muminuzm | Unsorted

Telegram-канал muminuzm - Mo’min.uz

-

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилояти, Музработ тумани "Дўстмуҳаммад бобо”жомеъ масжиди расмий канали Каналга уланиш: https://t.me/MuminUzM

Subscribe to a channel

Mo’min.uz

#Мутолаа_вақти
✒️​СИЗГА ЎХШАГАН ОНА БЎЛАМАН
.

Бир куни онамни қаттиқ ранжитдим. Чексиз қайғу ичида ўксинибгина юзимга қараб:
—  Она бўлсанг мени тушунасан,- деди. Ўсмирликнинг тентаклик кезлари эди. Қайғусига парво қилмай:
—  Мен асло сиздай она бўлмайман!- дедим. Онам индамай ошхонага чиқиб кетди.  Аслида ҳали сўзимни тугатмасданоқ пушаймон бўлиб бўлдим, лекин айтилган сўз — отилган ўқ. Ортиқча ғурур бор эди ичимда. Олдига бориб узр сўраёлмадим. Бирдан кечагина олиб келган китобига кўзим тушди. Кичик стол устида ётарди. Балки китоб ўқишга тутинсам, кўнглини олган бўламан деб хонамга кириб кетдим. Китоб ўқиётиб ухлаб қолибман. Орадан қанча вақт ўтганини билмайман, дадамнинг овозидан уйғониб кетдим. Ишдан келиб, онам билан нималарнидир гаплашаётган экан. Атрофга оқшом қоронғулиги тушган эди. Турмоқчи бўлгандим, устимга ёпинчиқ ташланганини пайқадим. Китоб қўлимдан олиниб, устим ёпилганди. Ўрнимдан туриб чироқни ёқдим, ётоғим бошида бир бўлак кекс, ёнида долчинли сут ва кичик хат турарди: “Сен мендай она бўлмайсан, мендан ҳам яхши она бўлсан!”  Бошимдан шарақлаб қайнаётган сув тўкилгандай бўлди. Қандай қилиб онамга шундай дея олдим?!..  Лекин ичимдаги беъмани жаҳл яна онамнинг ёнига келиб узр сўрашимга тўсиқ бўлди. Аслида тортишиб қолганимизнинг сабаби ҳам бошимнинг устида турган мана шу кекс эди. Мен эртанги кунги ўқув йили хайрлашув маросими учун ширинлик тайёрлаб беришни сўрадим. Онам ишлари кўплиги учун кекс тайёрлаб беролмаслигини қатъий айтди. Онам ўша ширинликни тайёрлаб бермаса ўртоқларим олдида хижолат бўлардим. Модомики, онам кекс пиширар экан, нега мени бунча хафа қилди?
Дадам ёнимга келдилар. Йиғлаётгандим. Кўз ёшларимни артдилар.
—  Нималар бўлиб ўтганини биламан, сенга бир сирни очаман, лекин зинҳор онангга айтмайсан, - дедилар. Бошимни тебратдим.
—  Эртага менинг маош оладиган куним. Уйда ёғ билан ун тугаб қолган экан. Онангга бир кун бирор нима қилиб амаллаб туришини айтгандим. Сен кекс тайёрлашини сўраганингда, ўксинмагин деб “уйда маҳсулот йўқ” деёлмабди. Қўшнилардан сўрашга ҳам ийманибди. Лекин қаттиқ хафа бўлганингни кўриб баққолга қарзга ёздириб олишга мажбур бўлибди.
Дадамнинг бу сўзларидан бошим ғовлаб, миям увишиб қолди. Аввалгидан ҳам улкан қайғу билан онамнинг ёнига қараб чопдим. Ҳўнграб-ўксиниб йиғлардиму, бир сўз айтолмасдим. Амаллаб ўпкамни босдиму, шу сўзларни айта олдим холос:
—  Мен сизга ўхшаган она бўламан! Қайғуимни фарзандларимга билдирмайман, ўрни келганда киприк қоқмасдан ҳар қандай фидоийликдан қайтмайман! Ва фарзандларимни сиз мени севгандек севаман!
📲 Яқинларингизга  хам улашинг!!!
/channel/muminuzm - диний маърифий канал

Читать полностью…

Mo’min.uz

#Шеърият
НИМА ЭКСАНГ, ШУНИ ЎРАСАН!

