mushtumjurnali | Unsorted

Telegram-канал mushtumjurnali - "МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

40345

"Муштум" ҳажвий, танқидий журнали Админ: +998998731313 Мурожаат учун: @mushtumgabot Реклама хизмати: @Rek_musht Ижтимоий тармоқлар: https://taplink.cc/mushtumjurnali Бизнинг материаллардан фойдаланганда олинган манбани кўрсатиб ўтишни унутманг❗️

Subscribe to a channel

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

Каналимиз обуначисидан!

ШОШҚАЛОҚ ШОПИРЛАРГА

"Қувиб ўтиш"дегани,
Елдек учиш дегани!
Дуч келиб қолса радар,
Пулдан кечиш дегани!

Замонавий бўлса "той",
Ўзингни санасанг бой,
Йўлда юрсанг пойма-пой –
Йўқ ақл-у ҳуш дегани!

ЙПХ ходим таниб,
Чорлар тартибга сани,
Кетсанг бехос сирпаниб -
Шаштингдан туш, дегани!

Ким бўлсанг ҳам, қоида
Бўлсин доим жойида!
Ботма хато лойига
Бу – аччиқ мушт, дегани!

Борар еринг қочмагай,
Ақллилар шошмагай!
Рулни маҳкам ушлагай –
Ва иши беш, дегани!

Умринг бўлсин зиёда,
Гоҳида юр пиёда!
Бу – ўткинчи дунёда
Юзга кириш, дегани!

Хонадонинг тинч бўлсин,
Кунинг шодликка тўлсин,
Кўрганлар ҳавас қилсин,
Шу – қутлуғ иш, дегани!

Истам ҲАСАН,
Навоий вилояти, Қизилтепа тумани

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
/channel/mushtumjurnali

Читать полностью…

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

Рассом Ойбек НОРҚУЛОВ

Telegram  |  InstagramMushtumJurnali">YoutubeFacebook

Читать полностью…

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

Рассом хандаси

Рассом Ойбек НОРҚУЛОВ

Telegram  |  InstagramMushtumJurnali">YoutubeFacebook

Читать полностью…

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

Рассом Ойбек НОРҚУЛОВ

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
/channel/mushtumjurnali

Читать полностью…

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

Бириси дарахтларни кестириш билан овора, бошқаси дарахтларнинг устига бўёқ сепиш, дарахтзор атрофига қурилиш чиқиндиларини тўкиш билан овора.
Одамларимизга нима бўляпти ўзи?
Нега дарахтларга бунчалар бешафқат бўлиб боришмоқда?
Дарахтларда нима қасдлари бор?
Бу аҳмоқгарчиликлар ўз ўтирган шохини арралаш эмасми?..
Бизлар эса, нима учун Тошкент шаҳри дунёдаги энг ҳавоси ифлос шаҳар деб топилаётганига бошимиз қотиб юрибмиз.

Тошкент шаҳар экология бошқармаси видеодаги ҳолатга эътибор қаратишини сўраймиз.

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
/channel/mushtumjurnali

Читать полностью…

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

САҲАРХАНДА

Афанди ҳокимнинг маҳкамасида ўтирган эди, бир ўғрини тутиб келишди. Ҳоким ўғрини таниб, бақирди:
— Аблаҳ, қандай беномус ўғрисан? Шу билан маҳкамамга саккизинчи марта келишинг!
Буни эшитган Афанди кулиб юборди. Ҳоким Афандига заҳрини сочди:
— Нега куласиз?
Афанди жавоб берди:
— Маҳкамангизга бу ўғри саккиз марта келган бўлса нима қипти, ҳар куни келадиган ўғрилар ҳам бор-ку!

* * *
Ҳарбий комиссияда тиббий кўрик ўтказилмоқда. Икки эгизакдан бири текширувдан чиқибди.
— Нима бўлди? — сўрабди Ҳусан.
— Армияга яроқсиз эканман, олишмади, — дебди Ҳасан.
— Унда менинг ўрнимга ҳам кириб чиқ, армияга боргим келмаяпти. Ҳасан хўп дея, яна кўрикдан ўтиш учун кириб кетибди. Бироздан сўнг чиқиб:
— Ҳусан, сени армияга олишди! — дермиш.

