muslimshosh | Unsorted

Telegram-канал muslimshosh - MuslimShosh.uz

13120

O'ZBEKISTON MUSULMONLARI IDORASI TOSHKENT SHAHAR VAKILLIGI MuslimShosh.uz web sahifasining telegramdagi rasmiy kanali Diniy savollar uchun: @SavollarMuslimUzBot O'MI savollar uchun: Tel: (78)150-33-44 Murojaat uchun: @vakillikuz_savollarbot

Subscribe to a channel

MuslimShosh.uz

#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ

🔸«Хива – 2024 йилда Ислом дунёсининг туризм пойтахти» халқаро тадбирига тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари тасдиқланди
➡️БАТАФСИЛ

🔸Бугунги имом қандай бўлиши керак?
➡️БАТАФСИЛ

🔸Ўзбекистон мусулмонлари идораси muslim.uz порталининг араб тилидаги саҳифаси ўз фаолиятини давом эттирмоқда
➡️БАТАФСИЛ

🔸Туркия элчихонасида учрашув бўлиб ўтди
➡️БАТАФСИЛ

🔸Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг ҳаж сафари ҳар жиҳатдан муваффақиятли ўтгани Саудия ОАВ диққат марказида
➡️БАТАФСИЛ

🔸Диний идора вакили Россиянинг Новосибирск, Томск вилоятлари ҳамда Олтой ўлкаси бўйлаб амалий сафарда бўлди
➡️БАТАФСИЛ

🔸Ислом олами уюшмаси Бош котиби Ҳиндистонга ташриф буюрди
➡️БАТАФСИЛ

🔸Ўзбекистон диний-маърифий соҳа вакиллари Жанубий Кореяда ватандошлар билан учрашди
➡️БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#ВИДЕО_РОЛИК

✅ Шу йил, 4 июль куни дастлабки гуруҳ ўзбекистонлик ҳожилар она-Ватанга етиб келдилар.

Шу қаторда Тошкент шаҳар бош имом - хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов ҳам  ватанга қайтдилар.

❗️Эслатиб ўтамиз, ҳожиларимиз Ватанга қайтишлари шу йил 4-22 июль кунлари давом этади.

🕋Барчаларининг ҳажлари мабрур айлашини Яратгандан сўраймиз.
🕋


📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Ахборот 24 | Ҳаж сафарини адо этган юртдошларимиз
#5july #uzbekiston24

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

РУКУ ВА САЖДА ТАСБЕҲЛАРИНИ АЛИШТИРИБ ҚЎЙСА
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Рукудаги тасбеҳни саждада, саждадаги тасбеҳни рукуда айтиб қўйса нима қилинади. Саждаи саҳв қилинадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, бундай ҳолатда саждаи саҳв қилинмайди. Чунки, рукуда "Субҳаана роббиял азийм" дейиш ва саждада "Субҳана роббиял аъла" демоқлик суннатдир. Саволдаги ҳолатда тасбеҳлар суннат тариқасида адо этилмаган дейилади. Бундай пайт намозни қайта ўқиш ёки саждаи саҳв қилиш лозим бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

...Аллоҳ таоло ҳам сизга ўзингиз истаганингиздек бўлади

Имом Ибн Қайюм раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

Ким Аллоҳнинг махлуқларига қандай муомала қилса, Аллоҳ ҳам унга дунё ва охиратда айнан ўша сифатда муомала қилади. Аллоҳ таолонинг бандасига муносабати, банданинг Аллоҳнинг махлуқларига муносабатига қараб бўлади. Бас, шундай экан, қандай бўлишни истасангиз бўлаверинг, албатта Аллоҳ таоло ҳам сизга ўзингиз истаганингиздек бўлади.