Салом берсанг, алик оларлар,
Хурмат қилсанг, иззат қиларлар.
Халқимизда, гап бор биродар,
Нима эксанг, шуни ўрасан!

Арпа эксанг, буғдой унмайди,
Хеч бир амал, унутилмайди.
Тақдир қасос, олмай қўймайди,
Нима эксанг, шуни ўрасан!

Дарёга от, қилсанг яхшилик,
Билса балиқ, билмаса Холиқ.
Ишон дўстим, қайтади аниқ,
Нима эксанг, шуни ўрасан!

Ранжитсанг гар, ота-онангни,
Махзун этсанг, улар қалбини.
Фарзандингдан қайтар бир куни,
Нима эксанг, шуни ўрасан!

Одоб берсанг, ўғил-қизингга,
Сўзсиз тобе, бўлар сўзингга.
Тик боқмайди, асло кўзингга,
Нима эксанг, шуни ўрасан!

Бировларга,  қилсанг ёмонлик,
Кўрмагайсан, сен хам омонлик.
Дерлар буни, дунё хисоблик,
Нима эксанг, шуни ўрасан!
📲 Яқинларингизга  хам улашинг!!!
/channel/muminuzm - диний маърифий канал

Читать полностью…

Mo’min.uz

#Янгиликлар
"Ma'rifat karvoni" loyihasi doirasida Muzrabot tuman 26-son Yangabod Madaniyat uyida “Yangi O‘zbekistonda diniy-ma’rifiy sohada amalga oshirilayotgan islohotlar va bunyodkorlik ishlari” mavzusida ma'naviy-ma'rifiy tadbir bo'lib o'tdi. Tadbirda imom-xatiblar, ziyolilar, nuroniylar, xotin-qizlar, uyushmagan yoshlar va boshqa ma’rifiy soha vakillari ishtirok etdi.
"Ma’rifat karvoni" loyihasida tuman Ma'naviyat va ma'rifat bo'linmasining mahalliy targ'ibotchilari tuman Bosh imom xatibi B.Qosimov, Xalq deputatlar tuman Kengasi deputati T.Tangirov va tuman yoshlar ishlari bo‘limi ''Fidokor'' MFY yetakchisi SH.Kurabov tomonidan “Yangi O‘zbekistonda diniy-ma’rifiy sohada amalga oshirilayotgan islohotlar", “Yangi O‘zbekiston – islohotlar falsafasi” , “Zamonaviy yoshlar – taraqqiyot drayveri”  mavzularida ma'lumotlar bildirildi.

📲 Яқинларингизга  хам улашинг!!!
/channel/muminuzm - диний маърифий канал

Читать полностью…

Mo’min.uz

SURXONDARYODA IMOM-XATIBLAR UCHUN TAJVID FANIDAN AMALIY MASHG’ULOT BO’LIB O’TDI

Xabaringiz bor, O‘zbekiston musulmonlari idorasi raisi, muftiy Shayx Nuriddin Xoliqnazar xazratlarining tashabbuslari bilan Respublikamizdagi masjidlarda faoliyat olib borayotgan imom-xatib va imom noiblarining Qur’on qiroati bo‘yicha bilim va ko‘nikmalarini yanada rivojlantirish maqsadida joriy yilning sentyabr oyida tajvid ilmi bo‘yicha o‘quv-amaliy mashg‘ulotlari boshlangan edi.

Bugun 2024-yil 13-dekabr sanasida Surxondaryo viloyatida faoliyat olib borayotgan imom-xatib va imom noiblar uchun “IMOM TERMIZIY” O’MITMda tajvid ilmi bo‘yicha navbatdagi o‘quv mashg‘ulotlari bo‘lib o‘tdi.

O‘quv mashg‘ulotida “Qur’on va tajvidni o‘rgatish” bo‘limi mudiri Shayx Alijon qori Fayzulloh Maxdum ham ishtirok etib, tinglovchilarga kerakli tavsiyalarni berdi..
/channel/muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

❓Жаноза чиққан уйдагилар ювиниши мумкин эмасми?

