musaabir | Unsorted

Telegram-канал musaabir - MUSAABIR

-

Шахсий канал. Шахсий фикрлар ва иқтибослар. مثابر على الحق Мурожаат: @MusaabirBot

Subscribe to a channel

MUSAABIR

#эркин_таржима

Aллоҳ субҳанаҳу ва таъалаа бир фосиқ қавмни ҳалок қилиш учун фаришталар юбораётган пайтида улардан бири айтади:
Я Роб, бу қавмни ичида бир солиҳ инсон бор...

Aллоҳ ъазза ва жалла айтадики:
- Ўша инсондан бошланглар!

Фаришталар уни солиҳ эканлигини қайта таъкидлаб, буни сабабини билишга интилишади ва шундай жавоб олишади:

- Зинони кўради лекин индамайди;
- ҳаром нарсалар истеъмол қилинади атрофида лекин у индамайди;
- атрофда ҳаром ишлар қилинаверади, у индамайди, парво қилмайди ва айтадики "бу ишларни менга, мени бу ишларга алоқам йўқ"...


Оламлар Роббиси буюраяптики - ўшандан бошланглар!



Сизлардан яхшиликка чақирадиган, амри маъруф–наҳйи мункар қиладиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар, ўзлари нажот топгувчилардир.
(3,104)

@Musaabir

Читать полностью…

MUSAABIR

Суратдаги эркакнинг исми Салим!

Ёши элликда.
Мактабда қоровул бўлиб ишлайди. Қўлидаги аёл унинг турмуш ўртоғи.

Битта фарзандлари бор.
5 йил аввал оёқ қўллари ишламай қолган. Гапирмайди ҳам.

Ўшандан бери аёлига қараш ва уй ишлари Салимга қолган.
Ҳар кеча тўрт марта уйғониб, аёлини уёқдан буёққа ағдариб қўяди.

Айрим вақт аёлини инграяпганида уйғониб кетади.
Чунки аёли эрига малол келмаслиги учун ўзи ағдарилиб олишга ҳаракат қиларди.

Бу ҳолат аёли бироз тоби қочса уйига жўнатиб юборадиган эркакларга яхшигина ибратдир.

@Musaabir

Читать полностью…

MUSAABIR

Абдуллоҳ ибн Аббос родияллоҳу анҳу айтадилар:

Қуръонни бир ойда бир ўқиб чиқмаган инсон, батаҳқиқ уни *ҳажр қилибди

* Ҳажр - тарк қилиш

Пайғамбиримиз алайҳиссалом Қиёмат куни Аллоҳ таолога шикоят қиладилар ва биз бу шикоят қилинадиганлар сафидан бўлиб қолмасликка ҳаракат қилишимиз керак.
(Фурқон 30-оятга қаранг)

@Musaabir

Читать полностью…

MUSAABIR

Қадр кечаси охирги ўн кунликда бўлиб, унинг энг умид қилинадигани тоқ кечалардир. Ва тоқ кечаларнинг ҳам энг умид қилинадигани йигирма еттинчи кечадир. Фақатгина зиён кўрган, яхшиликлардан маҳрум бўлган кимсагина бу тунни ибодатсиз ўтказади.

Шайх Абдулазиз Торифий ҳафизаҳуллоҳ

@Musaabir

Читать полностью…

MUSAABIR

اللهم إنا نسألك العافية في الدنيا و الاخرة

Аллоҳим, сендан дунё ва охиратда офият* сўраймиз


* - Офият саломатлик дегани, яъни барча нарсада саломатлик, динда, жонда, яшашда ва бошқасида. Тинчлик, хотиржамлик ва саломатлик.

@Musaabir

Читать полностью…

MUSAABIR

Қалб подшоҳдир

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу деди: “Қалб подшоҳ бўлиб, қолган аъзолар унинг аскарларидир. Подшоҳ покланар экан, унинг қўшини ҳам пок бўлади. Агар подшоҳ бузилса, унинг қўшини ҳам бузилади”

“Ровзатул муҳиббийн” китобидан.