- Ким Аллоҳнинг бандаларига мулойим бўлса, Аллоҳ ҳам унга мулойим бўлади.
- Ким Аллоҳнинг бандаларига раҳм қилса, Аллоҳ ҳам унга раҳм қилади.
- Ким Аллоҳнинг бандаларига яхшилик қилса, Аллоҳ ҳам унга яхшилик қилади.
- Ким Аллоҳнинг бандаларини кечирса, Аллоҳ ҳам уни кечиради.
- Ким Аллоҳнинг бандаларига саховат қилса, Аллоҳ ҳам унга саҳоват қилади.
- Ким Аллоҳнинг бандаларига ёрдам берса, Аллоҳ ҳам унга ёрдам беради.
- Ким Аллоҳнинг бандаларини айбини яширса, Аллоҳ ҳам унинг айбини яширади.
- Ким Аллоҳнинг бандаларини айбини ошкор қилса, Аллоҳ ҳам унинг айбини ошкора қилиб шарманда қилади.
- Ким Аллоҳнинг бандаларидан яхшиликни ман қилса, Аллоҳ ҳам ундан яхшиликларини ман қилади.
- Ким макр қилса, Аллоҳ ҳам унга макр қилади.
- Ким алдаса, Аллоҳ ҳам алдайди.
- Ким душманлик қилса, Аллоҳ ҳам душманлик қилади.

(Ал-Вобил ас-Соййиб)
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Эслатма
#Намоз_вақтлари

🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌺

🗓 🌙 1444 ҳ.й ЗУЛҲИЖЖА 18 КУН
6 ИЮЛЬ -2023 м.й
ПАЙШАНБА куни тақвими⌚️

⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

⏰ Тонг - 03:12
⏰ Қуёш - 04:56
⏰ Пешин - 12:33
⏰ Аср - 17:42
⏰ Шом - 20:01
⏰ Хуфтон - 21:42

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉/channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Видео

БИЗ ТАНЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН НЕЪМАТЛАР

🌿 Ота-оналаримиз олдида бурчларимиз бор...

🌿Биз фахрланишимиз керак ота-оналаримиздан

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов суҳбатларидан

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅  Улашинг |
@MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

🌙 Ҳожиларимиз она-Ватанга етиб келди

✅ Шу йил, 4 июль куни дастлабки гуруҳ ўзбекистонлик ҳожилар она-Ватанга етиб келдилар.

Шу қаторда Тошкент шаҳар бош имом - хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов ҳам  ватанга қайтдилар.

❗️Эслатиб ўтамиз, ҳожиларимиз Ватанга қайтишлари шу йил 4-22 июль кунлари давом этади.

🕋Барчаларининг ҳажлари мабрур айлашини Яратгандан сўраймиз.
🕋


📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Энг афзал ибодат

Ҳикоя қилишларича, Абдуллоҳ Умарий имом Моликка мактуб йўллаб, уни узлатга чекиниб, фақат тоат-ибодат билан машғул бўлишга чақирди. Имом Молик унга қуйидагича жавоб ёздилар: «Аллоҳ таоло ризқларни тақсимлагани каби амалларни ҳам тақсимлаб қўйган. Баъзи инсонларнинг қалбини намозга очиб қўйган, лекин рўзага очмаган, баъзиларнинг қалбини садақа қилишга очиб қўйган, лекин рўза тутишга очмаган бўлади. Ибодатларнинг энг афзали илмни ёйишдир. Аллоҳ таоло менинг қалбимни шунга очганидан мингдан минг розиман. Менинг ҳолатим сизнинг ҳолатингиздан пастроқ деб ўйламайман. Умид қиламанки, иккимиз ҳам яхшилик ва эзгуликдамиз».

Солиҳлар гулшани" китобидан
┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

ЧУЧВАРА ҚИЛИБ МОМОЛАРГА БЕРСА ТУГУНЛАРИ ЕЧИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Саволим шундан иборатки яқин кунларда фарзандим кўз ёриш арафасида. Яқинларим чучвара қилиб момоларга бергин, тугунлари осон ечилади дейишяпди. Аввалом бор Аллоҳ ҳар қандай тугунни Ўзи ечадику. Балким яқинларимни гапи хам тўғрими? Менга маслаҳат беринг.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аллоҳ таоло қизингизга чақалоғини эсон-омон бағрига олишини насиб этсин. Барчангизни кўзингизни қувончга тўлдирсин.

