muslimshosh | Unsorted

Telegram-канал muslimshosh - MuslimShosh.uz

13120

O'ZBEKISTON MUSULMONLARI IDORASI TOSHKENT SHAHAR VAKILLIGI MuslimShosh.uz web sahifasining telegramdagi rasmiy kanali Diniy savollar uchun: @SavollarMuslimUzBot O'MI savollar uchun: Tel: (78)150-33-44 Murojaat uchun: @vakillikuz_savollarbot

Subscribe to a channel

MuslimShosh.uz

МАККАДА ТУРГАН ЗИЁРАТЧИ ТОИФГА БОРСА, МАККАГА ҚАЙТИШДА ЭҲРОМ БОҒЛАБ КИРИШИ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓САВОЛ: Умрага борган айрим танишларим Тоифга бориб келишганини айтиб қолишди. Шу ҳолатда Маккага қайтиб киришда эҳром шарт бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тоиф шаҳри мийқотдан ташқарида жойлашган шаҳар ҳисобланади. Тоифликлар учун мийқот Қарнул манозилдир. Шунинг учун Маккада турган инсон (хоҳ у Маккалик бўлсин ёки умра ё ҳажга борган зиёратчи бўлсин) Тоиф, Мадина ёки Риёз ва шу каби мийқотдан ташқаридаги шаҳарларга чиқса ва яна Макка ё Ҳарамга киришни қасд қилса, умра учун эҳром боғлаб кириши шарт бўлади. Агар эҳромсиз кирса, жонлиқ сўйиши вожиб бўлади. Эҳромсиз кириб қўйган киши қайтадан мийқотга чиқиб, эҳром боғлаб кирса, жонлиқ сўйиш соқит бўлади. Маккага қайтиб, Оиша разияллоҳу анҳо масжидидан эҳром боғлаш билан жонлиқ сўйишдан қутила олмайди. Чунки Оиша разияллоҳу анҳо масжиди ҳилл (мийқотнинг ичи ҳарамдан ташқари)да яшовчилар учун мийқотдир (“Бадоеъ”, “Раддул муҳтор”, “Фатово Қозихон”).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

☪️ ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ФАОЛИЯТ ЮРИТАЁТГАН ИМОМ-ХАТИБЛАРНИНГ РАСМИЙ ТЕЛЕГРАМ КАНАЛЛАРИ

♻️Марҳамат, РАСМИЙ - ИШОНЧЛИ - АСОСЛИ каналларга обуна бўлинг!

Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#дуо

رَبَّنَا اغْفِرْ لَنَا وَلِإِخْوَانِنَا الَّذِينَ سَبَقُونَا بِالْإِيمَانِ
وَلَا تَجْعَلْ فِي قُلُوبِنَا غِلًّا لِلَّذِينَ آمَنُوا رَبَّنَا إِنَّكَ رَءُوفٌ رَحِيمٌ


#Ўқилиши: 🤲 “Роббанағфир лана ва ли ихваниналлазийна сабақуна бил иймани ва лаа тажъал фий қулубинаа ғиллал лиллазийна аману Роббанаа иннака роуфур роҳим”.

#Маъноси:  🤲«Эй Раббимиз, бизни ва биздан аввал имон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин, қалбимизда имон келтирганларга нафрат пайдо қилмагин. Эй Раббимиз, албатта, Сен шафқатли ва меҳрибонсан».

Ҳашр сураси, 10-оят

┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#МУСЛИМШОШ_ХАБАРНОМАСИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллигида 08-14 февраль давомида бўлиб ўтган воқеалар ҳақида.

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг |
/channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Муфтий ҳазрат: Тинчликнинг қадрига етиш – мўминнинг сифати.

┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Аллоҳ билан учрашиш иштиёқи

Абу Абдуллох Ансорий — Абул Ҳасан Ҳаётийдан ривоят қилади: «Мисрга бориб, шайх Абу Абдуллоҳ Муҳаммад Дуколийнинг беморлигини эшитдим. Уйини топиб бориб, ичкарига кирдим. Ҳолаҳволини сўрасам, «Эй фақиҳ, менинг бу ҳолатим Аллоҳ таоло билан учрашишга иштиёқманд бўлиб турган кишининг ҳолатига ўхшайди», деди. Ҳузуридан чиқиб, дарвозага яқинлашганимда аёли югуриб келиб, «Эй жаноб, шайх раҳимаҳуллоҳ вафот этдилар», деди».

