musaffouzb | Unsorted

Telegram-канал musaffouzb - MUSAFFO.UZ

6837

"Оқ тепа" жомеъ масжидининг расмий телеграм канали!

Subscribe to a channel

MUSAFFO.UZ

#haj2025

😎 ИСЛОМ МИЛЛИЙЛИККА ЭМАС, МИЛЛАТЧИЛИККА ҚАРШИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
АЗИЗЛАР ҚУРБОН
ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
ИҲЛОСЛИ УКАЛАРИМИЗ АЛЛОҲНИНГ РОЗИЛИГИ
УЧУН ҲИЗМАТДАЛАР
ДУОЛАРИНГИЗДАН УМИДВОРЛАР ШУНАҚА ЁШЛАРИМИЗ КЎПАЙСИН

http://t.me/musaffouzb

/channel/saxovat_yaypan

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Қурбонликка_оид_масалалар

13-МАСАЛА: Бир киши ўз номидан қурбонлик қилишга васият қилган, аммо қўй ёки мол ёки туя сўйишни таъйин қилмаган бўлса, унинг номидан бир қўйни қурбонлик қилинади ва унинг ҳаммасини садақа қилинади.
Аммо бир киши ўз номидан қурбонлик қилишга бошқасини вакил қилса, лекин қандай ҳайвонлигини таъйин қилмаса, у ҳолда унинг номидан қурбонлик қилиш жоиз бўлмайди. Яъни мазкур ҳолатда вакил қилувчидан сўраб, у айтган ҳайвонни сўйиши лозим бўлади (“Бадоеъ”).

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#haj2025

🗣Мино ва Арафот зиёратчиларни кутиб олишга тайёр!

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Қурбонликка_оид_масалалар

12-МАСАЛА: Қурбонликнинг вақти уч кун: Зул-ҳижжанинг ўнинчи, ўн биринчи ва ўн иккинчи кунларидир. Энг афзали биринчи куни қурбонлик қилиш, сўнг иккинчи, сўнг учинчи кунидир. Агар қурбон ҳайитининг кунида шак бўлиб қолса, қурбонликни учинчи кунга кечиктирмаслик мустаҳабдир.

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️

  Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.

Қалбингизни иймонга, ✨
Уйингизни қувончга, ✨
Юзингизни нурларга, ✨
Аллоҳим тўлдирсин
Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик  ато этсин.


Бугун Ҳижрий 1446 йил 8 - Зулхижжа ойи
Милодий 2025 йил 4 июн ҳафтанинг чоршанба куни

⏰Намоз_вақтлари

АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:

إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا

⏺️"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)

🌅 Бомдод - 04:05
🌅 Қуёш     - 04:49
🏞 Пешин  - 12:45
🏞 Аср        - 17:45
🌆 Шом      - 19:54
🌃 Хуфтон -  21:40

ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БЕШ ВАҚТ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТЛАРИ.


Телеграм
http://t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#xabar #haj2025
Мино ва Арафот зиёратчиларни кутиб олишга тайёр!

🌙 Бугун кечқурун 15 минг ўзбекистонлик зиёратчилар Маккаи мукаррамадаги меҳмонхоналардан ҳаж ибодатининг асосий амалларини бажариш учун Мино водийсига йўл оладилар.

Айтиш жоизки, бугунги кунгача Ўзбекистон ишчи гуруҳи вакиллари томонидан зиёратчиларимиз улуғ ибодатни бекаму кўст адо этишлари учун Мино, Арофат ва Муздалифа водийларида барча шарт-шароитлар тўлиқ тайёр ҳолатга келтирилган.

🔹Айни мақсадда ишчи гуруҳи ва шифокорларнинг маълум аъзолари мазкур муборак водийларда бир муддат олдин бориб, зиёратчиларимизни кутиб олишга шай бўлиб турибдилар.

🇺🇿 Хусусан, бу йил, Ўзбекистон томонининг талабига мувофиқ, Арафот ҳудудидаги чодирлар ёпиқ тарзда барпо этилди. Уларнинг атрофи иссиқ ўтказмайдиган панеллар билан ўралган, совутиш тизими ўрнатилган, гилам ва тўшаклар солинган. Бу ҳозирги ёз кунларида зиёратчиларга қўшимча қулайлик яратади.  


🔸Шунингдек, барча шароитларга эга тиббиёт марказлари, 3 маҳал иссиқ овқат ва 24 соат давомида чой ва салқин ичимликлар билан таъминлаш йўлга қўйилади. Арафотда Муздалифада фойдаланиш учун ҳожиларга махсус тўшак ва соябонлар тарқатиш режалаштирилган.

