22. Якка ўзи намоз ўқиётган уммий одамнинг бир оят ўрганиб олиши. Ўша оятни ўқиб намозни адо этиши лозим бўлиб қолгани учун.
23. Имо билан намоз ўқиётган одамнинг рукуъ ва саждага қодир бўлиб қолиши.
24. Яланғоч намоз ўқиётган одамга авратини ёпадиган кийим топилиб қолиши.
25. Яра тузалгани учун унинг устидаги боғич тушиб кетиши.
26. Ҳушидан кетиш.
27. Жинни бўлиш.
28. Назар солиш ила жунублик етиши.
29. Таҳрима ва адоси бир бўлган намозда аёл кишининг эркак киши билан баробар – бир сафда туриб қолиши.
30. Муқтадийнинг имомидан олдинга ўтиб кетиши ва бошқалар намозни бузувчи амаллардир.
🌐 /channel/muminuzm
#Фиқҳни_ўрганамиз
Намозни бузувчи нарсалар
Намозни қуйидаги нарсалар бузади:
1. Мутлақ калом.
Намозда қасдданми, унутибми, билмасданми, хато тариқасидами ёки мажбуранми, гапирилса, у ботил бўлади. Бу нарса икки ҳарфни ёки фаҳмласа бўладиган бир ҳарфни нутқ қилиш билан бўлади.
Бу ҳукмнинг далили:
Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Намозда сўзлашаверар эдик. Киши намозда ёнидаги шеригига гапираверар эди. Ниҳоят «Аллоҳ учун тоат ила жим туринглар» ояти нозил бўлганда сукут сақлашга амр қилиндик, гапдан наҳий қилиндик».
Бешовлари ривоят қилишган.
2. Қасддан берилган салом ва унга алик олиш.
Қасддан салом бериш намозни бузишига далил:
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намоздалик чоғларида у зотга салом берар эдик, у зот алик олар эдилар. Нажошийнинг ҳузуридан қайтгач, у зотга салом берсак, алик олмадилар. Шунда биз:
«Эй Аллоҳнинг Расули, сизга салом берсак, алик олардингиз?» дедик. У зот:
«Албатта, намозда машғуллик бор», дедилар».
Икки шайх ривоят қилишган.
Муслим, Абу Довуд ва Аҳмад келтирган ривоятда:
«Албатта, бу намозда одамларнинг каломидан ҳеч нарса мумкин эмас. У фақат тасбеҳ, такбир ва Қуръон қироатидан иборатдир», дейилган.
Ноқасддан бировга салом бериш намозни бузмайди, чунки салом хитобни ўз ичига олган зикрдир. Бас, у қасддан бўлганда одамларга хитоблиги эътиборга олинади ва намоз бузилади. Ноқасддан бўлган ҳолатда эса зикрлиги эътиборга олинади ва намоз бузилмайди. Саломнинг зикрлиги ташаҳҳудда ўқилишидир.
Аммо алик олганда қасддан бўлса ҳам, ноқасддан бўлса ҳам, намоз бузилади. Чунки аликнинг лафзи намознинг зикрида йўқ.
3. Инграш ва шунга ўхшаш овозли нарсалар.
Оҳ уриш ва уф тортишга ўхшаш нарсалар ҳам икки ҳарфдан иборат бўлса, намозни бузади. Бу нарсалар беморлик, дунё иши учун бўлса, намоз бузилади. Аммо охират учун бўлса, бузилмайди. Бемор ўзини тутиб тура олмаса ҳам бузилмайди.
4. Охират ишидан бошқа сабаб ила овозли йиғи.
Агар намоз ичида охират учун овоз чиқариб йиғланса, намоз бузилмайди. Бунинг далили қуйидагича
Муторриф отаси розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намоз ўқиётганларини кўрдим. Кўксиларидаги йиғидан тегирмоннинг ёки қозоннинг овозига ўхшаш овоз чиқиб турар эди».
«Сунан» эгалари ривоят қилишган.
Мусибат туфайли овоз чиқариб йиғласа, намози бузилади.
5. Узрсиз томоқ қириш.
Мажбур бўлиб ёки овозини яхшилаб олиш учун томоқ қирган кишининг намози бузилмайди. Аммо узрсиз икки ҳарф миқдорида овоз чиқариб томоқ қириш намозни бузади.
6. Акса урганга соғлик тилаш.
Намозхон акса урган кишига «Ярҳамукаллоҳ», деса, намози бузилади. Чунки бу нарса одамлар орасида урф бўлган каломдир. Акса урганга соғлик тилаш намозни бузиши ҳақида ҳадис ҳам келган.
7. Каломга зикр билан бўлса ҳам жавоб бериш.
Мисол учун, намозхон ўзига хурсандчилик ҳақида хабар етганда «Алҳамдулиллааҳ», деса, намози бузилади.
Инсонларга хос хислат туфайли Жаброил алайҳиссалом Одам фарзанди бўлишни орзу қилган.
Ўша етти хислат қуйидагилардир:
1. Жамоат билан беш вақт намоз ўқиш;
2. Олимлар мажлисида бўлиш;
3. Беморни зиёрат қилиш;
4. Жанозада ҳозир бўлиш, жаноза намозини ўқиш ва маййитни дафн этиш;
5. Сув ичириш;
6. Икки кишини яраштириш;
7. Қўшни ва етимни ҳурматлаш;
Сен ҳам ана шу амалларни бажаришга ғайрат қил.
