muminuzm | Unsorted

Telegram-канал muminuzm - Mo’min.uz

-

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилояти, Музработ тумани "Дўстмуҳаммад бобо”жомеъ масжиди расмий канали Каналга уланиш: https://t.me/MuminUzM

Subscribe to a channel

Mo’min.uz

#Долзарб
НОЖУЯ ТАШЛАНГАН ҚАДАМ
Давлатимиз ҳар томонлама ривожланаётган ҳозирги даврда, унинг келажакдаги тақдири ёшларимизни ҳар томонлама камолатга эришиб улғайишларига боғлиқдир.
Бу муаммо ҳар бир ота-онанинг, касб эгасининг бурчидир. Ёшларни ҳар хил оқимларга қўшилиб кетишлари,маишатбозликка берилиши, интернет клубларга сер қатнов бўлиб қолиши, уларнинг мафкурасини бузилиши тарбия масаласининг эътибордан четда қолишидан келиб чиқади.
Шу сабабли бу борада, шу кеча кундузда матбуот, телевиденияларда ҳар-хил чиқишлар ташкил этилмоқдаки албатта буларнинг барчаси айнан ўринлидир. Бундан ҳар-бир киши ўзи хулоса чиқариши зарурдир. Бу чиқишларнинг аксарияти ёшлар тарбиясининг аҳволи мактаб, ота-она, маҳаллага боғланиб келинмоқда.
Қадимдан қолган ҳукматли сўзларни эслайдиган бўлсак, “етти ўлчаб, бир кес”,ёки “билмайин босдим тиконни, тортадурман жабрини” кабиларни мағзини чақадиган бўлсак, ҳар томонлама фикр юритишга тўғри келади. Донишмандларнинг айтишича , бола тарбияси она қорнидан бошланиши керак. Бунинг учун ота-онанинг ўзи ҳам шу руҳда тарбияланган бўлса, нур устига аъло нур бўлади.
Агар болалар боғчаси тарбиячиси болаларга мултфильм қўйиб бериб, ўзлари тўпланишиб сўҳбат қилишса, мактаб ўқитувчиси ўқувчисига тафсифномани бир пасда тўлдириб берса, маҳалладагилар маҳалла иши билан овора бўлиб қолаверса, ота-оналар болаларини айтганини бажариш билан овора булишса, бунда тарбияни ўрни иккинчи даражали бўлиб қолади. Шифокорга борган бемор болага қаеринг оғрийди деб дориларни ёзиб бераверса у қандай натижа бериши мумкин?
Шу сабабли ҳар бир ота-она, тарбиячи, устоз мураббий, маҳалла жонкуярлари бу масалани қалбан тушуниб тарбия ҳақида фикр юритишларилозим ва лобуддир.
Энг муҳими ёшлар орасида учрайдиган салбий оқибатларни кимнинг уйида, мактабида, маҳалласида, ўқув юртида бўлишидан қатъий назар келиб чиқиш сабабларини ўрганиб, уни ислоҳ қилиш чораларини излаш керак. Бу ўринда кўплаб иқтидорли ёшлар, ниҳол мукофоти совриндорлари, машҳур спорт усталари бўлиб етишган ёшлар, улар эришган ютуқлар кўпчилик учун намунадир. Фақатгина бу ҳодисаларни англаб фикр қилиб кўрилса мақсадга муофиқ бўларди.
Бежиз айтилмаган бўлса керак “ҳаёт бу шахматдир”. Шу сабабли олиб бориладиган маърузалар, музокаралар, матбуотдаги чиқишларнинг қай даражда ёшлар онгига сингдирилиши самарадорлиги ёшлар ҳаётини тўғри изга тушиш натижаларига боғлиқдир. Бу ўзгаришларни фоиз ва ҳаёт қўрсатади. Бунинг учун бирор фарзанднинг тарбияси назардан чечда қолмаслиги керак. Буни ҳар бир ота-она , ҳар бир киши ўз қалбида, уйида, кўчада ёки транспортда , ўқув юртида назаридан четда қолдирмаслиги керак.
✍🏻Акбар домла Шукуров
Музработ тумани “Дўстмухаммад бобо”
жоме масжиди имом ноиби

📲/channel/muminuzm - диний маърифий канал

Читать полностью…

Mo’min.uz

▶️ "Юзимга оёғингни қўймагунингча ўрнимдан турмайман"
📀Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари
🖥 @Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

🌙 ҲАР СЎЗНИНГ ЎЗ ЎРНИ БОР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐 /channel/muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

🎙Янги туғилган чақалоққа қандай амаллар қилинади?

