muslimshosh | Unsorted

Telegram-канал muslimshosh - MuslimShosh.uz

13120

O'ZBEKISTON MUSULMONLARI IDORASI TOSHKENT SHAHAR VAKILLIGI MuslimShosh.uz web sahifasining telegramdagi rasmiy kanali Diniy savollar uchun: @SavollarMuslimUzBot O'MI savollar uchun: Tel: (78)150-33-44 Murojaat uchun: @vakillikuz_savollarbot

Subscribe to a channel

MuslimShosh.uz

Кўпчилигимиз камера олдида ўзимизни назорат қила бошлаймиз. Аммо энг муҳим эслатмани унутмайлик:
АЛЛОҲНИНГ КУЗАТУВИДАМИЗ

Ўзингни ёлғиз ҳис қилсанг, қуйидаги оятни эсла: «Биз унга жон томиридан ҳам яқинроқдирмиз» (Қоф сураси, 16 оят).

Сени атрофингда бирор кимса сезмаётгандек ҳис этсанг, қуйидаги оятни эсла: «У қуруқлик ва денгиздаги бор нарсаларни билур. Бирон барг (шохидан узилиб) тушмас, магар у билур» (Анъом сураси, 59 оят).

Қалбинг азобланаётганини ҳис қилсанг, қуйидаги оятни эсла: «Биз мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган Қуръон оятларини нозил қилурмиз» (Исро сураси, 82 оят).

Сабрингга яраша савоб олишингни асло унутма: «Ҳеч шак-шубҳа йўқки, сабр-тоқат қилгувчиларга ажр-мукофотлари ҳисоб-китобсиз тўла-тўкис қилиб берилур» (Зумар сураси, 10-оят)

┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉
📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Эслатма
#Намоз_вақтлари

🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌺

🗓 🌙 1444 ҳ.й ЗУЛҚАЪДА 24 КУН
13 ИЮНЪ -2023 м.й
СЕШАНБА куни тақвими⌚️

⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️
⏰ Тонг - 03:04
⏰ Қуёш - 04:49
⏰ Пешин - 12:28
⏰ Аср - 17:38
⏰ Шом - 19:59
⏰ Хуфтон - 21:42

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉/channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

📹Сафарга чиқиш одоблари

#Абдуқаҳҳор_домла_Юнусов,
#Тошкент_шаҳар_бош_имом_хатиби

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

🌙 #ХАЙРЛИ_ТОНГ!
🕊АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🕊

ДУШАНБА тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!


┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉
📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

🕋 Янгиликлар 24 | «Ҳаж-2023»: Юртдошларимизнинг Мадинадаги муқаддас амаллари
#aхборот_24
#haj2023

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar
@MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

​​🌙 Ибодатга чанқоқ рафиқа

Кеч киргач, Риёҳ аёлини синаш учун уйкуга кетди. Кечанинг чорак қисмини қиёмда ўтказган аёл: «Туринг, эй Риёҳ!» деб, эрини тунги намозга уйғотди. Риёҳ «Ҳозир тураман», деди, лекин турмади. Аёли кечанинг яна чорак қисмини таҳажжудда ўтказгач, «Туринг, эй Риёҳ!» деб уни намозга чақирди. Риёҳ «Мана, ҳозир, туряпман» деб, яна ўзини ёстиққа урди. Аёл индамайгина яна таҳажжудга киришди. Туннинг яна чорак қисми ўтгач, «Туринг, эй Риёҳ!» деди. Эри «Хўп, ҳозир» деса ҳам, иссиқ жойидан қўзғалмади. Шунда солиҳа аёл афсус билан: <<Тун ҳам охирлаб қолди. Муҳсинлар сафда, хизматга шай, сиз бўлса уйкудасиз! Эй воҳ, шўрим курсин! Эй Риёҳ! Қайси қуриб кетгурнинг гапига учиб, тузоғингизга илиндима!» дея, кечанинг қолган қисмини ҳам намоз ўқиб, бедор ўтказди.
Риёҳ айтади: «Бир куни дунё ишларидан бир ишга ачиниб, ғамга ботиб ўтирган эдим. Аёлим ёнимга келиб, «Қараб турсам, дунёнинг ўткинчи ишига жуда қайғуда экансиз. Шумайт сизни менга бошқача таърифлаганди. Мен соддалик қилиб, унинг гапига лаққа тушиб ўтирибман-а!» деди-да, рўмолининг попугига ишора қилиб, «Дунё мен учун мана шундан ҳам арзимас нарса!» деди.
Сайёр айтади: «Риёҳ менга бундай ҳикоя қилиб берди: «Менга бир аёл ҳақида айтишди. Насибамиз қўшилиб, турмуш қурдик. Хуфтон ўқиб бўлингач, у атир-упаларини суртиб, безаниб, чиройли кийимларини кийиб, ёнимга келиб, «Хожам, менда ҳожатингиз борми?» дер эди. «Ҳа» десам, ёнимда қолар, «Йўқ» десам, безакли кийимларини ечиб, тонг отгунча намоз ўқиб чиқар эди. Аллоҳга қасамки, (ибодатда) у мендан ўзиб кетди».
Аллоҳ Риёҳни ҳам, унинг обида, солиҳа аёлини ҳам раҳматига олсин.