"Солиҳлар гулшани" китобидан
┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Зикр

ТАХЛИЛ, ТАСБЕХ, ТАКБИР, ТАХМИД ва ИСТИҒФОР айтишнинг фазилати.

#Таҳлил бу “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ” дейиш.

#Тасбеҳ бу “Субҳаналлоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ ҳар қандай айбу-нуқсондан покдир” дейиш.

#Такбир бу “Аллоҳу акбар” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ буюкдир” дейиш.

#Таҳмид бу “Алҳамдулиллаҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин” дейиш.

#Истиғфор бу “Астағфируллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ менинг гуноҳларимни мағфират этсин (кечирсин)” дейиш демакдир.

┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

🌺Aссалому алайкум.ва рахматуллоху ва барокотуху 🌺

🌤Xайрли Тонг янги кун муборак бўлсин.🌤

🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

🌷Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🌷Кўнглингизни хотиржам,
🌷Чеҳрангизни нурли қилсин.

🌷Танангизни саломатлик,
🌷Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

🌷Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!

┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

​​#КўзимизнингҚувончлари

🖇Фарзандлар учун Қуръон ўргатишдаги муҳим қадамлар

(Оналар учун махсус рисола)

Фарзанд қоринда ҳомила пайтидаёқ унга Қуръон эшиттириб боринг.
– Фарзанд эмизикли пайтида ҳам унга Қуръон эшиттиринг.
– Фарзанд олдида Қуръон ўқиб туринг.
– Фарзандни ўзи учун Қуръон совға қилинг.
– Қуръондан ёдлаган ҳар жузи учун ҳадя тортиқ қилинг.
– Қуръонни ҳар пораси учун байрам, зиёфат уюштириб беринг.
– Қуръон қиссаларидан сўзлаб беринг.
– Қуръон суралари бўйича уюштирилган мусобақа дискларидан қўйиб беринг.
– Фарзандингизга ҳар ерда Қуръонни ҳамроҳ қилиб, ёнида тутинг.
– Қуръони карим учун тааллуқли воситаларга фарзандингизни боғланг.
– Қуръон таълими ёзилган диск ва шунга ўхшаш воситалар харид қилиб, олиб беринг.
– Қуръон мусобақаларида қатнашиш учун фарзандингизни рағбатлантиринг.
– Фарзандингизни Қуръон ўқишини аудиоёзувини (диктофон ёки телефонда) ёзиб боринг.
– Қуръонга тааллуқли нарсаларга фарзандингизни шижоатлантиринг.
– Ёдлаган сураларини намозда ҳам ўқитиб боринг.

┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Мени У Зотнинг ихтиёрига топширинг

Абу Мансур Ҳибатуллоҳ Қуръонни ёд олди, фақиҳ бўлди. Ўзи ёш бўлса ҳам динга улуғ хизматлар қилди. Орадан бироз вақт ўтиб, бетоб бўлиб қолди. Унинг дарди узоқ давом этди. Отаси уни даволаш учун беҳисоб маблағ сарфлади. Абу Мансур ажали яқинлашганини сезиб, отасига бундай деди: «Отажон, мени даволаш учун, дори-дармон учун, ҳақимга дуо олиш учун мол-дунёингизни аямадингиз. Мендаги ихтиёр ёлғиз Аллоҳ таолодадир. Энди мени У Зотнинг ихтиёрига топширинг». Бу гапларни эшитган ота деди: «Аллоҳга қасам, Аллоҳ таоло худди Исмоил Иброҳимга «Сенга буюрилган ишни қилинг» дегани каби ме- нинг ўғлимга ҳам бу сўзларни нутқ қилдирди. Аллоҳ таоло бу билан унинг даражасини юксалтиришни ихтиёр этди».

