Оиша розияллоҳу анҳо ривоят қиладилар:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эй Оиша рифқли бўл, чунки Аллоҳ таоло бирор хонадон аҳлига яхшиликни истаса, уларни «рифқ»га йўллаб қўяди», дедилар.
(Имом Аҳмад ривояти)
Изоҳ: Рифқ — сўз ва амалда мулойимлик ҳамда хушмуомалалик, ширинсўзлик ва очиқюзлиликдир.
@Musaabir
#Реал_ҳаёт
Тамаки ишлаб чиқарувчи чекмайди.
Марк Сукерберг, (Facebook) асосчиси.
У бизни вертуал дунёга тиқди, ўзи эса ҳақиқий табиий дунёдан завқланиб юрибди.
Биттаси live in real life деган экан, яъни, ҳақиқий ҳаётда яша!
@Musaabir
«Лаззат (роҳат)ларни кесувчи (ўлим)ни эслашни кўпайтиринглар» (Имом Термизий ривояти).
@Musaabir
Бу икки расм мағриблик буюк олим шайх Саъид Камалий имом Молик раҳимаҳуллоҳнинг "Муватто" китобларини шарҳлашни бошлаган ва тугатган вақтларидаги расм экан. Орадан 12 йил ўтган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Кимнинг бир толаси Аллоҳ йўлида оқарса, бу унинг учун қиёмат куни нур бўлади».
(Термизий ривояти)
Аллоҳ таоло шайхни ҳифзида сақласин, бизларни у зотдан манфаатлантирсин. Омин.
• Икром Шариф
@Musaabir
Мен катта бўлиб бойиб кетсам тўй-ҳашаматларга аталган пулимни маҳалладаги трансформаторни таъмирлашга, Ҳажга аталган пулимни Ҳажга ишлатаман.
• Facebook
@Musaabir
Бу қуёш системасидан ташқарида аниқланган ҳарорати энг баланд планеталарнинг аниқланган суратларидан энг тиниғи….
эмас, бу шунчаки колбаса тилими)
@Musaabir
Аҳрорбек ўзи топган бир аёлни уйига совчиликка борди.
Иймон этиқодли солиҳа, араб тилидан дарс берадиган илмли бир аёл топганидан хурсанд эди.
Аёлнинг отаси билан валиймани индинга белгилаб олишди.
Офисга қайтар экан ҳаёлида:
-Асмонинг фарзандларига иншааллоҳ отадек бўламан,уларга бор меҳримни бераман, деб ишига кириб кетди.
Ишдан уйга қайтди уйида хотини ошхонада овқат қиларди.
Ахрорбек хотинига:
-Онаси индинга тўй бор бир дўстим уйланяпти, кастюм шимимни таёрлаб қўй!
-Ҳўп бўлади адаси, ўзи менам сиздан тўйга рухсат олмоқчи эдим.
Индинга араб тили устозимиз ухтишкам турмушга чиқяпти,баҳтини топди бечора анча йил бева ўтирди, адаси руҳсат берарсиз жуда қадрдон дугонам-да.
Тугади.
• Фейсбук
@Musaabir
Бойликларини ўзи билан олиб кетмоқчи бўлганга ўхшайди….
Тўғри жойга (абадий ҳаёт учун) “инвеститсия” қилинг!
@Musaabir
#ҳадис
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Сизларга жаннатий аёлларингни хабарини берайми? Эрини суядиган, кўп фарзанд кўрадиган аёллардир. Агар аёл ғазабланса ёки эр томонидан қийинчилик келса, ёки эри ғазабланса, аёл айтади: “Қўлим сизнинг қўлингизда. Сиз рози бўлмагунингизгача ҳеч ҳам ухламайман”
📖 صحيح الترغيب ١٩٤١
@Musaabir
100 та эркакнинг кўча ишида ишлаши — 100 та аёлнинг турмушга чиқиши, 100 та оила барпо бўлиши демакдир.