Отабек домла Мамадиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси
@Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

Қалб

Аллоҳ таоло қалбларнинг бир қанча турларини зикр этиб, ҳолатларини баён қилиб берган:

–Соғлом, саломат, покиза қалб

У Аллоҳгагина ихлосли ва турли тойилиш, оғишлардан холи қалб.

–Тавба қилувчи қалб
У мудом Аллоҳга қайтувчи, тавба қилувчи қалб. 

–Қўрқувчи қалб.
У Аллоҳ таолонинг Ўзидангина қўрққан қалб.

–Тақводор қалб
У Аллоҳ таолонинг шиорлари-буйруқ ва қайтариқларини улуғлайдиган, риоя қилиб, ҳурматлайдиган қалб.

–Тирик қалб
У Аллоҳга иймон келтирган ва Унга шукр қилган қалб. 

–Касал қалб
У шубҳа, нифоқ, риё каби дардга гирифтор бўлган қалб.

–Басират кўзи кўр қалб

У ҳақни кўрмайдиган ва идрок этмайдиган қалб.

–Гуноҳкор қалб
У Ҳақ гувоҳлигини беркитгувчи қалб.

–Кибрли қалб
У Аллоҳнинг борлиги ва бирлигидан, У зотга итоат қилишдан кибр қилувчи, зулмкор, тажовузклор қалб.

–Қаттиқ, қўпол қалб
У ундан раҳм-шафқат, меҳр-мурувват суғуриб ташланган, ғализ қалб.

–Қасоват, моғор босган қалб
У иймон билан юмшамайдиган, унга эгилмайдиган, Аллоҳни эсламайдиган ва ҳатто Уни танимайдиган қалб.

–Ғофил қалб
У ҳаёти дунёда ўз вазифасидан, нима учун яратилганидан ғофил, гумроҳ қалб.

Эй қалбларни ўзгартирувчи Зот, қалбимизни дининг ва тоатингда собит қил!
Амин!

📲 Яқинларингизга  хам улашинг!!!
/channel/muminuzm - диний маърифий канал

Читать полностью…

Mo’min.uz

Садақанинг фойдалари

• Фаришталар молингга барака тилаб дуо қиладилар;
• У сенинг шайтонлар устидан ғалабангдир;
• У Аллоҳ азза ва жалланинг ғазабини ўчиради;
• У ҳар бир касалликка даво ва шифодир;
• У сенинг обрў ва ҳурматингни сақлайди;
• У сенинг ўлим олди хотимангни гўзал қилади;
• Садақанг тўсиқ бўлиб сени дўзахдан ҳимоя қилади;
• У қиёмат куни сенинг соябонингдир;
• У сенинг мол-мулкингни зиёда қилади;
• У қалбинг қаттиқлигини юмшатади;
• Садақа қабр азоби ва оловидан сақлайди;
• У хато ва гуноҳларингни ўчиради;
• У садақа берувчидан ва унинг яқинларидан балони даф қилади.
/channel/muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

Тиш қўйдираётганда таҳоратли бўлиш керакми?

Фатво маркази катта устози
Муҳаммад Айюб домла ҲОМИДОВ

@Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

"Fotiha" surasi qiroatida yo'l qo'yiladigan ba'zi hatolar va ularning muolajasi
©Shayx Alijon qori
@Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

ТУРЛИ КИШИЛАР БИЛАН МУОМАЛА ОДОБЛАРИ
🌐@Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

Yaxshi odamlar bor!
Ijtimoiy rolik
🌐@Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

🎙Инсон ўлгандан кейин унинг руҳи қаерда бўлади?

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
,
@Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

#tabrik
8-dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi qabul qilingan kun!
/channel/muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

Конституция куни муносабати билан Ўзбекистон халқига байрам табриги

Праздничное поздравление народу Узбекистана по случаю Дня Конституции

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Читать полностью…

Mo’min.uz

#Намоз_вақтлари
Музработ тумани учун
📆06.12.2024 йил,
05-Жумадус соний ойи,Хижрий 1446
Жума  ҳолатида

🕖 Бомдод        06:45
🕐  Пешин          13:00
🕓  Аср                15:50
🕠  Шом              17:30
🕣  Хуфтон          19:05


🏞 Тонг вақти:       06:16
☀️ Қуёш чиқиши:  07:32
🌥 Қуёш ботиши:   17:14

📲 Яқинларингизга  хам улашинг!!!
/channel/muminuzm - диний маърифий канал

Читать полностью…

Mo’min.uz

БАДАН ПОКЛИГИ ОДОБЛАРИ
@Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

❓Жаноза чиққан уйдагилар ювиниши мумкин эмасми?

