musaabir | Unsorted

Telegram-канал musaabir - MUSAABIR

-

Шахсий канал. Шахсий фикрлар ва иқтибослар. مثابر على الحق Мурожаат: @MusaabirBot

Subscribe to a channel

MUSAABIR

#Нидо
إِلَهي لا تُعَذِّبني فَإِنّي
مُقِرٌّ بِالَّذي قَد كانَ مِنّي
فَما لي حِيلَةٌ إِلا رَجائي
بِعَفوِكَ إِن عَفَوتَ وَحُسنِ ظَنّي
فَكَم مِن زَلَّةٍ لِي في الخطايا
عَضَضتُ أَناملي وَقَرَعتُ سِنّي
يَظُّنُ الناسُ بي خَيراً وَإِنّي
لَشَرُّ الخَلقِ إِن لَم تَعفُ عَنّي

Аллоҳим мени азобламагин бас мен
мендан ўтган нарсаларга иқрорман
Менда (гуноҳларим учун) бирон бир рўкач йўқ магарам афу қилсанг сени авфинга умидим
ва (сенга) гўзал гумоним бор
Мен учун хатоликларда қанча қанча тойилишлар бўлди
Бармоқларимни тишладим ва кўп афсус надомат чекдим
Инсонлар мен ҳақимда яхши гумон қилишади
магарам сен афу қилмасанг,
албатта мен махлуқотларни энг ёмониман...


Эркин таржима

@Musaabir

Читать полностью…

MUSAABIR

Ризқимиз ибодатларимизга қараб тақсимланганида, очликдан ўлардик.

Муҳаммад Маъруф

@Musaabir

Читать полностью…

MUSAABIR

#иқтибос

Дўзаҳ аҳлининг энг кўпи мусаввифинлардир.
Мусаввифинлар кимлар?
Улар иншааллоҳ ҳижобланаман, иншааллоҳ уйлансам, кўзимни тияман, иншааллоҳ шу ёшга етсам намоз ўқийман дегувчилар, иншааллоҳ, иншааллоҳ деб Аллоҳнинг хоҳишини айтиб, уни ёлғончига чиқарувчилардир..

• Ислоҳул қулуб

@Musaabir

Читать полностью…

MUSAABIR

#тадаббур

Бас, тўлғоқ уни хурмо танасига олиб борди. У: «Кошки бундан олдин ўлсам эди ва бутунлай унутилиб кетсам эди», деди.
(Марям, 23)

Бу оятлардаги воқеани, яъни Марям онамизни Ийсо алайҳисаломни дунёга келтириш пайтидаги ушбу ҳолатларини эшитиб синовга дуч келинган пайтда қаттиқ умидсизликга берилиш аёлларга хос хусусият деб ўйладим...

Оятни давомида Аллоҳ Таоло умидсиз бўлиб қолган аёлга Ўзининг неъматларини эслатади, кучли аёл бўлишга, имкон излашга, неъматларидан унумли фойдаланишга ва маҳзун бўлиб «синиб қолмасликка» чақиради...

Унинг остидан: «Маҳзун бўлма, батаҳқиқ, Роббинг остингдан оқар ариқ қилди. Хурмо танасини силкит, сенга янги мева туширади, е, ич ва кўзинг қувонсин», деб нидо қилди.
(Марям, 25-26)

Инсон қачон Қуръонни тадаббур қилса, ҳолатига мос ҳикмат олаверар экан...

@Musaabir

Читать полностью…

MUSAABIR

Бу миллатни тўй ва маъракалар ўлдиради...

Уч йилдан ошди – эрталабки (наҳорги) ош, тўйларга боришни тўхтатдим. Ҳатто энг яқин кишиларга ҳам тушунтиряпман: "Сиз қилаётган тўй исрофдан бошқа нарса эмас. Бу ишларни кимдир қачондир тўхтатиши, шунга кетган пулни бошқа фойдали нарсаларга сарфлаши керак..."

"Валиймага (никоҳ зиёфатига) айтилса, бориш вожиб эмасми?" – деб ҳужжат келтиришади. "Тўғри, аммо қандай валиймага? Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам боришни буюрган валийма оддий, кишининг ўз уйида топилган нарсалардан тузалган дастурхон бўлар; одамлардан қарз олиб, юзлаб ошхўрларни чақириб, дошқозонларда ош дамлаб, тўйхонани фалон пулга гаплашиб валийма қилинмас эди", дейман...

