muminuzm | Unsorted

Telegram-канал muminuzm - Mo’min.uz

-

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилояти, Музработ тумани "Дўстмуҳаммад бобо”жомеъ масжиди расмий канали Каналга уланиш: https://t.me/MuminUzM

Subscribe to a channel

Mo’min.uz

#ХУШХАБАР: 🕋 ҲАЖ САФАРИ БОШЛАНДИ! (ВИДЕОЛАВҲАЛАР)

📸➡️ фотолавҳалар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#hajning_mukofoti_jannat
#haj2024

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Mo’min.uz

✒️ҚАЙНОНАМ.

Қайнонаси вафот этган келинларнинг, қайноналарини қандай эслашларидан намуналар келтирмоқчиман. Ўзим гувоҳ бўлган суҳбатлар, субҳаналлоҳ...

"Қайнонам жуда яхши бўлганлар, вафот этганларида қалбим ҳувиллаб қолган... Ҳали-ҳануз эслаб, кўзим ёшланади... "

"Қайнонам золимни золими эди... Ўлганини эшитганимда бирам енгил тортганман... Гўрида қандай ётган экан-а?"

"Болаларимни ҳаммасини қайнонам катта қилиб берганлар. Бола боқишда ҳеч қийналмаганман... Бундай қайнона юзтадан битта чиқса керак... "

"Қайнонамдан калтак еявериб ногирон бўлиб қолганман... Қиёмат бор-ку, бўғзидан оламан!"

"Мени қайнонамдака тилла одам бўлмаса керак... "Жоним болам" оғзидан тушмасди... Қаттиқ яхши кўрардим, юмшоққина, майингина инсон эди, Аллоҳ раҳмат қилсин!"

"Қайнонам ўлди-ю одамга ўхшаб яшашни бошладик. Очкўз аёл эди... Беркитгани беркитган эди... Йиққанини еёолмай, ютолмай ўлиб кетди... "

"16 ёшда турмушга чиққанман. Ҳамма-ҳамма нарсани қайнона ойижонимдан ўрганганман. Ёнларига олиб, битта-битталаб ўргатганлар... Қайнона-келин бир-биримизни қайнонам вафот этгунларигача ардоқлаб яшадик. Жаннатларда ҳам қайнонам билан бирга бўлай... Жуда яхши инсон эдилар... "

"Қайнонам ўлчаб едирардилар, ош-овқатни ўлчаб берардилар. Турмуш ўртоғим яхши пул топсалар-да, ейиш-ичишимизда тайин бўлмаган. Шуни орқасидан иккита болам сил бўлиб қолишган... Тухум фақат Рамазонда келар эди, сариёғ йилда бир ейилар эди... Қайнонам вафот этиб кетди, лекин уни яхшилик билан эсламайман!"

"Мен қайнонамнинг тарбияларини олганман... Ўзларига ўхшайман... Чаққон, пазанда, озода... Икки дугонага ўхшардик, дардлашардик, сирлашардик... Ажойиб инсон эдилар".

"То ўлгунларича қайнонам онам қилган саруполарни гапира-гапира ўлиб кетдилар. "Онангиз яхши нарса қилмаган, назари паст... Нарса олишни билмайди, нарсани фарқига бормайди... Қилган нарсасини ит ҳам назарига илмайди". Ўзлари эса оддий оқ сурпга ўралиб ўтиб кетдилар".

Яхшидан боғ қолади, ёмондан доғ...

Интернет сахифаларидан олинди.
📲/channel/muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

Бугун кулиб турган юзларни, Яқинларингизни ҚАДРЛАНГ ва Улардан меҳр-муҳаббатингизни аяманг,
САВОБ ишни ҳар кун канда қилманг ва яна шуни унутманг-ки:
"Ҳар ким Яхши Инсон бўлиши мумкин, аммо ҳамма ҳам Яхшилик қиладиган Инсон бўла олмайди".

🍃
  🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!!
Бугун 22 май, чоршанба!
Хайрли кун...

Ибодатлар қабул бўлсин...
/channel/muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

#Шеърият
Бахтимнинг боғида доим гуллаган,
Ҳар ишда лаббай деб мени қўллаган,
Фарзандлар камолин тинмай ўйлаган,
Онажон! Бахтимга бўлинг Сиз омон!

Емасдан едириб тўйдирдингиз,
Сиз,
Ўзингиз киймасдан кийдирдингиз, Сиз,
Адолат ва Хақни суйдирдингиз, Сиз,
Онажон! Бахтимга Булинг Сиз омон!

Авайлаб, етаклаб юргиздингиз, Сиз,
Йиқилсам, сиз йиғлаб, тургиздингиз, Сиз,
Йўлимни хақ йўлга бургиздингиз, Сиз,
Онажон! Бахтимга бўлинг Сиз омон!

Кел болам овқатни егин дердингиз,
Шунча кўп меҳрни қайдан олдингиз?
Онажон! Бахтимга бўлинг Сиз омон!