Солиҳлар гулшани" китобидан
┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Эслатма
#Намоз_вақтлари

🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌺

🗓 🌙 1444 ҳ.й ЗУЛҚАЪДА 22 КУН
11 ИЮНЪ -2023 м.й
ЯКШАНБА куни тақвими⌚️

⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️
⏰ Тонг - 03:05
⏰ Қуёш - 04:49
⏰ Пешин - 12:27
⏰ Аср - 17:37
⏰ Шом - 19:58
⏰ Хуфтон - 21:41

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉/channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

🌺 ХАЙРЛИ ТОНГ!

🍃🌼Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Шанба тонги муборак бўлсин


Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин 🤲

┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉
📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

🌙 Сенинг дининг бизникидан яхши экан

Ибн Аббосдан ривоят қилинади: «Умму Шарик маккалик аёл бўлиб, Абул Аскар Давсийнинг хотини эди. Унинг қалбида Исломга мойиллик пайдо бўлиб, иймон келтирди. Сўнгра яширинча Қурайш аёлларининг олдига бориб, уларни Исломга даъват ва тарғиб қилиб юрди. Макка аҳли бундан хабар топиб, уни тутиб олишди ва унга: «Қавмингнинг ҳурмати бўлмаганида, сени ундай қилардик, бундай қилардик. Лекин сени қавмингга қайтариб берамиз», дейишди.
Ҳикоянинг давомини аёлнинг ўзидан эшитамиз: «Мени эгарсиз бир хачирга миндириб, уч кишига топширишди. Бу уч киши менга овқат ҳам, сув ҳам беришмади. Йўлда бирор жойда тўхтасак, мени боғлаб қўйиб, қуёшда қолдиришар, ўзлари эса сояда ўтиришарди. Бир куни яна бир жойда тўхтадик. Яна мени боғлаб, қуёшда қолдиришди. Шу пайт олдимда бир нарса пайдо бўлди. Қарасам, сув қуйилган челак экан. Сувдан озгина ичдим. Шу пайт челак мендан узоқла- шиб, осмонга кўтарилди, сўнг яна қайтиб келди. Уни олиб, яна сув ичдим. Сўнг у яна кўтарилиб, яна қайтиб келди. Мен сувдан яна ичдим. Бу ҳолат бир неча марта такрорланди. Мен сувдан қонгунимча ичиб, қолганини устимга, кийимларимга тўкдим. Шу пайт мени олиб кетаётганлар уйғониб қолишди. Устбошим ҳўллигини, аҳволим яхши эканини кўриб, «Арқонни ечиб, сувимиздан олиб ичдингми?» дейишди. «Аллоҳга қасамки, йўқ. Лекин мана бундай иш бўлди» деб, бўлган воқеани айтиб бердим. Улар: «Агар гапинг рост бўлса, сенинг дининг бизнинг динимиздан яхшироқ экан» деб, ўзла- рининг сувларини текшириб кўришди. Унга ҳеч ким тегмаганини кўргач, учаласи ҳам шу заҳоти иймон келтиришди».