Аммо юз йил олдин Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдулла Авлоний каби жадидларимиз ёзғирганидек "бу миллатни тўй балосидан қутқариш" қийин ишга ўхшайди. Шу исрофгарчиликдан бўшамайдиган маросимларни оқлаш учун биров диний, биров "орзу-ҳавас" каби дунёвий "ҳужжат"ларни келтиради...

Ҳар турли "эҳсон", "худойи", "маърака" каби йиғинлар-ку, гапиришга ҳам арзимайди...
Мусанниф Адҳам

@Musaabir

Читать полностью…

MUSAABIR

Савол :

Эримни Жаннатда ҳурлардан қандай тийсам бўлади ?

Жавоб :

Илтимос, шу эр бечорани ҳеч бўлмаса жаннатда Тинч қўйсангизчи !

@Musaabir

Читать полностью…

MUSAABIR

#Қурон_таълими.

Яъқуб алайҳиссалом:

"Уни бўри еб қўйишидан қўрқаман" деган чоғларида Юсуфни ҳам....... икки кўзларини ҳам йўқотдилар.
"Ишимни Аллоҳга топшираман" деган вақтларида эса Юсуф ҳам, кўзлари ҳам қайтди.

Ишингизни Аллоҳга топширинг-да севинч хабарини кутинг.
Абота

@Musaabir

Читать полностью…

MUSAABIR

Жазо амални жинсидан бўлади!

Бир йигитни билардим. Мактаб, коллеж даврида қизлар билан юрар, ҳар 3-4 кунда алмаштирарди, фосиқ бола эди.

Бир жойда гаплашганда, айтиб қолди: ҳозир уйланиш арафасида экан, лекин яқин вақтдан бери шундай ҳолат бўлаяпти экан, ҳар қандай қиз-аёлни ёнига яқинлашмасин, ундан бадбўй ҳид сезаяпти экан ваҳоланки, унда бундай ҳид бўлмаса ҳам, ёки атир сепган бўлса ҳам. Уйлансам қандай яшайман, деб хавотирга тушиб қолган. Буни дунёвий сабабини на дўхтир на бошқаси билади.

Лекин сабаби аниқ, фаҳш, ҳаром ишлар, ҳалолдан завқланишга қўймайди.

Аллоҳни суннати шундай: жазони амални жинсига қараб беради!

@Musaabir

Читать полностью…

MUSAABIR

#одамбўмисан

Ар-Риёдлик (Саудия пойтахти) бир танишим бор, фақат салом-алик қилиб турамиз. Яқинда биздан умра очилдими деб сўради, кейин: «агар келсанг, биринчи Ар-Риёдни айлантираман, меҳмон қиламан, чиройли қизларга олиб бораман, кейин бирга Mаккага бориб тавба қилиб келамиз» дейди.

Гапини эшитиб 🤦‍♂ қилиб қолдим, тавфиқдан бенасиб бўламан деса, ўша ерларда ҳам бўлаверар экан.

@Musaabir

Читать полностью…

MUSAABIR

- Сенинг телефонинг мусулмонми, мусулмон эмасми?
- Ия, телефон ҳам иймон келтирадими?
- Албатта, келтиради. Албатта.

Нуриддин Йилдиз

@Musaabir

Читать полностью…

MUSAABIR

Ором қаерда?

Ҳазрат Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:

"Қуръони каримда уч нарса борасида “сукун” (ором) лафзи ишлатилган:

1. Аёл зикр қилинган жойда:

وَمِنْ آيَاتِهِ أَنْ خَلَقَ لَكُم مِّنْ أَنفُسِكُمْ أَزْوَاجاً لِّتَسْكُنُوا إِلَيْهَا

Яъни: “Ва сизларга ором топишингиз учун ўзингиздан жуфтлар яратганлиги У (Аллоҳ)нинг оят белгиларидандир...” дейди (Рум сураси, 21-оят).

2. Қаерда уй зикр қилинган бўлса, ўша жойда:

وَاللّهُ جَعَلَ لَكُم مِّن بُيُوتِكُمْ سَكَناً

Яъни: “Аллоҳ сизларга уйларингизни оромгоҳ қилди” дейди (Наҳл сураси, 80-оят).

3. Қаерда тун (кеча) зикр қилинган бўлса, ўша жойда:

وَجَعَلَ اللَّيْلَ سَكَناً

Яъни: “У (Аллоҳ) тунни ором қилиб қўйди” дейди (Анъом сураси, 96-оят).

