Қарашлар турлича
Бир эркак аёлини фақат ўзи учун зийнатланиб, безанишини ёқтиради. Бошқа эркак эса аёлини худди Бани Исроилнинг сигирига ўхшаш: «...ранги сап-сариқ, қараганларни хурсанд қиладиган...” бўлишини истайди. (Бақара сураси, 69- оят).
arabicuz
@Musaabir
“Қиёмат куни баъзи одамларга жаннатга кириши учун биргина «Субҳаналлоҳ» деган сўз етмай қолади”.
Имом Қуртубий роҳимаҳуллоҳ.
@Musaabir
Бир куни Шайҳ Мустафо Адавий ҳафизаҳуллоҳга савол жавоб рукнида бир аёл мурожат қилади:
-Ассалому алайкум шайҳ мени эрим доим кечаси фаҳш кинолар кўради шу масалада...
дейиши билан шайҳ бу аёлга:
-Сиз қандай одамсиз, нега эрингизни гуноҳини фош қиласиз, шуни ўрнига , бир эркак деб айтса ҳам бўлар эди-ку, гапирманг бошқа мен бунақа саволларга жавоб бермайман чиқиб кетинг бу ердан деб у аёлни бошқа гапиришга изн бермаган эканлар.
Бир буюк имом:
-Энг катта хиёнат бу эр хотин сирини ташқарига олиб чиқиши, деган экан.
(Ровийси саҳиҳ)
(с)Шайx Ҳафизаҳуллоҳ
@Musaabir
Авваллари кўп ўйлардим: мен ўзи қаерда яшашим керак?..
Мадина, Макка, Истанбул, Америка, Тошкент ва ҳаказо?..
Куни кеча жавоб топгандек бўлдим.
Қаерда бўлсам ҳам мени чин садоқат-ла қаттиқ севгувчи ва мен ҳам ундан кўнглим тўлгувчи инсон билан яшашим муҳимроқ экан…
@Musaabir
«Эй, одамлар!
Уйларингиз юнон ҳукмронларининг уйларига ўхшаш эканини кўряпман.
Ҳашаматга ўчлигингиз менга Кисронинг ҳашаматга ўчлигини эслатяпти.
Бойликка интилишда Қорунга ўхшаш экансиз.
Ҳукмронларингизнинг бошқарув тарзи Фиръавннинг бошқарув тарзига ўхшаяпти.
Нафсингиз Абу Лаҳабнинг нафси билан,
ғурурингиз Абраҳанинг ғурури билан бир хил эканини англаяпман.
Яшаш тарзингиз мунофиқларнинг яшаш тарзига ўхшаш...
Аллоҳ ҳаққи, айтинглар-чи менга, Муҳаммадийлар қаерда?!»
Яҳё ибн Муоз розийаллоҳу анҳу
Дилфуза Комил саҳифасидан.
@Musaabir
КИБР
Аъробийлар Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалар ўтирган мажлисга келиб: "Қайси бирингиз Муҳаммадсиз?", деб сўрар эди.
Мана сизга тавозунинг энг чўққиси! На тахт бор, на сарой бор, на бир у зот саллоллоҳу алайҳи ва салламни саҳобалардан ажратиб турадиган қимматбаҳо кийимлари бор...
Қолган инсонлар каби ерда ўтирадилар. Ҳамма каби кийинадилар. Келган меҳмонлар дарров таниб ололмайди. Ишора қилинсагина таниб олади.
Мана шу оддийлик ҳақида ҳеч бир фикрлаб кўрганмисиз?
Мана шу тупроқда ўтирган зотнинг куни келиб еттинчи самога кўтарилганлари ҳақида фикрлаб кўрганмисиз?
Мана шу оломон ичида ўтирган зотдан куни келиб бутун башарият жаннат эшигини очиб беришларини сўрашини тасаввур қилиб кўрганмисиз?
Мана шундай зотнинг бир куни кичкина қушчаси ўлган болачани тиз чўкиб олиб юпатиб турганлари ҳақида ҳеч фикрлаб кўрганмисиз?
У зот саллоллоҳу алайҳи ва саллам қабрдан биринчи бўлиб тирилиб чиқадилар.