"Солиҳлар гулшани" китобидан
┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

👆АЛЛОҲГА СОДИҚЛИК

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Сизлар ростгўйликни лозим тутинглар. Чунки ростгўйлик яхшиликка бошлайди. Яхшилик эса жаннатга бошлайди. Ким рост гапираверса ва ростгўйликни исташда бардавом бўлаверса, Аллоҳнинг ҳузурида «сиддиқлардан» деб ёзилади.
Сизлар ёлғондан ҳазир бўлинглар. Чунки ёлғон фужурга бошлайди. Фужур эса дўзахга бошлайди. Киши ёлғон гапираверса ва ёлғончиликни исташда бардавом бўлаверса, Аллоҳнинг ҳузурида «каззоблардан» деб ёзилади», дедилар».
Тўртовлари ривоят қилишган
Сиддиқ бўлиш катта бахт. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда сиддиқларни мадҳ этган. Каззоб бўлиш катта бадбахтлик. Аллоҳ таоло каззобларни ўз душмани деб эълон қилган.

┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

🌤 Ассалому Алайкум! Душанба тонги муборак бўлсин 🌱

🌼 Қалбингиз иймонга
🌼 Уйингиз қувончга
🌼 Юзингиз нурга
🌼 Кунингиз хайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.

☝️ Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺

┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

КИМНИНГ ҲАҚИҚАТИ ТЎҒРИ?

Дунёда ҳар хил одамлар бор. Уларнинг дунёқараши, фикрлаши ҳам турлича. Қизиғи, ҳамма ўзини ҳақ деб билади. Ҳатто баъзилар: “Ҳар кимнинг ўз ҳақиқати бор. Менинг ҳақиқатимни сиз тан олмаслигингиз мумкин. Балки сизнинг фикрингиз менга ёқмас”, дейди. Хўш, ундай бўлса, кимнинг гапи тўғри? Миллиардлаб инсонлар “ҳақиқати” орасида қайси бири асл ҳақиқат?
Одатда, ҳар бир одамнинг шахсий ҳақиқати ақлга суянади. Ҳар ким ўзича ўйлайди, мушоҳада юритади, тасаввуридаги идеал нарсани ҳақ деб билади. Аниқроғи, нафсига нима ёқса, ўша нарсани тўғри деб ўйлайди. Аслида ҳақиқат битта бўлади. Бу Ислом йўлидир. Исломнинг бош манбаи бўлмиш Қуръонда келган ҳақиқат ўзгармас, инсоннинг ақл-заковати билан ўлчанмайдиган ҳақиқатдир. Чунки Қуръон Буюк Аллоҳнинг Каломи, ожиз инсоннинг сўзи эмас.
Аллоҳ таоло шундай деган: “Аллоҳ ҳаққа ҳидоят қилади...” (Юнус сураси, 35-оят).
“Шак-шубҳасиз, (бу сурада зикр қилинган нарсалар) айни ҳақиқатнинг ўзидир!” (Воқеа сураси, 95-оят).
Кимда-ким Қуръон кўрсатган йўлдан юрса, зинҳор адашмайди. Бу Китоб башариятни энг тўғри йўлга бошлайди. Бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ.
Қуръони карим инсон нафсини ислоҳ қилади, виждонини уйғотади, қалб кўзини очади. Асл фитратига гард юқмаган гўдак она сутидан бўлак нарсани хушламаганидек, қалби пок инсон ҳам ҳақиқатдан ўзга нарсани ҳазм қилолмайди, ёлғон-яшиқни кўтаролмайди.
Демак, Қуръон бизни ҳақ йўлга бошлайди, тўғри фикрлашни ўргатади, мушоҳада юритишга ундайди. Қуръонга асосан фикрлаган инсоннинг гапи доим ҳақ бўлади.

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.
┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓 🌙 1444 ҳ.й РАЖАБ 21 КУН
12 ФЕВРАЛЬ -2023 м.й
ЯКШАНБА куни тақвими⌚️
⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

⏰ Тонг - 06:03
⏰ Қуёш - 07:22
⏰ Пешин - 12:42
⏰ Аср - 16:10
⏰ Шом - 17:54
⏰ Хуфтон - 19:11

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉/channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

НАМОЗДАН СЎНГ ЎҚИЛАДИГАН ДУОЛАР

''Аллоҳумма, антас-салом ва минкас-салом, табарокта йа залжалоли вал-икром''.
Маъноси: Аллоҳим! Сен Саломсан, саломатлик Сендандир. Сен Табарруксан, эй жалол ва икром эгаси!
(Ушбу дуо фарз намозларидан сўнг ўқилади).