Сиз борсиз, кўзимда бўлмас сира нам,
Сиз борсиз, бу бошим бўлмас сира ҳам.
Сиз борсиз, юракда бўлмас сира ғам,
Онажон! Бахтимга бўлинг Сиз омон!

Йўлимни ёритган чирогисиз Сиз.
Отамнинг севгани ўртоғисиз Сиз.
Қалбимнинг эъзози, ардоғисиз, Сиз,
Онажон! Бахтимга бўлинг Сиз омон!
Дўстларга ҳам улашинг👇❗️
/channel/muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

#Мутолаа_вақти
✒️Танлов учун.

Ёзнинг энг жазирама кунлари.
Тоғдан келадиган салқин шабада ҳам бу иссиққа дош беролмай ёнмоқда. Қуёш уфқда кўринди дегунча тандирга ўт ёққандек ер токи шомгача ихтиёрсиз қайнаб бошлайди. Жоним ўзимга керак деган тирик жон борки, ўзини сояман деган қай бурчак бўлса ўша ерга отади.
Аммо ўттиз йилдан буён далада трактор ҳайдайдиган бобомга бу иссиқлар тасир этолмаган. Мана ҳозир ҳам жизилловуқнинг оҳ - воҳию бобом ҳайдаётган тракторнинг тир-тиридан бошқа овозни эшитмайсиз.

Бобом ҳафтада бир кун уйга келадилар. Бугун, бобом келадиган кун. Момом фабрикада ишлайди. Эрталаб ишга кетаётиб янгамга тайинлади.
-Бугун тушда амакинг келади. Батамгина қилиб овқат осиб қўй.
Мен бобомнинг келишларини кутиб иссиқ бўлса ҳам кўчада ўтирибман. Янгам ҳар-ҳар замонда уйга киринг, офтоб уради деб чақиради. Менга эса иссиқнинг қизиғи йўқ. Бобомни шахсан ўзим кутиб олишим керак. Ана келяптилар. Бобом мени доим «кулчабетим»,деб  эркалайдилар. Мен бобомнинг матонатли, чидамли, сабрли эканликларини яхши кўраман. Кучли бўлганликлари учун ҳам урушдан соғ-омон қайтганлар деб ўйлайман.

-Ассалому алайкум, яхши келдингизми бобожон!
-Ва алайкум ассалооом. Эҳ, ўзимнинг кулча бет боламдан айланайинда! Нимага иссиқда ўтирибсан, офтобни қара, ёндирябди. Бошингдан иссиқ ўтиб, касал бўлсанг кейин мен нима қиламан, сен касал бўлсанг мен чидолмайман дея танбеҳ бердилар мени кўтариб олиб уйга олиб кирган бобом.
-Эеэ, бобожон. Қўйсангизчи. Чидолмайман дейсиза. Ахир каттааа-ката қийинчиликларга чидагансизку, менга ўхшаган кииичкинагина болача касал бўлса чидолмайсизми дедим соқолларини силаб.
-Ҳаайй уйинг буғдойдан тўлгурей, гапга гап топади бу бой бўлгур дедиларда пешанамдан икки, уч ўпиб ерга тушириб қўйдилар.

-Ассалому алайкум деди бобомга бир челак сув олиб чиққан янгам.
-Волейкум ассалом. Яхши ўтирибсизларми. Холанг қаерда, ишга кетганми?
- Ҳа, бугун эртароқ қайтсалар керак. Овқатни сузайверайнми?
- Эеэ, қизим овқатни нима қиласан. Ичим чангдан тўлган бир коса қатиқ бер шуни ўзи етади.
Бобом шундай дедида янгам келтириб қўйган сувни олиб ювиниб чиқиш учун ҳаммомга кетди.
Бобом ҳар сафар келганда, шунақа қилади. Қатиқ одамнинг ичидаги заҳарларни кесади, менга ўхшаган тракторчилар сут-қатиқ ичиб турмаса заҳарланиб, ўлиб кетади. Қатиқ баняти шифо дейди.
Ювиниб чиққан бобом дастурхон бошига келиб ўтирди. Янгам олиб келиб қўйган бир коса қатиқни ёнига тортиб, нон синдирди.
Шу пайт эшикдан кимдир момомнинг исмини айтиб чақириб қолди.
Янгам чиқиб қарадида яна қайтиб келиб ўтирди.
-Ким экан? Сўради бобом.
-Қобил бобонинг келини, қатиқ сўраб келибди.
-Бердингми?
-Йўқ. Холам, синглим банисага ётган экан, шуни кўргани бирров кириб ўтаман деб эрталаб бир битон қилиб олиб кетган эдилар, охирини сизга олиб келдим деди янгам.
Шунда бобом қатиққа туғралган уч тўрт бўлак нонни чиқариб олдида янгамга бор Қобилнинг келинини тўхтат, мен қатиқ емайман, уларга зарил бўлса керак, ҳар холда ёш боласи бор, аниқ зарил бўлганидан келган дея ўзи ҳам қатиқни олиб кўчага отилди. Янгам икаласи иссиқда ҳаллослаб кетаётган Қобил бобонинг келинини тўхтатишди. Мен ҳам қуруқ қолгандай уларнинг орқасидан чопдим.
-Ассалому алайкум, тинчликми? Ҳайрон қолиб сўради келин.
-Волейкум ассалом. Яхшимисан қизим. Уйдагиларинг тинчма деди қатиқни қўлига тутқазиб. Ҳозиргина келин олиб келган эди, энди нон тўғраган эдим. Бир қошиқ ҳам емабман, тоза турибди. Бошқа йўқ эканда, охирини менга олиб келган экан. Бугун холанг синглисига олиб кетибдида дея келиннинг йўғе бобожон, ўзингиз ичайверинг, сиз иссиқда юрасиз. Бизга зарил эмас эди, бошқа вақт келаман дейишига қарамай бериб юборди.
Қайтиб келиб ўтирганимизда янгам ажабланиб сўради.
-Нега ундай қилдингиз , амаки?
-Ҳа энди қизим, биров уйингга жуда зарил бўлмаса нарса сўраб келмайди. Ундан кейин келганида етмиш икки бўғини бўшашиб келади. Бир нима сўраб келган одамни қуруқ қайтаришдан ёмони йўқ. Шуни унутма деди, ичи заҳарга тўлиб, қорни очиб келган, етмаганига ҳафтада бир марта уйга келса ичадиган қатиғини қўшнига бериб юборган бобом.
Мен бу воқеани ҳеч ҳам унутолмайман
.
/channel/muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