У зот саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ковушларини ўзлари ямаб, кийимларига ўзлари ямоқ солиб, қўйларини ўзлари соғиб ичганларини тасаввур қилиб кўрганмисиз?
Бу зот саллоллоҳу алайҳи ва саллам барча Анбиёларга Қуддусда имом бўлиб намоз ўқиб берганлари ҳақида, бутун башариятга етакчи бўлишни гарданларига олганлари ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?
Оиша онамиз розиёллоҳу анҳо билан югуришда мусобақалашганларини тасаввур қила оласизми?
Тоифда тошбўрон қилинганларида у зот саллоллоҳу алайҳи ва салламга ёрдам бериш учун тоғлар фариштаси тушгани ҳақида фикр қилиб кўрганмисиз? Ёки шунчаки ўқиб ўтиб кетганмисиз?
Улуғлар тавозули бўлишади. Паст инсонлар ўзини катта олади. Кибр қилади. Кибр қилган киши ўзидаги разиллик туфайли кибр қилади.
Ҳаким ибн Ҳизом розиёллоҳу анҳу қурайшнинг улуғларидан эди. Аммо Муоз ибн Жабал розиёллоҳу анҳудан таълим олар эди. Ваҳоланки, у Муоздан 50 ёш катта эди. Унга: "Шу ёшгина боладан таълим оласанми?", дейишганда Ҳаким ибн Ҳизом: "Инсонларни кибр ҳалок қилган ", дер эди.
Ҳақиқатдан ҳам кибр инсонларни ҳалок қилади. Баъзилар озгина пул кўрса юриши, туриши, кулиши, ўртоқлари, харид қиладиган дўконлари ҳам бошқача бўлиб қолади. Одамлар орасида худди Қорунга ўхшаб юради.
Бошқа бири эса "илмий даража"га эришса ўзини худди аввалги-ю охиргилар илмини олган кишидек тутади гўё.
Яна бири бирор мансабга эришса худди дунёнинг калитларига эга чиққандек тутади ўзини.
Бошқа бирови ижтимоий тармоқларда машҳур бўлса ўзини худди Қустантинийяни фатҳ қилган фотиҳдек тутади.
Бойликнинг ёнида кибр бўлса у фақирликдир.
Илмий даражанинг ёнида кибр бўлса у жоҳилликдир.
Мансабнинг ёнида кибр бўлса у пасткашликдир.
Машҳурликнинг ёнида кибр бўлса у таназзулдир.
Мутакаббир сизга қанчалар яқинлашмасин, у билан дўст бўлманг!
Тавозули инсон сиздан қанчалар ўзини олиб қочмасин, ундан ажралманг!
Қалбингизга саломлар бўлсин!
Абдулқодир Полвонов
@Musaabir
Иқтибос...
"Аллоҳ таоло, Юсуф алайҳис саломни қамоқдан чиқарганда, турма деворларни қўпориб ташлайдиган шиддатли яшинни юбормади. Зиндон деворларига бузилиб кетишларига амр қилмади. Шунчаки, сокин тунда, ухлаб ётган подшоҳинг ҳаёлига сизиб кирган бир тушни юборди холос"...
@Musaabir
Тарихда биринчи маротаба, 900 йиллик тарихга эга бўлган, англиянинг дунёдаги энг кучлик университети Оксфордни мўмина қиза ало бахоларга ҳақиқий шариъатга тўлиқ мос келадиган либос билан битирди.
Бутун университет бўйича энг ало бахога экан, Машааллоҳ!
Дунёни қаерида бўлса ҳам, Аллоҳнинг амрларига итоат қилиб юрадиган мўмин ва мўминаларга жаннат бўлсин!
Ҳижобни ва ҳижоблик муслималарни ёмон кўрадиганларга роббим кифоя қилсин!
@Musaabir
Бенамозларга қарата айтилган энг қаттиқ гап:
-Аллоҳдан нима ёмонлик кўрдингки, У зотга йўлиқишдан ва У билан суҳбатлашишдан қочябсан?!
Алҳая
@Musaabira
Ризқ даражалари
Мол-дунё: У ризқнинг энг паст, қуйи даражаларидандир.