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
/channel/mushtumjurnali

Читать полностью…

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

Тунги табассум

Беҳруз ҚЎЛДОШЕВдан «Муштум» учун махсус.


⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
/channel/mushtumjurnali

Читать полностью…

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

«Муштум» йўқлови

МАНСУРЖОН ОХУНОВНИ ЙЎҚЛАБ

Мансуржон Охунов
«қизиқчиларнинг генерали» машҳур сўз устаси Муҳиддин Дарвешовнинг «армияси»дан. Тўғрироғи, Муҳиддин аканинг содиқ ва собит «зобит»ларидан.

Юнеско рўйхатига кирган номоддий меросимиз – аскиячиликнинг бугунги кундаги забардаст устунларидан бири.

Фарғона вилояти, Учкўприк туманидаги шинам хонадонга кириб борарканмиз, уста:
«Анчадан бери «Муштум»ни соғиниб юргандик. Хуш кепсилар!» – деб бурунларини чўзиб, пайров қилдилар.

Аскиячи билан гурунг қандай бўларди, у кишига ҳадиксираб саволлар бердик ва замбаракнинг ўқидек жавобларни олдик.
Сўз устасига узоқ умр тилаб, дуоларига эришдик.

🎬 Тўлиқ видео

Озодбек ШАРОБИДДИНОВ,

«Муштум»нинг махсус мухбири.

Telegram
  |  InstagramMushtumJurnali">YoutubeFacebook

Читать полностью…

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

🇺🇿 18-ноябрь — Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 34 йиллиги барчамизга муборак бўлсин!

Читать полностью…

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

САҲАРХАНДА

Ривожланган мамлакатлар коррупцияга қарши курашишнинг иккита усулини таклиф қилишади:
Биринчиси, Швейцария усули. Раҳбарлик лавозимлари муддатини қисқартириш. Шунда коррупцияга улгурмайди.
Иккинчиси, Корея усули. Умрни қисқартириш. Мабодо коррупцияга улгурган бўлса!..

* * *
Овчини сўроқ қилаётган терговчи сўрабди:
— Нега жабрланувчига қарата ўқ уздингиз?
— Мен уни буқа деб ўйлабман.
— Одам эканини қачон пайқадингиз?
— Оёғига ўқ тегиб, сўкишни бошлаганида.

* * *
Тиланчи:
— Садақа беринг...
Бир киши:
— Пулим йўқ эди...
Тиланчи:
—Ишлаш керак, биродар!

➡️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/mushtumjurnali

Читать полностью…

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

Тунги табассум

Беҳруз ҚЎЛДОШЕВдан «Муштум» учун махсус.


⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
/channel/mushtumjurnali

Читать полностью…

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

«МИБ биносини таъмирламоқчи эдим» – пора билан ушланган МИБ Фарғона туман бўлими бошлиғи озодликдан маҳрум қилинди

МИБ мансабдори суднинг ижро варақаси бўйича ижро ҳаракатларини якунлаб бериш эвазига 2 минг доллар талаб қилиб, 1200 долларни олган. Қолган 800 долларини олаётганда эса ушланган. У судда ушбу пулларга Фарғона туман МИБ биносини реконструкция қилмоқчи бўлганини айтган.

Батафсил

Telegram  |  InstagramMushtumJurnali">YoutubeFacebook

Читать полностью…

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

ЎЗБЕКИСТОНДА КОРРУПЦИЯНИ ЖИЛОВЛАШ МУМКИНМИ?

Иқтибослар:
Шоир Абдулла Орипов билан қилган суҳбатларимиздан бирида порахўрлик каби иллатларни одамнинг тирноқларига ўхшатган эдилар, яъни у тугамайди, ўсиб чиқаверади, фақат вақти-вақти билан мунтазам қирқиб туриш керак. Коррупцияни батамом енга олган мамлакат йўқ. Халқаро рейтингда биринчи ўринда турадиган Янги Зеландия 100 баллдан 89 балл олган, холос. Аммо коррупцияни самарали жиловлай олган мамлакатлар бор. Уларнинг тажрибаси бизга фойдалидир. Шундай қилиб...