Улар айтаётган нарсалар тўғри эмас. У бидъат-хурофотдан бошқа нарса эмас. Уларга қулоқ солманг. Ҳар қандай муаммони ечадиган Зот — Аллоҳ таолонинг ўзидир. Кўпроқ ибодат қилиб, дуода Унинг Ўзидангина сўранглар. Кейин вақтида тиббий кўрикдан ўтиб туришсин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

🛩 ҲОЖИЛАРНИ КУТИБ ОЛИШ БЎЙИЧА ХАБАРНОМА

🔸Аввал хабар берганимиздек, зиёратчиларимиз “Ҳаж – 2023” мавсумини кўтаринки кайфиятда якунладилар ва айни пайтда бирин-кетин юртимизга қайтишга тараддуд кўрмоқдалар.

✅ Бугун, 4 июль куни биринчи гуруҳ зиёратчиларимиз юртимизга қайтиб келади.

❗️ Ҳожиларимизни кутиб олувчилар: уларнинг оила аъзолари ва яқинлари диққатига

🕌 Юртдошларимиз пойтахтимиздаги "Новза" масжидидан тартибли равишда Тошкент халқаро аэропортига кузатилган эди. Ҳожиларимизни кутиб олиш жараёнини ҳам рисоладагидек, чиройли тартибда ташкил этиш мақсадида, айнан, шу масжидда кутиб олинишини маълум қиламиз!

❗️ Кутиб олувчилардан аэропортга чиқиб, ортиқча овора бўлмасликни, қолаверса, аэропорт ҳудудида тирбандлик ҳосил қилмасликни сўраб қоламиз!

🛫 Эслатиб ўтамиз, юртдошларимиз жорий йил 4-22 июль кунлари Жидда шаҳридан Ўзбекистоннинг 10 та ҳудуди – Тошкент, Наманган, Фарғона, Қарши, Термиз, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Урганч ва Нукус сари парвоз қилиб, қайтиб келадилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla |@diniysavollar

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Ибратли
ШУНИНГ ЎРНИГА...

Аброрул Ҳақ раҳматуллоҳи алайҳ кунларнинг бирида бир масжидга кирган эканлар. Масжид токчаларида турган Қуръони каримни олиб ўпиб пешоналарига суркабдилар. Ундан бир неча оятларни ўқиб қайта жойига қўйибди.

📖Қуръон кўп турганидан устига чанг тушган экан. У зот ўпганларида пешона ва бурнининг учига чанг тегиб қолибди.

Шогирдлари тез келиб пешонасини артиб қўйишибди. Аброрул Ҳақ раҳматуллоҳи алайҳ

📚“Аллоҳнинг каломи мени пешонамчалик эмасми. Шуни ўрнига Қуръоннинг юзини артганингизда эди” деб айтган эканлар...

📿📿📿📿📿📿

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Эслатма
#Намоз_вақтлари

🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌺

🗓 🌙   1444 ҳ.й 
  4 ИЮЛЪ  -2023 м.й
СЕШАНБА куни тақвими⌚️


⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️
⏰ Тонг        - 03:10
⏰ Қуёш      - 04:55
⏰ Пешин   - 12:32
⏰ Аср         - 17:42
⏰ Шом       - 20:02
⏰ Хуфтон  - 21:43

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉/channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Таҳлилнома | Ҳаж мавсуми: Ҳожилик саодати, Арафотдаги мустажоб дуолар ва шукроналик ҳисси

#haj2023

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

👊ЗУЛМ ЁМОН.