''Субҳаналлоҳи вал ҳамдулиллаҳи ва лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, валаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллаҳил ъалиййил ъазийм''.
Маъноси: Аллоҳни поклаб зикр этаман, мақтовлар Аллоҳга хосдир. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Куч-қудрат фақат улуғлик ва азамат соҳиби Аллоҳга хосдир.
Намоз тугагач, ушбу дуо, ортидан ''оятул курси'' ўқилади, 33 мартадан ''Субҳаналлоҳ'', ''Алҳамдулиллаҳ'', ''Аллоҳу акбар''ни айтиб, сўнгра
''Лаа илааҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодир'' дуосини ўқиб, фотиҳага қўл очилади.
''Роббана, аатинаа фид-дуня ҳасанатав ва фил ахироти ҳасанатав вақинаа ъазабан-наар''.
Маъноси: ''Роббимиз! Бизларга дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшилик бер ва дўзах азобидан асра!''

''Роббана, тақоббал миннаа иннака антас-самиъул ъалим, ватуб ъалайна иннака антат-таввабур-роҳийм''.
Маъноси: Роббимиз! Биздан қабул эт, албатта Сен эшитувчи ва билгувчисан! Ва тавбаларимизни қабул эт, албатта Сен тавбаларни кўплаб қабул этувчи раҳмли Зотсан!

''Аллоҳумма, аъинна ъалаа зикрика ва шукрика ва ҳусни ъибаадатик''.
Маъноси: Аллоҳим! Сени зикр этиш, Сенга шукр айтиш ва Сенга гўзал ибодат қилишда менга ёрдам айла!

Намоз ўқиб бўлинганидан сўнг Аллоҳдан ибодатларингизни саҳву-хатоларини кечириб қабул айлашини, гуноҳларингизни мағфират этишини, яна бошқа ухровий-дунёвий ниятларингизни сўраб, дуолар қиласиз.

''Мўминнинг меърожи'' китобидан.

┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅  Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

😢Ҳали Роббимнинг ибодатига тўймаган эдим

Абу Айёш Қаттон айтади: «Басрада Мунийба исмли ибодатли аёл яшарди. Унинг ўзидан ҳам ибодатлироқ қизи бор эди. Ҳасан Басрий ўша қизни кўриб, ёш бўла туриб ибодатга бунчалик берилганидан таажжубга тушган эди. Бир куни Ҳасан Басрийнинг ёнига бир киши келиб, «Фалончи кизни танирмидингиз? Ўша ҳозир жон талвасасида ётибди экан», деди. Ҳасан Басрий ўрнидан сакраб туриб, унинг олдига борди. Қиз Ҳасан Басрийни кўриб, йиғлаб юборди. Ҳасан Басрий: «Нега йиғлайсан, синглим?» деди. У: «Шу ёшимда юзимга тупроқ тортиладиган бўлди. Мен эса ҳали Роббимнинг ибодатига тўймаган эдим. Эй Абу Саид, онамни қаранг, отамга мен учун кенгроқ қабр қазиб, чиройли кафан танлашни буюряптилар. Аллохга касам, Маккага тайёргарлик кўраётган бўлсам ҳам кўп кўзёш тўккан бўлардим. Қандай қилиб қабр зулмати ва қўрқинчига, курткумурсқалар маконига тайёргарлик кўриб турганимда йиғламайин?» деди».

"Солиҳлар гулшани" китобидан
┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

НИЯТНИНГ ТУРЛАРИ

"Ният" сўзи луғатда қасд қилиш ва ирода маъноларини ифода этади.
Аммо уламолар қаламида "ният" сўзи икки турли маънони ифода қилади.

🔶Биринчиси: ибодатларнинг баъзисини баъзисидан ажратиш маъноси. Мисол учун, пешин намозини аср намозидан ажратиш. Рамазон рўзасини бошқа рўзалардан ажратиш. Ёки ибодатларни ибодатлардан ажратиш маъноси ҳам бўлади. Мисол учун, жунубликни кетказиш учун ғусл қилиш билан тозалик ва салқинлаш учун ғусл қилишни ажратиш маъноси. Ву каби фарқлар хусусида фиқҳ илми уламолари сўз юритадилар.