ОЛМОНИЯ

Немис амалдорларини пора эвазига оғдириб олиш деярли имконсиз, чунки улар бир лаҳзада барча нарсадан – мансабидан, имтиёзлардан, жумладан, кафолатланган пенсиядан қуруқ қолишдан қўрқади.

* * *
1998 йилда Олмонияга борганимизда Бош прокуратура, Олий Суд, Бундестаг (парламент) каби турли идораларда бўлдик. Ўзбекчилик – чопон, дўппи, Чуст пичоғи каби совғалар олиб олганмиз. Қайси идорага кириб раҳбариятига совға қилсак, аввал рад этади, жуда қўймасак, ходимини чақириб, қанча туришини сўраб, кирим қилиб, ҳужжатлаштириб қўяди. Чунки 5-7 доллардан қиммат нарса совғага олиш мумкин эмас экан.

* * *
Биз ўзбек мусаввири Исфандиёрнинг “Олтин куз” асари Лувр музейида сақланадиган ягона осиёлик замонавий рассомнинг асари эканидан фахрланамиз. У қандай Луврга олинган? Бу Ўзбекистон раҳбари Франция Президенти Миттеранга совға қилган асардир. У ўзига олиши мумкин бўлмаганидан, музейга топширган.

ЭСТОНИЯ


1990-йилларда Эстонияда коррупция ва уюшган жиноятчилик чуқур илдиз отган эди. Ушбу мамлакат коррупцияни ахборот технологиялари хизматларининг бошқарувга ва давлат хизматларига фаол жалб қилиш орқали жиловлади. Бугунги кунда Эстония Европа иттифоқида IT-технология соҳасидаги илғор мамлакат ҳисобланади. Мамлакат тўлиқ бепул Wi-Fi билан, 98 фоиз ҳудуди эса симсиз интернет билан қамраб олинган.

* * *
Мен айнан “электрон ҳукумат” тизимини ўрганиш учун 2015 йилда Эстонияда бўлганман ва турли даражаларда ўрганганман. Кўрганманки, ҳатто қувурдан сув оққан киши сантехникка ҳам интернетдан буюртма беради, тиши оғриган киши тиш дўхтири қабулига ҳам уйидан туриб ёзилади, фирма очмоқчи бўлган киши ҳам уйидан туриб, тегишли шаклни тўлдирган ҳолда ҳужжат топширади ва тез муддатда олади... Амалдорлар ва фуқаролар қарийб мулоқот қилмайди ёки бир-бирини жуда камдан-кам ҳолларда кўради. Эстонияликлар солиқ декларациясини электрон тарзда топширади. Масалан, 2010 йилдаёқ 97 фоиз декларация интернет орқали юборилганди. Юридик шахсни рўйхатга олиш 15 минутда ҳал бўлади, бунда тадбиркор кабинетма-кабинет сарсон бўлмайди. Эстония 2007 йилда дунёда биринчи бўлиб ўз фуқароларининг сайловда электрон тарзда овоз бериш имкониятини яратди. Ана шу тартибда е-мактаб, е-полиция, е-тиббиёт тизимлари ишлайди.

ГУРЖИСТОН


Гуржистон 2003 йилда коррупцияни қабул қилиш индексида 1,8 балл билан Афғонистон, Ироқ ёнида эди... Аммо 2006 йилга келиб, Гуржистоннинг юқорида қайд этилган индекси 2,8 га, 2012 йилда эса 5,2 га кўтарилди. 2010 йилда мамлакат аҳолисининг бор-йўғи 2 фоизигина охирги 12 ойда пора берганини маълум қилган.

* * *
Гуржистон бир кунда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг 16 минг ходимини ишдан бўшатди. Чунки йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари амалда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун ҳеч қанақа иш қилмаслигини ҳамма билар эди. Уларнинг аксарияти йўлда фақат пора олиш учун турар эди, холос.