#Намоз_вақтлари
Музработ тумани учун
📆19.05.2024 йил
Якшанба ҳолатида


⏰ Бомдод                         04:35
⏰ Пешин                       13:00
⏰ Аср                               18:05
⏰ Шом                            19:55
⏰ Хуфтон                        21:25


🏞 Тонг вақти:          03:56
☀️ Қуёш чиқиши:    05:20
🌥Қуёш ботиши:     19:36


🔗Дўстларингизга  хам улашинг!!!
/channel/muminuzm - диний маърифий канал

Читать полностью…

Mo’min.uz

#muftiy_minbari

🌙 У АЛЛОҲДИР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐@Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

ЎТАЁТГАН ҲАР БИР ВАҚТИМИЗ ҲИСОБ-КИТОБЛИДИР

  Вақтга эътиборли булиш муҳимлиги баён этилар экан, ўртача етмиш беш йиллик умр таҳлил қилиб кўриладиган бўлса, асосий вақт нималарга сарфланиши яққол намоён булади:

1. Ўн беш йил атрофидаги вақт болалик ва ўсмирлик  билан ўтади;

2. Қолган олтмиш йилда агар бир суткада саккиз соатдан ухласа, йигирма йил умр уйқу билан ўтади;

3. Агар бир суткада саккиз соат касб-кор билан машғул бўлса, йигирма йил умр ишлашга сарфланган бўлади;

4. Агар бир суткада уч маҳал овқатланса, ҳар овқатланишига ярим соатдан вақт сарфласа, уч йилу тўққиз ой умр овқатланишга кетади;

5. Қолган ўн олти йил умр ибодат, оила ва шу каби ҳамманинг ўзи яхши кўрган машғулотларига сарфланади.

  Мазкур ишларнинг барчаси шаръий ният туфайли ибодатга айланиши мумкин. Бу эса, мусулмон киши бутун умрини дақиқа-ю сонияларигача тўлиқ ибодатга айлантириб олиш имкониятига эга деганидир. Шунинг учун ҳар бир мусулмон киши ўтаётган кунида қанча фарз ва вожиб, суннату мустаҳаб амалларни, ота-она, қариндошлар, қўни-кўшни, юрт-ватан ҳақларини ва ҳоказо шариат талаб қилган амаларни ният билан бажараётганини ҳар доим сарҳисоб қилиб бориши лозим.
Зеро, ўтаётган ҳар бир вақт ҳисоб-китоблидир.

“Уламолар наздида вақтнинг қадри” китобидан.
📲/channel/muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

Аллоҳ муҳсинларни яхши кўради

"Улар енгилликда ҳам, оғирликда ҳам нафақа қиладиганлар, ғазабини ютадиганлар ва одамларни афв қиладиганлардир. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни ёқтирадир"
(Оли Имрон сураси, 134-оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Ким жаннатда бинолар қурилишини ва даражалари кўтарилишини хоҳласа, зулм қилганни афв этсин, бермаганга берсин ва орани узганга силаи раҳм қилсин" (Имом Ҳоким ривояти).

Бошқа ҳадисда Набий алайҳиссалом: "Қиёмат куни бир жарчи, одамларни афв қилганлар қани? "Роббингиз ҳузурига мукофотингизни олгани келинг", деб чақиради. Афв қилган ҳар бир мусулмон жаннатга киришга ҳақлидир", деганлар.
🌐@Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌙🕌

Саййид-ул айём (кунлар саййиди), Ҳажжул масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш ЖУМА АЙЁМИ МУБОРАК БЎЛСИН!