Солиҳлар гулшани" китобидан
┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Эслатма
#Намоз_вақтлари

🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌺

🗓 🌙 1444 ҳ.й ЗУЛҚАЪДА
19 КУН
8 ИЮНЪ -2023 м.й
ПАЙШАНБА куни тақвими⌚️

⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️
⏰ Тонг - 03:08
⏰ Қуёш - 04:50
⏰ Пешин - 12:27
⏰ Аср - 17:36
⏰ Шом - 19:56
⏰ Хуфтон - 21:38

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉/channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

ЭРИМ БИЛАН ЯШАМАЁТГАНИМГА 5 ОЙ БЎЛЯПТИ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Эрим билан яшамаётганимга 5 ой бўляпти. Лекин жавобингни бердим, талоқсан демаган. Қонуний ажрим бўлмаган. Бошқа оила қилсам, никоҳлансам зино бўлмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёл киши эридан талоғини олмасдан туриб бошқасига турмушга чиқа олмайди. Аввал эридан талоқ олиб, сўнг идда ўтиради ва иддадан кейин бошқа кишига турмушга чиқиши мумкин. Акс ҳолда никоҳ боғланмайди ва ўзаро алоқалари зино бўлади. Валлоҳу аълам!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉
📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

​​👆Буюк Аллоҳга истиғфор айтаман

❌ Ҳар бир қилган гуноҳим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.

🧎 Ҳар бир тарк қилган фарзим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.

👊 Ҳар бир инсонга қилган зулмим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.

💪 Ҳар бир солиҳ инсонга қилган жафоларим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.

😈 Золимга дўст бўлганим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.

🤝 Кечиктирган ҳар бир яхшилигим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.

👳‍♂️ Насиҳатчини менсимаганим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.

🤷🏻 Мақталган кишини малол кўрганим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.

🙅🏻 Гапирган ҳар бир ёмон сўзим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.

👆 Ҳақни зое қилганим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.

🔞 Ботилга эргашганим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.

🕰 Беҳуда ўтказган вақтим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.

🤲 Виждонни ҳалок қилганим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.

🦻 Фош қилган ҳар бир сирим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.

🗣 Ишончли кишини алдаганим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.

👩‍🦯 Хилоф қилган ҳар бир ваъдам учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.

┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉
📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

🌺 Боғингнинг қўрғони мустаҳкам экан

Бир подшоҳ қасрнинг болохонасида ўтирган эди. Атрофга қараб туриб, ёнидаги ҳовлида юрган гўзал бир аёлни кўриб қолди. Қўшнилардан уни суриштирган эди, «Хизматкоринг Ферузнинг хотини», дейишди. Подшоҳ унга хуштор бўлиб қолди. Хизматкори Ферузни чақиртириб, Мана бу мактубни олиб, фалон шаҳарга борасан-да, кутиб турасан, жавобини олиб қайтасан», деди. Хизматкор мактубни олиб, уйига бориб, уни ёстиғининг тагига қўйди-да, сафар тадоригини кўрди. Тонг отгач, айтилган ша- ҳарга қараб йўлга тушди. Подшоҳ Ферузнинг кетганини эшитган заҳоти унинг уйига қараб жўнади. Бориб, эшикни оҳиста тақиллатди. Аёл эшикни очиб, «Ҳазрати олийлари? Тушимми, ўнгимми?» деди. Подшоҳ: «Зиёрат қилиб кел- дим», деди. Аёл: «Бундай зиёратдан Аллоҳ сақласин, мен бунда хеч кандай яхшилик кўрмаяпман!» деди. Подшоҳ: «Шўринг қурсин, мен подшоҳман, эрингнинг хўжайини- ман. Мени танийсан деб ўйламаган эдим», деди. Аёл бун- дай деди: «Мен сизни танийман, ҳазрати олийлари. Лекин аввалгилардан қолган бундай гап бор:

Сувингизни қолдираман, унга тегинмас кимса,
Сувга келувчи кўплигидан бунга ишонмас кимса.
Овқатга пашша тушган маҳал Кўтардим қўлни, нафс эса хоҳлар.
Сувни агар булғаса итлар,
Бундай сувдан сақланар шерлар.