Карим БАҲРИЕВ. (Давоми бор)

Telegram  |  InstagramMushtumJurnali">YoutubeFacebook

Читать полностью…

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

🔴ЖССТ экспертлари: “Фильтрли сигареталар ҳимоя эмас алдов ва фириб”

✔️Сигареталардаги фильтр сабабли чекувчилар саратоннинг янги ва оғирроқ турига чалинмоқда

Женевадаги COP11 анжуманида жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари журналистлар билан учрашувда фильтрли сигареталар ҳақидаги энг катта ёлғонни фош этди:
сигареталарга қўйилаётган фильтрлар зарарни камайтирмайди. Бу реклама ва бозор учун навбатдаги ёлғон холос. Бу ҳақида Женевадан анжуманда қатнашаётган uzdiplomat муҳаррири хабар бермоқда.

“Фильтрлар инсонни эмас, статистикани алдайди”

Экспертларнинг айтишича, фильтрлар сигарета хавфини камайтира олмайди. Улар фақат чекиш машиналаридаги ўлчовларни “ижобий кўрсатиш” учун яратилган. Вентиляция тешиклари туфайли бу ўлчовлар сунъий равишда паст кўринади.

“Бу — фириб. Фильтрлар ҳеч қандай ҳимоя эмас”, — деди ЖССТ мутахассиси.

Саратон кўпаймоқда

Олимларнинг таъкидлашича, фильтрли сигареталар ўтган 20 йилда ўпка саратонини камайтирмaди.
Аксинча, саратоннинг чуқурроқ тўқималарни зарарлайдиган аденокарцинома тури кескин кўпайган. Онколог мутахассис шундай дейди: “Баъзида бир кунда етти нафаргача саратон бўлган беморларни кўраман. Уларнинг аксарияти — ўпка аденокарциномаси.”

ЖССТнинг хулосаси

Фильтр — ҳимоя воситаси эмас. У одамлар учун эмас, бозор ва PR учун яратилган.

Telegram | Instagramuzdiplomat">You Tube | Facebook | X

Читать полностью…

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

СОТҚИНЛАР

Сотқинлар кўпайиб кетди жуда ҳам,
Кўпроқ интернетда ўтириб сотар.
Чўчқадан тарқаган... десангиз ҳам кам,
Кўксидан виждонин ўпириб, сотар!

Қўлида кишан йўқ, онгги қафасда,
Ёвлар босиб келса битта нафасда
Дарвозамиз очиб, бу эси пастлар
Элдан юз ўгириб, югуриб сотар!

Дўппи кийганларнинг бари ўзбекмас,
Ўзбекман деганнинг бари кўздекмас,
Баҳамжиҳат эмас, битта сўзликмас
Тўйдирган эгасин қутириб сотар!

Золимнинг юз йилда қўшилмас қони,
Сотқиннинг минг йилда қайтмас иймони,
Ейди-ю халқимнинг бўрсилдоқ нонин,
Тотган тузлиғига тупириб сотар.

Анқов десанг, сенга ақл ўргатар,
Меров десанг, ажаб, йўл ҳам кўрсатар,
Аёзда оч қолган шоқолдан баттар,
Булар чопонингга беркиниб сотар!

Шуларнинг бобоси Чўлпонни сотган,
Қодирийни отган, Фитратни отган,
Аслида сотқинлик қонидан ўтган,
Айниган қонлари кўпириб сотар!

Бириси болғани мақтаган аҳмоқ,
Бириси ўроқни кўтарган “арвоҳ”,
Замонни ортига бўлар қайтармоқ,
Оғангман деганга юкиниб сотар!

Тўғри, ҳамма ишлар расо, “беш” эмас,
Расо қилмоққа ҳам лекин кеч эмас.
Ўзбекка ўзидан бошқа бек эмас,
Сотқинлар шу сабаб ғижиниб, сотар!

17.11.2025.

Носиржон ТОШМАТОВ

️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
/channel/mushtumjurnali

Читать полностью…

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

“Муштум”га мурожаат!

ЯНГИҲАЁТДАГИ ЯНГИ УЙНИНГ ЕРТЎЛАСИ –
ВАҲИМАНИНГ УЯСИ!


Ассалому алайкум, “Муштум” бобо!

