /channel/muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

МАЙЙИТНИНГ КИЙИМЛАРИНИ ТАРҚАТИШ КЕРАКМИ?
❓CАВОЛ: Отин ойилар "кийимларни тезда тарқатинг қабрда азобланадилар" дейишди. Биз айтганларини қилдик, Шу тўғрими?


💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, бу гап тўғри эмас. Вафот этган кишининг қолдирган мол мулклари ва ашёлари меросхўрлар ўртасида шариат кўрсатмасига кўра тўғри тақсимланиши керак. Шунинг учун, маййитни кийимларини тарқатиш керак деб, тўғри келган кишига тарқатиш шариатга зиддир. Мерос молини тўғри келган киши олиб кетиши бировнинг молини ноҳақ ейишдир.

Шу билан бирга, мерос моллари қатори маййитнинг кийимлари ҳам меросга ҳақли бўлганлар ўртасида тақсим қилиниши, сўнгра улар ўзлари рози бўлиб кимгадир ҳадя сифатида беришлари мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: /channel/muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

#Мутолаа_вақти
Ибрат
_
❄️Қиш фаслининг ўрталари эди. Анчадан бери бетоб ётган тоғамни кўришга боргандим. Умри оғир меҳнатда ўтган тоғам етмишдан ошганди. Ранглари сарғайган мўйсафиднинг бир неча кундан бери иштаҳаси йўқлигини, суюқ овқатнинг сувидан, шунда ҳам кампирининг қистови билан бир-икки қошиқ ичаётганини айтишди. Суҳбат орасида бемордан:
- Нима егингиз келяпти? Айтинг, олиб келайлик, - деб сўрашганди, отахон узоқ жим туриб:
- Ҳозир ҳусайни узум бормикин?.. - деди. Шунда ўғли ўйлаб ҳам ўтирмай:
- Э-э, ҳозир узумни неча пуллигини биласизми, ўзи?- деса бўладими?
- Ҳа, айтдим-қўйдим-да, ўғлим. Одам қариса, болага ўхшаб қоларкан, - деди.

Мен ўзимни зўрға тийиб турдим. Тоғамнинг ўғлига тарсаки бўлмасин, деб эртасига яна хабар олишни, узум олиб келишни ният қилдим. Аммо бу сусткашлигим бир умрлик армонга сабаб бўлди. Эртасига тонгда тоғам узилдилар...

Бир ҳафта ўтиб ўғил элга катта дастурхон ёзиб, қўй сўйиб “эҳсон” қилди.

Онамнинг қистовлари билан мажбур бордим. Хизмат қилиб, чой ташиб юриб дастурхондаги ноз-неъматлар орасида олтиндек ҳусайни узумни кўриб, кўз олдимга бир ҳафта олдинги манзара келди. Томоғимга нимадир тиқилди. Кўчага чиқиб кетдим...

Ахир, тоғам болаларини боқаман деб иссиқ-совуқ демай, оғир меҳнатда соғлигини ҳам йўқотганди-ку. Ота тириклигида раво кўрмаган озгина нарсани ўғил энди элнинг олдига сочиб риё қилишининг нима кераги бор?
🌐/channel/muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

#Фиқҳни_ўрганамиз
Тасбеҳ намози

Икриманинг Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аббосга қарата: «Эй амаки! Сизга бермайми? Сизга ўргатмайми?» деган сўзларни зикр қилиб, сўнг бундай дедилар: «Тўрт ракат намоз ўқийсиз. Ҳар ракатда Фотиҳани ва бошқа бир сурани ўқийсиз. Биринчи ракатда қироатдан сўнг қиёмда «Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» тасбеҳларини ўн беш марта айтасиз. Сўнгра рукуъга борасиз ва рукуъда турганингизда мазкур тасбеҳларни ўн бор айтасиз. Кейин бошингизни рукуъдан кўтарган вақтда ҳам яна тасбеҳларни ўн марта айтасиз.

Сўнг саждага борасиз. Саждада турганингизда яна мазкур тасбеҳларни ўн бор қайтарасиз. Сўнг бошингизни саждадан кўтариб, яна мазкур тасбеҳларни ўн бор айтасиз, сўнг яна сажда қиласиз ва унда яна ўн бор тасбеҳ айтасиз, сўнг бошингизни саждадан кўтариб, тик бўлишингиздан олдин яна ўн марта тасбеҳ айтасиз. Бу айтилган тасбеҳларнинг умумий адади етмиш бешта бўлади. Тўрт ракатни шу тахлитда адо этасиз. Агар бу намозни бир кунда бир марта адо этишга қодир бўлсангиз, уни адо этинг. Агар бир кунда адо этишга қодир бўлмасангиз, жума куни бир марта ўқинг. Агар жума кунида адо этишга қодир бўлмасангиз, уни бир ойда бир ўқинг. Агар бунга қодир бўлмасангиз, уни бир йилда бир бор адо этинг. Бунга ҳам имкон бўлмаса, умрингиз давомида бир бор «тасбеҳ» намози ўқиб қўйинг».