Итингиз шерик бўлган сувдан ичиш учун келдингизми, шоҳим?»
Подшоҳ аёлнинг бу гапидан уялиб, шошганча чиқиб кетди, ҳатто бир пой кавушини у ерда унутиб қолдирганини ҳам сезмади.
Хизматкор эса йўлда кетаётиб, бирдан подшоҳ берган мактубни излаб қолди. Эслаб кўрса, уйда, ёстиғининг тагида қолдириб келган экан. У шартта ортига қайтди. У келганда подшоҳ унинг уйидан эндигина чиқиб кетган эди. Ҳовлида подшоҳнинг кавушини кўриб, Ферузнинг ақли бошидан учаёзди. Подшоҳ уни нима мақсадда сафарга жўнатганини тушунди, аммо ҳеч кимга индамади. Мактубни олиб, подшоҳнинг буйруғини бажариб келди. Қайтиб келгач, подшоҳ унга юз динор пул берди. Хизматкор пулни олиб, бозорга борди ва аёлларга маъқул келадиган нарсалардан олиб, чиройли совға тайёрлади. Хотинининг олдига келиб, унга салом берди ва: «Бориб, отангни зиёрат қилиб кел!» деди. Аёли: «Нимага?» деб сўради. У: «Подшоҳ менга кўп пул берди. Бориб, бу хуш- хабарни отангга айтиб, суюнчилаб келасан», деди. Аёл совға-саломлар билан отасининг уйига кириб борди. Ота-онаси қизининг келганидан, олиб келган ......

👉ДАВОМИ......

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Эслатма
#Намоз_вақтлари

🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌺

🗓 🌙 1444 ҳ.й ЗУЛҚАЪДА 18 КУН
7 ИЮНЪ -2023 м.й
ЧОРШАНБА куни тақвими⌚️

⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️
⏰ Тонг - 03:07
⏰ Қуёш - 04:50
⏰ Пешин - 12:27
⏰ Аср - 17:36
⏰ Шом - 19:56
⏰ Хуфтон - 21:37

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉/channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#ВИДЕО_РОЛИК

🕋 ЗИЁРАТЧИЛАРНИНГ ҚАЛБЛАРИДА ШОДЛИК, КЎЗЛАРИДА ҚУВОНЧ ПОРЛАМOҚДА

Аллоҳга беҳад шукрлар бўлсинки, динимизнинг бeшинчи аркони бўлган Ҳаж зиёратига йўл олиш ҳам бошланди. Бундан қувонган юртдошларимиз қалбида қувонч, дилларида шукроналик билан муборак сафар томон отланишмоқда.

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

🍃Aссалому алайкум. Сешанба тонги муборак бўлсин.

🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин
!

☘️Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
☘️Чеҳрангизни нурли қилсин.

🍀Танангизни саломатлик,
☘️Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉
📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

✅ Макка шаҳрида зиёратчиларимиз истиқомат қилаётган “Аброж Дана”, “Лаба Дарна” ва “Руба ал-Ҳижаз” меҳмонхоналаридан шарҳсиз лавҳа.

🏨 Аввал "Рошидия" меҳмонхонаси ҳақида маълумот берган эдик.

#haj2023
#sharhsiz_lavha

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Сабрнинг фазилати

#Ривоятни
Жаҳонгир Юлдошев ўқиди

Тошкент шаҳар вакиллиги  матбуот хизмати
📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Эслатма
#Намоз_вақтлари

🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌺

🗓 🌙 1444 ҳ.й ЗУЛҚАЪДА 23 КУН
12 ИЮНЪ -2023 м.й
ДУШАНБА куни тақвими⌚️

⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️
⏰ Тонг - 03:04
⏰ Қуёш - 04:49
⏰ Пешин - 12:28
⏰ Аср - 17:38
⏰ Шом - 19:58
⏰ Хуфтон - 21:41

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉/channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

🕋 ЗИЁРАТЧИЛАР БИЛАН СУҲБАТЛАР МАККАДА ДАВОМ ЭТМОҚДА
#haj2023

🌙 Шу кунларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Жалолиддин домла Ҳамроқулов Макка шаҳрида бўлиб турган Тошкент шаҳри, Тошкент ва Сирдарё вилоятлари зиёратчилар билан суҳбат ўтказиб, ҳаж аҳкомлари ва ҳожилик одоблари ҳақида мавъиза қилиб берди.

🤲 Мулоқотлар аввалида Қуръони карим оятлари тиловат қилиниб, ҳаж сафари муваффақиятли ўтишини тилаб, дуолар қилинди.