Отабек домла Мамадиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси
@Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

"Одамларнинг кўзига ёш, қалбига хурсандчилик келтиргани Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил қилиниши бўлди. Бу – Инсоф агентлиги"


Манба: /channel/shmirziyoyev/25077

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Mo’min.uz

#Намоз_вақтлари
Музработ тумани учун
📆13.12.2024 йил,
12-Жумадус соний ойи,Хижрий 1446
Жума  ҳолатида

🕋  Бомдод        06:50
🕋  Пешин          13:00
🕋  Аср                15:50
🕋  Шом              17:35
🕋  Хуфтон          19:10

🏞 Тонг вақти:       06:21
☀️ Қуёш чиқиши:  07:39
🌥 Қуёш ботиши:   17:14
📲 Яқинларингизга  хам улашинг!!!

/channel/muminuzm - диний маърифий канал

Читать полностью…

Mo’min.uz

#xabar #ulamolar_kengashi
🌙 УЛАМОЛАР КЕНГАШИ ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛДИ

🗣Бугун, 12 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раислигида Уламолар Кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар бош имом-хатиблари, тажрибали уламолар ва диний таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этди.

📖 Қуръон тиловати билан бошланган мажлисда 2024 йилги иш фаолият натижалари ва келгусидаги режалар таҳлил қилинди. Шунингдек, Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан тақдим этилган маълумотномалар муҳокама этилди.

💬 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари йиғилишда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган диний-маърифий ислоҳотлар, янги очилган масжид-мадрасалар ва қайта қурилган жомелар, Фатво маркази савол-жавоблари, мадрасаларлар илмий салоҳиятини такомиллаштириш, имом-хатиблар касб-маҳоратини ошириш ва эҳтиёжманд оилаларга ёрдам кўрсатиш ишлари тўғрисида ахборот бердилар.

✍️ Йиғилишда тизимдаги соҳа ходимларининг лавозим йўриқномалари, ҳужжат юритиши, меҳнат қонунчилиги, молия-хўжалик ва устав фаолиятига оид хато-камчиликлари танқид қилинди. Шунингдек, белгиланган тартиб-қоидаларга риоя этмаганларга тегишли чоралар кўрилгани айтилди.

🌙 Муфтий ҳазратлари юртимиз аҳолиси ҳуқуқий давлат ва қонун устувор бўлган жамиятда истиқомат қилишини таъкидлаш баробарида соҳа ходимларига бундай дедилар: “Жамиятда ким қандай мартаба ва мақомда бўлишидан қатъи назар қонун-қоидаларга амал қилиши шарт. Қонунга итоат – раҳбарга итоат, бу эса динимиз талабидир”.


Мажлисда имом-хатиблар фаолиятини ривожлантириш, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжини таъминлаш, ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш ва бугунги давр талабларига жавоб бериш юзасидан чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш каби вазифалар топширилди.

Шунингдек, имом-хатиблар масъулиятини ошириш ва меҳнат фаолиятини таҳлил қилиш учун СPI баҳолаш мезонини жорий этиш, келгусида имом-хатибларни рағбатлантириш, лавозимини кўтариш ёки таъсир чораларини кўришда мазкур тизим асос бўлиши қайд этилди.


🟢Йиғилиш якунида тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Mo’min.uz

#Ro‘za
Абу Саид ал-Худрийдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Банда Аллоҳ таоло йўлида бир кун рўза тутаркан, ушбу кун учун Аллоҳ таоло унинг юзини дўзах оташидан етмиш йиллик масофага узоқлаштиради». (Насаий ривояти). Бошқа бир ривоятда шундай келади: «Аллоҳ йўлида бир кун рўза тутган кишидан дўзах оташи юз йиллик масофага узоқлашади».

