muslimshosh | Unsorted

Telegram-канал muslimshosh - MuslimShosh.uz

13120

O'ZBEKISTON MUSULMONLARI IDORASI TOSHKENT SHAHAR VAKILLIGI MuslimShosh.uz web sahifasining telegramdagi rasmiy kanali Diniy savollar uchun: @SavollarMuslimUzBot O'MI savollar uchun: Tel: (78)150-33-44 Murojaat uchun: @vakillikuz_savollarbot

Subscribe to a channel

MuslimShosh.uz

РЎЗАНИ ТУТМАСЛИККА УЗРЛИ ҲОЛЛАР

❗️Мусофирлик.
Мусофир сафари давомида қийналса-қийналмаса, Рамазон рўзасини тутмаслиги мумкин. Лекин сафари давомида қийинчилик бўлмаса, рўза тутиши фазилатдир. Рамазон рўзасини ният қилгач,
сафарга чиққан киши рўзасини очмаслиги
зарур. Агар мусофир юртига кундузи қайтиб
келадиган ё борган жойида муқим бўладиган
бўлса, ўша куни рўза тутиши керак. Агар ўша
куни рўза тутмаса, қуёш ботгунича емай-ичмай туриши вожибдир.

❗️Касаллик. Касал киши дардининг зўрайишидан ё чўзилишидан қўрқса, Рамазон рўзасини тутмаса бўлади. Рўза тутган бўлса, дарди кучайгач, рўзасини очиб юборса, унга каффорат лозим бўлмайди. Агар касал кундузи соғайиб қолса, ўша куни ифтор вақтигача емай ичмай туриши лозим.

❗️Ҳомиладорлик ва эмизикли бўлиш. Ҳомилали ва эмизикли аёл рўза тутса, ўзи ё боласи қийналса, Рамазон рўзасини тутмаслиги мумкин.

❗️Ҳайз ва нифос. Ҳайз ва нифос ҳолатида бўлган
аёллар рўза тутишлари мумкин эмас. Рўзадор
аёл ҳайз кўриб қолса ё кўзи ёриб, нифос қонини
кўрса, рўзасини очади. Ҳайз ё нифос қонидан
тонг отганидан кейин тоза бўлган аёл ўша куни
рўза тутмайди, лекин ифтор вақтигача емай ичмай туриши вожибдир.

Мусофир муқим бўлгач, касал тузалгач, ҳомиладор ва эмизикли аёл зарар хавфи йўқолгач, аёл ҳайз ё нифосдан тоза бўлгач, Рамазон рўзасидан тутмаган кунларининг қазосини тутиб беришлари лозим.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

#Рамазон
┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓 🌙 1444 ҳ.й РАЖАБ 28 КУН
19 ФЕВРАЛЬ -2023 м.й
ЯКШАНБА куни тақвими⌚️

⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

⏰ Тонг - 05:55
⏰ Қуёш - 07:13
⏰ Пешин - 12:42
⏰ Аср - 16:18
⏰ Шом - 18:03
⏰ Хуфтон - 19:19

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉/channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

🕌 Мир Араб олий мадрасасининг янги биноси фойдаланишга топширилди

✅ Ушбу лавҳада мадрасада ўқитувчи ва талабалар учун яратилган қулайликлар, замонавий таъмирланган хоналар, кутубхона, спорт зал, ошхона ва бошқа қулайликларни кўришингиз мумкин.

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓 🌙 1444 ҳ.й РАЖАБ 27 КУН
18 ФЕВРАЛЬ -2023 м.й
ШАНБА куни тақвими⌚️

⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

⏰ Тонг - 05:56
⏰ Қуёш - 07:14
⏰ Пешин - 12:42
⏰ Аср - 16:17
⏰ Шом - 18:02
⏰ Хуфтон - 19:18

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉/channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташрифини Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади.

Президент Шавкат Мирзиёев начал поездку в Бухарскую область с посещения мавзолея Бахоуддина Накшбанда.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro #ziyorat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#ЖУМА_ШУКУҲИ

Тошкент шаҳар "Минор" жоме масжиди. Жума намозидан фотолавҳалар.