Жалолиддин домла сўзларида Макка ва Мадина шаҳарларини зиёрат қилиш улкан саодат экани, бу улуғ шаҳарларда Расул алайҳиссалом юрганлари, Ислом тарихидаги муҳим воқеалар содир бўлгани, ҳаж улуғ ибодатлиги, бундай шарафга етказаётгани учун Аллоҳ таолога шукрона келтириш, ҳар бир зиёратчи ҳожилик мақомига етишиш йўлида юксак ихлос, гўзал одоб билан ҳаракат қилиши зарурлигини алоҳида қайд этдилар.

Суҳбатлар якунида зиёратчиларнинг қизиқтирган саволларига жавоб берилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla  | @diniysavollar

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

🕊АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🕊
🦋Якшанба тонги муборак🦋
бўлсин!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
🌹🕌🕊🕋🕊🕌🕊🕋🕌🕊🕌🌹
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Икки калима борки, улар тилга енгил, тарозида оғир ва Раҳмонга маҳбубдир. Улар:
سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ سُبْحَانَ اللهِ الْعَظِيمِ

«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, субҳаналлоҳил ъазийм», деб айтдилар».
Маъноси: Аллоҳни ҳамд айтиш ва улуғлаш билан поклайман.

🕌 Нимани Аллоҳдан сўрасангиз хайрлиси,зиёдаси билан ижобат бўлсин!🤲🏻

┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉
📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

👰‍♀️Солиҳа аёл

Абу Юсуф Баззоз дейдилар: «Тобеъинларга замондош бўлган Риёҳ Қайсий бир аёлга уйланди. Келин-куёв гўшангага киришди. Тонг отгач, келин хамир қормоқчи эди, Риёҳ: «Ҳали ёш келинчаксиз, қўлингиздан ишингизни оладиган биронта хизматкор аёл ёллайликми?» деди. Аёли эса: «Мен кимсан обиду зоҳид Риёҳул Қайсийдек зотга турмушга чиқдим, қаттиққўл золимга эмас», деб жавоб берди».

Солиҳлар гулшани" китобидан
┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

🌙 2023 ЙИЛГИ ЎРТА МАХСУС ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ҚАБУЛ ЖАРАЁНИ ҚАЙ ТАРТИБДА БЎЛАДИ?

❓2023 йилги ўрта махсус диний таълим муассасаларига қабул жараёни қай тартибда бўлади?

❗️– Жорий йилда ҳам диний таълим муассасаларига абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш 20 июндан 20 июлга қадар давом этади.

Абитуриентлар ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

📝– таълим муассасаси раҳбари номига ариза;

🪪 паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);

📘– маълумоти тўғрисида аттестат ёки диплом (асл нусхаси);

👤– 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади);

🔖– чет тили билиши тўғрисидаги сертификат (маълумоти тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган чет тилидан бошқа чет тили бўйича имтиҳон топширувчилар учун) асл нусхаси.

✅ Ўрта махсус ислом таълим муассасаларига юртимиздаги ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларини тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом)га эга бўлган фуқаролар қабул (тест синови) имтиҳонлари натижаларига кўра ўқишга қабул қилинади.

🔸– Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфида 3 та олий ва 10 та ўрта махсус ислом таълим муассасаси мавжуд.
➡️БАТАФСИЛ

🔸Мазкур диний таълим муассасаларига кириш учун имтиҳонлар қайси фанлардан бўлади?
➡️БАТАФСИЛ

🔸 Ўрта махсус ислом таълим муассасаларига хорижлик фуқаролар ҳам ҳужжат топширса бўладими? Уларнинг қабул ва имтиҳон жараёнлари қандай кечади?
➡️БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