100 аёлнинг ишлаши 100 та эрканинг ишсизлиги, 100 та аёлнинг (одатда) оила қуриши кечикиши демакдир.
Раббоний — Каламуллоҳ ва суннати набавийянинг ажойиб ечим беришини қаранг:
«Виқор билан уйингизда ўтиринг».
(Аҳзоб 33)
-----
Аёлларни бутунлай ишлашдан қайтариш эмас бу. "Иш" деган масъулият кимнинг зиммасида бўлса, шахсга ҳам, оилага ҳам, жамиятга ҳам қанчалик адолат ва фойда дегани бу.
Ҳар ҳолда, эр топган пулидан аҳлига нафақа қилиши фарздир. Аёлларга эса фарз эмас, хоҳлаганидек ўзига сарфласа ҳақлидир.
• Икром Шариф
@Musaabir
❗️Такбири ташриқ айтишни унутманг
📿 Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд.
✅ Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир.
Такбири ташриқ 8 июль бомдод намозидан бошлаб Ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 12 июль аср намозига қадар айтилади:
• 8 июль – 5 маҳал,
• 9 июль – 5 маҳал,
• 10 июль – 5 маҳал,
• 11 июль – 5 маҳал,
• 12 июль – 3 маҳал.
📌 Жами 23 маҳал намозда такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади.
❇️ Ушбу такбир хоҳ жамоат билан, хоҳ ёлғиз ўқилган ҳар бир фарз намоздан кейин айтилади.
🚺 Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар.
🔄 Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ қилгандан кейин такбири ташриқни айтади.
‼️ Эртага арафа куни: Рўза тутишни унутманг!
Эртага, 8 июль жума куни зулҳижжа ойининг 9-куни – арафа кунидир.
☪️ Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, дедилар (Имом Муслим ривояти).
❇️ Бошқа ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси икки йилга каффоратдир: ундан олдинги ва ундан кейинги йилга”, деганлар (Имом Байҳақий ривояти).
⏰ Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан):
⏱ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:15
⏱ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:00
🤲 Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.
‼️ Ғафлатда қолманг! Арафа куни рўзасини тутишни ўтказиб юборманг!
🔄 Яқинларингизга ҳам эслатинг. Эҳтимол Сиз уларнинг рўза тутишига сабабчи бўларсиз.
• Даврон НУРМУҲАММАД
@Musaabir
Ширин сўзлик "лайфхаки"
Оиламдагилар хам,қариндошлар хам,дўстларим хам мени ,,Тарвуз танлашга уста” деб билишади. ,,Сиз олиб келган тарвуз доимо серсув,қип-қизил,ширин чиқади!” дейишади менга.Хақиқатдан хам шундай.
Кўпчилик дўстларимиз тарвузни уриб кўриб,чертиб кўриб,кўтариб кўриб танлаш ,,усуллари” бор албатта.Лекин дўстларимизнинг ўзлари тан олишларича минг тиришиб танласаларда сўйган тарвузлари бирда ундоқ,бирда бундоқ чиқаверар экан.Хуллас тарвуз танлаш хам ,,лоторея”ни ўзи!
Энди ўзимнинг ,,бехато” услубим хақида гапирмасам бўлмас? Мен тарвузга қўлимни хам теккизмайман. Машинамдан салобат билан тушиб,тарвуз сотувчининг олдида харидор бўлса,кетишини бир оз кутиб тураман.Савдоларига аралашмайман.Харидор кетиб,сотувчи ёлғиз қолгач,салом бериб қўл бериб кўришаман олдин.Соғлиғини,хондонларини сўраб, ,,Иссиқларда қийналмаяпсизларми? Барака топинглар!” деб қўяман.Сотувчи сўрашиб бўлгач албатта ,,Келинг ака,хизмат?”деб сўрайди.Шунда мен:
-Қарияларни (болаларни,касал кўргани,чойхонага каби вариантлар хам бўлаверади) зиёрат қилгани бораяпман,шунга тарвуз керак эди.Укагинам( окагинам) битта зўр тарвузни ўзингиз танлаб берсанг,илтимос.Пулига гап йўқ,менга фақат қип-қизил,серсув,ширин чиқса бўлди.Сизлар уста-проффесионал бўлиб кетгансизлар-ку! Тарвузни еб,сизниям битта дуо қилиб қўямиз!-дейман.