Маълум бўлдики, қайси эркак ўзининг уйида ўзининг аёли билан тунни ўтказса, Қуръони каримнинг ҳисоби бўйича унга Аллоҳ таъоло уч баробар савоб ато қилади. Кўча ва ташқарида вақт ўтказишни одат қилганлар доимо оромдан маҳрум бўлаверадилар.

@Musaabir

Читать полностью…

MUSAABIR

-Дадаси телефонизга айланиб қолсам эди, доим унга тикилаверасиз соатлаб.
-Онаси биласанку ҳар олти ойда янги телефон оламан.
-ииии йуғе бу фикримдан қайттим-эй велсин.

Ухлатилди.

@Musaabir

Читать полностью…

MUSAABIR

Аёлларга машина бера кўрманг...))

@Musaabir

Читать полностью…

MUSAABIR

Маълумот учун:

-Сингапурда хотин-қизларга тегажонлик қилганга. Икки йил қамоқ жазоси бор.

-Жамоат жойларида тупуриш ва сигарет чекганларга 500$ гача жарима.

-юбка тагидан расм олганга ҳам икки йил қамоқ.

Яхши жарималар 👍

@Musaabir

Читать полностью…

MUSAABIR

Қиёмат аломатими?

@Musaabir

Читать полностью…

MUSAABIR

Генератори бор одам, бугун энг яхши одам бўлди менимча...

Тўғрисида..

"Инсонларнинг яхшиси бошқаларга фойдалироқ бўлганидир" (Ҳадис)

وخير الناس أنفعهم للناس

@Musaabir

Читать полностью…

MUSAABIR

Қишлоқдан келяпман…

Бир хонадонда меҳмон бўлдим. Аҳволи жуда абгор хонадон. Аммо улар ўзларини камбағал деб ҳисоблашмайди. Хонадонда 2 авто бор, аммо туалет 100 олдинги шароитли туалет.

Уч ўғил бир қиз фарзандлари бор. Ўғиллар уйланган. Уйлангану, хотинларини ота-онага ташлаб Россияга кетишган. Ўғиллар у ерга анча олдин кетишган экан. Уй кўтаришган, тўй қилишган. Аммо оилалар бирга эмас. Фарзандлар оталарни 1 йилда 2 марта кўрадилар.

Буни қарангки, улар қишлоқда яшасалар ҳам қизини мебел билан узатишар экан(қизи энди турмушга чиқмоқда). Уларда ҳам шу мода пайдо бўлибди.

Ўша пайт, “ғурури бор одам бундай яшашни ўзига раво кўрмайдику: машина борку, аммо уйда шароит йўқ. Ота-оналар турмуш қурганку, аммо фарзанд уларни бирга кўрмасалар, бундан не фойда, мантиқ қани?”, дегин келди. Аммо…

Мана шу, биз 30 йил қурган жамият. Натижаси бирга яшамаган носоғлом оилалар: 25 йил емай-ичмай, ўзга юртларда молга қилинган муомалани эшитиб, кўриб пул топса ҳам, йиғганини 1 кунлик тўйга совириб юборадиган ёки автога муҳтож бўлмаса ҳам мақтаниш учун сотиб оладиган одамларимиз ҳақида гапиряпман ва бундай оилалар Ўзбекистонни яримидан кўпини ташкил қилади.

Буни миллат дейиш қийинку? Миллатда сал бўлсаям ғурур бўлади!

Ravshan Abdulla

@Musaabir

Читать полностью…

MUSAABIR

#чиройли_тактика

Хотин эридан сўраяпти:
- Адаси, дугонам турмушга чиқяпти, шунга, тўёна қилиб унга нима ҳадя қилсам экан?

Эр:
- тўйи куни келин энг гўзал бўлишини истайсанми?
- албатта.
- унда, яхшиси, сен тўйга борма! Чунки сен энг гўзалсан, энг бебаҳосан. Агар борсанг, келин сенинг ёнингда энг гўзал бўлмай қолади)

Бу сўзларни эшитган хотин бир жилмайиб, ўзида йўқ хурсанд бўлиб, тўйга бормасликка қарор қилибди.

Буни кўрган эр, янги кўйлакнинг, гўзаллик салоннинг ва ҳадянинг чиқими ёнга қолди, деб тактикаси иш берганидан у ҳам хурсанд)

Хотин эса овқат пишириб, идиш-товоқларни ювиб, ҳамон жилмайиб юрган эмиш)

П.С: алдагани...))