🍃🌹🌱🌷☘️🌺🌿💐🍀🌹🍃
🤲🏻Аллоҳ таоло бугунги ЖУМА кунини тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини насиб қилсин!


Шукрона айтамиз ўзинга
минг бор,🌺

Қалблардан дардларни
кетқазганинг учун.🍃
🕊Шукрона айтамиз🌸
эй парвардигор,📿
🕋Жумадан Жумага 🍃
етказганинг учун.✨

🌐@Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

#Шеърият
Истиғфор айт,истиғфор

Бандасан ожиз,гунохкор,
Истиғфор айт,истиғфор
Афвэтгусидур Ғаффор,
Истиғфор айт,истиғфор

Бандасин неъматларга ғарқ
Айлади Ҳақ Парвардигор.
Канда қилмай айтдилар
Расулуллох,
Истиғфор айт,истиғфор

Ёмон ишларни тарк эт,
Сидқ ила қил пушаймон.
Залолатга қайтма зинхор,
Истиғфор айт,истиғфор

Чин ошиқларкаби гар
Тонг-ла истасанг дийдор,
Саҳарлар бўлиб бедор,
Истиғфор айт,истиғфор

Бу амални ўзига
Лозим тутса ҳар киши,
Бўлмагай ғамга дучор,
Истиғфор айт,истиғфор
🌐 /channel/muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

#muftiy_minbari
🌙 ОЗОРГА АЙЛАНГАН ЯХШИЛИК
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐@Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

Шубҳасиз, исломда бегуноҳ инсон қонини тўкиш бузғунчиликнинг энг улкан кўриниши ҳисобланади. Террор каби ваҳшийликларни амалга оширганлар ўзларини динга қаттиқ эътиқод қўйгани ҳақида ўз сўзларида қанчалик лоф урмасинлар, қилаётган ишлари орқали бу даъволари нақадар ёлғон экани фош бўлмоқда.
Муқаддас динимизнинг соф ва гўзал таълимотларини чуқур ва атрофлича ўрганар эканмиз, у доимо эзгулик, ватанпарварлик, тинчликсеварлик каби юксак фазилатларга чақирувчи, айни пайтда адоват, зулм, зўравонлик, бузғунчилик, ватанга хиёнат каби қабиҳ ишлардан доимо узоқда бўлишга буюрувчи таълимот сифатида кўз ўнгимизда намоён бўлади.
✍🏻Худоймурод домла Боботожиев.
Музработ тумани “Дўстмухаммад бобо”
жоме масжиди имом ноиби

🌐 /channel/muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

🎙Ҳар бир ишимиздан сўраламиз

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

🌐 @Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ – бало-мусибатлардан халос этади.

Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: "Эй Али, сенга қийин аҳволга тушиб қолганда айтиладиган калималарни ўргатайми?" дедилар. "Аллоҳ мени сизга фидо қилсин, ўргатинг, ё Расулуллоҳ", дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қийин аҳволга тушиб қолсанг, “Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳил ъалиййил ъазийм”, деб айт. Чунки мана шу дуо билан Аллоҳ хоҳлаганича ҳар турли балолардан халос қилади», дедилар.

Молик Ашжаъийнинг ўғли асирга тушиб қолганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга одам юбориб “Лаа ҳавла ва лаа қуввата илаа биллаҳ”ни кўп айтишни буюрганлар. Натижада ўғли асирликдан халос бўлган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари ўз тажрибаларида “Лаа ҳавла ва лаа қуввата илаа биллаҳ”ни айтиш билан мушкуллари осон, бало-офатлари даф бўлишини кўп синаб кўрганлар.

Олимлардан бири айтадилар: “Кимнинг ғам-ташвиш ва мусибатлари кўпайиб кетса: “Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ” калимасини кўп айтсин”.
📲/channel/muminuzm - диний маърифий канал

Читать полностью…

Mo’min.uz

🎙Намозда қўл боғлашнинг кўриниши

Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

/channel/muminuzm - диний маърифий канал

Читать полностью…

Mo’min.uz

#Маърифий
Музработ тумани давлат санитария эпидемиология назорат марказида "Дўстмухаммад бобо" жоме масжиди имом ноиби Нарзулло домла Исмоилов иштирокида "Огохлик давр талаби " мавзусида тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида сўзга чиққанлар хозирда мамлакатимизда олиб борилаётган ислохотлар кенг бунёдкорлик ишлари , тинчлик хотиржамлик буйича амалга оширилаётган ишлар хакида фикр билдиришди.
🌐@Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

🌙 АЛЛОҲГА ТАВАККАЛ ҚИЛИНГ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

(Аллоҳга қарз берувчи борм?)