Музработ тумани (вакти билан)
2024 йил 12-декабрь, пайшанба
Ҳижрий: 1446 йил 11-жумадус сони

⌚️Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 05:58
⌚️Ифторлик (оғиз очиш) вақти
: 17:25
@Muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

​Онам туфайли барча аёлларни ҳурмат қиламан

🔹Онам доим: "Дадаларингиз ишдан уйга қайтганида юзига кулиб, табассум билан боқинглар. Чунки ташқари ҳаётнинг ҳолати оталарни синдирадиган даражада аянчли...", дердилар.

🔹Ҳомиладор аёл бирор аъзосида зарарни ҳис қилса, масалан, юрагига қон етиб боришида муаммо бўлса, она вужудидаги ҳомила зарарни бартараф қилиш учун ҳужайра юборади. Субҳоналлоҳ!

🔹Оила аъзоларимга: «Сўзга чиқишимдан олдин устимга қаҳва тўкилиб кетди» деб, ўша ноқулай вазият ҳақида гапириб бераётган эдим, барчалари: «Кейин нима бўлди?» деб сўрашди. Фақат онам: «Бирор озор етмадими?» дедилар.

🔹Бир куни касал бўлиб қолдим... Ҳамма ухлади, аммо онам кўз юммади.

🔹Онам туфайли барча аёлларни ҳурмат қиламан.

🔹Она доим ишлатадиган ёлғонлар:
– Болам, сен еявер, менинг қорним тўқ.
– Мана бу гўштни егин, мен гўштни унча ёқтирмайман.
– Мана бу пулни олавер, менда унга эҳтиёж йўқ.
– Мана бу чойшабни ёпин, мен совқотмаяпман.
– Йиғлама, мен касал эмасман.
Бошқа суюкли инсонингиз бундай қилишга қодирми?!
Роббим! Онамни ва “омийн” деб дуога қўшилган барчани оналарини жаннат аҳлининг саййидаларидан қилгин!🤲🏻

🔹Ҳар‑бир буюк аёлнинг ортида буюк она турган бўлади.

🔹Битта она ўнта болани парваришлай олади, лекин ўнта бола баъзан битта онани парваришлай олмайди. Онамни жаннат саййидаларидан қилгин, Аллоҳим!

🔹Толқ ибн Ҳабиб онасининг бошини ўпар, ҳурмат юзасидан онаси турган уйнинг тепасида юрмас эди.

🔹Фақиҳ, имом Ибн Асокир таълим беришларини сўрашгани учун Хуросонга боришга қасд қилдилар. Аммо оз ўтмай сафар ҳақидаги фикрларидан қайтдилар ва Хуросон аҳлига шундай ёздилар: «Онам сафарга рухсат бермадилар».

🔹Она дуосининг тугаш муддати йўқ. Она вафот топса ҳам, унинг фарзандларига қилган дуосидаги барака боқий қолаверади. Аллоҳим, онамни жаннат билан мукофотла, чунки онам менинг ҳаётимни бўстонга айлантирган эди.

🔹 Онаси вафот топган кишининг у ҳақидаги ажойиб таърифи: «Аллоҳнинг раҳмати 🌹(бўлмиш онам) Аллоҳнинг раҳматига риҳлат қилдилар».
Бобур Аҳмад тайёрлади.
📲 Яқинларингизга  хам улашинг!!!
/channel/muminuzm - диний маърифий канал

Читать полностью…

Mo’min.uz

Тавбани кечга сурувчи киши икки хатарнинг орасида бўлади:

1. Гуноҳлар кўпайгани сари қалбини зулмат қоплаб олади. Натижада гуноҳ қилиш унинг табиатига айланиб қолади.

2. Касал бўлиб қолиб, қалбидаги зулматни кетказишга вақт тополмай қолиши мумкин. Натижада Роббининг ҳузурига салим бўлмаган қалб билан боради. Зеро, Аллоҳнинг ҳузурига салим қалб билан борган кишигина нажот топади.

Уламолар шундай мисол келтирганлар: “Тавбани кейинга сурувчи киши дарахтни жойидан суғуришни кечга сурувчи кишига ўхшайди. Бир куни бориб қараса, дарахт йўғонлаб кетибди. Энди уни жуда кўп машаққат билангина суғуриш мумкин бўлади. Дарахт жойида тургани сари бақувватлашиб борганидек тавбани ортга суриб, гуноҳлари кўпайиб кетган кишининг тавба қилиши жуда қийин бўлади. Умри ўтгани сайин табиатга айланиб қолган гуноҳлардан воз кечиш қийин бўлади.