“Мўминнинг меърожи” китобидан олинди.
🌐/channel/muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

#muftiy_minbari
НИЯТИНГИЗНИ ИБОДАТГА АЙЛАНТИРИШНИ БИЛАСИЗМИ?

🎙Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐 @Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

Аллоҳ таоло қайси бандасини яхши кўришини қандай билса бўлади?
Баъзилар Аллоҳ бандани суйишини бандага берилган бойлик билан ўлчайди. Баъзилар эса Аллоҳ фақирларни яхши кўради. Чунки уларнинг ҳисобини осон қилиш учун кам мол-мулк берган, дейди.
Уломолар айтадилар: “Нима билан машғул қилиб қўйилгансиз? Шунга қараб Аллоҳ сизни яхши кўрадими, йўқми – билиб олаверасиз. Агар ўзингиз ва жамиятга фойдасиз ишлар билан овуниб юрган бўлсангиз, демак, Аллоҳдан узоқлашибсиз. Аксинча, хайрли, савобли, икки оламда сиз ва бошқаларга нафи тегадиган ишларни қилиб юрган бўлсангиз, унда билингки, Аллоҳ сизни суюкли бандалари қаторига қўшибди. Чунки Ўзи яхши кўрадиган ишларни сизнинг қўлингиздан амалга оширибди.
Улашинг: /channel/muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

02.02.2024-yil Muzrabot tumani "Do‘stmuhammad bobo" jome masjidi Juma namozidan fotolavhalar
/channel/muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

📿 Салавот айтиш Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.
🌐/channel/muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

✅Кишининг тақвоси олди берди қилганда билинади.
👤Алиакбар Сайфидинов
Сурхондарё вилояти бош имом-хатиби
🌐 @Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

#Tashrif
▪️Soha rahbarlari Surxondaryodagi imom-xatiblar bilan muloqot oʻtkazdilar

▫️Oʻzbekiston musulmonlari idorasi raisi oʻrinbosari, Toshkent islom instituti rektori, professor M.Muhammadsiddiqov, boʻlimi mudiri I.Zuhriddinov, boʻlim mutaxassisi D.Rahimov, viloyat bosh imom xatibi A.Sayfuddinov Surxondaryo viloyati imom-xatiblari bilan uchrashib, muloqot oʻtkazdilar.

▫️Uchrashuvda masʼullar Oʻzbekistondagi diniy-maʼrifiy islohotlar, global tahdidlar, imom-xatiblikning masʼuliyati, diniy kadrlarga qoʻyilayotgan vazifalar yuzasidan nutq soʻzladilar.

▫️ Tadbirda Imom Termiziy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi mutaxassislari ham ishtirok etdi.

▫️Oʻzbekistondagi masjidlar 2116 ta boʻlib, Surxondaryo viloyatidagi masjidlar soni esa 120 dan ortiq.

▫️Oʻzbekistonda 10ta oʻrta maxsus, 3ta oliy diniy taʼlim muassasasi bo’lsa, 2024-yilda Surxondaryoning markazi Termiz shahrida yana bir oliy diniy taʼlim muassasasi oʻz faoliyatini boshlashi rejalashtirlilgan.

👉 /channel/muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

🥜 ШАЪБОНДАГИ НАФЛ РЎЗАНИНГ ОҒИЗ ОЧИШ ВА ЁПИШ ВАҚТЛАРИ, ДУОЛАРИ

⁉️ Cавол: Шаъбон ойида рўза тутишни ният қилиб турибмиз. Оғиз очиш ва ёпиш вақтлари ва дуоларини айтиб юборсангиз, илтимос.

❗️Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Дарҳақиқат, Кўплаб ҳадиси шарифларда Шаъбон ойида нафл рўза тутишга тарғиб қилинган. Жумладан, Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Шаъбон ойини жуда ҳам кам (ҳолатларда) рўзасиз ўтказардилар” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

🌙 Усома ибн Зайд разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: "Бир куни мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга шундай савол бердим: “Ё Расулуллоҳ, мен (Рамазондан ташқари) бирорта ойда Шаъбондагидек рўза тутганингизни кўрмадим?" Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Бу шундай ойки, одамлар Ражаб билан Рамазон ўртасида ундан ғафлатда қолишади. Бу ойда амаллар Роббул аъламийнга кўтарилади. Шундай экан, мен амалимни ўзим рўзадор ҳолимда кўтарилишини яхши кўраман", дедилар (Имом Насоий ривояти).

