muslimshosh | Unsorted

Telegram-канал muslimshosh - MuslimShosh.uz

13120

O'ZBEKISTON MUSULMONLARI IDORASI TOSHKENT SHAHAR VAKILLIGI MuslimShosh.uz web sahifasining telegramdagi rasmiy kanali Diniy savollar uchun: @SavollarMuslimUzBot O'MI savollar uchun: Tel: (78)150-33-44 Murojaat uchun: @vakillikuz_savollarbot

Subscribe to a channel

MuslimShosh.uz

👉 Меҳр билан қаҳр ораси бир қадам.

Жон Милтон

✅ Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

📹❗️МУСУЛМОННИНГ МУСУЛМОНДАГИ ҲАҚҚИ
_

Ўткир домла Ҳакимов
Усмон бин Маъзун жоме масжиди имом - хатиби

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

🔥Иззат тиласанг, хорликка тайёр тур

Яхё ибн Яхё айтади: «Суфён ибн Уяйнанинг ҳузурида эдим. Бир киши келиб, «Эй Абу Муҳаммад, хотинимдан шикоят қилмоқчиман. Мен унинг назарида энг паст, ёмон кишига айланиб қолганман», деди. Суфён узоқ ўйга толди. Кейин бошини кўтариб, унга: «Балки хотинингдан сени янада кўпрок иззат-икром қилишини талаб қилгандирсан?» деди. У: «Тўғри, эй Абу Муҳаммад!» деди. Суфён: «Ким иззат талаб қилса, хорлик билан синалади. Ким мол-дунё учун ҳаракат қилса, фақирлик билан синалади. Аммо ким дин учун ҳаракат қилса, Аллоҳ таоло дини сабабли унга иззат ва мол-дунёни ҳам қўшиб беради», деди».

Солиҳлар гулшани" китобидан
┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#ЯНГИ_ЛОЙИҲА:
🕋 МАБРУР ҲАЖНИНГ МУКОФОТИ ЖАННАТ!

🌙 Ҳаж мавсуми тобора яқинлашиб келаётгани муносабати билан
Muslim.uz портали ижодкорлари “Мабрур ҳажнинг мукофоти жаннат!” номли янги лойиҳани бошлади.

🔹Унда Ислом динининг бешинчи рукни бўлган Ҳаж арконининг аҳамияти, уни бажаришга қодир мўмин-мусулмонларга бериладиган ажру мукофотлар, ҳажнинг фарз, суннат ва мустаҳаблари, бу улуғ ибодатнинг фазли ва фойдалари ҳақидаги туркум суҳбатлар, тавсиялар, сара мақолалар, шаръий савол-жавоблар ҳамда ҳаж мавсумига оид сўнгги янгиликлар бериб борилади. Ушбу дастурларда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг етук уламолари иштирок этади.

✅ Шу билан бирга мухлислар ҳажга оид саволларини қуйидаги @MabrurHajBot ботга юбориши мумкин. Саволнинг жавобларини эса /channel/muslimuzportal дан олишингиз мумкин.

🤲 Аллоҳ таоло бошланган янги лойиҳамизни хайрли ва манфаатли қилсин!

#МАБРУР_ҲАЖНИНГ_МУКОФОТИ_ЖАННАТ!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Салом #Мўмин

Салом бериш мўминлик белгиси

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари

@MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

ФИРИБГАРЛАРГА АЛДАНМАНГ ЁХУД ҲАЖ САФАРИ ТЎҒРИСИДА МУҲИМ ЭСЛАТМА❗️

⚡️ Айни кунларда ижтимоий тармоқларда “Фалон фирма билан ҳаж қилинг!”, “Ҳаж сафари учун саноқли жой қолди!”, “Ҳаж учун ярим нархни тўланг!” каби жимжимадор сарлавҳа остидаги рекламалар кўпаймоқда. Айримлар умра визаси, туристик (зиёрат) виза, бизнес виза билан ҳаж қилишни ваъда қилмоқда, бунинг мутлақо имкони йўқ!