🔶Иккинчиси: амалдан кўзланган тарафни ажратиш маъноси. Яъни ёлғиз Аллоҳ Ўзи учун амал қилиняптими ёки Ундан ўзга учунми? Ниятнинг бу тури хусусида руҳий тарбия устозлари сўз юритадилар.
Фақиҳлар ҳам, руҳий тарбия машойихлари ҳам ўзларининг бу борадаги ишларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мазкур ҳадислари асосида иш юритганлар. Ҳаттоки ҳадиснинг "Албатта, амаллар ниятга боғлиқдир " деган жумласидан нарига ўтмаганлар. Улар инсоният тарихида нодир саналган илмий ижтиҳодлар ила ушбу биргина жумла билан боғлиқ бўлган ўз соҳаларига оид маълумотлар билан дунёни тўлдириб ташлаганлар.

"Амаллар ниятга боғлиқдир" китобидан

┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

💐Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! 💐

         ☘️Хайрли тонг☘️

☺️Чоршанба тонгингиз хайрли бўлсин💜🔥

✨ АЛЛОҲим тонгингизни нурафшон,
✨ Кўнглингизни хотиржам,
✨ Юзингизни нурли қилсин,
✨ Қалб дунёингиздаги орзуларингиз,
✨ Ниятлариз ижобат бўлсин!
✨ Танангизни саломатлик,
✨ Юзингизни эса табассум безаб турсин!!
✨ Бахт, омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!!
✨ Аллоҳ ўз паноҳида асрасин сизларни!!!

✨💐😊ХАЙРЛИ КУН!😊💐✨

┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓 🌙 1444 ҳ.й РАЖАБ 24 КУН
15 ФЕВРАЛЬ -2023 м.й
ЧОРШАНБА куни тақвими⌚️

⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

⏰ Тонг - 06:00
⏰ Қуёш - 07:18
⏰ Пешин - 12:42
⏰ Аср - 16:14
⏰ Шом - 17:58
⏰ Хуфтон - 19:15

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉/channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

ҲИЖРИЙ-ҚАМАРИЙ ОЙЛАР
#қисқа_савол_жавоблар

❓САВОЛ: Ҳижома яьни қон олдириш тўғрисида ўқиб қолдим. Унда айтилишича қамарий ойнинг 17, 19, 21 кунларида амалга оширилса, мақсадга мувофиқ бўларкан. Қамарий ой тўғрисида маълумот беришингизни сўрайман.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимиздаги ибодат вақтлари ва бошқа муддатлар ҳижрий-қамарий ойлар билан ҳисобланади. У ойлар қуйидагилар:
1. Муҳаррам;
2. Сафар;
3. Рабиъул аввал;
4. Рабиъус соний;
5. Жумодул аввал;
6. Жумодус соний;
7. Ражаб;
8. Шаъбон;
9. Рамазон;
10. Шаввол;
11. Зулқаъда;
12. Зулҳижжа. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

​​14 февраль – Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган сана

БОБУР ҲАҚИДА 10 ФАКТ

1.
Бобурнинг отаси — Умаршайх Мирзо Фарғона вилояти ҳокими, онаси — Қутлуғ Нигорхоним Мўғулистон хони ва Тошкент ҳокими Юнусхоннинг қизи эди.

2. Асл исми — Заҳириддин Муҳаммад ибн Умаршайх Мирзо. Довюраклиги ва жасурлиги учун у ёшлигидан «Бобур» («Шер») лақабини олади.

3. Отаси Ахсида бевақт, 39 ёшида фожиали ҳалок бўлгач, оиланинг катта фарзанди, 12 ёшли Бобур валиаҳд сифатида тахтга ўтиради (1494 йил июнь).

4. Бобур Афғонистонда «Боғи Шаҳроро», «Боғи Жаҳоноро», «Ўртабоғ», «Боғи вафо» ва «Боғи Бобур» каби оромгоҳлар ташкил этган.

5. Бобурнинг Ҳумоюн, Гулбаданбегим, Комрон ва Ҳиндол исмли фарзандлари Кобулда туғилган.

6. Бобур 1526 йил апрелда (43 ёшида) Панипатда асосий рақиби, Деҳли султони Иброҳим Лўдийнинг юз минг кишилик қўшинини 12 минглик аскари билан тор-мор қилади ҳамда Деҳлини эгаллайди. Орадан кўп ўтмай, иккинчи йирик ҳинд саркардаси Рано Санго устидан ҳам зафар қозониб, Шимолий Ҳиндистоннинг Бенгалиягача бўлган қисмини ўзига бўйсундиради.