Умр қанча узун бўлмасин қабрга тушишимиз аниқ!
Бугун биз кимнингдир тобутини кўтариб бордик, эртага кимдир бизнинг тобутимизни елкалаб боради. Бу аниқ!
Шундай экан, туғён нечун, исён нечун, Аллоҳ ва Унинг ҳукмларига қарши чиқиш нечун, зулм нечун?!
Аллоҳ ҳамма гуноҳни кечириши мумкин. Аммо Ўзига қилинган катталикни, кибрни, манманликни кечирмайди. Бу аниқ!
Зулмни Аллоҳ кечирмайди. Илло мазлум рози бўлса истисно бу...
Золим ўзи учун зулмнинг турини танлаши мумкин. У хоин бўлиши, сотқин бўлиши, жаллод бўлиши , кишиларга азоб берадиган киши бўлиши мумкин. Бу унинг ихтиёри. Аммо ўзининг ниҳоясини ўзи танлай олмайди. Золимнинг ниҳоясини Аллоҳ танлайди. Қачон ва қайси услубда қасос олади Ўзи билади. Буни золим танлай олмайди!
Хоҳлаган золимнинг ниҳоясига боқинг, буни кўрасиз! Исбот кўз ўнгингизда...

Abdulqodir Polvonov
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Эслатма
#Намоз_вақтлари

🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌺

🗓 🌙 1444 ҳ.й ЗУЛҲИЖЖА 19 КУН
7 ИЮЛЬ -2023 м.й
ЖУМА куни тақвими⌚️

⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

⏰ Тонг - 03:13
⏰ Қуёш - 04:56
⏰ Пешин - 12:33
⏰ Аср - 17:41
⏰ Шом - 20:01
⏰ Хуфтон - 21:42

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉/channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

👆Аллоҳ ҳақида яхши гумонда бўлиш қандай ҳам яхши

❓Биласизми, нима учун Айюб алайҳиссалом балога сабр қилдилар, касалликка чидадилар?

❓Биласизми, нима учун Мусо алайҳиссалом ва у кишининг қавми денгизни кечишдан қайтмадилар?

❓Биласизми, нима учун Биби Марям одамларни олдига гўдагини қўрқмай олиб чиқди?

❓Биласизми, нима учун Иброҳим алайҳиссалом ўтга ташланишдан қўрқмадилар?

❓Биласизми, нима учун саййидимиз Муҳаммад алайҳиссалом ва ҳамроҳлари ғорда маҳзун бўлмадилар?

Чунки, уларнинг ҳаммалари Аллоҳ таоло ҳақида яхши гумонда бўлганлар. Уларнинг Аллоҳга бўлган ишончлари ҳар қандай қўрқинч, ташвиш, дард-алам ва маҳзунликдан ҳам кучлироқ эди.

  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

😔УХЛАЙ ОЛМАЯПМАН

У менга ҳар кечаси ўзга бир кийикнинг боласини ўғирлаган кийик ҳақидаги ҳикояни айтиб берар эди. Улар ўрталарида ҳукм чиқариши учун қозининг олдига боришади. Қози уларга эртага келишларини айтади. Эртаси куни улар қозининг ҳузурига келишганда қози уларга савол беради:
- Менга юлдузлар ҳақида гапириб беринг!
Кийиклардан бири дейди:
- Мен ухлаб қолибман!
Иккинчиси эса бедорлар ҳикоясини сўзлаб беради. Қози биладики, бола шу кийикники!

Қалби хотиржам бўлмаганлар ухлай олишмайди...
Билдимки қалбим хотиржам эмас. Ухлай олмаяпман...!

Abdulqodir Polvonov
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Toshkent shahridagi qaysi masjidlarni bilasiz?

🕌 Biz sizga Toshkent shahrida faoliyat yuritayotgan imom-xatiblarning rasmiy telegram kanallar to'plamini taqdim etamiz.

Diniy bilimlaringizni ishonchli ma'lumotlar bilan doimiy tarzda oshirib boring va yangiliklardan boxabar bo'ling!