,,Ширин нонинг бўлмаса хам ширин сўзинг бўлсин!” деб бекорга айтилмаган.Бу муомиладан ийиб,кайфияти кўтарилиб кетган сотувчи бир четдан тарвузларни танлай кетади.Ора-орада ,,Қанақсидан бўлсин? Каттароқми,ўртароқми? Мана шуниси зўр экан,бўладими?” деб сўраб хам қўяди.Кўпинча сотувчи танлаган энг зўр тарвузлардан ,,Майли,уйга хам олақолай,беринг шуларниям!” деб кўпроқ оламан.
,,Ортганда мошина чанг бўлмасин,латта-патта йўқми артворишга?”деб хам қўяман гап орасида.Албатта латта хам топилиб,сотувчи тарвузларни мехр билан чангини тозалаб,мошинамга ўз қўли билан ортиб хам беради.
-Э,яшанг! Барака топинг!Пули қанча бўлди энди,укажоним?
-Бераверасда,ака,ўзингиз билиб...
-Йўқ,сиз молни эгасисиз,биз харидор! Айтинг!
-Фалон сўм берақолинг,ака...
-Э,яшанг,сал юмшатишни иложи йўқми,укажоним? Фалонча берсам бўлмайдими?Доимий мижоз бўламан сизга,худо хохласа!
-Майли,яхши инсон экансиз,Фалонча берақолинг...-деди сотувчи юмшаб.
Нарх албатта мени қониқтирадиган, ,,эл қатори”га тушган бўлади. Пулни бериб,яна рахмат айтиб хайрлашиб рулга ўтираман.
Тарвуз,қовунларимнинг доимо зўр чиқиши ,,сири’’ шу холос
• Facebook
@Musaabir
#Латоиф
Швецариялик бир киши:
– Фаластинлик аёл қандай ҳам буюк, а? – деб қолди.
– Шубҳасиз. Лекин сенга бу таассурот қаердан келди?
– Бир фаластинлик дўстимнинг уйига боргандим. Уйда аёли эрининг кўйлагининг тугмасини тикиб ўтирган экан. Тикиб бўлиб эрининг кўйлагини ўпиб ҳам қўйди. Эх, қандай буюк аёл! Швед аёллари ҳам муҳаббат, эҳтиром тушунчаларини мана шундай аёлдан ўргансалар бўлмасмиди-я!? – дея гапини битирди.
Муҳими, уни мен тушундим. Лекин ҳикоянинг ҳақиқатини, аёл эрининг кўйлагини ўпмагани, балки ипни тиши билан узганини унга айтишга ботина олмадим. Қўяверинглар, Фаластиннинг буюк аёллари ҳақида шундай гўзал фикрда бўлиб қолаверсин!
• Facebook дан
@Musaabir
KAIST университетига бир эр-хотин ниқобда келиб, 23.5 млн доллар эҳсон қилиб кетишибти. Университет раҳбарияти ҳам уларнинг шахсини аниқлай олмай қолишибти. Кимлигини айтишмабти. Оддий футболка шимда келишибти.
Биз шу ёшгача эҳтиёжимиздан ортиқ пул топиб юбордик, энди шу юртнинг эртаси бўлган, моддий томондан қийналган талабаларнинг контрактига ёрдам қилайлик, дейишибти.
*KAIST-Жанубий Кореянинг биринчи рақамли IT(айти) университети. Бутун илғор айтишниклар шу даргоҳдан чиқади. Кореянинг иқтисодий барқарорлигини шу жойдан чиқадиган дастурчилар, мутахассислар ҳал қилади.