Имом Шаъроний
"Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳазрати Али розияллоҳу анҳуга насиҳатлари" китобидан.
🌐 /channel/muminuzm
#Раддия
🎙Худоймурод домла Боботожиев
Музработ тумани
🕌 "Дўстмухаммад бобо" жоме масжиди имом ноиби
🌐 @Muminuzm
😄 ҚАБУЛДА ИШСИЗЛАР ИШЛИ БЎЛДИ, МУҲТОЖЛАРГА ЭСА КЎМАК БЕРИЛДИ
💬 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбариятининг аҳоли билан самимий мулоқоти кўплаб муаммоларни ҳал этишда муҳим омил бўлмоқда. Жумладан, фуқаролар қабули давомида ҳар бир мурожаат эътиборга олиниб, ўз ечимини топаётгани қувонарли ҳол.
🗣 Ана шундай қабуллардан бири бугун, 27 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари томонидан Наманган шаҳридаги “Юсуфхон ўғли Қосимхон” жоме масжидида вилоятдаги мўмин-мусулмонлар учун сайёр шаклида ўтказилди.
🟢Мазкур қабул давомида ҳамюртларимиздан кўплаб мурожаатлар бўлди. Жумладан, оилавий муносабатлар, шаръий саволлар, масжидлар ва имом-хатиблар фаолиятига оид талаб-истаклари ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасидаги кўплаб масалалар жойида ўрганилиб, уларни амалий ҳал этиш чора-тадбирлари кўрилди.
📝Эътиборлиси, ўзаро мулоқотда жисмоний имконияти чекланган ва эҳтиёжманд ҳамюртларимиз диний соҳада ишлаш талаб-истагини билдиришди. Муфтий ҳазратлари уларнинг ҳалол ризқ топишга рағбатларидан мамнун бўлдилар. Мутасаддиларга мазкур фуқароларнинг қобилият ва имкониятларини ҳисобга олган ҳолда ҳудудий масжидлардаги бўш иш ўринларига ходим сифатида олиш ҳақида топшириқ бердилар.
🟢Шунингдек, жисмоний имконияти чекланган фуқароларга ногиронлик аравачалари тақдим этилди, ҳақдор бўлган эҳтиёжманд оилаларга белгиланган тартибда моддий ёрдам кўрсатилди, илм олишга чанқоқ толиби илмнинг шартнома пули тўлаб берилди.
#Жахолатга_қарши _маърифат
Музработ туман "Ватанпарвар" ташкилотида "Жахолатга қарши маърифат билан" мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда "Дустмухаммад бобо" жоме масжиди имом ноиби Худоймурод домла Боботожиев сўзга чиқиб тинчликнинг қадрига етиш, ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тартиб қоидалари, диний экстремизмнинг салбий оқибатлари борасида тегишли маълумотларни бериб утди.
/channel/muminuzm
#Раддия
МАЪНАВИЙ БАРКАМОЛЛИК - ТЕРРОРИЗМГА ҚАРШИ КУРАШ ОМИЛИ
Бутун дунё тинчлик ва меҳрибонлик дини бўлган, одамларга раҳм-шафқатли ва адолатли бўлишни, муҳаббат ва биродарликни буюрадиган Ислом дини тўғрисидаги ҳақиқатни тушуниб етган. Зотан, бирорта ҳам ҳақиқий иймонли киши, қайси диндалигидан қатъий назар, ўз ақидаси йўлида бегуноҳ одамларни ўлдирмайди.
Аллоҳ таоло иймон эгаларига севги, раҳм-шафқат ва тинчлик-осойишталикни буюради. Террор эса иймоннинг ғирт аксидир. У ўз олдига бераҳмлик, шафқатсизлик, зулм, қотиллик ва азоб-кулфатларни мақсад қилиб қўяди. Террорчиларнинг маълум исмлари (агарчи исломий номлар билан номланган бўлсада) ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас.
Умумий тушунчада «террор» дегани у ёки бу кўринишда сиёсий мақсадларга эришиш учун ҳарбий бўлмаган объектларга, тинч аҳолига қарши куч ишлатишдир. Бошқача айтганда, ҳеч бир гуноҳсиз кишилар террорнинг нишони бўлишади. Террорчилар наздида ана шу одамларнинг бирдан-бир айби уларнинг «бошқа томонда» бўлганларидир. Демак, террор бегуноҳ одамларга қарши зўравонликни англатади, уни маънавий жиҳатдан ҳеч қачон оқлаб бўлмайди.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда Ер юзида юксак ахлоқ асосларига риоя қилишга, шайтоннинг йўлидан юрмасликка - зулм қилмасликка чақиради: «Эй мўминлар, тўла ҳолдаги Исломга кирингиз! (Яъни Исломнинг баъзи ҳукмларига итоат қилиб, баъзиларига итоат қилмайдиган кимсалардан бўлмангиз!) Ва шайтоннинг изидан эргашманглар! Шубҳасиз, у сизларнинг очиқ душманингиздир» (Бақара, 208).