💡 Barcha kanallarga ikki teginishda obuna bo'ling.

MANBAA:
t.me/ubayibnkab
  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

🌙 УЛАМОЛАРИМИЗНИНГ ХОРИЖ САФАРИ ВАТАНДОШЛАР УЧУН МАНФААТЛИ БЎЛМОҚДА

✅ Аввал хабар берганимиздек, юртимизнинг бир гуруҳ уламолари хориждаги ватандошларга бугунги куннинг муҳим мавзуларида илмий суҳбат қилиш, уларни қизиқтирган саволларга жавоб бериш, муборак Қурбон ҳайити байрамини бирга ўтказиш, жамоат намозларини биргаликда адо этиш мақсадида дунёнинг турли мамлакатлари, жумладан, АҚШ, Корея, Россия ва Қозоғистон сингари мамлакатларда бўлиб туришибди...
➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla |@diniysavollar

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Ривоятлар_чашмаси

СИЗДА ҲАМ ШУНДАЙ ҲОЛАТ БЎЛСА...

Жаҳонгир Юлдошев томонидан ўқилди

☘️☘️☘️☘️

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

🌙 Ҳожиларимиз она-Ватанга етиб келди

✅ Шу йил, 4 июль куни дастлабки гуруҳ ўзбекистонлик ҳожилар она-Ватанга етиб келдилар.

Шу қаторда Тошкент шаҳар бош имом - хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов ҳам  ватанга қайтдилар.

❗️Эслатиб ўтамиз, ҳожиларимиз Ватанга қайтишлари шу йил 4-22 июль кунлари давом этади.

🕋Барчаларининг ҳажлари мабрур айлашини Яратгандан сўраймиз.
🕋


📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

8 ОЙ ЯШАМАСА НИКОҲ ЎҚИТИШ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Аёлим билан 8 ой бирга яшамадик. Энди никоҳ ўқитишимиз керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар талоққа, ажрашишга оид бирор сўз айтмаган бўлсангиз, бирга яшамасликнинг ўзи билан ўртага талоқ тушиб қолмайди. Демак, қайта никоҳ ўқитиш шарт эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

❗️ Намозга бепарво бўлаётган бўлсангиз...

Агар намозга бепарво бўлаётган бўлсангиз, Қуръондан узоқлашаётган бўлсангиз, Аллоҳни зикридан ғофил бўлсангиз у ҳолда, ғам, ташвиш, ҳузн, беҳаловатликни кутаверинг. Чунки, Аллоҳнинг зикри омонлик, ундан ғафлатда бўлиш ночорликдир.
Бунинг далили:
أَلَا بِذِكْرِ اللَّهِ تَطْمَئِنُّ الْقُلُوبُ
“Огоҳ бўлингизки, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур (ва таскин топур)” (Раъд сураси, 28-оят).

وَمَنْ أَعْرَضَ عَنْ ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنْكًا
“Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, бас, унинг учун танг (бахтсиз) турмуш бўлиши муқаррар” (Тоҳо сураси, 124-оят).

Бас, шундай экан, Расулуллоҳга кўп салавот айтинг, шунда ташвишларингиз арийди ва гуноҳларингиз мағфират этилади.
“Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ” калимаси Жаннат ҳазиналаридан биридир.
“Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи субҳаналлоҳил азийм” калимаси айтишга осон, Аллоҳга маҳбуб ва қиёмат куни тарозида оғир босади.

Аллоҳим бизларга Ўзингни зикр қилмоғимизга, неъматларингга шукр қилмоғимизга ва Ўзингга чиройли ибодат қилмоғимизга ёрдам бергин.

