“РЎЗҒОРИМГА БАРАКА КИРДИ”
(Ибратли ҳикоя)
Бир биродаримиз шундай ҳикоя қилади: “Йигирма икки йил олдин (тахминан, 1995-1996-йиллар назарда тутилмоқда) маошга зўр-базўр кун кечириб юрардим. Болаларим ёш, шунинг учун анча қаноатли эди. Аёлим тўқ оилада ўсган бўлса-да, Аллоҳга шукр, унга ҳам қаноат берди. Топган-тутганимни тўтиё билиб, бола-чақа билан хурсандчиликда баҳам кўрар, топмасам, қуруқ нон-сув билан кифояланар, “Уйимиз бугун анбиёлар уйига ўхшади”, деган сўзлар билан пайғамбарларга яқинлик туйиб таскин топардик...
Бир куни юз берган воқеа ҳеч ёдимдан чиқмайди. Кечқурун ишдан қайтяпман. Чўнтагимда бор-йўғи иккита уч сўмлик бор. Ўша пайтда олий навли ундан қилинган нон етти сўм, биринчи навлиги олти сўм эди. Аммо олти сўмлик нон кечга қолмай тугарди. “Агар арзон нон тугаган бўлса, бугун нонсиз қоламиз, эй Худо, ризқимиз Сенинг бўйнингда”, деб ёлвораман ичимда. Бир сўм-ярим сўм бирон чўнтагимнинг бурчагида қолиб кетмаганмикан, деб ён-веримни пайпаслайман...
Йўқ, хайрият тугамаган экан, ўша кунги ризқимизга битта нон ёзилган экан, тилло топган боладай, хурсандчилик ила олдим...
Хуллас, шундай кунларнинг бирида бир ҳадис ўқиб қолдим.
Унда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар кеча Воқеа сурасини ўқиган киши ризқи кенг бўлишини айтган эканлар. Ўша заҳоти туриб, уни тиловат қилдим. Шундан кейин ҳар кеча Воқеа сурасини ўқишга одатландим.
Дунёда Аллоҳнинг Расулидан-да ростгўйроқ ким бор?!
Бир-икки кун ўтиб, қўшимча иш топдим. Хотиним ҳам уйда пишириқлар тайёрлай бошлади, кимдир кўрпачасини қавишга олиб чиқди. Тез орада турмушимиз анча яхшиланиб қолди... Воқеа сурасини ҳамон ўқийман...
📚 "Ризқ калитлари Нажот келтирувчи дуолар" китобидан
/channel/muminuzm
🕊АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! 🌹
🕋ЖУМА айёмингиз муборак яхшилар...🕌🌙
🤲🏻Аллоҳ бизга хайриятлар ёзиб,
қалбларимизни бахтиёр қилсин! Кутаётган хуш ҳабарларимиз билан шодалантирсин! Шифо
изалаётганларимизга, шифо, раҳмат истаётганларга раҳм қилсин!
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Мустафо ҳазратларига бугун кўпдан кўп саловат ва саломлар йўлланг...🌹
Аллоҳ Ҳабибининг шафоати бизларга насиб этсин. Омин🤲🏻
👇👇👇
📲/channel/muminuzm
#Намоз_вақтлари
Музработ тумани учун
📆08.08.2024 йил,
04-Сафар ойи,Хижрий 1446
Пайшанба ҳолатида
⌚️ Бомдод 04:55
⌚️ Пешин 13:00
⌚️ Аср 18:00
⌚️ Шом 19:50
⌚️ Хуфтон 21:20
🏞Тоннг вақти: 04:23
☀️Қуёш чиқиши: 05:42
🌥Қуёш ботиши: 19:33
🔗 Яқинларингизга хам улашинг!!!