Офият, саломатлик: У ризқнинг энг олий, юқори даражаларидандир.
Фарзандлар салоҳияти, қобиллиги: У ризқнинг афзалидир.
Роббул аламийн- Аллоҳ таолонинг ризоси: У энг мукаммал, тамомий ризқдир.
Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ.
@Musaabir
Бир биродар ёзаяпти:
"Бугун битта ногирон киши яндекс заказ қилди...
Келиб олдим.Анча гаплашиб кетдик...
Жудаям чиройли хулқли инсон экан...
Гап очилиб тирикчилик ва хаёт машаққатлари ,бугунги кунни мушкулалари хақида гап кетди...
Ока проблемалар кўпайиб кетвотти сабрим тугаб бормоқда десам...
Окажон сизни ва сизни яқинларингизни хамма проблемаларини олишга тайёрман агар Роббим менга мана шу иккита оёқларимни қайтиб берса деди кўзларига ёш олиб....
Субҳаналлоҳ!!!
Этларим жимирлаб кетди...Ўзимдан уялиб кетдим...."
@Musaabir
Туркия ҳақида билган ёки борган инсонларни кўпи бир гапни айтишади:
«Турк ёшлари бой берилган»
Нима демоқчилигмни видеодан билиб оласиз.
Аллоҳ ҳидоятда бардавом қилсин бизни...
@Musaabir
Бухорий ҳазратлари Макка шаҳрига шогирдларини кўришга бориб, кичик бир хонани ижарага олган эканлар. Икки кун ўша хонадан чиқмабтилар. Шогирдлари кечгача кутиб-кутиб кетишган.
Аммо бир шогирди ижара олган хонани тинмай тақиллатаверибти. Нима учун устоз шогирдларини олдига чиқмаётганини билиш учун кетма-кет хона очилмагунча тақиллатаверибти.
Иложсиз эшикни очган Бухорий хазратни турар жойи зинани ости бўлган..
Ва кийими йўқлиги учун чиқолмаётганини билдирганлар...
Тафаккур қилиб..
Йиғлашдан бошқа оғир оғриқ топмадим..
Facebook дан
@Musaabir
«АТТАҲИЙЯТ» ДУОСИ
Ат-таҳиййаату лиллааҳи вас-солааваату ват-тоййибаат. Ас-салааму ъалайка айюҳан-набиййю ва роҳматуллооҳи ва барокаатуҳ. Ас-салааму ъалайнаа ва ъалаа ъибаадил-лааҳис-соолиҳиийн. Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллооҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳуу ва росуулуҳ.
Мазмуни: Мол, бадан, тил билан адо этила-диган бутун ибодатлар Аллоҳ учундир. Эй Набий! Аллоҳнинг раҳмати ва баракоти Сизга бўлсин. Бизга ва солиҳ қулларга Аллоҳнинг саломи бўлсин. Иқрорманки, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Ва яна иқрорманки, Муҳаммад, алайҳиссалом, Аллоҳнинг қули ва элчисидир-лар.
@Musaabir
Ҳар бир эркак аёлидан эшитадиган энг яхши сўзи «намоз ўқидингми?» деб сўраганида «вақти кириши билан ўқиб олганман» деган гап бўлиши керак
@Musaabir
СИЗ ГЛАМУР МУСУЛМОНМИСИЗ?
Асрлар давомида бизгача етиб келган камтарона, камсуқум ва хомуш диндорлик ўз ўрнини мақтанчоқ ,саёз ва гламур диндорликка бўшатиб бермоқда. Ҳозир ялтир-юлтир, зоҳирига зўр берилган гламур диндорлик мода бўлмоқда.
Гламур диндорлик ботекс лабли, силикон кўкракларини бўрттириб турган ҳижобдаги инстаграмчи муслималарда ва Рамзан Қодировдек соқолли дерзий рижолларда ўзини намоён этмоқда.
Гламур диндорликда ташқи кўриниш энг муҳими. Ваъдага вафо қилиш, лафзида туриш, солиҳ амалларни ихлос билан яширин қилиш охирги ўринда туради. Қимматбаҳо кийим-кечаклар, ҳашаматли уйлар, қиммат машиналар Аллоҳнинг неъмати ўлароқ кўз-кўз қилинади.