• Facebook
@Musaabir
Араб тилига қизиқувчилар учун янги фойдали канал очилди, обуна бўлиб кузатсангиз фойдали бўлади иншааллоҳ.
Унутманг:
اللغة العربية مفتاح فهم الإسلام
Араб тили, Исломни тушунишнинг калитидир.
Канал бу
T.me/bayyina_arab
Ҳар бир дуо қилувчининг дуоси ижоат қилинади. Лекин ижобат турли нав бўлади. Баъзан унга дуо қилган нарсаси кўз ўнгига тушади, амалга ошади. Баъзан эса бирон ниманинг эвази, ўрни бўлиб тушади”.
Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ.
@Musaabir
Дорихонага кирсам, мендан олдинги киши жуда ғариб, нурсиз киши экан. Бадбўй ҳид келаяпти. 10-15 та спирт олаяпти, сабабини дарҳол тушундим.
Ичимдан бир фикр ўтди: Мен Аллоҳ учун нима қилиб қўйдимки, шундай бечора, диндан хабари йўқ қилиб қўймади, ахир қўлидан келарди, шу инсонни ўрнида мен ҳам бўлишим мумкин эди…
Баъзида ҳаётдан норози бўлсангиз, бошингиз дардда бўлса ё ҳеч нарсангиз қолмаса Аллоҳ субҳанаҳу ва таъалонинг *“тавфиқ” деб аталган катта хазинасидан насибангиз борлигидан шод бўлинг, бу ҳис ҳамма маҳзунлигингизга “каффорот” бўла олади.
*Тавфиқ - Аллоҳ таъалонинг солиҳ амалларни қилдириб қўйиши ёки маъсиятдан қайтариб қўйиши.
Агар Аллоҳ тавфиқ бермаса зарра миқдорида ҳам солиҳ амал қила олмас эдик
@Musaabir
Туркия ва туркияликлар
Беш-олти йилдан бери Истанбулда яшаётган хонанда Сарвара қуйидагича ҳикоя қилади:
Туркияда кўп қаватли уйларнинг ертўла қисмини "бодрум қат" дейишади. Барча шароитлари бор, аммо сотилганда нархи ҳам, ижараси ҳам юқори қаватли уйлардан арзон туради. Шунинг учун ҳам моддий имконияти чегараланган инсонлар ана шундай уйларда яшашади.
Бизнинг “дом”имиздаги “бодрум қат”да ижарада яшайдиган оила бор: эри таксичи, хотини фаррош. Қурбон ҳайити куни "Битта қўйнинг қиймати қанча бўлса, шуни ўша оилага берсаммикан? Ҳарна, квартирасининг бир-икки ойлик ижарасини тўлайди" деб ўйда нон пиширдим. “Кўнглига тегмасдан айтиб кўраман" деб иссиқ нонни кўтариб ўша қўшнининг эшигини секин таққилатдим. Мени кўриб "Хуш келибсан", дедию уйига таклиф қилди. Ўзи шуни кутгандим. Кирсам, иккита ширин қизи, эр-хотин ва қайнонаси билан бирга қаҳвалти, яъни нонушта қилишаётган экан, мениям таклиф қилишди.
Дастурхонда йўқ нарсани ўзи йўқ: асалдан тортиб қаймоққача, пишлоқни энг кам беш хили, хуллас, мен уйда бундай нонушта қилмаганман, оғзим очилиб қолди.
Ҳол-аҳвол сўрагандан кейин қўшним Марям:
“Зўр қорайибсан (загар олибсан), дам олишга бордингми?" деб сўраб қолди. "Ҳа..." буларни хижолатга қўймай деб ийманиб.
"Биз ҳам Бодрум (шаҳри)га бордик" дейди. Ҳайратим икки карра ошди.