Айни пайтгача соҳа раҳбарлари томонидан ишчи гуруҳи аъзолари, элликбошилар ва шифокорлар жамоасига ҳаж жараёнларини намунали бошқариш, белгиланган тартибларга риоя этиш ва шаръий масалалар ҳақида батафсил тушунтирилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Ер юзида қурилган илк масжид - Масжидул Ҳаром


Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Одамлар учун энг аввал қурилган уй муборак ва оламлар учун ҳидоят қилиб қурилган Баккадаги уйдир" (Оли Имрон сураси, 96-оят)

.

"Бакка" – Маккаи мукарраманинг номларидан бири.

📆 1880 йил - Масжидул Ҳаром кўриниши

#Масжидул_Ҳаром

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмат
и

Улашинг ↘️
👉 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#кун-ояти

«Эй, Раббим! Мени, ота-онамни, уйимга мўмин ҳолда кирган кишиларни ва барча мўмину мўминаларни мағфират этгин! Золимларга эса фақат ҳалокатни зиёда қилгин!».
(Нуҳ сураси, 28-оят).


Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️

  Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.

Қалбингизни иймонга, ✨
Уйингизни қувончга, ✨
Юзингизни нурларга, ✨
Аллоҳим тўлдирсин
Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик  ато этсин.


Бугун Ҳижрий 1446 йил 21 -  Зулқаъда ойи
Милодий 2025 йил 19 май ҳафтанинг душанба куни

⏰Намоз_вақтлари

АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:

إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا

⏺️"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)

🌅 Бомдод - 04:15
🌅 Қуёш     - 04:57
🏞 Пешин  - 12:45
🏞 Аср        - 17:40
🌆 Шом      - 19:41
🌃 Хуфтон -  21:30

ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БЕШ ВАҚТ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТЛАРИ.


Телеграм
http://t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#haj2025
#xabar

✍️ Зиёратчиларни эҳтиром ила кутиб олиш давом этмоқда

Макка шаҳридаги "Вафақ ал-Саҳа" меҳмонхонасида зиёратчилар катта эҳтиром билан кутиб олинди

📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣

🎬shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#asl_mohiyat

📖ИМОМ МОТУРИДИЙ ЕТУК ОЛИМ

🎙Есенгелди домла Низаматдинов


🕌 Муҳаммад ал-Беруний мадрасаси
мударриси

🔗 Улашинг: @ahlisunnavaljamoauz

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Тавозе икки хил бўлади

1. Мақталган тавозе.
Бу бошқадан ўзини юқори, уларни эса, паст санамасликдир. Бундай тавозе Аллоҳ таолонинг буйруқларини бажариш, қайтарганларидан қайтиш билан бўлади. Нафс буюрилган ишларда сусткашлик қилиши ёки қайтарилган ишларни хоҳлаб қолиши мумкин. Шунда тавозе билан уни тарбиялаш фойда беради. Агар инсон ўзида кибрланиш, ҳаволанишни сезса, оламлар Раббининг улуғлигини, Унинг кибр қилганларга ғазабини эсга олиши лозим. Шунда хоксор бўлиб, Холиқи улуғлиги олдида бош эгади.

2. Қораланган тавозе.
Дунёвий бир манфаат учун бошқалар олдида ўзини хоксор тутиш, ерга уриш. Хорлик қораланган тавозенинг бир кўринишидир. У билан тавозе ўртасида катта фарқ бор. Тавозе Аллоҳ таолони улуғлаш, У зотга бош эгишдан, инсон ўзини таниши, айбларини билишидан ҳосил бўлади. Хорлик эса, инсон нафсининг ҳавойи истакларга етиш учун паст кетиши, тубан бўлишидир.

Дўстларингиз билан улашинг!
t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#haj_buyuk_ibodatdir
#audio_kitob

😎 ҲАЖ БУЮК ИБОДАТДИР

00:00 Ҳаж иҳлосдир
3:54 Тана ва руҳнинг ҳажи
7:23 Ҳаж тақво мактабидир

✍️ Муаллиф: Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари


📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣

🎬shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Видео
#ҳаж_суҳбатлари

🎙13-суҳбат: Арафот водийсида бажариладиган амаллар

00:33 - Арафотда туриш фарзлиги;
01:48 - Пешин ва Аср намозларини жамлаб ўқиш тартиби;
04:28 - Икки намозни жамлашга далил;
06:13 - Арафот водийсида ўқиладиган энг яхши дуо;
09:57 - Арофотда дуо қилиш кайфияти;
11:59 - Раҳмат тоғига бориш масаласи.