🔺 Ёдингизда тутинг! Саудия Арабистонида Ҳаж амалларини бажариш учун сизда "Ҳаж-2023" визаси бўлиши шарт.
Саудия Арабистони Подшоҳлиги томонидан белгиланган тартибга мувофиқ чет эл фуқаролари учун ҳаж ибодатини адо этишнинг асосий шарти ҳаж визасига эга бўлиш ҳисобланади. Қолган барча турдаги визалар (умра, туризм, бизнес, зиёрат ва б.лар) билан ҳаж тадбирини амалга ошириш Саудия қонунчилигига кўра қатъиян тақиқланган ва тегишли тартибда жазоланади.

🟥 Унутманг! Ўзбекистон учун ажратилган ҳаж квотаси фақатгина Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ташкил этиладиган Ҳаж сафарига отланган зиёратчиларга ажратилган, шундай экан, айримларнинг Ўзбекистон орқали Ҳаж сафарига жўнатамиз, деган алдовларига учманг! Улар фуқароларимизни бошқа давлатлар орқали ноқонуний тарзда олиб кетишга уринишмоқда. Бу эса, қонуний асосга эга бўлмаган ва ҳаж ташкил этишга ваколати йўқ кимсаларнинг уринишидир. Кези келганда айтиб ўтиш керак-ки, бу каби хатти-ҳаракатлар Саудия Арабистони Подшоҳлиги ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида қатъий чора кўрилишига сабаб бўлади.

📃 Аввал хабар берганимиздек, муборак сафарларга ноқонуний йўллар билан боришга интилиш Саудия Арабистонидан депорт қилиш ва Саудия Арабистонига ҳар қандай виза билан 10 йил муддатга киришни тақиқлаш ҳамда 100.000 саудия риёли (26.000 АҚШ доллари) миқдорида жарима солишга олиб келади.

❇️ Маълумот учун, биргина 2022 йил Ҳаж масумида 500 нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқароси туристик ва бизнес виза орқали Саудия Арабистонига ташриф буюриб, Ҳаж ибодати майдони “Машоир”га кира олмаганлар. Ҳаж мавсуми арафасида зиёрат виза (туристик) олган ҳолда Бирлашган Араб Амирликлари ва Иордания давлатлари орқали келган 1500 нафарга яқин фуқароларимиз эса Саудия Арабистони ҳудудига киритилмаган. Жумладан, 155 нафар фуқароларимиз Подшоҳлик ҳаж қонунчилигини бузганлик учун Саудия Арабистонидан 10 йил муддатга депортация қилинган.

✅ Шуни алоҳида таъкидлаш керак-ки, юртимизда “Ҳаж” тадбири Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги 364-сонли “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилади. Шунга кўра, ҳаж тадбирини ташкил этиш вазифаси сайёҳлик фирмаси ёки турагентликлар ваколатига кирмайди.

❗️Азиз юртдошлар, огоҳ бўлинг, фирибгарларга алданманг!

Дин ишлари бўйича қўмита

@dinqumita

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Эслатма
#Намоз_вақтлари

🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌺

🗓 🌙 1444 ҳ.й ШАВВОЛ 30 КУН
20 МАЙ -2023 м.й
ШАНБА куни тақвими⌚️

⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️
⏰ Тонг - 03:23
⏰ Қуёш - 05:00
⏰ Пешин - 12:24
⏰ Аср - 17:27
⏰ Шом - 19:41
⏰ Хуфтон - 21:16

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉/channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#ЖУМА_ШУКУҲИ

Тошкент шаҳар "Шайх Зайниддин" жоме масжиди.  Жума намозидан фотолавҳалар.

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅  Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

⚡️Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан экстремизм ва терроризм ғоялари билан йўғрилган деб топилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган материаллар рўйхати (2023 йил 17 май ҳолатига кўра)


@MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

⚡️Экстремистик ва террористик контентлар хусусида

🌐Сўнги вақтларда турли экстремистик ва террористик ташкилотларнинг медиамарказлари томонидан тайёрланган экстремистик ва террористик мазмундаги тарғибот материаллари интернет тармоқларида кенг тарқатилмоқда. Бу эса, ўз навбатида, нафақат юртимизда, балки жаҳон ҳамжамиятида бу каби маълумотларни аҳоли орасида тарқалишини олдини олишга, уларни ижтимоий тармоқларда аниқлаш ва фаолиятига чек қўйиш бўйича механизмлар ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга тадбиқ қилиш заруратини кун тартибига қўймоқда.