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
@Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

✔️11 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилояти вакили А.Сайфидинов бошчилигида Сурхондарё вилоятининг жанубий худудида фаолият юритаётган имом-хатиб ва имом-ноиблар билан учрашув ўтказилди.

🗣Вилоят бош имом-хатиби кейинги йилларда диний-маърифий соҳада бўлаётган ўзгаришларнинг қадрига етиш, Ватан, дин ва халқ равнақи учун хизмат қилиш ҳақида сўз юритдилар.
Йиғилиш давомида Сурхондарё вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари А. Абдурахманов Тошкен шахар бош имом-хатиби ўрин босари Э. Рустамов ва диний қўмита, диний идорадан ташриф буюрган ишчи гуруҳлар сўзга чиқишиб имом-хатиб, имом-ноибларга таклиф ва фикрларини беришди.

🤲 Учрашув якунидаги дуоларида Ҳақ таолодан бутун дунёга, хусусан, юртимизга тинчлик-фаровонлик, ватандошларимизга соғлик-омонлик ва илм ва касб-ҳунарларига қут-барака сўраб дуо қилдилар.
🖥ЎМИ Сурхондарё вилояти вакиллиги матбуот хизмати
🌐 /channel/muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

ЖАННАТ АҲЛИДАН БЎЛИНГ (11-қисм)
🎙 Муфтий Нуриддин домла
🌐/channel/muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

МАСЖИДДА ЖАНОЗА ЭЪЛОН ҚИЛИШ

❓1252-CАВОЛ: Масжидда жанозани эълон қилиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Масжидда жаноза ёки бирор мўмин инсоннинг вафот этганини эълон қилишнинг зарари йўқ. Бу шаръан жоиз амал ҳисобланади. Айрим нарсаларни масжидда эълон қилишдан қайтарилган, масалан йўқолган нарсани эълон қилиш мумкин эмас. Аммо жаноза ва ўлимга оид ҳолатларни эълон қилиш мумкин. Чунки бу орқали масжиддаги мўминлар вафот этган мўмин биродари олдидаги бурчини бажариш имкони бўлади. Жаноза ўқувчилар, марҳумга дуо қилувчилар сони кўпаяди. Бу албатта, вафот этган банда учун фойда бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда Нажошийнинг, Муъта жангида Жаъфар ибн Абу Толиб каби бир неча қўмондон саҳобаларнинг вафот этганини ёнларидаги саҳобийларга хабар қилганлар.
   Бу ҳақда фиқҳий манбаларимизда ҳам айтилган. Жумладан, “Мароқил фалоҳ шарҳи нурил изоҳ” китобида бундай дейилган:
"ولا بأس بإعلام الناس بموته" بل يستحب لتكثير المصلين عليه لما روى الشيخان أن صلى الله عليه وسلم نعى لأصحابه النجاشي في اليوم الذي مات فيه وأنه نعى جعفر بن أبي طالب وزيد بن حارثة وعبد الله بن رواحة. وقال في النهاية إن كان عالما أو زاهدا أو ممن يتبرك به فقد استحسن بعض المتأخرين النداء في الأسواق لجنازته وهو الأصح اهـ. وكثير من المشايخ لم يرو بأسا بأن يؤذن بالجنازة ليؤدي أقاربه وأصدقاؤه حقه لكن لا على جهة التفخيم والإفراط في المدح "
   “Одамларга бир кишининг вафот этгани ҳақида эълон қилиш жоиз, балки бу туфайли жаноза ўқувчилар кўпайгани учун мустаҳаб ҳам саналади. Қолавераса, Имом Бухорий ва Имом Муслимлар ривоят қилган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Нажожий вафот этганда саҳобаи киромларига унинг вафоти ҳақида хабар берганлар. Шунингдек Жаъфар ибн Абу Толиб, Зайд ибн Ҳориса ва Абдуллоҳ ибн Равоҳанинг вафотини ҳам хабарини берганлар. “Ниҳоя”да шундай дейилган: “Агар вафот этган киши олим, зоҳид ёки табаррук инсон бўлса, айрим мутааххир уламолар бозорларда унинг жанозасини эълон қилишни яхши амал деб айтишган ва уламолар бу гапни энг тўғри гап деб айтганлар. Кўп машойихлар жанозага чақиришни жоиз дейишган. Чунки бу орқали яқинлари ва дўстлари маййитнинг ҳақини адо этишади. Лекин мақтовда ҳаддан ошириб юборилмайди”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
🔗 Улашинг: 🌐 /channel/muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

🎙Қўли гипсдаги одам қандай таҳорат қилади?