/channel/muminuzm - диний маърифий канай
✅ ЁШ ДИНИЙ СОҲА ХОДИМЛАРИ УЧУН ИЛМИЙ-АМАЛИЙ СЕМИНАР БОШЛАНДИ
🗣Бугун, 6 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ёш диний соҳа ходимларининг ахборот, медиа ва коммуникациялар бўйича саводхонлигини оширишга қаратилган I илмий-амалий семинари бошланди.
🌙 Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар билан бошланган семинар аввалида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ёшларга мазкур йўналишдаги муҳим тавсияларни тақдим этдилар.
🌙 Муфтий ҳазратлари ўз нутқларида юртимизда ёшларга берилаётган кенг имкониятларни сўзлаш баробарида ёш соҳа ходимларини касб-маҳоратларини доимий ошириб бориш, ўз устиларида мунтазам ишлашга чақириб, бугунги давр билан ҳамнафас бўлиш, замонавий илм-фанларни эгаллаш ва ахборот технологияларидан унумли фойдаланиш зарурлигини ўқтирдилар. Шунингдек, пешволик мақоми, мавъиза қилиш одоблари, белгиланган тартиб-қоидаларга риоя этиш ва дин ғами, халқ дарди ҳамда Ватан тақдирини ўйлаб, туну кун хизмат қилиш кераклигини таъкидладилар.
Яхшилик қасидаси
Аллоҳ бизни тупроқдан,
Гўзал қилиб яратган.
Омон борки жону тан,
Яхшилик қил, яхшилик!
Ўн саккиз минг бу олам,
Ичра улуғ зот одам
Бўлганимиз учун ҳам,
Яхшилик қил, яхшилик!
Бошга ақл, кўзга нур,
Берди тилга тафаккур.
Бунга қилиб кўп шукр,
Яхшилик қил, яхшилик!
Ердан берса ризқ, умр,
Кўкдан ёғса меҳр, нур.
Такрор айтиб ташаккур,
Яхшилик қил, яхшилик!
Муқаддас сўз-калом чун,
Сийлаб айтган салом чун,
Ҳақ аталган ул ном чун,
Яхшилик қил, яхшилик!
Сидқидилдан бўлса аҳд,
Яхшилик бу – билсанг бахт!
Буни англаб ҳамма вақт,
Яхшилик қил, яхшилик!
Қандай ширин бу ҳаёт,
Илм, ҳунарда бил нажот.
Қолдириб сен яхши от,
Яхшилик қил, яхшилик!
Ёмонликни ҳеч тутмай,
Омонатлик унутмай,
Қайтишини ҳам кутмай,
Яхшилик қил, яхшилик!
Равон эзгу йўл билан,
Хайрли, очиқ қўл билан,
Ҳеч бўлмаса тил билан,
Яхшилик қил, яхшилик!
Умр – олий хуш неъмат,
Лек ўткинчи бир фурсат,
Ҳар кун ахир ғанимат,
Яхшилик қил, яхшилик!
Кунлар ўтар басма-бас,
Аёвсиз вақт тўхтамас,
Ёдда тутиб ҳар нафас,
Яхшилик қил, яхшилик!
Яхшилик бўлса одат,
Икки оламда роҳат.
Топай десанг саодат,
Яхшилик қил, яхшилик!
Ният бўлса, чин, холис,
Омадлар кетмас олис.
Иймон билан этиб ҳис,
Яхшилик қил, яхшилик!
Манзил яқин кун оша,
Эътиқод бирла яша.
Омон бўлу ҳамиша,
Яхшилик қил, яхшилик!
Назирий дер, эй инсон,
Яхшиликда кўп имкон.
Ҳаёт экансан ҳар он,
Яхшилик қил, яхшилик!
«Ҳилол» журнали 7 сон.
/channel/muminuzm
• Агар бир иш бошламоқчи бўлсангиз, "Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм", денг!
• Агар неъматга эришсангиз, Аллоҳ таолога ҳамд айтинг! Яъни "Алҳамдулиллаҳ", денг!