Биз Тошкент шаҳри, Янгиҳаёт тумани, Янгидарҳон маҳалласи, Наврўз кўчаси 24 чи кўпқаватли уйда яшаймиз. Яшаётган биномизнинг ертўласига тушсангиз капалагингиз учади: сув босиб ётибди, электр симлари алвастининг сочидек тўзғиган, ҳимоя қутилари очиқ-сочиқ. Худди бу ерга бирор масъул уй қурилганидан буён кирмагандек.
Хавотиримиз шундаки, бирор кимса ертўлага бехос кириб қолса, электрдан кор-ҳол юз бермаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди.
Минг бор гапиргандан, бир бора видеомурожаатимизни кўрган афзал.
Кўринглар, хулоса қилинглар!
Масъулларга арз қилавериб, чарчадик. Улардан эса, сас-садо йўқ! Илтимос, шу масалада ёрдам беринг!”

“Муштум” бобо: Янги ҳаёт тумани ҳокимлигидан видеомурожаатга расмий муносабат кутиб қоламиз.

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
/channel/mushtumjurnali

Читать полностью…

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

Тунги табассум

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
/channel/mushtumjurnali

Читать полностью…

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

❗️Тошкент шаҳар Солиқ бошқармаси бош инспектори пора билан ушланди

Тошкент шаҳридаги тўқимачилик корхонасига нисбатан олиб борилган тафтиш жараёнида 8,7 млрд сўм қўшимча солиқ ҳисобланган. Суд қарорига мувофиқ қайта тафтиш тайинлангач, Солиқ аудити бўлими бош инспектори мазкур солиқни бекор қилиб беришини айтган ва эвазига корхона вакилларидан 5 минг доллар олган.

Бироқ у солиқни тўлиқ бекор қила олмагани учун олган пулларни қайтаришга уринган. Шу пайтда у Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

⚖️ Инспекторга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) бўйича жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
/channel/mushtumjurnali

Читать полностью…

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

Мавзуга қайтиб

АНДИЖОН ИИБ: ЁЛҒОН ВА СОХТА МАЪЛУМОТЛАР!


Бир неча кун аввал телеграм каналимизда, "Милиционер икки инсонни чалажон қилди" сарлавҳали танқидий кўрсатув эълон қилган эдик. Кўрсатувдан 1 соат ўтиб, Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати расмий муносабат эълон қилди. Муносабат ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинди. Сабаби 9-ноябрь куни формада, маст ҳолатда автоҳалокат содир этган Аъзам Сотволдиев расмий муносабатда 7-ноябрь куни ишдан бўшатилган дейилган. Бундан ташқари, милиционер икки фуқарони чалажон қилган бўлса-да, иккинчи жабрдийда – Муҳриддин Ҳамдамов ҳақида лол-мим дейилмаган. Ваҳоланки, ҳар икки бемор ҳозир ҳам шифохонанинг реанимация бўлимида оғир аҳволда ётибди.

Қайғуга тушган икки жабрдийдаларнинг яқинлари бу ноҳақликларга чидаб тура олишмаяпти.

Андижоннинг Ички ишлари бемор яшириш, сохта ва ёлғон ахборот тарқатиш билан овора.
Қисқача айтганда, "ТИЗИМНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШЯПТИ!"

Ички Ишлар вазирлиги ҳолатни ўз назоратига олишини сўраймиз.

🎬 Тўлиқ видео

Telegram  |  Instagram

Читать полностью…

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

⚡️ GEELY GEOMETRY C — KELAJAK ELEKTRDA!
Toza energiya, zamonaviy dizayn va aqlli texnologiyalar — bu Geometry C. 🌍
To‘liq elektr harakatlanish, 550 km gacha zaryadsiz yurish, 150 kVt quvvat, 7.7 soniyada 0 dan 100 gacha tezlanish. Ichki makon — minimalist dizayn, 12.3 dyuymli ekran, adaptiv kruiz-kontrol va xavfsizlik tizimlari bilan to‘la.
Geometry C — ekologik, qulay va har doim tayyor.
🚗 Geely Geometry C — jim, qudratli va zamonaviy hayot tarzi!