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси


@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#haj2025
#nocomment

🗣Бўлғуси ҳожиларимизга оқ фотиҳа берилди

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#qurbonlik #shorts
💬 БУТУН БИР ОИЛАДАН БИРГИНА ҚЎЙ КИФОЯ ҚИЛАДИМИ?


✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


⏺️MUSLIM.UZ

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
АЗИЗЛАР ҚУРБОН
ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
ИҲЛОСЛИ УКАЛАРИМИЗ АЛЛОҲНИНГ РОЗИЛИГИ
УЧУН ҲИЗМАТДАЛАР
ДУОЛАРИНГИЗДАН УМИДВОРЛАР ШУНАҚА ЁШЛАРИМИЗ КЎПАЙСИН

http://t.me/musaffouzb

/channel/saxovat_yaypan

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#xabar #mino
🌙 МИНОДА ҚАНДАЙ АМАЛЛАР БАЖАРИЛАДИ?

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

#talabalar_ijodidan

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!

Шукруллоҳ қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Туннинг қоронғу зулматига енгилмаганлар учун мукофоти ўлароқ янги кун, янги имкон ва
янги умидлар берилади.

ХАЙРЛИ ТУН !
Тун сохибига омонатсиз!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Қурбонликка_оид_масалалар

11-МАСАЛА: Қурбонликни биттадан зиёда қилиш мумкин. Чунки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар йили иккита қўчқорни қурбонлик қилар эдилар. Ҳудайбия сулҳида юзта туяни қурбонлик қилганлар. Икки қўйни қурбонлик қилса, ҳар иккиси ҳам қурбонликдан саналади (“Муҳийти Сарахсий”). Қурбонликка қиммат бўлсада, семиз ва зоҳирий айбу-нуқсонлардан холи бўлган қўйни сўйилиши лозим (“Ал-Фатово ал-Кубро”).

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Қурбонликка_оид_масалалар

10-МАСАЛА: Бир қўйни сотиб олаётганида, қурбонлик нияти бўлмаса, уни сотиб, ўрнига бошқа қўйни сотиб олиб қурбонлик қилиши жоиз. Қурбонлик нияти билан сотиб олинган қўйни сўяётган пайтида ният қилмаса ҳам, қурбонликдан ҳисобланаверади. Чунки сотиб олиш пайтидаги ниятнинг ўзи кифоя қилади (“Важиз лил-Кардарий”).

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!

Анвархон қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.

http://t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#хайрли_тун

Тунингиз хайрли бўлсин!

Аллоҳ барчангизни ҳифзу ҳимоясида асрасин!
🤲🤲🤲

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Агар варақ бўлганимда мусҳафдан бир саҳифа бўлишни истардим.
Агар мато бўлганимда жойнамоз бўлишни истардим.
Агар таёқ бўлганимда мени ҳасса қилиб бомдод намозига борадиган чолнинг ҳассаси бўлишни истардим!

Адҳам Шарқовий.

Улашинг ↘️
👉 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#xabar #haj2025
🕋 БЎЛҒУСИ ҲОЖИЛАР ЭҲТИРОМ ВА ЭЪТИБОРДАН МАСРУР

🗣 Ўзбекистон тараққиётининг янги даврида виждон ва эътиқод эркинлигини таъминлаш, диний-маърифий соҳада кенг кўламли ислоҳотлар амалга ошириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, “Ҳаж” ва “Умра” сафарларини ташкил этиш ва зиёратчиларга қулай шароитлар ҳозирлаш сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди.

Хабар берганимиздек, мамлакатимизда ҳаж мавсуми жорий йил 13 май кунидан бошланди. Айни кунларда Мадинаи мунавварада ибодатларини ниҳоясига етказган юртдошларимиз бирин-кетин Макка шаҳрига йўл олмоқдалар.

📢 17 май куни навбатдаги зиёратчилар Маккаи мукаррамага шинам автобусларда етиб келди. Бўлғуси ҳожиларга муқаддас шаҳардаги “Аброж Дана” ва "Вафақ ал-Саҳа" меҳмонхоналарида зам-зам сувлари, хурмо, ширинликлар, гуллар ва ҳадялар улашилиб, иззат-икром қилинди.

🗣Мана шундай илтифотлардан кўнгиллари кўтарилган юртдошларимиз Аллоҳ таолога чексиз шукроналар айтиб, уларга бўлган катта эҳтиром ва эътиборни нафақат мамлакатимизда, балки олис Макка шаҳрида ҳам чин дилдан ҳис этишди.