Қуввати борлигида гуноҳдан тавба қилмади. Вақт ўтиб ўзи заифлашди, гуноҳлар эса кўпайиб қалбини ўраб олди. Энди унга жуда қийин бўлади”.
/channel/muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

Доим тақдирдан рози бўлинг

Одам бахтли бўлиш учун тақдирдан рози бўлишни ўрганиши керак. Агар тақдирдан рози бўлмасанг, борига қаноат қилмасанг, қасрларда ҳам ҳаловат топмайсан. Агар розилик билан қаноатинг бўлса, кулбада ҳам роҳат қиласан. Доим тақдирдан рози бўлинг,  борига қаноат қилинг!

«Қалбга таскин битиклар» китобидан.
/channel/muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

СУРА БОШИДА "БИСМИЛЛАҲ" АЙТИШ

❓1476-CАВОЛ: “Ихлос” сурасини 100 марта ўқиганда ҳар сафар “Бисмиллаҳ”ни айтиладими? Олдиндан раҳмат.


💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сураларни бошлашдан аввал "басмала (Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим)"ни айтиш суннат амал саналади.
   Басмала Қуръони каримдан бир оят бўлиб, сураларнинг орасини ажратиш учун нозил бўлган. Бу ҳақда Аллома Зайлаий айтадилар:
الْبَسْمَلَةُ آيَةٌ مِنْ الْقُرْآنِ لَيْسَتْ مِنْ أَوَّلِ كُلِّ سُورَةٍ وَلَا مِنْ آخِرِهَا وَإِنَّمَا أُنْزِلَتْ لِلْفَصْلِ
   “Басмала Қуръондан бир оят бўлиб, ҳар бир суранинг бошидан ҳам, охиридан ҳам бир оят эмас. Суралар орасини ажратиш учун нозил қилинган” (“Табйинул-ҳақоиқ” китоби).
   Шундан келиб чиқиб, Ихлос сурасини 100 марта ўқимоқчи бўлган киши ҳар ҳар сафар сурани бошлашдан аввал “басмала" айтиши суннатдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
/channel/muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

Қуръон фазилатлари ҳақида

Кимгаки Қуръон ўқилса, ўзини худди Аллоҳ унга хитоб қилаётганини тинглаётгандай тутсин. Ана шунда эшитганларининг маънолари, латоифлари ва ажойиботлари қалбини тўлдиради.

“Мадорижус соликийн”дан.
🔗/channel/muminuzm– диний-маърифий канал!

Читать полностью…

Mo’min.uz

#hadis
Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади: “Дўстим Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам менга уч нарса:
1. Ҳар ойда уч кун рўза тутиш;
2. Икки ракаат зуҳо (чошгоҳ) намозини ўқиш;
3. Ухлашдан олдин витр намозини ўқишни васият қилдилар”, деди.

Имом Муслим ва Бухорий ривоятлари.

📲 Яқинларингизга  хам улашинг!!!
/channel/muminuzm - диний маърифий канал

Читать полностью…

Mo’min.uz

#Шеърият
ТЕШИК КАМЗУЛ...

Бир камзулим бор эди, 
Кийса, одам уялар,
Чунки олмадек жойин,
Еб қўйишган куялар.

Қишда уни эҳсон деб,
Бердим муҳтож қўшнимга,
Ўша куни шу камзул,
Кириб қолди тушимга,

Ўтганмишман оламдан,
Чоршанбанинг тонгида,
Турганмишман дўзахнинг,
Шундоққина ёнида.

Эмишман шир ялонғоч,
На молим бор ва на пул,
Кўзларимда даҳшату
Қўлимда йиртиқ камзул

Оҳ, у олов, у азоб!
Қоврилармиш одамлар,
Қайта-қайта ёнишиб,
Соврилармиш одамлар.

Ўт менгаям урармиш,
Ёқай деб юз, кўзимни,
Шу тешик камзул билан,
Тўсармишман ўзимни.