🌐@Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

Дуо қилинса ижобати тезроқ бўладиган вақтлар:

1. Азон айтилган вақтда.
2. Қуръон ўқилган вақтда.
3. Каъбани кўрган вақтда.
4. Ёмғир ёғаётганда.
5. Душманга йўлиққанда.
6. Зулм кўрганда.
7. Дуони бардавом ва ихлос ила қилинганда.
8. Фарз намозини тугатганда.
9. Дуо вақтида Аллоҳнинг номларини қўшишликда.
10. Пайшанбадан Жумага ўтар кечаси ва Жума кунида.
11. Ражаб ойининг биринчи кечаси.
12. Шаъбон ойининг 15-кечаси.
13. Арафа кунида.
14. Рамазоннинг кеча ва кундузида.
15. Ифтор вақтида
🌍 /channel/muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz


🎙Қабрга нима қўйилса маййитга фойда беради?

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

🌐@Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

#Мақола
Сохта салафийлар
Сохта салафийлар хозирги кунда муқаддас ислом дини номидан ҳар хил оқимларнинг узларини жозибадор исмлари билан номлаб олиб, гуёки туғри йўлни даъво қилиб, ғараз мақсадлари йулида хар хил ижтимоий тармоклар оркали видио аудио ва маклоларни узларини сайитларига жойлаштириб ёш интернет фойдаланувчиларни онгини (фикрларини) захарлашга урунмокдалар. Бу окимга карши узларини раддияларини бериб бораётган юртимиздаги бир канча устоз домлаларни факрларига карамай уз фаолияти ва гаразли максадларини хозирга кадар давом эттирмокдалар.“Сохта салафийлар” бу оқимга мансуб бўлганлар исломдаги аҳком ва фатволарни ҳар бир замон тақозосига қараб эмас, ҳижрий сананинг дастлабки уч асрига мувофиқ равишда ҳаётга татбиқ этишни тарғиб қилувчи оқимдир. Бу оқим араб ва ислом мамлакатларида купроқ тарқалган бўлиб, Урта Осиёга ҳам кириб келмоқда. Бу оқим тарафдорлари ислом динининг ҳар бир замон ва ҳар бир маконга мослаша олишини тан олмайдилар. Ун турт асрдан бери исломнинг етук алломалари, фақиҳу мужтаҳидлари қабул қилган фатволарга амал қилишга қарши чиқадилар.Исломда “салаф” (арабча – “аждодлар”, “аввал яшаб утганлар”) деганда, ҳадисларга кура, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида ҳамда ундан кейинги икки даврда яшаган мусулмонлар тушунилади. Сунгги йилларда “салафи солиҳларга эргашиш” шиорини ниқоб қилиб олган, мусулмон жамиятларини илк ислом даври ҳолатига қайтаришни тарғиб қилувчи мутаассиб, сохта салафийлар пайдо бўлганини алоҳида қайд этиш лозим. Сохта салафийларнинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳурматсизлик қилиши у зотнинг ота-оналарини кофирликда айблашларида ҳам яққол кўринади. Шунингдек, сохта салафийларнинг иддаоларига кўра, милодий йил ҳисобини ишлатиш, бошқа дин вакилларининг байрам, маданий тадбирларида иштирок этиш ва табриклаш, кийган кийимларини (жумладан, костюм, пальто, галстук тақиш, шим ва кўйлаклар) кийиш ҳам имонсизлик ҳисобланади. Бу мутаассибона қарашлар жамиятда айирмачилик кайфиятини келтириб чиқариши билан ҳар хил низоларни пайдо бўлишига сабаб бўлади, бу нарса муқаддас динимизда тарғиб этилган бағрикенглик тушунчасига ҳам зид келади. Азизлар ҳар бир ялтираган нарса олтин бўлмагани каби, ҳар бир динни даъво қилувчи тўғри фикрда бўлавермайди, шундай экан ғараз ниятли оқимларнинг “ялтироқ” тузоқларидан огоҳ бўлайлик, муқаддас динимизнинг соф эътиқодини мустаҳкам сақлаб, келажак авлодга софлигича етказайлик. Аллох таоло бизи сизни тугри йулдан адаштирмасин.
✍🏻Рустам домла Боқижонов
Музработ тумани «Назари» жоме масжиди
имом ноиб

📲/channel/muminuzm - диний маърифий канал

Читать полностью…

Mo’min.uz

#кун_эслатмаси
Зикрнинг арабча матни
:
لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ الْعَلِيُّ الْعَظِيمُ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ الْحَلِيمُ الْكَرِيمُ  لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ سُبْحَانَ اللَّهِ رَبِّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ الْحَمْدُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ

Зикрнинг маъноси:
«Улуғ ва олии‌ Аллоҳдан ўзга (ибодатга сазовор) маъбуд йўқ. Ҳалиму Карим Аллоҳдан ўзга (ибодатга сазовор) маъбуд йўқ. Улуғ Аршнинг Робби Аллоҳ покдир. Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин».

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Мен сенга, агар сен мағфират қилинган бўлсанг ҳам уни айтсанг, Аллоҳ мағфират қиладиган калималарни ўргатиб қўяйми? «Лаа илааҳа иллаллоҳул ъалиййул ъазийм. Лаа илааҳа иллаллоҳул ҳалиймул карийм. Лаа илааҳа иллаллоҳу, Субҳаналлоҳи роббил ъаршил ъазийм. Алҳамдулиллаҳи роббил ъаламийн»,
дедилар».
(Термизий ривояти)
🌐/channel/muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

Тинч хаётимизни кимлар бузмокда?