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

⚡️ GEELY GEOMETRY C — БУДУЩЕЕ НА ЭЛЕКТРОТЯГЕ!
Чистая энергия, современный дизайн и умные технологии — всё это в Geometry C. 🌍
Полностью электрический привод, запас хода до 550 км, мощность 150 кВт и разгон до 100 км/ч за 7.7 секунды. Интерьер — в минималистичном стиле, с 12.3-дюймовым экраном, адаптивным круиз-контролем и комплексом систем безопасности.
Geometry C — это экологично, удобно и всегда готово к движению.
🚗 Geely Geometry C — тишина, сила и стиль нового времени.

Читать полностью…

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

Кунига 10.000 еврога ишлайдиган фаррошлар

Қизиқиш билдирган одамларга ҳам иш топилади.


👉 Тўлиқ видео инстаграмда.

Читать полностью…

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

"МУШТУМ" КОНЦЕРТИ

Рассом Ойбек НОРҚУЛОВ


⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
/channel/mushtumjurnali

Читать полностью…

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

Ким нима деса десину... лекин, мана шу йигитнинг ватан ҳақида битаётган шеърлари, эҳтирослари самимий. Шеърлари мукаммал эмасдир, аммо туйғулари ҳақиқий.
Нима учун шу йигитни шеърларини каналингизга кўп жойлайверасизлар, деб сўрашади.
Интернетда ўтириб олиб ағёрларимизнинг манфаатига хизмат қиладиган ишоралар, ташбеҳлар орқали мустақиллигимизга бўлган ишончни сусайтиришга ҳаракат қилаётган айрим ғаламис СОТҚИНларнинг постларидан кўра, мана шу йигитнинг шеърлари афзал!

Яна бир нарса ҳайрон қолдиради: туйғуларининг самимийлиги – у шеърларини ўқиганида кўзига ёш олиши мумкин, лекин танқидларга ўта бардошли. Бу – ўзининг самимиятига ишончи, шеъриятга, ватанга бўлган муҳаббатининг софлигидан дарак.
Балки, шунинг учун чекинмаяпти.

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
/channel/mushtumjurnali

Читать полностью…

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

Давоми

ЎЗБЕКИСТОНДА КОРРУПЦИЯНИ ЖИЛОВЛАШ МУМКИНМИ?


СИНГАПУР

Мустақилликка эришган вақтда Сингапурда коррупция ниҳоятда авж олган эди. Ли Куан Ю бу даврни шундай ифодалайди: “Коррупцияни йўқотишда ишни ўз дўстларингиздан учтасини панжара ортига ўтқазишдан бошланг. Нима учунлигини сиз ҳам, улар ҳам яхши биласизлар... Иккинчи омил – бозор даражасига мос келувчи маошдир”.

***
Сингапурда коррупцияга қарши ишончли, институционал ва комлекс тизим яратилди. Бу тизим мустаҳкам қонунлар, ҳуқуқни қўллаш амалиёти, давлат хизмати ҳамда жамоатчилик назоратини қамраб олди... Бугун бирор бир сингапурлик муаммони пора эвазига ҳал қилмайди, порага дуч келса, давлат идорасини хабардор қилади.

ХИТОЙ

Буни Шарқ дейдилар. Хитойда бошқарув тизими асрлар давомида коррупциянинг турли кўринишларини одатга айлантирган, пора қарийб қонунийлашган бўлган. Масалан, Цин династияси даврида давлат амалдори совға билан келмаган мурожаатчини қабул қилмаслик ҳуқуқига эга бўлган. Майдароқ амалдорга ғоз, каттароқ лавозимли амалдорга эса бутун бошли тўнғизни совға қилиш керак бўлган.

* * *
Бу ерда коррупцияга қарши дунёдаги энг қаттиқ қонунлар ҳаётга тадбиқ этилган, катта миқдорда коррупция жиноятини содир этганлар умрбод озодликдан маҳрум этилиши ёки ўлим жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
...Офицер каскада ва қора кўзойнакда турибди. Чўккалаб олган айбдорларнинг кўзлари боғланган. Жаллод тўппончасини чиқаради ва айбдорларни гарданига ўқ узади. Худдики оддий ишини қилгандек. Сюжет тахминан беш сония давом этади. Сўнг диктор ним табассум ва расмий овозда шундай дейди: “Ҳурматли ўртоқлар, сиз ҳозиргина коррупционер-амалдорларнинг қатлини томоша қилдингиз. Энди эса эртанги об-ҳаво маълумотлари билан танишинг”.