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

📲@Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

#dolzarb

🌙 АКА УКА ОҚИБАТИ (давоми бор)
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар хазратлари
🌐 /channel/muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

#muftiy_minbari
📹 СИНОВЛИ ДУНЁ
👤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 /channel/muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

💎9-МАЙ ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ!

💥Хотира - ўтганларни эслатиб туради, ўзликни англатади. Қадр - инсонни улуғлайди, жамиятни безайди.

💥Шундай озод ва обод кунлар учун курашган, жонини фидо қилган аждодларимизнинг руҳлари шод бўлсин!

💥Бугун ёнимизда умргузаронлик қилаётган нуронийларимизнинг қадрлари ҳамиша баланд бўлсин!

👇👇👇
/channel/muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИГА ЯНГИ ЎРИНБОСАР ТАЙИНЛАНДИ

🗣 Шу йил 8 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раисликларида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда масжидлар ҳолатини яхшилаш, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжларини таъминлаш ва имом-домлалар фаолиятини ривожлантиришга доир масалалар кўриб чиқилиб, бир қатор топшириқлар берилди.

😄Йиғилишда ташкилий масала ҳам кўрилди. Унда, ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Жалолиддин Ҳамроқулов ўрнига Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

📋 Маълумот ўрнида, Зайниддин Эшонқулов 1976 йилда туғилган. Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ва Самарқанд давлат университетини тамомлаган. Шунингдек, Миср Араб Республикасидаги “ал-Азҳар” университети малака ошириш курсини ўтаган.

📍 У меҳнат фаолияти давомида Тошкент шаҳридаги “Ҳофиз Кўҳакий”, “Имом Бухорий” жоме масжидларида имом-хатиб ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасида турли вазифаларда хизмат қилган. 2014 йилдан буён эса Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби ва Пайариқ тумани “Имом Бухорий” масжиди имом-хатиби вазифаларида меҳнат қилаётган эди.

🤲 Аллоҳ таолодан Зайниддин домла Эшонқуловга ушбу вазифада куч-қувват ва улкан муваффақиятлар тилаймиз.

#tayinlov
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Mo’min.uz

Беморларга мухим тавсия
Шайх Алижон қори
🌐 /channel/muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

🎙Қалин пулининг маҳрга алоқаси борми?

Саидаҳмад домла Сайдаралиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
📲@Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

#Мутолаа_вақти
✒️МУКОФОТ.
(Ибратли ҳикоя)