Қуръони карим таълимотига кўра, мусулмон киши ҳар бир хатти-ҳаракати учун Парвардигори олдида масъулдир, у адолатпарварлик ва раҳм-шафқат кўрсатиши, мусулмон ёки номусулмонлигидан қатъий назар, барча одамларга эзгулик олиб бориши, ожиз ва муҳтож кишиларни асраб-авайлаши ва ҳимоя қилиши, бошқаларни «ер юзида бузғунчилик» қилишдан қайтариши керак. Тинчликка, кишиларнинг осойишталиги ва хавфсизлигига раҳна соладиган барча хатти-ҳаракатлар, бошбошдоқлик ҳамда террорнинг жамики кўринишлари бузғунчилик-фасод ишлар саналади. Қуръони каримда мусулмонларга шундай хабар берилган: «Аллоҳ эса бузғунчилик-фасодни севмайди» (Бақара, 205).
Демак, хулоса ўрнида айтишимиз мумкинки, террорчиликка қарши кураш йўлида зудлик билан қўйилиши керак бўлган биринчи қадам – бу жамиятда маърифат, маънавий ва диний тарбияни жорий этиш, одамлар онгидаги иймон ва динга бўлган хато андоза ҳамда тасаввурларни тузатишдир. Одамларда тақводорлик ва художўйликни тарбиялаш, Қуръони каримда нозил бўлган кўрсатмаларни тўғри англатиш орқалигина ана шу балони даф қилиш мумкин. Шу билан бирга мусулмонлар маънавий етуклиги, диний бағрикенглиги, тинчликсеварлиги ва камтарлиги билан бутун инсониятга намуна бўлиши даркор.
Бобохон домла Қосимов
Музработ тумани бош имом-хатиби
🌐 /channel/muminuzm
Бир дақиқада гуноҳлар тоғини савоблар тоғига алмаштириш.
Билингки, инсоннинг ширк, куфр ва бошқа гуноҳи кабиралардан тавба қилиши учун бир дақиқа ёки бир лаҳза кифоя қилади. Лекин бу Аллоҳ таоло тавфиқ берганларга насиб этади. Ким гуноҳларига чин дилдан тавба қилса, гарчи улар осмон қадар етса ҳам Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини кечиради. Астойдил тавба қилган инсоннинг ёмонликлари яхшиликка айлантирилиши ҳам мумкин. Уламолар айтадилар: “Тавба совунга ўхшайди. Совун кирларни кетказгандек, тавба ҳам ботиний кирлар, яъни гуноҳларни кетказади”. Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ айтади: “Албатта, ўтган гуноҳлар насуҳ (ҳақиқий) тавба ила яхшиликларга айланади. Бу шундай бўладики, ҳар сафар ўтган ишларини эсласа, надомат қилиб, истиржоъ (мусибат пайтида айтиладиган - “Инна лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун (Албатта, биз Аллоҳникимиз ва, албатта, Унинг ҳузурига қайтгувчилармиз) дейиш ва истиғфор айтиши лозим. (Агар шундай қилса,) ушбу эътибордан гуноҳ тоатга айланади". Имом Қуртубий роҳимаҳуллоҳ: "Агар банданинг тавбаси саҳиҳ (тўғри, ҳақиқий) бўлса, ҳар бир ёмонлик ўрнига яхшилик қўйиб қуйиш Аллоҳ таоло карамидан йироқ эмас", деган.
Далил:
Аллоҳ таоло айтади:
“Улар Аллоҳга қўшиб, бошқа “илоҳ”га илтижо қилмаслар ва Аллоҳ ўлдиришни ман этган жонни ноҳақ ўлдирмаслар ҳамда зино қилмаслар. Ким мана шу (гуноҳлар)ни (иймонсиз ҳолда) қилса, гуноҳга (уқубатга) учрар, қиёмат кунида унга азоб бир неча баробар зиёда қилинур ва у жойда хорланган ҳолида мангу қолур. Илло, кимки (шу дунёда) тавба қилса ва иймон келтириб, яхши амал қилса, бас, Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонлик (гуноҳ)ларини яхшилик (савоб)ларга айлантириб қуяр. Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли Зотдир” (Фурқон сураси, 68-70-оятлар),
Имом Ғаззолий айтади: “Айбларни ёпувчи, ғайбларни билувчи Зотга қайтиш орқали гуноҳлардан тавба қилиш солиҳлар йўлининг ибтидоси, ҳақ йўлни ирода қилганларнинг илк қадамлари бўлиб, бобомиз Одам алайҳиссалом бу йўлга дастлаб қадам қўйганлардандир. Ота-боболарга эргашиш фарзандларга нақадар муносиб иш!”
«Фазилатли амаллар» китобидан.
/channel/muminuzm
#Раддия
ҒУЛУВГА КЕТМАСЛИК УЧУН ИЛМ ЎРГАНИШ ЗАРУР
Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳнинг бир ажойиб гаплари бор: «Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло мусулмонларни қаeрга жойлаштирган бўлса, шу ернинг остига хазина ҳам солиб қўйган». Дарҳақиқат, қаерда мусулмон халқлар яшаса, ўша юртларда ер ости бойликлари кўп. Бугунги кунда турли номлар билан аталаётган, турли баландпарвоз шиорлар билан олиб борилаётган қонли урушларнинг асл сабаби ана шу моддий бойликларга эга бўлишдир, у ерда ҳеч қандай диннинг дарди, миллатнинг дарди йўқ. Ақийдаси, дунёқараши ҳали шаклланиб улгурмаган ёшларимиз эса ана шу ялтироқ шиорларга алданиб, қора кучларнинг мафкуравий хуружлари таъсирига тушиб қолмоқдалар. Шунинг учун бугунги кундаги энг долзарб масалалардан бири соф исломий ақийдамизни ўрганиш ва ўргатиш, ёшларимиз онгига бузуқ ақийдалар суқилиб киришининг олдини олишдир.