* * *
Хитойлик экспертларнинг ҳисоб-китобига кўра, ХХРнинг коррупция туфайли иқтисодий йўқотишлари мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 13-17 фоизини ташкил қилади. Давлат маблағларининг 20 фоизга яқини ноҳалол амалдорларнинг чўнтагига бориб тушган.

* * *
Хитойда коррупционерларнинг миллиардлик мол-мулки мусодара қилиниб, уларнинг оиласига қатл пайтида ишлатилган икки дона ўқ учун 8 юан миқдорида ҳисоб ҳам юборилади.

* * *
Сўнгги 30 йил давомида Хитойдан 4 мингдан ортиқ партия амалдорлари қочиб кетган. Улар ўзлари билан 7,1 миллиард доллардан ортиқ маблағни олиб кетишган.

ГОНГКОНГ

Коррупцияга қарши учта таъсирчан чора қўлланди:
Биринчи чора. Амалдорлар учун айбсизлик презумпцияси бекор қилинди.
Иккинчи чора. 1974 йили Коррупцияга қарши курашиш бўйича мустақил комиссия тузилган. На ички ишлар вазирлиги, на хавфсизлик идоралари комиссия ишига аралаша олмайди.
Учинчи чора. Оддий одамлар ва журналистларга порахўрлар ҳақида маълумот бериш имконияти берилган.
Бундан ташқари, Гонгконгда пора берувчиларни жазолаш бекор қилинган. Амалдор ҳар доим айбдор.

Карим БАҲРИЕВ

Telegram  |  InstagramMushtumJurnali">YoutubeFacebook

Читать полностью…

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

Қулайлик учун ишлайдиган гўзаллик.

👉 Саёҳат ва парвоз.

Telegram  |  InstagramMushtumJurnali">YoutubeFacebook

Читать полностью…

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

Рассом Ойбек НОРҚУЛОВ.

Telegram  |  InstagramMushtumJurnali">YoutubeFacebook

Читать полностью…

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

СОХТА ФВВ "ХОДИМЛАРИ"

"Фарғона вилояти Бувайда туманига сохта ФВВ "ходимлари" келиб, менинг туманда жойлашган савдо дўконима киришиб, "Фавқулотда Вазиятлар ходимимиз" дея 120 минг сўм пул беришим кераклигини айтишди. Мен нима сабабдан пул йиғаяпсизлар, деб сўрсам, "Ёнғинга қарши нарсалар учун текширув" дейишди. Лекин, ҳозир барча тўловлар онлайн тарзда бўлиб кетган. Бу ходимлардан гувоҳнома сўраган эдим, ҳеч қандай ҳужжат кўрсата олишмади. Анча дўқ-пўписа ҳам қилиб кетишди” дейди мурожаатчи.

Ушбу ҳолатни Фарғона вилояти Ишки ишлар бошқармаси назоратга олиши керак!

Таҳририят расмий муносабат кутиб қолади.


Telegram  |  InstagramMushtumJurnali">YoutubeFacebook

Читать полностью…

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

Рассом Фарруҳ ТЕШАЕВ

Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

Читать полностью…

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

"МУШТУМ" КОНЦЕРТИ

Рассом Ойбек НОРҚУЛОВ


⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
/channel/mushtumjurnali

Читать полностью…

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

САҲАРХАНДА

— Бойиб кетиш ниятида тадбиркор бўлишни режа қилдим. Бизнес режа ҳам ишлаб чиқдим. Кейин билсам, солиқ кодексида мен учун режалар аллақачон ёзиб қўйилган экан.

* * *
Бир киши солиқ идорасига келиб, дебди:
— Менга қачон меҳнат таътили берасизлар?
Идорадагилар ҳайрон бўлиб:
— Ахир сиз бизнинг ходимимиз эмассиз-ку!? – дейишса, ҳалиги киши:
— Ҳа, лекин мен фақат сизлар учун ишлаб юрибман-да! – дермиш.

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
/channel/mushtumjurnali

Читать полностью…
Subscribe to a channel