Бир кишининг кекса отаси бўлиб, у йигит умрини фақат отасининг хизматида ўтказар эди. Аллоҳ таоло унинг отасига қилаётгани хизмати сабаб ризқига барака берар эди. Аёлининг: “Бирор бир касб-ҳунар ўрганинг, отангиздан сўнг нима қиласиз?” деган саволларига доим: “Мен касб билан машғул бўлиб қолсам, отам қаровсиз қолади”, дея жавоб қайтарар эди.
Йигит узоқ йиллар отасининг хизматини қилиб, дуосини олди. Отаси қазо қилди. Тирикчилиги учун келаётган ризқи ҳам тўхтади.
Йигит мардикорчилик қилиш ниятида шаҳарга тушди. Аксига олиб уни ҳеч ким юмушга олиб кетмади. Киши уйига егулик топа олмаганидан афсусланиб, ғамгин ҳолда бир дарахт соясида уйқуга кетди. Тушига отаси кирди.
– Ўғлим, нега ғамгинсан? – деди. Ўғил аҳволини айтди.
– Ўғлим, хафа бўлма, ётадиган жойимнинг бош тарафига юз дирҳам тилло танга кўмиб қўйганман, уни олиб тирикчилигингга ишлат. Лекин бу пулларнинг баракаси йўқ… – деди.
Ўғил уйига борди. Аёлининг: “Егулигимиз учун бирор нима топдингизми?” деган саволига: “Йўқ, бугун топа олмадим, худо хоҳласа, эртага топиб келаман”, деб жавоб берди. Эртаси куни у яна шаҳарга йўл олди. Бироқ яна юмуш топа олмади. Ғамга ботганча дарахт соясида ухлаб қолди. Отаси тушига кирди.
– Ўғлим, нега юз дирҳамни олмадинг? – деди. Ўғил:
– Отажон, ўзингиз у пулларнинг баракаси йўқ, дедингиз. Баракаси бўлмаса, олиб нима қиламан? – деди.
Ота:
– Ётган жойимнинг паст тарафини қара, ўша ерда ўн дирҳам бор, шуни ишлат. Лекин бу ақчанинг ҳам баракаси йўқ, –деди.
Ўғил: “Отам баракаси йўқ, деган дирҳамларни олмайман”, деб пулга қўл текизмади. Учинчи кун яна шу ҳол такрорланди. Ота ўғлидан сабабини сўради. Ўғли баракаси бўлмагани учун олмаганини айтди. Шунда отаси ҳовлидаги мевали дарахт тагига бир дирҳам кўмганини ва бу пулнинг баракаси борлигини айтди.
Ўғил дарахт тагини кавлаб, бир дирҳамни олди. Бозорга борди. Бозорни роса айланди. Бир дона балиқдан бошқа ҳеч нарса сотиб ололмади. Уйига келиб балиқни тозалаб, қорнини ёрса, ичидан икки дона қимматбаҳо дур чиқди. У дурни бир донасини сотиш учун бозорга чиқди.
Иттифоқо, бозорда вазир айланиб юрган экан. У дурни тўрт хум тиллога сотиб олди. Вазир шоҳга қимматбаҳо дурни кўрсатди. Шоҳ уни сотган кишини топиб, ҳузурига олиб келишини айтди. У келгач, бошидан ўтган воқеаларни шоҳга ҳикоя қилиб берди. Шунда доно шоҳ:
– Сен отангни хизматини қилиб, дуосини олган одам экансан. Бугундан эътиборан, менинг вазирим бўласан, –деди.

Қиссадан ҳисса шуки, ота-онанинг хизматини қилиб дуосини олган фарзанд ҳеч қачон кам бўлмайди. Аллоҳ таоло барчаларимизга ота- оналаримизнинг хизматларини қилиб дуоларига мушарраф бўлишимизни насиб қилсин
.
/channel/muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

🕌АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!📿
Бугун 14 май, Сешанба!

Гўзал тонг, хайрли дийдор, нурафшон кўз нури, тинчлик ва соғлик, мустаҳкам иймон... борига беҳисоб шукур...
Янги кунингиз бахтли-саодатли онларга тўлиб, қалбингиздаги қувонч юзингизда акс этсин.
🌸
Инсонни гўзал қилган юзидир,
юзни гўзал қилган кўздир.
Инсонни инсон қилган оғзидан чиққан сўздир...
Чин инсонийлик сизни асло тарк этмасин.

БОШЛАНГАН ЯНГИ КУН ХАЙРЛИ ВА БАРОКАТЛИ ЎТСИН!
🔗Дўстларингизга  хам улашинг!!!
/channel/muminuzm - диний маърифий канал

Читать полностью…

Mo’min.uz

#Намоз_вақтлари
Музработ тумани учун
📆14.05.2024 йил
Сешанба ҳолатида


⌚️ Бомдод                         04:40
⌚️ Пешин                       13:00
⌚️ Аср                                18:00
⌚️ Шом                            19:50
⌚️ Хуфтон                          21:20


🏞 Тонг вақти:           04:02
☀️ Қуёш чиқиши:    05:24
🌥Қуёш ботиши:      19:32


🔗Яқинларингизга  хам улашинг!!!
/channel/muminuzm - диний маърифий канал

Читать полностью…

Mo’min.uz

#Тарғибот

✔️Сурхондарё вилоятида Ижтимоий маънавий муҳутни соғломлаштириш чора тадбирлари давом этмоқда.Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шахар бош имом хатиби ўринбосари Эргашали Рустамов Музработ туманидаги "Дустмухаммад бобо" масжидига ташриб буюриб давра сухбати ўтгаздилар, пешин намозида масжидга йиғилган намозхонларга, тинчлик энг улуғ неъмат, ёшларни бузғунчи оқимлардан асрайлик, мавзусида маъруза қилиб бердилар.