@Musaabir

Читать полностью…

MUSAABIR

Изоҳлардан:

Бир олим «Одамлар учун қилган тўйингизни, улар бир марта ҳожатга чиққунча эслашади», деганди.

"Тўйдан мақсад одамларни дуосини олиш. Ваҳоланки, масофадан дуо қилса ҳам қабул бўлаверади.

Ўзбегимни эркаклари тўй ва маъракаларда хотинини "динига" ўтиб олади. Бундай исрофларда "жўравошилар", "ишбошилар" асосан хотинлар! Эркак жонивор лўкиллаб "лаббай" деб хизматда бўлади.

Нон ва тамоша! ( хлеба и зрелище) Халкни ошга, уйин кулгуга ургатишди... Илм, укиш, ривожланиш, ихтиро,янгиликга интилиш умуман йук...
Энг яхши,зур одам- пули куп, уйи,моли куп, амал,мансаби катта одам : унга хамма хавас килади( худо берган деб), иймони, савоби,адолати, халоллигининг бир тийин кадри йук...
Кургазма амаллари, рие ишлари доим эл огзидадир: мана кандай туй( уй, мол,бола чака, хотин, мансаб ) килди, зур одам бу деб....
Маракани зур килди, хурмат килди, яхши иш килди дейдилар...кабртош куйди, сагана килди, палон пистон килди деб огзидан суви кочади хавас килганидан...

Дадам рахматли махаллада эхсон бўлса, қорним тўқ деб чиқмас эди. Нега деб сўрасам эхсон мухтожларга қилинади, мени мухтож эмасман дерди.

@Musaabir

Читать полностью…

MUSAABIR

Ислом диёрларидан энг олисда барпо қилинган Аллоҳнинг уйи.

Бу масжид шимолий қутбда жойлашган. Ҳаво ҳарорати -40°, -60° бўлишига қарамай, Аллоҳни эслагувчилар бор экан, машаоллоҳ!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Албатта бу дин кеча ва кундуз етган жойгача етиб боради, Аллоҳ жундан ё тош-кесакдан қилинган биронта ҳам уйни қолдирмасдан, азизни азизлаб ва хорни хорлаб, ушбу динни унга албатта киритади...».

Саҳиҳ Ҳадис

@Musaabir

Читать полностью…

MUSAABIR

Саҳоба Амир ибнул Ос розияллоҳу анҳу 11 ёшлик вақтларида ўғиллари Абдуллоҳ туғулган экан.

Имом Аз-Заҳабий, «Сияру Аъламин-нубула»

Бизни кумирларимиз аслида мана шу саҳобалар бўлиши керак чунки улар жисмоний ва руҳий камолот эгаларидир...

@Musaabir

Читать полностью…

MUSAABIR

Янги йилни нишонлама демасдирман,
Десанг агар:Мен мусулмон эмасдирман!


Абдураҳмон Мешаян

@Musaabir

Читать полностью…

MUSAABIR

Хонадонингизда сокинлик ҳукм сурмоқдами, билингки, демак телефонингиз ишончли қўллардадир)

@Musaabir

Читать полностью…

MUSAABIR

– Ер юзидаги барча аёллар яланғоч бўлса ҳам, эркаклар кўзини тиймагани учун жавоб беради.

– Ер юзидаги барча эркаклар кўзларини тийса ҳам, аёллар кийимлари учун жавоб беради.

@Musaabir

Читать полностью…

MUSAABIR

‏«ﻭﻣﻦ ﻏﺮﻳﺐ ﻣﺎ ﺣُﻜﻲ ﻋن [ﻣﺤﻤﺪ ﺑﻦ ﻣﻨﺼﻮﺭ] ﺃﻧّﻪ ﺑﺎﻉ ﺩﺍﺑﺔ ﻟﻪ لرجل.. ﻓﻠﻤﺎ ﻛﺎﻥ ﺑﻌﺪ ﺃﻳﺎﻡ ﺟﺎﺀﻩ ﺍﻟﺮﺟﻞ.. ﻓﻘﺎﻝ:

ﻳﺎ ﺳﻴّﺪﻱ ﺇﻥّ ﺍﻟﺪﺍﺑﺔ ﻻ ﺗﺄﻛﻞ ﻋﻨﺪﻱ ﺷﻴﺌﺎ، ﻓﻨﻈﺮ ﺇﻟﻴﻪ ﺍﻟﺸﻴﺦ ﻓﻘﺎﻝ ﻟﻪ:

‏ﻣﺎ ﺗﻌﺎﻧﻲ ﻣﻦ ﺍﻟﺼﻨﺎﺋﻊ (أي ﻣﺎﺫﺍ ﺗﻌﻤﻞ ﻣﻦ ﻣﻬنة )، ﻓﻘﺎﻝ: ﺭﻗﺎﺹ في النوادي! ﻓﻘﺎﻝ:

(ﺇﻥّ ﺩﺍﺑﺘﻨﺎ ﻻ ﺗﺄﻛﻞ ﺍﻟﺤﺮﺍﻡ، ﻭﺩﺧﻞ ﻣﻨﺰﻟﻪ ﻓﺄﻋﻄﺎﻩ ﺩﺭﺍﻫﻤﻪ (واسترد دابته)».

البداية والنهاية، لابن كثير -456/17-

Муҳаммад ибн Мансурдан ҳикоя қилинган ғариб нарсалардан яна бири : У киши ўзининг ҳайвонини бир кишига сотди. Бир неча кун ўтгач ҳалиги киши қайтиб келдида деди:

Эй жаноб, ҳайвон менинг ҳузуримда ҳеч нима емаяпти. Қария ҳайвонга қаради ва унга айтдики:

Нима иш қиласан. У киши айтди: клубларда раққослик қиламан ! (Қария) деди :

Ҳайвонимиз ҳаром емайди. Кейин уйига кирдида, унга дирҳамларини бериб, ҳайвонини қайтариб олди.

Ибн Касир. Албидоя ван ниҳоя. 17/456

@Musaabir

Читать полностью…

MUSAABIR

#нозик_риё

Душанба ва пайшанба кунлари нафл рўза тутадиганларни шайтон шундай адаштиради:

Одамлар нафл рўза тутган кишини меҳмонга таклиф қилиб, таом улашса: "мен рўза тутгандим" дейиш ўрнига "бугун пайшанба куни", дея ҳар пайшанба куни рўзадор бўлишини риёкорлик билан билдиради.

"Иблис ҳийлалари"

Хулоса қилинг!

@Musaabir

Читать полностью…

MUSAABIR

#чидаш

Аёлининг келинчаклидаги ноз фироғи,тартибсизлиги
одобсиз ва итоатсизлигини кечириб, бағрикенглик қилган,
аслида аҳмоқлик қилган эркак, йиллар ўтиб пушаймон
бўлиши тайин.

*
Майли, ўрганган кўнгил ҳам бўлсин, лекин ўша итоатсизликдан ҳазар қилмаган, эри-ку майли, Аллохдан хам қўрқмаган хотиндан, бузуқ феълли,
ўжар, қайсар, гап уқмас фарзандлар бино бўлиши бор гап.
Доно халқимиз:
«Отаси ёмон – биттаси ёмон, онаси ёмон – ҳаммаси ёмон», деб бекорга таъкидламаган.

*

Ана энди бу "Багрикенг" эркак армон чангалида яшашликда қолади.
Кечагина итоатсизлик қилиб юрган хотиннинг тили узун, «қорлар ёғиб, излар босилган».
Бир вақтлар мардлик қилибми ёки болаларини кўзи қиймайми, ёки ёшлик хирсига берилибми, хотинини камчилигию нуксонларини, итоатсизлигию тартибсизлигини кечириб, хотинни этагини ёпиб келган эрини майда нуксон ва камчиликларини ҳеч кимдан уялмай муҳокама қилаверади.

*

Бўлар-бўлмас жанжаллари, ҳуда-беҳуда рашки, ноўрин тергашлари билан эрини уз райи-хохишига юргизиш учун"Тарбиялай" бошлаши эрни жонидан тўйдиради. Худди шу нарсани –у аёл ўша эркакка жазо деб билади.

*

У аёлни эса бир куни уша эркакни уволи тутади!
Нолойиқ аёлга сарф этган эътиборининг, мол- мулкининг, соғлигининг, умрининг уволи тутади у аёлни албатта!

*

Қонни,насил-насабни бузадиган гуноҳини кечириб, жамиятга зарарли,тартибсиз,тарбиясиз болалар туғилишига сабаб бўлгани учун ҳам,бу эркак шу жазога "армонга" қолмадимикан.
Тўғри, ҳар бир динда, ҳар бир жамиятда кечиримли бўлиш улуғ фазилат саналади.
Лекин оила, насаб софлигига, рузгор тинчлигига, насл тозалигига путур етказадиган, иймониятни йиқитадиган ишлар қиладиганларни осонгина кечириш – ўша умрни кадр киммати, хайр барака бехабарларнинг «фаолияти»га йўл очиб бериш, жамиятда уларнинг сонини кўпайишини исташ билан
баробар эмасми?