@Musaabir

Читать полностью…

MUSAABIR

#мулоҳаза

Туркияда ишлаб чиқариш роса ривожланган, кийим кечак дейсизми, дори-дармон, ширинликлар, деҳқончилик, асаларичилик, қисқаси ҳамма нарса бор, ҳамма нарса арзон.

Шу хаёл билан ўтириб, бошқа бир фикр ақлимни эгаллади.

Туркияга кетишига 2-3 кун қолган киши кийим кечак сотиб олмайди, чорвоққа чиқишга фалон пул сарфламайди. Биладики, тез орада уни денгиз саёҳатлари, арзон ва сифатли маҳсулотлар, тоза хаво ва бошқа кўплаб яхшиликлар кутиб олади.

Энди бу дунёдан кейин абадий ҳаёт борлигига сидқидилдан ишонган, иймон келтирган киши жаннат мевалари, боғлари, остидан анҳорлар оқиб турган сўрилар ва бу дунёда ўхшаши йўқ шарбатларни қўйиб дунёнинг арзимас матохи ва саноқли кунларига қандай қилиб алмаштирсин?

Дунёдан жаннатга кетишимизга оз қолди, иншааллоҳ у ерда бу қийинчиликларни эслаб кулишиб ўтирамиз. Барча севганларимиз билан бирга бўламиз иншааллоҳ.

• Facebook

@Musaabir

Читать полностью…

MUSAABIR

- Ака яхшимисиз ? Дадангизлар вафот этибдилар, Аллоҳ раҳматига олган бўлсин, оилангизга гўзал сабр берсин !

- Рахмат сизга, Аллоҳ ажрингизни берсин !

- Таъзияга бормоқчи эдик, шунга локацияни ташлаб қўйсангиз дегандик.

- Келиб кетишингиз 600 километр масофа экан, ўртача 8000 дан бензин ишлатасиз, бу дегани 480 минг сўм, тўғрими?

- Қизиқмисиз ака, савоб олдида бу ҳеч нарса эмаску?

- Мен сизга бошқа бир локация айтаман, шунда сиз икки томонлама фойда кўрасиз, мен ҳам фойда кўраман, мархум дадамларга ҳам фойда бўлади.

- Хўш?

Бир мухтож етим боқаётган оилани яқин атрофингиздан қидириб топинг ва шу бензинга сарфлайдиган маблағни ўзини ёки рўзғорлик харид қилиб зиёрат қилиб қўйинг. Вақтдан ютасиз, маслаҳат берганим учун менга ҳам иншааллох ажр бўлади, шу эҳсонга дадамнинг вафотлари сабаб бўлгани учун иншааллох савоби боради.

Асосийси ана ўша мухтож оила вакиллари сиз сабаб Роббимизга хамдлар айтадилар, қалблари хурсанд бўлади.

Қайсики мусулмон бир мухтожнинг қалбини хурсанд қилса иншааллох Роббимизнинг мукофотини олади.

Биродарларга бу таклифимиз жуда ҳам маъқул келди.

• hayotiy saboqlar

@Musaabir

Читать полностью…

MUSAABIR

#тажриба

Эркак кишини муҳабатини қозона олган аёл гулпоёндозларда яшайди,
Муҳаббатини қозона олмаса эркакдан шавқатсиз одам ясамаслик керак.

Аксар эркаклардан нолийдиган аёллар аслида ўзлари эриша олмаган ишдан нариги томонни айблайдилар.

Эркак киши яхши кўриб қолса албатта у учун борини беради.
Камчиликлари кўринмайди, хатолари ҳам ёқимли туюлади.

Қалб масаласи кишининг ўз қўлида эмас-да.

Эрини яхши кўрган ва муҳаббатини қозона олган аёллар жаннатийлиги башорат берилган сифатлардан биридир.

• Камолиддин Мухаммад

@Musaabir

Читать полностью…

MUSAABIR

Бахтнинг ўз формуласи бор:

Бахт = факт - умид (кутилган нарса)


Агар кўрсаткич ижобий бўлса, унда сиз бахтлисиз!