Гламур диндорлик ўзини сийқаси чиққан ва озгина диди бор инсоннинг энсасини қотиручи гапларда тақдим этади. Масалан, Ё расулуллоҳ сизни соғиндик, тушимда Расулуллоҳни кўрсам эди, агар тирик бўлганларида юрган изларини ўпардик ва ҳоказо юзаки гаплар орқали диний ҳиссиётларни қўзғашга уринилади.
Гламур диндорликка берилганлар жиддий илм олишга қизиқмайди. Уларга икки қаторлик саёз гаплар ва ярим минутлик видеолар етади. Ўша видеолавҳаларда кўкраги бўртиб турган ёки ниҳоятда ўранган ҳолда ишлов берилган қош-кўзлари ниқоб ичидан кулиб турган аёллар бўлиши шарт. Турли туман ҳижобларда ўзини нозик кўз-кўзлаган ҳолда эркаклар ҳирсини қитиқловчи аёлларсиз ва алифни калтак дейдиган аммо катта соқолли рижолларсиз гламур диндорликни тасаввур қилиш қийин.
Бу касалликка йилдан йилга минглаб оддий мусулмонлар алданиб қолмоқда. Бу касалликни тарқатувчилар орасида танасига қолипдек тикилган кастим шимдаги ва қўлида ролекс соат, тагида қимматбаҳо мошина бўлган баъзи домлалар ҳам бор. Жигулида юриб ҳам дарс бериш мумкинлиги тарих зарварақларида қолиб кетди. Ўшандай домлалар худди салафларни эслангандек эсланади ҳозир.
© Faiziddin Mu'min
@Musaabir
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз узоқ (вақт уйда) йўқ бўлган бўлса, аҳлининг олдига кечаси келмасин», дедилар».
Имом Бухорий ривояти.
Изоҳ: Бу ҳадисда узоқ сафарда бўлган киши сафардан кечаси келиб аёлининг ҳузурига тўсатдан кириши макруҳ эканлиги айтилган. Аммо яқин сафарда бўлган киши кечаси хотинининг ҳузурига киришининг зарари йўқдир.
Шунингдек, хотини эрининг қачон келишини билса, хоҳлаган вақтда киришининг зарари йўқдир. Бу қарашни ҳазрат Жобирнинг ҳадиси қувватлайди: “Аёлинг олдига чиройли ҳолатга келмагунингча ва у тўзиган сочларини тарамагунича кирмагин”. (Ибн Ҳажарнинг “Фатҳул борий” асаридан).
Исломда аёл киши ўзининг барча ясан-тусан ва зебу зийнатларини эри учун қилади. Эрига ноқулай ҳолда, ўзига қарамаган сифатда кўринмаслиги керак. Эр сафарга чиқиб уйдан маълум муддат ғойиб бўлганида эса, аёл ўзига қарамай қўйган бўлади. Шунинг учун аёлни ноқулай ҳолатда қўймаслик, унга ўзини ростлаб олиш имкони бериш мақсадида сафардан қайтган эр уйига хабар бермасдан, бирданига кечаси кириб бориши маслаҳат берилмайди.
Иккинчидан, уйга билдирмасдан кириб бориш аёлга ишончсизлик белгиси, уни пойлаш ҳисобланади. Бу ҳол эса, покиза аёл киши учун ўзига хос хорлаш ҳисобланади.
Ишончсиз аёлни бошқа йўллар билан ҳам синаш мумкин. Аммо оммавий равишда, ҳаммага маълум ҳолатда сафардан қайтганда олдин хабар бериб, кейин уйига кириб бориш керак. Хабар келгандан кейин аёл киши ўзини тартибга солади. Эрининг кўзига хушҳол бўлиб кўриниш чораларини кўради. Уй-жойни саранжомлайди, эрига ёқадиган ҳолатга келтиради. Қувончли ва яхши бир ҳолатда уни кутиб олади.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам эр ўз аҳлига тўсатдан кечаси эшик қоқиб келишини хуш кўрмас эдилар». (Имом Бухорий ривояти)
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари ҳам сафардан қайтсалар, аввал хабар юборар эдилар, кейин масжидга кириб намоз ўқир, сўнгра уйга кирар эдилар.