🎙Акбар домла Шукуров
Музработ тумани "Дўстмухаммад бобо" жоме масжиди имом ноиби
🌐 /channel/muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

🎙Таҳоратнинг тартиби бузилса қабул бўлмайдими?

Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,

📲/channel/muminuzm - диний маърифий канал

Читать полностью…

Mo’min.uz

🤲 Дуоларингизда бизни ҳам унутманг!

🕋 Кунларнинг бирида Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: "Изн беринг, Маккага бориб, умра қилиб келай", дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рухсат бердилар ва: "Дуоларингда бизни ҳам ёд эт, эй биродарим. Бизни унутма", дедилар.

⁉️ Муборак Ҳаж зиёратига кетаётган яқинларимиздан, дуолар ижобат бўладиган жойларда, Равзаи шариф, Каъбатуллоҳ ёнида ҳаққимизга ҳам дуо қилишларини, дуоларида эслаб қўйишларини сўраб қоламиз!
📲/channel/muminuzm - диний маърифий канал

Читать полностью…

Mo’min.uz

🕋 #РАСМАН: “ҲАЖ – 2024” МАВСУМИ 23 МАЙДАН БОШЛАНАДИ

🗣Ўзбекистонда ҳаж мавсуми 2024 йил 23 майдан бошланади. Республикамиздан Саудия Арабистони Подшоҳлигига шу йил 7 июнга қадар ҳар куни авиақатновлар амалга оширилади.

✈️ Мамлакатимизнинг 10 та ҳудудий аэропортидан тўғридан-тўғри Тошкент-Мадина, Бухоро-Мадина, Наманган-Мадина, Фарғона-Мадина, Самарқанд-Мадина, Қарши-Мадина, Термиз-Мадина, Урганч-Мадина, Нукус-Мадина ва Навоий-Мадина авиарейслари орқали зиёратчилар ҳаж сафарига кузатилади. Барча парвозлар "Uzbekistan Airways" АЖ авиакомпанияси томонидан амалга оширилади.

😄“Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Республика жамоатчилик кенгаши жорий мавсумга тайёргарлик ишларини турли йўналишларда жадал давом эттирмоқда. Жумладан, зиёратчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш, эмлаш, гуруҳ раҳбарларини бириктириш, сафар олди машғулотлар ўтказиш, шифокорлар ва ошпазлар гуруҳини жалб этиш ҳамда сафар ҳужжатларини расмийлаштириш ишлари якунига етказилмоқда.

🟢Шу кунларда гуруҳ раҳбарлари зиёратчилар билан Ҳаж арконлари ҳақида суҳбат қилмоқдалар. Ҳар бир зиёратчига “Ҳаж – буюк ибодатдир” номли қўлланма, сумка, нимча кабилар тақдим этилмоқда.

☪️ Ушбу мавсумга пухта тайёргарлик ишларини амалга ошириш мақсадида, дастлабки ишчи гуруҳ Саудия Арабистонига етиб бориб, айни кунларда барча ташкилий ишларни бажармоқда.

🖥 Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг веб-сайти ва ижтимоий тармоқ саҳифаларида ҳаж амаллари ҳақидаги туркум суҳбатлар, тавсиялар, мақолалар, шаръий савол-жавоблар эълон қилинмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Mo’min.uz