• Агар ризқингиз кечикса, Аллоҳ таолога истиғфор айтинг! Яъни Астағфируллоҳ денг!
• Агар оғир иш қаршисида турсангиз, "Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ", деб айтинг!
• Агар бошингизга мусибат тушса, истиржо айтинг! Яъни "Инна лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун", денг!
/channel/muminuzm
Хайри-эҳсон қилиш фазилати
🎙Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Улашинг:@Muminuzm
#кун_эслатмаси
Ихлос сурасини 200 марта ўқиш гуноҳларни ўчиради
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки кун давомида икки юз маротаба “Қул ҳуваллоҳу аҳад”ни ўқиса, ундан эллик йиллик гуноҳи ўчирилади. Илло қарзи бўлмаса”, дедилар.
Сунани Термизийдан.
/channel/muminuzm
#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким мендан мана бу калималарни олиб, уларга амал қилади ёки уларга амал қиладиганларга ўргатади?» дедилар.
«Мен, эй Аллоҳнинг Расули», дедим.
Бас, у зот менинг қўлимдан тутдилар ва беш нарсани санадилар:
«Ҳаромлардан сақлан, одамларнинг энг обиди бўласан. Аллоҳ сенга тақсим қилган нарсага рози бўл, одамларнинг энг бойи бўласан. Қўшнингга яхшилик қил, мўмин бўласан. Ўзингга яхши кўрган нарсани одамларга ҳам яхши кўр, мусулмон бўласан. Кулгини кўпайтирма, чунки кўп кулги қалбни ўлдиради», дедилар».
Термизий ва Аҳмад ривоят қилишган.
/channel/muminuzm
ИСТИҒФОР ҲАҚИДА
Зикр билан инсоннинг қалбидаги моғори кетади, покланади. Шунинг учун руҳий тарбия машойихлари бирорта одам олдиларига келиб, ўзларига шогирд тушиб, “Мени шогирдликка олинг. Ибодатни ўргатинг. Қалбимни поклай. Руҳим енгил бўлсин. Аллоҳга яқин бўлай” деса, тавба қил дейдилар. Тавбадан кейин “Астағфируллоҳ”ни тинмай айтасан деган вазифа берадилар. “Астағфируллоҳ” Аллоҳнинг зикрларидан бир зикр. Аллоҳдан мағфират сўрайман, гуноҳимнинг кечирилишини сўрайман дегани. Ана ўшани вазифа қилиб олиб, мурид тинмай “Астағфируллоҳ, Астағфируллоҳ” деб айтаверади. Шу “Астағфируллоҳ”ни ният ва ихлос билан айтавериш қалбни покловчи омилдир. Инсон ният қилиб, баданини таҳорат билан, сув билан поклайди. Қалбни ювай деса, ичкарини сув билан ювиб бўлмайди. Уни ювадиган нарса “Астағфируллоҳ”дир. Ҳар “Астағфируллоҳ”ни айтганда қалбда жойлашиб олган моғор нуқталаридан бир нуқта кўчади. Секин-секин, кўчиб-кўчиб, тушиб-тушиб, покланиб-покланиб, ярқ этади-да, пок қалбнинг эгаси нима зикр қилса, ўзига ботадиган бўлади. Шунинг учун қалбни поклаш зикр билан бўлади.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
/channel/muminuzm
💬 МАЗҲАБДАН БОШҚА ЧОРА ЙЎҚ
🎙Яҳё домла РАЗЗОҚОВ – Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси.
/channel/muminuzm
Аёллар, ҳушёр бўлинг!
1.Эрининг кийим-кечаги борасида аёллар зийрак бўлишсин. Эридан, унинг кийимларидан ёки оғзидан нохуш ҳидлар сезса, эрини бундан бохабар қилсин. Эри шу ҳолатда кўчага чиқиб кетишига бепарво бўлмасин. Чунки бунда нафақат эр айбланади, балки эрига эътиборсиз бўлган аёл ҳам айбланади. Эрнинг кийимида аёлининг ахлоқи ва фаросати кўринади.