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Жума_муборак
🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Жума айёми муборак бўлсин!!!

🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
✅  Улашинг |/channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Жума_муборак
🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Жума айёми муборак бўлсин!!!

🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
✅  Улашинг |/channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Жума_муборак
🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Жума айёми муборак бўлсин!!!

🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
✅  Улашинг |/channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

ЖУМА КУНИ БОМДОД НАМОЗИДАН
ОЛДИН ЎҚИЛАДИГАН ДУО

أَسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إلَهَ إلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُومُ وَأتُوبُ إلَيهِ
“Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла Ҳувал Ҳаййул Қаййум ва атубу илайҳи”.

Маъноси: “Ўзидан бошқа илоҳ бўлмаган, тирик ва қоим бўлган буюк Аллоҳга истиғфор айтаман. Унга тавба қиламан”.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу истиғфор ҳақида бундай деганлар:
“Ким жума тонгида бомдод намозидан аввал уч марта ушбу дуони ўқиса, денгизнинг кўпиги қадар
гуноҳи бўлса ҳам, Аллоҳ уни афв этади”
(Имом Абу Довуд ривояти).

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Муфтий ҳазрат: Буюк зотларнинг улуғ дуоси

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅  Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Тошкент шаҳрида диний соҳа вакиллари иштирокида навбатдаги семинар ўтказилди

Бугун, 16 февраль куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмита ва БМТ ЮНИCЕФ жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида ташкил этилган семинарнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур семинарда ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги тасарруфидаги имом-хатиблар ва отинойилар иштирок этдилар. Ўқув-семинарда нотиқлар исломда саломатликни мустаҳкамлашга эътибор, бу борада диний соҳа вакиллари амалга ошириши лозим бўлган тадбирлар кенг муҳокама этилади. Шунингдек, тадбирнинг асосий мақсади аҳоли орасида турли касалликлар, ҳусусан COVID-19 га қарши эмлаш дастурлари ҳамда мамлакатда эмлаш хизматларига бўлган ишончни қўллаб-қувватлаш мавзусига қаратилди.

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

🔴ЖОНЛИ: “Қуръон мусобақаси - 2023” Олий маъҳад талабалари ўртасида 16.02.23

Youtube орқали томоша қилиш

Facebook орқали томоша қилиш

Instagram орқали томоша қилиш

Telegram voice орқали эшитиш

🟢 ITV орқали тамоша қилиш (tas-ix)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

​​👆Аллоҳ кўриб турганини ҳис қиламан

Исом ибн Юсуф бир куни Ҳатимул Асомнинг мажлисига кирди. Сўнг: «Эй Ҳатим, намоз ўқиётганингизда Аллох таоло кўриб турганини ҳис қилиб турасизми?» деди. Ҳатимул Асом: «Ҳа», деди. У: «Намозни қандай ўқийсиз?» деб сўради. Ҳатимул Асом бундай деди: «Аллоҳ таолонинг «Намозни қоим қилинглар» деган буйруғига «Лаббай» деб, ўрнимдан тураман. Қўрқув билан юраман. Ният билан намозни бошлайман. Аллоҳнинг азамати билан такбир айтаман. Тартил ва тафаккур билан Қуръон ўқийман. Хушуъ билан рукуъга кетаман. Тавозеъ билан сажда қиламан. Ўтириб, ташаҳҳуд айтгач, ният билан салом бераман. Аллоҳ таолога чин ихлос билан дуо килиб, намозни якунлайман. Кейин хавотир билан нафсимга мурожаат қиламан, Аллоҳ таоло намозимни қабул қилмаслигидан қўрқиб тураман. Шу хавфни то ўлим келгунига қадар сақлаб қолишга жидду жахл билан уринаман». Бу гапларни эшитган Исом ибн Юсуф: «Сиз ҳеч қўрқмай, «Намозни Аллоҳ таоло кўриб турганини ҳис қилиб ўқийман», деб айтаверинг», деди.