ҲАЖ–2023
ТОШКЕНТ ШАҲРИ ЗИЁРАТЧИЛАРИ МУҚАДДАС ЗАМИНДА ИБОДАТЛАР ҚИЛИШМОҚДА

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам яшаб ўтган шаҳар – Мадинаи мунавварани зиёрат қилиш, Масжиди Набавийда намоз ўқиш, Равзаи шарифга кириб, оламлар сарварига салом ва салавот айтишнинг файзи бўлакча, савоби кўп. Зеро, ҳадиси шарифда: "Уйим ва минбарим ўртасида жаннат боғларидан бир боғ бор. Минбарим Ҳавзим узрадир", деб марҳамат қилинган (Имом Бухорий ривояти).
Хабарингиз бор, шу йилнинг 4 июнидан ўзбекистонлик зиёратчилар учун ҳаж мавсуми бошланди. Тошкент шаҳрининг дастлабки 8 гуруҳи биринчи рейс билан Мадинаи мунавварага келиб, Масжиди набавийда тўйиб-тўйиб ибодат қилиб, Равшаи шарифга кириб, Уҳуд тоғига чиқиб, "Қубо" масжидида икки ракат намоз ўқишга муяссар бўлди.
Тошкент шаҳрининг дастлабки 8 гуруҳи аъзолари кеча ва бугун оппоқ эҳромларни ўраб, Макка сари йўлга чиқишжи. Зудҳулайфада "Ё Аллоҳим! Мен мурани ният қилдим. Уни менга осон қил ва қабул айла", деб ният қилиб, Каъбатуллоҳ сари йўлга чиқишди.
Аллоҳ таоло зиёратчиларнинг ибодатларини бекаму кўст қабул қилсин. Ҳажларини мабрур, саъйлариин машкур айласин.
Шунингдек, Тошкент шаҳрининг 11–25-гуруҳлари айни пайтда Мадинаи мунавварда бўлиб туришибди. Бугун аёллар ва эркаклар навбат билан Равзаи шарифга кириб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мубораек қабрларини зиёрат қилиб, намозлар ўқиб, салом ва салавотлар айтиб чиқишди.
Зиёратлар ва ибодатлар давом этмоқда.

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

😡 ОНГИ МАЙИБ КИМСАЛАР ДИННИ ЧИГАЛЛАШТИРАДИ

Дин гўё бир уйғунликка эга сурат бўлиб, унда қиёфалар ҳам, ҳис-туйғулар ҳам, нозик алоқалар ва нуроний хислатлар ҳам ўзаро тартиб асосида жойлашган бўлади. Ушбу сурат биргина кўринишга эга бўлиб, унинг энг юқорисидан “бош” ўрин олади. Сезги аъзолари ва қўл-оёқлар ҳам ўз ўрнида мустаҳкам жойлашиб, бир-бирининг чегарасини бузмайди.
Диннинг ушбу комил сурати фақатгина соғлом фитрат соҳибининг зеҳнида ўрнаша олади. Аммо онги майиб, завқи фасодга учраганлар сизга динни чигал ва бузуқ суратда кўрсатмоқчи бўладилар. Унда бош ва оёқларни ёнма-ён ҳолда, сезги ва тана аъзоларининг ўз ўрнидан бошқа жойда, масалан, кўзнинг юзда эмас, қўлларда жойлашганини кўрасиз.

Имом ҒАЗЗОЛИЙ

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

📹 Қарз беришда шарт қўйилмайди??

$ $ $ $ $ $ $ $ $ $ $ $ $ $ $ $ $ $

#Абдуқаҳҳор_домла_Юнусов,
#Тошкент_шаҳар_бош_имом_хатиби

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

👆САЛАВОТ ҲАҚИДА

1.
Анас ибн Моликдан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта салавот айтади ва ўн хатосини ўчиради”, –дедилар”.

2. Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам минбарга кўтарилдилар. Биринчи зинага чиққанларида “Омийн” дедилар. Кейин иккинчи зинага кўтарилдилар ва “Омийн” дедилар. Сўнг учунчисига кўтарилдилар ва “Омийн” дедилар. “Ё Расулуллоҳ! Уч марта “Омийн” деганингизни эшитдик?” – дейишди. “Биринчи зинага кўтарилганимда ҳузуримга Жаброил алайҳиссалом келиб: “Бир банда рамазонни топса, лекин шу рамазондан мағфират топмай чиқиб кетса, у бадбахт бўлди”, – деди, мен: “Омийн”, дедим. Сўнг у: “Бир банда ота-онасини ёки икковларидан бирини топса ва икковлари уни жаннатга киритмаса, у бадбахт бўлди”, – деди, мен: “Омийн”, дедим. Кейин у: “Агар Сиз зикр қилинганингизда, салавот айтмаган банда ҳам бадбахт бўлди”, – деди, мен: “Омийн”, дедим”, – дедилар”.