✅Мисол учун, ўтган даврлар мобайнида АҚШда 68 та, Россия Федерациясида 47 та, Буюк Британия 78 та ва Туркияда 15 та экстремистик ва террористик ташкилотларнинг фаолияти тақиқланган, шу билан бирга, Россия Федерациясида 5342 та (https:// minjust.gov.ru/ru/extremist-materials/?page=54&), Қозоғистон Республикасида 1133 та (https://www.gov.kz/memleket/entities/pravstat/яpress/ article/details/17669? lang=ru), Қирғиз Республикасида 167 та (https://drive.google.com/file/d/ 11anEEHxeFtj9tc5tPj-SszvJ5zsXZh4R/view) ва Тожикистон Республикасида
2417 та (https://nbt.tj/ru/financial_monitoring /perechni .php) радикал контентлар суд томонидан тақиқланган.

❇️Ўзбекистон Республикасида ҳам экстремистик ва террористик мазмундаги материаллар жойлаштирилган интернет сайтлари, каналлар, профилларни аниқлаш ва уларни фаолиятига чек қўйиш юзасидан масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда йўлга қўйилган механизм асосида қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Мазкур механизмга асосан, Дин ишлари бўйича қўмитаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан ҳамкорликда интернет тармоғидаги радикал диний мазмундаги контентлар аниқланиб, Олий суд қарори билан улар экстремистик ва террористик материаллар деб топилади.

🟥Ушбу тартибга асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
60 га яқин қарори чиқарилиб, уларга мувофиқ 500 дан ортиқ контент радикал мазмунда деб топилган ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тайёрлаш, тарқатиш, сақлаш, олиб кириш ва намойиш этиш тақиқланган.

🟢Таъкидлаш жоизки, ноқонуний деб топилган контентлардан аҳолини хабардор этиш – мазкур йўналишда олиб борилаётган фаолиятнинг самарадорлигини белгилаб берувчи муҳим омиллардан ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси ПрезидентинингН “Диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4436-сон қарорига кўра, Адлия вазирлиги ва Олий суд ўзининг расмий веб-сайтлари ва бошқа оммавий ахборот воситалари орқали суд томонидан экстремистик ёки террористик деб топилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолияти тақиқланган ташкилотлар, веб-сайтлар, ижтимоий тармоқлар ва мобиль мессенжерлар рўйхатини эълон қилиб, унинг доимий равишда янгилаб борилишини таъминлаши белгиланган.

🔺Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг “Диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш ҳамда диншунослик экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2022 йил 14 апрелдаги 180-сон қарорига кўра, ҳар қандай диний мазмундаги материаллар диншунослик экспертизаси ўтказилиши ва экспертизанинг ижобий хулосаси уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тайёрланиши, олиб кирилиши ва тарқатилиши учун асос ҳисобланиши қайд этилган.

❗️Мазкур қарорга асосан, Дин ишлари бўйича қўмита муайян бир шахсга ёки унинг хатти-ҳаракатлари юзасидан экспертлик хулосасини бермайди. Қўмита ҳуқуқ-тартибот органлари тақдим этган диний мазмундаги материалларнинг мазмуни юзасидан давлат диншунослик экспертизасини ўтказади ҳамда улар бўйича экспертлик хулосасини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ тайёрлайди.

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#ЖУМА_МУБОРАК

🕌Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

🌸ЖУМА МУБОРАК,  АЗИЗ ДИНДОШИМ!

🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
👉 ✅  Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#ЖУМА_МУБОРАК

🕌Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

🌸ЖУМА МУБОРАК,  АЗИЗ ДИНДОШИМ!

🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
👉 ✅  Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

📹 🌙Сенга жаннат мунтазир
_

#Абдуқаҳҳор_домла_Юнусов,
#Тошкент_шаҳар_бош_имом_хатиби

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Маънавият_соати

ИМОМ-ХАТИБЛАР ОЛИМНИНГ СУҲБАТИДАН БАҲРА ОЛИШДИ

Бугун, 2023 йил 18 май куни пойтахтимизда фаолият юритаётган имом-хатиблар учун Шайхонтоҳур туманидаги "Шайх Зайниддин" жоме масжиди мажлислар залида йиғилиш бўлиб ўтди.
Имом-домлаларга Тошкент ислом институти ректори, доктор, профессор, Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов "Ислом ва ҳозирги замон"  мавзусида гўзал суҳбат қилиб берди.
Йиғилиш сўнгида Тошкент ислом институти ректори, доктор, профессор, Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқовни Тошкент шаҳар бош имом - хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов ташаккурнома билан тақдирладилар.

Тошкент шаҳар вакиллиги
Матбуот хизмати

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

АДОЛАТ ТАРАФИДА БЎЛИШ

Фусайлата деган хотиннинг отаси айтди: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бир киши ўз қавмига зулм қилишга ёрдам берса, бу асабиятдан ҳисобланадими?” – деб сўрадим. Расулуллоҳ (с.а.в.): “Ҳа, асабиятдан ҳисобланади”,дедилар.
Асабият – ота томонидан бўлган қариндошларни ҳимоя ва мудофаа қилиш.

#ШАРҲ: Ота томон қариндошлари “асабий” қариндошлар дейилди. Бир кишининг қариндошлари ёмонликка аралашиб, бир одамга ёки қавмга зулм қилмоқдалар. Шунда: “Менинг одамларим ёки уруғим, қавмим буларга қарши бўламанми?”, деб зулмга қўшилиб кетмаслик керак. Балки уларни ҳам бу зулмдан қайтариш керак. Қариндош-уруғчилик, қуда-андачилик, ёр-дўстликни пеш қилиб, “нима бўлса ҳам шулар билан бирга бўлай”, деб адолатдан юз ўгириш мўмин-мусулмонга тўғри келмайди. Демак ҳар бир иш ва воқеани таҳлил қилиб, ҳақ ё ноҳақ эканлигини шариат ҳукми, яъни Аллоҳ розилиги асосида тушина олишимиз керак. Албатта, ҳеч кимга зулм ва тажовуз қилишга ҳаққимиз йўқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абдуллоҳ ибн Равоҳани шерикчилик боғининг меваларини тақсим этиш учун вакил қилдилар. Яҳудийлар Абдуллоҳ ибн Равоҳага: “Шерикчилик боғининг меваларини тахминан ўлчаш учун адолат билан ҳукм қил”, дейишди. “Сизлар нима деяпсизлар? Мен дунёдаги энг яхши кўрган одамимнинг ҳузуридан келдим. Сизлар энг ёмон кўрган одамларимнинг энг ёмонисизлар. Лекин мен адолатдан қилча ҳам четга чиқмайман”, дедилар Абдуллоҳ ибн Равоҳа розияллоҳу анҳу. Шунда яҳудийлар: “Осмон шунинг учун ерга тушмай турибди”, дейишди.“Золимга ҳам, мазлумга ҳам дўст сифатида ёрдам бер”. Золимга ёрдам уни маърифат, насиҳат билан зулмдан қайтаришдир. Зулм адолатни оёқ ости қилиб бошқаларни ҳаққига маънавий, моддий зарар етказишдир. Зулм нима, адолат нима буни ажрата билмоқ учун шариат ақл ва илмга буюради. Илм тафаккурга асосланади. Инсонда жаҳл, ўч олиш, бировни ҳақорат қилиш салоҳияти бор. Инсоннинг қалби адолат тарозусини топмас экан, адолат тарозусида ўз тафаккурини ўлчай олмас экан, унинг жаҳли ўч олиши, ҳақорати, ёвузликка хизмат қилиши ҳеч гап эмас. Ҳар бир инсон, аввало, ўзига зулм этмасин яъни ўзини илм ва тафаккур гулшанидан узоққа отмасин. Олим ва фозил кишилардан юз ўгирмасин. Зеро, яхшилик қила олишни ўз нафсидан бошлаши керак.

ОДОБЛАР САРЧАШМАСИ китобидан

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

ҲУСНИ ХУЛҚ

1.
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: “Жаннатга кўп киритадиган нарса нима?”, – деб сўралди. “Аллоҳга тақво қилиш ва ҳусни хулқ”, дедилар. “Дўзахга кўп киритадиган нарса нима?” – дейилди. “Икки тешик нарса: оғиз ва фарж”, дедилар”.