Мисол учун, сиз ойига 5 миллион сўм ишлаб топишингизни кутасиз. Сизга 7 миллион сўм берилди. Сиз супер бахтли одамга айланасиз.

Лекин сиз 10 миллион кутган бўлсангиз ва сизга 7 миллион берилган бўлса, у ҳолда сиз енг бахтсиз одамга айланасиз.

7 миллион ўзгаргани йўқ, фарқи фақат сиз кутган нарсада!

Хулоса: бахтни бошқариш - бу умидларни бошқаришдир!

• Алишер Исаев

@Musaabir

Читать полностью…

MUSAABIR

Аёллардаги рашк улардаги кучли муҳаббатдангина бўлади.

Қозий Иёз, "Икмалул-муаллим"

@Musaabir

Читать полностью…

MUSAABIR

#Қачонки...
Аллома Ибн Қойюм роҳимаҳуллоҳ айтадилар:

Мол-дунё қачон қўлингда бўлса, қалбингда бўлмаса қанча кўп бўлса ҳам зарари йўқ.
Лекин қачонки мол-дунё қалбингда бўлса,агарчи қўлингда хеч вақо бўлмаса хам сенга зарар.
(Мадарижус-саликийн)

Шарҳ: Мол давлат инсонни қўлида қанча кўп бўлса ҳам унга муккасидан кетмаса, унга ғам қилмаса, унга ружу қўймаса кетиб қолса ҳам келиб қолса ҳам қалбида бирон ўзгариш бўлмаса
Бу мол дунё кишига зарар бермайди.

Қачонки мол дунёга ҳирси баланд бўлса инсонни халокатга олиб боради гарчи қўлида оз бўлса ҳам ёки йўқ бўлса ҳам.

@Musaabir

Читать полностью…

MUSAABIR

Аёл кишига хечам осон эмас.(Эркаклардан фарқли равишда) биттагина эрини ҳам яхши кўргиси келади, ҳам ўлдириб қўйгиси келади.)
Кўчирилди.

@Musaabir

Читать полностью…

MUSAABIR

Энг муборак маконда, энг барокатли тонгда ва энг азиз инсонингиз билан Ҳарамнинг ёнгинасида нонушта қилишга нима етсин-а) ✨

#soooooon إن شاء الله

@Musaabir

Читать полностью…

MUSAABIR

Ақлли аёл эркак кишига нима демасликни билади!

Аксар ҳолларда муносабатлар ҳис туйғулар авжига чиққан вақтда уларни бошқара олмай, гапирилган гаплар туфайли дарс кетади. Энг катта хато- бу туйғуларни бошқаруви қўлдан чиққач, жуда оғриқли ва хафа қиладиган сўзларни айтишдир.

Никоҳ- бу енгил бўлмаган, узоқ ва мустаҳкам муносабатлар қуриш жараёни бўлиб, асоси муҳаббат, содиқлик ва ҳурмат бўлади.

Никоҳга гард юқтирмай, ўзаро ҳурмат ва иззатда яшай десангиз ушбу гапларни гапиришдан тийилинг:

🚫 Эркак кишига унинг ёши тўғрисида гапирманг.
🚫 Бошқалар билан солиштириб, устига-устак уларни устунликларига урғу беришингиз жуфтингизни шижоатини тушириб юборади.
Ҳар бир эркак киши ўз ёри учун "энг яхши"си бўлгиси келади.
🚫"Ҳамма нарсага ўзингиз эришдим" деган гап эркак кишини стрессга тушириб қўяди ва сизга яхши шароит қилиб бера олмаётганлиги ҳақида ташвишланади.
🚫 Дунё адолатсизлиги, маҳалланинг ғийбатчи кампирлари, одамлар ёмонлигини гапириб ўтириш- ҳикматсизликдир*.
Бу ҳаёт- жаннат эмас.
🚫 "Айтгандимаа" деган гапни ишлатмасликка ҳаракат қилинг. Жуфтингиз адашганини кўрган вақтда ҳам унга эмоционал босим ўтказиб, у нотўғри иш қилганини таъкидламасдан, унга тасалли беринг, қўллаб қувватланг, жажнал чиқарманг. Шундай қилсангиз ҳалолингиз сизга қадрли эканини яна бир бор ҳис қилади.
Ҳамма ҳам хато қилади, лекин ёмонини яшириб, яхшисини ошириб яшаса оила янада мустаҳкам бўлади биизниллаҳ.