2. Эрлар ҳам бу борада лоқайд бўлишмасин. Баъзан эрининг лоқайдлиги сабабли ахлоқи гўзал, фаросатли ҳамда эрининг усти-бошига бефарқ бўлмаган аёллар ҳам ёмонотлиқ бўлиб қолишади. Яъни аёли қанчалар ҳаракат қилса ҳам эрининг лоқайдлиги унинг ҳаракатини чиппакка чиқариб қўяди. Демак, эр ўзига эътиборли бўлиши билан ўзининг ҳам, аёлининг ҳам обрўсини сақлаган бўлади. Эрнинг ўзи ҳам аёлига мана шу нарсаларга эътиборли бўлишини таъкидлаб қўйсин.
Ҳар бир инсон покиза бўлиб юриши керак. Ундан оиласида бўлсин, жамоат жойида бўлсин, бирор кимса озор чекиши мумкин эмас. Айниқса, жамоат жойларида юрар экан, ундан нохуш ҳидлар таралиб, атрофидаги кишилар озор чекиб қолишидан сақланиши лозим.
•••Динимиз мисвокка тарғиб қилганининг ҳикматларидан бири ҳам шудир. Бундан ташқари, атир ишлатишда ҳам айрим ўткир ҳидли атирлар сабабли атрофдаги кишиларга озор етказиб қўйиш мумкин.
Аввало ҳар доим, айниқса ёз кунлари ушбу нарсаларга бошқа кунлардан кўра кўпроқ эътиборли бўлган яхши.
Қудратуллоҳ Сиддиқметов
/channel/muminuzm
ЖАМОАТ ИМОМ ЁКИ ҚАВМДАН БИРОР КИШИНИ КУТИБ ТУРАДИМИ?
❓1339-CАВОЛ: Масжидда жамоат намозга ҳозир бўлиб турганда имом ёки жамоатдан баъзи одамлар кеч қолса, уларни кутиб туриладими?
💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Муаззин ҳам, имом ҳам жамоат йиғилгандан кейин бирор кишини кутиб турмайди. Имомни эса одамларга малол келмайдиган миқдорда кутилади. Чунки масжидда имомлик қилишга ундан ҳақлироқ киши йўқ. Ҳадиси шарифларда биров эга ёки ҳақли бўлган жойларда бошқалар имомлик қилишидан қайтарилган.
Бу ҳақда Аллома Ибн Нужайм раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
وَلَا يَنْتَظِرُ الْمُؤَذِّنُ وَلَا الْإِمَامُ لِوَاحِدٍ بِعَيْنِهِ بَعْدَ اجْتِمَاعِ أَهْلِ الْمَحَلَّةِ إلَّا أَنْ يَكُونَ شِرِّيرًا وَفِي الْوَقْتِ سَعَةٌ فَيُعْذَرُ
“Муаззин ҳам, имом ҳам маҳалла аҳли йиғилганидан кейин бирор кишини кутиб турмайди. Лекин жуда ёмон (зарар берувчи) киши бўлса ва ҳали намознинг вақти кўп бўлса, уни кутиш жоиз. Бу ҳолат узрли ҳисобланади” (“Баҳрур-роиқ” китоби).
Имом Таҳтовий бу масалада шундай дейдилар:
والحاصل أن التأخير اليسير للإعانة على الخير غير مكروه ولا بأس أن ينتظر الإمام إنتظارا وسطا كما في المضمرات قوله ( مع مراعاة الوقت المستحب ) فلا يجوز التأخير عنه إلى المكروه مطلقا
“Бу масалада хулоса шуки, яхшиликка ёрдам бериш ниятида иқоматни озгина кечиктириш макруҳ эмас. Имом ҳам жамоат йиғилишини ўртача даражада кутса, бунинг зарари йўқ (“Музмарот” китоби). Бу ҳукмлар мустаҳаб вақтни риоя қилиш билан бўлади. Яъни иқоматни мустаҳаб вақтдан макруҳ вақтгача ҳеч ҳам кечиктириш жоиз эмас” (“Хошиятут-Таҳтовий” китоби).
Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда, Пайғамбаримиз алайҳиссалом хуфтонни кечанинг учдан бирига кечиктирганлари, кейин масжидга чиққанларида саҳобийлар у зотни кутиб туришгани ҳақида баён қилинади. Бундан жамоат имомни кутиши шариатда жорий экани келиб чиқади.
Бунинг устига масжидларда намоз ўқиб беришга энг ҳақли киши – шу ернинг расмий имомидир. У ҳақли бўлган жойда бошқа киши имомлик қилиши тўғри эмас. Шунинг учун одамларга малол келмайдиган вақтгача уни кутилади. Қавм, ҳадиси шарифларда баён қилингани каби, намоз ўқилишини кутиб ўтирган вақтда ҳам намоз ўқиганлик савобини олади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
🔗 Улашинг: /channel/muminuzm
ГУНОҲЛАРНИ ЮВУВЧИ ХИСЛАТЛАР
11. Ихлос билан қилинган ҳаж ҳам гуноҳларнинг каффорат бўлишига сабаб бўлади.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Ҳожи уйидан чиққанидан бошлаб Аллоҳнинг ҳимоясида бўлади. Агар у фарзларни бажаришдан олдин вафот этса, ажру савоби Аллоҳнинг зиммасида қолади. Вафот этмай, ҳажнинг фарзларини (coғ-омон) адо этса, аввалги ва кейинги гуноҳлари мағфират қилинади. Шу йўлда бир дирҳам сарфлаш Аллоҳ йўлида шундан бошқа миллион дирҳамни сарфлашга баравардир».
Яна бир ривоятда: «Ким фарзларини бажарса, мусулмонлар унинг тилидан ва қўлидан саломат бўлса, аввалгию кейинги гуноҳлари кечирилади», дейилган.
12. Мақоми Иброҳим ортида намоз ўқиш ҳам гуноҳларга каффорат бўлади.
Қози Иёз «Шифо»да шундай деган: «Ким мақоми Иброҳим ортида икки ракъат намоз ўқиса, унинг аввалгию кейинги гуноҳлари кечирилади, Қиёмат куни иймон келтирганлардан бўлиб тирилади».
13. Ҳашр сурасини ўқиш, Қуръон ўқитиш ҳам гуноҳларга каффорат бўлади.
14. Тасбех, таҳлил ва такбир айтиш ҳам гуноҳларнинг кечирилишига сабаб бўлади.
«Ким юз марта тасбеҳ айтса, юз марта ҳамд айтса, юз марта такбир айтса, аввалгию кейинги гуноҳлари кечирилади» (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).
Яна бир ривоятда «Ким кўзи ожиз одамни қирқ қадам етакласа, аввалгию кейинги гуноҳлари кечирилади», дейилган (Имом Аҳмад бу ҳадиснинг ривоят қилувчиларини ишончли деб айтган).
15. Мусулмон биродарининг ҳожати учун ҳаракат қилиш ҳам гуноҳларнинг каффорат бўлишига сабаб бўлади.
«Ким мусулмон биродарининг ҳожати учун ҳаракат қилса, уни раво қилса ҳам, қилмаса ҳам аввалгию кейинги гуноҳлари кечирилади, унга икки омонлик ёзилади: дўзахдан омонлик ва мунофиқликдан омонлик».
16. Қўл бериб кўришиш ҳам гуноҳларнинг кечирилишига сабаб бўлади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ учун бир-бирини яхши кўрадиган икки киши (бир ривоятда «икки мусулмон») учрашганда қўл бериб кўришса ва Набий алайҳиссаломга салавот айтишса, иккови ажралиб кетиши билан аввалгию кейинги гуноҳлари кечирилади» (Имом Ибн Ҳиббон ва Имом Аҳмад ривояти).