Афсуски, бугунги кунда баъзилар исломий илмни халқаро ахборот тармоқларида, интeрнeтда тарқалган турли китоблар, овозли ва тасвирли манбалардан ўрганишнинг ўзи етарли деб ўйлаб юрибди. Азизлар, нафақат интернетдаги турли шубҳали манбаларнинг, ҳатто энг саҳиҳ китобнинг ҳам ўзи ҳақиқий илм олиш учун, чинакам исломий дунёқарашни шакллантириш учун етарли бўлмайди. Инсоният тарихида самовий китобларнинг энг буюк тўрттаси машҳурдир. Булар Забур, Таврот, Инжил ва Қуръони Карим.
Динни фаҳмлаш Пайғамбар алайҳиссаломдан бошланган бўлиб, у зотдан кейин саҳобаи киромлардан, тобeинлардан ва улардан кeйинги давом этиб кeлаётган, қиёматгача давом этажак олтин силсила орқали фаҳмланади. Акс ҳолда биз диннинг моҳиятини эмас, балки унинг қуруқ суратини ўрганиб, ботинини англамай, зоҳирига эргашиб кетамиз. Бугунги кунда салафийлар деб аталаётганларнинг бир муқтадоси 18 асрда Пайғамбар алайҳиссалом Каъбани туяда тавоф қилганлар, демак, тавофни туяда қилиш суннат дeб, пиёда тавоф қилганларни танқид қилди, ҳаммани туя билан тавоф қилишга буюрди. Натижа нима бўлди? Каъбанинг атрофини туянинг тeзагига тўлдириб юборди, холос.
Пайғамбар алайҳиссалом Каъбани туяда тавоф қилганлар, аммо бунда тўпланган минг-минглаб одам у зотни кўрсин, у зот ҳаммага кўриниб турсинлар деган мақсад кўзланган эди. Бунинг ҳикмати ҳамма у зотни кўриб, тавоф амалини у зотдан ўрганиши эди. Қолаверса, у зотнинг туялари Каъбанинг атрофига бавл ва барр қилмаслик ҳақида буйруқ ҳам олган эди. Аммо ғулувга кeтганлар бунинг фарқига бора олмайдилар.
Шу кичик бир мисолда динни мустақил ўрганишнинг оқибати яққол кўриниб турибди. Демак, динга бир ёқлама ёндашиб бўлмас экан, уни кўр-кўрона ўрганиб бўлмас экан. Бунинг учун муаллим керак, илм кeрак, оятни ҳадисдан, саҳиҳни заифдан ажрата билиш керак.
Ибодатнинг қуруқ суратини эмас, унинг асл моҳиятини ҳам тушуниб етиш, уни онгли равишда, ихлосу иймон билан этиш учун, ибодатда бирор нуқсонга йўл қўймаслик ёки ҳаддан ошиб, ғулувга кетиб қолмаслик учун эса тафсир илмини, ҳадис илмини, ақийда илмини, фиқҳ илмини пухта билиш керак. Қайси бир соҳада илм етарли бўлмаса, инсон шу соҳада ғулувга кетиб қолади. Ақийда илмининг етарли эмаслиги ақоиддаги ғулувга, фиқҳий илмнинг етарли эмаслиги фиқҳдаги ғулувга сабаб бўлади.
✍🏻Акбар Шукуров
Музработ тумани
“Дўстмухаммад бобо” жоме масжиди имом ноиби
🌐 /channel/muminuzm
#ҒАФЛАТДА_ҚОЛМАНГ!
🌙 БАРОАТ КЕЧАСИ: РИЗҚЛАР ТАҚСИМЛАНАДИ, ҚИСМАТЛАР БЕЛГИЛАНАДИ, ГУНОҲЛАР МАҒФИРАТ ЭТИЛАДИ
🗣Эслатма! Бу йилги бароат кечаси 24 феврал шанба кунидан 25 феврал якшанбага ўтар кечасига тўғри келмоқда, иншаАЛЛОҲ.
☪️Бароат сўзи қандай маънони англатади?
“Бароат” сўзи араб тилида “озод бўлиш”, “нажот топиш” деган маъноларни англатади. Бу кечанинг бундай номланишига сабаб, унда Аллоҳ таолонинг раҳмати ва фазли ила беҳисоб инсонлар дўзахдан нажот топадилар.
❓ Бароат кечаси қандай кеча?
Онамиз Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мендан: “Эй Оиша бу кеча қандай кеча эканини биласизми?” деб сўрадилар. Мен: “Аллоҳ ва Унинг Расули билувчироқ”, дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу шаъбоннинг ўн бешинчи кечасидир. Аллоҳ азза ва жалла бу кеча бандаларига раҳмат назари билан қарайди ва мағфират сўровчиларни мағфират этади, раҳм сўровчиларга раҳм қилади, дилларида мусулмонларга нисбатан гина, адоват сақловчи кишиларни қандай бўлса, шундай ҳолатда қўйиб қўяди”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти)...
⚡️ БАТАФСИЛЎзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Фарзандингизга эътибор беринг!
Фарзандингиз нодон жоҳилларга эргаша бошласа, бебош ва аҳлоқсиз нарсаларни ёқтириб ҳайратланса, аҳмоқларга тақлид қила бошласа, у ҳолда, қандай қилиб унга салоҳият ва одобни сингдира оласиз?
Эй ота-оналар жамоаси! Фарзандларингизни солиҳ инсонларга яқинлаштиринглар, уларнинг ҳаётлари, хабарларини айтиб беринглар, уларнинг асарларидан дарс бериб, таълим беринглар, уларнинг номларини ёдлатинглар ва улар ҳақидаги қиссаларни ўқиб беринглар!
Имом Аҳмад ибн Ҳанбалнинг ўғли Солиҳ дейди: “Отам уйимизга бирон зоҳид ёки солиҳ киши келса, кўриб, ундан ибрат олишим, ўхшашимни истаганидан унинг ортидан юборар эдилар”. “Манҳажул Аҳмад” асаридан.
Аллоҳим, зурриётларимизни бизга ислоҳ қилиб бергин ва Ўзингни розилигингга элтувчи амаллар сари уларни қўлларидан тутгин ва уларни таълим ва гўзал одоб беришимизда бизга ёрдам бергин!
Шайх, доктор Бадр ибн Али Утайбий.
/channel/muminuzm
#кун_эслатмаси
Зикрнинг арабча матни:
حَسْبِيَ اللهُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ
Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳ менга кифоя қилади. Ундан бошқа илоҳ йўқ. Унга таваккал қилдим. У улуғ аршнинг Раббидир».
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ҳар куни тонг отганида ва кеч кирганида: «Ҳасбийаллоҳу лаа илааҳа иллаа ҳува ъалайҳи таваккалту ва ҳува роббул ъаршил ъазийм», деб етти марта айтса, унинг дунё ва охиратдаги муҳим ишларида Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилади», дедилар».
(Ибн Сунний ривояти)
/channel/muminuzm
16.02.2024-йил Музработ тумани "Дўстмухаммад бобо" жоме масжидида жума намозидан фотолавхалар
Читать полностью…🔻«ҚОРОНҒУ ТУШГАНДА БОЛАЛАРНИ ЙИҒИБ КEЛИШ»🔻
#Ривоят
Жобир(р.а)дан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Хуфтоннинг зулмати - шайтонларнинг қўзғалиш соати ўтгунча болаларингизни йиғинг», дедилар».
Шарҳ: Демак, кеч тушиши билан болаларни уйга тўплаш, ювинтириб, уйдаги ишлар билан машғул қилиш лозим экан. Ўша пайтда болалар кўчада қаровсиз қолсалар, уларга зарар етиб қолиши мумкин. Чунки бу пайтда шайтонлар қўзғалган вақт бўлади.
«Одоблар хазинаси, 4-жуз» китобидан.
🔗 Улашинг: /channel/muminuzm
ЖАНОЗАГА БОРГАНДА НИМА ДЕЙИШ КЕРАК?
❓CАВОЛ: Жанозага борганда нима деб айтиш керак? Бандалик деса бўладими ёки нима дейиш керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Таъзия эгасига “Марҳум (отангиз ё онангиз)ни Аллоҳ раҳматига олсин. Сизга сабр ва ажр берсин,” деб таъзия изҳор қилинади. Шунингдек, қуйидаги Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг таъзияларини айтиш ҳам яхши саналади:
إنَّ لِلَّهِ مَا أَخَذَ وَلَهُ مَا أَعْطَى وَكُلُّ شَيْءٍ عِنْدَهُ بِأَجَلٍ مُسَمًّى
яъни: “Албатта, олгани ҳам, бергани ҳам Аллоҳникидир. Унинг ҳузурида ҳамма нарса ўлчовлидир”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
🔗 Улашинг: /channel/muminuzm
8. Имомидан бошқага луқма бериш.
Намозхон ўз имомидан бошқа кимсага, чунончи, қироатда адашиб қолган одамга луқма берса, намози бузилади. Чунки имомдан бошқага луқма бериш таълим қаторига киради. Шунингдек, намоздан ташқаридаги киши қироат қилаётган имомга луқма берса ва имом луқмани қабул қилса, барчанинг намози бузилади.
Шунингдек, агар имом бошқа оятга ўтиб кетган бўлса, олдинги адашган оятини луқма берса, луқма берувчининг намози бузилади. Агар имом унинг ноўрин луқмасини олса, унинг ҳам намози бузилади. Саҳиҳ гап бузилмайди.
Имомга луқма бериш жоизлигига далил:
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир намозда қироат қилаётиб, илтибосга (шубҳага) тушиб қолдилар. Ўқиб бўлганларидан кейин Убайга:
«Биз билан намоз ўқидингми?» деб сўрадилар.
«Ҳа», деди.
«Нима сени ман қилди?» дедилар».
Абу Довуд ривоят қилган. Ибн Ҳиббоннинг лафзида:
«Сени менга луқма беришдан нима ман қилди?» дедилар», дейилган.
9. Мусҳафга қараб қироат қилиш.
Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг наздида Мусҳафга қараб қироат қилган намозхоннинг намози бузилади. Чунки бу иш кўп амалга қўшилади.