7. Бобурнинг «Мубаййин» асари маснавий тарзида ёзилган бўлиб, Ислом ҳуқуқшунослиги ва шариат ақидаларига бағишланган.

8. "Бобурнома" воқеалари Андижон, Самарқанд, Хўжанд, Ҳиротдан бошлаб Кобул ва Аграгача бўлган қамровга эга. Унда Ўрта Осиёдан бошлаб Ҳиндистонгача бўлган масофадаги деярли 50 йиллик воқеалар ҳаққоний ифода ва баҳосини топган.

9. Бир неча муддат олдин подшоликни Ҳумоюнга топширган Бобур 47 ёшида ўзи асос солган салтанат пойтахти Аграда вафот этди ва ўша ерда дафн этилди, кейинчалик (1539), васиятига мувофиқ хоки Кобулга келтирилиб, ўзи бунёд эттирган «Боғи Бобур»га қўйилди.

10. Бобур асос солган бобурийлар сулоласи Ҳиндистонда уч ярим асрга яқин ҳукм сурган.

┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

​​Одам фарзанди тонг оттирса, унга Аллоҳ 10 нарсани фарз қилади:

1. Уйғонган вақтида Аллоҳни зикр қилиш.

“...(Тонгда уйқудан) турган пайтингизда, Раббингизга ҳамд билан тасбеҳ айтинг!” (Тур, 48).

Эй, имон келтирганлар, Аллоҳни кўп зикр қилингиз” (Аҳзоб, 41).

2. Авратни беркитиш.

“Эй, Одам авлоди! Ҳар бир масжид (намоз) олдидан зийнатларингиз (кийимларингиз)ни (кийиб) олингиз!..” (Аъроф, 31). Зийнатнинг энг кам даражаси авратни беркитишдир.

3. Таҳоратни вақтида, мукаммал қилиш.

Эй, имон келтирганлар! Намоз (ўқиш)га турар экансиз, албатта, юзларингизни, қўлларингизни тирсакларигача ювингизлар, бошларингизга масҳ тортингизлар ва оёқларингизни тўпиқларигача (ювингизлар)!..” (Моида, 6).

4. Намозларни вақтида мукаммал адо этиш.

“...Зеро, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз этиб) битилгандир” (Нисо, 103).

5. Ризқ ҳақида Аллоҳ берган ваъдага ишониш.

“Ерда ўрмаловчи бирор нарса (жонзот) йўқки, унинг ризқи (таъминоти) Аллоҳнинг зиммасида бўлмаса!..” (Ҳуд, 6).

6. Аллоҳнинг тақсимотига қаноат қилиш.

“...Уларнинг дунё ҳаётидаги тирикчиликларини ҳам уларнинг ўрталарида Биз тақсимлаганмиз...” (Зуҳруф, 32).

7. Аллоҳ таолога таваккул қилиш.

“Ўлмайдиган Тирик зотга таваккул қилинг...” (
Фурқон, 58).

“...Агар мўмин бўлсангиз, Аллоҳга таваккул қилингиз!” (Моида, 23).

8. Аллоҳнинг амрига ва тақдирига сабр қилиш.

Бас, (эй, Муҳаммад,) Раббингизнинг ҳукмига сабр қилинг...” (Қалам, 48).

Эй, имон келтирганлар! Сабр қилингиз, бағрикенг бўлингиз ва (Аллоҳ йўлига) тахт бўлиб турингиз ва Аллоҳдан қўрқингиз, зора (шунда) толе топсангизлар!” (Оли-Имрон, 200).

9. Аллоҳнинг неъматига шукр қилиш.

“...агар Аллоҳга ибодат этувчи бўлсангизлар, Унинг неъматларига шукр қилинглар!” (Наҳл, 114). Аллоҳнинг неъматлари кўп: саломатлик, фарзанд, бойлик... энг улуғи Ислом неъматидир.

10. Ҳалол ейиш.

“...Сизларга ризқ сифатида берилган пок нарсаларни енглар...” (Бақара, 57). Яъни, ҳалол енглар.

┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓 🌙 1444 ҳ.й РАЖАБ 23 КУН
14 ФЕВРАЛЬ -2023 м.й
СЕШАНБА куни тақвими⌚️

⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

⏰ Тонг - 06:01
⏰ Қуёш - 07:20
⏰ Пешин - 12:42
⏰ Аср - 16:13
⏰ Шом - 17:57
⏰ Хуфтон - 19:14

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉/channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

​​❗️Энди қайтариб олмайман!