17. Таом егандан сўнг ҳамд айтиш ҳам каффорат бўладиган гуноҳларга сабаблардандир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким таом еб, сўнгра «Мени бу таом билан таомлантирган ва мендан ҳеч қандай куч-қувват талаб қилмай мени ризқлантирган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин» деса, аввалгию кейинги гуноҳлари кечирилади» (Имом Абу Довуд, Имом Ибн Можа ва Имом Термизий ривояти).
18. Ҳақиқий мусулмон бўлиб умр кечириш ҳам гуноҳларнинг кечирилишига сабаб бўлади.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Мусулмон одам қирқ ёшга кирса, Аллоҳ ундан уч турли балони: ақлдан озиш, мохов ва пес бўлишни буриб қўяди. Эллик ёшга етса, Аллоҳ унинг гуноҳларини енгиллатади. Олтмиш ёшга етса, Аллоҳ уни Ўзига юзланиш билан ризқлантиради. Етмиш ёшга етса, фаришталар уни яхши кўрадилар. Саксон ёшга етса, яхшиликларини қолдириб, ёмонликлари ўчирилади. Тўқсон ёшга етса, Аллоҳ таоло унинг аввалгию кейинги гуноҳларини кечиради ва у Аллоҳнинг ердаги асири деб номланади, оила аъзоларини шафоат қилишига имкон берилади».
Изоҳ. Бу ҳадиси шарифда шариатга мувофиқ ҳаёт кечирган мусулмон назарда тутилган. Лекин шу ёшларга етса ҳам фисқу фужур ишларни қилиб юрадиган бўлса, ҳадисда айтилган фазилатлардан бебаҳра қолади. Уламолар бу ҳадисда ундай одам назарда тутилмаганини таъкидлаб айтишган.
“Энг шарафли уммат” китобидан.
mehrob_uz
/channel/muminuzm
Одамлардан фаришталикни талаб қилманг!
Чунки бу дунёда ожиз бандалар яшайди фаришталар эмас. Ҳар биримиз адашамиз хато қиламиз билиб билмай кимнингдир кӯнглига озор берамиз.
Лекин кӯнглимизга озор берган ӯша ёмонни ҳам, қандайдир бир яхши хислати булади. Биз учун энг мукаммал бӯлган инсонни хам бир ёмон одати булади!
Бизга озорларни эслаб юрмаслигимиз учун Унутиш ва Кечириш туйғулари берилган. Агар кечирмасак демак биз хам яхши одам эмасмиз.
Шундай экан ёмон одамлар йӯқ. Шунчаки ёмон одатлар бор холос. Яқинларингиздан ва дӯсту ёрингиздан кичкина ёмон одати учун воз кечманг. Кечиринг ва унутинг!
/channel/muminuzm
ОЛТИНДАН ҚИММАТ СЎЗЛАР
🍃
Ҳаётимда улкан муваффақиятларга эришган одамнинг ишларини кузатсам, албатта, у ота-онасига яхшилик қилган бўлиб чиқади. Ота-онага яхшилик қилиш муваффақият калитидир.
☘️
Ғам-андуҳсиз одам йўқ. Лекин «Бу шунчаки дунё» деб табассум қиладиган одам топилади.
🌿
Сиқилган пайтингизда йиғламанг, балки саждага йиқилинг.
🌱
Энг яхши дўст дунё сенга кулиб боққанда ҳасад қилмайди, дунё сендан юз ўгирса, сени ташлаб кетмайди.
🍃
Виқор ва ҳайбатли бўлишнинг сабаби камгапликдир.
☘️
Солиҳлардан бири айтади: «Фарзандингга Қуръонни ўргат. Қуръон унга барча нарсани ўргатади».