2. Наввос ибн Самъон ал-Ансорийдан ривоят қилинади: “У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан яхшилик ва ёмонлик ҳақида сўради. Бас, у зот: “Яхшилик – ҳусни хулқ. Ёмонлик – кўнглингни ғаш қиладиган ва одамлар кўриб қолишини ёқтирмаган нарсанг”, – дедилар”.

#ШАРҲ: Аллоҳ таолога тақво қилиш – Аллоҳ буюрганларини қилиб, савоб умидида ибодатда ва яхшиликда ихлос билан бардавом бўлиш ҳамда Аллоҳнинг азобидан қўрқиб, гуноҳ ишлардан сақланишдир. Ҳусни хулқ – гўзал ахлоқли, ширин сўзли, очиқ юзли, мулойим ва кечиримли бўлишдир. Камтар ва ҳаёли бўлиш ҳам одобнинг гўзаллигидир. Киши бу хислатлари билан дунёда бахтли, севимли бўлиб яшайди ва охиратда жаннатга киради. Одамларнинг кўпроғи иккита нарса касофати дан дўзахга киради. Булар: оғиз ва фарждир. Фарж – жинсий аъзо. Унга боғлиқ гуноҳ – зино. Инсон шахсияти, оила ва жамиятнинг бузулиши, камбағаллик, касаллик, наслсизлик ҳамда аввал учрамаган касалликларга гирифтор бўлиш зино нинг натижасидир.Куфр сўзларни айтиш, ёлғон сўзлаш, чақимчи лик, бўҳтон, сўкиш – оғиз билан қилиниб, дўзах га киритадиган амалдир. Мўмин банда оғзига эҳтиёт бўлиши, тилини тийиши керак.

ОДОБЛАР САРЧАШМАСИ китобидан

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

ЖАННАТДАГИ ҚЎШНИ

Мусо алайҳиссалом Аллоҳ таолога жаннатда ўзига ким қўшни бўлишини билдиришни сўраб, кўп ёлворар эди.
Бир куни бундай нидо келди:
– Эй Мусо, фалон ерда яшовчи қассоб сенинг жаннатдаги қўшнинг бўлади...
Мусо алайҳиссалом қизиқиб, қайси ибодати учун у бунга лойиқ бўлганини билиш ниятида йўлга чиқди. Ҳазрати Мусо ўша одамни қидириб топди. Қассоб Мусо алайҳиссаломнинг ҳақ пайғамбар эканини билган, иймон келтирган эди. Лекин ўзини кўрмаган эди. Шунинг учун танимади. Кечқурун қассоб Мусо алайҳиссаломни уйига таклиф қилди.
Овқат тайёрлади. Дастурхон тузади. Таомланишдан олдин қассоб деворга осилган бир замбилни ерга туширди ва ундан ҳаракат қилишга сира мадори қолмаган бир кампирни кўтариб олиб, ерга ётқизди. Худди гўдакни овқатлантиргандек уни едирди, ичирди ва яна жойига қўйди. Шунда кампир нималардир деб шивирлади.
Кекса аёлнинг нима деяётганини тушунмаган Мусо алайҳиссалом қассобдан сўради:
– Бу кампир киминг бўлади?
Қассоб мусофирга:
– Бу аёл онам бўлади. Ўтириб-туришга, овқат ейишга ҳоли йўқ. Шу боис уни едираман, ичираман ва уст-бошини тоза тутаман. Қўлимдан келганича хушнуд этишга ҳаракат қиламан.
Мусо алайҳиссалом сўради:
– Ҳозиргина у сенга гапиргандай бўлди, нималар деди?
Қассоб:
– Онам: “Эй Раббим! Мен ўғлимдан хурсандман. Сен ҳам ундан рози бўл. Жаннатда уни Мусо алайҳиссаломга қўшни қил”, деб дуо этди. Шунда Мусо алайҳиссалом ўзини танитадиган вақт келганини тушунди ва:
– Мен Аллоҳнинг пайғамбари Мусо бўламан. Аллоҳдан жаннатдаги қўшним ким бўлишини билдиришни илтижо қилган эдим. Сенга рўбарў қилди. Онангга қилган хизматинг учун Аллоҳ сендан рози бўлди. Онангнинг дуосини қабул айлади. Аллоҳ сени жаннатда менга қўшни қилди, – деди.