*
Нобоп эр, нобоп хотинга тоқат қилиб, унинг ўнгланишини кутиб яшайдиганларнинг сабр косаси ҳам ҳамма қаторидир – бир кун тўлмай иложи йўқ.

*

Бунақа оиладаги эр-хотинларнинг жанжалсиз ўтмаган куни бўлмайди.
Ҳар жанжалда асаб томирлари узилиб, жигари эзилади, юраги қинидан отилгудек зўриқади уларнинг.

*

Ўз саломатликларидан жудо бўлаётганлари майли, лекин бу «дўзах»да ўсаётган болаларнинг тарбияси, соғлиги абгор бўлиб бораётганини нима билан оқлаб бўлади?
Бир ёмонни яхши қиламан деб, унинг қилмиш-қидирмишларига чидаб яшаб, оқибатда жамиятга аламзада, асабий авлодни рўпара қилиш оқиллик саналадими!

*

Дунёда қалбига қулф урилган одамлар бор. Ундай хотинларнинг қулфи дилини очишга, тўғри йўлга
солишга бандаси ожиз.

*

«Биз баъзиларни жаҳаннам учун яратдик», дейилади муқаддас китобларда.
Ҳаёси йўқ, Худодан қўрқмайдиган, гуноҳдан ўзини тиёлмайдиган, энг яқин кишиларининг ҳам юзига
оёқ қўйиб кетаверадиган, гап уқмас, насиҳату ўгитларни икки пулга олмайдиган, ўзбилармон, худбин, мутакаббир хотинлардан жаҳаннамнинг ҳиди келиб туради.

*

Бунақа хотинларни ўзига дўст тутган, умр йўлдошликка танлаганларнинг куни дўзах ҳаётида қолиши
тайин.

*

-- Уммон Қутбиддин
Аллох рахматига олсин отахонни

@Musaabir

Читать полностью…

MUSAABIR

❗️У қорни нонга тўймай ўтиб кетди...
✅ Вафотидан кейин унга “атаб” дошқозонларда ошлар дамланди.

❗️ У бир оят бўлсаям Қуръон ўқимай, тили зикрга, калимага келмай ўтиб кетди.
✅ Вафотидан кейин ҳақига Қуръон хатм қилишди.

❗️ Унинг эгни юпин эди, қишда киядиган тузукроқ либоси йўқ эди.
✅ Вафотидан кейин қабри устига қимматбаҳо мармар ўрнатиб қўйишди.

❗️У бир оғиз ширин сўзга муҳтож эди...
✅ Вафотидан кейин қабр тошига “қайноқ”, “меҳрга тўла” жумлалар битиб қўйилди.

❗️У очиқ кийинарди, ҳатто миллий рўмол ҳам ўрамасди.
✅ Ўлганидан кейин ўраб қўйишди: ювиб, кафанлашди...

@Musaabir

Читать полностью…

MUSAABIR

Одамлар 2021 йил якунини интизорлик билан кутишяпти. (Йилнинг охирги кунини янги йил байрами қилиб нишонлашади, кейинги йилга ўтиш санаси, дақиқаларини уйларда жамланиб, дастурхон тузаб кутишади, бир-бирларини табриклашади).

Улар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадисларини унутишгандай гўё: «Сизларга бирор замон келмайдики, кейингиси ундан ёмонроқ бўлмаса».
(Имом Бухорий ривояти)

Arabicuz

@Musaabir

Читать полностью…

MUSAABIR

Йигит кишининг иймони, мардлиги, ружулати журъатли ва таваккулга бой ишларда тобланиб борар экан. Ҳиммат талаб қиладиган вазиятларда фидокор бўла олиши чинакам эркаклик хусусиятини шакллантириб бораверар экан. Йигит киши учун эркаклик хусусиятларини сақлаб туриш қадрият даражасига чиқади.

Агар йигитнинг олий мақсади нафс бўладиган бўлса, ҳар қандай вазиятда тубанликка эврилиши, назари паст, субутсиз ва моддапараст бўлиб қолиши мумкин. Бундай йигит, одатда эркаклик хусусиятидан айрилган хунаса каби мақомда қолади.


Maryam Saidaliyeva

@Musaabir

Читать полностью…
Subscribe to a channel