🕰 Нафл рўзанинг вақти тонг отгандан қуёш ботгунча. Ҳаво булутли бўлмаганда оддий кўз билан ҳам тонг отиши ва қуёш ботишини билиб олиш мумкин. Киши тонг отгани ёки қуёш ботганини аниқлай олмаса ёки ҳаво булутли бўлса, намоз вақтларини кўрсатувчи тақвимдан фойдаланади. Тақвимда “Тонг” деб ёзилган вақт оғиз ёпишнинг охирги вақти. Ўша вақтдан кейин еб-ичса, рўзаси дуруст бўлмайди. Лекин саҳарликдан ухлаб қолган одам ҳеч нарса еб-ичмасдан нафл рўзани ният қилиб, тутиб кетаверади. “Шом” деб ёзилган вақт эса оғиз очиш вақтидир. Ундан аввал оғиз очиб юборилса, куни бўйи тутган рўзасини бузиб қўяди.

☪️Нафл рўзанинг аксар ҳукмлари фарз рўзаникига ўхшайди, фақат ниятда “Тонг отгандан то қуёш ботгунча нафл рўза тутишни ният қилдим”, дейилади. Оғиз ёпишда махсус дуо йўқ, у пайтда юқорида айтилгандек қилиб ният қилинади. Ифторлик (оғиз очиш) дуоси қуйидагича:

اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَبِكَ آمَنْتُ وَعَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَعَلَى رِزْقِكَ أَفْطَرْتُ، فَاغْفِرْلِى مَا قَدَّمْتُ وَمَا أَخَّرْتُ

🤲Ўқилиши: "Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту".

🤲Маъноси: Аллоҳим! Ушбу рўзамни Сен учун тутдим, Сенга иймон келтирдим, Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

#savol_javob #shabon #roza
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Mo’min.uz

"Ўзлари таомни яхши кўриб турсалар ҳам, уни мискин, етим ва асирларга берарлар"

© "Инсон" сураси 8-оят.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

«Тўрт тоифа кишига жаннат муштоқдир: очларни тўйдирувчига, рамазон ойи рўзасини тутувчига, етимларга инъом-икром қилувчига ва кечаси одамлар ухлаган вақтда намоз ўқувчига».

Шайх Аҳмад Ғаззолий, "Баҳрул-маҳабба" асаридан.
/channel/muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

Шаъбон ойининг фазилати

وَقَالَتْ أُمُّ سَلَمَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: مَا رَأَيْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَصُومُ شَهْرَيْنِ مُتَتَابِعَيْنِ إِلَّا شَعْبَانَ وَرَمَضَانَ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ بِسَنَدٍ حَسَنٍ.

«Умму Салама розияллоҳу анҳо:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Шаъбон ва Рамазондан бошқада икки ой кетма-кет рўза тутганларини кўрмадим», дедилар».
Термизий яхши санад билан ривоят қилган.

Шаъбон ва Рамазон ойлари кетма-кет келиши маълум, Пайғамбаримиз алайҳиссалом шу икки ойнинг рўзасини тутган эканлар. Демак, Шаъбон ойи рўзасининг фазилатли эканлиги, ушбу ойда кўпроқ ибодат қилиш лозимлиги маълум қилинмоқда.
/channel/muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

☪️ МУСУЛМОН ДОНИШМАНДЛАР КЕНГАШИ ҚАНДАЙ ТАШКИЛОТ?

😄Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Мусулмон донишмандлар кенгаши аъзолигига қабул қилиндилар. Маълумки, бутун дунёда, хусусан ислом оламида тинчликни ўрнатиш, ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, мусулмонлар эҳтиёжини таъминлаш ва уммат бирдамлигини мустаҳкамлаш йўлида халқаро исломий ташкилотлар фаолият олиб боради. Мана шундай нуфузли муассасалардан бири Мусулмон донишмандлар кенгаши ҳисобланади.

Мусулмон донишмандлар кенгаши мустақил халқаро ташкилот бўлиб, у 2014 йилда Бирлашган Aраб Aмирликлари Aбу Даби шаҳрида ташкил топган.

🟢Миср Араб Республикаси Бош имоми, ал-Азҳар мажмуаси раҳбари, Шайх Аҳмад Тоййиб Кенгашга раислик қилади, Муҳаммад Абдуссалом эса унинг бош котиби ҳисобланади.