❓1251-CАВОЛ: Тасбиҳ намози ҳақида ўқиб қолдим. Унинг ўқилиш тартибини айтиб берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу намоз машҳур нафл намозлар сирасига киради ва нафл намоз ўқиш мумкин бўлмаган вақтларда ўқилмайди.
Тўрт ракат ўқилади. Икки ракатдан бўлиб-бўлиб, икки марта ҳам ўқиш мумкин. Чунки ҳар ракатда 75 та, тўрт ракатда 300 та тасбиҳ айтилиши керак.
Зам сурада истаган сурани ўқиш мумкин. Агар билса, биринчи ракатга “Такосур”, иккинчига “Аср”, учинчига “Кофирун”, тўртинчига “Ихлос” сурасини ўқийди.
Бу намознинг ўқилиш кайфиятини Аллома Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ қуйидагича баён қилган:
وَهِيَ أَرْبَعٌ بِتَسْلِيمَةٍ أَوْ تَسْلِيمَتَيْنِ ، يَقُولُ فِيهَا ثَلَثَمِائَةِ مَرَّةٍ { سُبْحَانَ اللَّهِ ، وَالْحَمْدُ لِلَّهِ وَلَا إلَهَ إلَّا اللَّهُ ، وَاَللَّهُ أَكْبَرُ } يَقُولُ ذَلِكَ فِي كُلِّ رَكْعَةٍ خَمْسَةً وَسَبْعِينَ مَرَّةً ؛ فَبَعْدَ الثَّنَاءِ خَمْسَةَ عَشَرَ ، ثُمَّ بَعْدَ الْقِرَاءَةِ وَفِي رُكُوعِهِ ، وَالرَّفْعِ مِنْهُ ، وَكُلٍّ مِنْ السَّجْدَتَيْنِ ، وَفِي الْجَلْسَةِ بَيْنَهُمَا عَشْرًا عَشْرًا بَعْدَ تَسْبِيحِ الرُّكُوعِ وَالسُّجُودِ ، وَهَذِهِ الْكَيْفِيَّةُ هِيَ الَّتِي رَوَاهَا التِّرْمِذِيُّ فِي جَامِعِهِ عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ الْمُبَارَكِ ، وَعَلَيْهَا اقْتَصَرَ فِي الْقُنْيَةِ وَقَالَ إنَّهَا الْمُخْتَارُ مِنْ الرِّوَايَتَيْنِ .
“Тасбиҳ намози бир ёки икки салом билан ўқилиб, унда уч юз марта “Субҳаналлоҳи вал ҳамду лиллаҳи вала илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар” ни айтади. Бир ракатда етмиш беш марта айтади. Қулоқ қоқиб санони ўқигандан кейин ўн беш марта айтади. Кейин “Аъузу”, “Басмала”, “Фотиҳа” ва зам сурани ўқигандан кейин ўн марта, рукуда ўн марта, рукудан қайтганда ўн марта, биринчи саждада ўн марта, саждадан қайтиб ўтирганда ўн марта, иккинчи саждада ўн марта айтилади. Мазкур тасбеҳни руку ва саждада “Субҳаана роббиял аъла” ва “Субҳаана роббиял азийм”ни айтгандан кейин ўн марта айтади. Бу кайфиятни Имом Термизий Абдуллоҳ ибн Муборакдан ривоят қилганлар. “Қуня” китобида ҳам шу кайфият айтилган ва уламолар томонидан ихтиёр қилинган сўз мана шу деган” (“Раддул муҳтор” китоби).
Мана шу тартибда тўрт ракат ўқилади ва жами уч юз тасбиҳ айтилган бўлади.
Агар шу намозда саждаи саҳв вожиб бўлиб қолиб, саждаи саҳв қилса, мазкур саждада тасбиҳларни айтмайди, балки сажданинг ўзининг тасбиҳлари билан кифояланади.
Агар қайсидир жойдаги тасбиҳни ташлаб кетган бўлса, бошқа ўринда бўлса ҳам ўшани ўқиб қўйилади. Масалан, биринчи саждадаги ўн тасбиҳни ўқимаган бўлса, орадаги жалсада эмас, иккинчи саждадаги тасбиҳларга қўшиб ўқиб қўяди.
Бир қанча ҳадиси шарифларда тасбиҳ намози фазилатлари айтилиб, уни ўқиган инсон гуноҳлардан фориғ бўлиши, имкони бўлса ҳар куни, бўлмаса, ҳафтада, ойда, йилда, буни ҳам қила олмаса, умрда бир марта бўлса ҳам қилишга тарғиб қилинган.
Тасбиҳ намозида тасбиҳлар ўқиш борасида бошқа кўринишлар ҳам бор. Кўпчилик уламолар маъқуллаган кўринишни келтиришни афзал деб билдик. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
📲/channel/muminuzm - диний маърифий канал