Homidjon domla Ishmatbekov
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Duo
Ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг дуолари

اللَّهُمَّ إِنِّي ظَلَمْتُ نَفْسِي ظُلْمًا كَثِيرًا وَلَا يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلَّا أَنْتَ فَاغْفِرْ لِي مَغْفِرَةً مِنْ عِنْدِكَ وَارْحَمْنِي إِنَّكَ أَنْتَ الْغَفُورُ الرَّحِيمُ

Ўқилиши: Аллоҳумма, инний золамту нафсий зулман касийрон ва лаа яғфируз зунууба иллаа анта. Фағфирлий мағфиротан мин иъндика варҳамний иннака антал ғофурур роҳийм.

Маъноси: Аллоҳим! Мен ўзимга-ўзим кўп зулм қилдим. Гуноҳларни Сендан ўзга мағфират қилувчи йўқ. Ўзинг мени Ўз ҳузурингда мағфират қилгин. Албатта, Сен кўп мағфират қилувчи ва раҳмли Зотсан.

(Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Аҳмад ва Имом Термизий ривояти).

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#muftiy_minbari

📹 КЎЗИМНИ ЁШЛАТГАН ВОҚЕА
👤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

🥰ЯХШИ КЎРМАЙ КЎРИНГЧИ!

Оиша розиёллоҳу анҳодан ривоят қилинади. У киши айтадилар:
"Бир куни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламни хурсанд ҳолда кўриб қолдим. У кишига дедим:
- Эй Аллоҳнинг Расули! Мен учун дуо қилинг!
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Аллоҳим! Оишанинг олдинги ва кейинги, ошкор ва яширин гуноҳларини мағфират қилгин!
Оиша онамиз дуодан хурсанд бўлганларидан кулибдилар. Ҳатто бошлари кўксиларига эгилиб қолибди. Шунда у кишидан Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам сўрадилар:
- Дуойим сени хурсанд қилаяптими?
Оиша розиёллоҳу анҳо дедилар:
- Нега энди хурсанд бўлмай?!
Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Аллоҳга қасамки, бу дуони умматим учун ҳар намозда қиламан!

Бу ҳадисни имом Ибн Ҳиббон роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Саҳиҳ"ида, имом Баззор роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Муснад"ида келтиришган.
--------------
Шундан кейин ҳам Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўрмай кўрингчи!

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

ҚУРЪОНДА БАНАН КЕЛТИРИЛГАНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Қуръони Каримда банан меваси келтирилганми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа банан Қуръонда зикр қилинган. Воқеъа сураси 29-оятда:
وَطَلْحٍ مَنْضُودٍ
"Тизилган бананзорларда"
, — дейилган.
Шуни эслатиш жоизки, жаннат неъматлари ташқи кўринишидангина дунё неъматларига ўхшайди, уларнинг таъми-моҳияти эса бутунлай бошқача, яъни афзал бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Duo

Қарздан қутилиш дуоси

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْهَمِّ وَالْحَزَنِ وَالْعَجْزِ وَالْكَسَلِ وَالْبُخْلِ وَالْجُبْنِ وَضَلَعِ الدَّيْنِ وَغَلَبَةِ الرِّجَالِ

Ўқилиши: Аллоҳумма! Инний аъуузу бика минал ҳамми вал ҳазани вал аъжзи вал касали вал бухли вал жубни ва золаъид дайни ва ғолабатир-рижали.

Маъноси: Аллоҳим! Мен Сендан ғам ва маҳзунликдан, ожизлик ва дангасаликдан, бахилликдан ва қўрқоқликдан, қарзга ботиб қолишдан ва одамларнинг менга ғолиб бўлишидан паноҳ сўрайман.

(Имом Бухорий, Муслим, Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривояти).

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Эслатма
#Намоз_вақтлари

🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌺

🗓 🌙   1444 ҳ.й 
  2  ИЮЛЪ  -2023 м.й
ЯКШАНБА куни тақвими⌚️

⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️
⏰ Тонг        - 03:09
⏰ Қуёш      - 04:54
⏰ Пешин   - 12:32
⏰ Аср         - 17:42
⏰ Шом       - 20:02
⏰ Хуфтон  - 21:45

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉/channel/MuslimShosh

Читать полностью…
Subscribe to a channel