Туркияда байрам таътили бўлди, дегунча кўпчилик дам олиш жойларига кетади. Кўпинча имкони яхши оилалар боради, чунки бунга яхшигина маблағ зарур бўлади. Баъзилари банкдан қарз ҳам олишади экан, тасаввур қилинг, уй, машина олиш учун эмас, ижаража яшаса ҳам, машинаси бўлмаса ҳам, дам олиш учун қарз олади! Эшитганида қулоқларимга ишонмаган эдим, кейин ишлаб тўлашар экан...
Ҳозирги аҳволим шундай эди: дераза панжараси қамоқхонага ўхшаган ярим ертўлада яшовчи, кам таъминланган, уйсиз оилага ҳайрат ва ҳавас ичида қараб турар эдим. Ичимда "Мен нима деб келдим, булар нима дейишяпти" деб ўйлардим. Бошимга муздек сув тўкилгандай бўлди, ўзимдан ўзим уялиб кетдим...
“Менчи?!”
“БИЗЧИ?!”
Фақат бойлик тўплаш, уй, машина ва хоказолар олиш учун яшаймиз. Вааайййй...
Ана шундай қилиб мени кўзларимни шу турк оиласи очган эди...
Аслида биз бу дунёга ижарачимиз деган сўзнинг амалдаги исботини кўрган эдим...
Каловланиб, гапимни ҳам айтолмай, кўзларимга ёш келиб, уларнинг уйини тарк этдим.
Шу-шу бу оилага раҳмим келиб эмас, ҳавас қилиб қарайдиган бўлдим.
Туркияда кўпчилик шундай (ижарада) яшайди, лекин ўзларини камситилган деб ҳисобламайди, бошини тик тутишади...
Сарвара Сайфуддин қизи
@Musaabir
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Албатта банда учун Аллоҳ ҳузурида манзилати, ўрни бўлади. У унга амаллари билан эриша олмайди. Шунда Аллоҳ таоло унинг жисмида ёки молида ёки фарзандида бало-мусибатлар ила балолантириб боради. Банда буларга сабр қилади ҳатто Аллоҳ таоло унга белгилаган жаннатдаги манзилатига эриштиради, етказади”.
Имом Абу Довуд ривояти.
arabicuz
@Musaabir
Фаросатсизлик ҳақида икки оғиз:
Қулоқчин таққангингизни кўрган ҳолида ортиқча савол бераверадиган киракаш.
Бу постни атайин олди ўриндиқда кўзингиз тагида таёрлаяпман. Балки пробкаларда тўхтаган пайт кўзингиз телефонга тушиб қолиб ўқиб қоларсиз деган умиддаман. Ахир бировнинг телефонига бесўроқ кўз ташлаш ҳам фаросатчизликку. Ҳа айтганча каналимга ҳам уланиб олинг, айтишга ҳижолат бўлди одам.
@Musaabir
Ўзингни солиҳ – яхши инсонман деб ўйламагин. Сен фақат мастур - айблари беркитилгансан холос.
arabicuz
@Musaabir
Эр киши кўчадаги бошқа эркаклар табиатини, бир кўз ташлаш билан нималарни хаёл қила олишини яхши бигани учун ҳам аҳли аёлини қаттиқ рашк қилади.
• Икром Шариф
@Musaabir
Жаннатий аёл сифати
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир куни саҳобаларига шундай савол қилдилар: “Аёлларингиз ичида аҳли жаннатлари ким, айтиб берайми?” Саҳобалар: “Ҳа, айтиб беринг Эй Расулуллоҳ!”—дедилар. Расулимиз: “Истараси иссиқ ёқимли, бола туғадиган, гуноҳ қилиб қўйганда эрининг қўлини ушлаб “мени кечиринг” ёки “нима қилсангиз ҳам майли, розиман” дейдиганлари”—дедилар
📖 كتاب آداب النساء ٩
@Musaabir
Бир акамизни гаплари:
Укам билиб қўй — ризқларни ичида энг яхшиси - Ҳикмат билан Илм талаб қилган аёлдан кўра ёқимлиги бўлмаса керак.