Бир куни Усмон (розияллоҳу анҳу) бир киши билан бир нарсани савдолашди. У айтди: «Эй биродар, мен Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг бундай деганларини эшитдим: “Сотишда енгил, олишда енгил бўлган кишини Аллоҳ раҳм қилсин”. Усмон (розияллоҳу анҳу) сотувчига: “Сенга яна ўн минг қўшиб бераман”, дедилар. У киши бу ишни ўша муборак дуога дохил бўлиш учун қилди”. Умар ибн Хаттоб (розияллоҳу анҳу) бир боғни айланиб юриб, бир ракатга кеч қолди. Шунда: “Шубҳасиз у садақадир”, дедилар. Ибн Умар (розияллоҳу анҳу)нинг молини йўлда ўғирлаб, тунаб кетишди. У киши султонга бормоқчи бўлди. Сўнг ўтириб ўзига деди: “Бу молимни тарозимдан чиқариб ташлашни истамайман”. Рабиъ ибн Хайсамдан ривоят қилинишича, унинг ғазотга минадиган оти бор эди. Ўттиз мингга баҳоланар эди. Бир кеча у намоз ўқиётганда ўғри тушиб отини ўғирлаб кетди. Ўғри кетгунича у намозини бузмади. Ўғри шериклари олдига борганда улар отни таниб: “Шўринг қурсин, бу Рабиънинг оти-ку, бизни дуоибад қилишидан олдин уни қайтариб бер”. Шунда ўғри йиғлаб, отни қайтариб олиб борди. Борса, у эндигина намозини тугатган экан. Ўғри у тарафга юрганди, Рабиъ сакраб туриб, отни ушлаб: «Бу менинг тарозимга чиққан нарса, уни энди олмайман», деб ўғрига қайтариб берди.

✍️ Аслиддин РАҲМАТУЛЛАЕВ
┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#ВИДЕО

РИЗҚНИНГ КАЛИТИ

Абдуқаҳҳор домла Юнусов,
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби в.б

📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Instagram | facebook | Youtube

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

ТОНГГИ ДУО☘

اللَّهُمَّ إنِّي أَسْأَلُكَ عِلْماً نَافِعاً، وَرِزْقاً طَيِّباً، وَعَمَلاً مُتَقَبَّلا

«Аллоҳумма инний ас-алука ъилман наафиъан ва ризқон тоййибан ва ъамалан мутақоббалан».

#Маъноси: «Аллоҳим! Сендан фойдали илм, покиза ризқ, қабул бўладиган амал сўрайман».

Ибн Можа ва Ибн Сунний ривояти.
┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓 🌙 1444 ҳ.й РАЖАБ 22 КУН
13 ФЕВРАЛЬ -2023 м.й
ДУШАНБА куни тақвими⌚️

⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

⏰ Тонг - 06:02
⏰ Қуёш - 07:21
⏰ Пешин - 12:42
⏰ Аср - 16:12
⏰ Шом - 17:55
⏰ Хуфтон - 19:13

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉/channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#ТАЪЗИЯ
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

Тошкент шаҳар вакиллиги жамоаси Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Абдуллоҳ домла Йўлдошевнинг келинойилари вафоти муносабати билан марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдиради.

Аллоҳ таоло марҳумани Ўз мағфиратига олсин, барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, қабрларини жаннат боғчаларидан қилсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!

Айни дамда марҳуманинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.

"Иннã лиллãҳи ва иннã илайҳи рожиъƴн".

👉/channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Муфтий ҳазрат: Ҳазрати Али разияллоҳу анҳу ҳайратланган воқеа

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

🌺Ассалому алайкум!
Хайрли тонг! 🌤

🌸Бахтли инсонлар орасида биз хам яна бир тонгни қарши олдик!🌸

🤲 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

😊 Бугунги кунингиз кечаги кунингиздан хайрли, файзли, манфаатли ва баракалироқ бўлсин, азизлар!

☝️ Аллоҳ розилигига етишишликни барчамизга насиб айласин. 🤲

•┈┈┈┈••┈┈┈┈•

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…
Subscribe to a channel