* Ҳикмат- бу тўғри ишни тўғри йўл билан тўғри вақтда қилишликдир
📚[Мадариж ас-Сааликийн | 2669 с]

@quvvatuz

Читать полностью…

MUSAABIR

#тафаккур

Коинотда 200,000,000,000,000,000,000,000 та юлдуз бор.

Агар ҳар бир юлдузнинг ҳажми, тареиби, жойлашуви, орбитаси, сайёралар сони, умри ва бошқа барча ўлчов-мезонларини ҳисоблаб, коинотдаги ўз ўрнига жойлаштиришга 1 секунд сарфланса, коинотни шу ҳолга келтириш учун 6,000,000,000,000,000 йил талаб этиларди.

Аввалги даҳрийлар, бугунги кундаги даҳрийлардан анча ақлли бўлиб, охират ва қайта тирилиш ҳақида илмий-мантиқий саволларни беришган.

Ўша ўрта аср қолоқ араб диёридаги даҳрийлардан бири "агар суягимиз чириб, ер билан битта бўлиб кетсак ҳам қайта тириламизми?" деб эътироз билдирган.

Фараз қилинг, сиз ўлдингиз, сизнинг суягингиз чириб, сизнинг таркибингиз қумурсқага ем бўлди ва қумурсқанинг таркибига айланди. Сизнинг вужудингиздаги моддалар энди қумурсқани, ўт-ўланни, сигирни, сутни ёки сигирни еган бошқа одамнинг вужудига айланиб кетаверади. Шу тариқа бир модда қиёматга қадар минглаб маҳлуқотларнинг вужуди бўлиб беради.

Хўш, Аллоҳ таоло бизни қайта яратганда, қайси атомлардан ташкил топамиз? Бармоқ изларимизгача қайта тикланамизми? Ҳаммамиз ўзимизнинг ташқи қиёфамизда-а? Ҳам руҳан, ҳам жисмонанми?

Яна бир дегандами?
Шуни қилиш учун қанча ҳисоб-китобни қилиш керак?! Унга қанча вақт керак?! Ўйлаяпсизми? Қўйсангизчи, бўлмаган гапни...

Мана шунақа ақлни чархлайдиган саволлар берилганда Аллоҳ таоло (калом усулида) гўзал жавоб берган:

ءَأَنتُمْ أَشَدُّ خَلْقًا أَمِ ٱلسَّمَآءُۚ بَنَىٰهَا

Сизларни яратиш қийинми ёки У зот бино қилган осмонними?

Назиъат сураси, 27.

Дарҳақиқат, "Бўл!" дейиш билан биринчи қават осмоннинг ўзидаги тахминан
200,000,000,000,000,000,000,000 та юлдузни унинг барча сайёраларию, атомларигача ўлчов билан, бекаму-кўст яратиб, ўз ўрнида устунсиз кўтариб қўйган Аллоҳга, биргина ердаги инсонларни қайта яратиш қийин бўлармиди?

• Facebook

@Musaabir

Читать полностью…

MUSAABIR

Бомдод намози – фарз.
Ҳайит намози – вожиб.

@Musaabir

Читать полностью…

MUSAABIR

Фақирликдан қўрқма. Лекин сенга фақирликни жалб қиладиган гуноҳдан қўрққин!

Муҳаммад Ротиб Наблусий.

@Musaabir

Читать полностью…

MUSAABIR

Гўзаллик кўринишда эмас балки, кўринмасликдадир!