🤲 Шу кунларда ушбу муқаддас шаҳарда тоат-ибодатларини адо этаётган юртдошларимиз ҳар қадамда давлатимизнинг ғамхўрлигини ҳис қилиб, ўз дуоларида юритимизга тинчлик, халқимизга фаровонлик тиламоқдалар.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


#jarayon #safar #haj2025
MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️
Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

​​ТАВОФДА ҚЎЛЛАРНИ ОЧИБ ДУО ҚИЛИШ
#Ҳаж_умра

❓1661-САВОЛ: Тавоф асносида қўлларни дуога очиб ҳожатларини сўраб кетишнинг зарари йўқми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тавоф асносида дуо ва зикрлар қилиш мустаҳаб амал саналади. Шу боис тавоф қилаётган инсон турли хил беҳуда гап-сўзларни тарк этиб, дуо ва зикрлар билан машғул бўлиши афзалдир. Зеро тавоф асносида қилинган дуолар ижобат бўлиши ишончли манбаларда айтилган. Дуо ўқишда қўлларини очиб, дуо қилиши ҳам дуруст. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўлларини кўтариб дуо қилганликлари ҳақида кўплаб ҳадиси шарифлар келган бўлиб, улар муайян бир ҳолатга чекланган эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Ҳар нарсанинг ўхшаши бор

Жаннатдаги ҳар нарсанинг дунёда бир ўхшаши бор. Масалан, жаннат аҳлининг еб-ичса-да, ҳожат чиқармаслиги она қор­нидаги боланинг ҳолига қиёсдир.

Жаннат аҳлининг хизматчилари бўлиб, улар нимани истаса, амр қилмасларидан аввал нима истаётганини билиб, муҳайё қиладилар. Бунинг дунёдаги ўхшаши эса инсоннинг кўнгли нимани тусаса, тана аъзолари, сезгилари ҳали буйруқ бўлмасдан туриб сезиши ва бажаришга киришишидир.

Жаннатда Тубо номли дарахт бўлиб, илдизи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг уйларига туташган, шохлари эса жаннатнинг ҳар жойига етган бўлади. Унинг дунёдаги ўхшаши қуёшдир. Унинг нури ҳар уйга, ҳар жойга етиб боради. Ҳар чўққига чиқиб, ҳар тешикка киради. Дунёнинг ҳар томонига ёйилиб кетади.

Жаннатда егуликлар бордир. Улар қанча еб-ичилса ҳам, камаймайди. Унинг дунёдаги қиёси Қуръондир. Кишилар уни ўрганиб, ўргатади. У эса қандай бўлса, шундай қолади. Ҳеч бир шаклда камайиб қолмайди.

Жаннатда узун бир соя бор. Унинг қиёси бу дунёдаги қуёш чиқишидан ва ботишидан олдинги ҳолатга ўхшайди (яъни, ёруғлик бор, кўз қамашиши йўқ). Жаннатнинг ҳар томони шундайдир. Аллоҳ таолонинг: «Раббингиз сояни қандай ёйиб қўйганини кўрмадингизми?! Агар хоҳласа, уни сокин қилиб қўйган бўлур эди. Сўнгра Қуёшни унга (соянинг борлигига) далил қилдик» (Фурқон сураси, 45-) ояти ҳам бу ҳақда фикрлашга ундайди.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлари ривоят қилинади: “Сизларга жаннат аҳлининг соати (вақти)га энг кўп ўхшайдиган соат (вақт) хабарини берайми? Билингки, у қуёш чиқишидан олдинги соатдир. Сояси ва раҳмати ёйи­либ кетган, баракоти мўлдир. Жаннат ғазначиси (тақсимловчиси)нинг оти Ризвон бўлиб, унга мар­ҳамат ва шафқат либоси кийдирилгандир”.

“Бўстонул орифин” асаридан.

Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Яхшилик қилувчилар офатлардан ҳимояда бўлади, ёмонлик ва балолар улардан даф қилинади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Махфий қилинган садақа Робб таолонинг ғазабини ўчиради. Маъруф ишлар (яъни садақа, ота-онага яхшилик, силаи раҳм ва ҳоказолар) ёмон оқибатлардан (уйнинг вайрон бўлиши, тепаликдан қулаб, чўкиб, ёниб ўлиш, шайтоннинг ўлим пайтидаги васвасаси ва ҳоказолардан) сақлайди. Силаи раҳм умрни узайтиради, камбағалликни кетказади. «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ»ни кўп айтинглар (гуноҳлардан сақланишга бўлган куч ва солиҳ амалларни қилишга бўлган қувватнинг барчаси фақат Аллоҳдандир), бу жаннатнинг хазиналаридан биридир. Унда барча дардга шифо бор, бу дардларнинг энг енгили ғам-ташвишдир», дедилар (Имом Табароний ривояти).

t.me/musaffouzb

Читать полностью…
Subscribe to a channel