Arabicuz
@Musaabir
Бидояси Аллоҳни рози қилмайдиган ишингнинг ниҳояси сени асло рози қилмайди, шуни уқиб ол!
@Musaabir
Али ибн Абу Толиб (р.а) айтдилар:
Агар сабр қилсангиз, тақдирда белгилангани сиз билан содир бўлади ва сизга ажр берилади. Агар сабр қилмасангиз, барибир ҳам тақдирда белгилангани сиз билан содир бўлади, лекин сиз ҳор ҳолатда бўласиз.
© Ибн Адий "Камил",
@Musaabir
Отанинг қизига ўгити
Абдуллоҳ ибн Жаъфар раҳимахуллоҳ қизига айтди:
“Эй қизим, ҳаддан ортиқ рашк қилишдан ўзингни сақла, чунки у талоқнинг калитидир. Таъна қилишдан ҳам сақлан, чунки у адоват, нафратни келтириб чиқаради. Ўзингни ораста қилиб юргин. Билгинки, зийнатларнинг яхшироғи сурма ва хушбўй нарсаларнинг яхшироги сувдир”.
@Musaabir
Абдуллоҳ ибн Масъуд роҳимаҳуллоҳ:
«Инсонлар бошига шундай замонлар келадики, унда иймонли кишилар қадрсиз, хорланган холга тушади, у кунда заккий кишилар иймонларини тулкини ҳийласидек яшириб юрадилар» дедилар.
Абу Дoвуд "аз-Зуҳд"176
@Musaabir
Айрим аёллар эри ўзгариб қолганини, олдингидак эмаслигиини ва бу нарса сеҳрданми йўқми билиш учун ёзиб қолишади.
Сеҳр аломатларини суриштираман - аломатлар йўқ.
Кейин бошқа нарсаларни сўрайман:
- Эриз билан урушиб турасми ?
- бўлиб туради
- гап қайтарасми?
- бўлиб туради
Аёл кишини "бўлиб туради озгина" дейиши " 5 минутда тайёр бўламан " дейиши билан бир хилда)
Афсуски жамиятимиз оила муносабатлари борасида ҳам ғарбга тўлиқ мослашиб кетяпти. Натижада, аёллар эрларига ғарб аёллари қилган муомалани қилишяпти.
Эркак киши билан ўзини тепа тенг қўйиш.
Эркакни ҳурмат қилмаслик.
Гап қайтариш, ҳақорат қилиш
Итоат қилмаслик
Назорат қилиш ва ҳоказолар булар эркак ғурурига тегадиган ва эркак кишини аёлдан кўнгли совушига олиб келадиган нарсалардир.
Бу нарсаларга чидаётган эркаклар бир неча сабаблар туфайли чидаб келаётган бўлиши мумкин.
1. Эркак сабрли ва оилани сақлаб қолиш ёки фарзандлари туфайли сабр қиляпти. (Бу эркак аниқ бир кун ёрилади ва сизни ташлаб кетади. Унинг устига сиздан кўнгли қолган бўлиб юқоридаги сабаблар туфайли яшаётган бўлади)
2. Эркак киши жуда юввош ва қаерга эгилса эгилиб кетаверади. Унга кун ўтса бўлди. Ўзини ҳаёти билан яшаб юраверади.
3. Эркак киши алфонс. Сизнинг ёки отангизнинг мулки ёки амали деб чидаб яшаб юрибти. (Эртага юқоридаги нарсаларни йўқотсангиз аниқ бошқасига кетади)
Аллоҳ Таоло эркакка шундай фазл берганки унинг мартабаси ота онангиз билан деярли бир хил туради.
Яъни, сиз ота онангизни рози қилмасангиз жаннатга тушмаганиз каби эрингизни рози қилмасангиз ҳам жаннатга туша олмайсиз.
Ҳанафий мазҳабида ва жуда кўп уламолар наздида аёл турмушга чиқдими эрнинг мавқеи отаникидан устун туради.