🌿
Ким онасига яхшилик қилишдан маҳрум бўлса, барча яхшиликлардан мосуво бўлибди!
/channel/muminuzm
Сафар ойи қандай ой?
Давоми...
Отамиз раҳматли бу ой тўғрисидаги одамлар ичида тарқалиб қолган гапу сўзлар нотўғри эканлигини айтиб берар эдилар. Албатта, бошқа аҳли илмлар ҳам ҳақиқатни халққа етказар эдилар. Аммо омма ичида барибир Сафар ойидан шумланиш маъносидаги гаплар давом этаверарди.
Сафар ойи ҳақидаги нохуш тушунча ва эътиқодлар ҳозир ҳам давом этмоқда. Яқинда ёзув ишлари билан машғул бўлиб ўтирсам, болалар ҳузуримга келиб, қўшниларимиздан бир йўқлаётганининг хабарини беришди.
Салом-алик, дуо-фотиҳадан кейин муҳтарам қўшни мақсадга кўчдилар. Ўғилларига яхши жойдан келин топилгани, бугун қуда тарафга боришлари ва маслаҳат қилишлари ҳақида сўзладилар.
–Шу мунсабат билан бир катта савол пайдо бўлиб қолди, дедилар қўшни.
–Қани, эшитайликчи, қандай савол экан? – дедим, савол нималигини дарҳол тушунган бўлсам ҳам.
–Тўйнинг Сафар ойига тўғри келиб қолишининг эҳтимоли ҳам бор экан. Шу гап чиқиши билан десангиз, аёллар бир дунё гапни гапириб ташлашди. Тўхта, буларнинг ҳаммасини жанобларидан бир сўраб олай, ҳали қуданикига борганда ҳам бу машмашалар бўлиши мумкин, дедим ўзимга ва вақтингизни олсам ҳам олдингизга келдим, –дедилар қўшни кулиб.
Қўшнининг саволига қўлдан келганича жавоб бердим. Бу гаплар эскидан борлигини, яна давом этаётганини ва уларга фақат илм орқалигина барҳам берилиши мумкинлигини айтдим. Шу мақсадда ойлик китобча чиқариш ниятида эканлигимизни, ўшанда шунга ўхшаш масалаларга ҳам эътибор қаратиш ниятидалигимизни айтиб, дуо қилиб туришларини сўрадим.
Ўша куни пешиндан кейин дину диёнатини маҳкам тутган зиёлиларимиздан бири келди.
(Давоми бор...)
/channel/muminuzm
#muftiy_minbari
📹 АЛЛОҲНИНГ РАҲМАТИ ЁҒИЛГАН КУН
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
@Muminuzm
Сафар ойи қандай ой?
Сафар ойи ҳижрий–қамарий тақвим бўйича йилнинг иккинчи ойидир.
Одатда, бу ой яқинлашиши билан кишилар орасида турли саволлар кўпая боради. Сафар ойида сафар қилиб бўлмасмиш. Сафар ойида тўй қилиб бўлмасмиш ва ҳоказолар. Ушбу гаплар диний маънода бўлиши ҳам турган гап. Чунки, ўша гапларнинг тагида Сафар ойида сафар қилса сафарида офатга дучор бўлармиш ва тўй қилса, оиласи бахтсиз бўлармиш, деган эътиқод бўлади.
Бу гапларни кичикликдан эшитиб келаман. Дастлаб, Сафар ойида сафар қилиб бўлмасмиш, деган гапни эшитганимда номи сафар бўлгани учундир, деб хаёл қилган эдим. Кейин билсам, ой номи сафар эмас, «софар» экан. Бу ойнинг номининг сафарга ҳеч алоқаси йўқ экан. Фақат бизда алифбомиз ўзганикига алмаштирилганда уларнинг алифбоси камбағаллик қилиб шу хато юз берган экан.
(Давоми бор...)
/channel/muminuzm
Сажда...