Читать полностью…

Mo’min.uz

#Мақола
ТЕРРОР ИСЛОМДАН ЭМАС.
Динимиз тинчлик ва ҳамжиҳатлик динидир. Одам тугул ҳашаротга озор беришдан қайтаради. Динимизда яратилган насалар ичида инсон энг мукаррам эканлиги таъкидланади. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилган:
«Дарҳақиқат, (Биз) Одам фарзандларини (азиз ва) мукаррам қилдик». (Исро: 70)
Бугунги кунда ўзини мусулмон деб атаб, дин ниқоби остида жамият ўртасида бузғунчилик, ноҳақ қон тўкиш каби салбий ҳолатларни авж олдириб, юрт тинчлиги ва муқаддас Ислом дини ривожига рахна солишга уринаётган кимсалар омма орасида Ислом дини ҳақида салбий фикрлар туғилишига сабаб бўлмоқда. Бу ташвиқотларни ривожлантиришга уринаётганларнинг кўзга кўринмаган яширин бир мақсади - Исломни қора қилиб кўрсатиш ва мусулмонларни ваҳший деб тасвирлашдир.
Аслида, “Ислом” сўзи, луғатда “тинчлик” маъносидадир. Шунингдек, саломатлик, омонлик, хотиржамлик каби кўплаб маъноларни билдиради. Ушбу маъноларнинг барчаси бир-бирига узвий боғлиқдир. Мусулмон дегани бу Аллоҳ таолога итоат қилиш билан бирга, У яратган мавжудотга тинчлик, хотиржамлик берувчи шахс демакдир. Мусулмон шахсиятига таъриф бериб, Расулуллоҳ (с.а.в.): “Мусулмонлар унинг тили ва қўлидан саломатда бўлган киши ҳақиқий мусулмондир”, деганлар.
Бу сўзларнинг акси ўлароқ, “Террор” - бузғунчилик, даҳшатга солиш, шиддат маъноларини ифодалайди. «Ислом» ва «террор» сўзларини бирикма – ибора шаклида ифода этиш уларнинг мазмун-моҳиятига зиддир. Сабаби, нафақат ислом, балки бирор-бир самовий дин ўз таълимотида зўравонлик, зулм ва қон тўкишни оқламаган ва оқламайди ҳам. Ушбу икки сўз мазмун жиҳатидан бир-биридан қанчалик узоқ бўлса, моҳият жиҳатидан ҳам шунчалик фарқлидир.
Шубҳасиз, бугунги оммавий ахборот воситаларида тез-тез учраб турган «ислом терроризми» ҳақидаги даъволар нотўғри ва асоссиздир. Террорчи гуруҳларнинг жимжимадор номлари, уларга аъзо бўлган кимсаларнинг исмлари ҳеч қандай ҳақиқат ёки аслиятни ифода этмайди. Зеро, исломда ҳам бошқа самовий динлар каби террор ёки одамлар устидан бошқа шаклдаги зўравонликка ўрин йўқ. Ҳозирда «террор» деб аталаётган ҳаракатлар аллақачон исломда «улкан гуноҳ», деб белгилаб қўйилган.
Террор ўз олдига шафқатсизлик, қотиллик ва тинч аҳоли устига кўплаб кулфатларни солишни мақсад қилиб олган. Ушбу мақсадларни ислом мақсадларига тескари ҳолда эканини билган ҳар қандай киши террорчилик ҳаракатлари ислом ва имон тақозосидан узоқ ҳаракат эканини кўради.
Террордан қўрқиб, ўз жони ва фарзандлари келажагини ўйлаб туғилиб ўсган юртини ташлаб кетишга мажбур бўлаётган қочоқлар муаммоси бутун дунёни ўйлантирмоқда. Бундай зўравонлик остидаги ҳаракатлар ислом эмас.
Ислом тарихида кечиримлилик, раҳм-шавқат, ўзаро иттифоқ ва хотиржамликда яшаш тамойиллари намунали тарзда ўз аксини топган. Пайғамбаримиз (с.а.в) Макка фатҳи куни ўзларига мислсиз душманлик ва зулмлар қилган кишиларни ҳам афв этиб, уларга омонлик беришлари нафақат У зотни, балки ислом динининг руҳида кечиримлик, олийжаноблик ҳамда инсонларга нисбатан ўта меҳрибон ва шафқатли бўлишнинг гўзал намунасини мужассамлашганини ифодалайди.
Бу борада таниқли олим Юсуф Қарзовий ўз насихатларининг бирида шундай дейди: “Ислом бегуноҳ кишиларнинг жони, мол-мулки ва ногмусига нисбатан зулм қилишни ман этади. Пайғамбаримиз (с.а.в) видолашув ҳажида қилган ваъзларида одамларнинг жони, мол-мулки ва номуси қиёматгача дахлсиз, деб эълон қилганлар. Бу нафақат мусулмонларга, балки бошқа инсонларга ҳам тегишлидир”.
Ислом дини пойдевори бағрикенглик ва енгиллик асосига қурилган. Шу маънода, Имом Бухорий раҳматуллоҳ алайҳ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда шундай дейилади: «Албатта, дин енгилликдир. Ким динда чуқур кетса, (дин) уни енгади. Бас, тўғри бўлинглар, яқин бўлинглар...».
Шунингдек,Ибн Масъуддан ривоят қилган ҳадиси-шарифда: «Динда чуқур кетадиган(мутанаттиъийн)лар ҳалок бўлди. Динда чуқур кетадиганлар ҳалок бўлди. Динда чуқур кетадиганларлар ҳалок бўлди
», – дейилади. (Имом Муслим ривояти).

Читать полностью…

Mo’min.uz

#бир_оят_шархи
«Ортидан озор келадиган садақанинг кераги йўқ.
Ундан кўра бир оғиз ширин сўз ва кечиримли бўлиш яхшироқдир. Бир оғиз бўлса ҳам, ширин сўз қалбнинг жароҳатига малҳам бўлади, кишининг кўнглини
кўтаради. Кечириш эса ҳасад ва ёмонликни ювиб ташлаб, ўрнига муҳаббат дўстликни солади. Шундай экан, албатта, бу ишлар «ортидан озор келадиган садакадан кўра яхширок»-да.

«Ва Аллох ғаний, ҳалим Зотдир».
У бой - бировнинг садақасига муҳтож эмас. У ҳалимдир - бандалари ношукурлик қилсалар хам, уларнинг гуноҳини ўтиб, ризқларини бераверади.
🌐 /channel/muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

🎙Идда ва унинг ҳикмати...

Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

🌐 @Muminuzm

Читать полностью…
Subscribe to a channel