Фақат, йиртиқ жойидан,
Ҳар гал жоним куйганда,
Дер эмишман: «Қанийди,
Камзул бутун бўлганда».

Эссизгина тириклик,
Қурсин кийиб, еганим,
Шуми ёруғ дунёдан,
Ўзимга обкелганим ?!

Оҳ, қўшним-а, шунгаям
Суюниб "Раҳмат!" деган,
Олгани-чун раҳматни —
Мен айтсам бўлар экан.

Кийимларим жавонга,
Сиғиб турарди аранг,
Сандиқда қанча латтам —
Қолиб кетди, эҳ, аттанг.

Қариндошлар ичра ҳам
Қийналганлар бор эди,
Чеҳрасидан билардим,
Ким нимага зор эди.

Гадой сўраса юз сўм,
Жаврардим энсам қотиб,
Табассум билан эмас,
Бердим юзига отиб.

Билсам, муҳтож қўлига —
Тутқазганим бир тилло,
Охират сандиғимга —
Тушаркан бўб минг тилло.

Йиғиб меросхўрларга —
Қолиб кетар молимни,
Ўйламабман ўзим-ла —
Олиб кетар молимни.

Ёшлигимда ҳар нени —
Деяверсам "меники ",
Бобом дерди: "Эй, болам,
Берган нарсанг — сеники.

Кийинтирган кийинар,
Едирганлар ейдилар,
Бирини кийсанг, бирин —
Эҳсон қилгин ", дердилар.

Хоҳ яширин, хоҳ ошкор,
Эҳсон қилгин кўпми, оз,
Ҳатто, табассуминг ҳам —
Жаннатга бир имтиёз.

Қарашиб қол, эй инсон,
Мискиннинг ош, нонига,
Ўлмай туриб, кириб ол —
Жаннатнинг айвонига ".

Йиртиқ камзулни ушлаб,
Бир нарсани ўйлардим:
Билганимда тўнимни,
Эҳсон қилган бўлардим.

📲 Яқинларингизга  хам улашинг!!!
/channel/muminuzm - диний маърифий канал

Читать полностью…

Mo’min.uz

​​УЗРЛИ АЁЛ САЖДА ОЯТИНИ ЭШИТСА...

❓1474-CАВОЛ: Ҳайздаги аёл сажда оятини эшитса, сажда қиладими?


💬 ЖАВОБ: Узрли аёл сажда оятини эшитса, сажда қилмайди. Агар сажда қилса, гуноҳкор бўлади. Ҳайзли ёки нифосдаги аёл намоз ўқишга буюрилмагани учун унга тиловат саждасини қилиш вожиб эмас. Лекин жунуб кимсанинг ҳукми бошқача: эркакми, аёлми — жунуб ҳолатида сажда оятини эшитса, тиловат саждаси уларга вожиб бўлади. Покланганидан кейин бу саждани адо этиши керак. Бу ҳақда Имом Сарахсий шундай дейдилар:
وليس على الحائض سجدة قرأت أو سمعت" لأن السجدة ركن من الصلاة والحائض لا تلزمها الصلاة مع تقرر السبب وهو شهود الوقت فلا يلزمها السجدة أيضا بخلاف الجنب فإنه تلزمه الصلاة بسبب الوقت.
   “Ҳайздаги аёл сажда оятини ўқигани ёки эшитгани сабабли сажда қилиши вожиб бўлмайди. Чунки сажда – намознинг бир рукни (фарзи). Ҳайздаги аёлга гарчи намознинг сабаби – вақти кирсада намоз ўқиши лозим бўлмайди. Шу каби саждаи тиловат қилиши ҳам лозим эмас, лекин жунуб шахсга вожиб бўлади. Чунки жунуб киши намоз вақти бўлганда (ғусл қилиб) намоз ўқиши лозимдир” (“Ал-Мабсут”). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.
/channel/muminuzm

Читать полностью…

Mo’min.uz

Ким Қаҳф сурасини жума куни қироат қилса...

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Қаҳф сурасини жума куни қироат қилса, унга икки жума орасича нур зиё сочади", дедилар.
———
▶️ Каҳф сураси
📀 Шайх Алижон қори
@Muminuzm

Читать полностью…
Subscribe to a channel