Абу Юсуф ва Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳимонинг наздида Мусҳафга қараб қироат қилган намозхоннинг намози бузилмайди, чунки намоз ҳам, қироат ҳам ибодатдир. Аммо бу иш аҳли китобнинг иши бўлгани учун макруҳ бўлади.
Мактубга назар солиб, ундаги маънони англаса, намози бузилмайди.
10. Нажасга сажда қилиш.
Чунки сажда намознинг бир бўлагидир. Бир бўлаги бузилган намознинг ўзи ҳам бузилади.
Шунингдек, нажас икки тизза ёки кафт қўйиладиган жойда бўлса ҳам намоз бузилади.
11. Одамлардан сўраладиган нарсани сўраб дуо қилиш.
Намозхон қаъдаи охирда ташаҳҳуд миқдорича ўтирмасдан олдин «Аллоҳим! Менга минг динор бергин! Аллоҳим! Менга фалончини хизматчи қилиб бергин!» каби дуоларни қилса, намози бузилади. Ташаҳҳуддан кейин мазкурларга ўхшаш дуо қилган одам ўша нарса ила намоздан чиқади ва намози бузилмайди.
12. Ейиш, ичиш.
Чунки бу икки иш кўп амалга киради. Бунда қасддан еб-ичдими ёки унутибми – фарқи йўқ. Тишининг орасига кириб қолган таомни еса, таом нўхатдан кичик бўлса, намози бузилмайди, агар нўхат билан тенг ёки катта бўлса, бузилади.
13. Кўп амал қилиш: икки қўлга муҳтож бўладиган ёки намозхон кўп ҳисоблайдиган, ёхуд назар солувчи «Буни қилаётган одам намоз ўқимаяпти», деб гумон қиладиган иш кўп амалдир.
Намознинг амалларидан бўлмаган ва намозни тузатиш учун бўлмаган кўп амал намозни бузади. Одатда икки қўл билан қилинадиган салла ўраш, кўйлак кийиш, изор, шалвор кийиш, камон отиш каби амалларни бир қўл билан қилинса ҳам намоз бузилади.
«Мухтасар»нинг муаллифи бу ердан бошқа жойларда, шунингдек, бошқа уламоларимиз «намозни бузувчи» деб айтган бошқа амаллар ҳам бор.
14. Қибладан юз ўгириш.
Бу узрсиз равишда гавдасининг қибладан бурилиши билан содир бўлади. Аммо таҳорат қилиб келиш учун бурилса, зарари йўқ. Намозда фақат юзни у ён-бу ёнга буриш ҳаром бўлса-да, намозни бузмайди.
15. Авратни қасддан очиш.
Агар шамол ва шунга ўхшаш нарсалар сабабли аврат очилса, уч тасбеҳ айтилгунча вақтда ёпиб олса, зарари йўқ. Аврат ундан кўп вақт давомида очиқ ҳолда қолса, намози бузилади.
16. Катта ёки кичик бетаҳоратлик содир бўлса, намоз бузилади.
17. Баданда, кийимда ва маконда афв қилиб бўлмайдиган даражада кўп нажосат пайдо бўлса, намоз ботил бўлади.
18. Намозхон ўзи эшитадиган даражада кулса, намози бузилади, таҳорати кетмайди. Агар ёнидагилар ҳам эшитадиган даражада кулса, намоз ҳам, таҳорат ҳам бузилади. Овоз чиқармай табассум қилса, намоз ҳам, таҳорат ҳам бузилмайди.
19. Таяммум ила намоз ўқиётган одам охирги қаъдага ўтиришидан олдин сувни кўриб, уни ишлатишга қодир бўлса, намози бузилади.
20. Икки махсига тортилган масҳнинг муддати чиқиши намозни бузади.
21. Махсини ечиш.
КЎПРИК
🕊
Ака-ука оталаридан қолган ҳовлида кун кечиришарди. Бир тушунмовчилик сабаб ораларига совуқчилик тушди, гаплашмай қўйишди.
Кунлар ўтгани сари ўртадаги жарлик катталашиб борарди. Охир оқибат ҳовлининг қарама қарши томонларига уй солиб яшай бошлашди.
Бир куни аканинг эшиги тақиллади.
Остонада катта ёшлардаги одам турарди...
- Мен устаман, иш қидириб юрибман.
Балки, ҳовлингизда менбоп юмуш топилиб қолар,- деди.
- Ҳа, албатта.
Ҳовлини кесиб ўтган ариқни кўряпсизми?
Ўтган ҳафтада укам кавлатди, ўзича ҳовлини ажратиб, ерни чегаралаб қўйди.
Бу ерда етарлича тахта бор,- деди омборхонасига ишора қилиб - сиз ҳовлини буткул ажратиш учун ўша ариқ бўйлаб тўсиқ қуриб беринг.
Уста дарҳол ишга киришди. Тахталарни олиб чиқди, ўлчаб кесди, рандалади.
Бу орада оҳорли кийимларини кийиб олган ака уйидан чиқиб келиб сўради.
- Мен бозорга кетяпман. Тўсиқ учун яна бирор нарса керак эмасми?..
- Раҳмат, ҳамма нарса етарли,- жавоб берди уста.
Кечга яқин шаҳардан қайтган аканинг жаҳли чиқди.
Чунки уста ариқ устига кўприк қуриб қўйганди.