"Солиҳлар гулшани" китобидан
┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

🌺Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! 🌺

         ☘️Хайрли тонг☘️


🌸 Қайси касб эгаси бўлманг, сиз оила бошлиғи, меҳрибон ота, севимли ёрсиз...

🌸 Қайси касб эгаси бўлманг, сиз оила бекаси, мунис она, суюкли рафиқасиз...

🌸 Қайси касб эгаси бўлманг, сиз оила фарзанди, жонажон ўғил, оила давомчисисиз...

🌸 Қайси касб эгаси бўлманг, сиз оила номуси, ота-онангиз кўз қорачиғи, латофатли қизисиз...

🤲Шундай экан, бугунги Ҳаёт Совғаси бўлган—янги кунимизни оиламизга бағишлайлик!🤲

┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

•🍃🌹💐Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! 💐🌹🍃•

•🌸•🌸ЯНГИ ТОНГ МУБОРАК!🌸•🌸•

°🌹° Аллоҳнинг саломи
°🌹° Пайғамбар ﷺнинг
°🌹° дуолари
°🌹° Қуръоннинг нури
°🌹° Куннинг баракаси сиз
°🌹° билан бўлсин!
°🌹°Энг яхши одам тили қаттиқ, қўли очиқ кишидир.
°🌹°Энг ёмон одам жағи очиқ, қўли қаттиқ кишидир.
°🌹°Қанчадан-қанча тилини тийган камгаплар бор.
°🌹°Қанчадан-қанча қўли очиқ сахийлар бор.
°🌹°Тилингиз маҳкам, қўлингиз очиқ бўлсин.

┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅  Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

РИЗҚИНГИЗ ТАНГЛИГИДАН ҚАЙҒУРМАНГ

Ризқ берувчи Ягонадир. Бандаларининг ризқини ёлғиз Ўзи беради. Бунинг кафолатини Ўз зиммасига олган.
"Осмонда эса, сизларнинг ризқларингиз (ёмғир) ва сизларга ваъда қилинаётган нарса (жаннат) бордир" (Зориёт сураси, 22-оят).
"Ерда ўрмаловчи барча нарса (жонзот)нинг ризқи (таъминоти) Аллоҳнинг зиммасида..."
(Ҳуд сураси, 6-оят).
Бас, ризқ бериш Аллоҳнинг зиммасида экан, у ҳолда нима учун кўпчилик инсонлар ризқ талабида ўзи каби бошқа бир инсонга хушомадлар қилиб, ўз нафсларини хор қиладилар?!
"Аллоҳ одамлар учун қайси бир раҳматни очиб (равона қилиб) қўйса, бас, уни тутиб қолувчи бўлмас ва нимани тутиб қолса, бас, Ундан сўнг уни (бандаларга) юборувчи бўлмас. У Азиз (қудратли ва Ҳаким (ҳикматли зот)дир"
(Фотир сураси, 2-оят).

"Ўкинма" китобидан.
📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Мир Араб мадрасасининг тарихий мавқеи тикланди

Давлатимиз раҳбари Бухоро шаҳридаги Мир Араб олий мадрасасини бориб кўрди.

📍https://uza.uz/posts/455421

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Видео
#ЖУМА_ШУКУҲИ

Тошкент шаҳар "Минор" жоме масжиди. Жума намозидан видеолавҳалар.

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#ЖУМА

Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманидаги "Бердиёр ота" жоме масжидида Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Абдуллоҳ домла Йўлдошев жума намозини ўқиб бердилар.

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Каҳф сураси

🎙 Абдулбосит қори - "Минор" жоме масжиди имом ноиби

Ибн Умар р.а. дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Ким «Каҳф» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади” - деганлар.

┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Жума_муборак
🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Жума айёми муборак бўлсин!!!

🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
✅  Улашинг |/channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Жума_муборак
🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Жума айёми муборак бўлсин!!!

🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
✅  Улашинг |/channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Жума_муборак
🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Жума айёми муборак бўлсин!!!

🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
✅  Улашинг |/channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

🔵 ИСРО ВА МЕЪРОЖ КЕЧАСИ ҲАҚИДА ЖОНЛИ СУҲБАТ 16.02.23

✅ Youtube:
https://youtube.com/live/I7BrWTJ0nDs?feature=share

✅ Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

#ОНЛАЙН
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

🌙 БУГУН СОАТ 20:00 ДА ИСРО ВА МЕЪРОЖ КЕЧАСИ ҲАҚИДА ЖОНЛИ СУҲБАТ БЎЛАДИ!

Бугун, 16 февраль пайшанба куни соат 20:00 да “Ражаб ва Шаъбонни баракали қилиб, Рамазонга етказгин!” номли туркум жонли эфирларнинг навбатдаги сонида "Исро ва Меърож кечаси фазилатлари ҳақида" онлайн суҳбат бўлиб ўтади.

🤲 Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари Ражаб, Шаъбон ва Рамазон ойлари фазилатлари ҳақида суҳбат қилиб берадилар, шунингдек, ҳофизи Қуръонлар тиловатлар қиладилар.

✅ Мўътабар манбаларда
Ражаб ва Шаъбон ойлари Рамазонга тайёрланиш мавсуми экани кўп баён этилган. Инсон жисмини, руҳини рўзага тайёрлаб, ибодатлар ила ўтказса, Рамазондаги рўза унга ҳузур бағишлайди. Шундай экан, азизлар, ушбу кунларни ғанимат билайлик. Руҳимизни ва танамизни поклаб, улуғ ойга тайёрланайлик, зикр ва ибодатларни кўпайтирайлик. Ражаб ва Шаъбон биз учун шундай имкониятлар ойидир.

☑️ Ижтимоий тармоқлар орқали гўзал суҳбатлар ва чиройли қироатларни жонли эфирда кузатишни тавсия этамиз!

Muslimuzz">Youtube орқали томоша қилиш

Facebook орқали томоша қилиш

Instagram орқали томоша қилиш

Telegram voice орқали эшитиш

🟢 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)

#Ражаб_Рамазонга_ҳозирликдир

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

ИНСОН ЎЗИГА ЎЛИМ ТИЛАШ МУМКИНМИ?

Қайсдан ривоят қилинади:
"Хаббобнинг олдига бордим. У етти марта кайй (куйдириш) қилган эди. Шунда у:
"Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни ўлим тилашдан қайтармаганларида, (ўлим тилаб) дуо қилар эдим", деди".

#Шарҳ: Дард ҳаддан ташқари оғир бўлган. Унинг оғирлигидан Хаббоб розияллоҳу анҳунинг кўзларига дунё қоронғи кўриниб кетган. Етти марта даво учун қориндаги ярани куйдириш амалиёти қилинган. Бу уринишларнинг бирортасидан фойда бўлмаган. Бундай азобдан ўлимни афзал кўриб кетсалар ҳам, Хаббоб розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мазкур сўзларига амал қилишни ўзларига лозим билганлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилиш ана шундай бўлади.
Демак, мўмин-мусулмонлар қанчалик қийналишса ҳам, ўлим тилаб дуо қилишлари мумкин эмас экан. Хусусан, ўлим кўзга кўринмай турганда, бундай ёмон дуоларни қилмаслик янада матлубдир.
Аммо ўлим кўзга кўриниб қолганда, уни сокинлик ва Аллоҳ таолонинг мулоқотига муҳаббат билан кутиб олинади.

"Одоблар хазинаси" китобидан.

┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅  Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

❗️Айтиладики:

Ким турмуш қийинчилигидан шикоят қилган ҳолда тонг оттирса, гўёки Роббисига шикоят қилибди. Ким дунё ишлари учун хафа бўлган ҳолда тонг оттирса, батаҳқиқ Аллохга ғазаб қилган ҳолда тонг оттириб- ди. Ким бойнинг бойлиги учун унга тавозе қилса, батаҳқиқ динининг учдан иккиси кетибди.