Тушуняпсизми? Сиз отангизга айта олмайдиган гапларизни Аллоҳ ўша мавқеини бериб қўйган турмуш ўртоғизнгизга бемалол айтяпсиз.
Афсуски бу нарсани тушуниб етишга аёлларимизни нафси тўсқинлик қиляпти. Жа бўлмаса "эрлар ҳеч қачон рози бўлмайди " дейишади. Ёки "бизни эрлар саҳобалардак бўла олмайди" дейишади ва ҳоказо.
Буларни нимага ёзяпман? Сеҳр бўлмаса ҳам оилаларда шу туфайли муаммолар кўпайиб кетаётгани учун ёзяпман.
Аёл кишининг макри 40 туяга юк деб бекорга айтишмаган. Аёл киши ҳалол макр қилиб эрини ўзига боғлаб олиши мумкин. Гўзал хулқ ва итоат билан любой эркакни ўзизгизга боғлаб олин. Шу нарсалар бўлса гўзаллик ҳам охирги ўринга тушиб қолади.
Албатта эркакларниям бўлмағури кўп. Лекин¸ бу ерда улар ҳақида эмас гап)
Фб.дан
@Musaabira
У энди динга кирганда Аллоҳ ва росулидан бошқа ҳеч нарсани билмай юрарди. Кейин у диний масалаларга киришиб кетди. Энди у Аллоҳ ва росулидан бошқа ҳамма нарсани билади...
@Musaabir
Ушбу масала бўйича бугун жуда кўп мурожаатлар келди. Бор китоблар тарқатилиб кетди, хозирча қолмади. Яна шундай ҳолат бўлиб қолса эълон қиламиз.
Бизни кузатиб боринг!
Қуръонга бўлган муҳаббатингизни Аллоҳ қаноатлантирсин!
Дунёнинг ҳаммасига эга бўлган киши битта тўшакдагина ёта олади. Бир кунда уч маҳалдан ортиқ овқатланиши қийин иш..
Шайх Муҳаммад Ғаззолий
@Musaabir
Жуфтингиз сизни сайрга чақирганда " ҳозир 5 дақиқа бўяниб олай" эмас "ҳозир 5 дақиқа макиажимни ўчириб олай" дея олинг!
@Musaabira
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Сабр қилинглар, чунки бундан кейин то Роббингизга йўлиққунингизча бирор замон келмайдики, кейингиси ундан ёмонроқ бўлмаса», деганларини эшитдим”.
Имом Бухорий ривояти
arabicuz
@Musaabir
Ҳар куни ўқийдиганимиз «аттаҳийят» ҳақида биласизми?
Бугун бир неча илмга ҳавасманд биродарлар билан намоздаги зикрлар, хусусан «аттаҳийят» ҳақида гаплашдик.
Инсон ажойиб, агар бирор нарсани билса ҳам, агар такрор бўлса яна бошқача таъсирланади. Уларга бу зикрни таржима қилиб бердим ва бу зикр меърож кечасидаги Аллоҳ таъало ва Росулуллоҳ алайҳиссалом ўртасидаги суҳбат эканини айтдим.
Зикрни охирроғидаги жумлага эътибор беринг: «Бизларга ва барча Аллоҳнинг солиҳ бандаларига салом бўлсин!»
Бундан оладиган фойдамиз шуки, агар сиз солиҳ бандалардан бўлсангиз, тасаввур қилинг, дунёдаги барча намозхонлар, ҳар бир намозларида «аттаҳийят» ўқишганида сизга Аллоҳнинг саломини сўраб дуо қилишади. Ҳадисларда келган фарз намозидаги дуо ижобатлиги, биродарига қилинган дуони ижобатлиги бу дуони амалга ошишига далолат қилади. Аллоҳнинг «ас-салаам» исмида эса жуда кўп маъно ва фазилатлар бор. Агар Аллоҳ сизга бу исм-сифати билан муомала қилса, албатта нажот топасиз, иншааллоҳ!
Хулоса: Солиҳлардан бўлинг, бутун уммат ҳар намозида сиз учун такрор-такрор дуо қилсин!
@musaabir
Омад - омадсизлар қилишни истамаган ишни қилишингизда
• Абу Ҳанифа رحمه الله
@Musaabir