🤲 Учрашув якунидаги дуоларида Ҳақ таолодан бутун дунёга, хусусан, юртимизга тинчлик-фаровонлик, ватандошларимизга соғлик-омонлик ва илм ва касб-ҳунарларига қут-барака сўраб дуо қилдилар.

🖥 @Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

🌙 АКА УКА ОҚИБАТИ (2—қисм)
🎙 Муфтий Нуриддин домла
🌐 /channel/muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

ЧАҚАЛОҚ ҚУЛОҒИГА АЗОН АЙТИШ

Янги туғилган чақалоқ оппоқ матога ўралади, чунки динимизда матоларнинг энг афзали оқ ранглиси экани айтилган. Тезда ўнг қулоғига азон, чап қулоғига такбир айтиш, Парвардигордан фарзандига ихлос ва эътиқод билан дунё ҳамда охират яхшиликларини сўраш лозим.  Бу ҳақда ушбу ҳадис ворид бўлган:
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Пайғамбаримиз алайҳиссалом Ҳасан ибн Али туғилганида ўнг қулоғига азон айтиб, чап қулоғига такбир айтдилар".
Ҳасан ибн Алидан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади
:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким фарзандли бўлса, унинг ўнг қулоғига азон, чап қулоғига такбир айтса, унга уммус сибён зарар бермайди", дедилар.
Ҳадисдаги "уммус сибён" шайтон бўлиб, у болаларга зарар ё касаллик келтиришини муҳаддислар айтишган.
Чақалоқ қулоғига азон билан такбир айтишдан мақсад, бола дунёда биринчи эшитадиган овоз ва сўз Аллоҳнинг муборак исми бўлишидир.

"Оилада фарзанд тарбияси" китобидан.
@Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

Аллоҳнинг зикридан бошқа гапларни кўп гапирманглар. Чунки, Аллоҳнинг зикридан бошқа гапларни кўп гапириш қалбни қотиради. Огоҳ бўлинг, қалби қаттиқ кишилар Аллоҳдан энг узоқ бўлган инсонлардир (Имом Термизий ривояти).
📖@Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

🎙Уйга эҳсон сўраб келганларга қандай муносабатда бўлишимиз керак?

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
🌐 /channel/muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

🌙 Juma kuni ushbu 9 amalni bajarishni unutmang!

@Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

Ўқиш, мутолаанинг фойдалари

1. Васваса, ғам-андуҳларни ҳайдайди.

2. Ноҳақликка тушишдан узоқ бўлади.

3. Бекорчилардан йироқ бўлади.

4. Тил бурро бўлади, калом машқини олади, оҳанг қилиб сўзламайди, балоғат, фасоҳатга зеб бермайди.

5. Ақл ривожланади, зеҳн янгиланади, хотира кучаяди.

6. Билимга бой бўлиб, ёдлаш, тушунчаси кўп бўлади.

7. Инсонлар тажрибаларини, улуғлар ҳикматларини, уламолар кашфиётларини ўзлаштиради.

8. Илмий малакасини оширади, ҳаёт ҳақидаги маданий онггини оширади.

9. Иймони зиёда бўлади хусусан Ислом дини ҳақидаги китобларни ўқиганда. Зеро, китоб энг буюк насиҳатчи, ёмонликлардан қайтаргувчи ва яхши ишларга буюргувчидир.

10. Зеҳн паришонлигидан, қалб бўлинишидан, вақт зоеъ бўлишидан паноҳ топади.