Кўнглингиз ғашми? Юрак қурғур ҳаёт синовларидан безиллаб қолганми? Ҳаловатсизлик, безовталик, доимий сиқилишлар сизни ўзига "дўст" тутганми?
Саждага бош қўйинг! Саждага эгилинг! Оҳҳ, мана кўрасиз, кўксингизда асов отдек типирчилаётган қалб ўз-ўзидан оройиш топади, вужудингизни қучиб олган ғам ҳаловатга таслим бўлади, ўзингизни барча ташвишлардан ҳур ва озод ҳис қиласиз.
Бу — бежиз эмас. Тиббиёт олимларининг айтишича, сажда ҳолатида тизза ва оёқ кафти ўртасида жойлашган қон томирларидаги босим жуда паст бўлади, шу тариқа бу пайтда қон томири дам олади.
Яна бир илоҳий ҳодиса — сажда пайтида инсоннинг мияси юрагидан пастга келади. Шу вазиятда мияга қон ва кислород одатдагидан кўпроқ қуйилиб, мия зарурий моддалар билан тўйинади. Натижада хотира, кўриш ва эшитиш қобилияти кучаяди.
Фарз қилган ибодатида ҳам бандасининг шифосини, ҳаловатини ўйлаган меҳрибон ва раҳмли Зотга ҳамд бўлсин.
/channel/muminuzm
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ,!
ЯКШАНБА ТОНГИ
ХАЙРЛИ БЎЛСИН!
Бугун 4 август,Хижрий 1446
29-Мухаррам ойи
Ҳар нарса ниятга боғлиқ. Шундай экан, ҳар тонг "бугун албатта яхши бўлади" деб бошланса ИншаАллоҳ шундай бўлади...
🌸
Якшанба куни ҳаммамизга ҳайрли бўлсин.!
@Muminuzm
#muftiy_minbari
📹 ТАФРИҚА - ИЖТИМОИЙ ИЛЛАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
@Muminuzm
#Намоз_вақтлари
Музработ тумани учун
📆03.08.2024 йил,
28-Мухаррам ойи,Хижрий 1446
Шанба ҳолатида
⏱ Бомдод 04:50
⏱ Пешин 13:00
⏱ Аср 18:05
⏱ Шом 19:55
⏱ Хуфтон 21:25
🏞Тоннг вақти: 04:17
☀️Қуёш чиқиши: 05:38
🌥Қуёш ботиши: 19:38
🔗 Яқинларингизга хам улашинг!!!
/channel/muminuzm - диний маърифий канай
🎞Sodiq Samarqandiy jumadan keyingi jamoaviy duolarni “payg‘ambarimiz qilmagan ish” degan fikr bilan rad etmoqda hamda jamoaviy duoni bid’atga chiqarmoqda. Bu to‘g‘rimi?
🔰Shukurulloh Egamberdiyev,
“Abu Hanifa” masjidi imom-xatibi
Manba:Ziyo.uz
@Muminuzm
🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🕌
🕊ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ📿
🌹ВА БАРАКАТУҲУ🕊
Пайшанба тонги хайрли бўлсин!!!
01-август,2024-йил,Хижрий 1446, 26-мухаррам ойи.
🤲🏻Тонгингиз шукрга, кунингиз дуолар ижобатига бой бўлсин... Хонадонингизга Аллоҳнинг баракоти, раҳмати ва файзи ёғилсин!
☘️🌹🤲🌿🌹🍃🤲🌹
Дуоларингиз дунё ва охиратингиз учун қалқон бўлсин!
/channel/muminuzm
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу дедилар: “Аллоҳ ҳеч бир бандага, уни азоблашни хоҳлаб туриб, истиғфорни илҳом қилмайди”. Яъни истиғфорни айтадиган қилиб қўйибдими, демак, бу нарса Аллоҳ ўша бандасини азоблашни хоҳламаётганининг аломатидир.
👇👇👇
/channel/muminuzm