Ва яна : Яхшиликда ҳарис, суннатга эргашувчи, тилини тиядиган, тилини тиядиган, тилини тиядиган, тилини тиядиган, тилини тиядиган, тилини тиядиган... )
Аллоҳ Таоло жуфтини неъмат қилганлар, “алҳамдулиллаҳ” денг (мен каби)
@Musaabir
Бугун дуо куни.
Шу бугун қилинадиган энг афзал ибодат дуодир. Шундай экан, Аллоҳдан истаганингизни истаганингизча сўраб олинг! Зеро, дуоларнинг энг афзали Арафа кунидаги қилинган дуодур.
@Musaabir
Оилада бефайзлик, кўнгиллар совиши нимадан пайдо бўлади? Фикрлар:
- Эр-хотин вазифаларини билмайди, орада севгидан олдин ҳурмат йўқ;
- Фарзандлар сабабли кўп деди-дедилар бўлади
- Келин қайнона билан чиқиша олмайди
Бундай вазиятларда ақлли инсон ўзини айблари ҳақида ўйлаб, фойдали насиҳат олишга, ислоҳ бўлишга ҳаракат қилиши керак.
Қуйида шунга ўхшаш оилавий вазият ҳақида яхши мулоҳазалар қилинибти:
/channel/musaabira/246
Aёл-қизлар учун шу каналга уланиб қўйишни тавсия қиламан. Оилада аёл вазифалари, эрга итоат ҳақида фойдали гаплар бўлаяпти
#холис_тавсия
Америкалик пул топса саёҳат қилади, ер юзини гўзал жойларини кўзи билан кўради.
Фарзандларини олий тоифали билм юртларида ўқитади.
Европалик пул топса саёҳат қилади, фарзандларини ўқитади.
Биз умримизни, топганимизни уй жой қуриш, фарзанд уйлантириш, мисқоллаб йиғиб йиллаб қурилиш қилиб, мисқоллаб йиғиб қарзга ботиб, хеч кимдан кам бўлмаслик учун тўй, ўғил тўй, бешик тўй, қуда чақириқ, қиз оши, юбилей, ховли тўй қиламиз.
Умримизни катта қисмини уй жой тўй ташвиши билан ўтказиб камига болаларимиз оми бўлиб қолганидан шикоят қиламиз.
Ўзимиз оми болаларимиз оми.
Биздан қолган зурриёдлар ҳам биз яшаган ҳаёт тарзини танлашади.
Ғарб биздан ўзиб кетди.
Улар умр бўйи уй қурмайди, бир умр ижарада яшайди.
Улар тўй томошага пул сочмайди.
Улар соғлигига сарф қилади, саёҳат қилади.
Юрт кезади.
Аслида дунё кезишнинг асл фойдалари бизнинг динда собит бўлганди.
Аҳир : Қийинлаштирманглар енгиллаштиринг, деган инсон бизнинг йўлбошчимиз эдилар.
“Сафар қилинг саломат бўласиз” дейилган бизни дин эди.
Бизчи?
• Facebook
@Musaabir
Ваҳб ибн Мунаббиҳ раҳимаҳуллоҳ деди: “Албатта дунё ва охират худди икки аёли бор эркак кабидир. Улардан бирини рози қилса, иккинчиси жаҳл қилади”.
Ибн Ражабнинг “Жамиъул улуми вал ҳикам” асаридан.
• arabicuz
@Musaabir
Қисқа ўгитлар:
- Эр-хотин орасига кирманг. Aниқки, бу зарарингизга ишлайди.
- Инсонларнинг сирларига воқиф бўлманг. Мабодо фош бўлса, сиздан шубҳаланишади.
- Хурсанд пайтингизда ваъдалар берманг, ғазаб пайтингизда нотўғри гаплар айтманг. Вақт ўтиб бу учун афсусланасиз.
- Мол-дунё ва имкониятларингизни инсонларга билдираверманг. Мабодо, улардан айрилиб қолсангиз, инсонлар ҳам атрофингиздан кетишади.
@Musaabir