Толибжон НИЗОМ тайёрлади.

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Эслатма
#Намоз_вақтлари

🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌺

🗓 🌙 1444 ҳ.й ЗУЛҚАЪДА 2 КУН
22 МАЙ -2023 м.й
ДУШАНБА куни тақвими⌚️

⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️
⏰ Тонг - 03:21
⏰ Қуёш - 04:59
⏰ Пешин - 12:24
⏰ Аср - 17:28
⏰ Шом - 19:43
⏰ Хуфтон - 21:19

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉/channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

БАХИЛЛИК

1. Муғийранинг котиби Варроддан ривоят қилинади: “Муовия Муғийра ибн Шуъбага мактуб ёзиб: “Менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитган бирор нарсангни ёзиб юбор”, – деди. Шунда Муғийра унга мактуб ёзиб: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қийлу қолдан, молни исроф қилишдан, кўп саволдан, манъ қилиш ва бер-бер дейишдан, оналарга оқ бўлишдан, қизларни тириклай кўмишдан қайтарар эдилар”, – деди”.
2. Жобирдан ривоят қилинади: “Набий соллал лоҳу алайҳи ва салламдан бирор нарса сўралса, ҳеч ҳам “йўқ” демаганлар”.

#ШАРҲ: “Бахиллик” сахийликнинг аксидир. Бахил – шариат ҳукми ва муривват тақозосига кўра ман қилиш мумкин бўлмаган нарсани ман қилган шахсдир. Шариат вожиб қилган нарса закот ва аҳли аёлининг нафақасидир. Мурувват тақозо қиладигани торлик вужудга келтирмасликдир. Бу ҳолат “пасткашлик” дейилади. Ибн Ҳажар: “Бахиллик сақлаб турилган нарсадан талаб қилинганда бермасликдир”, деган. Бахиллик икки хилдир: Ўзида бор нарсага бахиллик қилиш.Бошқада бор нарсага бахиллик қилиш.
Бахилнинг ёмони ўзини молини ўзига ишлатмасдан бемор бўлиб қолишдир. Аллоҳ таоло: “Аллоҳ ўз фазлидан берган нарсага бахиллик қилганлар буни ўзларига яхшилик деб ҳисобламасинлар. Аксинча, бу уларга ёмонликдир. Қиёмат куни бахиллик қилган нарсалари ила бўйинлари ўралур. Осмонлару ернинг мероси Аллоҳгадир. Ва Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир
”,деган. (Оли Имрон сураси. 180-оят).Инсоннинг қўлидаги мол Аллоҳнинг берган омонатидир. Сиртдан қараганда бахиллик гўё молни тўплайди. Молни ҳақиқий эгаси бўлган Аллоҳ йўлида сарфламайди. Беш кунли дунёда тўплаган моли ўлим келганда қолади. Закотини бермагани учун, аҳли аёлига сахийлик билан нафақа қилмагани учун охиратда азобга қолади.

ОДОБЛАР САРЧАШМАСИ китобидан

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Эслатма
#Намоз_вақтлари

🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌺

🗓 🌙 1444 ҳ.й ЗУЛҚАЪДА 1 КУН
21 МАЙ -2023 м.й
ЯКШАНБА куни тақвими⌚️

⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️
⏰ Тонг - 03:22
⏰ Қуёш - 04:59
⏰ Пешин - 12:24
⏰ Аср - 17:28
⏰ Шом - 19:42
⏰ Хуфтон - 21:17

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉/channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#МУСЛИМШОШ_ХАБАРНОМАСИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллигида апрел ва май ойлари давомида бўлиб ўтган воқеалар ҳақида.

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг |
/channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#ЖУМА_ШУКУҲИ

Тошкент шаҳар "Шайх Зайниддин" жоме масжиди.  Жума намозидан фотолавҳалар.