🔘Кенгаш номи араб тилида “مجلس حكماء المسلمين”, ўзбек тилида эса “Мусулмон донишмандлар кенгаши” деб юритилади.

📝 Ташкилотнинг асосий мақсадлари мусулмон оламида тинчликни тарғиб қилиш, низоларни биргаликда ҳал этиш ва бағрикенгликни таъминлашдан иборат. Шунингдек, илм ва олимларни қадрлайдиган, ўзаро мулоқотни мустаҳкамлайдиган, бағрикенглик ҳамда бошқаларга ҳурматни қўллаб-қувватлайдиган фаровон жамият барпо этишдир...

⚡️ БАТАФСИЛ

#xabar #kengash #muftiy #shayx
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Mo’min.uz

#xushxabar
2024 yil Ramazon oyida xalqimiz suyub tinglaydigan ziynat qorilarimiz 27 kun davomida poytaxtimizdagi turli masjidlarda taroveh namozlarini jamoat bilan birga ado etadilar.
🌐 @Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

#muftiy_minbari

КЕСКИН ГАПИРИШ - ШИЖОАТЛИ ДЕГАНИ ЭМАС

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐 @Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

Музработ тумани бош имом-хатиби Бобохон домла Қосимов тумандаги "Назари" жоме масжидидаги қурилиш ишлари билан яқиндан танишдилар.
@Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

Dolzarb mavzu
@Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

#Намоз_вақтлари
Музработ тумани учун
05.02.2024 йил
Душанба ҳолатида


🕌Бомдод               06:45
🕌Пешин                 13:00
🕌Аср                     16:30
🕌Шом                      18:15
🕌Хуфтон                 19:45

🏞 Тонг вақти:           06:19
🌅 Қуёш чиқиши:         07:33
🌃 Қуёш ботиши:          17:58


Сахарлик(оғиз ёпиш)       05:53
Ифторлик (оғиз очиш)    18:06

🔗Яқинларингизга   хам улашинг!!!
/channel/muminuzm - диний маърифий канал

Читать полностью…

Mo’min.uz

ЭНГ ГЎЗАЛ ҲИКМАТ
«Тоатнинг машаққати кетади, савоби қолади. Маъсиятнинг лаззати кетади, жазоси қолади. Аллоҳ билан бўл, бошқа нарсаларга парво қилма. Қоронғу кечаларда У Зот сари қўл чўзиб, «Роббим, дунё Сенинг зикринг ила, охират Сенинг афвинг ила, жаннат Сенинг жамолингни кўриш ила тотлидир...», дегин.

Ибн Жавзий роҳимаҳуллоҳ
🌐 /channel/muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

#Видео
#онлайн_савдо #насия #қабз

Насия савдолардаги муҳим шарт

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
🌐 @Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

"Қаерда бемазҳаб бўлса ўша ерда ихтилоф бор"
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

Улашинг: /channel/muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар: “Жамиятда қандай мартабада бўлишдан қатъи назар қонун-қоидага амал қилишимиз шарт!”

2024 йил 1 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раислигида диний соҳа ходимларининг видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда 2023 йилда амалган оширилган ишлар, эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилинди.

Муфтий ҳазратлари йиғилиш аввалида юртимизда диний соҳада кенг кўламли ислоҳотлар қилингани, яхши натижаларга эришилгани ва эътирофга лойиқ ишлар кўп бўлганини таъкидладилар. Хусусан, ўтган йилда 13 та масжид давлат рўйхатидан ўтказилгани, шу билан сўнгги йилларда янги очилган масжидлар сони 90 тани ташкил этаётгани, 75 та жоме биноси қайта бунёд этилгани, Қуръон курслари сони 28 тага етгани, Мир Араб олий мадрасаси, “Хадичаи Кубро” мадрасаси замонавий бинога кўчиб ўтгани, таълим-тарбия жараёнлари бугунги талаблар даражасида такомиллашгани, Азҳари шарифдан 7 нафар устоз жалб қилингани кабилар ҳақида маълумот бердилар.

Шунингдек, йиғилишда танқидий-таҳлилий масалаларни ҳам кўриб чиқиш асносида Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари барча диний соҳа ходимларини амалдаги қонунларга қаттиқ риоя этишга чақириб: “Биз қонун устувор бўлган давлатда яшаймиз. Шундай экан жамиятда қандай мартаба ёки мақомда бўлишимиздан қатъий назар, миллий давлатчилик талаблари ва қонун-қоидаларга амал қилишимиз шарт!”, деб алоҳида таъкидладилар.

⚡️ Батафсил

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…
Subscribe to a channel