11. Сўзни пухта тушунади, ифода услубини, иборанинг мақсадини, жумла тушунчасини, ҳикмат сирларини англайди.
"Маҳзун бўлма" китобидан.
/channel/muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

#Мутолаа_вақти
✒️​​ОРЗУ
...
Фарзандим дунёга келди. Бу хабарни «Самолётга улгура олармиканман?» деган хавотирли ҳаёл билан банд пайтимда эшитдим...
Мен ҳали у, ҳали бу жойларда сафарда эканман, юришни ўрганди, гапиришни ҳам... бир оз катта бўлгач, «Сизга ўхшашни хоҳлайман, дадажон. Катта бўлганимда худди сиздек бўламан», деган гапини эшитиб, бошим осмонга етди.
Кун бўйи ишхонамга неча марталаб телефон қилар, «Қачон келасиз? Эртароқ қайтинг», деб такрорларди.
― Хўп, ўғлим, хўп, иложи борича эртароқ бораман, кейин бирга ўйнаймиз...
Шу тарзда йиллар ўтди. Ўғлим ўн ёшга кирди. Туғилган кунига копток совға қилдим. Жудаям суюнди. Бўйнимдан қучоқлаб, раҳмат айтди. Кейин:
― Дада, бирга ўйнамаймизми? ‌ деди қувноқ овозда.
― Ўйнаймиз, албатта, ўғлим. Фақат ҳозир эмас, ишларимни битирай, хотиржам бирор жойга бориб, яйраб тўп тепамиз.
― Ростан оборасиз-а? – сўради севиниб. Кейин қўшиб қўйди: - Катта бўлсам, сизга ўхшайман!
Ўғлим олдин мактабни, кейин университетни яхши баҳоларга тугатди. Дипломини олган куни қучоқлаб табрикладим: «Сен билан фахрланаман», дедим кўзимга ёш тўлиб. Ўша куни у билан гаплашгим келди. «Бугун бир суҳбатлашиб ўтирайликми?» дедим. «Зўр бўларди, дада. Қанча йиллардан бери холи ўтириб гаплашмадик, - жавоб берди. – Лекин, дада, хафа бўлманг, бугун ўртоқларимга сўз берганман-да...»
Кейин нафақага чиқдим. Нафақадаги одамда энг кўп нарса бўш вақт. Зерикканимда узоқ шаҳарда ишлаётган ўғлимга телефон қилардим, унинг эса гаплашишга камдан-кам фурсати бўларди, доим бир жойга шошилиб турарди. «Вақт топишим билан бораман, дадажон. Ўзимам соғиндим. Ишларни кўрмайсизми, кундан-кунга кўпайса кўпайяпти, камаймайди. Балки келаси ҳафтага имкон топарман...»
Аммо ўғлимнинг «келаси ҳафта»си ҳеч келмади. Бир сафарги шундай суҳбатдан кейин битта ҳақиқатни тушундим – ўғлим мақсадига етибди. Доим менга ўхшашни орзу қиларди. Улғайиб, худди менинг ўзим бўлибди...
/channel/muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

#Намоз_вақтлари
Музработ тумани учун
📆09.05.2024 йил
Пайшанба ҳолатида


🕣 Бомдод                        04:45
🕗 Пешин                       13:00
🕜 Аср                                17:55
🕟 Шом                             19:45
🕡 Хуфтон                         21:15


🏞 Тонг вақти:           04:08
☀️ Қуёш чиқиши:      05:29
🌥Қуёш ботиши:      19:28


🔗Яқинларингизга  хам улашинг!!!
/channel/muminuzm - диний маърифий канал

Читать полностью…

Mo’min.uz

#duo
Мушкули борнинг дуоси


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мушкули борнинг дуоси будир: "Аллоҳумма, роҳматака аржу ва лаа такилний ила нафсий торфата ъайн ва аслиҳ лий шаьний куллаҳ. Лаа илааҳа илла анта", дедилар» (Имом Абу Довуд ривояти
).

Маъноси: "Аллоҳим, раҳматингдан умидворман. Мени кўз очиб-юмгунча ҳам ўз ҳолимга ташлаб қўйма. Барча ишларимни Ўзинг ўнгла. Сендан ўзга илоҳ йўқ".
🌐 @Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

▶️ Хадича онамизнинг муҳаббати
📀Муфтий Нуриддин домла Холиқназаров
🌐@Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

#zikr
Жаннатнинг кўчатлари


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жаннат кўчатларини кўпайтиринглар. Унинг суви тотли, тупроғи покизадир", дедилар. "Ё Расулуллоҳ, унинг кўчатлари нима?" дейишди. У зот алайҳиссалом: "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ", дедилар (Имом Табароний ривояти).
🌐 /channel/muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

Мухим эслатма!
Шайх Алижон қори
📲@Muminuzm

Читать полностью…
Subscribe to a channel