#kitobdan🕯️

@Musaabira

Читать полностью…

MUSAABIR

Фарзандларимни энг яхши кечки Қуръон ёдлатиш курсларига ёздираман ва ҳар чоракда бу учун минглаб риёл сарфлайман. Чунки ишончим комилки, Қуръон таълими умумий таълим каби бирдек аҳамиятлидир. Аллоҳга қасамки, Қуръон таълим йўлида бирон нарса берган, сарф этган бўлсам, харжлаганимдан кўра бир неча баробар кўпини Аллоҳ таоло менга эваз қилган, ато этган. Шу сабаб, фарзандларингизни Қуръон билимлари эгаси бўлиб етишишларида асло бахиллик қилманг.

Arabicuz

@Musaabir

Читать полностью…

MUSAABIR

#эслатма

Йигитлар!
Ҳеч қачон аёл киши билан курашманг.

Чунки уларни енгиш ҳам, уларга енгилиш ҳам йигит киши учун уятли.

@Musaabir

Читать полностью…

MUSAABIR

Саудиянинг янги қонунига кўра:

"Азон ва намоз вақтларида мусиқа қўйишнинг жаримаси биринчисида 1000 риёл, қайта такрорланса 2000 риёлга етади".

@Musaabir

Читать полностью…

MUSAABIR

Агар саҳиҳ ҳадисда "Аёлларнинг энг яхшиси эри унга қараса уни хурсанд қиладигани" дейилган экан "Эри унга қараганда маҳзун бўладиган хотин аёлларнинг энг ёмонидир" деб хулоса қилсак бўлади.
Аёллар, огоҳ бўлинг!

@Musaabir

Читать полностью…

MUSAABIR

#Табассум

Бугун мендан сўралди:
- Ўзингни қандай ҳис қиляпсан?
Мен жавоб бердим:
- Бизларни ўлимдан сўнг, ҳаётга қайтарган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!)))

الحمد لله ✨

© Musaabir

Читать полностью…

MUSAABIR

Учрашувда...

-Тўйдан кейин эй бўлажак ёр,
Ўранарман, диндан хабар бор.

Ўранмасам тортасиз маъюс,
Ахир бўлиб қоласиз даюс.

Бўлажак ёр, кўнгил қилинг тўқ,
Сизни даюс қилиб қўйгим йўқ...

-Эй қизгина сўзлама ёлғон,
Маккоралик русумдан қолғон...

Мен тушуниб бўлдимку сени,
Даюс қилгинг келмасмиш мени...

Даюс қилиб амакинг оғанг,
Отанг бирла яна уч тоғанг,

Менга жонинг ачирми тағин,
Синдирсамда сендайлар жағин...

Абдураҳмон Мешаян

@Musaabir

Читать полностью…

MUSAABIR

Эркакнинг тожи - солиҳа аёл.
Аёлнинг тожи - ҳаёсидир.

@Musaabir

Читать полностью…

MUSAABIR

Бугун иккита чиройли гап ўқидим, улашиб қўяй:

Таъминотдан ортиқча иқтисод қилиш каттароқ исрофни келтириб чиқаради.

* * *

Барчани кўнглини бирдек олишлик умуман имконсиз.
Хаттоки, Расул ва Набийлар хам бунга қодир бўлмаган.


@Musaabir

Читать полностью…

MUSAABIR

Миилат ва элатларни бирлаштирадиган ягона омил— иймондир!

Албатта, мўминлар биродардирлар, бас, икки биродарингиз ўртасини ислоҳ қилинг, Аллоҳга тақво қилинг, шоядки, раҳм қилинсангиз.
"Ҳужурот" 10- оят.

Унинг оятларидан (яна бири) — У зот осмонлар ва Ерни яратиши ва сизларнинг тилларингиз ва рангларингизни хилма-хил қилиб қўйгандир. Албатта бунда барча оламлар учун оят-ибратлар бордир.
"Рум" 22- оят.

• Facebook

@Musaabir

Читать полностью…

MUSAABIR

Ярим ой ҳам қолмабди ✨
إن شاء الله

Читать полностью…

MUSAABIR

Аёлингиздан қўрқасизми?

Аёл киши бизга омонат омонатдан қўрқамиз...

@Musaabir

Читать полностью…
Subscribe to a channel