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅  Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

ДИҚҚАТ, ЭСЛАТМА❗️

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

📃Шу билан бирга, диний мазмундаги материаллар тегишли қонун ҳужжатларига кўра жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ёки ижтимоий мавқеига қараб ёки бошқа ҳолатларга кўра камситиш ёхуд ўзга шахслар маҳсулотларини обрўсизлантириш;
Ўзбекистон Республикасининг мавжуд конституциявий тузуми, ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга даъват қилиш;
уруш, зўравонлик, терроризм, шунингдек диний экстремизм ва сепаратизм ғояларини тарғиб этиш;
миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи ахборотни тарқатиш;
диний эътиқодни ўзгартиришга даъват қилиш;
диндорларнинг диний туйғуларини ҳақорат қилиш ёки камситиш;
фуқароларни ўз конституциявий мажбуриятларини бажармасликка чақириш;
давлат, жамоат ёки диний ташкилотларнинг ҳуқуқлари ва мол-мулкига тажовуз қилишга ундаш каби ғоялар акс этган материалларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тайёрлаш ва тарқатилишига
йўл қўйилмайди.

Ҳурматли фуқаролар!

Кези келганда, сизлардан, шубҳали диний мазмундаги аудио, видео ва бошқа турдаги медиа маҳсулотларни Интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқ саҳифаларидан юклаб олмаслик ва тарқатмасликни сўраб қоламиз!

Дин ишлари бўйича қўмита

@MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#ЖУМА_МУБОРАК

🕌Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

🌸ЖУМА МУБОРАК,  АЗИЗ ДИНДОШИМ!

🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
👉 ✅  Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#ЖУМА_МУБОРАК

🕌Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

🌸ЖУМА МУБОРАК,  АЗИЗ ДИНДОШИМ!

🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
👉 ✅  Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#ЖУМА_МУБОРАК
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракатда Фотиҳадан кейин "Жумуъа" сурасини ва иккинчи ракатда "Мунофиқун" сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа миим сажда" ва "Ҳал атаа ъалал-инсаани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

"Кифоя" китобидан.

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Эслатма
#Намоз_вақтлари

🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌺

🗓 🌙 1444 ҳ.й ШАВВОЛ 29 КУН
19 МАЙ -2023 м.й
ЖУМА куни тақвими⌚️

⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️
⏰ Тонг - 03:24
⏰ Қуёш - 05:01
⏰ Пешин - 12:24
⏰ Аср - 17:27
⏰ Шом - 19:40
⏰ Хуфтон - 21:15

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉/channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

ШУ ИЛОВАДАН ТОПИЛГАН ПУЛ ҲАЛОЛМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Интернетда пул ишлайдиган илова чиқибди. Иловани номи (СТЕПН ) бу иловага аъзо бўлиш учун шу илова сизга красовка таклиф этаркан, бу красовка пулли бўлиб энг арзони 600 $ экан. Уни интернетдан сотиб оласиз кейин шу иловага аъзо бўласиз. Илова сизга бир кунда қисқа-қисқа вақт бераркан. Шу вақтни пиёда юриб ўтказсангиз маълум бир миқдорда пул бераркан. Ва ўша пулни пластик карта орқали банкаматдан нақд пул қилиб олса бўларкан. Саволим шу иловага аъзо бўлиб топилган пул ҳалол бўладими ёки ҳаром бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бир неча шариъатга зид ишлар сабабли бундан топилган даромад ҳалол эмас.

Аъзо бўлиш учун ўз қийматидан бир неча баравар зиёдасига красовка сотиб олиш. Красовка сотиб олишда савдо битимига тегишли бўлмаган шарт бўлиши, яъни пиёда юрганига пул олиш учун красовка сотиб олиш кераклиги. Энг муҳими бу ишда зимнан рибо бор, чунки бу иловада инсонлардан пул йиғиб олиниб, сўнг ундан фойдаланиб, топган даромадидан пул эгаларига қисман бериш, бу эса бирор шаръий шерикчиликка тўғри келмайди.

Бу илованинг асоси НФТ, криптовалюта ва молиявий пирамидадир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Бухоро шаҳрида бўлиб ўтган "Исломда бола ҳуқуқлари" мавзусидаги икки кунлик семинардан видеолавҳа

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…
Subscribe to a channel