- Мен сизга тўсиқ қуринг, дегандим-ку! - деди ғазаб билан устага қараб.
Уста жавоб бериб улгурмасидан, уйидан чиқиб кўприкни кўрган ука улар томонга юра бошлади...
Акасининг хоҳиши билан қурилди деб ўйлаб, хурсанд бўлди.
Шошиб кўприкдан ўтди ва акасини қучоқлади.
Ариқ қаздиргани, қўпол муомаласи учун узр сўради. Бирпасда икковлари суҳбатга киришиб кетишди.
Бу орада анжомларини йиғиштириб, кетишга ҳозирланаётган устага «Шошилманг, меҳмонимиз бўлинг», деб таклиф қилди ака.
У эса:
- Раҳмат, қололмайман. Мен ҳали жуда кўп кўприклар қуришим керак, – деди табассум билан ва йўлида давом этди…
🍃🌺🍃🥀🍃🥀🍃🥀🍃🌺🍃
Икки қадрдон аразлашганда, улар яна яқинлашиши учун ғурурлари йўл қўймайди.
Ярашишни истасаларда биринчи қадамни ташлай олмайдилар.
Сизу биз ҳикоядаги ариқ кавлаган уста каби эмас, кўприк ясаган уста каби бўлмоғимиз керак.
👇👇👇
/channel/muminuzm
#Намоз_вақ
Ғамга ботганингда Қуръон ўқисанг, оятлар қалбинг худди бинт каби ўраб, оғриқ бераётган дардларингни сўриб олади. Гўёки қалбингни сийлаб, ноумид бўлмаслик кераклигини, Роббинг сен билан бирга эканини, умидсизликка ҳожат йўқ эканини айтади.
Қуръон нақадар гўзал!
🌐 @Muminuzm
#Шеърият
✒️ОТАМГА.
Олифтаси бўлсам керак одамнинг,
Ҳар кун янги либос олганим олган.
Мен-ку бойваччаман, аммо отамнинг
Эгнидаги чопон бобомдан қолган.
Қўшилиб қолсам бас бирор даврага,
Тамом, ҳеч кимга гап тегмай қолади.
Отам-чи ўзини олиб панага,
Ҳаммага жимгина қулоқ солади.
Ўзимча шоирман машҳуру маълум,
Ўзимча қўлларим осмонга етар.
Мен ширин туш кўриб ётган тунларим,
Отам буғдойга сув ҳайдашга кетар.
Гарчи лотинчага тушунмаса ҳам,
Шеърларимни ўқиб завқланади у.
Ойнаи жаҳонда кўриниб қолсам,
Менинг ўғлим, дея мақтанади у.
Кимнинг кимлигини билмоқ истасанг
Унга қалб кўзинг-ла қараб, боқ экан.
Англадимки яхши шоир бўлишдан,
Яхши ўғил бўлиш қийинроқ экан.
Отам дунёдаги энг яхши одам,
Ёмон ўғилдирман, балки унга мен.
Ҳар лаҳза саждалар қиламан, отам
Соғ-омон ўтказган ҳар бир кунга мен.
Iftixor Xonxo'jayev
/channel/muminuzm
Саволга жавоб беришда шошилманг!
Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси
🔗Яқинларингизга хам улашинг!!!
/channel/muminuzm - диний маърифий канал
#Огохлик
Ўзбекистонда тақиқланган гуруҳлар фаолияти дунё ҳамжамиятида ҳам ман этилмоқда
🌐 @Muminuzm
📎Бароат кечаси
➡️ 24 февраль, шанба куни шомдан ➡️25 февраль, якшанба тонгига қадар бўлган кечадир.
💐Бароат кечасини зикр, дуо ва турли ибодатлар билан бедор ўтказиш мустаҳаб амаллардан саналади.💐
🌐 @Muminuzm
АРВОҲ КАПАЛАК
❓416-CАВОЛ: Баъзи одамлар арвоҳ капалак уйга келса унга тегиб болмайди ва у ҳам одамга тегиб кетса ёмон бўлади, дейишади. Баъзилар у келганида икки калима Қуръон ўқиб юбориш керак, дейишади. Шулар қанчалик тўғри?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Илмий тилда “Бражник”, халқ тилида эса "Арвоҳ капалак" деб аталадиган ҳашаротнинг вафот этганларга мутлақо алоқаси йўқ. Баъзилар томонидан ушбу капалак бўйича турли асоссиз гап-сўзлар юради. Аслида мусулмон инсон бундай бузуқ ва хурофот бўлган эътиқодлардан сақланиши керак.
Вафот этган инсоннинг руҳи таносух бўлади, яъни бошқа инсонга ёки ҳайвонга ўтади, деган тушунча Ислом шариатига мутлақо зиддир. Бу авом халқ томонидан ўйлаб топилган ботил ақидадир. Бунга диндан бехабар кишилар ишонишади. Динимизда шумланишдан қайтарилган. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
"لا عدوى ولا طيرة ولا هامة ولا صفر" (أخرجه أحمد وابن ماجة)
яъни: “Касаллик юқиши йўқ, бойқушдан шумланиш йўқ, руҳларнинг қушга айланиб юриши йўқ, сафар ойида шумланиш йўқ” (Имом Аҳмад ва имом Ибн Можа ривоятлари). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
/channel/muminuzm
#Намоз_вақтлари
Музработ тумани учун
24.02.2024 йил
Шанба ҳолатида
🕡Бомдод 06:25
🕜Пешин 13:00
🕟Аср 16:50
🕣Шом 18:35
🕗Хуфтон 20:05
🏞 Тонг вақти: 06:04
🌅 Қуёш чиқиши: 07:13
🌃 Қуёш ботиши: 18:18
Сахарлик(оғиз ёпиш) 05:35
Ифторлик (оғиз очиш) 18:26
🔗Дўстларингизга хам улашинг!!!