#ШАРҲ: Ҳадис шарифларда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга ким бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта салавот айтишлиги, унинг даражасини ўн марта кўтариши ва ўнта хатоси ўчирилиши айтилган. Булар Аллоҳнинг улуғ марҳаматидир. Огоҳ бўлайликки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг исмларини эшитганимизда, ўзи миз зикр қилганимизда, дуоларимизнинг аввали ва охирида, китобларда ўқиганимиз ва ёзганимизда, таҳорат ва намоздан сўнг ўтирганимизда ва турганимизда доимий равишда салавот айтиб юришимиз лозим бўлади.

Аллоҳ таоло: “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга салавот айтурлар. Эй имон келтирганлар! (Сиз ҳам) унга салавот айтинг ва салом юборинг”, деб марҳамат қилган (Аҳзоб сураси, 56-оят).

Ояти каримада Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қадр-қимматлари Аллоҳ таолонинг ҳузурида қанчалар улуғ эканини кўрсатмоқда. Аллоҳ таолонинг Ўзи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтиши таъкидланмоқда. Араб тилида “салавот” сўзи “салот”нинг жами бўлиб, дуо маъносини англатади. Аллоҳ таолонинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтишининг маъноси, у зот соллаллоҳу алайҳи ва салламга Ўз раҳматини юбориши, улуғлаши, мақомларини кўтариши ва фаришталар ҳузурида шаънларига мақтовлар
айтишини англатади. Фаришталарнинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтишлари, У зоти бобаракот ҳақларига дуо қилишлари, истиғфор айтишлари маъносида бўлади. Мўмин мусулмонларнинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтишлари эса, улар томонидан бўлган дуо ва улуғлаш маъносидадир.

ОДОБЛАР САРЧАШМАСИ китобидан

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

🕋 ОППОҚ ЭҲРОМЛАРНИ ЎРАГАН ИЛК ЗИЁРАТЧИЛАР БАЙТУЛЛОҲГА ЙЎЛ ОЛДИ
#haj2023

✅ Бугун, 6 июнь куни аср намозидан сўнг Мадинаи мунавварада ибодат ва зиёратларни адо этаётган ўзбекистонлик ҳожиларнинг дастлабки гуруҳлари умра ниятида оппоқ эҳромда замонавий автобусларда Маккаи мукаррамага йўл олди...
➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

ОТА ҲАҚИДА ҲАҚИҚИЙ ТУШУНЧАЛАР

👉 Отанг сенга босим қилганида у сени ўсишингни истайди.

👉 Отангни жим турганини курганингда у сени келажагинг ҳақида бош қотираётган бўлади.

👉 Отанг иқтисод қилган пайтда билиб қўй, у ўз нафсини бутунлай маҳрум қилган бўлади.

👉 Отанг ҳансираб қолганини кўрсанг билиб қўй, у сен сабабли шундай бўлган.

👉 Отанг кулган пайтида билиб қўй, бунинг ҳам сабабчиси сенсан.

👉 Отанг қаттиқ қўл бўлиб қолса билиб қўй, сен унинг кўрсатмаларига юрмаган бўласан.

👉 Отанг эшик хонасини қулфлаб олган пайтида билиб қўй, у йиғлаётган бўлади.

👉 Отангга нисбатан овозингни баландлатсанг уни тириклайин гўрга тиққанингни билиб қўй.

👉 Сен ўзингни дарбадар ва саргардон ҳолда кўрсанг билиб қўй, отанг сендан ғазабланган бўлади.

👉 Отанг тўшакка чўзилиб олиб, гапирмаётганини кўрсанг билиб қўй, сен улкан суянчиқ тоғни йўқотиб, бўшлиққа юз тутган бўласан. У бўшлиқни ҳеч қандай хотира тўлдира олмайди
.

┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉
📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

📹 Қарз олишдаги нияти бузуқлар

$ $ $ $ $ $ $ $ $ $ $ $ $ $ $ $ $ $

#Абдуқаҳҳор_домла_Юнусов,
#Тошкент_шаҳар_бош_имом_хатиби

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…
Subscribe to a channel