"Охират кунига таёргарлик"
китобидан
✅ Улашинг | @VAKILLIKUZ

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

📌ЎЛИК ЕРГА ҚАЙТА ҲАЁТ БАҒИШЛАЙДИГАН ЁМҒИРЛАР

Ёмғирларнинг «ўлик ерга қайта ҳаёт бахш этиш»лик вазифаси Қуръоннинг қатор оятларида таъкидлаб ўтилган:

... Осмондан пок сув (ёмғир) ёғдирдик. Бу ўлик ерларни тирилтириш ва Ўзимиз яратган кўплаб ҳайвонларни ҳамда инсонларни суғориш учундир. («Фурқон» сураси, 48-49-оятлар)

Ерга жонзотлар учун зарурий талаб бўлган сувни келтириш билан бир қаторда, ёмғирнинг ўғитловчилик хусусияти ҳам бор. Денгиздан буғланувчи ва булутларга етувчи томчилар ўлик тупроққа «янги ҳаёт бағишловчи» зарур моддаларни ўз ичига олади.

«Янги ҳаёт бағишловчи»лик хусусиятига эга бундай ёмғир томчилари «сиртқи парда томчилари» деб аталади. Булар биологлар томонидан микроқатлам деб аталадиган денгиз юзасининг энг юқори қатламидан ҳосил бўлади. Ўндан бир миллиметрдан кичик қалинликдаги бу юза қатламда микроскопик сув ўтлари ва зоопланктонларнинг чиришидан келиб чиққан кўп миқдордаги органик чиқиндилар топилади.

Бу чиқиндиларнинг баъзилари денгиз сувида кам учрайдиган фосфор, магний ва калий каби элементларни, шу жумладан, мис, рух, кобальт ҳамда қўрғошин сингари оғир металларни шимиб тўплайди. Ер юзасидаги уруғлар ва ўсимликлар бу ёмғир томчиларидан униб-ўсиш учун зарур бўлган кўп миқдордаги минерал тузлар ва элементларни ўзига олади. Қуръон бунга қуйидагича ишора қилади:

«Биз осмондан баракотли сув (ёмғир) ёғдириб, у билан боғларни ва ўриб олинадиган донларни ундирдик». («Қоф» сураси, 9-оят)

Ёмғир билан тушадиган бу минерал тузлар ҳосилдорликни ошириш учун амалда қўлланиладиган ўғитлар (кальций, магний, калий ва ҳ.к.) нинг кичик кўринишдаги
намуналаридир. Аэрозолларда топиладиган оғир металл турлари ўсиш мобайнида самарадорликни ва ўсимликларнинг маҳсулдорлигини оширадиган элементларни ҳосил қилади.

Қисқаси, ёмғир катта аҳамиятга эга бўлган ўғитдир. Ёлғиз ёмғир таъминлаб берадиган ўғит билан, юз йил ичида, паст сифатли тупроқ ўсимликлар учун зарур бўлган барча элементларга эга бўлиши мумкин.

Ўрмонлар ҳам денгиздан келиб чиқадиган бу кимёвий элементлар ёрдамида ўсади ва озиқланади. Шу тарзда, ҳар йили тахминан 150 миллион тоннага яқин минерал ўғит зарралари ерга тушади. Агарда ёмғирнинг бундай ўғитловчилик хусусияти бўлмаганда эди, Ер юзида жуда кам ўсимликлар ўсган ва ҳаётий мувозанат бузилган бўлар эди.

Оятда ерларга янги ҳаёт бағишлаш
ҳақида берилган бу маълумот Қуръоннинг саноқсиз мўъжизавий хусусиятларидан биридир, холос.

«Аллоҳ таолонинг Қуръони каримдаги мўъжизалари» китобидан.

┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅  Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓 🌙 1444 ҳ.й РАЖАБ 25 КУН
16 ФЕВРАЛЬ -2023 м.й
ПАЙШАНБА куни тақвими⌚️

⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

⏰ Тонг - 05:58
⏰ Қуёш - 07:17
⏰ Пешин - 12:42
⏰ Аср - 16:15
⏰ Шом - 17:59
⏰ Хуфтон - 19:16

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉/channel/MuslimShosh

Читать полностью…
Subscribe to a channel