/channel/muminuzm - диний маърифий канал
#ҲИКМАТ
Доим яхши амаллар билан яшанг. Ҳеч шубҳасиз, бир кун ўласиз, кейин тириласиз ва амалларингизнинг ажрини оласиз. Дунё ҳаёти сизни адаштирмасин. Бугун амал бор, ҳисоб йўқ, эртага эса ҳисоб бўлади, аммо амал бўлмайди.
Али ибн Абу Толиб
🌐 /channel/muminuzm
#Фойдали
Ғазаб организмга қандай таъсир қилади?
Аччиқланиш бизни нафақат атрофдаги одамларга ўдағайлашга мажбур қилади, балки бизнинг ички, жисмоний ҳолатимизда ҳам ўз аксини топади. Салбий ҳиссиётлар жўш урганда қайси аъзолар азият чекади?
Мия
Маълум бўлишича, ғазабланиш натижасида бизнинг қонимиз қайнаш ўрнига ивир экан. Гарварддаги соғлиқни сақлаш мактабида ўтказилган текширишларга кўра, томирда ивиб қолган қонлар келтириб чиқарадиган ишемик ҳужум хавфи ғазаб алангасидан бир неча соатдан кейин уч мартага ошар экан.
Юрак
Текширишлар натижасига кўра, 2 соат давом этган ўз салбий ҳиссиётларини назорат қилолмаслик ҳолати инфаркт хавфини 8,5 марта оширар экан. Шунингдек, кўпроқ келишмовчилик ҳолатига ғазабли муносабат билдирувчи кишилар юқори қон босими, кўкрак қафасидаги оғриқ ва бошқа юрак-томир тизими муаммолари билан боғлиқ касалликларга дучор бўлишар экан.
Тери
Юзнинг жаҳлдан қизариши тери ҳолатига зарар этказади. Ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, бундай ҳолат терини атопик дерматит хуружигача олиб келар экан.
Ўпка
Юқори «қайнаш даражаси» ва ғазабни бошидан кечирган одамлар ўпкаси заиф ҳолатда бўлар экан. Мутахассислар фикрича, ғазаб туфайли стресс гормонларининг юқори миқдори нафас йўлларининг яллиғланишига олиб келар экан.
Хулоса – ҳар қандай, ҳатто энг қалтис вазиятларда ҳам ақл билан суҳбатлашишга ҳаракат қилинг ва жаҳлнинг шахсий ҳаётингизга ва соғлиғингизга зиён этказишига йўл қўйманг.
🌐/channel/muminuzm
Ризқни жалб қилиш борасида нима дейилган?
Воқеа сурасини ўқишни ҳар кечага вазифа қилиб олиш ҳақида
Ҳофиз ибн Асокир Абдуллоҳ ибн Масъуд ҳақида шундай ривоят қилади: «Абдуллоҳ ибн Маъсуд вафот этиши арафасида бетоб бўлиб қолди. Усмон ибн Аффон унинг зиёратига келиб: «Нимадан шикоятинг бор?» деб сўради. Ибн Маъсуд: «Гуноҳларимдан», деди. Усмон ибн Аффон: «Нимани хоҳлайсан?» деб сўради. Ибн Маъсуд: «Роббимнинг раҳматини», деди. Усмон ибн Аффон: «Сенга табиб буюрайми?» деди. Ибн Маъсуд: «Табиб (яъни Аллоҳ) мени бетоб қилди», деб жавоб қилди. Усмон ибн Аффон: «У ҳолда сенга совға-салом буюртирайми?» деб сўради. «Унга ҳожатим йўқ», деди Ибн Маъсуд.
Усмон ибн Аффон: «Сенда ҳожат бўлмаса, сендан кейин қизларингга қолади», деди.
Ибн Масъуд бунга жавобан: «Қизларимнинг камбағал бўлиб қолишларидан қўрқяпсанми? Мен уларга ҳар кечада Воқеа сурасини ўқишни буюрганман. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Кимки ҳар кечада Воқеа сурасини ўқиса, зинҳор қашшоқликка учрамайди», деганларини эшитганман», деб жавоб берди».
Изоҳ: Тунда Воқеа сурасини бошидан охиригача ихлос билан ўқиган одам қашшоқлик кўрмайди, ризқи кенг бўлади, касб-корига барака киради. Тажрибада синаб кўрганлар бунинг ҳақиқат эканини таъкидлашган.
Жумладан, Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Воқеа бойлик сурасидир. Уни ўқинг, фарзандларингизга ҳам ўргатинг”, деганлар. Ибн Мардавайҳ ривояти.
🌐 /channel/muminuzm
#muftiy_minbari
НЕГА ШУКР ҚИЛИШГА КЎП ДАЪВАТ ҚИЛАМИЗ?
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐 @Muminuzm